bakiroo
51.6K subscribers
844 photos
238 videos
5 files
5.41K links
Ўйиндан ташқари фикрлар

Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Download Telegram
Давлат амалдорларига тадбиркорлик субъектини ташкил этиш ёки унинг муассиси бўлиш тақиқланади

Агар ўндан ортиқ ҳужжатларни ўзида жамлаган Тадбиркорлик кодекси қабул қилинса, ўзбек чиновниклари ниҳоят ўзларини бизнесдан четлатишларига тўғри келади.

Лойиҳага кўра, қуйидаги шахсларга Тадбиркорлик субъектини ташкил этиш ёки унинг муассиси (иштирокчиси) бўлиш тақиқланади:

олий давлат ва вакиллик органи, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг раҳбарлари ва бошқарув ходимлари;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбарлари ва бошқарув ходимлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таркибига кирувчи ҳарбий тузилмаларда контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар;

давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари;

давлат унитар корхонлари ва давлат муассасалари раҳбарлари.

Ўзбекистонда, янги давр деб айтилаётган охирги йилларда чиновникларнинг бизнес тузилмаларга эгалик қилиши, зимдан, яқин қариндошлари ёки учинчи шахслар орқали бошқариши, мансаб ваколатларидан бизнесни кенгайтириш, давлат буюртмаларини ўзлаштириш ва бойиш учун фойдаланиш одатий нормага айланиб қолган. Ўзбек номенклатурасида шаклланган анъаналарга кўра бу гўёки коррупция эмас.

Ўтган йили Коррупцияга қарши курашиш бўйича қарор қабул қилинган вақтда давлат амалдорларига бизнес билан шуғулланишни тақиқлаш таклифи инобатга олинмаганди. Кўрамиз, бу сафар лойиҳа шу кўринишда ўтадими ёки йўқми?!
Олий ўқув юртида таълим олишни истайсизми?

Ипотека-банк бу борада сизга самарали шартларда "Таълим кредитини" таклиф этади.

Кредит:
йиллик ставка – 14 %;
миқдори – мамлакатимизнинг исталган олий таълим муассасасида шартнома асосидаги йиллик контракт миқдорида;
муддати – ўқишни тугатгандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб, 7 йил муддатга ажратилади.

❗️ Хотин-қизлар таълим кредити бўйича фоизларни тўлашдан озод этилади!

👉 Батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Youtube |Sayt

реклама
Forwarded from Shokirjonov news
15-20 йиллик стажга эга олий тоифали ўқитувчилар оддий мутахассис бўлиб қолишди. Айб кимда?

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори 1-иловаси 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестациядан ўтмаслиги белгиланган эди.

Шунга асосан, 2017 йилда олий тоифа олган ва 15 йилдан ортиқ стажга эга педагоглар 2022 йил май–июн ойларида аттестацияга жалб этилмади.

Бироқ, орадан 3 ой ўтиб — Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йил кунги 425-сонли қарори 2-иловаси 11-бандига асосан ушбу тартиб бекор бўлди.

2022 йилдаги аттестация жараёнида 572-сонли қарор амалда бўлган. Муаммо шундаки, эндиликда минглаб олий тоифага 2017 йилда ўтган ва стажи 15 йилдан ортиқ педагоглар сентябр ойидан оддий мутахассис тоифасига тушириб қўйилди. Шу тоифа асосида ҳақ тўланадиган бўлди.

Бу ўринда педагогнинг айби нимада? Ахир улар май-июн ойларида ВМнинг ҳали амалда бўлган қарори асосида аттестациядан ўтишмаган-ку?!

Ўша пайтда Халқ таълими вазирлиги: «Биз билмай қарор чиқартириб қўйдик, шунақа, айтамиз ҳам, қайтамиз ҳам, мақсадимиз — педагогларни ўз касбидан бездириш, пировардида Ўзбекистонда таълими тизимини емириш», дея мард бўлиб рўй-ростини айтишганда, бу каби аросатда қолганлар ёзда тоифадан ўтиб олармиди...

Ҳар қалай Вазирлар Маҳкамасига 425-сонли қарорни имзолатиш учун «Ўзтрансгаз» ёки Коммунал хизмат агентлиги ёхуд қишлоқ хўжалиги вазирлиги олиб кирмагандир?

Бу ерда гап тоифаларга кўра тўланадиган маблағ ёки аттестациядан қочишда ҳам эмас. Шунчаки, ўқитувчиларни калака қилиб, олий тоифали ўқитувчиларни бира тўла мутахассис тоифасига тушириб қўйилгани ва ноябр ойида бўладиган аттестациягача 572-сонли қарорнинг бандига ишониб, аттестациядан ўтмаган педагогларга имконият берган ҳолда тоифалари сақланиб турилишида.

«Унда нега ўша май-июн ойларида шу каби педагогларни аттестацияга жалб этилмади?» — деган саволга на Саидов, на Тошкенбоев жавоб бера олаяпти. Чунки ўқитувчини, педагогни тажриба қуёни сифатида ўрганиб қолишган.

25 кундан ортиқ вақт мобайнида ушбу муаммо ижтимоий тармоқларда ўта баҳс-мунозара ва эътирозларга сабаб бўлса-да Адлия вазиримиз Русланбек Қуролтаевич ёки унинг ўринбосарлари жим туришганига ҳайронмиз. Бошқа соҳаларда шу каби норозиликлар бўлса 3 соат ичида жуда ўзлари бўлмаса-да, матбуот хизмати раҳбари муносабат беришига гувоҳ бўлганмиз.

Ўзбекистонда қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ ва бир хилда ишлашига масъул бўлган яна бир орган бор: Бош прокуратура. Прокуратура доим бу каби ўйинларга муросасиз муносабатда бўлиб келган. Қарор ижросидаги бу номутаносибликка аниқлик киритишда прокуратура тизимидаги бошқарма орқали аниқлик киритиб, ижобий ҳал қилиб беришса, юртимиздаги шу муаммо қаршисида турган, таълим тизимидан кўнгли совиб, ишига сидқидилдан куч сарфламасдан, буёғига эътиборга яраша ишлайдиган мингга яқин педагогларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилинган бўларди, — дея #ботга_ёзишмоқда

➡️ @shokirjonov
2018 йил. Ўқитувчиларнинг маоши минг долларга етказилади.
2019 йил. Ўқитувчиларнинг маоши барибир минг долларга етказилади.
2020 йил. Қанчалик қийин бўлмасин ўқитувчиларнинг маоши минг долларга етказилади.
2021 йил. Фақат олий тоифали ўқитувчилар маоши минг долларга етказилади.
2022 йил. Олий тоифали ўқитувчилар оддий мутахассис бўлиб қолишади.

Ҳалқа ёпилади. Пардалар туширилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Замин» фонди ташаббуси билан ОТМларда госпитал педагогика бўйича магистрлик дастурлари йўлга қўйилмоқда

«Замин» фонди, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари «УчимЗнаем» лойиҳаси билан ҳамкорликда Тошкент давлат педагогика университети ва «Меҳрли мактаб» госпитал мактабида касбий амалий семинарлар ўтказди.

Семинарларда маҳаллий ва хорижий ОТМдан 100дан ортиқ педагог қатнашди.

Айтилишича, госпитал педагогика соҳасидаги илмий базани барқарор ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасаларида магистрлик дастурларини йўлга қўйиш, шунингдек, бакалавриат дастурларига госпитал педагогика бўйича модул киритиш режалаштирилмоқда.
Расман: Европа Россия билан соддалаштирилган виза режимини тўхтатади

Кутилганидек, Европа иттифоқи россияликларга соддалаштирилган тартибда виза бериш режимидан воз кечади. Бу ҳақда Прагада ўтказилган ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилинган.

Энди россияликлар Европага виза олиш учун кўпроқ ҳужжат йиғишларига ва вақт сарфлашларига тўғри келади (сафар мақсади, даромадлар, иш жойи, оилавий таркиби каби), узоқ муддатли визалар истиснога айланади. Шунингдек, виза учун консуллик йиғими 80 еврогача оширилади.
Мустақиллик қандай мустаҳкамланади?

Мустақилликни мустаҳкамлаш деган иборани эшитганда кўпчиликнинг энсаси қотади, Нега шундай? Чунки аввало жуда кўп такрорлангани учун, ундан кейин мустақиллик ўзи қандай ва нима билан мустаҳкамланиши мумкинлиги ҳақида оғиз очилмагани учун. Хўш мустақиллик қандай мустаҳкамланади ўзи?

Мустақиллик албатта кучли ва замонавий Армия, фаол Хавфсизлик тизими билан мустаҳкамланади. Лекин бунинг ўзи етарлими?

Мустақиллик фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш билан мустаҳкамланади. Шунда фуқаролар йўқотадиган нарсаси борлигини англай боради. Эсда тутиш керакки, хавф туғилганида фуқаролар ўзининг эркинлиги ва ҳуқуқини ҳимоя қиладилар ва бу билан мустақилликни ҳам ҳимоя қиладилар.

Мустақиллик эркин бозорга ўтиш ва соғлом рақобатни яратиш билан мустаҳкамланади. Душманга эшикларни ланг очишга доим тайёр сотқин олигархия ва монополиятдан фарқли ўлароқ очиқ бозордаги бизнеснинг кенг қатлами доим ватанпарвар бўлади. Оғир ва узоқ меҳнат эвазига яратилган мулки, бизнеси, мижозлари унинг учун қадрли доим, қадрият доим. Демакки, Мустақиллик ҳам.

Мустақиллик Конституция ва қонунларни амалда ишлаши билан мустаҳкамланади. Ўзгартириш ёки ўзига мослаштириш билан эмас. Конституция ва қонунларнинг ишлаши барқарор институтларни яратади. Шахсларга боғлиқ бўлмаган, кайфиятларга боғлиқ бўлмаган институтларни. Шунда Мустақилликнинг эртаси алоҳида шахсларга боғлиқ бўлмайди, реформаларнинг давом этиши алоҳида шахсларга боғлиқ бўлмайди.

Хуллас Мустақиллик йўқотадиган қадриятлари ва ўлчовлари бор бўлган жамият яратиш билан мустаҳкам бўлади.

Байрам муборак!

@the_bakiroo
Бошқача Қозоғистон!

2022 йилга келганида истонлараро Қозоғистоннинг йўли айро кетадиган кўринади. Биз ўтмишда қоламиз, қўшнилар эса эркин келажакка қараб илдамлашда давом этишади.

Кузда Қозоғистонда муддатидан аввал Президентлик сайловлари ўтказилади. Президент ваколат муддати бир марталик бўлади, етти йилга сайланади. Қайта сайланиш тақиқланади.
Токаев мандатни халқдан олмоқчи

Токаевнинг яна 2 йилдан кўпроқ муддати бор эди. Мансабини 2019 йил 20 мартда Назарбоев истеъфосидан кейин ва ворис ўлароқ қўлга киритган ва 2019 йил 9 июндаги сайловларда 70%дан кўп овоз билан ғолиб бўлган Токаев 2024 йил 1 декабргача лавозимида қолиши мумкин эди. Қолаверса, аввал ҳам Токаев икки муддатдан ортиқ ишламаслиги ҳақида омма олдида бир неча марта баёнот берган. Унда нега Токаев ўзининг "зиёнига" муддатларни қисқартираяпти ва муддатидан аввал сайловга бораяпти?

Шахсий нуқтаи назаримга кўра, Токаевнинг ҳалигача Назарбоев вориси ва давомчиси сифатида кўриш ва кўзқараш буткул бартараф бўлгани йўқ. Ростанам Токаев 2019 йил мартда Назарбоев қўлидан ҳокимиятни олган ва 2019 йил июнда Назарбоев қўллови ва унинг партияси НурОтан номидан сайловларда иштирок этган.

Мандатни қўлга киритишда, сайловолди дастурида, унинг мазмунида бошдан оёқ назарбоевчилик устун бўлган. Январь воқеаларидан кейин сиёсат туси ва векторини буткул ўзгартирган Токаев учун бу соя солиши ва саволлар туғдириши тайин.

Шу сабабли Токаевнинг муддатидан аввал сайловга кириши ва халқдан қўллов олишига ҳаракати демократик принциплардан келиб чиқилса, сайловчиларга, электоратга нисбатан ҳалол ва адолатли муносабат дегани. Қолаверса, у истаётган мураккаб ва узоқ йиллик истиқболни белгилайдиган сиёсий ўзгартиришларни амалга ошириш учун халқ олдидан ўтилиши ва қайтадан мендат олиниши барибир керак бўларди.
"Истисно тариқасида"

Имтиёзлар, ёрдам, кўмак, қувватлов албатта керак, ҳеч ким буни савол остига қўяётгани йўқ. Лекин ҳаммаси қонун доирасида бўлиши зарур. Қонунларни истиснолар ўлдиради, обрўсизлантиради, муқаррарлигини йўқотади, самарасизлантиради, янги истисноларга йўл очади.

Беш марта "истисно тариқасида" калимаси ишлатилган ҳужжатда амалдаги камида учта қонун нормасидан четга чиқишга йўл очилмоқда.

Яна шунингдек, Ўзбекистон унитар давлат эканини бирон лаҳза унутмаслигимиз керак. Республика солиқларининг фақат марказга жамланиши ва кейин тақсимланиши давлатчилигимизнинг энг муқаддас принципларидан. Унга раҳна солиш пандора қутичасини очишга етаклайди.

@the_bakiroo
Ҳосила ва интеграл

Албатта мустақил Суд тизимини яратиш жудаям муҳим. Худди жамиятнинг жамланма инъикоси бўлган мустақил Парламент сингари муҳим. Эркин сайловлар эса Суд ва Парламент қанчалар муҳим бўлса, шунчалар аҳамиятли. Суд бўлса, Парламент бўлса, эркин Сайловлар бўлса, энди нима керак? Албатта ихчам, ижро ҳокимияти, яъни ҳисобдор Ҳукумат керак. Суд бор, Парламент бор, эркин Сайловлар бор, ҳисобдор Ҳукумат бор? Яна нима керак? Ўлманг: мувозанатловчи ва тийиб турувчи механизмлар керак.

Демак, бошқатдан санаймиз: Мустақил Суд, Мустақил Парламент, Эркин сайловлар, Ҳисобдор ҳукумат, Мувозанатловчи ва Тийиб турувчи механизмлар.

Сув-чи, сув? Сув ҳам устувор. Фақат Сувни бошқа дарсда, мос паритетларда, ўзининг уюшиқларида санаймиз.

@the_bakiroo
Инфляция мўътадиллашмоқдами ё бу бўрон олдидан сукунатми?

Август ойида ойлик инфляция 0,5%ни, йиллик инфляция 12,3%ни ташкил этган. Маълумот учун охирги 2020, 2021 йил августида ҳам инфляция 0,5%дан иборат бўлган эди. 2022 йил апрель ойидан буёғига кўрсак, ҳар бир ойда инфляция кўрсаткичи 2020 ва 2021 йилдаги тегишли ойларнинг инфляциясидан юқори бўлиб келаётган эди. Яъни бир қарашда инфляция мўътадиллашаётгандек. Лекин хулоса учун шошмаслик зарур. Куз ойлари инфляция тўлқинининг янги кўринишлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Қолаверса, қўшниларда ва ҳамкор давлатларда инфляция пасаяй демаяпти. Хусусан, Қозоғистонда ойлик инфляция 1,6%гача, йиллик инфляция эса 16,1%гача тезлашган. Қўшнилардан инфляцияни импорт билан, айниқса озиқ-овқат инфляцияси билан кўчиб келиши вақт масаласи холос.

Ўзимизга қайтамиз. Августда яна ноозиқ-овқат инфляцияси юқори кўрсаткични қайд этган (0,8%). Озиқ-овқат инфляцияси 0,3%, хизматлар инфляцияси 0,4%ни ташкил этган.

Гуруҳлар ичида қараганда ресторанлар ва меҳмонхоналар хизмати (2,0%), спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари (1,5%), маиший товарлар ва хизматлар (0,9%) юқори даражада қимматлаган.

Муҳим озиқ-овқатлар ичида гуруч (3,6%), ун (1,2%), гўшт (1,2%), шакар (1,2%), сут (0,8%), пахта ёғи (0,6%) ва сариёғ (0,6%) нархлари ойлик инфляциядан тезроқ ошишда давом этган.

Ҳақиқат учун айтиш керакки, 2022 йилда биринчи марта гўшт ва пахта ёғининг йиллик ўсиш нархлари йиллик инфляция кўрсаткичларидан пастроқ даражада ўсмоқда. Бу рақобатли бозорга гарчи ниятлар эзгу бўлса ҳам, маъмурий йўл билан аралашмаслик кераклигини яна бир бор исботламоқда.
Ҳукмдор эди

Макиавеллининг "Ҳукмдор"ини ўқиганлар буни ўзига тасаввур эта олади. У коммунист ҳам эмасди, демократ ҳам эмасди.

Коммунистларнинг социал лифтидан мутлақ ҳокимиятга етишгача бўлган манзилда ҳеч иккиланмай фойдаланган. Демократиянинг ҳамма фасадларини қурган, ясаган бўлсада ўзини демократ кўрсатишга ёки бу фасадларни ишлатиб кўришга уринмаган. Жуда катта эҳтимол, ўзидан кейин бу фасадлар ишлаб кетади, деган фикрда бўлган. Чунки ўзи мутлақ Ҳукмдор бўлганига қарамай, кейингилар мутлақ ҳукмдор бўлишини асло истамаган.

Ҳеч ким билан ҳисоблашмаган, ҳаммадан кўра кўпроқ биламан деб ўйлаган, ҳеч қачон ҳеч қаёққа, ҳеч бир ишга шошмаган, мутлақ Ҳукмдор қаёққа ҳам шошсин?

Нега у Ҳукмдор деган саволни кўп бераман. Назарияга кўра, ҳокимият ё худодан (монарх) берилади, ё халқдан (президент) олинади. Уни иқтидорга келтирган КПСС ва ЦК 2 йил ўтиб асфаласофинга гумдон бўлгач, тарих чархпалаги ўнг келиб, бирдан мутлақ ҳокимиятга ва янги давлатга эга чиққан шахс қандай ўйлаши керак? Албатта ўзини ўзи ҳокимиятга келтирган деб ўйлайди.

На демократияга, на бозорга ишонган. Ўзига (ўқиганларига ва уни ичида тўғри деб билганларига) ва албатта тажрибасига ишонган. Хатоларини тан олганини кимдир эшитганми? Балки бу ишни келажакдагиларга қолдиргандир? Онгли равишда.

Назаримда яна камида 10-15 йил вақтим бор деб ўйлаган ҳам. Кеча дўстлардан бири "қачондир ҳокимиятни топширишига ишонардим", деб қолди. Тўғриси, мен ҳам шунга ишонардим.

Масалан, Ular'нинг махсус сони унга, Ҳукмдорга бағишланди (мустақилликдан кўра Ҳукмдор ҳақида кўпроқ гап кетди). Ҳа, кўп нуқталар, қарашлар ёқимсиз, саволлар очиқ, жавоблар йўқ. Унинг шахси ҳали кўп ўрганилиши керак, бунга зарурият катта. Фақат фанат ёки антифанат сифатида эмас, тадқиқотчи ўлароқ ўрганишлар керак.

Рўйи рости шуки, биз ҳали бери Ҳукмдорни унутмаймиз, унута олмаймиз. Унга қайта ва қайта мурожаат этаверамиз. Ишимиз, тутумимиз, ҳаракатимиз, сўзимиз, дунёимиз Ҳукмдордан унчаям узоқлашгани йўқ чунки.

Жойида тинч ётсин.
"Шимолий оқим"дан газ узатиш тўхтатилди, лекин бу энди муаммо эмас

Аввал прогноз қилинганидек, профилактика учун ўчирилган "Шимолий оқим" трубасидан газ узатиш номаълум муддатгача тўхтади. Компрессор станцияларидан мой оқаётган эмиш.

Ўтган ўнйиллликларда газ вертелида Европа сиёсатчилари ва истеъмолчиларини исталганча айлантириб келган Россия бу сафар ҳам шундай бўлади ва газ нархи яна осмонга ўрлайди, деган фикрда бўлгани аниқ. Лекин масала шундаки, уруш бошлангандан кейин Европа газ бозори Россия ва унинг қарорларидан ташқарида бўлган автоном манбалар ҳосил қила бошлади ва мана сентябрь ойи бошига келиб бозор Россиянинг шантажларига умуман реакция кўрсатмай қўйди.

Газпром хабаридан кейин газнинг спот нархлари қулашда давом этди ва минимумларда 2100 долларгача пасайди. Нефть нархлари ҳам 92 долларгача арзонлади.

Россиянинг шантажи Европа ва Шимолий Америка давлатларини аввал истиқболсиз ва тижорий жиҳатдан ўзини оқламайди дейилган конларни қайта жонлантирилишига жуда катта туртки бермоқда. Covid-19 эпохасида ёпилган газ ва нефть сланец конлари ҳам, шельфдаги конлар ҳам бошқатдан фаоллаштирилмоқда.

Хуллас , Россиянинг компрессоридан мой оқаётган газ қуроли ишдан чиқди. Ундан қўрқадиганлар ҳам қолмади.
Европа газ дефицитини нима билан тўлдирмоқчи?

Уруш бошлангунча Европа газ истеъмолининг 40%и Россия трубалари ҳисобига тўғри келган. 2022 йил июнь ҳолатига Россияга боғлиқлик улуши 20%гача пасайган. Йилига 55-60 млрд.куб газ етказиб бериш мумкин бўлган "Шимолий оқим"нинг узилиши боғлиқликни янада тезроқ пасайтиради.

Хўш, Европа узилиш ва дефицит ўрнини нима билан қопламоқчи?

Биринчи навбатда суюлтирилган газ бозори ва мавжуд имкониятларни қайта тақсимлаш ҳисобига. Суюлтирилган газ денгизга чиқиш имконияти мавжуд ҳар бир Европа давлати учун энг асосий манбага айланади (Чехия, Венгрия истисно). Ҳисоб-китобларга кўра, айнан суюлтирилган газдан фойдаланиш шаклланаётган дефицитнинг камида ярмини қоплайди.

Иккинчи манба бу трубалар орқали муқобил газ етказиб бериш имконияларининг ишга солиниши. Масалан, Озарбойжон Европага Транс-Анадолу (TANAP) ва Транс-Адриатик (TAP) газ қувурлари орқали газ етказиб бериш ҳажмини икки баробарга ошириши мумкин (+26 млрд.куб).

Учинчи манба бу яшил энергетикага ўтишни янада жадаллаштириш ҳисобланади. Мақсадли ориентирга кўра 2030 йилга келиб Иттифоқнинг энергобалансида 45% энергия қайта тикланадиган воситалар ҳисобига бўлиши керак.

ХВЖ ҳисобларига кўра, Россия манбасига боғлиқликнинг 70%ини суюлтирилган газ ва муқобил манбалар, хусусан яшил энергия ҳисобидан қоплаш мумкин.

Айтишингиз мумкин, бу ҳаммаси режалар ва истиқболда рўй беради деб. Ҳа, шундай. Унгача етгунча энергобаланс таъминлашнинг асосий унсури тежаш сиёсати бўлади. Европа давлатлари ҳозирданоқ тежаш режимига ўтишган. 2023 йил апрелгача газ истеъмолини 15%га қисқартириш ориентирларига шу йилнинг ўзидаёқ ойма-ой қирқимда эришилиши мумкин.

Дарвоқе, Украинага ҳужум Европа иттифоқининг атом энергетикаси бўйича қараш ва принципларини ҳам ўзгартирмоқда. Германия АЭСларни ёпишни кейинроққа қолдиришни ўйлаб кўраётган бўлса, Венгрияда жамоатчилик Украинадаги АЭСларда ядро террори ва шантажи билан шуғулланаётган Россияга АЭС қуришни ишониб бўладими деган саволни бермоқда.

Шу саволни биз ҳам ўзимизга беришимиз керак: Ўзбекистонда Россия қурмоқчи бўлаётган ва бизга барча сиёсий, молиявий ва бошқа каналлар орқали тиқиштирилаётган АЭС эртага шантаж ва ядро террори воситасига айланиб қолмайдими?
Россиянинг асл башараси: 25 йилга ҳукм қилинган серияли қотил "Жасорат" медали билан тақдирланди

Жиноий тўда раҳбари сифатида камида бешта одамни ўлдиришда айбдор деб топилган ва 25 йилга ҳукм қилинган Иван Непаратов "Махсус ҳарбий операция топшириқларини бажаришда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун" "За отвагу" (Жасорат) медали билан тақдирланган.

Қотиллик, фирибгарлик, таъмагирлик, ноқонуний равишда қурол сақлаш ва бошқа жиноятлари учун 25 йиллик ҳукмнинг 12 йилини турмада ўтказган Непаратов шу йил Украинадаги уруш ҳаракатларига ёлланган ва 5 август куни Донецк вилоятида ўлдирилган. "Жасорат" медали унинг вафотидан кейин берилган.

Ҳарбий ҳаракатларда аскарларнинг етишмовчилигига дуч келаётган Россия қамоқхона ва изоляторлардан энг каззоб жиноятчиларни аскарликка ёллаши тобора авж олмоқда. Ёллаш учун айнан "қотил ва қароқчилар" изланилаётгани яширилаётгани ҳам йўқ.
Норасмий меҳнат бозорини оқартириш давом этади: Даллоллар ва маклерлар ўзини ўзи банд этганлар қаторига қўшилади

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, автомобиль бозорларида воситачилик хизмати ва риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш) каби яна 10та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлаган фаолият турлари рўйхатига киритилади.

Давлат норасмий банд аҳоли тоифаларини расмийлаштириш ва оқартириш сиёсатини давом эттираётгани қувонарли. Одатда бу қатламни солиққа тортиш жуда қийин, бу мумкин бўлганида ҳам унинг маъмурчилиги жуда қимматга тушади. Шунинг учун энг тўғри йўл мазкур кулранг сегментни борича тан олиш.

Қарорда шунингдек, хусусий тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларига киришган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммаси йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари этиб белгиланмоқда (6 баробарга камайтирилмоқда).

Яна хусусий тадбиркорларга мураккаб бўлмаган қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишларига рухсат этилмоқда. Айни вақтда қурилиш-пудрат ташкилотлари хусусий тадбиркорларни умумий қурилиш ишларини бажаришга жалб қилиши ҳам мумкин бўлади.
Кўприклар қийматини уч карра шиширган муттаҳамлар китоблар нархини уч карра шиширишидан ҳайрон қолмаслик керак

Ўзбек чиновниклари узун дам олиш кунлари оёғини узатиб дам олиб ётган вақтда тармоқ қайнаб, қовурилиб, димланиб ётипти. Мактаб дарсликларининг ижара ҳақи 3, ҳатто 3,4 баробаргача қимматлаган. Ҳеч ким сайламаган ўзбек чиновнигига не муаммо? Боласи ё ҳамма харажати ичида бўлган хусусий мактабга ё орийлар учун мўлжалланган ёпиқ элита мактабларига борса.

Дарвоқе, охир оқибатда худди шундай бўлишини бир йил аввал “Ўқитувчи матбаа уйи” “Kolorpak” МЧЖга назоратига ўтганида, дарсликларини тайёрлаш буюртмаси тўсатдан давлат нашриётидан олиниб “Kolorpak” МЧЖга берилганида айтиб ўтгандик. Қоғоз нархи ошгани умуман аҳамиятсиз, логистика қийинлашгани ўринга эга эмас. Булар триллионлаб суммада кафолатланган буюртмаларни ўзлаштириш учун нархларни барибир шиширишарди.

Шу маънода мен эътирозлар манзилини тушунмайман. Нега Халқ таълими вазирлигига, қанақадир пулхонага айланиб қолган марказлар, инспекцияларга шикоят қилинмоқда? Ахир улар шерикларку! Горизонтал бўйича шериклар. Шунинг учун ҳам дарсликлар уч карра қимматлаган.

Хўш, нима қилмоқ керак дейсизми? Ўзбекистонда ҳозирча халқ сайлаган битта институт бор. Президент. Қолгани ҳаммаси чала, аморф ва ўлик. Неки халқда дард бўлса, фақат Президент ниманидир ўзгартириш мумкин. Шунинг учун умид Давлат раҳбаридан.

Хўп унгача нима қилиш керак дейсизми?

Унгача:
Биринчидан, уч карра қимматлаштирилган китоб олишдан бош ториш керак.

Иккинчидан, бундан буёғига, қиймати 1 миллион доллардан ортиқ ҳар қандай буюртма ва тендер халқаро мақомга эга бўлиши зарур. Билгичлар бунча катта ҳажмдаги дарслик ва қўлланмаларни Финландия ё Туркияда чоп этиб келиш ҳам арзон, сифатлироқ бўларди дейишмоқда. Нима, ўқувчи ва ота-оналарнинг китоб маҳри Kolorpak'ка тушганми?

Охирида охирги реплика. Менда, тўғриси биттагина жавоби йўқ жиддий савол бор холос: Нега бу одамни тадбиркор сифатида кўришади, ахир бу одам қип-қизил Березовский тоифасидаги типку. Зиёни давлатга ва халққа, фойдаси эса чўнтагимга қабилида иш тутувчи муттаҳам Березовский. Қамалиши ё қувилиши керак бўлган Березовский.
Бой берилган Имкониятлар ҳақида. Бойроқ ва эркинроқ бўлишимиз мумкинмиди?

Иқтисодчилар Ботир Қобилов ва Беҳзод Ҳошимов навбатдаги подкастда, хусусан Ўзбекистон мустақиллиги, эркинлик қадрияти, биз эришган марралар ва бой берган Имкониятлар ҳақида мулоҳаза юритишади.

Тунги бедорлар ўтказиб юбормаслиги керак.

https://youtu.be/fOQiZX5M4Ew