bakiroo
57K subscribers
956 photos
315 videos
5 files
6.09K links
Download Telegram
Тошкент туманида электр таъминоти тиклангани йўқ

Бир соат аввал Энергетика вазирлиги пойтахтнинг Олмазор ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманида электр таъминоти тикланганини билдирган эди.

Лекин Тошкент тумани маҳаллаларида, хусусан Сағбон подстанциясидан таъминланадиган ҳудудларда ҳалиям свет йўқ. Қисқа муддатда бартараф этилади дейилган носозликнинг олтинчи соати ўтди.

Свет сўраб 1055 каналига ёзилаётган мурожаатларнинг аксар қисми Тошкент туманидан.
Ҳар бир табиий ҳодисадан кейин Тошкентнинг энергетика ва инфратузилма муаммолари картасини тузса бўлади

Ҳар ёмғир, ҳар шамол, ҳар иссиқ ва ҳар совуқдан кейин Тошкент ва унга туташ районларнинг муаммолар картасини тузиб чиқса бўлади. Агар электр, газ, сув ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоли ҳудудларни ўзбек чиновниклари яхши кўрадиган светофор рангларида белгилаб чиқилса, Тошкент фақат сариқ ва қизил рангларга бурканарди.

Буни нима учун айтаяпман? Тошкент ва унга қўшни районлардан уй, ер олмоқчи, қурилиш босқичида пул тикмоқчи бўлганлар, хусусан тадбиркорлар авваламбор бу қарорларидан қайтишни ўйлаб кўришлари керак. Агар росмана риск қилишни истасангиз, биринчи навбатда коммунал, энергетика ва инфратузилма муаммолари бўйича кундалик мурожаатлар жойланадиган каналларни яхшилаб ўрганинг. Ҳарқалай йўқотишлардан, куйиб қолишлардан узоқ бўласиз, камида асаблашишлардан қутуласиз.

Андижонда айтайлик, чекка бир мавзедаги нархлар қоқ марказдан кўра қимматроқ юради. Шу нарса Фарғонадаям бор. Бу ҳолат нархларнинг электр, газ, сув, йўл, канализация мавжудлиги ва доимийлиги коэффициентларига корреляция қилингани ҳисобига.

Тошкент ҳам тобора худди шундай қиефага кирмоқда. Фақат буни бозор иштирокчилари тўла англаб етгани йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамёнбоп автомобил харид қилиш имконияти

Ипак Йўли Банки иккиламчи бозордан автомобил харид қилиш учун қулай шартларда кредит ажратишни бошлади. Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган автотранспорт воситалари учун бошланғич тўлов — 15% дан бошланади, муддати эса 60 ойгача давом этади.

Ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситалари учун кредитни расмийлаштиришда бошланғич тўлов — 30%дан бошланади ва муддат 48 ойни ташкил этади.

Иккала турдаги автотранспорт воситалари учун ҳам фоиз ставкаси — 23,99%, ажратиладиган сумма — 500 млн сўмгача.

Батафсил маълумот

Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Ipak Yo'li Mobile | TikTok | LinkedIn | Карьера в Ipak Yo‘li

Реклама
Ўзбекистон парадокси яна такрорланди: Нефть 85 доллардан 70 долларга тушганида нархи ўзгармаган бензин нефть 84 долларга чиққанида яна оширилмоқда

OPEC+'нинг кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 1 млн.баррелга пасайтириш тўғрисидаги кутилмаган қарори ортидан глобал бозорларда брент типидаги нефть нархи 84 долларгача кўтарилди.

Қизиқ тарафи, бу сафар ҳам Ўзбекистоннинг очофат монополистлари ўзлари учун белгилаб олган "нефть тушганида бензин нархи туширилмайди, нефть ошганида бензин нархи оширилади" қоидасига амал қилишди.

Март ойининг дастлабки ҳафталарида нефть нархи 85 доллардан 70 долларгача тушди. Лекин ишлаб чиқаришдан тортиб импортгача барча занжирларни ўзлариники қилиб олган монополистлар бензин нархини бир сўмгаям туширишгани йўқ.

Лекин жумадан бошлаб нефть нархи кўтарилиши билан монополистлар масалан, АИ 80 бензин нархини 6050-6100 сўмгача кўтаришга улгуришди.

Эслатиб ўтамиз, АИ 80 бензини импортидан тортиб ишлаб чиқаришгача, истеъмолчи тўлайдиган акцизгача бекор қилинган.

Прогноз қилганимиздек, ишлаб чиқариш, импорт, улгуржи ва чакана савдодаги монополлашган вазиятда акцизга имтиёз бериш нархлар ўсишини тўхтатиб қололмади. Имтиёзлар монополистларнинг маржасини оширишга хизмат қилмоқда холос.
Қозоғистонда Аи-92/93 бензин нархи 5130 сўмгача ошади

Қўшниларда Аи-92/93 бензин нархи 4550 сўмдан 5130 сўмгача кўтарилади. Бу ҳақда энергетика вазири Болат Акчулаков маълум қилган. Шунингдек, дизель ёқилғиси нархлари 5865 сўмдан 7380 сўмгача оширилади.

Вазир тартибга солинадиган нархларнинг ўзгаришини қўшни давлатлар, хусусан Ўзбекистондаги нархлар билан фарқ ҳаддан ташқари каттариб кетгани билан изоҳлаган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги ёқилғи нархлари Қозоғистондан икки баробардан зиёдроққа қиммат. Қозоғистон ёқилғисини Ўзбекистонда сотишдан ўртамчи воситачилар 50%дан зиёдроқ маржага эга бўлишмоқда.
"Энг яхши корпоратив бошқарув" бўйича Биржа 2022 йилда тенгсиз деб топилибди

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (NAII) томонидан 2022 йил якунлари бўйича "Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими 31 март куни бўлиб ўтди. Тадбирда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ "Энг яхши корпоратив бошқарув" номинациясида ғолиб деб топилибди.

«Тошкент» Республика фонд биржасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акцияларининг бозор нархи уларнинг номинал қийматига нисбатан 30 маротабага кўпдир.

Манба
Ўзбекнефтегазнинг чала ёлғонлари

Ўзбекнефтегаз АЖ шўъбаси ҳар қандай вазиятда бензин нархини ошириш билан боғлиқ манипуляция ишлатиладиган Ўзбекистонда монополистларнинг ўзлари ўзлари учун белгилаб олган қоидалари акс этган постга муносабат билдирган.

Монополистга кўра, Ўзбекнефтегаз бозорнинг фақат 2,3%ини “UNG Petro” МЧЖ шўъбаси орқали назорат қилармиш. Бу юмшоқ қилиб айтганда ғирт ёлғон. 30 йилдан бери ишлатилаётган ёлғонлардан балки навбатдагиси.

Биринчидан, бозордаги улуш заправкалар сони билан белгиланмайди. Ҳаттоки алифни калтак дея олмайдиганлар бошқараётган Афғонистондаям бозордаги улушни белгиловчи критерия ва методлар сонга боғланмаган. Қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва импорт ҳажми, кирувчи ва чиқувчи занжирдаги маъмурчилик, сотувлар ҳажми улушни ўлчовчи асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Бу сизлар учун кичик ликбез.

Иккинчидан, шу тўқилган ёлғондаям яна ёлғон рақам ишлатилган. Ўзбекистонда 3000га яқин автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчалари мавжуд эмас. Бензин ва дизель ёқилғиси шохобчалари сони 2226 та. Уларга эгалик қилувчи компаниялар (ҳар бир ўнлаб заправкаларга эгалик қилувчи) сони эса янаям кам.

Учинчидан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган бензиннинг мутлақ катта қисмини Ўзбекнефтегаз АЖ назоратидаги БНҚИЗ ишлаб чиқаради. Масалан, АИ 80 нинг 77%ини. Тортиқ қилиб юборилган ФНҚИЗ қолган 23% АИ 80ни ишлаб чиқаради. Мана бу ерда биржа маълумотлари. Камида 80% биржага чиқарилаётган бензин Ўзбекнефтегаз АЖ ва унинг назоратидаги шўъбалар ҳиссасига тўғри келади.

Тўртинчидан, бизнинг чала статистикамиз импорт бўйича кенг маълумотларни ошкор этмайди. Лекин норасмий қўлга киритилган маълумотларга кўра, январь ва февраль ойлари бўйича энг катта ҳажмдаги бензин импорти ва айниқса АИ 80 бензини импортини Ўзбекнефтегаз АЖ амалга оширган. Ҳа дарвоқе, бензин импорти нотариф талаблари айнан монополист ва уларнинг корчалон шериклари фойдасига маъмурий йўл билан қийинлаштирилган.

Шундай экан, токи 2,3% сизларга мем бўлиб ёпишиб қолишидан аввал, эшитинг, балки ёдлаб олинг. Агар энг катта қазиб олувчи монополист бўлса, энг катта ишлаб чиқарувчи монополист бўлса, энг катта импортчи, энг катта сотувчи монополист бўлса, демак, у монопол мавқеидан фойдаланган ҳолда нарх манипуляцияларини амалга ошириши мумкин бўлган монополист.

Сизлар Африкадаям қолмаган, лекин ўзбекистонликларнинг шўрпешонасидаги танловсиз кўргулиги бўлган АИ 80 бензини билан айнан шундай тарзда нарх манипуляцияларини амалга оширмоқдасизлар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Trastbank”dan yangi kredit turi! “Yashil moliyalashtirish” kreditidan foydalaning!

Xonadoningizda yoki korxonangizda elektr energiyasi xarajatlarini kamaytirishni va ekologik toza energiya manbaiga ega bo‘lishni istaysizmi? Unda “Trastbank”ning “Yashil moliyalashtirish” kreditidan foydalaning!

Jismoniy shaxslarga quvvati 5 kvt gacha bo‘lgan energiya tejamkor quyosh panellarini sotib olish va o‘rnatish uchun:
🔹Muddati: 5 yil;
🔹Miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravarigacha;
🔹Yillik foiz stavkasi: 22%

Yuridik shaxslar uchun:
🔹Muddati: 5 yil;
🔹Imtiyozli davri: 1yil;
🔹Miqdori: loyiha summasidan kelib chiqib;
🔹Kredit valyutasi: milliy va xorijiy valyutada;
🔹Yillik foiz stavkasi: Markaziy bank asosiy stavkasining 1,5 barobar miqdorida, xorijiy valyutada – 10 %.

Shoshiling, siz quyosh panellarini o‘rnatish orqali elektr energiyasiga bo‘lgan xarajatlarni tejaysiz. Muhimi, ular yordamida energiya ishlab chiqarish mutlaqo xavfsiz.

📞 Aloqa markazi: 1287
🔹 Telegram : @trustbankuz

Реклама
5500 сўм. Маҳаллий АИ-80 бензиннинг энг қизил нархи шундай

Буни мен эмас, бензинни барча занжирлардаги акцизлардан озод қилиш қарори қабул қилинган вақтда ҳукуматнинг расмий вакили маълум қилган. Ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларнинг маржаси, яъни фойдаси ҳам шунинг ичида.

Биринчи кунларда АИ-80 эълон қилинган нарх — 5500 сўмдан сотилган бўлса-да, орадан уч ойдан кўпроқ вақт оралиғида аввал 5700 сўмгача, кейин "импорт бензин бу" деган ёрлиқ билан 6000 сўмгача ва мана энди 6100 сўмгача, яъни 10%дан кўпга ошириб олинганига нима дейсиз?

Шу қарорга келинган ва энг юқорига тегишли ҳисоб-китобларга асосланилган маълумот киритилган вақтда бир баррел нефтнинг нархи 90 доллар атрофида бўлган. Ҳозир нефть нархи яна ошгандан кейин ҳам 85 доллар. Ҳа, жуда кўп такрорлаганимиздек, маҳаллий АИ-80 бензин ишлаб чиқариш учун брент типидаги нефть ишлатилмайди. Нафақат брент типидаги нефть, умуман импорт нефть ишлатилмайди. Шўрпешонамизга битган АИ-80 бензини ингредиентлари, харажатлари мундарижаси фақат маҳаллий.

Шундай экан, қазиб олувчиси, қайта ишловчиси ва сотувчиси ўзимизники бўлган, истеъмолчилари тўлайдиган солиқлар бекор қилинган маҳаллий АИ-80 нархи, токи имтиёзлар сақланиб қоладиган муддатгача 5500 сўмдан ошмаслиги керак. Нефть нархи ошсаям ошмаслиги зарур.

Бозор, эркин нарх шаклланиши қаёқда қолди деманг. Айнан АИ-80 борасида ҳеч қанақа бозор йўқ.
АИ-80 қизил нархи 2240 сўм даражасида сақланиб қолади. Қозоғистонда

Қўшни Қозоғистонда Аи-92/93 бензин энг юқори нархи 4550 сўмдан 5130 сўмгача кўтарилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Бугун очиқланган расмий лойиҳага кўра, Қозоғистон ҳукумати АИ-80 бензини энг юқори нархини 89 тенге ёки 2240 сўм даражасида сақлаб қолаётгани маълум бўлмоқда.

Шунингдек, суюлтирилган газ нархларида ҳам ўзгаришлар бор. Бизнинг истеъмолчилар асосан пропан тарзида биладиган ёқилғи энди 10 тенге ёки 250 сўмгача қимматлайди. Лойиҳа тасдиқланса, суюлтирилган газнинг энг юқори нархи Алмати вилоятида 80 тенге ёки 2000 сўм атрофида бўлади.
Статагентликка яна бир марта эслатма: камбағаллик чегараси — Минимал истеъмол харажатларини очиқланг

Аномал совуқни деб эсдан чиқиб қолган бўлиши мумкин. Аномал ёмғирларни деб эсдан чиқиб қолган бўлиши мумкин. Аномал шамоллар туфайли эсдан чиққан бўлиши мумкин.

Негадир доим халқнинг фойдасига бўлган ишлар тўсатдан эсдан чиқиб қолаверади.

Минимал истеъмол харажатлари 20 январгача эълон қилиниши керак эди. Бу вазифангиз. Иккинчи чорак бошланди.

Токи минимал истеъмол харажатлари эълон қилинмас экан, камбағаллик чегараси, камбағаллар улуши ҳақида барча рақамларингиз ёлғон бўлиб қолаверади. Расман ёлғон бўлиб қолади.

https://t.me/the_bakiroo/6350
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"UDEA" магистратура босқичига қабул жараёнлари бошланганини маълум қилади

Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети "Тижорат банкларини бошқариш" мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2023-2024-ўқув йили учун кузги қабул жараёнлари бошланганини эълон қилади.

Ушбу дастур ҳозирда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда банк соҳасида муваффақиятли карьера қурмоқчи бўлган мутахассислар учун ажойиб имкониятдир, чунки "UDEA"да иккита таълим шакли мавжуд: кундузги ва сиртқи.

Эслатма: ҳужжатлар udea.uz сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади.
Барча дастурлар ва ҳужжат топшириш шартлари билан ҳам udea.uz сайтининг ўзида танишишингиз мумкин.
Батафсил маълумот: 78-888-08-00

UDEA: Telegram | Instagram | Facebook
Қош қўяман деб, кўз чиқариш: Онлайн омонатчилар энди шубҳалими?

Тижорат банкларида ички назорат қоидаларига киритилган ва кечадан кучга кирган ўзгартиришларга кўра, тижорат банкларидаги 165 миллион сўмдан ортиқ онлайн омонат эгаларининг омонатлар ҳамёнларга ёки картага қайтарилишида, бир банкдан иккинчисига ўтказишдаги операциялари энди шубҳали дея кўрилади ва ваколатли давлат органи бўлган Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига берилади.

Ҳарқалай, қоидаларнинг 49-бандига киритилган дастлабки иккита хатбоши шундай хулосалар чиқаришга ҳуқуқий асос беради.

Нафақат онлайн омонатчилар, масалан, ипотека кредити ёки автокредит учун дастлабки бадални карточкасига йиғиб тўламоқчи бўлганлар ҳам энди Департаментдан повестка ёки қўнғироқ бўлишидан хавотирга тушишлари лозим бўлади.

Мен тушунаман, товар ё тижорий характерга айланиб кетган ўтказмаларга қарши курашишмоқчи бўлинаётганини. Лекин бу мисолда қош қўяман, кўз чиқариб қўйилган. Битта кўз эмас, икки кўз ҳам ўйиб олинган.

49- бандга киритилган иккита хатбоши зудлик билан таҳрир қилиниши ёки бўлмаса, янги қоидаларнинг бир мижознинг бир банк ва турли банклардаги ўз карталари ва электрон ҳамёнлари ўртасидаги ўтказмаларга тадбиқ этилмаслиги тўғрисидаги қўшимча киритилиш зарур. Зудлик билан. Акс ҳолда банк тизимидан энди энди рақамли маданиятни шакллантираётган омонатчилар ура-сол қочишни бошлайди, бу бир (Айниқса, омонат портфели тўлиқ онлайн ҳисобланган Анорбанк ва кечагина инвесторларидан 28 миллион доллар жалб қилган ТБС банкдагиларнинг аҳволини тасаввур этаверинг). Энг оддий банк операциялари бўйича ҳам банклардан банкларга қоп қоп пул кўтариб юриш, яъни нақдлашиш бошланади. Бу икки.

Дарвоқе, мазкур чекловлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолаш экспертизасидан ўтганми? Экспертизадан ўтган бўлса, уни қандай ўтказиб юборишган?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Uzbekistan’s club – халқаро миқёсда муваффақият қозониб келаётган ўзбекистонликларни бир ерга жамлаш мақсадида яратилган глобал платформа ўз ишини бошлабти

Эндиликда Uzbekistan’s club сайти орқали дунёнинг турли минтақаларида фаолият олиб бораётган ўзбекистоннликлар рўйхатдан ўтиши ва ўзлари ҳақидаги маълумотларни ёзиб қолдиришлари мумкин. Бу орқали улар барча муваффақиятли ўзбекистонликларни бир жойга жамлаган глобал хаб аъзосига айланар экан.

Uzbekistan’s club жамоасини Ўзбекистоннинг йирик компаниялари қўллаб-қувватлаб келаётгани яхши сигнал. Жумладан, Pepsi савдо белгиси, Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ucell алоқа оператори, Anorbank ва Orient Group компаниялари лойиҳани қўллаб-қувватлаб, уларга турли кўринишда кўмак бериб келмоқда экан. Бундай лойиҳалар халқники бўлиши керак.

Сайтга ҳавола: https://uzbekistans.club/
Олтин котировкалари 2000 доллардан юқори коридорда қолмоқда

Доллар индексининг пасайиши, АҚШ қоғозлари даромадлилиги тушаётгани омиллари фонида олтин қимматлашишда давом этмоқда. 1 унция олтин нархлари кеча 2000 доллардан ошган эди, бугун кун давомида айрим сонияларда котировкалар 2030 долларгача кўтарилди.

Олтин Ўзбекистоннинг энг асосий экспорт товари ҳисобланади. Йилига камида 100 тонна олтин экспорт қилиниши ҳисобга олинса, юқори нархлар бу йил камида 600 миллион доллар қўшимча даромад келтириши мумкин (жами 6,5 млрд.доллардан кўпроқ).

Аввалроқ, олтин ва мис нархларининг прогноздан юқори тарзда шаклланаётгани ҳисобига олинаётган даромадлар эвазига пенсия, нафақа ва бюджет ходимлари маошлари сенятбрда ҳам яна бир марта индексация қилиниши маълум қилинганди.
Табиатга эътиборсиз эмасмисиз? Буни Корзинкада ҳатто чек чоп эттирмасдан ҳам исботлаш мумкин!

Корзинка супермаркетларида электрон чеклардан фойдаланинг ва атроф-муҳитни асрашга ўз ҳиссангизни қўшинг. Эндиликда Корзинка мобил иловасида кассада қоғоз чекни чоп этишни ўчириб қўйиш функцияси ҳам бор. Бунинг учун иловани сўнгги талқинигача янгилаш ва Корзинка карта созламаларида “Чекни қабул қилиш” тугмачасини ўчириб қўйиш кифоя. Харидлар рўйхатидан ҳавотир олманг, электрон чекингиз мобил илованинг Корзинка карта тарихида сақланади.

Солиқ қўмитасидан кешбек ҳам муаммо бўлмайди, мобил иловадаги маҳсулотларга банк картаси билан тўлаганингизда чек ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда Солиқ иловасига юборилади ва сизга кешбек ҳисобланади. Агар сиз товарларга нақд пулда тўлаётган бўлсангиз, электрон чекдаги фискал кодни кўчириб олинг ва уни Солиқ иловасига киритинг.

Янги функция мобил иловадаги Корзинка картангиз ёрдамида амалга оширилган харидларга тааллуқлидир.

Уланиш билан боғлиқ тафсилотларни сайтдан ўқиб олишингиз мумкин.

Корзинка мобил иловасини юклаб олинг ва Корзинка Плюс карта дастури аъзосига айланинг!

App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Рақобат йўқолмаслиги керак: Қурилиш бозорига хорижий компанияларни киритиш вақти келди

Бугунги йиғилишда кўприк, тоннел, кўп қаватли бинолар каби сейсмик хавфсизлик талаблари юқори бўлган бино-иншоотларни қуриш фақат Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида “А” ва “Б” тоифага эга бўлган корхоналар томонидан амалга оширилиши айтилди.

Бу яхши қарор. Приоритетда хавфсизлик ва сифат бўлиши керак. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор.

Расмий реестрга кўра, Ўзбекистонда “А” тоифага эга қурилиши компанияси бор йўғи бир дона. “Б” тоифага эга бўлган корхоналар жами 61 та.

Айрим ҳудудларда “А” ва “Б” тоифага эга бўлган қурилиш корхоналарининг ўзи йўқ.

Табиийки. агар қоидалар ишга тушса, энг катта қийматга объектларни қуришга фақат саноқли компаниялар курашадилар холос. Давлат ва бюджет маблағларига қуриладигавн кўприк ёки тоннел каби махсус объектларга даъвогарлик қиладиган компаниялар сони эса янаям кам, бир қўлимизнинг бармоқлари кўплик қилади ва шу пайтгача ҳам буюртма қироллари бўлиб келганларнинг номларини сиз жуда яхши биласиз.

Шунинг учун бозордаги соғлом рақобатни йўқотиб қўймаслик, лойиҳалар нархини шишиб кетишини олдини олиш учун, айтайлик қиймати 5 млн.доллардан зиёд объектлар бўйича халқаро тендер ўтказилиши шарт қилиб қўйилиши зарур. Шунда бозоримизда немис, швед, сауд ва серб компаниялари пайдо бўлади. Улар ўзи билан бирга нафақат рақобат олиб киради. Яна қурилиш сифати ҳам юқори бўлади, янги технологиялар, замонавий архитектура ечимлари пайдо бўлади нарх ҳам шиширилмайди, асосий молиялаш манбаси - бюджет ҳам ютади.

Афсуски, охирги етти йил ичида Ўзбекистон қурилиш бозорига биронта жиддий хорижий компания киритилмади. Аср қурилишлари деб номланадиган объектлар бўйича биронта халқаро тендер ўтказилмади. Барча буюртма ва лойиҳалар маҳаллий корчалонлар билан аффилланган саноқлик субъектлар томонидан ҳеч бир рақобатсиз эгалланмоқда.

Балки мана энди вазият ўзгарар?
Рублнинг сўмга нисоби урушдан аввалги даражага қайтди

Рублнинг сўмга нисбатан расмий курси бугун 143,11 сўмни ташкил этади. ЛДНР тан олиниши ва уруш бошланиши арафасида, масалан, 2022 йил 21 февралда 1 рубль қиймати 143,12 сўмдан иборат бўлган.

Кейин, урушнинг дастлабки ҳафталарида рубль 2 баробарга 79,89 сўмгача тушиб кетган бўлса, ёздаги максимумларда 212,43 сўмгача кўтарилган. Умуман олганда, уруш бошлангандан бери рублнинг ўзгариш амплитудаси деярли 300 фоизга етди.

Урушгача бўлган даврда рублнинг тебраниши асосан нефть ва газ нархларига боғланган бўлса, охирги 14 ойда бу омил ўз кучини йўқотди. Кремлнинг жорий сиёсати, воситалари ва мақсадлари асосий курс белгиловчи омилга айланди. Параллел импорт, бюджетни мувозанатлаш, тобора ўсиб бораётган ВПК ва армия харажатларини қоплашгача бўлган маъмурчилик қачонлардир амал қилган эркин бозор воситаларини буткул бекор қилиб бўлди. Шу маънода рубль курсини қисқа ва ўрта муддатлар учун прогнозлаш ўзининг иқтисодий ва молиявий маъносини ва аҳамиятини йўқотди.
Регуляторга ташаккур билдиришдан ташқари, энди бугунги баёнотда эълон қилинган аниқлаштирувчи бандларни Қоидаларга киритилишини кутиб қоламиз

Марказий банк изоҳ бермоқда:

"Янги қоидалар жисмоний шахсларнинг омонатларини электрон ҳамёнларига ёки банк карталарига қайтарилиши, шунингдек, товар ва хизматлар учун тўловлар, хусусан, ипотека кредити ёки автокредит бўйича бошланғич бадал тўлови билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди.

Яъни шубҳали операцияларни аниқлашда омонат ва кредит ҳисобварақлари орқали амалга оширилган операциялар ҳисобга олинмайди ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этилмайди".

Албатта, регуляторнинг тезкор муносабати қувонарли. Чунки кечадан бошлаб нафақат омонатчилар, кредит маҳсулотларидан фойдаланувчилар ва ҳатто уйини иккиламчи ипотека орқали сотувчилар, умуман, қонунга итоаткор ва рақамли технологиялардан фойдаланувчи ҳар бир ўзбекистонлик хавотирга тушиб қолганди. Чунки қоидалар росмана ишга тушса, улар эҳтимолий қонубузарларни эмас (улар доим айланиб ўтиш йўлини топишади), қонунсеварларни жазолаган бўларди.

Регуляторга ташаккур билдиришдан ташқари, энди бугунги баёнотда эълон қилинган аниқлаштирувчи бандларни Қоидаларга киритилишини кутиб қоламиз. Чунки баёнотлар эмас, қоидалар ишлаши керак.

Дарвоқе, ушбу ўзгартиришларга бош қош бўлган асл ташаббускорлар ҳам икки оғиз муносабат билдириб юборса бўларди.
Кулгули баёнот: Максам компанияси фақатгина дивидендлар олишни кўзлаган

Кимёсаноатнинг баёноти иккита тезис устига қурилган.

Биринчиси, ғирт абсурд. Нимеймиш, Максам компанияси фақатгина дивидендлар олишни кўзлаган. Булар ё осмондан тушган ёки большевиклар партиясининг яширин аъзолари ҳисобланишади. Ҳар қандай бизнеснинг бош мақсади фойда, яъни дивиденд олиш. Бутун бизнес стратегия доим шунинг устига қурилади. Қолган барча ҳаракатлар, бу иш ўрни сони, инвестиция ҳажми, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, бу йўл йўлакай, фойдани максималлаштириш учун амалга ошириладиган тактик ишлар ҳисоблагади. Мақсад эмас. Қолаверса, Максам дивиенд олган бўлса, Кимёсаноат ҳам дивиденд олган. Ва 51% улуш эгаси сифатида Кимёсаноат дивиденд тўлашни исталган вақт блоклаб қўйиши ҳам мумкин эди.

Иккинчи тезис Ўзбекистоннинг "инвестиция киритиш шарти" деган зиёнли ва коррупцион сиёсати катта хато эканини яна бир марта кўрсатади. Ўтган даврда ҳам, айниқса янги даврда ҳам "ўзбекча хусусийлаштириш" мана шу инвестиция киритиш мажбурияти деган ниқоб билан хаспўшланади ва оқланиб келинади. Айтайлик, аслида 1 млрд. доллар турадиган актив 10 млн долларга сотилади ва ёнига 1 млрд.доллар инвестиция киритиш шарти деб қўшиб қўйилади. Инвестиция киритиш шарти бажарилгани ёки бажарилмаганини ўрганиш, ҳисоблаш ва текшириш эса ўзбек чиновнигининг қўлида ва хоҳишларида бўлади.

Дарвоқе, Ўзбекистоннинг 30 йиллик тарихида нечта актив инвесторлардан тортиб олинган бўлса, уларнинг ҳаммаси "инвестициявий мажбуриятларни бажармаганлик" ёки хусусийлаштириш жараёнида қонунбузарликлар предлоги билан амалга оширилган. Қизиқ тарафи, тортиб олинган активлар яна янги инвесторларга "инвестициявий мажбуриятлар" билан тортиқ қилиб келинган.

Нима бўлгандаям, Кимёсаноатнинг қарши эътирозлари ўта ожиз ва мўрт, менинг шахсий фикримча, ҳатто кулгули. Баёнотни Давактив ҳам маъқуллагани ўзи бусиз ҳам тубда бўлган инвестицион муҳитни энди кўмиб қўя қолади. Эсда тутиш керакки, Халқаро Арбитраж бу ўзбек суди эмас, Кимёсаноатнинг тезисларини шаблон қилиб қарор чиқариб бермайди. Ютқазилган тақдирда, етказилган зарарга қўшиб жарима-ю, пенялар ҳам тўланади (яъни ўзбекистонликлар бўйнида булади буям).