bakiroo
55.5K subscribers
922 photos
302 videos
5 files
5.94K links
Download Telegram
Маънавият ҳақида

Турмуш даражаси, фаровонлиги яхшиланаётган одамнинг маданиятга эҳтиёжи ҳам ўсиб, кенгайиб боради.
Маънавият эса қашшоқ халқни мутеликда, ёлғон рўёларда ушлаб туриш учун авторитар режимларда фойдаланиладиган квази-маданият тўплами.

Советлар пролетар маданият деган терминни ишлатган, пролетарият учун кесиб, қайчилаб, цензуралаб, уларнинг даражасига туширилган маданият.
Маънавият бу ўша советлар талқинидаги пролетар маданият.

Маънавият маданиятдан нимани мумкинмас, тепадагилар зарарли деб топган, уларнинг ҳокимиятига соя соладиган қисми олиб ташланса пайдо бўлади. Маънавият яна фикрлашга эмас, бўйсунишга хизмат қилади.

Ўғриларнинг ўғрилиги билиниб қолишни бошлаган вақтда миллий ғоя, миллий мафкура, маънавият деб қичқириб қолишади.
Бу белги, сигнал.

Рус пропагандаси таъбири билан айтганда, маънавият биз нима учун ёмон яшашимиз зарурлиги, ёмон яшашимизга сабабчи бўлаетган ўғриларни севиб олқишлашимиз лозимлигини бизга тинимсиз уқтириб туради.

@the_bakiroo
АҚШ қўшинларининг Афғонистондан шошма-шошарлик билан чиқиб кетишини, таъбир жоиз бўлса, қадим дунёда Рим империясининг Британия оролларини ташлаб чиқиб кетишига ўхшатиш мумкин.

Римдан кейин бу ҳудудларда яна минг йил бошбошдоқлик, хунрезлик ва совуқ сукунат ҳукм сурган.

"Адриан девори" туриб бера олармикан?
"Депозитлар кушандаси"

Бугундан TBCнинг "депозитлар кушандаси" деб атаса бўладиган депозити ишга тушди.
Йиллик 23 фоиз.
Минимал сумма йўқ.
Максимал сумма йўқ.
Исталганча ечиш мумкин.
Исталганча тўлдириш мумкин.

Ҳа, TBCнинг қамров кўлами ҳали кенг эмас. Лекин одатда, Ўзбекистонда банкларнинг қайсидир маҳсулоти бозорда ҳаммага танитади, номини ёйинлатиб юборади.

TBC иловасини кўчириб олишлар шиддат билан ортаётганига қараганда, бугундан ишга тушган 23%лик депозит айнан шундай маҳсулотга айланиши мумкин.
"Ислом Каримов билан келишиш жуда қийин эди"

"Портретга чизгилар. Раҳнамо" лойиҳасида Нурсултон Назарбоев дўсти, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан бўлишган.

7:30 дақиқадан бошлаб кўринг.
Йирик хусусий банклардан бири барча ходимларини ёппасига вакцинациядан ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу тарзда вакцинациялаш маъмурчилиги ва ташкилотчилиги анча арзон ва самарали бўлган йўлдир.

Ушбу тажрибани бошқа банклар ҳам, нафақат банклар, йирик корпорациялар, ўз ходимлари соғлиғи ва эртасига бефарқ бўлмаган барча бизнес эгалари ҳам давом эттиришига умид катта.
Россиядаги яқинларингиз сизга пул ўтказмасини жўнатишмоқчими?

🔹 Улар буни энг паст конвертация курси бўйича амалга оширишлари ҳам мумкинку?

«Сбербанк» орқали жўнатилган маблағлар, тўғридан-тўғри Миллий банкнинг HUMO ва UzCard карталарига келиб тушади.

Батафсил маълумот ҳавола орқали: https://nbu.uz/milliy/

💸 Миллий банк билан пул ўтказмалари янада фойдалироқ.

📱Android учун Milliy | iOS учун Milliy | Telegram-канал
реклама
“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон тақдим этилган лойиҳага, кутилганидек, жиддий ўзгартиришлар киритилмасдан қабул қилинган.

Фармон лойиҳаси бўйича таклиф ва эътирозларимиз:
1
2
3

Афсуски, аввал ёзганимиздек, Фалончихўжаевнинг битимларида коррупционерлик аломатлари йўқ, деб осон қутулиш учун феълан коррупционерлар манфаатига ишлайдиган ҳуқуқий база янада мустаҳкамланадиган бўлди.
Ёмон ва хавотирли

Давлетов Ўзбекистонда расмий доираларда коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилиш тўғрисида фикрлар янграй бошлаганига эътибор қаратмоқда.

Бу жуда ёмон ва хавотирли.

Қачондан буён ЭНГ расво, ЭНГ зўравон, ЭНГ қолоқ қадриятларни ифода этадиган давлатлар тажрибаси бизга ўрнак бўла қолди?

Тоталитаризмдан қачон ҳазар этмай қўйдик?

Мундоқ дунёга қаранг. Вакцинацияда энг юқори даражадаги кўрсаткичларга эришаётган давлатлар орасида диктатуралар ва зўравонликни қоида қилаётган қанақадир Россия ва Тожикистон кабилар йўқ.

Зўравонлик эмас, ишонч яратиш керак.

Зўравонлик ва мажбурлаш вакциналаш кўрсаткичини оширмайди, лекин коррупция, сохтакорлик ва кўзбўямачилик каналларини кенг очиб юборади.

Албатта, вакциналашга ундайдиган, рағбатга элтувчи воситалар керак.

Мундоқ атрофга қаранг. Муаммо нимада ўзи? Муаммо ишончнинг пастлигида эмасми? Сиз аввал ишонч яратинг!

Ишончни орқаваротдан туриб ким ўлдираётганини биласизми?

Муаммо ишончи бор қатламнинг танловига қараб вакцина таклифининг мавжуд эмаслигида эмасми?

Мен бор таклифлар орасида маъқул деб билганим Астра-Зенека рўпара келиб қолишини 3 ой кутдим. Кимдир жудаям вакцина олишни хоҳлайди, лекин Спутник-V истайди, ёки менга ўхшаб Астра-Зенека . Сизлар кенг таклиф яратинглар аввал мажбурлашдан кўра.

Кейин на бир ягона платформа, на бир ягона система яратмай туриб, қандай қилиб ҳаммани мажбурламоқчисизлар? 3 кун бўлди биринчи доза билан вакцина олганимга. Бирон бир тизим орқали буни тасдиқлата олганим йўқ. Вакциналаган поликлиника турар жойимдагига ҳавола беради. Турар-жойдаги эса вакцина олганга. Бўтқа-ку ишлаётган тизимингиз.

Мажбурлашни бошласангиз қандай ҳолат юзага келади, биласизми? Хаос бўлади.

Оддий саволларга жавобингиз борми?
Инфратузилмангиз бир кунда нечта фуқарони эмлашга мўлжалланган ўзи?
Маъмурчилиги дунёдаги энг узун давом этадиган (камида 2,5 ой) ZF-UZ-VAC2001 асосий вакцина бўлган шароитда қандай мажбурлаш воситаларидан фойдаланмоқчисиз?
Мажбурлаганда ҳам вакциналашдан воз кечадиган қатламни нима қиласиз? Осасизми? Қамайсизми? Кейинги қадамингиз борми? Ўйланганми?

@the_bakiroo
korzinka.uz ҳам ходимларини вакциналашни бошлади

Мана мажбурлаш шарт эмас, рационал бизнес энг катта ва қиммат ресурси унинг ходимлари эканини жуда яхши билади.

Вакциналаш оммалашуви учун жамиятнинг муҳим фокус гуруҳлари билан ишлаш, ишонч кўпригини яратишда давом этиш керак.

https://t.me/korzinka_uzbek/4347
Уйма-уй юришга нима дейсиз, ўзбек чиновниклари?

Чилонзор кварталлари, хонадонлари бўйлаб уйма-уй юришнинг айни вақти масалан.

Ўзбек чиновниклари, муздек кабинетдан чиқинг ва қорайтирилган қиммат машинадан тушинг, боринг светсиз ва сувсиз ўтирган халқ олдига. Чўғдек иссиқ бетон ичида улар билан суҳбат қуринг, дардини эшитинг. Сиз ҳақингизда Халқ нима деб ўйлашини эшитиш учун ўта қулай фурсатни бой берманг.
Ўзбек чиновниклари ўқимасин

Мана биз ягона эмасмиз-ку, бизга ўхшаб ўзлаштиришга асосланган самарасиз экономиканинг кўринишлари Черногорияда ҳам бор-р экан-ку, деб қолишлари мумкин.

Тез орада Черногория тажрибаси ҳақида ваъз ўқишни бошлаб қолишлари ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.
"Амалдор бизнесменлар" учун яшил чироқ яшиллигича қолади

Қарор Лойиҳасида “тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимларининг рўйхатини белгилаш” назарда тутилганди. Имзоланган расмий ҳужжатдан бу қисм ўрин олмаган.

Мазкур ҳолатга кун.ўз эътибор қаратган. Моҳиятан бу билан янги Ўзбекистонда амалдорлар учун хизмат ваколатларидан фойдаланиб бойишнинг энг осон йўлига айланган бизнес фаолиятни амалга оширишга яна яшил чироқ кўрсатилгандек.

Яқин қариндошлари ёки шотирлари орқали гуллаб-яшнаётган бизнес активларга эга ҳокимлар ва вазирлар энди хотиржам тортсалар бўлаверади. Улар ғалаба қозондилар.

Имзоланган қарор ва фармон моҳиятидан келиб чиқилса, масалан, вилоят ҳокимларидан бирининг гулчи қизи эсинглардами?
Қабул қилинган нормаларга кўра у феълан коррупционер эмас. У таъқиб этилмайди, ундан декларация сўралмайди.

Ҳеч бир вазир ё ҳокимнинг акаси ёки укаси, отаси ёки онаси ва ҳатто вояга етган фарзанди ҳам потенциал коррупцион даромадлар расмийлаштириладиган шахслар эмас.
Тошкентнинг қоқ марказидаги бинони сотиб олган вазирнинг ўғли эсинглардами?
У ҳеч қандай декларация топширишга мажбур эмас.
Ёки яна бир вазирнинг давлат буюртмаларини қаторасига ютаётган трестга эгалик қилаётган қариндошлари опппоқққина.
Ҳалол ва пок янги Ўзбекистон қонуни олдида.

Тошкентнинг амалдаги эгаси-ку янги нормаларга кўра - ғирт фаришта.

Ўзбек амалдорлари мамлакат ва миллатни талаб тўплаган бойликларини 18 ешдан катта фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари номига бемалол расмийлаштираверишса бўлади. Ишончли бўлса, куёвлари номига ҳам.

Дарвоқе, Қарор ва Фармон лойиҳасининг муҳокамаси 8 июлгача давом этиши керак эди. Шу санагача ҳам кутиб ўтирилмай, ҳар икки ҳужжат зудтар имзолаб юборилди.

Нимаям дердик, миллат ютқазди, мамлакат ютқазди. Амалдорлар эса ютди.

Роса ўзларибоп қоидаларни яратиб олишди.
Энди шу қоидалар доирасида билганини қилишади.
Савол берсангиз, башарангизга қонунни ёпиштиришади.

@the_bakiroo
Бу рўйхатда Ўзбекистон бўлишини истамаган бўлардим

Коронавирусга чалиниш ҳолати тан олинмаган Туркманистонда 18 ёшдан ошган барча фуқаролар мажбурий тартибда вакцинациядан ўтказилади.

Бундан аввал яна бир истон қўшнимиз - Тожикистон шундай чоралар ҳақида эълон қилганди.

Мажбурий тартибда вакцинациялаш чораларини қўллаётган давлатлар қаторига Россия ва Саудия Арабистонини ҳам қўшиш мумкин. Ушбу икки давлатда вакцина олмаган фуқаролар тоифаларига жамоат транспорти хизматларидан фойдаланиш, умумий овқатланиш, пуллик хизмат, ижтимоий ёки жамоат масканларида қатор чекловлар жорий қилинган.

Лекин негадир вакциналаш билан аҳоли қатламларини кенг кўламда қамраб олган давлатлар рўйхатида саналган давлатлар мавжуд эмас. Демак, мажбурий вакцинацияни тўғри восита, деб аташ қийин.

Шунинг учун Ўзбекистон Туркманистон, Тожикистон, Россия ё Саудия қаторида мажбурловчи, демакки, амалда ожиз ва лаёқатсиз институтларга эга мамлакатлар қаторида бўлишини истамаган бўлардим.

@the_bakiroo
Forwarded from Zarnigorbegim ⚜️
Расмий ишламайдиган мигрантлар ҳам вакцина олиши мумкин энди. Бунинг учун расмда келтирилган поликлиникаларнинг бирида пуллик хизмат қилиш бўлимига мурожаат қилиш керак. Ўзингиз билан паспорт, паспортингизни нотариал таржимаси, патентингизни олиб боришингиз керак. Полис ва СНИЛС бўлса уларни ҳам қўшиб олиб боринг.

Яна, Спортивная метросидан Лужникига чиқиб, вакцинация пунктига кўрсаткичлар билан борсангиз, у ерда ҳам навбатсиз мигрантларга вакцина қилаяпти.

Ҳамма жойда вакцина 1300 рубль. Тўлов карта орқали. Вакцина бир марта қилинади. 6-8 ой ўтгач яна вакцина олиш керак бўлади. Вакцина номи Спутник Лайт.

@zarnigor1
Ўғирланган шахсий маълумотларни uzimei тизимида фойдаланилишига қарши чора борми?

Тармоқларни кузатсангиз, хориждан қайтган юртдошларимизнинг паспорт маълумотларига учинчи шасхларнинг телефонлари регистрация қилишлари ҳолатларидан шикоятлар тўлиб тошган.

Оддий фуқаро амалдаги тизим бўйича бунга қарши мустақил курашиши жуда қийин. Жабрланувчилар бу масалада uzimei, ИИВ, божхонага ариза бериш, ечим топиш бюрократияга айланганидан ҳам кўп нолишади.

Жуда кўп фуқаролар, агар ўзлари uzimei тизимида ўзларининг телефонларини рўйхатга киритишга уриниб кўрмаган бўлсалар, уларнинг ўғирланган паспорт маълумотларидан бегоналар фойдаланганлигини билмайдилар ҳам.

Бошқача айтганда, хориждан қайтган фуқароларнинг паспорт маълумотларини ўғирлаш ва бундан фойдаланиш бўйича идеал ёпиқ система яратилганидек.

Шундай экан, паспортингиз маълумотларига бегоналар телефон регистрация қилволишмаганини қандай билса бўлади?
Бир қарасангиз, шахсий маълумотларни сақлаш баҳонаси остида ижтимоий тармоқларни ёпаётганлар, бошқа қўли билан нега "ИМЕИ мафия"га қарши курашмаяпти?

Бу борада давлат органлари четга чиқиб олган экан, биз фуқаролар ўзимиз қандайдир превентив профилактик чора қўллай оламизми?

Тажрибаларингиз ва таклифларингиз билан ўртоқлашинг.

@the_bakiroo
Ўзбекистон навбатдаги суверен облигациялар чиқарилишини эълон қилди

Маълум қилинишича, навбатдаги чиқарилув ҳам Лондон фонд биржасида жойлаштирилади.

Чиқарилувнинг ҳажми ва муддатлари ҳақида ҳозирча маълумотлар очиқланмаган.

Лекин облигациялар миллий валютада чиқарилади ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш мақсадида ишлатилиши эълон қилинган.

Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалари 2018 йилда қабул қилинган.

Унга кўра, масалан, фуқароларнинг ўта қашшоқлик шаклини бартараф этиш, оналар ўлими кўрсаткичини учдан бир бараварга қисқартириш, янги туғилган чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар орасидаги ўлимни икки бараварга камайтириш, юрак-томир, онкологик, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлар туфайли бевақт ўлимни 30 фоизга қисқартириш, барча учун тоза ичимлик сувидан умумий ва тенг ҳуқуқли фойдаланиш имкониятини таъминлаш, арзон, ишончли ва замонавий энергия таъминотидан умумий фойдаланишни таъминлаш, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг аҳоли жон бошига нисбатан ҳисоблаганда икки баравар ўсишини таъминлаш каби вазифалар қўйилган
Ялпи олтин-валюта захиралар камайган

Июнь ойи якунлари бўйича Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қолдиғи қарийб 1,4 млрд.долларга камайиб, 34,1 млрд.долларни ташкил этган.

Камайишнинг асосий омили олтин котировкаларнинг яна пасайиши бўлган. Айни шу омил захираларимизнинг қарийб 1,2 млрд.долларгача қисқартирган.

Айтиш жоизки, захиралардаги олтиннинг соф ҳажми 200 минг троя унциясига ёки 6,2 тоннага кўпайган.
“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахтбанк” АЖни сотиб олишга талабгорлар бор

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахтбанк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланганлиги ҳақида айтилмоқда.

Давлат назорати остидаги энг кичик ҳажмли бўлган банклар - “Ўзагроэкспортбанк” АТБни сотиб олишга 4та, “Пойтахт банк” АЖни сотиб олишга эса 3та талабгорлардан таклифлар тушган.

Барча талабгорларнинг таклифлари қабул қилинган ва улар жараённинг кейинги босқичига ўтказилган.

Ўзбекистонда банк очиш анча мураккаб жараён. Катта сармоядорлар банк бозорига кириб келишининг энг осон ва тез йўли кичик банкларни сотиб олиш ҳисобланади.

Шу маънода “Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахтбанк” АЖнинг энг катта қиймати уларнинг кичиклигида ва маҳаллий инвесторлар томонидан бемалол сотиб олиш имконияти мавжудлигида.

@the_bakiroo
Итга — сўнгак,
ит олдидаги
хашакни от олдига қўймоқ.
Бор-йўғи шу,
чинданам жўн-а,
аммо ўлмак каби мушкулдир

Ўғирланган шахсий маълумотларни uzimei тизимида фойдаланилишига қарши чора борми, дея кеча савол қўйгандим.

Ўнлаб шарҳларда Ўзбекистонимизнинг энг оддий фуқаролари таклиф этишмоқда:

"Uzimeini vebsaytiga kirib passport ma'lumotlarimizni kirgizsak nomimizaga nechta telefon registratsiya qilinganini bilsak bo'ladimi? Agar o'zimizning telefondan boshqasi qo'shilib qolgan bo'lsa uzemeiga telefon qilib blok qildirib qo'yar edik. Qarabsizki tez fursatda hech kim risk qilishni xohlamay qoladi"

Бугун Қурбонов ёзаяпти:

"my.gov.uz'га кириб сенинг номингда Uzimei'да қанча телефон ва симкарталар рўйхатга олинганини кўра оладиган қилиш учун қанча миллиард ўзлаштирилиши ва бу ишни қайси "хорижий корхона" бажариб бериши керак?".

Ҳа, оддий, етарлича оддий ечимлар.

Каха Бендукидзе айтганидек, бизнес ва фуқаро аҳмоқ, ҳукумат ақлли бўлиши мумкин эмас, одатда тескариси бўлади.

@the_bakiroo
Энди бухгалтерлар корпоратив карталардан амалга оширилган тўловлар чеки ва квитанцияларни битталаб йиғиб юришлари шарт эмас.

Didox Universal ва Platforms (Uzcard экотизими) биргаликда йўлга қўйган янги хизмат тури ортиқча қоғозбозликлардан халос этади. Бухгалтерлар POS терминаллар ва корпоратив банк карталари (КБК) бўйича транзакциялар рўйхатини тўғридан-тўғри didox.uz веб-сайтида ёки 1C бухгалтерия тизимларида кузатишлари мумкин.

Янги “Мониторинг” хизмати билан эса сарф-харажатларни текширса бўлади. Айтганча, юридик шахслар бу хизматдан дастлабки 30 кун бепул фойдаланишлари мумкин. Ишлатиб кўрдим, менга жуда маъқул келди. Қолганларга ҳам тавсия қиламан.

реклама