Янги қурилишларга мораторий меъёрий ҳужжат билан мустаҳкамланиши зарур
Бугунги энг яхши хабар шуки, Давлат раҳбари томонидан шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланди.
Шуҳрат Латипов икки ярим йил аввал қурилишларни камайтириш ва бундан буён янги қурилишларни шаҳардан ташқарида амалга ошириш бўйича режалар айтилгани ҳақида эсламоқда.
Айрим ўқувчилар янги қурилишларга мораторий худди дарахт кесишга мораторий каби ишламаслиги ёки жарималар ва жазолар самарали тўсиқ бўла олмаслигидан хавотирда.
Шунинг учун бугун янграган муҳим баёнот ҳуқуқий ҳужжат билан мустаҳкамланиши ва тасдиқланиши керак. Бу шундай ҳужжат бўлиши керакки, унга амал қилмаслик ёки айланиб ўтишга нисбатан қўлланиладиган жазо қурилишдан олинадиган эҳтимолий даромаддан бир неча ўн баробар юқори бўлсин ва ижрода ҳеч бир истисно қолдирмасин.

Telegram
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шаҳарда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади
Давлатимиз раҳбари қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб…

Вақтинчалик касса узилиши
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджет даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий фарқ бўйича январь ойида шаклланган вазиятга қатор тушунтиришларни берган. Хусусан:
Салбий фарқ ойнинг биринчи хафтаси давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлиқ молиялаштириш ҳамда йил бошида одатда бюджет тушумларининг кам бўлиши билан изоҳланади.
Жорий молия йилининг муайян даврида бюджет тизими бюджетлари харажатларининг даромадларидан вақтинчалик ошиб кетиши вақтинчалик касса узилиши деб аталади.
Жорий йилнинг январ ойида мамлакатимизда ҳаво хароратининг кескин совиб кетиши ҳамда энергия ресурсларига талабнинг кескин ошиши туфайли хўжалик юритувчи субъектларга табиий газ ва электр энергияси етказиб беришдаги узилишлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмларига салбий таъсир қилди. Бу қарийб 30 минг тадбиркорлик субъектларининг солиқ қарздорлигини 1,2 трлн сўмга ўсиши олиб келди ва бюджет тушумларининг тўлиқ тушишига салбий таъсир қилди.
Бюджет даромадлари 2022 йилнинг январь ойида 13,4 трлн. сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йил январида 14,9 трлн. сўмни ташкил қилди. Солиқ қарздорлиги ошмаган тақдирда даромадлар ўсиш суръатининг юқорирок булиши кутилган.
Бюджет тақчиллигини йиллик тасдиқланган кўрсаткич доирасида бўлишини таъминлаш учун, одатда, йил давомида солиқ-бюджет соҳасида тегишли чоралар кўрилади. Молия йили ичида эса даромадлар ва харажатлар ўртасидаги тафовут ўзгариб туриши мумкин.
https://telegra.ph/Habarnoma-02-09

Telegraph
Yanvar oyining birinchi yarmida davlat budjeti daromadlari yuzasidan ma’lumot
Yanvar oyining birinchi yarmida davlat budjeti daromadlari o‘rtasidagi salbiy farq oyning birinchi haftasi davomida ish haqi, pensiya va ijtimoiy nafaqalarni to‘liq moliyalashtirish hamda yil boshida odatda budjet tushumlarining kam bo‘lishi bilan izohlanadi.…
Рублнинг оғаси энди юань
Углеводородлар экспорти билан боғлиқ чекловлар рублнинг динамикасида янги трансформациялар ясамоқда. Олдин ҳам ёзганимиздек, янги реалликларда Россия ҳукумати учун кучли рубль ўтган йилдагидек мақсадларга етишга тўсқинлик қилади. Содда қилиб айтганда, ўтган йили Россия валюта сиёсатини импорт санкцияларига қарши курашиш белгилаган бўлса, бу йил экспорт санкцияларининг товони ва бюджет мувозанатини таъминлаш рубль курсини белгилашгда асосий омилга айланади.
Лекин кўпчилик ўрганиб қолганидек, буёғига доллар/рубль жуфтлиги динамикасига қараб хулоса қилмаслиги керак (гарчи доллар курси ошишда давом этаётган бўлса ҳам). Зеро Россия Марказий банки регулятор ўлароқ доллар захираларига эга эмас. Марказий банк ва ФНБ (Миллий фаровонлик фонди) ихтиёрида асосан юань захиралар қолган. Демак, интервенциялар ҳам асосан юань воситасида юз беради.
Ҳафта давомида Россия Марказий банки ва Молия вазирлиги юань сотувларини амалга оширмоқда. Лекин шунга қарамай юаннинг рублга нисоби юқорилашда давом этмоқда. Москва биржасида бугунги савдолар очилиши олдидан юань/рубль жуфтлиги 9 ойлик максимум 10,80га етган ва эҳтимолки бу охири эмас.
Россиянинг Хитойга стратегик қарамлиги хом-ашё экспорти ва кенг импорт каналларидан ташқари энди валюта борасида ҳам аниқ тиниқ шакллана бошламоқда. Ва бу боғлиқлик илгаригидек кросс доллар воситасида эмас, тўғридан тўғри.

Туркиядаги зилзиланинг иқтисодий оқибатлари Ўзбекистонда ҳам сезилади
Сценарийларга кўра, кучли зилзила оқибатларида Туркиянинг иқтисодий йўқотишлари ЯИМнинг ўртача 2%ини ташкил этиши мумкин. Йўқотишлар занжири айрим ёмон эҳтимолларда ЯИМнинг 6%игача етади. Энг кўп жабр кўрган вилоятлар айнан саноат марказлари ҳисобланади. ХВЖ ҳисобларига кўра, 2023 йилда Туркия иқтисодиёти 3% атрофида ўсиши прогноз қилинаётганди. Энди ўсиш ё ноль атрофида ёки ҳатто манфий ҳам бўлиши мумкин.
Туркия Ўзбекистоннинг экспорт бўйича учинчи, импорт бўйича бешинчи савдо ҳамкори ҳисобланади. 2022 йилда бусиз ҳам экспорт ва импорт ҳажми қисқара бошлаганди. Зилзила оқибатида саноат имкониятлари ва истеъмол талабининг қисқариши ҳам экспортимизни, ҳам импортимизни камайтиради.
Туркия пул ўтказмалари ҳажми бўйича ҳам, меҳнат мигрантлари векторида ҳам Ўзбекистонга сезиларли таъсирга эга. Меҳнат мигрантлари сони бўйича, кирувчи ва чиқувчи ўтказмалар умумий ҳажми бўйича Россия ва Қозоғистондан кейинги ўринни эгаллайди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестиция ва кредитларнинг 10%дан зиёди ёки 700 млн.доллари Туркия ҳиссасига тўғри келарди (2022 йил 9 ой маълумотлари). 2021 йилда Туркиянинг Ўзбекистонга киритган сармояси 1,2 млрд.доллардан ошган.
Умуман олганда, Туркиядаги зилзилани аномал совуқ ва энергетик кризисдан кейинги Ўзбекистон иқтисодиёти учун навбатдаги "қора оққуш" деб ҳисобласа бўлади.

"Мамлакатлар таназзули сабаблари" китоби ҳаммуаллифи Тошкентга келади
Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, 2023 йил 17 март куни "Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари" китоби ҳаммуаллифи Жеймс Робинсон Тошкентга келади.
Сафар давомида Робинсон китобхонлар билан учрашади. Ўтказиб юборманг.

Iqtisodchi Kundaligi
📢 Yaxshi yangilik!
📘 Zamonamizning eng muhim iqtisodiy kitoblaridan biri bo‘lmish, Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinsonning “Mamlakatlar tanazzuli sabablari: qudrat, farovonlik va kambag‘allik manbalari” (Why Nations Fail) kitobini taqdimot qilishga, kitobning…

Сўнгги пайтда Ўзбекистонда қизларнинг шахс сифатида ривожланиши учун кўплаб имкониятлар пайдо бўлмоқда. Аксар ҳолларда бу хилма-хил ўқув курслари ва истиқболли фаолият турларидир. Ижобий тенденция сифатида бу каби ташаббуслар давлат ташкилотлари ва компаниялари томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаш мумкин.
Яқинда «Technovation Girls Uzbekistan 2023» халқаро танловига старт берилгани ҳақида ўқидим. Бу Ўзбекистондаги қизлар учун энг йирик STEM-дастур. Лойиҳа Tech4Impact ННТ томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ва Yandex Go онлайн-сервиси билан ҳамкорликда ташкил қилинган.
Ташкилотчиларнинг айтишича, танловнинг мақсади иштирокчи қизларга “мослашувчан” кўникмаларни бериш, уларни IT-технологиялар, бизнес ва IT соҳасидаги тадбиркорликка қизиқтиришдан иборат. Дастур давомида ҳар бир жамоа мобил илова яратади, лойиҳанинг бизнес-режасини ёзади, лойиҳа ҳақида видео тасвирга олади ҳамда танлов якунида ўз лойиҳасини тақдим этади.
Йил давомида Yandex Go ва Yandex'нинг бошқа сервислари мутахассислари иштирокчи қизлар билан сунъий интеллект, ишланмалар, маркетинг, бизнес-жараёнлар ҳамда креатив индустриялар соҳасидаги билимларини ўртоқлашади. Шунингдек, жамоалар тадбиркорлар, ўқитувчилар, университет талабалари ва ИТ-мутахассислардан иборат менторлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланади.
Ўйлайманки, иштирокчи қизларнинг лойиҳаларини кузатиш қизиқ бўлади.

Ҳаммаси бойларга: Омонатларни чекланмаган миқдорда кафолатлаш бойларнинг манфаатларига хизмат қилади
Кун туғса ҳам бойларга, ой туғса ҳам бойларга Ўзбекистонда. Ҳаммаси бойлар учун шиори ҳаттоки омонатларни ҳам четлаб ўтмаган.
Чунки фақат Ўзбекистонда банкдаги омонатлар суммасидан қатъий назар мажбурий кафолатланади. Табиийки, бундан майда омонатчилар эмас, банкларда миллиардлаб пул сақлайдиган йирик омонатчилар, яъни бойлар фойдаланишади.
Айтайлик, сизда 10 миллион сўм омонат бор дейлик. Давлат, банк қиёфасида бу омонатингизни қайтарилишини кафолатлаш учун ҳар чоракда 0,25%дан, яъни 25 минг сўмдан, йилига эса 100 минг сўм харажат қилади.
Бойлар учун эса бу сумма мегамиқдорни ташкил этади. Масалан, банкда 10 млрд.сўм омонат ушлаётган бойнинг омонати кафолати учун давлат ҳар чоракда 25 млн сўм, йилига 100 млн. сўм сарф қилади. Кўламни кўз олдингизга келтирдингизми?
Нима бўпти деманг. Омонатларни кафолатлаш учун, масалан бу йил камида 600 млрд.сўм ажратма қилинади ва бу харажат барибир якунда барча банк хизматлари истеъмолчилари бўйнига тушади. Яъни қайсидир олигархнинг миллиардлаб омонати кафолати учун Халқ банкидан ижтимоий ёрдам оладиган темир дафтардаги камбағал мижоз ҳам товон тўлайди.
Бошқа давлатларда қандай? Узоққа бормаймиз. Қўшни, биздан беш карра бой Қозоғистонда омонатларни кафолатлаш бўйича қуйидаги шкала амал қилади:
Миллий валютадаги Жамғарма омонатлар бўйича 20 млн.тенгегача (500 млн.сўм);
Миллий валютадаги Карточка, ҳисобварақ ва бошқа депозитлардаги омонатлар учун 10 млн.тенгегача (250 млн.сўм);
Хорижий валютадаги Карточка, ҳисобварақ ва бошқа депозитлардаги омонатлар учун 5 млн.тенгегача (125 млн.сўмгача).
Юқорида кўрсатилганидан ортиқ миқдордаги омонатлар учун давлат кафолат фонди мажбурият олмаган. Яъни ундан ортиқ омонати бор мижозлар, ўзларининг хоҳишларига кўра ўзлари пул тўлаб омонатларини суғурталашлари мумкин.
Нега бизда бундаймас? 2023 йил дастурига кўра, “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чииқш кўзда тутилмоқда. Лекин бойсевар ҳукуматимиз ва бойсевар парламентимиз бу қонунни ўтказишармикан? Ўтказганда ҳам бойларнинг кафолат имтиёзларидан воз кечишармикан? Мана масала қаерда.
Омонатларни кафолатлаш тизимимиз расвои радди бало экани ҳақида илгари ҳам кўп ёзганмиз. Мана бу ерда ва мана бу ерда амалдаги тизимнинг муаммолари ва таклифлар баён этилган.

bakiroo
Омонатлар ва кафолатлар ҳақида
Ўн бир йил муқаддам Жаҳон молиявий кризисига қарши комплекс чоралардан бири сифатида аҳолининг банкдаги омонатларини суммасидан қатъий назар тўлиқ кафолатлаш тизими жорий қилинди. Кўпчилик энди эсламайди, бу чоралар ўша кризис…

Кўнгли нозук оғалар: россиялик ўқитувчиларнинг ижара харажатлари бюджетдан қоплаб берилади
Етти нафар россиялик ўқитувчиларнинг январдан майга қадар Тошкент шаҳрида ижарада яшаш учун кетадиган 217 млн.сўмлик харажатлари бюджет ҳисобидан қоплаб берилади.
Бу дегани ҳар бир россиялик ўқитувчи учун ҳар ойда 6,2 млн.сўмдан, яъни қарийб 600 доллардан тўлаб берилади дегани.
Ўзбекистонда энг бой бюджет ҳисобланган Тошкент шаҳар бюджетини истаган йўналишда ўзлаштириш ва сарфлаш мумкин, лекин асло ўзимизнинг ўқитувчилар даромадини ошириш учун эмас. Россиялик ўқитувчиларнинг эса ўрни бўлак. Улар оғалар. Кўнгли нозук.
Яшаш қиймати вилоятларга нисбатан каррасига баланд Тошкентда педагогларга ҳақ тўлаш вилоятлар билан бир хил. Вилоятлар билан бир даражада бўлган маошларга Тошкентда оила боқиш тугул, алоҳида шахснинг ўртача ҳаёт кечириши жуда қийин масала. Ўқитувчилар пойтахтда энг камбағал ва заиф тоифага айланиб бўлган.
Нормал давлатларда, ҳатто унчалик нормал бўлмаган давлатларда ҳам пойтахт миқёсида яшаш қийматини ҳисобга олиб педагогларда қўшимча устамалар белгиланади. Бу таълим сифатини бир меъёрда ушлаш билан бирга педагогларнинг бошқа иш ҳақи баландроқ соҳаларга ўтиб кетмаслигини олдини олади. Москвадаям шундай, Астанадаям шундай, Ҳатто бюджети Тошкентникидан кичик бўлган Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам ўқитувчилар учун шаҳар бюджетидан устамалар бор. Лекин Тошкентда ундай эмас эмас.
Ахир ўқитувчиларга устама берсак, бюджетнинг учдан бир чайиладиган ободонлаштиришга пул қайдан ўзлаштирилади? Уқаланиб кетадиган тротуар ва бордюрлар нима бўлади? Совуқ уришини билиб туриб, қайта ва қайта экиладиган гуллар-чи?
Педагогларнинг абгор ҳолати ва пойтахт мактаблари деградацияси билан уларнинг нима иши бор?

e-qaror.gov.uz
E-qaror | Mablag‘ ajratish to‘g‘risida
Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va ro‘yxatdan o‘tkazishning yagona elektron tizimi
Ўзи "бир аҳволдаги ФРРУ"дан Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ишларига 584 млрд.сўм фоизсиз кредит берилади
Яроқсиз ҳолга келган ички йўллар ва тўкилиб тушаётган тротуарлар шу йўлларни қурган ташкилотлар ва пудратчилар тарафидан таъмирланади, ахир қанақадир кафолат тизими бўлиши керакку, деб ўйлаб яхши гумонга борган эканмиз. Собиқ ҳоким Артикходжаев ва у билан аффилланган қурилиш ва пудрат компаниялари яна сувдан қуруқ чиқадиганга ўхшайди.
Чунки Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишидан талафот кўрган ички йўллар, пиёдалар йўлаклари ва бошқа коммуникацияларни таъмирлаш ва ободонлаштиришга 584 млрд.сўм фоизсиз кредит бериш таклифи маъқулланган.
Кейинчалик 2023 йил 4- чорагида ва 2024 йил давомида ушбу маблағлар шаҳар бюджети ҳисобидан қайтарилади. Яъни еганлар еб кетаверади, товони яна бюджет, солиқ тўловчилар зиммасига қолаверади.
Эслатиб ўтамиз, ФРРУнинг аҳволи ўзи бир ҳолатда, 2022 йилнинг 9 ойини қарийб 3 трлн.сўм зиён билан якунлаган (ҳозирда молиявий маълумотлар ўчириб ташланган). Бунақа фоизсиз ҳотамтойликлардан кейин 2023 йилда зарар миқдори янада каттароқ бўлиши табиий.

Бюджет ишоралари: "ФРРУ" феълан "тугатилди", уни расмийлаштириш қолган холос
Ташкил этилганидан токи 2017 йилгача Ўзбекистоннинг суверен фонди ўлароқ ҳимоя буфери вазифасини бажарган Тикланиш ва тараққиёт фонди (ФРРУ) янги эпоханинг 6- йилига келганида ўзининг…

Кеча оқшом Озодликда эълон қилинган суриштирув бўйича айрим шахсий мулоҳазаларни, ҳеч бўлмаса, тарих учун қайд этиб қўйиш керак деб ҳисоблайман.
Биринчи айтмоқчи бўлганим шуки, очиқланган маълумотлар зийрак ва темада бўлган ўзбекистонлик ўқувчилар учун деярли янгилик эмас. Номи тилган олинган компаниялар, уларнинг бизнеси ва бизнес схемалари бўйича газета ҳам, кун хам, иқтисодчи-ю, жамоатчилик фаоллари, блогерлар ҳам кўплаб чиқишлар, саволлар ва суриштирувларни амалга оширишган. Озодликнинг қолганлардан фарқли қилган иши шуки, бу саволлар ва ҳужжатлар бир материалда жамланган.
Иккинчидан, суриштирувдаги саволларга энг аввало номи келтирилган компаниялар ва уларнинг бенефициарлари жавоб бериши керак. Бу ғирт иқтисодий масала. Ҳа, ёпиқ, ҳа, парда ортида, ҳа, рақобатли бўлмаган. Лекин бу иқтисодий масала. Бизнес репутация, тижорий имидж учун, агар бор бўлса, улар ўз позицияларини ойдинлаштиришлари керак. Нимадир ўринсиз деб ҳисоблашса, ана судга беришсин.
Учинчидан, мен бошни қумга тиқволиш ечим эмас, деб ҳисоблайман. Биз ўзимизнинг муаммоларни энг аввало ўзимиз муҳокама этишимиз керак, деган позицияда қатъийман. Ўзбек жамиятидаги муаммолар ўзбек ОАВи, ўзбек жамоатчилиги ва ўзбек ҳукуматининг бош оғриғи. Буни бизга ҳеч ким ташқаридан тўғри кўрсата олмайди ва тўғри ечим бермайди. Яшириб озодликни эшитиш ва шивирлаш даврига қайтиш бўлмаслиги зарур.

Космик кемалар фазода кезиб юрганида
Айрим ҳужжатларнинг ичига "мина қўйиб" кетиш усулини тушунмайман. Мақсадиниям, муддаосиниям.
"Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт шароитларни яратиш" деб бошланган яхши фармон эълон қилинди.
Фармоннинг7-бандида шунақа хатбоши бор:
"тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун (олинган ҳақ, комиссия учун "0" сўм бўлган тақдирда ҳам) электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этади ва расмийлаштиради".
Фармонни бутун матни бўйича ўқиган ва меъёрий ҳужжатлар тилини тушунган одам биладики, бу банд катта эҳтимол лойиҳа аввалида бўлмаган ва кейин қўшиб юборилган. Чунки на моҳиятда ва на шаклда ва стилистикада у бошқа бандлар билан қовушмайди. Энг асосийси, бу банд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт шароитлар яратмайди, қайтанга қийинлаштиради ва қимматлаштиради.
Демак, энди 1 майдан бошлаб банклар ва тўлов ташкилтлари пул ўтказмалари бўйича электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштиради. Битта фактура энг арзонида 300 сўм ва йил давомида миллиардлаб транзакциялар ўтиши инобатга олинса, бу бир неча юз миллиард сўм қўшимча харажат дегани. Табиийки, бу харажат якунда иқтисодиётга ва истеъмолчиларга юкланади.
Бутун дунё бизнес учун транзакцион харажатларни минималлаштириш йўлидан юраётган вақтда, биз янги транзакцион харажатларни ўйлаб топаяпмиз. Ва бу ишда айримларининг кибр ва ўзбилармонлигидан бўлак ҳеч қандай мафкура ва мазмун мавжуд эмас.

Адлия вазирлигига мурожаат: 7- банд 4-хатбоши тартибга солиш қоидаларига мувофиқ текширилганми?
2023 йил 1 январдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилиши белгиланган.
Бошқача айтганда, "электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этади ва расмийлаштиради" талаби қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларга етказилиши мумкин бўлган (етказилган) бевосита ва билвосита харажатлар нуқтаи назаридан баҳоланиши шарт эди. Таклиф этилаётган тартибга солиш доирасига тушадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда.
Энди Адлия вазирлигига мурожаат, 21-сонли Фармоннинг еттинчи банди бўйича тартибга солиш таъсири баҳоланганми?

Оёқлар қаердан бошлаб ўсади ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Солиқ қўмитаси) мақсадини очиқ айтса нима қилади?
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун (олинган ҳақ, комиссия учун "0" сўм бўлган тақдирда ҳам) электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиши масаласида муносабат билдирипти. Қизиқ тарафи, вазирлик нотўғри қарорни оқлаш учун асосий чорани фактуралар нархини 1 сўмгача маъмурий йўл билан тушуришда кўрмоқдалар. Операторлар кўрадиган зарар қандай қопланади ва бу зарарлар бошқа тарифлар ошишига олиб келмайдими, деган қарши савол янги ва янги абсурдларни яратади. Келинг, абсурдларни муҳокама этишдан тийиламиз. Ахир бунда асосий масала қолиб кетади.
Ҳозир чек билан тасдиқланадиган битимларда жисмоний шахсларга электрон ҳисобварақ-фактуралар нима учун керак, деган ҳақли саволниям қўйиб ўтирмаймиз. Бу савол ҳам мавзудан четлатади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг P2P операциялари учун электрон ҳисобварақ-фактураларга мажбурлаш, солиқ қўмитасининг 3 йилдан бери уриниб келаётган, лекин жамоатчилик ва ҳукуматнинг бошқа мустақил тузилмалари ва Марказий банк қаршилиги туфайли амалга ошмаган орзусига етказади.
Соддароқ тилда айтганда, Солиқ қўмитаси, узр, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги P2P пул ўтказмалари бўйича барча ахборотларни қўлга қиритмоқчи ва назорат қилмоқчи.
Эсингизда бўлса, бундан 3 йил аввал Банк сири тўғрисидаги қонунга зид равишда Банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартибини амалга киритишмоқчи эди. Ўшанда жисмоний шахсларнинг пластик карталаридаги пул айланмаси ойлик 30 млн сўмдан ошса ёки 10 маротабадан кўпроқ P2P пул ўтказмалари амалга оширилган бўлса, ушбу ҳисобварақалар ҳақидаги маълумот тижорат банклари томонидан ДСҚга узатилиши қоидалари кучга кириши керак эди.
Лекин ҳозиргидан фарқли ўлароқ, 3 йил аввал жамоатчилик ўзини эркинроқ ҳис қила оларди. Марказий банкда мустақиллик белгилари бор эди ва энг муҳими, Ҳукуматнинг соғлом миноралари росмана зиёнли таклифларга эътироз билдира оларди.
Шу туфайли ўша пайтда ҳатто мулойимгина Сенат ҳам Солиқ қўмитасининг хоҳишларига юмшоққина қилиб йўқ деганди.
Бугун вазият бошқача. 21- сонли Фармоннинг 7-банди жамоатчилик муҳокамаси тугул ҳатто манфаатдор вазирликлар ва Марказий банк билан ҳам муҳокама қилинмаган. Улар ҳам худди биз каби бу талаблардан матбуот орқали хабар топишган. Мана шунақа аҳвол хуллас.
Демак, 1 майдан бошлаб, Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги (Солиқ қўмитаси) P2P пул ўтказмалари бўйича электрон фактуралар воситасида тўла ахборотни ўзида жамлай бошлайди. Оқибатлари билан албатта. Лекин буларнинг ҳаммаси яширин иқтисодиёт билан кураш деган шиор остида кечади.

IMV oydinlik kiritadi
Soliq islohotlari doirasida tadbirkorlik subyektlariga teng raqobat sharoitini yaratish va iste’molchilarning huquqlarini yanada kafolatlashga qaratilgan tadbirlar izchil davom ettirilmoqda. Navbatdagi bosqichda, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023…
Адлия вазирлигига тақдим этилган лойиҳада Фармоннинг 7-банди 4-хатбошида назарда тутилган талаблар мавжуд бўлмаган
Адлия вазирлига кўра, вазирликка тақдим этилган лойиҳада 2023 йил 10 февралдаги ПФ–21-сон Фармоннинг 7-банди 4-хатбошида назарда тутилган талаблар мавжуд бўлмаган.
Хайрон бўлмадим. Ўхшаш прецедентлар бўлган, ҳатто имзога киритилган қонун бошқача бўлиб қайтиб чиққан ҳолатларни ҳам кўрганмиз.
Энди савол яна Иқтисодиёт ва молия вазирлигига:
4- хатбоши қачон ва қандай қилиб фармонга қўшилиб қолган?

Sevara Urinbayeva
#Муносабат
Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш юзасидан муносабат
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПФ–21-сон Фармони бўйича фаоллар томонидан турлича фикрлар билдирилмоқда.…

Рақамли Пойтахтга 5,0 млрд.сўм. Курашга 7,2 млрд.сўм. Зарарларни қоплашга 50 млрд.сўм. Қимматлаган реконструкция
Тошкент шаҳар бюджетининг энг мазали қисми - қўшимча даромадларни тақсимлаш бошланди.
Тошкент шаҳар Кенгашининг 2023 йилдаги қўшимча даромадларнинг илк тақсимоти бўйича қарорида қатор эътиборли харажатлар бор. Хусусан:
Хусусан, Рақамли ривожлантириш департаменти ва "Рақамли Пойтахт" марказига 5 млрд.сўм ажратиш кўзда тутилган. Муаммо шундаки, мазкур департамент ва Марказ бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан эмас, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларида акс эттирилган харажатлар ҳисобидан молиялаштирилиши керак. Бу бўйича Президент қарорида шундай талаб акс этган.
Шаҳар бюджетидан курашга пул ажратилиши давом этмоқда. Кураш институти ва Кураш федерацияси ойлик иш ҳақи ва сақлаш харажатлари учун жами 7,2 млрд.сўм йўналтирилади. Қизиқ тарафи, "кураш"чиларнинг иштаҳалари тобора очилиб бормоқда. Масалан, ўтган йили иккинчи қисми учун 3,1 млрд.сўм ажратилган эди. Бутун дунёда турли федерация ва бало бадтар пул ўзлаштирар институтлар ўзлари пул топади, канадек давлат бюджетига ёпишиб олмайди. Лекин Ўзбекистонда спорт ва спорт федерациялари бюджетга худди гиёҳванддек ўтириб қолган.
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашга 50,0 млрд.сўм йўналтирилади. Демак, пойтахтда бузиш ва ер участкаларини олиниши давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Республика бюджетида ҳам зарарларни қоплашга 517 млрд.сўм маблағ кўзда тутилган.
Мазкур қарорда айрим поликлиникалар ва мактабларни таъмирлаш учун харажатлар ҳам кескин қимматлашишни бошлаганини кўриш мумкин.
Масалан, Мирзо Улуғбек туманидаги 8- сонли поликлиника реконструкциясига 13,2 млрд.сўм ажратилган. Солиштириш учун худди шу тумандаги 26- поликлиникани мукаммал таъмирлашга 2 млрд.сўм йўналтирилади.
Юнусободдаги 1098 ўринли 265-мактаб реконструкциясига 12,3 млрд.сўм ажратилади. Шайхонтоҳурдаги 320 ўринли 113 - мактаб реконструкциясига эса 1,1 млрд.сўм йўналтирилади. Нисбатан ҳисобланганда ҳам сметада 4 баробарига катта фарқ бор.
Умуман олганда, поликлиника, СЭС, мактаб ва боғчалар таъмиридаги таъмирлаш харажатларида катта фарқликлар яққол кўзга ташланади. Қийматни шишириш предметига нисбатан чуқурроқ ўрганиш керак бўлади.

E-qaror | Toshkent shahar mahalliy byudjetining 2023-yildagi qo‘shimcha manbalarini xarajatlarga yo‘naltirish to‘g‘risida
Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimi
Қайси бири муҳим: таъмирлаш ёки янгиларини қуриш
Тошкент бюджетининг илк ортиқча даромадларидан нақ 214 млрд.сўмни поликлиника ва мактаб, боғча ва СЭСларни таъмирлашга йўналтирилиши юқоридаги саволни ўртага чиқаради. Бу ҳозирча почин холос.
Пойтахтнинг аввалги ҳокими ҳам ҳеч кимдан сўрамай бюджетни тақсимларди, ҳозир муваққат раҳбар бўлиб тургани ҳам шу. Нима муҳимлигини, нима кераклироқлигини улар белгилашади. Гарчи билишмаса ҳам.
Тошкентда мактаб етишмайди. Янгиларини қуриш керак. Лекин улар мавжуд мактабларни таъмирлаш зарурроқ деб ҳисоблашади.
Тошкентда поликлиникалар етишмайди. Лекин улар бор поликлиникаларни таъмирлаган афзалроқ деб ўйлашади.
Ўзи нега аввалгиси ҳам, ҳозиргиси ҳам таъмирлашга бунчалар муккасидан кетган? Таъмирлашга жой топилмаса, ўйлаб топадиган даражага етишган. Туппа тузук майдонни, бузиб таъмирлашади, туппа тузук марказий кўчани яна ва яна ремонт қилишади.
Балки таъмирлашдан яхши қолар? Таъмирлашдан кўпроқ соққа ва откат қолиши гумонларига твиттерда ҳам қўшилишаётгани бежизгамасдир?
Лекин ўта оғир келган ва ҳозирча ярқ этган ёруғлик кўринмаётган 2023 йилда ҳам аввалги 6 йилдагидек иш тутамизми? Бюджетни осмонга совуришда давом этамизми? Ё Ўзимиз учун нима муҳимлигини, муҳимроқ экани аниқлаб олишга киришамизми?

Давлат назоратидаги энергетика компаниялари молиявий натижаларни очиқлашгани йўқ
2022 йил якунлари бўйича энергетика соҳасидаги давлат компаниялари ҳали молиявий ҳисоботларини очиқлашгани йўқ. Тўғри, 15 февралга қадар бироз вақт бор.
2022 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича:
Ўзтрансгаз АЖ 2,5 трлн зарар, ЎзГазТрейд АЖ 1,2 трлн.сўм зарар, Ўзбекнефтегаз АЖ 1,6 трлн.сўм фойда, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ 1,2 трлн.сўм фойда, Ангрен ИЭС АЖ 111 млрд.сўм зарар ва Янги Ангрен ИЭС 169 млрд.сўм зарар билан якунлашган.
Комплекс сифатида олганда давлат назоратидаги энергетика тизими зарарда фаолият кўрсатган ва умумий зарар миқдори аввалги йилларга нисбатан ошишда давом этмоқда.

Энергетикадаги "Хусусийлар"-чи?
Энергетикада фаолият юритаётган "хусусий" компаниялар, улар газ соҳасида бўладими, ё нефть соҳасида ёки электр генерацияси билан машғулми, фаолият натижаларини очиқлашмайди. Чунки уларнинг деярли ҳаммаси МЧЖ мақомида очилган. МЧЖлар муҳим фактларни, хусусан молиявий натижаларни ҳамма учун очиши мажбурий эмас.
Шунинг учун, энергетика соҳасида фақат Акциядорлик жамияти тарзида фаолият юритиш мажбурийлиги қонун билан белгиланиши жуда муҳим. Худди банклар акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилиши мажбурий бўлганидек.
Бу давлатга ҳам, жамоатчиликка ҳам манфаатли. Таъсисчилар, бошқарувчилардаги ўзгаришлар бўладими, йирик битимлар бўладими, йирик даромад ё харажатларми, ҳаммаси очиқланиши даркор бўлади, кафтдек кўриниб туради. Шунда ёпиқлик қозонларнинг ёпиқ қолдиришга ҳам ҳожат қолмайди.

Ёпиқлик қозон қопқоғи қонун йўли билан маҳкамланган: Триллионлаб актив ва айланмага эга МЧЖлар ҳисоботларни очиш тугул, аудит ўтказиши ҳам шарт эмас
2020 йилга қадар Активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан кўп бўлган жамиятлар мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган ҳар йилги аудиторлик текширувидан ўтиши шарт бўлган.
Айнан МЧЖлар тўғрисидаги қонуннинг Аудиторлик текшируви билан боғлиқ 46- моддаси янги даврда жуда кўп марта чеканкаланган. Ҳозирда бу моддадан фақат битта хатбоши қолган ва у аудит текшируви бўйича МЧЖларга ҳеч қандай мажбурият юкламайди.
Яъни гарчи МЧЖ банклардан кўп активларга, бутун бошли вилоятлардан кўп тушумларга эга бўлсада, унинг маълумотини ташқаридан ҳеч ким кўрмайди, кўра олмайди. Айтайлик, ташқи аудит орқали триллионер МЧЖнинг маълумотлари сизиб кетиши эҳтимоли тўлиқ ёпилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. 2022 йил 1 декабрдан бошлаб МЧЖларда ички аудитни ташкил этиш талаблари ҳам бекор қилинган. Илгари активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилиши мажбурий эди.

Истиснолардан ўргулай:
Автомобиль сотиб олганлик учун харид чекларига ҳам кэшбек берилмайди.
Ҳа, наҳотки энди энг туйнук сегмент ҳисобланган уй-жой реализациясида фискал чек мажбурий бериладиган бўлди? Кэшбек-чи?

davletovuz
Автомобиль сотиб олганлик, ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан берилган харид чеклари бўйича 1%лик кэшбек берилмайди.
Бизнесга қуёш панелларини ўрнатишга мажбурлашлар бўлмоқда
Энг эзгу ва рационал ташаббуслар ҳам худо қисган ҳокимларнинг қўли билан абсурдга айлантирилиши биринчи марта эмас.
Жойларда тадбиркорлик субъектларига мажбурий тарзда қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилиши учун босимлар юз бермоқда. Панелларни ўрнатишга пули йўқ бизнес вакилларига банк кредитларини ажратиш топширилган. Кредит ажратиш талаби ҳам маъмурий босим остида амалга ошмоқда.
Дўппи деса, бош юлиб келинадиган кампаниябозлик барча вилоятларда давом этмоқда, лекин доимгидек Ўзбекистон қонунлари ишламайдиган Андижон вилояти шу масаладаям етакчи.
Тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурловда учта муаммони қайд этишмоқда:
Биринчидан, бизнес вакилларига уларнинг заруриятидан ортиқ панеллар ўрнатиш вазифаси топширилмоқда.
Иккинчидан, таклиф этилган панеллар қимматлаштирилган ва эркин танлов мавжуд эмас. Айниқса, кредит ҳисобига сотиб олишга мажбурланаётган панеллар каррасига қимматлаштирилган. Бу биламизки, қизил товуқдан тортиб қорамолгача бўлган масалаларда тажриба орттирган ўзбек ҳокимларининг севимли пул ишлаш усули.
Учинчидан, тадбиркорларнинг ҳисоби бор, улар шунинг учун ҳам тадбиркор. Каррасига қимматлаштирилган ва банк кредити ҳисобига сотиб олинаётган панеллар генерацияси эртага ҳатто бозор нархларига ўтсак ҳам, тарифлар уч баробар ошсаям, 10 йилда ўзини оқламайди. Бу қанақа афзаллик ва бу қанақа муқобиллик?
Эслатиб ўтамиз, қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилиши бўйича вазифалар фақат давлат ва бюджет ташкилотлари учун белгиланган. Бундаям каррасига қимматлаштирилган усулда эмас.
Ҳукумат ва хусусан, Энергетика вазирлиги бу бўйича яна бир бор тушунтириш берса бўларди. Чунки рационал ҳаракат онгли ва онгсиз равишда обрўсизлантирилмоқда ва бу иш шу тарзда давом этса, эртага аҳоли ҳатто ўз ихтиёрига қолдирилган тақдирда ҳам қуёш панелларини ўрнатишдан воз кечади.