Қизиқарли факт: Тошкент шаҳрида контрабанда тамаки маҳсулотлари савдоси улуши 11 фоиздан 15,3 фоизга, айрим ҳудудларда эса 0 фоиздан ёки 5 фоиздан 15 фоизга ошган.
Ноқонуний маҳсулотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил мартдаги 758-сонли Қонунига мувофиқ, улар фискал белгиларни акс эттириш ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш учун автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима санкциялари жорий этилмоқда.
Хусусан, Солиқ кодексининг 227-1-моддасига асосан, юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчиларга ўтган ҳисобот чорагида маҳсулот сотишдан олинган соф фойда миқдорида жарима солинади;
Шунингдек, юқоридаги қоидабузарликлар учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 166-моддасига асосан ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларнинг мансабдор шахсларига нисбатан 100 БҲМ миқдорида (ҳозирда 30 млн сўм) жарима солинади.
13 июндан алкогол ва тамаки маҳсулотларига жарималар кучга кирган бўлса, 13 сентябрдан эса бошқа маҳсулотларга (маиший техника, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, сув ва алкоголсиз ичимликлар) рақамли ёрлиқлаш мажбурияти қоидаларини бузганлик учун жарималар кучга киради.
Бу истеъмолчига қандай фойда келтириши мумкин? Биринчидан, ноқонуний товарлар сифат назоратидан ўтмайди ва истеъмолчи ҳаёти учун хавфлидир. Ноқонуний сигаретларда зарарли моддаларнинг кўрсаткичлари нормадан бир неча баравар юқори бўлади. Уни сотиб олган истеъмолчи, албатта, ўз соғлиғини хавф остига қўяди ва истеъмолчи ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Рақамли маркировкалаш сифат назоратидан ўтган қонуний маҳсулотларни контрабандадан ажратиб туради. Рақамли маркировкалаш қонунчилигини бузганлик учун жарималар эса бозорда ноқонуний тамаки маҳсулотлари кўпайишини камайтиришга қаратилган бўлади.

Хусусий мактаб ва боғчаларга ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларга йўналтириладиган даромадлар солиққа тортилмайди
2021 йил Президент сайлови кампаниясида Шавкат Мирзиёев мактаб етишмаслиги ечимларидан бири ўлароқ, хусусий мактаб ва боғчалар учун, ойлик 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи ундирилмаслигини таклиф этган эди.
Мазкур таклиф ниҳоят, қонунчиликка расман киритилди.
Демак энди, Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

Telegram
bakiroo
Хусусий мактаб ва боғчага тўловлар даромад солиғидан озод қилинади
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айрим шаҳар мактабларида битта синфда 45-50 тагача бола ўқиётганидан хабардорлигини маълум қилган.
Мактаб етишмаслиги ечимларидан бири ўлароқ, хусусий…

Forwarded from Zarnigorbegim ⚜️
Кейинги бир йилда ўзбекистонликларнинг Европага ишлаш учун кетишлари кўпайган.
Россия мигрантлар учун жозибадорлигини йўқотаяптими?
Европада ишлаш ўзбекистонликлар қанчалик имконли?
Европа мамлакатлари келажакда меҳнат миграцияси борасида Россиянинг муқобили бўла оладими?
Би-би-си Ўзбек хизмати бу борада мутахассислар фикрни билди. Улар орасида камина ҳам бор. Видеони кўриб, фикрларингиз билан бўлишсангиз хурсанд бўламан
https://youtu.be/WRqYRzVcluc
@zarnigor1

YouTube
Ўзбекистон, мигрантлар: Европага қандай кетса бўлади? - BBC News O'zbek
Ўзбекистон, мигрантлар: Европага қандай кетса бўлади? - BBC News O'zbekКейинги бир йилда ўзбекистонликларнинг Европага ишлаш учун кетишлари кўпайган.Ўзбекис...
Энди нақд валюта ечиш юкламаси халқаро пластик карталарга ҳам кўчмоқда
Бугундан бошлаб Капиталбанкда Visa халқаро пластик карталаридан касса ва терминаллар орқали нақд валюта ечиб олиш учун 0,7%лик комиссия ўрнатилгани маълум бўлмоқда.
Пул, айниқса спекулятив пул худди суюқлик сингари, доим ўзига ўзанлар, оқим ва каналлар қидириб топа олади.
Ўтган ҳафтада қатор банкларда халқаро пул ўтказмалари бўйича муаммолар кузатила бошлагач, спекулянтлар нақд валюта ечиб олиш учун асосий урғуни халқаро пластик карталарга қарата бошлашди. Чунки банклар пул ўтказмалари ва айирбошлаш шохобчалари орқали нақд валюта беришда қийинчиликларга дуч кела бошлаган бўлсада, халқаро пластик карталардан нақд валюта ечишга ҳеч қандай чеклов ва комиссиялар ўрнатишмаганди. Табиийки, спекулянтлар энди бу текин лазейкадан фойдаланишга ўтишди. Энди буёғига комиссия тўлаш керак бўлади.
Назаримда, бошқа босимга дуч келаётган банклар ҳам халқаро пластик карталардан нақд валюта ечиш учун комиссия ўрната бошласалар керак.

Расмий статистика даромадлар ҳаддан зиёд юқори даражада ўсаётганини қайд этмоқда
2022 йил ярим йиллик якунлари бўйича аҳолининг умумий даромадлари номинал қийматда 22,5%га, реал қийматда 10,8%га ўсгани қайд этилмоқда. Жон бошига ўсиш ҳам жуда юқори даражада: Номиналда, 20%, реалда 8,5%.
Умумий даромадларнинг ўсишида трансфертлардан олинган даромадларнинг ўрни алоҳида ўринга эга бўлган. Хусусан, республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмаларининг ҳажми 48,1%га ўсгани кўрсатиб ўтилган. Аввалроқ, асосан спекуляция ҳисобига ўсиб бораётган пул ўтказмалари ҳажмини жами даромадлар таркибида корректировкаларсиз қўшилиши хато бўлиши ҳақида ёзган эдик.
Айнан пул ўтказмалари ҳисобига жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши кўрсаткичлари Самарқанд Наманган ва Хоразм вилоятларида гўёки жуда юқори суръатда юз берган. Лекин бу алдамчи, яъни чалғитадиган натижалардир. Агар бизга чиройли рақамлар эмас, реал картина керак бўладиган бўлса, даромадлар статистикаси қайта таҳрирланиши керак.

stat.uz
Aholining umumiy daromadlari (2022-yil yanvar- iyun)
custom description for seo
Иккинчи марта кетма-кет
Федерал захира тизими ставкани иккинчи марта кетма-кет асосий ставкани 0,75 фоиз бандига, 2,25%-2,50% коридоригача оширди. Бозор хабарни жудаям эринчоқлик билан қабул қилди, чунки аллақачон фонд ва валюта майдончалари ушбу прогнозни ҳазм қилиб улгурганди.
ФЗТ март ойидан буён пул-кредит шартларини жиддий тарзда қаттиқлаштириб келмоқда. Лекин инфляция ҳозирча бу чораларга ҳеч бир реакция қилаётгани йўқ.

Рублнинг сўмга босими янада ортади
Сбербанк банк карталаридан Ўзбекистонга рублдаги бепул пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда. Энди Сбер картасидан Ўзбекистоннинг иккита энг йирик давлат банки ва учта хусусий банки карталарига кунига 50 минг рубль, ойига 600 минг рубль ҳажмида бепул ўтказма амалга оширилиши мумкин бўлади.

www.sberbank.ru
Бесплатные переводы в Киргизию и Узбекистан
✓ Рассказываем, в какие банки Киргизии и Узбекистана клиенты Сбера могут переводить деньги по номеру телефона без комиссии ✓ Лимиты на переводы ✓ Как перевести деньги
Аҳоли сони ўсиши тезлашган
2022 йилнинг олти ойида Ўзбекистон аҳолиси 332,1 минг нафарга кўпайган ва 35 603,4 минг кишига етган.
Ўтган 2021 йилнинг олти ойида аҳоли сони 301,3 минг нафарга кўпайган эди.
Аҳоли сони ўсиши тезлашганига туғилганлар сонининг ўсиши асосий омил бўлган. Агар юқори суръат сақланса, туғилишлар сони йил охиригача 1 млн.нафарга етиши мумкин.
Демографиянинг бошқа эътиборли жиҳатлари:
Ажралишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 мингга ошган ва 24,6 минг ажралиш қайд этилган. Бу ажралишни расмийлаштириш билан боғлиқ норасмий тақиқ ва тўсиқлар бироз юмшагани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Қизиғи, никоҳлар сони ҳам сезиларли камайган. Атига 108,9 минг, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,1 минг камроқ никоҳ қайд этилган.
Ўлимлар сони бироз ортганига қарамай (80,9 минг), ўлим коэффициенти промилледа ўзгармаган.
Яна бир жиҳат кўчиб кетганлар сони ҳам, кўчиб келганлар сони ҳам сезиларлича камайган.

Demografik holat (2022 yil yanvar-iyun)
custom description for seo
Оқибатлар билан курашиш ҳаммамизни жазоламоқда
Макаренко ҳақ. Лекин банк ҳам ноҳақ дея олмайман.
Беш ойдан буён оқибатлар билан курашиб ётибмиз. Бундан банкларнинг ўзи ҳам, қонунга итоаткор ва интизомли мижозлар ҳам жабр кўришмоқда. Энг ёмони биз ҳимоя қилаяпмиз дейиладиган меҳнат мигрантлари ва уларнинг қариндошлари ҳам ютаетганлари йўқ. Ютаетганлар фақат спекулянтлар бўлмоқда.
https://t.me/makarenko_channel/3920

v2rayng [کانال اصلی]
🔘نشریه اکونومیست: شاخص مردم سالاری در ایران تو سال ۲۰۲۲ از میان ۱۶۷ کشور در رتبه ۱۵۴ قرار گرفت!
کانفیگ مردم سالاری:
vmess://eyJhZGQiOiJqb2luLWJlZGUudm1lc3NvcmcuZnVuIiwiYWlkIjoiMCIsImFscG4iOiIiLCJob3N0IjoiIiwiaWQiOiI3MTI1MmU4Yy0wMmQ0LTQ3YTEtZDIxYi1hOTIzO…

АҚШ ўтиш даврини бошдан кечирмоқда, рецессияни эмас
Қўшма штатлар молия вазири Жанет Йелленга кўра кетма-кет иккинчи чорак давомида ЯИМ қисқариши қайд этилганига қарамай, бу рецессия эмас. Йеллен компанияларда штатлар қисқариши, корхоналарнинг ёпилиши, уй хўжаликларидаги молиявий муаммоларни ўз ичига олган иқтисодиётнинг кенг кўламли кучсизланиши юз бермаётганини қайд этиб, шаклланаётган муҳитга ўтиш даври деб баҳо берган. Йеллен шунингдек, Байден маъмуриятининг асосий вазифаси инфляцияни пасайтириш деб айтган.
Аввалроқ АҚШ иқтисодиёти йиллик ҳисобда 0,9%га қисқаргани бўйича статистика эълон қилинган эди.

Тошкентда ўқитувчилар учун формага бюджетдан 15,7 млрд.сўм пул ажратилган. Вазир Саидов ўқитувчилар учун формани "фейк" деб атаганди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 27 июлдаги 767-14-0-Q/22 сонли қарорига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 15 минг нафар ўқитувчилар учун мактаб формаларига 12 700,0 млн. сўм миқдорида маблағлар ажратилган.
Бир кун аввал Тошкент шаҳар ҳокимининг 761-14-0-Q/22 сонли қарорига асосан эса Республика бюджетининг 2022 йил иккинчи чорак даромадлари режасини орттириб бажарилган қўшимча манбасининг Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган қисми ҳисобидан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг формалари учун 3 000,0 млн. (уч миллиард) сўм миқдорида маблағлар тақсимланиши эълон қилинганди.
Агар ҳар икки қарор бўйича мактаб ўқитувчилари формасига йўналтирилаётган умумий маблағ ҳисобга олинса, ўқитувчи учун битта форма ўртача 1 млн 47 минг сўмдан тушмоқда.
Қизиқ тарафи, айнан 27 июль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов "ўқитувчилар учун ҳам ягона форма жорий этилаётганлиги ҳақида ҳеч қандай асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқаётгани, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчилар учун бундай талаб жорий этилмаганлигини, бу оддий „фейк“ хабар эканлигини" таъкидлаганди.
Афанди айтганидек, агар бу гўшт бўлса, мушук қани, агар бу мушук бўлса, гўшт қани?!

e-qaror.gov.uz
E-qaror | Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 20 июлдаги VI-67-198-14-0-K/22-сонли қарори ижроси тўғрисида
Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimi
Қўқонда! 15 дақиқада нақд пул!
"Maqsad Finance" микромолиялаш ташкилоти микромолиялаш билан боғлиқ барча хизматларни таклиф этади:
- Кредитлар, нақд пулда;
- Автокредитлар (иккиламчи бозордан);
- Тилло буюмлари гарови асосида микроқарзлар.
Мурожаат учун:
Қўқон шаҳри, Тўққизбулок кўчаси 9а уй.
Телефонлар:
91 700 10 40
94 440 10 20.
Мўлжал: Қўқон шаҳридаги MediaPark рўпарасида, Universalbank ёнида

Тижорат банклари "Ипотекани қайта молиялаш компанияси" ўрнини билинтирмаган
2022 йилнинг дастлабки ярмида ипотека бозорининг том маънодаги рақобатли бозорга янада яқинлашуви юз берган.
Йил бошида "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаш компанияси" АЖ ресурслари ҳисобидан ипотекалаш вақтинча тўхтатилган эди. Ўтган йили иккиламчи бозордаги об-ҳавони ва таклифни белгилаб берган компаниянинг бозордан вақтинча четланиши амалда билинмаган.
Чунки тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан ипотека ажратишни ўта фаоллик билан кенгайтириб бормоқда. Ўтган йилнинг тегишли даври билан солиштирганда банклар 2,8 баробарга кўп ёки 1,4 трлн.сўмлик ипотека кредитларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштиришган.
Кўп бора таъкидлаётганимиздек, кўчмас мулк бозоридаги вазият ва нарх тенденциялари тижорий шартлардаги ипотекани ҳам ўта манфаатли қилиб қўймоқда. Яъни, масалан, "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаш компанияси" АЖ ресурслари ҳисобидан иккиламчи ипотекани арзонроқ шартларда молиялаш бошланишини кутмасдан тижорий ипотека олганлар ўтган даврда фақат ютишди.

Блекаутдан ижтимоий тенгсизликкача, АЭСдан қуёш станциясигача, иқлим ўзгаришларидан тўхтатилган ислоҳотларгача
Kommers.uz сайти билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаев билан катта интервью уюштирдик.

Yozda “svet” koʻp oʻchishining sabablari nimada? Energetika vaziri oʻrinbosari bilan intervyu
Kommers.uz energetika vaziri o’rinbosari Sherzod Xoʻjayev bilan sohadagi islohotlarning ahamiyati, taʼminotdagi zoʻriqishlar, AES qurilishi atrofidagi xavotirlar hamda biznes va davlat oʻrtasidagi energiya munosabatlari toʻgʻrisida suhbatlashdi.
Nashrning…
Nashrning…
Буни "ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси" дейишга, масалан, менинг тилим бормайди
Халқ таълими вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ўқитувчилар формаси учун бюджетдан 15,7 млрд.сўм ажратаётгани борасидаги изоҳлари жуда қизиқ ва ғалати.
Вазирлик бу ҳаракатни "ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси" деб атаган ва ҳатто Тошкент шаҳар ҳокимиятига ғамхўрлик учун миннатдорчилик ҳам билдирган,
Билмайман, Халқ таълими вазирлиги ижтимоий ҳимоя деганда нимани тушунади. Лекин янги Ўзбекистонда одамларга товуқ тарқатиш, лимон кўчати тарқатиш, қорамол бериш - бу ижтимоий ҳимоя эмас. Бу давлат ва бюджет маблағларини каррасига қимматлаштирилган схемалар воситасида ўзлаштириш. Ўқитувчиларга бюджет ҳисобидан форма тарқатиш ҳам шу тоифадан, жуда узоқ эмас.
Ҳаёт жуда қиммат Тошкентда ўқитувчилар ростанам энг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам. Бу ҳақда кўп ёзганмиз. Агарда шаҳар ҳокимияти, вазирлик айтаётганидек, ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимоясини истаганида, жон бошига 1 047 минг сўмдан тушаётган бюджет пулини ўқитувчиларга пул кўринишида тарқатган бўларди. Чунки нормал дунёда ижтимоий ҳимоя пул кўринишида берилади. Уч карра туя қилиниб, товуқ, қорамол, лимон, тикув машинаси, теплица ёки форма кўринишида эмас. Ўқитувчи истасин бу пулга ўзининг бичими ва хоҳишига кўра форма олсин, истасин фарзандига кийим олсин, истасин коммунал тўловларни тўласин. Мана бу ижтимоий ёрдам дегани. Ахир ўзингиз форма мажбурий эмас деб турипсизку.
Изоҳларнинг ғалати деганим бежиз эмас. Ўқиган одам тушунадики, неча марта форма мажбурий эмас дейилган бўлса, шунча марта матн давомида форма ихтиёрий-мажбурийлиги англашилади. Айтайлик, 15 минг педагог учун форма тиктирилди дейлик. Худди Шимолий Кореядагидек бир хил қилиб (пойтахтда ўқитувчилар асосан аёллар экани инобатга олинса, бир хил форма уларга икки карра жазо). Тасаввур қилдингиз-а. Ўзбекистондаги таълим тизими қанчалар вертикал формаллашгани ва диктат устига қурилганини инобатга олган ҳолда, ҳокимиятнинг 1 047 минг сўмлик формаси берилган ўқитувчи мактабга формасиз келса, дарсга қўйилади деб ўйлайсизми?
Саволни бошқача қўяман. Ҳокимиятдан мактаб формасини олган 15 минг ўқитувчи уни киймаса, ёқворса, поллатта сифатида ишлатворса бўладими? Агар шундай қилиш мумкин бўлса, бу қандай ижтимоий ҳимоя? Форма баҳонасида чўнтак воситачилар иштирокида бюджет пулини ўзлаштириш. Навбатдагиси. Кўприклар, майдонлар, кўчалар, счетчиклар буюртмаларига қаноат қилишмай, энди формага ҳам ўтишмоқчи. Булар ёрилиб кетишмагунча, ҳеч қачон тўйишмайди.
Айтайлик, Ҳокимиятдан мактаб формасини олган 15 минг ўқитувчи мактабга формани кийиб келиши керак. Дресс-код дейилади, маънавият дейилади, қисқаси, собиқ комсомол ва чирик коммунистлар албатта ном топишади. Лекин бу моҳиятан мажбурий бўлиб қолади. Мажбурий форма бўлади.
Тушундингиз-а.
Тошкент ҳокимлигининг бу тажрибасини бошқа вилоятлар ҳокимлари ҳам илиб кетиб давом эттиришса, вазирлик фақат хурсанд бўлса керак. Менга шундай туюлди. Ахир ҳамма шундай йўллар оқибатда барибир мажбурий формага элтади.

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
#Муносабат
Ўқитувчилар учун мактабларда ягона мажбурий форма мавжуд эмас
Айни дамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори асосида пойтахт мактабларининг ўқитувчиларига мактаб формаси олиш учун маълум миқдорда маблағ…

"Ақлли тартибга солиш" пайти келди
Эътибор берганмисиз, кўпинча янги қонун ё қонуности ҳужжатлар чиққанида ёки ишлашни бошлаганида кенг жамоатчиликда, соҳа мутахассисларида ва ҳатто ташаббускорларда ҳам эътирозлар пайдо бўлади.
Мақталган янги қоидалар ишламаяпти, ҳаммага зиён келтираяпти, эшагидан тушови қимматга тушаяпти, қонун қабул қилишдан аввал ўрганишганми ўзи, қабилидаги норозиликларга айниқса эмин эркин гапириш мумкин бўлган янги замонда кўп дуч келамиз.
Халқимиз бундай қонунларни содда қилиб "ёмон қонунлар" деб атайди. Масалан, "еб-тўймас UZIMEI қонуни", "Ижтимоий тармоқларни блокировкалаш қонуни", "Тонировка қонуни" вҳк.
Нега бу қонун-қоидалар мутлақ кўпчиликда нафрат уйғотади, иқтисодиётга, бюджетга, бизнес муҳитга зарар келтиради, лекин қабул қилинган?
Чунки бунда, бу қоидаларни қабул қилишда "Ақлли тартибга солиш тизими" ишламаган. Бутун дунёда бу тизим "Тартибга солиш таҳлили" деб аталади.
Мазкур таҳлил қонун қоида лойиҳаси билан боғлиқ бешта асосий саволга жавоб бериши керак:
1. Таклиф этилаётган қонун қоида қандай муаммони ечади ва бу муаммо қандай пайдо бўлган ўзи?
2. Агар ҳукумат ҳеч қандай чора кўрмаса нима бўлади?
3. Ҳукумат чора кўришининг оқибатлари қандай?
4. Нега таклиф этилаётган қарор энг яхшиси, бу мамлакат учун муаммони энг кам харажат билан ечишга имкон берадими?
5. Ҳукумат бу янги қонун қоидани самарали рўёбга чиқара оладими?
"Тартибга солиш таҳлили" тизимига кўра юқоридаги саволларга батафсил ва тўлиқ жавоб олинмас экан, қонунчилик ҳужжатини қабул қилмаслик керак.
Ўзбекистонда бу борада аҳвол қанақа? Биздаям бу борада қадамлар ташланган, лекин ҳали охирига етказилмаган. Хусусан, ўтган йили "Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори ҳам қабул қилинган.
Унга кўра, 2023 йил 1 январдан :
хўжалик юритувчи субъектларга янги чекловлар ва янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари, лицензиялар жорий қилиш ёки мавжуд чеклов, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва лицензияланадиган фаолият турларини бозор иштирокчиларининг янада кенгроқ доирасига татбиқ қилиш;
рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартларни жорий этиш;
юридик шахслар устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан талабларни ошириш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг белгиланган ҳуқуқларини қисқартириш (камайтириш) ёки уларга қўшимча мажбуриятлар ёхуд қўшимча харажатлар жорий қилиш;
хўжалик юритувчи субъектларга ҳар қандай турдаги имтиёз, кафолат, преференцияларни белгилаш, шунингдек, янги ҳуқуқлар, шу жумладан эксклюзив ҳуқуқларни бериш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари "Ақлли тартибга солиш" тизимидан ўтказилиши керак.
2023 йил 1 январдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилиши белгиланган.
Энди тасаввур қилинг, агар шу талаблар келаси йилдан эмас, масалан, 2017 йилдан амал қилганида нима бўларди?
Еб-тўймас очкўзлар "UZIMEI қонуни" ёки "Тонировка қонуни"ни, цензор тақиқловчилар "Ижтимоий тармоқларни блокировкалаш қонуни" қабул қила олган бўлармидилар? Саноқсиз имтиёзлар, олигархия учун преференциялар, Ягона имтиҳон марказлари, Лаборатория қиролллари кун тартибига чиққан бўлармиди?
Дарвоқе, қўшнимиз Қозоғистонда "Тартибга солиш таҳлили" 2014 йилдан буён мажбурий ҳисобланади. Балки шунинг учун улар биздан илғорроқ ва бойроқдир?

"Электр ишлаб чиқариш камаймаган"
Кечаги суҳбатда статистика бўйича апрель-июнь ойлари давомида электр генерацияси ўтган йилнинг апрель-июнь ойларига нисбатан камайгани ҳақидаги саволга Шерзод Ходжаев электр ишлаб чиқариш камаймагани, ўсишда давом этаётганини қайд этди.
Вазирлик маълумотига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида 36 773,5 млн.кВт соат электр ишлаб чиқарилган (ўтган йили шу даврда 34 988,2 млн.кВт соат).
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида 34 325,7 млн.кВт соат электр генерацияси юз берган (ўтган йилнинг шу даврида 34 318,6 млн.кВт соат).
Вазирликка кўра, фарқлик давлат-хусусий шериклик асосидаги янги ИЭСлар, қуёш ва шамол станциялари ҳисобига бўлиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичи!
Ғалла етиштиришга давлат буюртмаси бекор бўлиши ортидан, энди давлатга тегишли дон корхоналари ҳам хусусий секторга сотилмоқда ва қишлоқ хўжалигида бозор тамойилларига асосланган иқтисодиёт илдизлари мустахкамланмоқда.
Давактив агентлиги 20та дон корхоналаридаги давлат улуши ва уларнинг 10та филиалари мулкий мажмуалари сотувга қўйибди. Савдода иштирок этиш учун талабгорлар 6 сентябрь куни соат 18:00 га қадар ариза топширишлари керак бўлади.
Сотиб олишда талабгорларга қўйиладиган шартлар ичида камида беш йил давомида дон корхоналарининг асосий фаолият тури сақлаб қолиниши ва мавжуд дон сақлаш сиғимлари камайтирилмаслиги; қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб берилиши кўзда тутилган.
Ҳурматли ишбилармонлар! ушбу иқтисодий ислоҳотларга ўз ҳиссангизни қўшинг ва сердаромад бизнес соҳибига айланинг!

Chevrolet Tracker RS - 16 300 доллардан!
109 900 юань ёки бугунги курс билан ҳисоблаганда 16 300 доллардан бошлаб сотилмоқда Chevrolet Tracker RS. Албатта Ўзбекистонда эмас, Хитойда!
Chevrolet Tracker RS барча параметрлар бўйича Ўзбекистонда сентябрдан сотувга чиқадиган Chevrolet Tracker 2023'ни ортда қолдиради.
Хитойда чиқаётган Tracker RS 1,5 литрли турбоцилиндрли мотор билан жиҳозланган, 181 от кучига эга. Автомобилга 8 йиллик ёки 160 минг километрлик кафолат тақдим этилмоқда.
Солиштириш учун Ўзавтомоторс номли феълан чайқовчилар томонидан сентябрда сотувга чиқариладиган Chevrolet Tracker 2023 эса 1,2 литрли моторда ҳаракатланади ва Хитойликларнинг Tracker RS'дан камида 1,5 баробар қиммат бўладиган кўринади.
Шу пайтгача олиб-сотар чайқовчилар 16-17 минг долларлик Tracker 2022'ни Хитойдан Ўзбекистонга импорт қилиб, ҳукуматдаги шериклари чиқариб берган махфий қарор асосида бож тўламасдан 24 минг доллардан пуллаб келишаётганди. Энди Tracker 2022'га бир нечта опция қўшиб, Tracker 2023 деб номлаган ҳолда янада қимматга пуллашмоқчи.
Суратда 16 300 долларлик Tracker RS. Сиз бу нархларни тушингизда кўрасиз.

ТТЗ ўрнида домлар қурилади
Чирчиққа кўчирилаётган қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ва у билан боғлиқ бошқа ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган ҳудудларда кўп қаватли уйлар ва бошқа савдо комплекслари қурилади. Сиз нимани кутгандингиз?
Ўзавтосаноат миллий трактор ишлаб чиқаришга бош-қош бўлади. Бу кетишда кластер, фермер ва деҳқонларнинг техника сотиб олишдаги ҳуқуқи худди автомобиль харидорлари каби танловсиз шўрпешоналик даражасига етказилади.
Трактор сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Бозори йўқ, зараркунанда давлат корхоналари бўйича нима қилиш керак деганда, ўзбек чиновникларининг Ягона жавоби бор: имтиёзли кредит ажратиш.
https://lex.uz/ru/docs/6134527

Бир йил аввалги саволлар ҳалиям ўринли
Кутилмалар эса бирин-кетин амалга ошмоқда. Заводларни Чирчиққа бадарға этишдан кўзланган мақсад битта: улар жойлашган мазали ер майдонларини тақсимлаб, ўзлаштириш.
Самарасиз заводларни Чирчиққа эмас, Чикагога кўчириш ҳам бефойда эканини жуда яхши билишади. Кластер ташкил қилиш баҳонаси эса навбатдаги чалғитувчи маневр.
https://t.me/the_bakiroo/2875

Зарар кўриб ишлаётган заводлар Чирчиққа кўчса, фойдага чиқадими? Ё гап ер майдонларидами?
Бир ҳафта аввал Тошкентдаги Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, «Агрегат заводи», «Технолог» ва «ЎзКлаас Агро» Чирчиққа кўчирилиши, дастлабки харажатлар учун…