Чакана кредитлар ва чакана депозитлар нархи юқорилигича қолмоқда
Апрелдаги кескин ўсишдан кейин майда кредит ва депозитларнинг нархлари юқорилигича қолмоқда.
Хусусан, жами кредитларнинг ўртача ставкаси 22,8%ни ташкил этган, бунда аҳолига ажратилган кредитлар ставкаси 23,1%гача кўтарилган бўлса, бизнес учун кредитларнинг нархи бироз пасайган ва 22,3%дан иборат бўлган.
Чакана депозитлар ўртача ставкаси ўзгаришсиз 20,8% даражасида қолган бўлса, корпоратив депозитларнинг нархи яна орқага ўртача 17,0%гача қайтган.
Умуман олганда, асосий ставканинг 2 ой аввал, 17 мартда бир фоиз бандига пасайтирилиши бозордаги ставкаларда акс этмаган. Бугун қабул қилинадиган қарор ҳам очиқ бозорга мутаносиб ва бирдан таъсир эта олади, деб айтиш қийин.
Яна бир эътиборли ҳолат валютадаги депозит ва кредитларнинг қимматлай бошлагани билан боғлиқ. Валютадаги депозит ва кредитлар нархи Европа иттифоқи ва АҚШдагидан кўра анча кеч, ортда қолган ҳолда ўсишни намоён этмоқда. Албатта бу ортда қолиш, эски паст ставкада ажратилган ва қабул қилинган депозитларга ҳам боғлиқ.
Реалликда шу кунларда валютада кредитлар бўйича 12%дан паст бўлмаган, депозитлар бўйича эса 8%гача бўлган ставкаларда битимлар тузилмоқда.

Telegram
Central Bank of Uzbekistan
#инфографика
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin

21-22 кунлари Тошкентда «Финтех, банклар ва ритейл» 3-Халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтади
Марказий Осиёдаги энг йирик форумда финтех, банкинг, eGOV, ислом молиячилари, CBDC, криптовалют, Blockchain, ECOM, IТ, киберхавфсизлик, масофавий идентификация, кичик ва ўрта бизнес, ритейлнинг келгусидаги ривожланишига оид масалалар ва бошқалар муҳокама қилинади.
Спикер сифатида Visa, ЕТТБ, Ўзсаноатқурилишбанк (SQB), Halyk Bank, Hayot Bank, Apex Bank, Uzum, HUMO, Wildberries, Beeline Uzbekistan, MTS, IFC, UzVC ТОП-раҳбарлари ва бошқалар иштирок этади.
Форум ЎзР МБ ва ЎзР ССП кўмагида ўтказилади.
Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
uz.plus-forum.com
Реклама

Ўзгаришсиз қолди
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида, ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Ҳозирги кун чақириқлари, шароитлари ва шаклланган бозор конъюнктурасида энг тўғри қарор.

Тиллар карвони сиз томон йўл олмоқда
🔥 "Ибрат Фарзандлари" Xорижий тиллар марафонининг кейинги манзили Хоразм ва Фарғона вилояти экан.
▪️Хоразмлик ёшларни 17 июнь куни соат 10:00да Урганч шаҳри Амир Темур истироҳат боғидаги Ёшлар марказига таклиф қиламиз (Локация).
▪️Фарғоналик ёшларни эса 20 июнь куни соат 10:00да Фарғона политехника институтига таклиф қиламиз (Локация).
П. С. Шошилинг,сизни ажойиб мастеркласс ва учрашувлар кутмоқда ...
Рўйхатдан ўтиш учун: @ibrat_register_bot
🔥 "Ибрат Фарзандлари" Xорижий тиллар марафонининг кейинги манзили Хоразм ва Фарғона вилояти экан.
▪️Хоразмлик ёшларни 17 июнь куни соат 10:00да Урганч шаҳри Амир Темур истироҳат боғидаги Ёшлар марказига таклиф қиламиз (Локация).
▪️Фарғоналик ёшларни эса 20 июнь куни соат 10:00да Фарғона политехника институтига таклиф қиламиз (Локация).
П. С. Шошилинг,
Рўйхатдан ўтиш учун: @ibrat_register_bot
Ойига ўртача 600 квт.соат? Кўп свет ёқвораяпмизми?
Энергетика вазирлиги очиқлаган маълумотга кўра, Тошкентда аҳоли тоифасидаги истеъмолчи ўтган 5 ойда ўртача 3003,1 кВт.соатдан электр сарфлаган.
Бу ойига ҳар бир истеъмолчи камида 600 кВт.соатдан свет ёққан дегани. Тўгриси, бу рақамга ишониш анча қийин. Чиройли кўрсаткич гўёки ҳозир шу кунлардаги шахмат тарзидаги свет ўчирилишларни оқлаш учун ясалгандек.
Роса бир йил аввал, энергетика ислоҳоти эълон қилиниши арафасида айнан Энергетика вазирлиги Молия ва Иқтисодиёт вазирлиги билан бирга қўшма баёнотида электр энергияси истеъмол қилувчи жами 7,3 млн абонент мавжуд бўлиб, уларнинг 80 фоизи ойига ўртача 200 кВт соатгача электр энергиясини истеъмол қилишини айтганди.
Шунда жами истеъмолчи ҳисобга олинса эса ойига ўртача 252 кВт.соат келиб чиқади.
Шу маънода ўтган йилги ўртача кўрсаткичларда қандайдир мантиқ ва асос бор. Лекин 2023 йилнинг 5 ойи кўрсаткичларини ясашда ё тугамаган йиллик ўлчовга ўтиб кетилган ё техник хатога йўл қўйилган.
Яна бир гап умумий рақамлар ҳеч қанақа сигнал бермайди. Истеъмолнинг қайси тоифада ва сегментларда, ҳудудларда ўсаётганлиги бўйича чуқур таҳлиллар керак. Кеча ҳам масалан, электр истеъмоли бўйича рекорд ўрнатилгани ҳақида бонг урилди. 13 июнь куни пойтахтда 26,4 млн. кВт.соат электр ишлатилганлиги қайд этилди, бу рақамнинг ўзи ҳеч нимани англатмайди, мундарижаси керак, таркибий солиштириш керак. Балки бизнес кўпроқ ишлатаётгандур, балки қаердадур майнерлар пайдо бўлгандур. Ахборотлар рақамлаштирилган шароитда бунга кўп вақт ва ресурс керак бўлмайди. Таҳлилдан вазирликнинг ўзиям ютади. Аномал ўсиш нуқталарига кўпроқ эътибор бўлади (ўғирлик ҳам кўпроқ шу зоналарда қайд этилади).
P.S. Энергетика вазирлиги инфографикага тузатиш киритди. Демак истеъмолчи бошига 3003,1 кВт.соат электр истеъмоли бу 5 ойлик маълумот эмас, бутун 2023 йил учун прогноз. Шунда бир ойда бир истеъмолчига тўғри келадиган электр энергияси истеъмоли ўртача 250 кВт.соатни ташкил этиши мумкин бўлади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўринсиз ўрнатилган йўл белгилари кимга керак? Халқ ҳам яшасин, мутасаддилар...
Баъзан юқоридан айтилаётган гап билан қуйи идоралар иши бир-бирига мутлақо тескари. “Пастда”гилар буни ё тушунмайди ёки айланаётган ғилдиракка чўп тиқиб, роҳатланадиганлар бор.
Давлат халққа осон бўлсин, деяяпти. Одамларни рози қилиш ташвишида. Айрим ижрочи ташкилоту идоралар эса одамларга йўқ жойдан қийинчилик, муаммо яратиш билан овора.
Тошкентнинг Яшнобод тумани, Авиасозлар кўчаси, 115-уй олдидаги мана бу видеодаги ҳолат сўзимизга яна бир исбот. Тақиқловчи белгини ўрнатишнинг ҳам ўз қоида ва талаблари бордир, оғайнилар? “Соққа”қилиш учун дуч келган жойга, яна ҳар ўн метр оралатиб “знак” қўявериш қайси “калла”нинг ижоди? Сал ақлга қўшиб, виждонни ҳам ишлатиб турайлик...
Маҳаллий ҳокимият ва бошқа масъул идораларнинг бу масала юзасидан фуқаролар мурожаатига жавоби жуда ажабланарли. "Бу ҳудудда авариялар сони кўпайгани сабабли аҳоли истагига кўра, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тақиқловчи белгилар ўрнатилган" эмиш.
Бу ҳудудда яшовчи ва ишловчи одамлар эса ана шу манзилда бирорта авария ҳолати бўлганини кўрган ҳам, эшитган ҳам эмас. Қолаверса, "кўп сонли аҳоли истагига кўра" дея важ келтирилаётган худди шу аҳолининг ўзи ўринсиз ўрнатилган бу белгиларнинг олиб ташланиши учун идорама-идора югуриб, сарсон бўлиб юрибди.
Бир ишни тақиқлагандан кейин унга муқобил ечим ҳам қолдириш керак-да ахир. Ёки халқ тирикчилик қилмасинми, машина минмасинми, яшамасанми? Наҳот давлат учун кичик бўлган шу масалага ҳам Президент аралашиши шарт бўлса?!»
P.S. Ушбу мурожаат каналнинг ботига келиб тушди. Мурожаат матни тўлалигича чоп қилинмоқда.

Антипонополия муносабати: «Click ва Uzum бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаган».
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Click тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашув битимига муносабатини "мендан кетди, эгасига етди" қабилидаги жавоб деб ҳисоблаш мумкин. Яъни жавоб бердикми, бердик. Тамом.
Юзакилик шунчалик даражадаки, қўмита "... 13 июнь ҳолатига Click умуммиллий тўлов ташкилоти таъсисчилари рўйхатига ўзгаришлар киритилмаганини айтмоқда". Ваҳоланки, Uzum ва Click'нинг қўшма баёнотида "Click мулкдорлари Uzum гуруҳининг бош компанияси акцияларининг улушини олиши" қайд этилган. Кўз юмиш ё кўз қисиш бунчаликмасда энди. Ё қўрқув шунчаликми?
Мурожаат бўлмаган деган баҳонаку, ҳатто кулгули. Сиз, қонунга кўра, антипонополия органи сифатида товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчисиз. Мурожаат бўлиши керак, лекин шартмас.
Қўшиб олиш ё қўшиб юбориш ҳаракатлари амалиётда фақатгина улушларга эга бўлиш ё улушлар алмашиш ҳисобига эмас, бошқа тарздаги битимлар орқали ҳам рўй бериши мумкинлигини эса эслаб ўтишниям лозим кўрмагансиз.
Дарвоқе, қайсидир полкаларда чанг босиб ёки атайин яширилиб турилган "Рақобат тўғрисида"ги янги таҳрирдаги қонунда бу ҳақда ёзилганмиди?

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ - Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Click умуммиллий тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашиши тўғрисидаги маълумотлар юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон…
Транзакция амалга ошди: OTP Bank Ўзбекистоннинг Ипотека-банкини сотиб олиш орқали Марказий Осиё минтақасига кириб келди
OTP Bank Ўзбекистоннинг бешинчи йирик молиявий хизматлар кўрсатувчи муассасаси – “Ипотека-банк”нинг асосий акциядорига айланди ва Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштиришда иштирок этаётган биринчи ғарб банки сифатида тарихга кирди. OTP Bank Ипотека-банкнинг Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига тегишли акциялардан 75 фоизини сотиб олди, қолган 25 фоизи 3 йиллик муддатда сотиб олинади. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида OTP гуруҳи ўз фаолиятини йўлга қўяётган биринчи давлат саналади. Ипотека-банк активлари бўйича банк бозорининг 7,6 фоиз улушига ҳамда 1,5 миллионга яқин чакана мижозларга эга. Ушбу (эгалик ҳуқуқини ўтказиш билан боғлиқ) битим Ипотека-банк мижозларидан ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширишни талаб қилмайди.
Бугун банкнинг янги акциядорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда Ипотека банкнинг келгусидаги режалари ва мақсадлари маълум қилинди.

Бу ташаббусли бюджетми ё ҳокимлар ва уларнинг шотирларининг чўнтак бюджетими? Мен қаршиман!
Ташаббусли бюджетлаштириш орқали «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларининг молиялаштирилиши 2023 йилдан бошлаб амалга оширилиши керак.
Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни бу йил май ойида амалга ошиши лозим эди. Бу рўй бермади, кечикмоқда ва қанчалик ғалати туюлмасин, яхшиликка.
Чунки тасдиқланган Низомга кўра, фуқаролар де-факто жараёндан четлаштирилган.
Биринчидан, фуқаролар томонидан лойиҳалар тўплами шакллантирилишига йўл қўйилмайди. Фақат маҳалла раиси бир йилда фақат бир маротаба битта лойиҳа тўпламини киритиш ҳуқуқига эга.
Иккинчидан, маҳалла раиси таклиф этган лойиҳа тўпламини Махсус комиссия танлайди. Махсус комиссиянинг олтита аъзосидан бештаси ҳоким ва унинг шотирларидан иборат, биттагина, уям келишув асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакили қўшилиши мумкин.
Учинчидан, фуқаролар маҳалла раиси ва Махсус комиссия чиғириғидан ўтган лойиҳалар тўпламига овоз бера олади. Унданам қизиғи, Низомга кўра, маҳалла (қишлоқ) фуқаролари тегишли маҳалла (қишлоқ) бўйича илгари сурилган лойиҳалар тўплами ичидан ўзларини қизиқтирган тадбирларга овоз берадилар. Маъносига кўра, фақат прописка жойи бўйича ҳокимтўра ва унинг шотирларининг фильтридан ўтган лойиҳаларга овоз бериш мумкин бўлади.
Тўртинчидан, аҳолиси сони кам бўлган маҳаллаларга (қишлоқларга) тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда лойиҳалар тўпламига берилган овозлар кўпайтирилади. Яъни демократяининг асоси бўлган, бир фуқаро - битта овоз принципидан амалда воз кечилади.
Сиз нима деб ўйлайсиз, шу ташаббусли бюджетми? Ё ер сотишдан маҳрум бўлгач, куни бюджет ўзлаштиришга қолган ҳокимлар ва уларнинг шотирларининг бюджетими?
Қани бу ерда фуқароларни ташаббуси, фуқароларнинг иштироки? Фуқароларнинг уюшиши? Фуқароларнинг танлови? Қани?
Сиз нима деб ўйлайсиз агар ҳеч ким сайламаган ҳокимлар, ҳеч ким сайламаган депутатлар, югурдак раислар, шотир ёрдамчилар ўз вазифасини бажарганида ташаббусли бюджетга ҳожат бўлармиди?
Саналган амалдорлар фуқароларнинг хоҳиш ва иродаларини ифода этмаганликлари учун ҳам бюджетнинг бир фоизи халққа қайтарилмадими? Халқнинг ўзи таклиф бериши, танлаши, ўзи уюшиши, ўзи овоз бериши учун?
Дарвоқе, Ташаббусли бюджетлаштиришнинг мазкур энг катта маблағ (ажратилган маблағларнинг жами камида 80%и) тақсимланадиган жараённинг қоидалари ими жимида, халқдан панада, ёпиқ кабинетларда тасдиқланган. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган. Ва яна савол туғилади: Бу ўзи ташаббусли бюджетми?
Хуллас, Фуқароларнинг ташаббускорлиги қайтарилиши керак, эркин ва тенг овоз бериш ҳуқуқи таъминланиши лозим.
Фаол жамоатчиликни, ОАВ ва медиани ўзбекистонликларнинг ўз маблағларининг ўзлари тақсимлаши ва эркин танлови йўлидаги жараёнга бефарқ бўлмасликларини сўрайман. Агар Давлат раҳбарининг шахсан ўзи ирода кўрсатиб, халққа берган шу ҳақ тортиб олинса, кейин қолган қутгани ҳам тортиб олинади.

Хабар эмас, саволларни бериш керак
Ўзбекистоннинг Россиядан газ сотиб олишни бошлаши ўтган йил охиридан буён янграётган "келажак" хабарлари тоифасига киради.
Шунинг учун Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланиши ҳақидаги хабардан кўра, битимга оид қуйидаги асосий саволлар муҳим:
Сотиб олувчи ким? Ўзбекнефтегазми, Ўзтрансгазми? Ё UzGaztrade'ми? Балки фарқни ўзлаштирадиган қанақадир ўртамчи, "қўшма корхона" ё "хорижий ҳамкор"дир?
Йиллик ё мавсумий Сотиб олиш ҳажми қандай? Бу аниқлаштирувчи савол. Газ ва энергетика балансимиз дефицити, мувозанати ва истиқболи ҳақида ҳар бир ўзбекистонлик билишга ҳқали.
Газни қанчадан сотиб оламиз? Энг муҳими шу савол. Транзит учун тўловлар ҳам. Чунки ички бозорда газ 35-90 доллардан етказилаётган экан, камида 150 доллар ё транзит ва бошқа харажатлар билан боғлиқ 200 долларлик фарқни солиқ тўловчилар, яъни ўзбекистонликлар ўзининг чўнтагидан тўлайди. Энергетика вазири эмас. Ўзбекистонликлар табиийки, ўрисдан газни қанчага сотиб олаётганизни ва бу бизга қанчага тушаётганини билиши керак.
Газ сотиб олишимиз билан боғлиқ қабул қилинган бошқа шартлар. Гар "уруш маъбудаси" Газпром билан шартнома имзоланиши учун шахсан вазир ва унинг ёнида вице-премьер ҳозир бўлган экан, бу фақат газ сотиб олиш билан боғлиқ битим эмас. Катта эҳтимол, ёндош битимлар ҳам бор. Кремль ва унинг газ дубулғаси шунинг учун ҳам борки, улар газ етказиб беришда фақат пул олмайди. Ўзбекистонликлар битим билан боғлиқ ё расман боғлиқ бўлмаган барча шартларни билиши керак. Яшириш бефойда. Замон тез ўзгараяпти, 40 йил яшириб бўлмайди, 40 кунда маълум бўлади.
Биз, албатта, бу тижорий битим, унинг шартлари томонларнинг келишувига кўра очилмайди, деган шаблон гапларни эшитишимиз ҳам мумкин. Лекин Газпром давлат назоратидаги компания, у билан шартномани қанақадир тижорий фирма эмас, Ўзбекистон ҳукумати номидан шахсан вазир имзолаяпти. Демакки, унинг барча икир чикирлари тўлиқ очилиши лозим ва лобуд.

Бу фақат бошланиши бўлиши керак. Биз мақсад ва манзилга етмадик.
Кичик литражли автомотомобиллар учун божхона божларининг 1000 куб см дан ошмаган автомобиллар импорти учун 0%гача, 1200 куб см дан ошмаган автомобиллар учун 5%гача туширилиши жуда олқишланадиган қадам.
Чунки ўзи ишлаб чиқармай қўйган автомобиллар учун аждарҳо божларининг қўлланилиши ҳеч бир иқтисодий мантиққа тўғри келмасди, бу шунчаки тақиқ ва жазолаш билан тенг эди. Қолаверса, энергетик кризисни бошдан кечираётган ва ҳали бери бу тубдан чиқмайдиган Ўзбекистон учун кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун аждарҳо божларнинг мавжудлиги икки карра абсурд кўринарди.
Шу ўринда божларнинг пасайтирилиши бу қанақадир сиёсий жараён учун маневр эмас, очиқ ва рақобатбардош иқтисодиёт қуриш мақсади йўлидаги стратегия дея янги умидларга етаклайди.
Лекин бунинг учун, биринчидан, биз божларнинг ноллаштирилиши ва пасайтирилиши сиесатини вақтинчалик тадбир эмас, доимий қарорга айлантиришимиз даркор. Эътибор берсангиз, божларнинг ноллаштириш ва пасайтиришга оид қарорларининг ҳаммаси бўлмаса-да, аксари муддат билан чекланган.
Иккинчидан, биз ўзимиз учун ўзимиз узил-кесил белгилаб олишимиз зарур. Божлардан ва умуман бож сиесатидан бош мақсад Рақобатни, Рақобат муҳитини ҳимоялаш ва Эркин танловни таъминлаш бўлиши лозим. Қанақадир ожиз ва маҳаллийлаштириш шиорлари остида паразитлашган ишлаб чиқарувчиларни ҳимоялаш эмас.
Учинчидан, аждарҳо божлардан инсоний божларга ўтиш жараёнидаги принциплардан энг асосийси монополлашган товар ва хизматларга нисбатан божсиз Режим қўлланилиши бўлиши даркор. Ўзи умуман асосий бозорлардан энг узоқда жойлашганимиз ва худонинг ўзи бизга йўл ва логистика билан бож солиб қўйганлигини назарда тутиб, 0%, 5% ва 10%лик бож ставкаларига қанча тез ўтсак, шунча кўп ютамиз. Бунинг учун ташқи глобал чегараловчи ўлароқ Жаҳон савдо ташкилотига киришни кутиб ўтиришга ҳожат йўқ.
Шу маънода ўтган кунги қарор фақат бошланиши. Биз манзилга етмадик. Биз манзилга энди тушдик.

bakiroo
Энергетика инқирози кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун импорт божларни бекор қилишни талаб қилади
Эркатой монополист Uzauto Motors кичик литражли ва тежамкор автомобиллар ишлаб чиқармайди. Айни вақтда айнан энг тежамкор ҳисобланган кичик литражли…

Россия билан газ битимининг нархга оид бўлмаган айрим жиҳатлари очиқлана бошлади
Демак, аввалроқ қўйилган саволларнинг айримлари бўйича деталлар маълум қилина бошламоқда:
Биринчи деталь: Газ олди-сотдиси бўйича битим Uzgaztrade АЖ ва Газпром-Экспорт МЧЖ ўртасида тузилган. Шартнома муддати 2 йил. Шартомани ишончномага асосан вазир Мирзамаҳмудов имзолаган. Дарвоқе, Uzgaztrade АЖ қонунга кўра, муҳим факт сифатида мазкур битим тўғрисидаги маълумотларни ўзи очиқлаши керак эди. Лекин энергетика соҳасидаги компаниялар акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунлар талабларига юмшоқ қилиб айтганда тупуриб қўйган.
Иккинчи деталь, 1 октябрдан бошлаб кунига 9 млн.куб метр, йилига эса 2,8 млрд.куб метр газ импорт қилинади. Аввалроқ, Кремлнинг тижорий жарчиси Коммерсантъ йилига 6 млрд.куб газ битими ҳақида ёзганди. Балки қолган ҳажм Хитойга транзит қилинар. Бу ҳақда бизникилар ҳали ахборот бергани йўқ.
Учинчи деталь, Ўрта Осиё-Марказ газ қувурининг реверс тартибида ишлай бошлашидан келиб чиқиб, янги газ ўлчаш станцияси қурилиши, учта газ ҳайдаш ускунаси ўрнатилиши, 11таси таъмирланиши, 22 км янги магистрал газ қувурлари қурилиши, 56 км эса таъмирланиши қайд этилган. Мазкур жараёнларга кетадиган маблағ ҳажми ва унинг манбалари очиқланмаган.
Тўртинчи деталь, битим бўйича сотиб олинадиган нархлар ҳақида "минтақадаги бозор нархлари асосида" дейилган формулировка ишлатилган. Маълумот учун, Хитой божхонасига кўра, Россия Хитойга минг куб газни ўртача 290 доллардан, Туркманистон эса 240 доллар атрофида сотади. Бу нархга транзит харажатлари кирмайди. Агар шу нархларга ўлчов олинса, импорт ва ички нархлар ўртасида ўртача 200 атрофида фарқ юзага чиқади. Буни қоплашга бюджетда ҳеч қандай имконият йўқ, агар яна қарз олинмаса. Шунинг учун вазирлик эҳтиёткорлик билан "амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб" деган иборани ҳам қўллаган. Бу балки 1 октябрдан кейин ҳеч бўлмаса бизнес учун амалдаги тарифларни бозор нархларига яқинлаштириш мумкинлигига ишора беради.

Шунинг учун Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан…

Энергетик кризисдаги Ўзбекистонда ноқонуний майнинг авжига чиқаетгани ҳақида
Эътибор бераётган бўлсангиз кейинги ойларда криптоактивлар майнинги билан шуғулланаетганларни фош этиш билан боғлиқ хабарларни ҳар куни бўлмасада, кунора эшитиб турипмиз. Нега ўзи бусиз ҳам энергетик инқирозни бошдан кечираётган Ўзбекистонда ноқонуний майнинг авжига чиқмоқда? Бунга қатор сабаблар бор.
Биринчидан, ноқонуний майнерлар ўзи мамлакатма-мамлакат кўчиб юради. Қаерда арзон энергия ва тартибга солинмаган имкониятлар бўлса, улар худди суваракдек ўша маконни эгаллашни бошлашади. Осиё минтақасида 2020 йилгача энг кўп майнинг Хитой ҳиссасига тўғри келган. Пандемия даврида Хитой майнинг фаолиятини қаттиқ назорат қилиш ва криптоактивлар айланмасини чеклай бошлагач, кулранг ва қора илдизларга эга майнерларнинг бир қисми бизнинг минтақамизга, асосан Қозоғистонга оммавий равишда кўча бошлашди. Бунга регуляциянинг йўқлиги ва арзон электр энергияси кучли туртки бўлган. 2023 йилдан бошлаб, қозоқ қардошлар майнинг фаолиятини оқартириш чораларини бошлашди. Майнинг фермалари учун электр нархларининг минимуми белгиланди. Яқин орада майнинг фаолияти лицензияланиши ҳам бошланиши мумкин. Шу сабабли кўп қора ва кулранг майнерлар ўз қурилмаларини хусусан Ўзбекистонга оммавий кўчира бошлашди.
Иккинчидан, Ўзбекистонда майнерлар фақат юридик шахс сифатида майнинг билан шуғулланиши, бунда тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 2 баравар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўланиши кўрсатилган. Бу 1 квт.соат учун 900 сўм дегани. Солиштириш учун, Қозоғистонда қонуний майнинг учун тарифлар 25 тенге ёки 625 сўм. Яъни қонуний майнинг учун Ўзбекистонда қўшниларга нисбатан нисбий афзаллик йўқ. Лекин ноқонуний майнинг учун айнан Ўзбекистон жуда қулай, чунки қора майнерлар жисмоний шахслар тарифларидан чекланмаган миқдорда фойдалана олишади. Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар учун 1 кВт.соат электр 295 сўм ва бунда фойдаланувчига ҳеч қандай лимит йўқ. Кўраяпсизки, ҳозирда Ўзбекистондаги ноқонуний майнерлар Қозоғистондаги қонуний майнерлардан 2,2 баробар, Ўзбекистондаги қонуний майнерлардан 3 баробардан кўп афзалликка эга. Табиийки, деярли ҳамма қора майнерлар жисмоний шахслардан фойдаланган ҳолда шу ишга қўл уришмоқда.
Учинчидан, жазонинг жуда енгил экани. Қора майнерлар ушланиб қолса жазо сифатида тармоққа ноқонуний уланишда эса 5 баравар ўсувчи тариф қўлланилади. Етказилган моддий зарар ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Бўлди. Қора майнерлар ўз қурилмаларини ўнлаб, юзлаб истеъмол нуқталарига тақсимлаб ташлашган. Биттаси ушланса, ўнтаси ишлашда давом этаверади. Ушланганнинг жаримасини қолган фермалар қоплаб юбораверади.
Шунинг учун ноқонуний майнерларга қарши оператив ҳаракатлардан ташқари бозор ва регуляция амалларини ҳам қўллашни кучайтириш лозим. Лимитланган ижтимоий тарифлар ва бизнес учун бозор ва эгилувчан тарифларга ўтиш бу йўлдаги муҳим қадам бўлади. Чунки бизга ноқонуний фаолиятни янада кенгайтирадиган тақиқлар эмас, соғлом регуляция, эркин бозор ва шафқатсиз жазонинг муқаррарлиги керак.

525 миллион дона кўчат қани? Триллионлар қани?
Бутун Ўзбекистон ва пойтахт Тошкентни фантастик фильмлардаги каби чанг бўронлари қоплаган вақтда твиттерда Яшил макон дастурининг боришига, натижаларига, ижрочиларнинг ишига ҳуқуқий баҳо бериш сўралмоқда. Албатта, бу тўғри талаб. Лекин бу талаб твиттерда эмас, парламентда, матбуотда, телевидениеда янграши керак. Ҳукуматдан, вазирлардан, ҳокимлардан ҳавога совурилган ҳар бир сўм учун, қуритилган ҳар бир кўчат учун ҳисобот ва жавобгарлик талаб қилиниши даркор. Ахир сўроқ вақти келгандир?
Қуйидаги иқтибослар эса сўроқ ва ҳисоботга эслатма учун:
"2021 йил ноябрда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси эълон қилиниб, 200 млн туп дарахт кўчати экиш..."
"2022 йил баҳор мавсумида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 125 млн дона дарахт кўчатларини экиш..."
"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди ва 75 миллион дона кўчат..."
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йилнинг баҳор мавсумида республикамиз ҳудудларида жами 125 млн дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт, бута кўчатлари...."

Навбатдаги чақириқ: Россия FATF қора рўйхатига киритилиши мумкин
Кеча Парижда Пул ювишга қарши кураш халқаро ташкилоти FATF'нинг саммити бошланган.
Саммит кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири Россиянинг ташкилотнинг қора рўйхатига киритишдан иборат. Уруш бошлангандан кейин, Россия ташкилот аъзолигидан бадарға қилинган. Эндиги қадамлар Россияни Шимолий Корея, Эрон ва Мьянма мавжуд бўлган мохов учлик қаторига киритиш бўлиши мумкин.
Қора рўйхатга тушиш, содда тилда айтганда, Россия давлати, унинг жисмоний ва юридик шахслари юрисдикциясидаги тўлов ва транзакцияларни тўхтатишни, алоҳида назоратга олишни, юқори хатар гуруҳи сифатида ҳамкорликдан воз кечиш оқибатларини яратади. Яъни агар Россия қора рўйхатга тушса, буни ўзбекистонлик импортчи ҳам, экспортчи ҳам, пул ўтказмаларидан фойдаланувчи ҳам ўзининг танасида сезишни бошлайди.
FATF Россиянинг қора рўйхатга қўшишга асослари етарли. Бу Беларусга ядро каллаклари жойлаштиришдан тортиб, Вагнер ва бошқа хусусий компаниялар орқали зўравонлик ва терроризмни молиялашгача. Ва албатта ресурсларни сотишдан олинаётган даромадларни урушни молиялаштиришга йўналтириш ҳам.
Кремль рўйхатга тушиб қолмаслик учун барча имконият ва кучларни ишга солган. Бу ҳамкор давлатларни ўз томонига оғдиришдан тортиб, таҳдид ва шантажларгача.
Россиянинг FATF қора рўйхатига тушишидан Москва билан иқтисодий интеграция, инвестиция ва ўзаро савдода яқин бўлган давлатлар иқтисодиёти, хусусан аҳолининг миллий даромадлари учун жуда жиддий зарба бўлади. Олдимизда турган навбатдаги ташқи чақириқнинг ёмон оқибатларини юмшатиш ҳақида ҳозирдан ўйлашни бошлайвериш керак.

Bloomberg.com
Kremlin Warns Mideast That New Finance Curbs Will Hurt Trade
Russia is ramping up a lobbying campaign to avoid new financial restrictions against money-laundering that may plunge its economy deeper into isolation over the war in Ukraine.
Ўзбекистонда юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни мақсад қилган UNIVERSOFT IT компанияси Тошкентдаги ПЛАС-форуми доирасида аутентификация, рақамли имзо, асосий маълумотларни сақлаш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва корпоратив ахборот тизимлари хавфсизлиги бўйича ечимларни тақдим этади.
Ахборот хавфсизлигига юқори талаб бўлган ахборот тизимларида UzGuard ечимларидан фойдаланиш мумкин. SDK воситалари қурилмани классик, мобил ва веб-илова кўринишга келтиришни таъминлайди.
UzGuard аутентификация, электрон рақамли имзо, асосий маълумотларни хавфсиз сақлаш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва корпоратив фойдаланишда ишлатилади. У билан батафсил эртага Тошкент шаҳридаги International меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган “Финтех, банклар ва ритейл” 3-халқаро ПЛАС-форумида (24-стенд) танишишингиз мумкин.
Шунингдек, тадбир доирасида UzGuard'нинг ривожланиш бўйича директори Владимир Иванов “Киберхавфсизлик учун электрон имзо ва кўп факторли аутентификация технологиялари” мавзусида маъруза қилиши кутилмоқда.
UzGuard ҳақида батафсил https://uzguard.uz/
Форум ҳақида батафсил https://uz.plus-forum.com/

Газ нархлари "ўйнашда" давом этмоқда
Энг катта ва энг қиммат сегмент ҳисобланган Европа газ бозорида нархларнинг юқорига ва пастга қараб кескин ўзгариши даври бошланди. Одатда ҳар йил ёз ойларида Европа газ бозори конъюнктураси спекулятив ва техник факторларга жудаям мойил бўлади.
Ўтган ҳафта жума куни минг куб газнинг спот нархлари 550 долларгача кўтарилган бўлса, кеча 350 долларгача тушиб кетди, бугун яна савдо 450 доллардан ўтмоқда. Албатта бу ўтган йили шу даврдаги нархларнинг 1000 доллардан 3000 долларгача сакраш ва орқага қайтиши каби эмас.
Бу йилги газ нархларининг "ўйнашига" Россиянинг газ шантажи эмас, об-ҳаво прогнозлари сезиларли таъсир ўтказмоқда. Европа қанчалик оғир бўлмасин, ўтган йили Россияга қарамликдан қутула олди, газ таъминотини максимал даражада диверсификациялади. Ҳатто Украина орқали ўтаётган охирги транзит тўхтаб қолган тақдирда ҳам бу энди ҳеч қандай оғир оқибатлар яратмайди.
Европа тажрибаси Россияга боғлиқ минтақа ва мамлакатлар учун газ балансини ушлашда битта манбага ҳаддан зиёд қарам бўлиб қолмаслик кераклиги йўриқларини амалда кўрсатди. Тинчини, мувозанатини, барқарор ўсишни ўйлаган давлат учун диверсификация асосий принципларга айланиши даркор.

⚡️Корзинкадан яна ва яна акция
Корзинкадан 15% чегирма билан мол гўшти сотиб олишга шошилинг. Акция фақат эртага, бир кун — 21 июн учун. 🥩
👉Каталогда 18 турдаги маҳсулотлар мавжуд. Улар билан танишиб чиқиб, харидларингизни унумли амалга оширишингиз мумкин.
Товарлар миқдори чекланган.

Forwarded from Mirkonomika
Joriy yilda byudjet sohasi vakillari, xususan, ta’lim sohasi vakillarining ish haqi 7 foizga oshirildi. Sentabr oyida esa yana 10 foizga oshishi kutilmoqda. Boshqacha aytganda, joriy yilda ta’lim sohasidagi hodimlarning ish haqi taxminan 3,2 mlnga yetadi(yillik nominal o’sishi 17,7 foiz).
2030-yilga borib o’qituvchilarning oylik maoshi 2023 yil bilan taqqoslaganda ikki barobar o’sib, 6,4 mlnga yetishi uchun, ish haqining yillik nominal o’sishi taxminan 10 foizni tashkil etishi kerak. Aytish joizki, bu ko’rsatgich so’ngi 6 yil bilan taqqoslaganda eng past ko’rsatgich bo’ladi.
Agar Markaziy bank 2024-yildan inflatsiyaning o’rta muddatli maqsadli 5 foizlik ko’rsatichiga erishsa unda ta’lim sohasi vakillarining real daromadining o’sishi kelasi 7 yilda yillik 4-5 foizni tashkil etishi mumkin. Ammo inflatsiya hozirgi darajada saqlanib qolsa, unda o’qituvchilar keyingi 7 yilda real daromad o’sishini deyarli ko’rmaydi.