Биласизларми нима?
Ҳозир ўша балки биттагина банкоматда тажриба ўтказган банкни топиб жазолашади. Ахир ҳар қандай ўзгача ҳаракат - бу деярли жиноят, ҳамма қатор сафда туриш керак ёки сафда юриш керак. Бозор бу фақат китобларда, бизнинг йўлимиз бошқа.
Шу воқелик юз берган ҳудудда учта банкомат турипти. Иккитасида, комиссияси текис 1 фоиз бўлганида пул йўқ (эрталаб тўлдирилган, бир неча минутда ечиб тугатишган шекилли).
Учинчисида - мана шу тажриба банкоматида эса пул бор, одамлар олаяпти, ҳеч ким норози бўлгани йўқ. Сал нарироқда, бир неча юз метрда пайнетчи 5%дан пул ечаяпти.

"Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди"
Регулятор ўз сўзини айтди:
"Бугун, 2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Биринчи навбатда, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.
Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.
Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.
Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, Сиздан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ҳамда тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишингизни сўраймиз".
Иқтибос тугади. Тарқалинглар!

Telegram
Central Bank of Uzbekistan
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечишда оширилган комиссия тўловлари тўғрисидаги хабарлар бўйича Марказий банк муносабати
🔸Бугун, 2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган…

Нега банкомат хизматлари бозорида ТБС йўқ?
Грузиянинг энг чекка қишлоғига борсангиз, ичгани сув тополмаслигингиз мумкин, лекин бир четда ТБС банкомати турган бўлади. Ичи тўла пул бўлади.
Охирги олти йилда бозоримизга кирган хорижий банк ТБС (ёки Тенгебанк) нега банкомат сегментига фаол қўшилмаганидан ҳам аҳволимизни билсангиз бўлади.
Банкомат хизматлари бозори йўқ чунки.
Агар масалан, банкомат секторида бозор бўлганида ва ТБС банкомат сегментига кирганида нақдлаштириш хизмати регионига қараб 3-5 фоиздан кам бўлмасди.
Лекин Шуманайдаям, Бойсундаям, Сўхдаям, Томдидаям ТБС банкомати бўларди. Ичи тўла пул бўларди. Энг чекка қишлоқдаги банкоматдаям.
Нега ТБСда кредит нархи 48 фоиз деб сўрайдиганлар ўтган йилларда камайди ҳартугул.
Ишончим комил: банкомат хизматлари бозоридаги шундай бўлади барибир.

Навальний фонди глобал миқёсда иш юритади
Алексей Навальний Anti-Corruption Foundation International - Коррупцияга қарши кураш халқаро фонди тузилганини эълон қилди. Аввалроқ сиёсатчининг ФБК - Коррупцияга қарши курашиш фонди экстремистик ташкилот дея тугатилган эди. Навальний 2021 йилдан буён қамоқда қолмоқда.
Янги Фонднинг кузатув кенгашига файласуф Фрэнсис Фукуяма, публицист Энн Эпплбаум, Европарламент депутати Ги Верхофстадт, шунингдек сиёсатчининг турмуш ўртоғи Юлия Навальная киритилгани маълум қилинди.
Навальний Сахаров мукофоти сифатида унга берилган 50 минг долларни дастлабки бадал сифатида фонд уставига киритган.
Россия албатта озод бўлади!

Навальный
Сказано - сделано.
Мы говорили о том, что у Путина и его жуликов не получится уничтожить Фонд борьбы с коррупцией. Наоборот, он превратится в глобальный международный фонд.
Мы все подготовили и сделали ровно как обещали. Представляем вам Anti-Corruption…

Қозоғистон яна иккита автомобилларни ўтказиш пунктларини очмоқда: улар М-39 автомобиль йўлининг бир қисми ҳисобланади
Қозоғистон томонининг маълум қилишича, бугундан бошлаб Ўзбекистон билан чегарадаги "Целинный" ва "Сырдарья" ўтказиш пунктлари очилади. Ўзбекистон томони учун мазкур пунктлар мос равишда "Оқ-олтин" ва "Малик" постлари деб аталади ва автомомобиль ўтказиш пунктлари ҳисобланади.
Эсингизда бўлса, Тошкентдан Самарқандга элтувчи М-39 автомобиль йўлининг Қозоғистон орқали ўтувчи участкаси 2017 йилда қайта очилган ва кейин пандемия даврида ёпиб қўйилган эди.
Гарчи Самарқанд йўналишида ҳаракатда мазкур йўлнинг 90- йиллардаги каби оммабоплиги тикланмаган бўлсада, юк ташиш ва транзит мақсадларидаги унинг аҳамияти жудаям юқори.

www.gov.kz
Казахстан открывает 12 автомобильных пунктов пропуска через Госграницу
Межведомственной комиссией по недопущению распространения коронавирусной инфекции на территории РК принято решение о снятии запрета на работу 12 автомобильных пунктов пропуска через Государственную границу с Российской Федерацией и Республикой Узбекистан.С…
Доллар кенг фронт бўйлаб мустаҳкамланмоқда
Олтита барқарорликни ифодаловчи валюталарга (евро, иена, фунт стерлинг, канада доллари, швед кронаси ва швейцария франки) нисбатан ҳисобланадиган доллар индекси 20 йиллик максимумга - 108,55 гача етди.
Доллар индексдан ташқарида бўлган барча йирик иқтисодиётлар валюталари - жанубий корея вонидан тортиб, австралия долларига нисбатан ҳам мустаҳкамланмоқда. Айнан бугун прогноз қилинган евро/доллар паритети ҳам юз берди.

bakiroo
Евро/доллар: бирга бир
Келаётган ҳафта евронинг долларга нисбати паритетга, яъни бирга-бир қийматга тенглашиши мумкин.
Охирги марта паритет бундан 20 йил аввал, 2002 йилда кузатилган эди. Шундан кейин токи 2008 йилгача евро долларга нисбатан фақат ўсиб…

Asaxiy Books лойиҳасида Чернобиль фожиаси ҳақида янги китоб чоп этди.
Бу сафар 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Белоруслик ёзувчи Светлана Алексиевичнинг «Чернобиль таваллоси» китоби ўзбек тилига таржима қилинди.
ХХ асрнинг энг катта техноген фожиаларидан бири Чернобиль ҳақида Собиқ совет иттифоқи аъзоси сифатида яхши биламиз. Ушбу фожианинг бир қисми бизнинг минглаб юртдошларимизга ҳам таъсир қилган.
Маҳоратли ёзувчи Светлана Алексиевич бу сафар фожиани ўз услубида Чернобиль атрофидаги аҳоли тилидан сўзлаб беради. Аҳоли бу воқеани қанақа кўргани, уларнинг тақдирида бу қанақа таъсир қилгани жуда қизиқарли ва ҳиссиётларга бой тарзда очиб берилади.
Бу бадиий тўқима эмас, реал инсонлар ва уларнинг тақдири ҳақида таъсирчан китобдир. Бу шунақа китобки, уни ўқиган инсон ҳаётга ҳеч қачон олдингидек қаролмайди, бугунги кунининг, бугунги ҳаётининг қадрига кўпроқ етади.
Китоб Asaxiy Uz интернет-дўкони орқали сотувда.
Китоб ҳақида маълумотлар:
Бетлари сони: 390
Муқоваси: Юмшоқ
Адади: 1000 нусха
Нархи: 45 000 Сўм
Буюртма бериш:
Сайт орқали: https://asaxiy.uz/s/XqXv7Suc43
Телеграм орқали: @asaxiybot

Нефть нархи 100 доллардан пасайди: Ўзбекистонда эса бензин нархи ўсишда давом этади
Долларнинг мустаҳкамланиши ва Хитойнинг йирик шаҳарларида карантин қоидаларининг кучайтирилиши ортидан кеча брент типидаги нефтнинг котировкалари 100 долларга пастга тушди. Рецессия эҳтимоллари ҳам нефть трейдерларининг кайфиятларига етарлича босим ўтказмоқда.
Нефть нархи ошсаям бензин нархи кўтариладиган, нефть нархи пасайсаям бензин нархи кўтариладиган Ўзбекистонда бу сафар ҳам воқеликни жимгина кузатиб боришдан бошқа илож йўқ.
Илгари АИ-80 нархи ошганини нефть нархи ошгани билан изоҳлашарди, кейинги пайтда қасамхўрлар бу ёлғоннинг ўрнига бошқа афсоналардан фойдалана бошлашди. Эмишки, АИ-80 нархи бошқа, юқори октанли импорт бензин нархи ошгани учун ошишни бошлаганмуш. Бир грамм ҳам импорт нефти ишлатилмайдиган, лекин тилла нархи урилган, танловдан ташқаридаги миллий ғуруримиз АИ-80 бензини айни кунларда худди қора ўтмиш даврларидагидек витринага айланган пойтахтда чидаса бўладиган нархларда шохобчаларга чиқарилмоқда.
Вилоятларда ё АИ-80 йўқ ёки 8 минг сўмнинг нари берисида.
Ўзимча баъзида ўйлаб қоламан, АИ-80 бензинининг маркасида, тилла нархида қандай сеҳр ва маъно яширилган экан деб? Балки мамлакатнинг 80% нефть конларини текиндан-текинга тортиқ қилиб юборилганининг синоати шу рақамлардадир?
Лекин бир нарса аниқ: Ҳаддан ташқари монополлашган ва ўта тор манфаатларга хизмат кўрсатувчи нефть қазиб олиш, бензин ишлаб чиқариш, импорт қилиш, тақсимлаш ва сотиш тизими харидорлардан, айниқса харид қобилияти энг паст истеъмолчилардан максимум нархни суғуриб олишга асосланган.

Путин Қирғизистонни ҳаво ҳужумига қарши ягона тизимга (ПВО) қўшмоқчи
Путин фармойишига кўра Россия Федерацияси ва Қирғизистон ўртасида ҳаво ҳужумига қарши бирлашган минтақавий тизим яратилади.
Бу бўйича Қирғизистон томони розими ва рози бўлса, қандай шартларда рози, маълумот мавжуд эмас. Биринчи абзацдан англашиладики, гўёки бу ҳал қилинган масаладек.
Путин фармойишининг кейинги абзацида формаллик учун Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига қирғиз томони билан музокаралар ўтказиш ва келишувга эришилган тақдирда битим имзолаш вазифасини топширган.
Одатда суверен мамлакатнинг осмонини бошқасига бериб қўйиш, хусусан ягона ПВО тизими яратиш бир тарафнинг хоҳиши билан, айниқса фармойиш билан амалга ошмайди, Масалан, Россия ҳатто сателлит Беларусь билан ягона ПВО тизимини яратиш учун 10 йилдан ортиқ вақт сарфлаган. Фақат узоқ ва оғир келишувлар, компромисслар орқалигина бунга эришилади.
Россия ва Беларуснинг умумий осмони Украинага ҳужум вақтида алоҳида ўринга эга бўлди ва ҳозир ҳам бўлмоқда. Айнан Беларусь осмонидан фойдаланиш ҳисобига урушнинг дастлабки ойларида Россия ҳарбий ҳаво кучлари пойтахт Киев, Чернигов, Сума ва унинг атроф ҳудудларини бомбардимон қилишга муваффақ бўлган эди.

publication.pravo.gov.ru
Распоряжение Президента Российской Федерации от 08.07.2022 № 221-рп ∙ Официальное опубликование правовых актов ∙ Официальный интернет…
Распоряжение Президента Российской Федерации от 08.07.2022 № 221-рп
"О подписании Соглашения между Российской Федерацией и Киргизской Республикой о создании Объединенной региональной системы противовоздушной обороны Российской Федерации и Киргизской Республики"

Импорт, озиқ-овқат ва ёқилғи қимматлашиши билан боғлиқ инфляция хавотирлари ошмоқда
Июнь ойи давомида аҳолининг инфляцион кутилмалари 17,6%дан 16,4%гача пасайган.
Бизнес ҳам оптимистик ўлчовлар билан келажакка боқмоқда. Тадбиркорлик субъектлари яқин 12 ойда 15,7%лик инфляция кутмоқда (ўтган ойда 17,3% эди).
Умумий кутилмалар ёмонлашишдан тўхтагани билан қатор инфляция омиллари бўйича хавотирлар кучайган.
Масалан, аҳолининг импорт товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, нархларнинг сунъий оширилиши, бизнеснинг эса ёқилғи нархлари қимматлашиши, импортнинг қимматлашиши бўйича хавотирлари кескин кучайган.
Бу омиллар ўзаро умумлаштирилса, яқин ойларда энг кучли инфляция босими импорт қилинадиган озиқ-овқатлар ва ёқилғи билан ҳамда улардан билвосита келиб чиқадиган занжирли қимматлашувлар (умумий овқатланиш, транспорт, логистика) яратади, деб хулосаланса бўлади.

200 000 сўмлик банкнота нақд пул етишмовчилиги муаммосини вақтинча енгиллаштиради, лекин бартараф этмайди
Эртадан кейин муомалага чиқариладиган янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот бу ҳозирги шароитда худди шаҳарда тиқилинч чорраҳада йўл-ўтказгич кўприк қурилиши кабидир.
Келаси ҳафта, келаси ой, балки яна бир неча ой ҳамма хурсанд бўлади, муаммо -тиқилинч сўрилгандек туюлади. Лекин бу мослашув трафикка янги юклама қўшилишига, демакки, янаям оғирроқ тиқилинчнинг кўприк устида бўлмаса, кейинги чорраҳаларда шаклланишига туртки беради.
Уруш бошлангандан токи 1 июнга қадар муомаладаги нақд пуллар қолдиғи 42 фоизга ўсди. Июнь ойи статистикаси эълон қилинса, ўсиш янаям юқорироқ бўлганига гувоҳ бўламиз.
Февралга нисбатан мартда, мартга нисбатан апрелда, апрелга нисбатан майда, майга нисбатан июнда нақд пул кўпроқ чиқарилган. Қайтувчанлик ва айланувчанлик коэффициенти пасайиб бораётганини статистикасиз ҳам сезиш мумкин. Бу чексиз давом этиши имконсиз.
Ёпирилиб келаётган оқим соғлом экономика, мигрантларнинг пул ўтказмалари билан боғлиқмас, биз Россия манфаатларига хизмат қилиш учун пул массасини чексиз кенгайтира олмаймиз.
Нақд пул етишмовчилиги муаммоси, хусусан банкоматларга боғлиқ ҳолат шу оқимнинг кейинги канализацияси билангина эмас, ичкарига киритмасликка узвий ва чамбарчас боғлиқ. Яъни муаммонинг оқибатлари билан эмас, сабаблари билан курашишни бошлаш керак

Уй-жой нархлари ўсиши секинлашган, лекин давом этмоқда
Марказий банк 2022 йил 2- чорак натижаларини акс эттирган уй-жой бозори шарҳини очиқлади.
Умуман олганда, уй-жой бозорининг фаоллиги юқори даражада қолмоқда. Битимлар таркибида энг қиммат сегмент - ер бозори улуши ҳам юқорилаб бормоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, апрель-июнь ойларида иккиламчи бозорда нархлар сўмда 2%га, долларда 6,2%га ўсган. Уй-жой бозорида нархланиш долларда акс этиши инобатга олинса, доллардаги индексни асосий ориентир сифатида қарашда давом этавериш керак.
Бирламчи бозордаги нархлар чорак давомида 2,4%га қимматлаган. Эътиборлиси, ўтган даврда уй-жой энг арзон бўлган Наманган (+26,0%), Сирдарё (+23,9%) ва Қорақалпоғистонда (+22,3%) нархлар юқори суръатларда ошган. Айни дамда бирламчи бозорда энг арзон уйлар Хоразм вилоятида, энг қиммат уйлар Тошкент шаҳрида бўлиб қолмоқда. Охирги июнь ойида нархларнинг ўсиши деярли барча ҳудудларда тўхтаган (июнь - ўлик ой). Мавсумий омилларга кўра, уй-жой нархларининг кескин ўсиши энди август-сентябрь ойларида кузатилса керак.
Уруш оқибатлари ўлароқ, Россия ва Беларусдан келаётган қочоқ релокантлар ҳисобига ижара нархлари кўтарилишда давом этган. Ижаранинг доллардаги индекси майда 1,7%га, июнда 2,1%га юқорилаган.

2017 йилдан буён жамланган инфляция 100%дан ошган
Агар 2017-2021 йиллардаги расмий инфляция бўйича кўрсаткичлар ва 2022 йилнинг ўтган 6 ойи бўйича расмий рақамлар инобатга олинса, янги эпоханинг ўтган 5 йил-у 6 ойи давомида устма-уст ўсиб жамланган инфляция 103,6%га етган.
Бу даврда энг баланд ойлик инфляция 2017 йил декабрда (4,1%), энг паст ойлик инфляция (дефляция) эса 2019 йил июнда (-0,5%) кузатилган.

АҚШда инфляция икки хонали рақамларга яқинлашмоқда
Июнь ойи якунларига кўра Қўшма штатларда инфляция 9,1%га етган. Ойлик инфляция кўрсаткичи масалан, Ўзбекистондаги июнь инфляция кўрсаткичини ҳам ортда қолдирган ва 1,3%ни ташкил этган. Инфляциянинг охирги ойларда янги тўлқинга кириб бораётгани инобатга олинса, кузгача йиллик инфляция икки хоналига етиб бориши мумкин.
Июнь ойида энергетика гуруҳидаги товарлар нархлари 7,5%га қимматлаган. Ушбу гуруҳда фақат ёқилғи 1,2%га арзонлаган.
Озиқ-овқат нархларининг қимматлашиши давом этмоқда. Ушбу гуруҳда нархлар 1,0%га ошган.
Инфляция аста-секин сервис сегментини ҳам қамраб олмоқда. Хусусан, июнда энергетика соҳаси хизматлари 3,5%га, транспорт хизматлари 2,1%га, медицина хизматлари 0,7%га қимматлаган. Кейинги ойларда айнан сервис сегментидаги нархлар инфляция кўрсаткичини белгиласа керак.

Bureau of Labor Statistics
Consumer Price Index Summary - 2024 M09 Results
Қирқтадан ортиқ ўқувчилар ўқийдиган синфлар сони маълум қилинмаган
Статқўмнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда ўқувчиларнинг битта синфдаги ўртача сони 25 нафарни ташкил этади. Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич 31 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳар доимгидек статистикамизнинг ахборотлари юзакилиги билан ажралиб туради. Тақдим этилаётган маълумотлардан ўқув йиллари бўйича динамика, ҳудудлар/синфлар қирқимида юклама, меъёрдан ортиқ, хусусан битта синфда 35тадан ортиқ, 40тадан ортиқ, 45 тадан ортиқ ўқувчилар ўқиётган синфлар сонини била олмайсиз. Табиийки, муаммолар ҳам йўқдек.
Ўзбек статистикасининг тепадан белгиланган вазифасига эса чуқур маълумотларни эмас, ёқимли маълумотларни ёйиш кирса керак.
Агар чуқурроқ маълумот тақдим этиш бошланса, Тошкент шаҳридаги мактаб таълимининг сифат, имконият ва шароитлари фақат оғирлашиб бораётгани маълум бўлиб қолади.

stat.uz
Oʻquvchilarning bitta sinfdagi oʻrtacha soni 25 nafarni tashkil etadi
custom description for seo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агробанкдан махсус акция! 💥
🎁 Хорижий давлатлардан онлайн пул ўтказмаларини жўнатинг ва қуйидаги қимматбаҳо совғалардан бирига эга бўлинг:
🔹35 та Iphone13 смартфони
🔹Chevrolet Nexia 3 автомобили
🔹Volkswagen e-borа электромобили
Танлов шартлари:
▫️ҳар ойда узлуксиз ва камида 2 млн. сўмдан (ўртача 200$) юқори миқдорида Агробанкнинг сўмдаги пластик карталарига жўнатма юборган бўлиши;
▫️Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт.
‼️ Совғалар рандом тасодифий рақамлар генератори ёрдамида икки босқичда ўйналади:
✅ ҳар ойнинг 10-санасигача 5 тадан Iphone13 смартфони
✅ 25-августгача юборганлар учун Chevrolet Nexia 3 автомобили
✅ 25-декабргача юборганлар учун Volkswagen e-borа электромобили
Акция муддати: 2022 йил 10 июндан 2022 йил 25 декабргача.
Telegram | Instagram | Facebook | You tube

Тошкентда нима гап? Янги Сергели боғи янги қўлга ўтади, Кенгашга оралиқ сайловлар сентябрга кўчирилади, Шота Руставели таъмирланади
Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра "Янги Сергели" боғи Маданият бош бошқармасидан Ободонлаштириш бошқармаси балансига ўтказилади. Эътиборлиси, бу тўғридаги қарорга, хусусан Octopus Park МЧЖнинг хати асос бўлиб хизмат қилган. Octopus Park МЧЖ "Янги Сергели" боғи билан бир манзилда жойлашган. Раҳбари ва ягона таъсисчиси IBROXIMOV AZIZ AKRAMXANOVICH. Боғнинг балансдан балансга ўтиши биринчи марта юз бераётгани йўқ. Бир неча йил аввал боғ Ёшлар иттифоқи назорати ва мулкчилигида бўлган. Ишқилиб, бошқа боғларда бўлгани сингари боғнинг у ёғидан, буёғидан юлиниб, сотилиб, дом ёки бизнес марказлар қурилиб кетмаса бўлди. Сергелиликлар, бохабар бўлиб туринглар.
Иккинчи муҳим хабар Тошкент шаҳар кенгашига оралиқ сайловларнинг сентябрга қолдирилиши билан боғлиқ. СЭСнинг тавсиясига кўра, Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округларида депутатлар сайлови 24 июлдан 25 сентябрга кўчирилмоқда. Яна 10 кундан кейин учта - 27-Дўстлик, 33-Тараққиёт ва 39-Қозиробод округларида сайловлар бўлиб ўтиши керак эди. Одатда бўшаб қолган округларда оралиқ сайловлар ими-жимида ўтказиб юборилади. Сайловларчилар унинг ўтган ўтмаганини билмай ҳам қолишади. Кимлар номзод, нималарни ваъда этишмоқда, ким сайланади - фақат рўйхат белгиловчилар ва тайинловчилар билишади. Масалан, ўтган йили ҳам 2 та округда оралиқ сайловлар ими-жимида ўтказилган. Сиз буни билармидингиз?
Учинчи муҳим хабар - Тошкентнинг яна бир узун ва фузун кўчаси Шота Руставелининг таъмирланиши билан боғлиқ. Пойтахт ҳокимлиги шаҳарнинг бусиз ҳам энг яхши, энг қулай ва сифатли кўчаларини таъмирлашни жуда хуш кўради. Яқиндагина Навоий кўчаси таъмирдан чиқарилгани ёдингизда бўлса керак. Энди навбат Шота Руставелига экан. Айтгандай, кўчанинг пиёдалар ва велосипедчилар йўлаклари ҳаммага таниш кўк-пушти бетон билан яқиндагина таъмирланган эди. Яна таъмирланадими?

e-qaror.gov.uz
E-qaror | Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning…
Шота Руставелининг таъмирланиши Тошкент марказига трамвай йўлининг қайтиши орзуларини деярли саробга айлантиради
Эсингизда бўлса, Навоий кўчасининг таъмирланиши баҳонаси йўриғида Навоий кўчасига трамвай қайтарилмаслигини очиқ-ойдин маълум қилишганди.
Таъмирланиш режалари эълон қилинган Шота Руставели бўйича ҳам шу сценарий такрорланиши мумкин. Чунки Руставели кўчаси Шаҳрисабз, Навоий ва Беруний кўчалари билан биргаликда эски трамвай йўлининг бир бутунлигини ҳосил қилган. Навоий ва Руставели кўчаларига трамвай қайтмаслиги пойтахтнинг қон томири ва экотизимини яратадиган бу кўчаларга трамвай қайтишини маъносизга айлантириб қўяди.
Қишда, Давлат раҳбарининг пойтахтда трамвай ҳаракатини тиклаш ҳақида айтган фикрлари жамоатчиликка трамвай орзуларига берилишга туртки берганди. Тармоқ фаоллари бўлажак трамвай йўлларининг асосий йўналишларини ўзлари учун тасаввур қилишни бошлаб юборишганди.

Газета.uz
Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди — Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари
«Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди», — дея маълум қилди Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов. «Газета.uz» эълон қилган мақоладан кейин ҳокимлик кўчани реконструкция қилиш лойиҳасига ўзгартишлар киритди — у ерга автобуслар учун йўлак…
Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат заводнинг маҳсулотиям энг қиммат бўлади-да
Арзон дизель ва авиакеросинимиз бўлади, деган ёлғон ваъда шиорлар билан маъқуллатиб олинган, тарихимизда энг қимматга тушган завод "UZBEKISTAN GTL" дизель ёқилғисининг нархлари ошишда давом этмоқда. Бугунги биржа савдоларига "UZBEKISTAN GTL" дизель ёқилғисининг ҳар тоннаси 15,6 млн.сўмдан қўйилган. Бир ҳафта аввал 4 млрд.долларлик заводнинг маҳсулотлари илк марта савдога чиқарилганида бир тонна дизель 15,1 млн.сўмдан эди.
Айни қишлоқ хўжалиги ишлари авжида ва дизелга бўлган боғлиқлик юқори бўлган кунларда "UZBEKISTAN GTL" иштаҳаси кундан-кунга очилмоқда. Деҳқонларнинг шўри қурсин, фермерларнинг шўри қурсин, ўзбекларнинг шўри қурсин.
Майли, дизель ёқилғиси деярли уч баробар арзон Қозоғистон билан солиштирмаймиз, майли 4 млрдлик заводни тушидаям кўрмайдиган, фақат импорт ҳисобидан кун кўрадиган, лекин нархлар 2 баробар арзон Қирғизистон билан ҳам солиштирмаймиз.
Узоққа бормайлик, бу юҳоларга нисбатан ўзимизнинг Бухоро нефть қайта ишлаш заводи ҳам сал инсофлироқ чиқаяпти. Сув текин газдан эмас, нефтдан олинаётган дизель сал инсоф билан, тоннаси 15,2 млн.сўмдан савдога қўйилмоқда.
Бу каррасига қимматлаштирилган завод қурилиш пайтидаям ўзбекистонликларни қоқиштирган эди, мана ишга тушди дейилгандан кейин ҳам қоқиштиришда давом этмоқда.
Соф бозор товари бўлган унинг нархи, гўштнинг нархи, тухумнинг сал қимирлаб қолса, дарров чора тадбир тузишади, бозорни назорат қилишга ўтишади. Лекин ғирт монополлаштирилган ва каррасига қимматлаштирилган дизель бўйича эса ҳамма жим. Ҳеч ким ўйламайдики, отнинг калласидек дизелнинг нархлари эртага унниям, гўштниям, тухумниям нархини қимматлаштиради.

Эртага нархлар ошмайди
Энергетика ресурслари билан боғлиқ нархларнинг бизнесга тааллуқли тарифлари ҳам ўзгармайдиган бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2022 йилдаги 348- сонли қарори талабларининг кучга кириши вақтинча тўхтатилмоқда.
Қаерга, қаеққа, қанақа йўл билан кетаяпмиз - номаълум.
Ислоҳотларга куч ва ирода қолмаган кўринади.
Лекин бир нарса аниқ: люмпенизация давом этади.

Moliya vazirligi
Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika resurslari ta’minotida bozor mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2022-yil 30-iyunidagi 348-son Qarorining amal qilishini vaqtincha toʻxtatib turish haqida
Кучли сиёсатчилар ўзларининг юқори рейтинги ва мандатини оммабоп бўлмаган, лекин ўрта ва узоқ келажак учун ўта зарурий бўлган қарорлар ва ислоҳотлар йўлида сарф этишга тайёр бўла олишлари керак.
Агар улар ўзларида бунга куч топа олишмаса, шунга мувофиқ бўлган, қурбон бўлишга тайёр ижрочиларни топа олишлари зарур. Сиёсатчиларнинг иши шу!