bakiroo
56.5K subscribers
949 photos
310 videos
5 files
6.05K links
Download Telegram
Аввалги хатоларни такрорлаш бу тентаклик, аввалги хатоларни такрорлашга ундаш эса икки карра тентаклик

Демократиянинг белгиларидан бири сифатида хато қилиш ҳуқуқи кўрсатилади. Бу ҳуқуққа, масалан, очиқ жамиятларда фуқаролар эркин сайлов кампаниясида кўп рўпара бўладилар. Бу ҳуқуқдан ҳукумат сайланиб олгандан кейин кўп фойдаланади. Бу норма.

Чунки хатолар, агар улар юз берса, рационал жамиятларга узун дистанцияларда катта билим ва бойлик беради. Айниқса ўтмишда юз берган хатоларнинг бугунги қиймати ва ўлчови жуда баланд. Зеро демократия бу нафақат хато қилиш ҳуқуқи, хатоларни тўғирлаш имконияти ҳам.

Бошқа айтганда, янги хатоларга ҳамманинг ҳуқуқи бор. Лекин эски, аввал, яна аввал, унданам аввал юз берган, қайта қайта такрорланган хатоларни такрорлаш - бу ҳуқуқ эмас. Бу тентаклик.

Аввал қилинган хатоларни яна такрорлашга чақириш ва ундаш эса икки карра тентаклик бўлади.

@the_bakiroo
Тошкентда 30 ноябрдан 2 декабргача Марказий Осиёдаги энг йирик тадбир бўлиб ўтиши кутиляпти

Ярмарка ўтказиладиган жой сифатида “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси павильони танланган.

ТХТЯ-2022 доирасида конференциялар, B2B учрашувлари, давра суҳбатлари, туризм хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига эга ҳудудларининг тақдимотлари, миллий таомларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказиладиган гастро-базар ташкил этилади.

Ярмарка бутун дунёдан туристик бизнес мутахассисларини бирлаштиради ва ушбу соҳанинг барча вакиллари: етакчи туристик ва транспорт компаниялари, авиакомпаниялар, йирик меҳмонхоналар тармоқлари, дипломатик корпуслар ва туризм соҳасидаги таълим муассасалари ходимлари учун манфаатли бўлади.

ТХТЯ-2022 гибрид форматда (онлайн ва офлайн) ўтказилади. Ярмарканинг биринчи куни, яъни 30 ноябрь, расмий очилиш маросими билан бошланади.

Ярмарканинг иккинчи ва учинчи, яъни 1–2 декабрь кунлари ҳунармандлар кўргазмаси, ҳудудлар тақдимоти, гастро-базар ва таниқли ошпаз Чустийнинг маҳорат дарси билан давом этади.

👉 Рўйхатдан ўтиш
TBC Bank Uzbekistan капиталига ЕТТБ ва ХМК навбатдаги иккинчи транш инвестицияларни киритди

Молиялаштиришнинг иккинчи босқичи доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро молия корпорацияси 7 млн.доллардан жами 14 млн.сармоя доллар сармоя киритганлар. Бу ҳақда Kommers.uz ЕТТБ релизига таянган ҳолда ёзмоқда.

Ўтган йили имзоланган инвестиция битимига кўра, юқоридаги икки молия институти биринчи траншда TBC Bank Uzbekistan капиталига 9,4 млн.доллардан 18,8 млн.доллар инвестиция киритганди. ЕТТБ ва ХМК TBC Bank Uzbekistan капиталида 20 фоиздан, биргаликда эса 40 фоизига эгалик қилади. Келгусида ҳам мазкур улушлар сақланиб қолса керак

TBC Bank Uzbekistan банк капиталига тўғридан-тўғри инвестициялар, инвестициялар бўлганида ҳам халқаро молия институтлардан жалб қилишда давом этаётган кам сонли банклардан бири бўлиб қолмоқда. Банк очилганидан буён киритилган умумий сармоя ота инвестор - TBC Bank Group PLC улушини ҳам ҳисобга олганида қарийб 80 млн.долларни ташкил этган.
Бизнес ҳам, аҳоли ҳам ёқилғи ва энергия ресурслари нархининг қимматлашишидан хавотирда

Аҳоли ва бизнес ёқилғи ва энергия ресурслари нархи қимматлашишини деярли қабул қилиб бўлган ва ўзининг инфляцион кутилмаларида ҳисобга киритиб бормоқда.

Июль ойида ўтказилган сўровларга кўра, аҳоли орасида ёқилғи ва энергия ресурслари нархининг қимматлашиши омилини кўрсатганлар улуши бирданига 9 фоиз бандга ошган ва 36%га етган. Бизнесда эса бундай ҳисобловчилар улуши 4 фоиз бандга ўсган ва 31%ни ташкил этган.

Биринчи парадокс шундаки, ёқилғи борасида минтақадаги энг қиммат нархлар айнан Ўзбекистонда, энди дунё миқёсида топ қиммат давлат қаторига киришимиз қолди. Лекин нега бозор ишлаб кетмаяпти? Нега қиммат нархлар инвесторларни, янги ўйинчиларни ёқилғи бозорига жалб қилмаяпти? Ёки киритишмаяптими? Ёки аллақачон ҳаммасини ўзлари бўлиб, тақсимлаб олишганми?

Иккинчи парадокс ўта қиммат ёқилғи фонида энергия нархларининг ўта арзонлиги билан боғлиқ. Гидроресурсларга бой Тожикистон, Қирғизистон, Марказий Осиё Шимолий Кореяси Туркманистонни ҳисобга олмаса, Ўзбекистонда постсоветда энг арзон энергия тарифлари сақланиб турипти. Лекин нега унда бу бўйича инфляцион кутилмалар барибир баланд? Балки бизнес ва аҳоли буни барибир юз берадиган воқелик ўлароқ қабул қилиб бўлгани туфайлидир?
Ўзбекистон - чемпион!

Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Ваҳидов ва Шамсиддин Воҳидов - сизлар ҳақиқий Қаҳрамонлар!
Тор манфаатлар четга улоқтирилса, ақлли қарорлар кўпаяди

Ниҳоят ҳукумат газ счетчиклари масаласида соғлом ақлга мурожаат қилинган ҳолда қарор қабул қилипти. Икки йилдан буён кўп қаватли уйда яшовчи истеъмолчилар бу ҳақда айюҳаннос солади: фақат овқат қилиш учун газ ишлатиладиган квартираларга "ақлли счетчик" керакмас дея. Нафақат истеъмолчилар, энергетика тизимидаги мутахассислар лойиҳа бошлангандаёқ, марказий иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйлардаги истеъмолчиларга Технопарк счетчикларини ўрнатиш маънога эга эмаслиги ва бу ҳаракат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаслиги ҳақида кўп огоҳлантиришган.

Фақат овқат тайёрлаш учун йилига нари борса 40-50 минг сўмлик газ ёқадиган маиший истеъмолчиларга ўрнатилган шартли 1 миллион сўмлик Технопарк счетчиги неча йилда ўзини оқлайди? Йўқ, ҳеч ким буни эшитишни ҳам истамади. Қанчадан қанча квартиралардаги тор ошхоналар бузилди, расвоси чиқарилди. Нега? Технопарк ва унинг бенефициарлари манфаатларини қондириш ва таъминлаш учун.

Энди юқоридаги қарор билан Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлмаган 11,5 мингта кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичлар ушбу уйларнинг кириш қисмидаги умумий газ қувурларига ўрнатилади. Ҳар бир хонадонга эмас.

Мана бундан ҳамма ютди. Давлат ҳам, Ҳудудгазтаъминот ҳам, истеъмолчилар ҳам. Соғлом ақл ютди. Ютқазди фақат Технопарк ва унинг бенефициарлари.
Forwarded from Mirkonomika
Markaziy Osiyo mamlakatlari integratsiyasi hozirgi holatda imkonsiz.


Valijon akaning xavotirlari va Markaziy Osiyo mamlakatlarining integratsiyasi haqidagi istaklarini tushunaman. O’zi umuman ko’pchilik, Markaziy Osiyo mamlakatlarining boshqa yirik davlatlarsiz integratsiyalashuvini xohlashadi. Yaqinda, MO mamlakatlari liderari o’rtasidagi uchrashuv ham huddi shunday umidlarga uchqin berayotgandek go’yo. Ammo hozirgi vaqtda MO mamlakatlarining integratsiyasi imkonsiz va bunga Tojikiston hamda Turkmaniston davlatlarining munosabatlari asosiy to’siq emas. Integratsiya haqida gap ketganda, hozirgi kunda mintaqadagi davlatlarning qaysi integratsion tashkilotlarda ishtirok etishiga alohida e’tibor qaratish lozim. Xususan, hozirgi vaqtda Qirg’iziston hamda Qozog’iston Yevrosiyo Iqtisodiy ittifoqiga(YII) a’zo hisoblanadi. YII esa bojxona ittifoqi rejimida faoliyat olib boradi. Ya’ni ittifoq Ichida tovarlar harakatining erkinligi ta’minlangan hamda uchinchi davlatlar( tashkilotga a’zo bo’lmagan davlatlar) uchun bir xil bojxona rejimi amal qiladi. Boshqacha aytganda, ittifoqqa a’zo davlatlar bir xil bojxona siyosatini olib boradi(istisno holatlar mavjud).

Bunday holatda Markaziy Osiyoda integratsiyaning tashkil bo’lishi yoki Yevrosiyo iqtisodiy Ittifoqiga a’zo ikki davlatning ittifoqdan chiqishi hamda yangi mintaqaviy ittifoqning tashkil etilishi bilan yuz berishi yoki ittifoqdagi boshqa davlatlarning(Rossiya, Belarus, Armaniston) ittifoqdan chiqib ketishi va Markaziy Osiyo mamlakatlarining ittifoqqa qo’shilishi bilan yuz berishi mumkin. Umuman olganda ikkala ssenariy ham hozirgi reallikdan judayam uzoq. Bundan tashqari O’zbekiston ham YII ga qo’shilish harakatlarini faollashtirgan. Boshqacha aytganda hozirgi vaziyatda Markaziy Osiyo integratsiyasi amalga oshmaydigan orzudan boshqa narsa emas.

To’g’ri MO mamlakatlari bir-birlari bilan munosabatlarni yaxshilashi, aloqalarni mustahkamlashi mumkin lekin yagona Markaziy Osiyo integratsiyasi yaqin va uzoq kelajakda ushalmas orzu bo’lib qolaveradi.

@Mirkonomika
Туркманистон Каспий денгизи устидан кўприк қурмоқчи

Каспийнинг бир қисми ҳисобланган Қорабўғозкўл устидан ўтадиган кўприк Туркманистон шимоли ва Жанубини энг яқин йўл билан боғлайди ва Эрондан Қозоғистонга транзитни янада яқинлаштиради.

Эътиборлиси, узунлиги 354 метр, эни 21 метр бўладиган мазкур кўприк қурилишини Украинанинг "Альтком" компанияси амалга оширади.

Ўзбекистондан фарқли ўлароқ қўшниларда йирик қурилиш ва буюртмаларга хорижий компаниялар доимий равишда жалб қилиб келинади.
Сезилган инфляция пасаймоқда, лекин ижтимоий товарлар нархи ўсишда давом этмоқда

Июль ойи якунларига кўра, сезилган инфляция кўрсаткичи 1,8 фоиз бандига пасайган ва 16,8%ни ташкил этган. Яъни расмий инфляция ва сезилган инфляция ўртасидаги фарқлик қисқаришда давом этмоқда.

Респондентлар шакар ва қандолат, нон ва ун, бензин ва ёқилги товар гуруҳларида нархлар юқори даражада ўсганлигини қайд этганлар.

Шакар ва ун, шунингдек, гўшт, пиез, гуруч, ёғ нархларининг йиллик ҳисобда қимматлашгани ижтимоий товарлар инфляциясини 18.0%гача кўтарган (+0,1%).
Forwarded from Аъзамхўжаев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр. Аниқ!», деяптилар ҳокимбува. Бу туризмга бағишланган тадбирда айтилган гап. Дарҳақиқат, туризм масаласида бугунги Тошкент нафақат 1994 йилги Дубайдан, балки 1994 йилги Тошкентдан ҳам зўр. Йўқ, адашдим — бугунги Тошкент туристлар эркин, бемалол ва арзон ҳаракатлана олиши масаласида 1994 йилги Дубайдан зўр бўлиши мумкин, лекин 1994 йилги Тошкентдан зўр эмас, манимча. 1994 йилги Тошкентда такси, автобус ва метродан ташқари трамвай ва троллейбус ҳам бўлган, шаҳарнинг жамоат транспорти етиб бормаган қисми деярли бўлмаган, интерваллар ҳозиргидан қисқа бўлган ва ҳоказо, ва ҳоказо. Бундан ташқари, чанг камроқ, соя кўпроқ, парклар дарахтларга тўла, қуюқроқ бўлган, шаҳар ичида бир эмас, бир неча пляжлар бўлган. 1994 йили Дубайда пляжлар бўлмаган бўлиши мумкин, лекин Тошкентда бўлган.
Калит ибора - "узоқ муддат бошқарган"

Юксалиш "узоқ муддат бошқарган лидер -реформаторлар" рўйхатини тузиб, инфографикага жойлагани тармоқ фойдаланувчиларида қатор мулоҳазаларни яратаяпти.

Муҳрим масалан, "Салазар ва Пак Чон Хига жой топилган жойда нега Тито ва Пиночет йўқлигидан ҳайрон". Ботир Қобилов эса диктатор Салазарнинг қанақа "реформатор" бўлгани ҳақида бир шингил ҳикоя билан бўлишмоқда. Дарвоқе, Салазарнинг ўлиши ва тирилиши воқелиги "Гуд бай, Ленин" фильми учун хамиртуруш бўлган бўлиши ҳам мумкин. Сюжет айнан ўзгинаси.

Нима демоқчиман? Бу рўйхатдан асло ҳайрон бўлмаслик керак. Бу ерда умумий маҳраж реформаторлик эмас - закийлар тушунади. Умумий махраж - "узоқ муддат бошқариш" ва гўёки бунинг норма эканини таъкидлаш. Пак Чон Хи, Салазар каби ҳокимиятни куч ва манипуляция билан эгаллаб келганлар қаторида Рузвельт, Меркел, Тэтчер каби даврий, эркин ва рақобатли сайловлар орқали ҳокимиятда бўлганларнинг қўшилиши бу пропаганда учун майда деталлар. Масалан, Кремль пропагандаси Путиннинг узоқ муддат ҳокимиятда қолишини оқлаш учун доим Меркел мисолини келтиришади. Лекин Меркел 16 йил давомида 5та эркин сайловдан ўтгани ва унинг раҳбарлигидан барча ҳукуматлар коалицион ҳукумат бўлгани ҳақида ёки Салазар, Пак Чон Хига ўхшаб мухолифларини ўлдиртирмагани ва турмада чириттирмагани борасида сукут сақлаб қўйилаверади. Чунки бу кенг истеъмолчига, савол бермайдиган тоифага мўлжалланган.

Нима бўлгандаям эсдан чиқармаслик лозим бўлган, йиллар, асрлар, тузумлар тасдиқлаган ҳақиқат бор:

Ҳокимият бузади, чекланмаган ҳокимият эса чексиз бузади.
АҚШда инфляция ўсишдан тўхтади

Июль ойи давомида қўшма штатларда нархлар ўзгаришсиз қолди, яъни 0%лик инфляция қайд этилди. Йиллик инфляция эса 8,5%гача пасайди (ўтган ойда 9,1% эди).

Инфляция ўсишдан тўхтаганининг асосий омили энергия ташувчи товарларнинг июлда 4,6%га арзонлагани бўлган, хусусан бензин нархлари 11,0%га пасайган.

Лекин озиқ-овқат ва сервис қимматлашишда давом этмоқда. Ой давомида озиқ-овқатлар 1,1%га, сервис нархлари эса 0,4%га кўтарилган.

Инфляция ўсишдан тўхтаганига қарамай, Федерал резерв тизимининг қаттиқлаштириш сиёсати таъсири ўз кучини кўрсатаяпти дейишга ҳали эрта.
Россияни автаркия режими кутмоқдами?

Макроиқтисодий таҳлил ва қисқа муддатли прогнозлаш маркази Россянинг иқтисодий келажаги билан боғлиқ сценарийларни очиқлади.

Марказнинг қайд этишича, камида яқин 10-15 йил давомида Россия санкцион босимлар остида қолаверади. Санкциялар узоқ муддатли характерга эга бўлиб қолади, лекин секинлик билан бўлсада эрозияга учраб боради.

Россия иқтисодиёти ривожининг учта сценарияси кўрсатиб ўтилмоқда.

Автаркия режими;
Институционал инерция режими;
Ўсиш учун курашиш режими.

Автаркия режими шароитида Россия "ҳаммасини ўзи бажаради", маҳсулотларнинг технологиик даражаси, истеъмол ва фойдаланув характеристикалари пасайиб боради. Аҳолининг турмуш даражаси фақат ёмонлашади. Агар Россиянинг геосиёсий рақиблари билан можаролари кучайишда давом этса ва бу "ҳарбий иқтисодиёт"га ўтишга олиб келса, мазкур сценарий мумкин бўлган ягона сценарийга айланиши мумкин.

Автаркия режимини режали ва ресурсбай иқтисодиёт, ташқи дунёга сиёсий ва ҳарбий қаршилик кўрсатиш ва авторитаризм кўпроқ ифода этади. Гитлер Германияси, Совет иттифоқи ва бугунги Шимолий Корея автаркия асосида иқтисодиёт учун мисол бўла олади.
Tracker 2023 учун деярли икки баробар тўлов - бу маҳаллийлаштириш учун товон

Chevrolet Tracker Premier нархи 320 млн.сўм ёки 29,3 минг долларни ташкил этиши мумкин.

Бу Хитойдан махфий қарор асосида бож тўламай импорт қилиб чайқовчилик билан сотиб келинган Chevrolet Tracker-2'дан 65 млн.сўм ёки 6 минг доллар қиммат дегани.

Хитойда ишлаб чиқариш бошланган Chevrolet Tracker RS'дан эса 13 минг доллар қиммат дегани.

Ўзбекистонликлар маҳаллийлаштириш деб ном олган зараркунандаликнинг товонини чўнтагидан тўлашда давом этишади.
Тийиб туриш ва мувозанатлаш

Комил Алламжонов:
"Адолатли суд тизимисиз ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди. Ва бугунги суд тизими катта ислоҳотларга муҳтож.

Айни дақиқаларда Сардор Умрзоқов куни кеча Сенат томонидан тасдиқланган Олий суднинг янги раиси Бахтиёр Исломовни жамоага таништирмоқда. Йиғилиш жуда кескин ва танқидий ўтяпти. Чунки бугун жамоатчиликнинг аксарияти суд тизимидан мутлақо норози.

P.S. Хатоларни тузатиш пайти келди".

Ботир Қобилов:
"Адолатли суд тизими деганда биз фақатгина қандайдир фуқаро қандайдир қонунни бузгани учун адолатли ҳукм ўқилишини тушунишимиз етарли эмас. Адолатли суд тизими ижро ҳокимиятга боғлиқ бўлиши ҳам керак эмас.

Аслида, адолатли суд тизими бу (1) ижро ҳокимияти кучини тийиб турадиган, унинг қарор ва ҳаракатлари конституцияга мувофиқлигини текшириб турадиган ва (2) қонунларнинг конституцияга мувофиқлигини текшириш орқали қонун чиқарувчи ҳокимиятни тийиб турадиган институтдир. Иккаласининг ҳаракатларини суд тизими “уриб тушира” олиши керак. Мустақил суд ҳокимияти бор дегани бу ижро ҳокимияти суд жараёнида айбланувчи тараф бўла олади дегани ҳамдир".

Суд ҳокимиятининг янги раҳбарияти ижро ҳокимиятининг қонунга зид қарор ва ҳаракатларини бекор қила оладими? Хусусан, Ҳукуматнинг давлат сири ёки ҳарбий сир эмас, соф тижорий мақомдаги, маълум бир гуруҳларнинг тор мулкий ва молиявий манфаатлари учун чиқарилган махфий қарорлар ва фармойишларни бекор қилишга журъат топиладими?. Майли, ҳеч қурса давом этаётган бундай зарарли практикага чек қўйишга Суд ҳокимиятининг кучи етадими?
Куни кеча Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD), Жаҳон банки гуруҳи аъзоси Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва TBC Bank Group PLC компанияси TBC Bank Uzbekistan’га (TBC UZ) умумий миқдорда 35,1 миллион доллар қўшимча сармоя киритди.

2020 йилда Ўзбекистон бозорига илк марта рақамли банкингни олиб кирган Грузиянинг йирик TBC Bank Group PLC холдинг компанияси шўба корхонаси учун бу катта ютуқ. Атиги 2 йил ичида республиканинг 9та шаҳридаги шоу-румлари ва бутун мамлакат бўйлаб 33та “мижозларни фаоллаштириш нуқталари”га эга бўлди ва улар орқали банк хизматларини тақдим этиб келмоқда.

TBC Bank Group PLC Англия ва Уэльсда рўйхатдан ўтган, компаниянинг акциялари Лондон фонд биржасида котировка қилинади. Янги инвестициялар мамлакат бозорига яқинда кириб келган рақамли банк операцион фаолиятининг янада ўсишига ва секторда корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларини жорий қилишга ёрдам беришига умид қиламиз.
Дешенгенизация

Эстония, агар Шенген визаси Эстония тарафидан берилган бўлса, Россия фуқароларига ўз чегаралари орқали киришни тўхтатади. Ҳозирча бу Шенген келишувининг бошқа давлатлари тарафидан берилган визаларга таалуқли эмас. Келаси ҳафтадан эса Эстония ҳар қандай Шенген визаси билан мамлакатга киришни тақиқламоқчи.

Ҳозирда Эстония, Латвия, Литва, Чехия, Словакия, Бельгия, Нидерландия, Дания ва Словения Россия фуқаролари учун турли даражалардаги Шенген визаларини олишга чекловлар киритган.

Россия фуқаролари учун Европа иттифоқи давлатларига виза бериш билан боғлиқ тақиқлар келаси санкциялар рўйхатига киритилиши мумкин.

Россия сиёсий элитаси, йирик ва ўрта бизнес ва уларга алоқадор шахслар Европа иттифоқида уй-жой, активларга эга бўлишдан манфаатдор бўлиб келишган. Уларнинг фарзандлари Европада ўқиган, улар Европа иттифоқида даволанишган, таътил ва дам олиш кунларини ўтказиб келишган.

Виза билан боғлиқ чекловлар киритилиши эҳтимоли сўзда Ғарбни сўкиб, амалда Ғарб қадриятларидан баҳраманд бўлиб келган иккиюзламачи россияликларни ҳозирданоқ асабийлаштирмоқда.
Тил билиш аҳамияти

Янгиликларга қараганда, 2023-йилдан бошлаб давлат тилини билиш сертификатининг бўлиши раҳбарларга мажбурий этиб белгиланиши мумкин экан. Бу эса баъзи бир раҳбарлар учун яхшилик аломати эмас.

Ўзи аслида давлат тилидан ташқари чет тилини билиш сертификатининг бўлиши мажбурий бўлиши керак эди. Чет тилини фақатгина университетга кираётган абитуриент ёки IT'ни енди бошлаган "новичок"лар ўрганиши керак эмас!

Ўзбекистонда инглиз тили дейилганда, мана шу статистика ёдимга келаверади негадир. Ўзгариш вақти келди! Хорижий тилларга эътиборни қаттиқ қаратиш керак!

Ҳозирда юртимизда инглиз тили ўқув марказлари жуда кўп. Лекин "Cаmbridge" ўқув маркази доимий янгиликлар яратиши ва ўзгаришларга чанқоқлиги билан қолганларидан алоҳида ажралиб туради.

Ушбу марказдан яна бир янгилик! Aйнан қандайлиги ҳозирча номаълум. Лекин 13-август куни кутилмаган янгиликни "Сambridge"нинг YouTube саҳифасида билиб олишингиз мумкин.
Forwarded from Uzbekonomics
Radarimda kuzatayotgan jarayonlardan biri bu Nyu York shahrida, aniqrog’i, Manhattanda congestion pricing amalga tadbiq qilinishi. Ya’ni, shaharning ma’lum joylari, markaziga mashina kirishini pullik qilish amaliyoti. Nyu York shu bilan AQShda birinchi shahar bo’ladi, bunday amaliyotni joriy etayotgan (London misolini ko’ring). Jarayon oldingi siljimoqda, lekin jamoatchilikda qarama-qarshi fikrlar bor, ayniqsa shahar avtomobilchilar uchun bo’lsin deydiganlar.

Congestion pricing - tirbandlikni narxlash siyosati yo’llarni mashinadan erkinlashtirish, ortiqcha haydovchilarni, ortiqcha borib-kelishlarni qisqartirishning eng samarali yo’llaridan biri. Bu degani hech kim mashina haydamasin degani emas, balki tanqis bo’lgan tovar, shahar markazidagi yo’llar/o’tkazish xajmini to’g’ri narxlash degani. Mashinani shahar markaziga haydab kiring bemalol - narxini to’lagan holda. Masalan, taklif bo’yicha Manhattan markaziy ko’chalariga kirish $23 qilib belgilansa mashinalar soni 20% ga kamayib shahar byudjetiga 15 milliard dollar tushum bo’lar ekan. Tushum esa jamoat transportini rivojlantirishga yo’naltirilar ekan. Eng muhim tarafi esa, mashina haydashi shart bo’lgan, noiloj mashina haydashga majbur bo’lganlarning hayoti ancha yaxshilanadi. Yo’llar bo’shroq, xafsizroq bo’lib istalgan manzilga oldingidan ko’ra tezroq imkoniyati paydo bo’ladi.

Aslida, Manhattanda yashaydiganlar shaharda mashinada yurmaydilar, va ularning aksariyatida mashinasi ham yo’q. Chunki, Manhattan ichida va unga kirib-chiqishda mashina haydash bu eng sekin, eng noqulay, eng qimmat va eng zararli transport turi hisoblanadi. Mashina qo’ygani joy topishni aytmasa ham bo’ladi. Ana endi, undan ham qimmatroq bo’ladiganga o’xshaydi. Nyu York metrosi esa ko’rinishi, rangi, hidi juda eski bo’lsa ham shahardagi eng samarali harakatlanish vositasi hisoblanadi.

@uzbekonomics
Пахта Ўзбекистонга Тожикистондан импорт қилинадиган биринчи рақамли товарга айланди

Тожик тарафининг маълум қилишича, ўтган 6 ойда Ўзбекистонга 17,3 млн.долларлик 6,6 минг тонна пахта экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 баробар кўп.

Пахта экспорти ҳажми қўшниларнинг Ўзбекистонга экспорт товарлари орасида электр ва цементни ҳам ортда қолдирган.

Тожик статистикасига кўра, 2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга жами экспорт 96 млн.долларни, импорт эса 189 млн.долларни ташкил этган.

Ўзбек статистикасига кўра эса, Тожикистондан 78,7 млн.долларлик импорт юз берган, экспорт эса 211 млн.доллар. Ўзбекистон статистикаси аввал ҳам кўп бора таъкидлаганимиздек, экспорт ва импортнинг товарлар номенклатураси қирқимидаги батафсил маълумотларни тақдим этмайди.

Ўзбек текстилчилари ва кластерларининг кенгайиб бораётган бизнеси учун пахта етишмаётгани шароитида қўшни давлатлардан пахта импорти қўшимча имкониятлар яратиши ҳақида аввал ҳам ёзган эдик. Ўзбеклар Марказий осиё пахтаси учун курашда асосан Бангладеш ва Хитой компаниялари билан рақобатлашишига тўғри келади.
Тожикистон электромобиль импортини солиқ ва божлардан тўлиқ озод қилмоқчи

Қўшниларимиз, гарчи кўп ўхшашликларимиз бўлсада, биздан фарқли ўлароқ протекционизм касалига камроқ чалинишган. Келаси йилдан бошлаб Тожикистон электромобиль импортини солиқ ва божлардан тўлиқ озод қилмоқчи.

Биздаям шундай-ку, дейишиниз мумкин. Шундай эмас. Бизда электромобиль импорти ҚҚС билан солиққа тортилади. Шунингдек, нотариф чекловлар мавжуд. Божхона расмийлаштируви (0,2%), Мувофиқлик сертификати (400 доллар атрофида) ва божхона декларанти учун (100 доллар атрофида) ҳам тўлаш керак.

Электромобиль импортида энг катта чеклов бу - ўзбекистонлик йилига биттадан ортиқ электромобиль олиб кира олмаслиги билан боғлиқ. Бунинг учун мувофиқлик сертификати деган ўйлаб топилган бало тўсқинлик қилади. Яъни ўзбекистонлик иккинчи электромобилни олиб кирмоқчи бўлса, унга мувофиқлик сертификати берилмайди, демакки, божхона режимидан чиқарилмайди.

Шунингдек, электромобиль импорти назорати секин-аста тор манфаатлар гуруҳига ўтиб кетиши рисклари мавжуд. Масалан, шўрпешонамизга битган бало Ўзавто, электромобиль чайқовчилиги билан шуғулланишни бошласа, бўлди, урди худо дегани. 13 минг долларлик BYD E2 электромибилини 25 минг долларга, 20 минг долларлик BYD Qin Pro моделини 35 минг долларга олишга мажбур бўламиз.