ЦентрКредит Альфа-Банкнинг Қозоғистондаги шўъбасини сотиб олди
АҚШ, Европа ва Британия санкцияларига киритилган, SDN типидаги рўйхат чекловларига учраган Альфа-банкнинг шўъбалари фаолияти, хусусан Қозоғистондаги шўъбаси фаолияти тўхтаб қолганди.
Вазиятдан чиқиш учун активларни ёки банкни сотишдан ўзга чора қолмагач, Альфа-банк Қозоғистондаги шўъбасига харидор излай бошлаганди.
Бугун Банк ЦентрКредит "Альфа-Банк - Қозоғистон"нинг 100% оддий акцияларини сотиб олганини эълон қилди. Энди сотиб олинган банк ECO BANK номи билан фаолият олиб боради.
Мазкур битим ЦентрКредитнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилгани айтилмоқда, лекин битим суммаси очиқланмаган.
Сотиб олинган банкни SDN типидаги рўйхатдан чиқариш ҳаракатлари бошлаб юборилган.
ЦентрКредит Қозоғистоннинг ТОП-5га кирувчи энг йирик банкларидан бири, филиаллар тармоғи билан бутун Қозоғистонни қамраб олган.

www.bcc.kz
1 + 1: Банк ЦентрКредит закрыл сделку по приобретению Альфа-Банк Казахстан
Олигархияга ишончли бошқарувга берилган Ангрен ИЭС ва Янги Ангрен ИЭС миллиардлаб зарар келтиришда давом этмоқда
Давлат активларини бошқариш агентлиги зарар келтириб ётган давлат корхоналари рўйхатини эълон қилди.
Эътиборлиси, энг зараркунанда корхоналар рўйхатида ишончли бошқарувга берилган "Янги Ангрен ИЭС" АЖ ва "Ангрен ИЭС" АЖ ҳам бор. Биринчиси 304 млрд.сўм, иккинчиси 87,6 млрд.сўм зарар келтирган.
Ўзбекистоннинг энг йирик иссиқлик электр станциялари бўлган мазкур икки корхона Central Asia Energy МЧЖ корхонасига ишончли бошқарувга топширилган. Мазкур МЧЖга эса Қозоғистонда рўйхатдан ўтган ТОО "Горные работы" эгалик қилиб келади. Ҳар икки контора ишончли бошқарув битими имзоланишидан бир неча ой аввал ташкил этилган. Булар ким бўлиши мумкин дейсизми? Бегона эмас, мақсади Ўзбекистонни талаш ва бебилиска бойлик орттиришдан иборат бўлган олигархия.
Зийрак ўқувчи "Янги Ангрен ИЭС" АЖ ва "Ангрен ИЭС" АЖ Кузатув кенгашини эгаллаб олганларнинг рўйхатига кўз ташласа, гап ким ҳақида кетаётганини дарҳол илғаб олади:
Шодиев Кабул Каюмович («SFI MANAGEMENT GROUP» МЧЖ ХК)
Назаров Нодир Кахарович («CENTRAL ASIA ENERGY» МЧЖ ХК)
Упушев Ерлан Елемесович («CENTRAL ASIA ENERGY» МЧЖ ХК)
Гаибназаров Дилшод Махкамович («CENTRAL ASIA ENERGY» МЧЖ ХК)
Рахматов Алишер Хамзаевич («CENTRAL ASIA ENERGY» МЧЖ ХК).
Эсингизда бўлса, бу контора билан афилланган SFI Management Group'га Ўзметкомбинат, ОКМК ва Ўзвторцветмет корхоналаридаги давлат улушларини ишончли бошқариш ҳам топширилган, молиявий аҳвол ва схемалар чидаб бўлмас даражага етгач ишончли бошқарув битимлари бекор қилинган эди.
Янги эпохада мамлакатимизга мўр-малахдек ёпирилган очофатларнинг пул ўзлаштириш схемалари жуда оддий: каррасига қимматга хом-ашё (кўмирдан тортиб металломгача) ва ускуналар сотиб олинади. Миллиардлаб, триллионлаб фарқ хориждаги шўъбалар ва транзит фирмаларда қолади. Фарқдаги зарар эса Ўзбекистон зиммасига ўтиради. Машҳур ўғри-муттаҳам, олигарх Березовский таъбири билан айтганда "зарари давлатга, фойдаси чўнтакка қабилида" ишланади.
Бу йил ёзда Central Asia Energy МЧЖ билан ишончли бошқарувга топшириш битимининг муддати тугайди (Ўзбеккўмир АЖ ҳам шуларга тортиқ этилган), муддат тугаши билан булар билан асло қайта шартнома қилмаслик керак. Корхоналар тўлиқ ревизия ва аудитдан ўтказилиб, вазиятга қараб Ўзбекистонга етказилган зарар бўйнига илиниши даркор.

Forwarded from Аъзамхўжаев
7 май куни Кремль девори тагидаги Номаълум аскар қабри олдидаги Мангу оловнинг бир парчаси Тошкентга олиб келинаркан. Тавба. Булар соғ эмас. Булар учун 9 май — шунчаки бир сана эмас, бутун бошли дин. Йўқ, сиз менга айтинг — Кремль девори тагидаги Путиннинг фармони билан бепул қилинган газ ҳисобидан ёнаётган Мангу оловнинг (Путин фармонини бекор қилса ва газнинг пули тўланмаса, бу «мангу олов» ўчиб қолади) бир парчасини бутун бошли бир самолётни овора қилиб, Тошкентга олиб келишда қандай мантиқ бор? Олиб келганидан кейин у олов билан нима қилинади? Қанақа жиннилик бу ўзи? Ақли расо одамларнинг иши эмас-ку, тўғрими?
ЯИМ дефлятори яна юқорилаган
2022 йил 1-чорак якунлари бўйича ЯИМ дефлятори 14,9%ни ташкил этган.
Саноатда (15,2%), қурилишда (15,4%) ва хизматлар соҳасида (17,7%) дефлятор индекси анча юқори бўлган.
Соф солиқларнинг дефлятор индекси эса 23,7%га етган.
Маълумот учун, шу даврда истеъмол баҳолари индекси - инфляция 10,5%дан иборат бўлган.
2021 йил якунлари бўйича энг юқори дефлятор индекси қурилишда кузатилган эди (14,2%). Кузатган бўлсангиз уй-жойлар ва бизнес мулклар нархида бу бир муддат ўтиб акс этди.
Дефляторнинг пасайиб бориши инфляцияни бир муддат ўтиб пасайишига ёки аксинча, дефляторнинг ўсиб бориши маълум вақтдан кейин инфляция жонланиб қолиши мумкинлигига ишоралар кўрсатади.
ЯИМ дефлятори ва инфляция ўртасидаги фарқлар ва боғликлар ҳақида мана бу ерда ўқишингиз мумкин.

stat.uz
2022- yilning yanvar-mart oylarida yalpi ichki mahsulot (YAIM) deflyator indeksi qanchani tashkil etdi?
custom description for seo
Инфляцион кутилмалар урушдан аввалги ҳолатга қайтган
Март ойида кескин ёмонлашган инфляцион кутилмалар апрель ойида анча мувозанатлашган ва урушдан аввалги кўрсаткичларга қайтган.
Аҳолининг кутилмалари бирдан 0,8 фоиз бандига камайган ва 14,2%ни ташкил этган.
Аҳоли инфляциянинг асосий омиллари ўлароқ импорт товарлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, ёқилғи ва энергия ресурслари нархининг қимматлашиши ҳамда нархларнинг сунъий оширилишини кўрмоқда.
Бизнес ҳам инфляция борасида оптимистик умидларга қайтмоқда. Ой даомида кутилмалар 0,9 фоиз бандига пасайиб, 14,5%дан иборат бўлган.
Бизнеснинг инфляцион хавотирлари валюта
курсининг қадрсизланиши, ёқилғи ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг оширилиши билан боғлиқ.

Forwarded from Муҳрим
“Медуза” кўзга кўринган ҳарбий таҳлилчилардан бири — Роб Лидан интервью олибди. Уруш икки ярим ойдан бери давом этяпти, бу орада Россия ва Украина армияси аҳволига доир минглаб маълумотлар эълон қилинди. Таҳлилчининг иши — шу маълумотлар асосида вазиятга баҳо бериш. Таҳлилчи Россияни ёмонламайди, Украинани мақтамайди — борини борича айтади (бори эса, бахтга қарши, путинпарастларга ёқмаслиги мумкин). Қуйида — Роб Ли иқтибослари:
• Киев учун жанг тугади — бу Россиянинг энг дабдабали ва энг эришиб бўлмас мақсади эди;
• Воқеалар қандай ривожланиши ҳозирча тўла тушунарли эмас, Россия ўзи босиб олган ҳудудларнинг аксариятини ўз қўлида сақлаб қола билади, деб ўйламайман;
• Ҳозир Путиннинг эҳтимолий ҳар қандай қарори таваккалчиликлар билан боғлиқ. Масалан, сафарбарлик эълон қилса, бу қарор жиддий ички сиёсий хавфларни келтириб чиқаради;
• Сафарбарлик эълон қилмаса, Россия урушни ҳозирги ҳолатда ҳатто кузгача ушлаб туриши даргумон. Россия армияси оғир йўқотишларга учради ва қўшинларини йўқотишда давом этади. Бундай шароитда Украина қандайдир жиддий ён беришларга рози бўлади, деб ўйламайман. Украина низо деэскалациясига, бу таклиф ҳатто Россия томонидан берилса ҳам, рози бўлиши аниқ эмас. Назаримда, бу ҳолатда Украина, эҳтимол, Донбассни — ҳатто 24 февралгача Россия назорати остида бўлган ҳудудларигача қўшиб — қайтариб олиши ҳам мумкин;
• Воқеалар ривожининг санаб ўтилган ҳеч бир варианти Путин учун яхши бўлмайди. Яқин вақт ичида кузатилиши мумкин бўлган эҳтимолий вазият — ҳозир бўлаётганига ўхшаш жараённинг давом этишидир. Келаси ой давомида фронт чизиғи сезиларли сурилмайди, бироқ артиллерия воситасида фаол ўққа тутишлар давом этади;
• Россиянинг муаммоси шундаки, агар у ўзининг барча ҳарбий кучларини бир жойга жамлаб, урушнинг дастлабки икки ҳафтасида қўққисдан ҳужум қилиш самарасидан фойдалана билганида, шунингдек, ўз қўмондонлигининг тўлиқ имкониятларини ишга сола билганида эди, эҳтимол, каттароқ муваффақиятга эриша олган бўларди;
• Урушнинг бошидаги асосий муаммо — Россия ҳарбий қисмларининг аксариятига улар урушга юборилиши олдиндан айтилмагани бўлди;
• Яна бир муаммоли жиҳат — босқин режаси бир вақтнинг ўзида бир неча ҳужум йўналишларини қамраб олганди, бунча йўналиш логистикасини бир вақтнинг ўзида таъминлаб туриш оғир;
• Россия қўшинлари унчалик ҳам яхши қуроллантирилмаган. Масалан, улар ҳали ҳам анча эскириб қолган Т-72 танкларидан фойдаланмоқда.
• Масала Россиянинг танклари қанчалик кўплигида эмас, бу танкларни қанчалик самарали ишлата билишади — шунда.
• Россияда юқори аниқликда нишонга олувчи қуроллари деярли йўқ, бомбардимонлар бошқарилмайдиган ракеталар воситасида амалга оширилмоқда;
• Сафарбарликнинг эълон қилиниши Россияга урушни давом эттириш имконини беради, аммо ҳужум операцияларини амалга оширишга ёрдам берадими-йўқми, буниси номаълум. Сафарбарлик эълон қилингач, босиб олинган ҳудудларни ушлаб туриш, фронторти ишларини бажариш имкони пайдо бўлади, аммо бу урушни ғалаба билан якунлаш имконини бермайди;
• Ҳозир Россия қандайдир ҳудудларни эгаллади, аммо бу оғир, давомли жангларнинг натижаси, анча қимматга тушди. Россия бу урушда яна нимадир юта оладими-йўқми, буниси менга тушунарсиз, аммо у йўқотишларга учрашда давом этиши аниқ. Устунлик ҳозир Украина тарафда;
• Ҳозирги вазиятдан келиб чиқилса, Россия Донбассдаги босиб олинган ҳудудларни ҳатто бир йил ҳам сақлаб тура олмаслиги мумкин;
• Ҳозирча якуний хулосалар чиқариш имконсиз. Россия армияси муаммоларининг катта қисми қўшинлар урушда қатнашишларидан бехабар бўлганликлари ва бунга тайёргарлик кўрмаганликлари билан боғлиқдир;
• Тушунишимча, Россия қўмондонлигида урушнинг биринчи ҳафтаси давомида Украинада жиддий қаршиликка дуч келмаймиз, деган фикр бўлган;
• Назаримда, Путин ҳақиқий аҳволни тушунмаган ва Украинанинг бундай қаршилик кўрсатишини кутмаган. Россия қўшинларининг ҳозирги оғир аҳволи — улар имконсиз вазифасини бажаришга урингани ва урушни режалаштириш учун етарлича вақтга эга бўлмагани билан боғлиқ.

Улуғ Ғалаба куни
Мустақиллик давридаги биринчи 9 май табригидаги президент бу сананинг ўзини «улуғ Ғалаба куни» деб атагани билан, табрикноманинг бирор ўрнида «Улуғ Ватан уруши» атамасини ишлатмаган.
Мустақиллик давридаги биринчи 9 май табригидаги президент бу сананинг ўзини «улуғ Ғалаба куни» деб атагани билан, табрикноманинг бирор ўрнида «Улуғ Ватан уруши» атамасини ишлатмаган.
Forwarded from Аъзамхўжаев
Айтишларича, кеча оқшом Янги Ўзбекистон парки томон юрадиган ягона йўналиш — 190-автобус йўловчилар билан лиқ тўла ҳолда «салют тирбандлиги» ичида юролмай турган. «Бу — шундай ҳолат кузатилаётган биринчи байрам эмас. Ва бу бизда жамоат транспорти қанчалик таназзулда экани ва шахсий автомобилдан фойдаланишни рағбатлантириш қанча муаммолар келтириб чиқариши мумкинлигини очиқ-ойдин кўрсатиб берувчи навбатдаги ҳодисадир». Ваҳоланки, шу суратдаги ўнлаб автомобиллардаги одамларни кўпи билан 10 та автобус бемалол, ўйнаб-кулиб паркка етказиб қўя олади. Салют қизиқ бўлса, уни «пробка»да эмас, паркда томоша қилган яхши-ку барибир, тўғрими?
Толиблар аёллар учун ҳижобни мажбурий деб эълон қилди
Толиблар ҳукуматидаги Исломий эзгуликни тарғиб қилиш ва гуноҳлар олдини олиш вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида аёлларнинг ҳижоб ўраши мажбурий деб эълон қилинди.
Айтилишича, бу ҳақдаги фармойишни толибларнинг лидери Ҳайбатулло Охунзода имзолаган.
Шунингдек, анжуманда аёллар муҳим зарурият бўлмаса кўчага чиқмаслиги лозимлиги таъкидланган. Толибларга кўра, аёлларнинг кўчага чиқмаслиги ҳижоб қоидаларининг энг маъқулидир.
Аёлларнинг ҳижоб қоидаларига амал қилмагани учун эркаклар жазоланиши белгиланмоқда. Бу аёлнинг эри ёки бошқа вакили бўлиши мумкин.
Қоидабузарлик биринчи марта рўй берганида эркакка ҳайфсан эълон қилинади, иккинчи мартасида эса уч кунлик қамоқ кўзда тутилган. Кейинги қоидабузарликлар жуда қаттиқ жазоланади, фақат бунда жазони шариат суди белгилайди.

TOLO news
Islamic Emirate Announces Rules for Women’s Covering
The Islamic Emirate announced new rules regarding women’s covering or hijab on Saturday, saying it will be implemented in two steps -- encouragement and punishment – and defining the types
Forwarded from Ipotekabank OTP Group
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ipoteka-bankdan tadbirkorlar uchun qulay imkoniyat
Endilikda mobil telefoningizdan, “Marta” terminal ilovasi bilan toʼlov terminali sifatida foydalanishingiz mumkin.
Аndroid tizimida NFC funktsiyasiga ega boʼlgan smartfonlar yordamida oylik abonent toʼlovlarsiz “Humo” bank kartalaridan toʼlovlarni qabul qiling va ortiqcha uskunalardan voz keching!
Аfzalliklari:⠀
• mobillik – toʼlovlarni istalgan joyda qabul qilish mumkin;
• ortiqcha uskuna uchun xarajat qilmaysiz;
• toʼlovlar xavfsiz va oson amalga oshiriladi;
• bepul ulanish hamda abonent toʼlovlarsiz.
Bu esa oʼz navbatida Sizning vaqtingizni tejaydi.
Ipoteka-bank – imkoniyat yaratamiz!
Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Youtube |Sayt

Фурсат етди. Бошқа кечиктириб бўлмайди
Назаримда, Россия-Украина уруши бўлмаганида эди 2022 йил Ўзбекистонда ислоҳотларнинг асосий йўналиши энергетика соҳаси билан боғлиқ бўлган бўларди. Учинчи йилдирки, гарчи аллақачон пишиб етилган бўлсада, энергия нархларини эркинлаштириш вазифаси кейинга қолдириб келинмоқда. Аввал бунга Коронавирус пандемияси ҳалақит қилди. Мана пандемия тугади, жиддий ислоҳотларга киришамиз дейилганда Россия-Украина можароси яна кўндаланг бўлиб қолаётгандек.
Эсласангиз, Ҳисоб палатасининг давлат бюджети бўйича хулосасида 2022 йилда энергия ресурслари, жумладан, электр энергияси ва табиий газ тарифлари нархлари индексация қилиниши ҳақида сўз борганди.
Кейин Марказий банк 2022-2024 йилларнинг макроиқтисодий сценарийларини баҳолашда газ, электр энергияси, иссиқлик, коммунал хизматлар тарифларини 2022 йилда бир марта тўлиқ ёки 2022-23 йилларда босқичма-босқич эркинлаштирилиши мумкинлигига алоҳида тўхталганди.
Шу-шу расмийларимиз қайтиб бу мавзуни кун тартибига олиб чиқмай қўйишди. Ҳамма жим бўлиб кетди.
Кўзингиз тушган бўлса керак, зарар кўриб ишлаётган ТОП-10 давлат корхонасининг еттитаси билвосита ёки бевосита энергетика билан боғлиқ. Яъни соҳа корхоналари қиёфасида биз энергетика соҳасига бозор кириб бормагани учун жуда катта товон тўламоқдамиз ва бу товон суммаси йилдан йилга ошиб бормоқда. Рақамларда акс этмаган зиённи-ку ҳеч бир қиймат билан ўлчаб бўлмайди.
Шу маънода энергия нархларини эркинлаштиришни бошқа кечиктириб бўлмайди. Фурсат етди. Ҳеч бир ташқи сабаблар энди баҳона бўлмаслиги керак.

Алмашув курси ўзгаришининг озиқ-овқат маҳсулотлари нархига таъсири анча юқори
Марказий банк Пул-кредит сиёсати шарҳининг навбатдаги ҳисоботида алмашув курсининг нархларга бевосита ва билвосита таъсири ҳам ўрганилган.
Регулятор ҳисобларига кўра, алмашув курсининг 1 фоиз бандига қадрсизлариниши базавий инфляциянинг 0,28 фоиз бандига тезлаштиради. Шу билан бирга, алмашув курси ўзгаришининг озиқ-овқат маҳсулотлари нархларига таъсири анча юқори. Курснинг 1 фоизга қадрсизланиши озиқ-овқатлар нархини 0,42 фоизга қимматлаштиради.
Алмашув курсининг базавий озиқ-овқат маҳсулотларига кўпроқ оширувчи босими, ушбу маҳсулотларнинг бошқаларга нисбатан ноэластиклиги ва
уй-хўжаликлари истеъмол харажатлари таркибида юқори улушга (ўртача 40-50
фоиз) эга экани билан изоҳланган.

Банкоматлардаги нақдлик етишмовчилиги ҳақида
Кейинги кунларда, айниқса вилоят ва туманларда нақд пул етишмовчилиги, банкоматларда пул тугаб қолаётгани тўғрисидаги масалалар кўп муҳокама бўлмоқда. Ҳали апрель ойи статистикаси мавжуд эмас, лекин кундалик кузатувлар воситасида қатор сабабларни келтириш мумкин.
Энг аввало, бу ҳақда ўтган сафар ҳам ёзганмиз, мавсумий иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда, фаоллик ошиши доим ликвидликка ва нақдликка юқори даражада талаб ҳосил қилади. Таклиф эса ўсиб бораётган талаб ортидан улгурмаяпти.
Иккинчи омил, март ойига нисбатан апрелда ва майнинг дастлабки ўн кунлигида пул ўтказмалари миқдорининг кескин ошаётгани билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ўтказма қабул қилувчилар маблағларни доллар ё рублда эмас, сўмда олишни маъқул деб ҳисоблашмоқда. Чунки мана 40 кундан ошдики, сўмнинг курсда ва маржинал афзаллиги юқори бўлиб турипти.
Учинчидан, банкларда нақд пул чиқими ортаётганига қарамай нақд пул киримида ўсиш кузатилаётгани йўқ, балки вазият кирим доим бир муддат отда қолиши билан, балки норасмий иқтисодиёт кенгайиб бораётгани билан боғлиқдир. Нима бўлгандаям, сифатлироқ хулоса қилишга ҳали яна вақт керак.
Тўртинчидан, бу сабаб доим бўлиб келган — банкларнинг, айниқса давлат банкларининг банкоматларни нақдлик билан тўлдиришда, тақсимот ва тармоқ бошқарувида техник ва логистик жиҳатдан ортда қолаётганига бориб тақалади. Нақдликка талаб бирмунча ортиши билан бу муаммо юзага чиқиб қолмоқда (байрамлар, дам олиш кунлари, ҳайитлар арафасида айниқса). Демак, айрим ҳудудларда банкоматлар тармоғи нақдлик билан кунига эмас, кунига бир неча марта тўлдирилиши зарур. Албатта бунда тарифларнинг эркин бўлиши банкларга юқорироқ стимул ролини тақдим этган бўларди.

Июнь иссиқроқ ва қуруқроқ бўлади
Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Хабибуллохўжага кўра, келаётган июнь ойи Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида меъёрлардан 1-2 даража иссиқроқ бўлади. Фарғона водийсининг шарқий қисмини айтмаса, ёғин ҳам камроқ ёғади. Ўтган йил июнь ойида республика ҳудудларида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёрдан 1-3 даража юқори бўлган эди.

"1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади"
Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилишини эълон қилган.
Шунингдек, маълум қилинишича, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилади (шу кунларда бозорда буғдойнинг тоннаси сифатига қараб 3,5-4,2 млн.сўмни ташкил этади).
Ғалла нархларининг эркинлаштирилиши бундан 2 йил аввал эълон қилинган, лекин амалда нархларни белгилаш ва харид тизимида нобозор методлардан фойдаланиш давом этиб келаётганди.
Шу кунгача ишлаб келган тизим кўп ғалла етиштирувчиларни жазолаш, ғалла ҳосилини оширишга бўлган барча бозор стимулларини ўлдиришга, ғалла хариди ва тақсимотида большевикча развёрстка мақсадларига хизмат қилиб келган.
Умид шуки, бу йил ҳокимлардан тортиб, сектор раҳбарларигача бўлган зўравон маъмурлар оёғини фермернинг даласига босмайди.
P.S. июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади.
Мисол учун, август ойида 1 тонна ғалланинг биржа нархи 3,5 миллион сўм бўлса, фермерга яна 500 минг сўм тўлаб берилади.

Нақд пул узилишларига барҳам берилади
Регуляторнинг нақд пул муомаласи, хусусан банкоматлардаги узилишлар билан боғлиқ масалага тезкор муносабатидан англаш мумкинки, яқин орада аҳоли ва бизнес ўзгаришларни сеза бошлайди.
Абзацлар орасида келтирилган сигналлардан ҳам сезиш мумкинки, нақд пулга талабнинг кескин ортиб кетишида нақд пулсиз ҳисоб-китоблардаги пайдо бўлаётган муаммоларнинг ҳам ўрни йўқ эмас. Солиқ маъмурчилиги дейилганда солиқ тушумларини ва юкини узлуксиз оширишни тушуниш сиёсати бизнесни сояга етакламоқда ё шунга мажбур қилмоқда. Табиийки, банк карталари ва тўлов терминалларидан фойдаланишдан четланилган ҳар бир ҳолат нақдликка заруриятни ошириб бораверади.

Telegram
Central Bank of Uzbekistan
Марказий банк хабари
🔸Ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
🔸Жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг…
🔸Ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
🔸Жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес ва тажриба
Сир эмаски, 2016-йилдан буён Ўзбекистонда бизнес шиддат билан ривожланиб кетди.
Aммо, биламизки ҳар бир соҳада яхши натижага эришиш учун маълум вақт, тажриба ва билим зарур. Ўзбекистонда бизнес ривожланиб бошлаганига ҳали кўп бўламаганлиги сабабли тажрибали бизнесменларимиз сони кам.
Aйнан шундай кам сонли ўзбек бизнесменлари халқаро рус бизнесменлари билан биргаликда 1-2 июнь кунлари Ўзбекистонда илк бор энг катта Бизнес-Форум МЕГAТРЕНИНГ 2022 ўтказишмоқда экан.
Тренингда Ибрагим Гулямов, Aлишер Исаев, Умиджон Ишмуҳаммедов, Aбдуҳамид Aбдуваҳабов, Ҳасан&Ҳусан Мамасаидов, Хуршид Тўраев, Саидмурод Давлатов каби ўзбек ва Шамил Aляутдинов, Екатерина Уколова каби халқаро рус бизнесменлари ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашадилар
Aгар сиз бизнес билимларини ҳақиқий тажрибали бизнесменлардан олишни истасагиз шу тренингни тавсия қилиб қоламан. Зеро, бизнес илмини ҳақиқий тажрибали бизнесменлардан олишни тўғри деб биламан.
Жой банд қилиш:
→ рўйхатдан ўтиш
Маълумот учун:
→ 712080001

Ниҳоят Қозоғистонга поездлар қатнови бошланмоқда
15 майдан бошлаб Нукус-Бейнов ва 16 майдан бошлаб Тошкент-Алмати поездлари қатнови бошланиши эълон қилинди.
Билетларни темир йўл кассаларидан ёки онлайн тарзда сотиб олиш мумкин (онлайн билетни қоғозга чиқариб олиш лозим).
Қозоғистонга кириш учун Вакцинация сертификати ёки салбий ПЦР-тест керак бўлади.

"O‘zbekiston temir yo‘llari" AJ
Xalqaro yo‘nalishlarida yo‘lovchilarni tashishdagi qatnovlarning bosqichma bosqich qayta tiklash to‘g'risida
“Қазақстан темiр жолы” MK” AJ bilan kelishilgan holda temir yo‘llarda yo‘lovchi tashishlari qayta tiklanmoqda.
Joriy yilning 15-may kuni 647/648…

Трейдерларга Москва биржаси курсидан фойдаланмаслик тавсия этилди
Ривожланаётган бозорларда фаолият юритувчи трейдерларни бирлаштирган ЕМТА уюшмаси ўз аъзоларига 6 июндан бошлаб рубль бўйича Москва биржаси курсидан фойдаланмасликни тавсия этди.
Уюшмага кўра, Москва биржасида шаклланаётган рубль курси ишончли ориентир-бенчмарк бўла олмайди. Шунинг учун деривативлар бўйича ҳисоб-китобларда WM/Refinitiv (ташқари платформаларда шаклланадиган) курсларидан фойдаланиш тавсия этилади. Уруш бошлангунча Refinitiv ва Москва биржаси курслари ўртасида фарқликлар бўлмаган.

Bloomberg.com
Traders Prepare to Ditch Moscow Ruble Rate as Market Split Grows
Currency traders are preparing to jettison Russia’s local exchange rate for the ruble on some transactions, a sign of the growing split between the country’s domestic currency market and its international counterpart since the outbreak of the war in Ukraine.
Қирғизистонлик ва тожикистонлик муҳожирлар ҳам Ўзбекистонга пул ўтказмоқдами?
Апрель ва май ойининг дастлабки декадасида пул ўтказмалари ҳажмининг кескин ошганлиги Россия ва Қозоғистонда ишлаётган қирғизистонлик ва тожикистонлик мигрантларнинг Ўзбекистонга пул юбораётганлиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Гап шундаки, Қирғизистонда ҳам, Тожикистонда ҳам пул ўтказмаларининг нақд долларда олишга тақиқ ва чекловлар мавжуд. Қирғизистонда бу расмий тақиқ: халқаро пул ўтказмалари жўнатувчи-мамлакат валютасида берилади, масалан, Россиядан келган ўтказма фақат рублда берилади. Тожикистонда эса, гарчи расмий тақиқ бўлмасада пул ўтказмаларини сомонийда олиш мумкин.
Ўтказма олувчилар билан мулоқотлар ва маълумотлар таҳлили Ўзбекистонга келаётган ва долларда олинаётган ўтказмаларда аслида қирғизистонлик ва тожикистонлик бўлган бенефициарларнинг ўрни ошаётганлигини тасдиқламоқда. Албатта, бу бўйича кенгроқ ахборот базаси ва кузатувлар талаб этилади (айниқса чегарадош вилоятларда юз бераётган транзакциялар бўйича).
Қирғизистонлик ва тожикистонлик мигрантлар Ўзбекистонга юбораётган пул ўтказмалари маблағлар олингандан кейин қай тарзда қўшни мамлакатларга етказилаётгани бўйича аниқ хулосалар ҳозирча йўқ.
@the_bakiroo

bakiroo
Қирғизистонда Россиядан юборилган пул ўтказмаларини фақат рублда олиш мумкин. Мамлакатда Золотая корона тизими ишламаяпти
Ўзгартиришларга кўра, халқаро пул ўтказмалари энди жўнатувчи-мамлакат валютасида берилади. Регулятор бу қоидалар вақтинча эканини билдирган.…