Ижтимоийлашинг: Булоқбошига канализация керак!
"Очиқ бюджет" лойиҳаси доирасида ташаббусли бюджет таклифларини доимий кузатиб бормоқдаман. Бугун бундай ташаббуслар сони 3333тага етди.
Энг чекка, ҳаттоки интернет етиб бормаган туманларда яшовчи фуқаролар ўзлари яшаб турган макон муаммоларига бефарқ бўлмаётгани мени қувонтиради.
Масалан, Булоқбоши туманидан Бегзод Усмонов Буюк Турон МФЙдаги канализация тармоғини марказий канализация тармоғига улаш мақсадида, канализация тармоғи тортишни таклиф этмоқда. Ҳақиқатан ҳам канализация керак. Суратга қаранг, чиқиндилар қаерга оқизилаяпти.
Маҳаллий ҳокимият, гарчи унга кўп саволлар бўлсада, барча муаммоларни кўриши ва қамраб олиши уда қийин. Шунинг учун ҳам биз яшаб турган кўчада, маҳаллада, кварталда жамоатчиликнинг роли жуда аҳамиятли.
Таклифларни қабул қилиш муддати тугашига 10 кун қолди. Шошилиш керак!
Табиатан ижтимоий воқеликка бефарқ бўлмайдиган, доим жамият оғриқлари билан яшайдиган талабалар, ўқитувчилар ва шифокорлар айниқса фаол бўлишлари керак.

Саноат ишлаб чиқариш ўсмоқда, айрим маҳсулотлар ишлаб чиқариш эса қисқаришда давом этмоқда
2021 йил июнь ойида 22 986та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган, бу ўтган йил июнь ойидагидан 10%га ёки 2 544та кам.
Йил бошидан буён эса 108 780 дона автомобиль ишлаб чиқарилган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2%га ёки 34 675тага кам.
Ўтган йилнинг мос даврига ҳисоблаганда энг катта камайиш Нексия-3 (2,5 баробар) ва Спарк (2,4 баробар) автомобиллари ҳиссасига тўғри келади.
Ўтган 6 ойда саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми 8,5%га ўсгани қайд этилган бўлсада, автомобиллардан ташқари яна қатор саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш камайган.
Нефть, дизель ёқилғиси, тракторлар, автомобиль двигателлари, ўсимлик ёғи, буғдой, ароқ, вино, тамаки маҳсулотлари шулар жумласидандир.

stat.uz
O‘zbekiston Respublikasining sanoat ishlab chiqarishi (2021- yil yanvar-iyun)
custom description for seo
Янги Ўзбекистонда лавозимида 5 йил муқим ишлаган давлат банки раисининг ўзи йўқ
Ижро органининг раҳбари ҳар қандай банкнинг сиёсатини, мафкураси ва ўзгаришларининг мазмун-мундарижасини белгилайди. Келишидан аввал қаёққа кетишини билган, 3 ойга ёки 2 йилга келган раҳбар ҳеч қачон "комфорт макони"ни бузмайди. Статус-квони доим сақлаб қолади.
Шунинг учун нормал дунёда одатда банк акциядорлари, ҳатто у давлат банки бўлса ҳам, бошқарув раиси билан 5 йиллик битта цикл ёки 10 йиллик иккита циклга ёллашга ҳаракат қилади. Чунки сиёсатда ҳам, бизнес бошқарувда ҳам энг самарали муддат бу алмашинишни таъминлайдиган лекин 5 йилдан кам, 10 йилдан кўп бўлмаган муддатдир.
Янги Ўзбекистонда ўтган даврда мавжуд 13та давлат банкининг биронта раҳбари беш йил муттасил лавозимида ўтирмаган.
Масалан, энг йирик Миллий банкни олайлик. Янги даврни ушбу банк Саидаҳмат Раҳимов раҳбарлигида бошлаган. 2017 йил бошида унинг ўрнига Суҳроб Холмуродов тайинланган. яна 9 ой ўтмай, унинг ўрнини Алишер Мирсоатов эгаллаган.
Бугунги ўзгаришлар ҳақида айтилган Халқ банкини олсак. Ушбу банк янги даврани Абдурасул Абдуллаев билан бошлаган. 2019 йил март ойида унинг ўрнини кейинчалик коррупцион хроникаларда машҳур бўлган Муродилла Эшматов эгаллаган. Эшматов тайинлаганидан олти ой ўтмай, унинг ўрнини катта умидлар билдирилган Фарҳод Саломов эгаллаган. Қарангки, Саломовнинг раҳбарлиги ҳам 1 йил-у, 9 ойдан ошмади. Қизиғи унинг ўрнини, Администрацияга келгунча аввал Ипотека банкида 2 йилдан сал кўпроқ ишлаган Шуҳрат Атабаев эгалламоқда.
@the_bakiroo

Суйык шыгындыны таслау орны керек
Узоқ Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманидан Азиз Арзуов тумандаги 15- кўп қаватли турар жой учун чиқинди йиғиш маскани ташкил этишни сўраяпти.
Умид қиламанки, ушбу кўп маблағ талаб қилмайдиган ташаббус қўллаб-қувватланади. Чунки атрофимизда, бизнинг маконимиздаги жуда кўп муаммоларни ечишга аслида кўп маблағ керак эмас. Эътибор бўлса кифоя.
Сизда ташаббус борми? Унда мана бу жойда рўйхатдан ўтинг.

Мўғуллардан ўрганишимиз керак
Мўғулистон бугунги ҳолатга 57,8% аҳолисини тўлиқ эмлаб бўлди. Мамлакатнинг 65,1% аҳолиси эса биринчи дозани олган.
Мўғуллар вакцинацияни роппа роса 5 ой аввал 23 февралда бошлашган.
Келаси ойдан мўғуллар 12-15 ёшли болларни эмлашни бошламоқчи. Катталар учун асосан Sinopharm вакцинасидан фойдаланишган. Болалар учун эса махсус дастур доирасида мамлакатга ажратилган Pfizer вакциналарини ишлатишмоқчи.
Гап шундаки Мўғулистон ҳукумати аввал бошдан 6 ой ичида камида 70% аҳолини қамраб олишни мўлжал қилган. Барча ҳаракатлар ва алгоритм шунинг устига қурилган. Хусусан, ўтган йилнинг охирида мамлакат аҳолиси ва унинг сегментларининг вакциналашга, уларнинг турларига нисбатан ишончи ҳар тарафлама ўрганилган. Бошқача айтган ҳукумат ва фуқаролар ўртасида тўлиқ консенсусга эришилган.
Қашшоқ, фуқаролар ва ҳукумат ўртасида ўзаро ишонч бўлмаган мамлакатлардаги энг катта хато аввал бошдан аниқ мақсад қўйилмагани, хаотик, телба-тескари ҳаракатлардан иборат бўлгани билан боғлиқлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турипти. 6 ойда 60%лик аҳоли қамраб олинмаган ҳолда вакциналар қиймати, вакциналаш харажатлари осмонга учди, кетди деб ҳисоблаш мумкин бўлади.

2021 йил коронавирусга карши курашиш учун 3 триллион сўм ажратилди
Жорий йил давлат бюджетидан 3 триллион сўм ажратилиб, бугунги кунда ушбу маблағлар ҳисобидан аҳоли коронавирусга қарши эмланмоқда.
Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилинди.
Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш ва замонавий лабораториялар ташкил этишга 200 миллион доллар йўналтирилди.

Нега Андижон вилоятидан таклифлар бунчалар кам?
Ташаббусли бюджет доирасида жон бошига ҳисоблаганда ҳам, ажратилган маблағга нисбатан олганда ҳам энг кам таклифлар Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келади. Нега бундай, мен учун тушунарсиз рости. Беихтиёр Рамзан Чеченистонидан Федерал ҳукуматга ҳеч қандай муаммо чиқарилмаслиги ҳолати эсга тушади (Чунки кимки Чечнядан муаммо олиб чиқса, унинг ўзига муаммо яралади). Солиштириш учун, шундоқ Андижоннинг биқинидаги Фарғона вилоятида 5 баробар, Наманган вилоятида эса 4 баробар кўпроқ таклифлар кун тартибига қўшилган.
Билдирилаётган таклифлардан келиб чиқилса, бугун жойларда аҳоли учун энг муҳим бўлган уч муаммони ҳам аниқлаш мумкин. Булар:
Ички йўллар,
Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш ва албатта
Ичимлик суви.
Топ муаммолар сарасига электр, газ ва интернет билан боғлиқ масалалар ҳам қўшилган.
Мана бу ердан рўйхатдан ўтинг ва таклифлар билдиринг.

Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"УЛAР" Подкаст лойиҳасининг навбатдаги сони меҳмонлари иқтисодчилар Беҳзод Ҳошимов ҳамда Отабек Бакиров. Биз улар билан Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёни (аукцион, тендер, конкурс) ҳақида суҳбатлашдик.
Тўлиқ интервюни кўриш учун: https://youtu.be/d4LIFzC-70w
@lazizhamidov

Яримўтказгичлар дефицити давом этмоқда
Ҳисоб-китобларга кўра, июнь ойида чипларни буюртма қилиш ва етказишгача бўлган муддат 19,3 ҳафтагача етган. Май ойида бу муддат 18,8 ҳафтадан иборат эди. Коронакризисдан кейин юзага келган яримўтказгичлар дефицити 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигига келиб сўрилиб кетиши прогноз қилинган эди. Афсуски, ҳозирча бу тахминлар оқланмаяпти.
Чипларнинг етишмовчилиги нафақат коронавирус пандемияси, логистик ва ишлаб чиқариш занжирларни узилиши, яна бунинг устига криптовалюталарнинг майнинг қилиниши ошиб бораётгани ҳам таъсир қилмоқда.
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йил кўрсаткичларидан пасайиб кетганлиги асосий сабабларидан бири сифатида ҳам айнан чиплар етишмовчилиги кўрсатиб ўтилган.

QUANT иловасидан фойдалангандан кўра, Тўйтепага бориб келиш афзалроқ экани ҳақида
Қишлоққурилишбанкнинг QUANT иловаси бор. Кимдир балки фойдаланиб кўргандир. Агар илова фойдаланувчиси бўлсангиз, илова орқали муддатидан олдин кредит сўндирмоқчи бўлсангиз, кўп овора бўлманг. Вақтингиз ва асабингиз кетгани қолади. Яхшиси, Тўйтепага бўлса ҳам бориб келганингиз афзал.
Бугун тонгда банк кредитини муддатидан олдин сўндиришга ҳаракат қилдим. Одатда давлат банклари иловаларига ишонч жуда пастлиги учун операцияларни камроқ сумма билан синаб кўраман. Синаб кўриш учун киритилган суммадан кредитнинг муддатли қисми сўндирилди, муддатидан олдин сўндирилиши керак сумма ёпилмади. Муаммони ечиш учун Банкнинг 781500055 рақамига қўнғироқ қилсам, QUANT иловаси "разрабочиклари"га чиқишимни билдиришди. "Разработчиклар" муаммони тан олиб, 20 минутда ҳал бўлишини айтишди. Ҳақиқатан ҳам 20 минутдан кейин, тушунтириши бўйича муаммо "ручной" режимда ҳал қилинди. Бундан буён муаммо чиқмаслигига ваъда қилинди.
Кейин муддатидан олдин сўндирмоқчи бўлганим иккинчи суммани киритдим. Яна ўша аввалгидек муаммо - кредит сўндирилмади. "Разработчик"лар тезда муаммо ҳал этилишига ваъда беришганига мана 3 соатдан ошди.
Ўзимча ўйладим, шунчалик асаббузарлик, телефон қўнғироқлари, илтимос ва тушунтиришлар ўрнига Тўйтепага (Нурафшон)га бориб келсам бўлмасмиди?
P.S. Муаммо бартараф этилди. Нисбатан соғлом активларга эга, кўпроқ чакана мижозларга боғланган банкнинг иловаси инсон омилларидан ташқарида ва такомиллашиб боришига умид сўнгани йўқ. Шундай экан QUANT иловасидан фойдаланишда давом этаверамиз.

Ҳаммаси тўғри, лекин тўлиқ эмас
Газета.ўз «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ўтган ҳафта ULAR дастурида янграган фикрларга нисбатан муносабатлари билан бўлишипти.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг барча қайдлари тўғри келтирилган. Лекин тўлиқ эмас. Ўша дастурда ислоҳотларда асосий иш тарифларнинг оширишида эмас, энергетика бозорининг яратилишида эканига алоҳида урғу берилган эди.
Яна муаммо энерготизим генерацияси грузинларда ГЭСлар орқали, бизда эса газга ишлайдиган ИЭСлардан иборатлигида ҳам эмас.
Қўшимчасига бизда электроэнергия қиммат эмас, шунинг учун дефицит деган нотўғри тушунча шаклланиб қолган. Электроэнергия дефицитлигининг бош сабаби бозор яратилмаганлигида. Бизда ислоҳот дейилган йилларда айни шу вазифа уддаланмади. Бозор пайдо бўлса, электр энергия қиммат бўлиши ҳам, арзон бўлиши ҳам мумкин. Лекин дефицит бўлмаслиги аниқ. Грузия айни шу ишни уддалади.
Ҳа, грузинлар электроэнергияни импорт қилади (асосан қишда). Озарбойжон, Туркия ва ҳатто душман Россия Грузияга электроэнергия сотади. Ўзаро рақобатлашган ҳолда. Масалан, 2020 йилда бу давлатлардан ўртача 3 центдан электр сотиб олинган. Шу билан бирга Грузия электроэнергияни ўртача 3,8 центдан экспорт қилган. Бозор ўзи шундай бўлади, унга кириш ҳам, чиқиш ҳам очиқ бўлади.

Газета.uz
«Ўзбекистонда электр энергияси таъминотида фавқулодда ҳолатларни инобатга олмаса, тақчиллик кузатилмайди» — «Ҳудудий электр тармоқлари»
«Ҳудудий электр тармоқлари» иқтисодчи Отабек Бакировнинг Ўзбекистон электр энергияси таъминотини Грузиядаги тизим билан таққослаб билдирган фикрларига муносабат билдирди. Компаниянинг таъкидлашича, Ўзбекистон электр энергияси таъминотида «фавқулодда ҳолатларни…
💰Ucell-дан яна бир йирик танлов старт олди
Компания ўзининг расмий телеграм саҳифасидаги обуначилари орасида 500 минг, 1 млн, 1,5 млн ва 2,5 млн сўмгача бўлган пул мукофотлари ўйналадиган совринли танловни йўлга қўйди.
Унда @Ucell телеграм саҳифасининг 18 ёшга тўлган барча аъзолари иштирок этишлари мумкин. Ютуқли ўйинлар 19 июлдан 18 октябрга қадар ҳар 10 кунда бўлиб ўтади. Расмий каналга қанча кўп дўстларингизни қўшсангиз, каттароқ суммани ютиш эҳтимолингиз шунча ортади.
Танлов шартлари тўғрисида батафсил маълумот: www.ucell.uz/36h3
Реклама

Аввалги вазифалар бажарилмади, эндигиси бажарилармикан?
Келажакда банк, уяли алоқа ва интернет компаниялар ўзаро бирлашиб кетиши эҳтимоли юқори экани инобатга олинса, балки Mobiuz'ни (Universal Mobile Systems МЧЖ) Алоқабанкка бериш ва финтех компания яратиш тўғрироқ бўлармиди?
Шу билан бирга Банк ва уяли алоқа компанияси биргаликда қиймати сенергетика эвазига янада қимматлашарди. Табиийки, қимматроққа сотса бўларди.
Бюрократиядан (вазирлик қанчалик самарали ва авангард шахслардан иборат бўлмасин) сифатли менежмент ва юқори бизнес вазифалар-у, натижаларни кутиш жудаям қийин. Нари борса, бир муддат ўтиб ушбу улуш ишончли бошқарувга ёки пакет қўшилув схемаси билан бирон молиявий гуруҳга бериб юборилади.

Лина Черязовани эслагим келди
Ўзбекистоннинг олимпиада ўйинларидаги биринчи чемпиони, қишки олимпиада бўйича биринчи ва ва эҳтимолки, охирги чемпиони Лина Черязова роппа роса 28 ой аввал Новосибирскда хору-зорликда, муҳтожликда вафот этган.
Ўзбекистон токи Черязова оёқда экан унинг шон-шуҳрати ва шарафини қонгунича эмган, фойдаланган. Кейин, жароҳатдан қайта тузалмаслиги, ҳатто оёққа туриши савол остида бўлганида йиғилган тупукдек туфлаб юборилган.
https://mover.uz/watch/uRYuqcAm

Mover.uz
Умерла единственная в истории Узбекистана чемпионка зимних ОИ
Первая в истории олимпийская чемпионка в лыжной акробатике, советская и узбекистанская фристайлистка Лина Черязова скон
Хушхабарни эълон қилишга шошиламиз!
O‘ZBEGIM DEVELOPMENT компанияси КАТТА AКЦИЯ эълон қилади!
Энди сиз шинам мажмуамиздаги янги хонадон учун 50% бошланғич тўловни амалга ошириб, хонадон кадастри чиқарилгандан сўнг қолган 50% ни ўзингиз учун қулай бўлган ҳар қандай усулда тўлашингиз мумкин!
O‘ZBEGIM DEVELOPMENT жамоаси ҳар бир аҳолига қулайлик яратади!
☎️ +998555009090
📩 Биз билан боғланинг
🌐 www.uzd.uz

Онлайн аукцион - ундан яхшироғини инсоният ҳали ўйлаб топа олгани йўқ
Эсингиздами, ULARнинг охирги подкастида хусусийлаштириш воситалари ҳақида айтилган гаплар? Бизда қўлланилаётган хусусийлаштириш усулларини кўп танқид қиламиз. Лекин аукционларни, айниқса онлайн тарзда кечаётганлар аукционларни танқид қилишга тил бормайди. Орадан вақт ўтади, кўрасиз, энг самарали ва муваффақиятли мулкдорлар айнан шу аукционлар орқали мулк сотиб олганлар орасидан шаклланади.
Ўтаётган ҳафтада эътиборимни торган иккита катта аукцион бўлиб ўтди. Иккиси ҳам Бўстонлиқ туманида жойлашган ва йиллар давомида фойдаланилмай, ташландиқ ҳолга келиб қолган объектлар.
Биринчиси - «Гидроэнергетик» спорт соғломлаштириш лагери. 3,6 млрд.сўмлик баҳода сотувга қўйилган. Олтита талабгор ўртасида қизиган савдолар натижасида объект қарийб 2 баробар қиммат нархда 7,1 млрд.сўмга сотилган. Ғолиб - "MICHELIN HOTEL" МЧЖ.
Иккинчи объект - «Геобуртехника» давлат корхонасининг дам олиш масканини ер майдони десак тўғрироқ бўлади. Чунки 5,16 гектар майдонда мавжуд иншоот майдони бор йўғи 54 кв.м.ни ташкил этади холос. Шу майдон аукционда 8,5 млрд.сўмга сотилган. Ғолиб - TOXTASINOVA ZAXRO ALIMJANOVNA.
Ўзи, эътибор беринг - бир-бирига боғлиқ бўлмаган иккита талабгор бўлдими, аукционда нарх ошиши аниқ. Хусусийлаштириш жараёнида нарх ошиши эса ҳеч кимни қаноатлантирмаслиги мумкин, лекин бизнинг, жамиятнинг манфаатлари учун хизмат қилади.

Ҳокимликлар кафилликларининг қанд қоғозидан фарқи йўқ
Қарийб 20 йиллик банк тизимидаги тажрибам давомида маҳаллий ҳокимликларнинг банкларга берилган на оғзаки ва на қоғозда қайд этилган мажбуриятлари ёки ваъдалари бажарилганига рўпара келган эмасман.
Бундай реалликни банклар ҳам, ҳокимлар ҳам жуда яхши билади. Тепадагилар ҳам. Шунинг учун ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартибига жудаям ишончсизлик билан қарайман.
Масалан, бундан 2 йил аввал ҳокимликлар томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатлари кредитлари учун ҳокимликлар томонидан кафилликлар берилиши механизми тасдиқланган. Ҳа, ҳеч ким сайламаган ҳокимлар кафиллик беришни, кредит бердиртиришни қойиллатишади. Лекин қоплашга келганида жавоб битта - пул йўқ! Қолаверса, пайпоқдек алмашадиган ҳокимлар ҳеч қачон ундан аввалгисининг ваъдаси ва мажбуриятини тан олмайди.
Ҳа, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга берилган ипотека кредитларнинг сифати жуда пастлигича қолмоқда. Қарздорлар ҳатто фоиз қарздорликларини сўндиришни ҳам исташмайди. Мазкур уй-жой сотиб олиши учун бошланғич бадали ҳомийлик ва ҳокимликлар ёрдамида шакллантириш тажрибаси эса давом этмоқда. Бошқача айтганда биз люмпенлар тоифасини кенгайтирмоқдамиз.
Бутун дунёда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредитлари берилмайди. Шу ҳеч кимга ёқмайдиган ҳақиқатни қабул қилмасак, ўзимизни ўзимиз турли сохта кафилликлар ва айланма ҳаракатлар билан чалғитишда давом этаверамиз.

Telegram
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафилликлар берилади
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (459-сон, 24.07.2021…

"Очиқ бюджет" порталида ташаббусли бюджет таклифлари 6000тадан ошди
Кейинги 2 кунда ташаббуслар 2 баробарга кўпайди. Масалан Андижон вилоятидан билдирилган таклифлар 4 баробарга ошиб кетган.
Ўқитувчилар, шифокорлар, талабалар жуда фаол бўлишмоқда. Бу жуда хурсанд қилади.
Лекин айрим ташаббусларни бир, икки ва ҳатто ўнлаб марта киритилаётгани таажубли. Рақам ёки статистика ортидан қувиш, эмас, росмана фуқароларимизни қийнаётган муаммолар кўтарилса яхши бўларди. Таклиф киритишда ортда қолибмиз, дея бунақа маъмурий ура-урачиликдан кимга наф?
Масалан, Асака тумани Оқбўйра МФЙ Бойкўчасини асфальтлаш таклифи бир эмас, 32 марта киритилган. Имло хатоларигача, суммаларигача бир хил. Ахир эртага овоз беришда шу таклифни ўтишидан ўтмаслиги, тараафдорлар сони бўлиниб кетиб етарли овоз ололмаслиги эҳтимоли ошадику!

Moliya vazirligi
Hurmatli obunachilar!
2021-yilning 24-iyul (20:00) holatiga, "Tashabbusli budjet" jarayonlari uchun yo'naltirilgan 156.72 mlrd. so'm bo'yicha kelib tushgan 5 583 ta tashabbuslar yuzasidan ma'lumotni taqdim etamiz.
Bu ko'rsatkichkar aynan sizning tashabbusingiz…

Ўлим кўрсаткичи барча ойларда ошган
Демографик ҳолат расмий статистикаси эълон қилинди.
Эътиборлиси, 2021 йил январь-июнь ойларида 2020 йил январь-июнь ойларига нисбатан ўлимлар сони 5 мингтага, ёки 0,2 промиллега ошган. Жорий йилнинг ҳар бир ойидаги ўлимлар сони ўтган йилнинг ҳар бир ойига нисбатан кўп бўлган. Энг юқори ўлим коэффициенти Тошкент шаҳри (6,0 промилле) ва Тошкент вилоятида (5,6 промилле) қайд этилган.
Доимий аҳолининг энг юқори ўсиш даражаси ҳам Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади (+4,4%). Бунда ички миграциянинг ўрни ҳам сезиларли бўлган.
Никоҳ тузилиши бўйича Хоразм ва Қорақалпоғистон етакчи (8,2 промилледан). Ажралишларда эса - Тошкент шаҳри (2,1 промилле).
Ўтган 6 ойда Ўзбекистондан 156,8 минг киши доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетган. Четга "сурганлар"нинг аксар қисми Қозоғистон ва Россия йўналишларини танлаган.

Demografik holat (2021 yil yanvar-iyun)
custom description for seo
Яхши қарор
Онлайн аукционлар кўламини кенгайтириш назарда тутилган жуда яхши қарор қабул қилинипти. Бизнес эгалари ва бўлажак сармоядорлар учун жуда кўп енгилликлар кўзда тутилган. Бу аукционга киришдан тортиб, кейин ғолиблар мулк ҳуқуқини расмийлаштириш ва кафолатларгача бўлган жараёнларни ўз ичига олади.
Қарорнинг биттагина қуйидаги жойи ёқмади. Унда
"ер участкаларини электрон онлайн-аукционда сотиб олиб, қисқа муддат давомида ундан фойдаланмаган ҳолда уларнинг олди-сотдиси билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларни таҳлиллар асосида аниқлаб, савдолардан белгиланган тартибда четлатиш чораларини кўриб борсин" дейилган.
Тижорий спекуляция, ҳатто аукцион орқали сотилган мулклар ва ер участкалари билан ҳам юз беради. Чунки аукционларда спекулятив капитал ҳам иштирок этади. Бунга қарши чеклов ё репрессия чоралари аукционларга қўйилаётган объектларга нисбатан талабгорлар ва таклифлар сонини қисқартиради холос. Аукционда сотиб олинган мулкдан қандай фойдаланиш давлат органларининг иши бўлмаслиги лозим - солиғини ундир, бўлди. Аукционда сотиб олинган мулкни истаса сотиб юбориш, истаса йўқ қилиб юбориши - мулк эгасининг мутлақ ҳуқуқи. Мулк ҳуқуқи яъни. Унга дахл этмаслик лозим.

Uza.uz
Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и