bakiroo
55.5K subscribers
922 photos
302 videos
5 files
5.94K links
Download Telegram
Энергетикада бозорга ўтишни кейинга қолдириб бўлмайди

Бугун иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов аҳоли учун табиий газ ва электр энергияси нархларини 2023 йилда ошириш режалаштирилмаганлиги маълум қилди.

Албатта мазкур баёнот учун ҳурматли вазир ўринбосарини қоралаш ёки оқлаш фикридан йироқман. Ўйлайманки, Дилшод Султонов тарифларни ўзгартиришсиз қолдиришнинг иқтисодий ўсиш, бюджет мувозанати ва бизнесга келтирадиган кўргуликларини тасаввур этади ва жуда яхши тушунади.

Аномал совуқ ва аномал иссиқсиз ҳам перманент муаммолар гирдобида қолган ва мувозанатини йўқотган энергетикамиз учун амалдаги тизимни ва тарифларни ўзгартиришсиз қолдириш оқибатларини жуда кўп ўзбекистонликлар ўтган қишда англаб бўлди, танасида ҳис этди. Ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилиш арафасида турган давлат учун жорий нарх сиёсати амалдаги ижтимоий тенгсизликни авж олдираётганини ҳам жамият аллақачон англай бошлаган. Яъни, тарифларни ўзгартиришсиз қолдирамиз деган чақириқ илгаригидек популистик эффект бермайди. Ҳисобга олиш керакки, буёғига аҳоли ҳам, бизнес ҳам тарифларнинг қимматлигидан эмас, газ ва светнинг йўқлигидан норози бўлади.

Дарвоқе, тарифлар масаласини бугун Қозоғистон президенти Токаев ҳам кўтарди. Унинг чиқишида барча учун арзон тарифлар ижтимоий адолат эмас, деган тезислар алоҳида ўринга эга бўлди. Арзон газ сиёсати мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини савол остида қолдирилаётгани таъкидланди.

Аввал ҳам қўлдан бой берилган қулай фурсатлар ҳақида кўп ёздик. Иқтисодий ўсишни тиклаш, ижтимоий адолатни қайтариш ва айниқса мамлакатнинг модернизацияси учун бозорга ўтишни 2023 йилдан ҳам кейинга қолдириб бўлмайди. Таъбир жоиз бўлса, бу бизнинг охирги имкониятимиз бўлади ва 2023 йилда энергетик ислоҳотлардан ҳам муҳимроқ бўлган бошқа ҳеч бир вазифани шахсан мен кўраётганим йўқ.
Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
Bojlar haqida fikrlar o’sha-o’sha. Barcha bojlarni nol qilish uchun eng yaxshi fursat 32 yil oldin edi. Yana yaxshi fursat kecha edi. Undan keyingi eng yaxshi fursat bugun bo’ladi.

Bojlar doim va har yerda kambag’allashtiruvchi omil, hayriyatki, bunga jamiyatimizda va eng muhimi hokimiyatda konsensus mavjud bo’lmoqda. Bir foiz boj ham - noto’g’ri iqtisodiy taqsimlovga olib keladi. Barcha tovarlarga taaluqli bu masala. Istisnolarsiz.

https://t.me/the_bakiroo/6370

Endi davomiylik va vaqtinchalik haqida. Bu kanalda savdo siyosatidagi noaniqlik haqidagi tadqiqotlar haqida yozgan edim. Tadqiqotlar shuni ko’rsatadiki, savdo siyosatini noaniqligi, ya’ni “vaqtincha”lik choralar yaxshi narsa emas. Xulosa shuki, vaqtinchalik yaxshi choralarni, o’zgarmas va idealda esa, o’zgartirib bo’lmaydigan, ya’ni orqaga qaytmaydigan qilish kerak. Vaqtinchalik chora - bozorlar va logistika uchun yetarli kafolat bo’lmagani uchun, bozor to’liq ishonmaydi. Chunki agar har bir vaqt periodi ichida bojlar qayta ko’rilib chiqadigan bo’lsa - bojlarni ko’tarishga qiziqadigan tor doiradagi manfaatdorlar albatta ularni oshirish taradudida bo’ladilar, shuni oldini olish uchun, o’zgarmas choralar darkor. Aynan shuning uchun noaniqlik yomon. Aytmoqchi, Jahon Savdo Tashkilotini ham tuzilishi maqsadi va mazmuni aynan shunda edi. AQSh va Yevropadagi bojlar siyosatini qayta ko’rib chiqilishga yo’l qo’yilmaslik va choralarni davomiyligini ta’minlash.

Savdo siyosatidagi noaniqlik haqida: https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/420


JSTi tuzilishi haqida: https://www.gazeta.uz/ru/2018/04/02/tariffs/
Депозитлар февралда ҳам қисқаришда давом этган

Февраль ойида депозитлар қолдиғини камайиши 3,5 трлн.сўмгача тезлашган ва 1 март ҳолатига депозитларнинг жами қолдиғи 210,7 трлн.сўмдан иборат бўлган (бу ўтган йилнинг октябрь ойи минимумлари даражаси). Депозитлар қисқариши янада кўпроқ бўлиши мумкин эди, агарда аҳоли омонатларининг қолдиғи 1,1 трлн.сўмга ўсишни қайд этмаганида.

Эътиборлиси, ўтган ойда депозитлар қолдиғининг камайиши кредитларни молиялаштириш фаол ўсиши фонида юз берган. Агар жараён давом этса банк тизими ликивдлик билан боғлиқ диспропорцияларни ҳис қилишни бошлайди.

Энг катта қисқариш давлат банклари Миллий банк (-998 млрд.сўм), Ипотекабанк (-938 млрд.сўм) ва Асакабанк (-827 млрд.сўм) ҳисобига тўғри келади. Ўзи умуман 11 давлат банкидан 9 тасида депозит портфели қисқариши рўй берган. Бюджет мундарижасидаги мураккаб ҳолат депозитлари давлат ва давлат назоратидаги субъектлар, шунинг марказлашган ва бюджет каналларига қарам давлат банкларига тўғридан тўғри таъсир ўтказмоқда.

Депозитлар қисқариши тенденцияси хусусий банклар қаторига ҳам таъсир ўтказган бўлсада, асосий ўйинчилар депозитларни ўстиришда давом этишмоқда. Капиталбанк 546 млрд.сўмга, КДБ банк 504 млрд.сўмга ва Тибиси банк 117 млрд.сўмга депозитларини ўстиришга эришган. Дарвоқе, асосан чакана бозорнинг фаол иштирокчиси бўлган Тибиси банк корпоратив депозитларни жалб қилишда ҳам фаолликка ўтган.
Кутишдан чарчадингизми? Бир соат ичида эски машинангизни янгисига алмаштиришга нима дейсиз?

@olamavto_uz сизга ўзаро манфаатли trade-in хизматини таклиф этади, унинг доирасида сиз эски машинангизни янгисига алмаштиришингиз мумкин! Аниқроғи, сиз салонга эски машинангиз билан келиб, қўшимча тўлов эвазига янгисига алмаштириб кетишингиз мумкин.

Машинангизни алмаштириш жараёни қуйидаги тарзда кечади:
- Салонга паспорт ва машинангиз хужжатлари билан келасиз;
- Мутахассис машинани баҳолайди;
- Янги машина танлайсиз ва тўловни амалга оширасиз.

Барчаси учун бир йил эмас бир соат вақт сарфлайсиз.
Ишонмасангиз қуйидагни манзилга ташриф буюринг:
Элбек кўчаси, 61/3
Батафсил маълумот: +99871 202 13 12

Батафсил

Реклама
Муаммо бу ерда Openbudget'да эмас. Openbudget бошқа муаммоларга ишора қиляпти

Иқтисодчи Ботир Қобилов шу кунларда энг кўп муҳокамада бўлаётган ва ижтимоий шовқин яратаётган ташаббусли бюджет лойиҳалари бўйича мулоҳазалари билан бўлишган. Батафсил мана бу ерда ва мана бу ерда танишиш мумкин.

Лойиҳадан воз кечиш ёки уни тўхтатиш тўғрисидаги чақириқлар янграмоқда ва тўғрисиниям айтаман, шахсан мен бундан жуда хавотирдаман. Мен шу айрим овозлар туфайли қарор қилувчилар учун лойиҳани тўхтатишга тайёр баҳона пайдо бўлаётганидан қўрқаман. Ўзингиз ўйланг, қайси жамоат ўзига берилган кичик бир ҳуқуқдан, уни янада кенгайтириш ўрнига воз кечади. Йўқ, бизга бунақа танлов керакмас, давлат ҳаммасини ўзи қилсин, пахта терганимиз яхши эди, деган айрим овозлар менга АҚШда 1865 йилда озод бўлган айрим қулларнинг хўжайинларимизни ва пахта далаларимизни қайтаринг, деган талабларини эслатади.

Қобилов ёзмоқда: "Кўчада ўқитувчилар овоз олиш учун “ялиниб” юришлари қанчалик тўғри деган ўринли савол берилиши мумкин. Агар шундай бўлса муаммо бу ерда Openbudget'да эмас, балки аксинча, Openbudget бошқа муаммога ишора қиляпти холос, менимча. У ҳам бўлса ўша эски муаммо - жойларда мажбурий меҳнат, буйруқбозлик аломатлари. Openbudget парламентнинг барометри бўлгани каби, бошқа мавжуд бўлган муаммоларни ҳам юзага чиқариб бераяпти холос.

Мана шу ва бошқа овоз беришдаги баъзи логистик камчиликларни деб фуқаролар ўз солиқларини бевосита тақсимланишида қатнашишни бошлаганликларини бекор қилишимиз менимча хато бўлади. Айтайлик, Openbudget танқидчиларга ёқмади, ва уни бекор қилиш керак дейишмоқда. Алтернатива қандай? Статус-квони қолдириш керакми? Ҳеч ким солиқлар тақсимотида қатнашмасин, бундай имкониятдан махрум этилсин, ва жойларда қаерда асфальт қилиш, қаерга ичимлик сув ўтқазиш ва қайси мактабни томини ёпишни фақат ва фақат давлат қилиб бериши керак эдику деб йиллар давомида кутиш керакми?"

Лойиҳада камчиликлар борми? Бор. Уларни оммабопликни ва қамровни йўқотмай туриб ислоҳ қилишда давом этиш керакми? Керак. Лекин охирги 7 йилда жамоатчилик фикри ва унинг эркин танлови учун рўй берган, шахсан менинг назаримдаги, энг катта қадамдан воз кечмаслик, ортга қайтмаслик керак. Бу ҳақда дискуссиялар зарур, улар турли платформаларда давом этмоқда ҳам. Қанчалик ҳайратли туюлмасин, ечимлар лойиҳанинг янада кенгайишида. Халқ 8 триллионни эмас, 15 триллионни ҳам рационал тақсимлай олади. Бутун бюджетимизни ҳам халқимиз ўзи ва ўзи сайлаган вакиллари орқали тақсимлай бошлайди, бу кунлар келади. Мен консенсус топилишига ишонаман.
Корзинка супермаркетлар тармоғи #InsonQadriUchun ташаббуси доирасида турли товарларга супернархлар билан каталог тайёрлади

Рўйхатда 231 дан ортиқ турли маҳсулотлар жамланган бўлиб, улар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Шунингдек Корзинка файзга тўла муборак Рамазон ойи тинчлик-осойишталик, эзгулик ва савобларга тўла ўтишини сўраб, сиз ва яқинларингизга хотиржамлик ва ҳаловат, ишларингизда эса барака тилайди.

App | Telegram | Facebook | Insta | Web|

Реклама
9 ой қолди: Ўқитувчи ойлигини 1000 долларга етказиш йўлида жуда секин қадамлар

Апрелдан декабрга қадар 1697 нафар ўқитувчи маошига қўшимча 5 миллион 390 минг сўм миқдорида (энг кам иш ҳақининг 5,5 баробари) миқдорида устама олишади. Ойлик маошларга устамалар қўшилса, камида 1700 га яқин ўқитувчилар 9-10 млн сўмга даромадга эга чиқишади. Рағбатлантириш рўйхатига тушган ўқитувчилар учун қанча хурсанд бўлмайин, шундаям уларнинг ойлик даромади 1000 долларга (11,5 млн.сўм) етмайди.

Албатта бу ҳали кам, маррага эса жуда секин кетилмоқда. Ўқитувчиларнинг маоши 1000 долларга етказилиши ҳақида илк баёнотлар айтилганига 5 йил бўлди, кейинчалик бу марра фақат олий тоифали ўқитувчиларга оид бўлиши қўшимча қилинди. Энг охирги ваъдаларга кўра бу мақсадга етишиш 2024 йилда амалга ошиши эълон қилинган. Шунгаям 9 ой қолди. Ваъда бажариладими? Бу кетишда жуда қийин.

Яна бир гап. Катта ваъдаларга қарамай, ўқитувчиларнинг ойлиги амалда мамлакат бўйича ўртача ойликдан анча ортда қолишда давом этмоқда. 5 йил аввал ўқитувчилар ўрта қатламга яқинроқ бўлган бўлса, бугунга келиб сезиларли тарзда узоқлашган. Бу осмондан олинган гап эмас, расмий статистика бўйича шундай. Узоққа бормайлик, ўқитувчиларнинг ойлиги охирги марта 2022 йил июнда ошган ва энди 2023 йил 1 майдан 7%га ошади. Бу даврдаги йиғилган инфляция 10%дан зиёд бўлди. Демак, амалда ўқитувчиларнинг даромадлари ошиш ўрнига, камайди.

Иккинчи масала, долларнинг ўзи инфляция ҳисобига охирги 5 йилда АҚШда 19,53% атрофида қийматини йўқотган. Яъни 2018 йилдаги 1000 доллар ҳозир 800 доллар, 2024 йилда 800 доллардан камроқ реал қийматга эга бўлади, 2030 йилда балки 500 долларлик реал қийматга эга бўлади. Кўраяпсизки, минг долларлик ойликка етиш вазифаси қанча кейинга қолдирилса, ваъда берганларга шунча яхши, айтайлик долларнинг қиймати йўқотилиши ҳисобига, масалан 2030 йилда бу номинал маррага ўз ўзидан, ҳеч бир қўшимча харажат ва молиялаштиришсиз ҳам етилиши мумкин. Билмадим, балки амалда шундай ҳам бўлар.
Яна 10 фоизга. Пенсия, нафақа ва бюджет ходимлари маошлари сентябрдан яна ошади

Пенсия, нафақа ва бюджет соҳасида маошлар 1 сентябрдан яна 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'га Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев маълум қилган.

Обидхўжаевга кўра, жаҳон бозорида олтин ва мис нархининг прогнозга нисбатан юқори бўлиши (қўшимча 4,5 трлн сўм) ҳамда божхона тушумларининг ошиши (қўшимча 3 трлн сўм) ҳисобига, Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилганига нисбатан, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни қўшимча яна бир маротаба оширишга қарор қилинган.
Озиқ-овқат инфляцияси юқорилигича қолмоқда. Умумий овқатланишда ҳам нархлар ошмоқда

Март ойида ойлик инфляция февралга нисбатан тезлашган ва 1,0% (+0,5%)дан сал кўпроқ даражани ташкил этган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 11,7% (-0,5%) гача пасайган.

Март ойидаги инфляция озиқ-овқат ҳисобига тезлашган. Озиқ-овқатлар 1,6%га қимматлаган. Ноозиқ-овқатлар нархи 0,7%га, хизматлар нархи 0,4%га ошган.

Озиқ-овқат бўйича йиллик инфляция 14,6%ни ташкил этган, бу охирги уч йилдаги энг баланд кўрсаткич.

Март ойида асосий озиқлардан шакар (+4,7%), гуруч (+4,6%) ва сут (+3,2%) жуда тез қимматлаган. Пиёз (-1,8%) ва картошка (-1,9%) арзонлаша бошлаган. Учинчи ой юқори суръатда қимматлаётган мева-сабзавот рўйхатида қолаётган помидор нархлари март ойида 20,2%га ошган.

Хизматлар ичида умумий овқатланиш 2,9%га қимматлагани эътиборли. Статагентлик ҳисобга олиб борадиган ош индекси бўйича бир порция палов нархлари март ойида Наманганда 16%га, Тошкент шаҳрида 4,5%га ошган.
Миллионер бўлишни истамайман, НГМК акциясини хоҳлайман

Халқ IPO'си доирасида сотиладиган акциялар бўйича тўлиқ рўйхат Lex.uz базсида ниҳоят пайдо бўлди. Аввалроқ, халқчил IPO' доирасида акциялари сотиладиган давлат банклари бўйича ўз муносабатимизни билдирган эдик.

Қирқталик тўлиқ рўйхат билан танишган ва Ўзбекистон реалликларини тушунадиган одам борки, рўйхатдаги камида тўртта эмитент акциялари камбағаллар учун ҳам, ўртаҳоллар учун ҳам, бойлар учун ҳам ва айниқса ўғри олигархлар учун жуда қизиқ бўлишини дарҳол англайди.

Булар Ўзбекистон бошидаги олтин тож «Навоий КМК» АЖ, мис тожимиз «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва металл гигантимиз «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ. Буларни санаганим бош сабаби рангли ва қора металлургия гигантлари суперрентабелли ҳисобланишади, шу учлик доим энг кўп дивиденд ва солиқ тўловчилар рўйхатида. Бежизга Россия ва Қозоғистонни талаб келган ўғри олигархия олти йилдан бери оғзидан сув оқизиб, шу уч гигантга кўз тикаётгани йўқ. Кейинги икки корхонанинг пул оқимларини ишончли бошқарув баҳонасида "хусусийлаштириб олиш" ҳаракатларини ҳам кўрдик. «Навоий КМК» АЖ Кенгашида эса яна бир олигархнинг қандай сайлангани номаълум вакили қўр тўкиб ўтирипти (балки ахборот йиғаётгандур, балки буюртма ва оқимларни ўз назоратига буришни режалаштираётгандур) .

Тўртинчи қаторга рўйхатда «UZBAT» АЖни киритаман. Ўзбекистонда 30 йилдан бери ишлаётган тамаки компанияси сифатли ва замонавий корпоратив бошқарувга, юқори рентабеллик кўрсаткичларига, доимий ва даврий дивиденд тўловларига эга. Қандай қилиб, 2,6%лик акциялари пакети давлат ихтиёрига ўтиб қолган билмайман. UZBAT акциялари очиқ бозордаям йўқ. Қисқаси, ҳар қандай тоифадаги инвестор учун жуда қизиқ ва жозибали таклиф бўлади.

Дарвоқе, юқоридаги ТОП таклифлар бўйича битта қўлга, айтайлик 0,001%дан кўп бўлмаган акциялар сотиш қоидасини ҳам киритиш керак. Акс ҳолда ўғри олигархлар ўша таклиф этилаётган 2%ни тўлиқ ўзиники қилиб олади, кейин табиийки, бу улушни маъмурий йўллар билан кенгайтиришни бошлаши мумкин.

Рўйхатдаги қолган эмитентлар бўйича яна салбий фикрларни айтмоқчи эмасман. Лекин эсда тутиш керакки, «Ипак йўли» АТБ, «Трастбанк» АТБ ва «Гарантбанк» АТБдан ташқари 33та эмитентнинг назорати халқона IPO'дан кейин ҳам тўлиқ давлат назоратида қолади. Демакки, дивиденд сиёсати ҳам давлат назоратида бўлади, сифатсиз ва маъмурий бошқарув ўзгармайди, тижорий самарасизлик кўламини эса тасвирлаб бериш шарт эмас.

Назорат хусусий қўлларда бўлган «Ипак йўли» АТБ, «Трастбанк» АТБ ва «Гарантбанк» АТБ жуда кичик улушдаги, қанчадир дона акциялари қандай қилиб давлат ихтиёрига ўтиб қолган, буниям билмайман. Лекин бу банкларнинг акциялари IPO'сиз ҳам очиқ бозорда мавжуд. Масалан, Ўзбекистоннинг энг рентабелли банкларидан бўлган Трастбанк акциялари шу кунларда номиналидан деярли 9 баровар қиммат котировкаланмоқда. Хоҳловчилар IPO'ни кутиб ўтириши шарт эмас.
Бизда Болалар Омбудсманиям бор. Шунчаки маълумот учун

Хоразмда Инсон ва болаликка қарши юз берган жиноят бўйича Адлия, ФВВ ва Олий суд сўзчи мирзалари орқали шаблон муносабатларини билдириб, ўзларини соқит қилаётган бир вақтда эслатиб ўтмоқчиманки, Ўзбекистонда 3 йилдан буён Болалар омбудсмани ишлаб келмоқда.

Буни нега эсладим? Олий суд баёнотига кўра, жамоатчиликнинг қаҳри ва ғазабини жунбушга келтирган суд қарори бўйича шикоят келиб тушмаган.

Эслатиб ўтаман: Болалар Омбудсмани боланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги аризалар ва даъволар билан судларга мурожаат қилиш ва боланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тиклаш мақсадида суд жараёнларида қонунда белгиланган ҳоллар ва шаклларда шахсан ёки ўз вакили орқали иштирок этиш ваколатларига эга.

Демак, Омбудсман ҳам ҳозирча жим ёки тез орада уям ўзини соқит қилади.

Бугун твиттерда ёзишганидек, бу ерда қонун йўқлиги эмас, бор қонун номенклатуранинг жиноятига келганида ишламаганида муаммо бўляпти.

P.S. Болалар Омбудсманиям икки қатор сўз айтишга сўзчи мирзасини овора қилипти.
Ремонт бўлган подстанция зўрға бир ҳафтага етди

Олмазор ва Тошкент туманларига электр тақсимлайдиган Сағбон подстанциясига боғланган истеъмолчилар яна бир неча соатдан бери светсиз.

Подстанция ремонт бўлганига бир ҳафта бўлганди. Ўтган ҳафта Олмазор ва Тошкент туманидагилар 3 кун светсиз ва сувсиз ўтирганди. Бу сафар қандай бўлади, кўрамиз.

Шамол ғир этсаям, ёмғир тиқ этсаям, ҳарорат ошсаям, ҳарорат тушсаям, свет ўчишига ўргандик.

Ҳурматли аномал каллалар, яна нимага тайёр турайлик?
Тошкент туманида электр таъминоти тиклангани йўқ

Бир соат аввал Энергетика вазирлиги пойтахтнинг Олмазор ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманида электр таъминоти тикланганини билдирган эди.

Лекин Тошкент тумани маҳаллаларида, хусусан Сағбон подстанциясидан таъминланадиган ҳудудларда ҳалиям свет йўқ. Қисқа муддатда бартараф этилади дейилган носозликнинг олтинчи соати ўтди.

Свет сўраб 1055 каналига ёзилаётган мурожаатларнинг аксар қисми Тошкент туманидан.
Ҳар бир табиий ҳодисадан кейин Тошкентнинг энергетика ва инфратузилма муаммолари картасини тузса бўлади

Ҳар ёмғир, ҳар шамол, ҳар иссиқ ва ҳар совуқдан кейин Тошкент ва унга туташ районларнинг муаммолар картасини тузиб чиқса бўлади. Агар электр, газ, сув ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоли ҳудудларни ўзбек чиновниклари яхши кўрадиган светофор рангларида белгилаб чиқилса, Тошкент фақат сариқ ва қизил рангларга бурканарди.

Буни нима учун айтаяпман? Тошкент ва унга қўшни районлардан уй, ер олмоқчи, қурилиш босқичида пул тикмоқчи бўлганлар, хусусан тадбиркорлар авваламбор бу қарорларидан қайтишни ўйлаб кўришлари керак. Агар росмана риск қилишни истасангиз, биринчи навбатда коммунал, энергетика ва инфратузилма муаммолари бўйича кундалик мурожаатлар жойланадиган каналларни яхшилаб ўрганинг. Ҳарқалай йўқотишлардан, куйиб қолишлардан узоқ бўласиз, камида асаблашишлардан қутуласиз.

Андижонда айтайлик, чекка бир мавзедаги нархлар қоқ марказдан кўра қимматроқ юради. Шу нарса Фарғонадаям бор. Бу ҳолат нархларнинг электр, газ, сув, йўл, канализация мавжудлиги ва доимийлиги коэффициентларига корреляция қилингани ҳисобига.

Тошкент ҳам тобора худди шундай қиефага кирмоқда. Фақат буни бозор иштирокчилари тўла англаб етгани йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамёнбоп автомобил харид қилиш имконияти

Ипак Йўли Банки иккиламчи бозордан автомобил харид қилиш учун қулай шартларда кредит ажратишни бошлади. Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган автотранспорт воситалари учун бошланғич тўлов — 15% дан бошланади, муддати эса 60 ойгача давом этади.

Ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситалари учун кредитни расмийлаштиришда бошланғич тўлов — 30%дан бошланади ва муддат 48 ойни ташкил этади.

Иккала турдаги автотранспорт воситалари учун ҳам фоиз ставкаси — 23,99%, ажратиладиган сумма — 500 млн сўмгача.

Батафсил маълумот

Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Ipak Yo'li Mobile | TikTok | LinkedIn | Карьера в Ipak Yo‘li

Реклама
Ўзбекистон парадокси яна такрорланди: Нефть 85 доллардан 70 долларга тушганида нархи ўзгармаган бензин нефть 84 долларга чиққанида яна оширилмоқда

OPEC+'нинг кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 1 млн.баррелга пасайтириш тўғрисидаги кутилмаган қарори ортидан глобал бозорларда брент типидаги нефть нархи 84 долларгача кўтарилди.

Қизиқ тарафи, бу сафар ҳам Ўзбекистоннинг очофат монополистлари ўзлари учун белгилаб олган "нефть тушганида бензин нархи туширилмайди, нефть ошганида бензин нархи оширилади" қоидасига амал қилишди.

Март ойининг дастлабки ҳафталарида нефть нархи 85 доллардан 70 долларгача тушди. Лекин ишлаб чиқаришдан тортиб импортгача барча занжирларни ўзлариники қилиб олган монополистлар бензин нархини бир сўмгаям туширишгани йўқ.

Лекин жумадан бошлаб нефть нархи кўтарилиши билан монополистлар масалан, АИ 80 бензин нархини 6050-6100 сўмгача кўтаришга улгуришди.

Эслатиб ўтамиз, АИ 80 бензини импортидан тортиб ишлаб чиқаришгача, истеъмолчи тўлайдиган акцизгача бекор қилинган.

Прогноз қилганимиздек, ишлаб чиқариш, импорт, улгуржи ва чакана савдодаги монополлашган вазиятда акцизга имтиёз бериш нархлар ўсишини тўхтатиб қололмади. Имтиёзлар монополистларнинг маржасини оширишга хизмат қилмоқда холос.
Қозоғистонда Аи-92/93 бензин нархи 5130 сўмгача ошади

Қўшниларда Аи-92/93 бензин нархи 4550 сўмдан 5130 сўмгача кўтарилади. Бу ҳақда энергетика вазири Болат Акчулаков маълум қилган. Шунингдек, дизель ёқилғиси нархлари 5865 сўмдан 7380 сўмгача оширилади.

Вазир тартибга солинадиган нархларнинг ўзгаришини қўшни давлатлар, хусусан Ўзбекистондаги нархлар билан фарқ ҳаддан ташқари каттариб кетгани билан изоҳлаган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги ёқилғи нархлари Қозоғистондан икки баробардан зиёдроққа қиммат. Қозоғистон ёқилғисини Ўзбекистонда сотишдан ўртамчи воситачилар 50%дан зиёдроқ маржага эга бўлишмоқда.
"Энг яхши корпоратив бошқарув" бўйича Биржа 2022 йилда тенгсиз деб топилибди

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (NAII) томонидан 2022 йил якунлари бўйича "Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими 31 март куни бўлиб ўтди. Тадбирда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ "Энг яхши корпоратив бошқарув" номинациясида ғолиб деб топилибди.

«Тошкент» Республика фонд биржасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акцияларининг бозор нархи уларнинг номинал қийматига нисбатан 30 маротабага кўпдир.

Манба
Ўзбекнефтегазнинг чала ёлғонлари

Ўзбекнефтегаз АЖ шўъбаси ҳар қандай вазиятда бензин нархини ошириш билан боғлиқ манипуляция ишлатиладиган Ўзбекистонда монополистларнинг ўзлари ўзлари учун белгилаб олган қоидалари акс этган постга муносабат билдирган.

Монополистга кўра, Ўзбекнефтегаз бозорнинг фақат 2,3%ини “UNG Petro” МЧЖ шўъбаси орқали назорат қилармиш. Бу юмшоқ қилиб айтганда ғирт ёлғон. 30 йилдан бери ишлатилаётган ёлғонлардан балки навбатдагиси.

Биринчидан, бозордаги улуш заправкалар сони билан белгиланмайди. Ҳаттоки алифни калтак дея олмайдиганлар бошқараётган Афғонистондаям бозордаги улушни белгиловчи критерия ва методлар сонга боғланмаган. Қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва импорт ҳажми, кирувчи ва чиқувчи занжирдаги маъмурчилик, сотувлар ҳажми улушни ўлчовчи асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Бу сизлар учун кичик ликбез.

Иккинчидан, шу тўқилган ёлғондаям яна ёлғон рақам ишлатилган. Ўзбекистонда 3000га яқин автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчалари мавжуд эмас. Бензин ва дизель ёқилғиси шохобчалари сони 2226 та. Уларга эгалик қилувчи компаниялар (ҳар бир ўнлаб заправкаларга эгалик қилувчи) сони эса янаям кам.

Учинчидан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган бензиннинг мутлақ катта қисмини Ўзбекнефтегаз АЖ назоратидаги БНҚИЗ ишлаб чиқаради. Масалан, АИ 80 нинг 77%ини. Тортиқ қилиб юборилган ФНҚИЗ қолган 23% АИ 80ни ишлаб чиқаради. Мана бу ерда биржа маълумотлари. Камида 80% биржага чиқарилаётган бензин Ўзбекнефтегаз АЖ ва унинг назоратидаги шўъбалар ҳиссасига тўғри келади.

Тўртинчидан, бизнинг чала статистикамиз импорт бўйича кенг маълумотларни ошкор этмайди. Лекин норасмий қўлга киритилган маълумотларга кўра, январь ва февраль ойлари бўйича энг катта ҳажмдаги бензин импорти ва айниқса АИ 80 бензини импортини Ўзбекнефтегаз АЖ амалга оширган. Ҳа дарвоқе, бензин импорти нотариф талаблари айнан монополист ва уларнинг корчалон шериклари фойдасига маъмурий йўл билан қийинлаштирилган.

Шундай экан, токи 2,3% сизларга мем бўлиб ёпишиб қолишидан аввал, эшитинг, балки ёдлаб олинг. Агар энг катта қазиб олувчи монополист бўлса, энг катта ишлаб чиқарувчи монополист бўлса, энг катта импортчи, энг катта сотувчи монополист бўлса, демак, у монопол мавқеидан фойдаланган ҳолда нарх манипуляцияларини амалга ошириши мумкин бўлган монополист.

Сизлар Африкадаям қолмаган, лекин ўзбекистонликларнинг шўрпешонасидаги танловсиз кўргулиги бўлган АИ 80 бензини билан айнан шундай тарзда нарх манипуляцияларини амалга оширмоқдасизлар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Trastbank”dan yangi kredit turi! “Yashil moliyalashtirish” kreditidan foydalaning!

Xonadoningizda yoki korxonangizda elektr energiyasi xarajatlarini kamaytirishni va ekologik toza energiya manbaiga ega bo‘lishni istaysizmi? Unda “Trastbank”ning “Yashil moliyalashtirish” kreditidan foydalaning!

Jismoniy shaxslarga quvvati 5 kvt gacha bo‘lgan energiya tejamkor quyosh panellarini sotib olish va o‘rnatish uchun:
🔹Muddati: 5 yil;
🔹Miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravarigacha;
🔹Yillik foiz stavkasi: 22%

Yuridik shaxslar uchun:
🔹Muddati: 5 yil;
🔹Imtiyozli davri: 1yil;
🔹Miqdori: loyiha summasidan kelib chiqib;
🔹Kredit valyutasi: milliy va xorijiy valyutada;
🔹Yillik foiz stavkasi: Markaziy bank asosiy stavkasining 1,5 barobar miqdorida, xorijiy valyutada – 10 %.

Shoshiling, siz quyosh panellarini o‘rnatish orqali elektr energiyasiga bo‘lgan xarajatlarni tejaysiz. Muhimi, ular yordamida energiya ishlab chiqarish mutlaqo xavfsiz.

📞 Aloqa markazi: 1287
🔹 Telegram : @trustbankuz

Реклама