bakiroo
55K subscribers
910 photos
293 videos
5 files
5.85K links
Download Telegram
Фейсбук ўзбек сегменти юлдузлари Алимов ва Асланов шартли айтганда украин националистлари ва украин ўриспарастларига ўхшайди, гўёки муросасиз, қутбли томонлар.
Бир-бирига тинимсиз тош отишади.
Ва иккисиям очко ишлайди. Қарама-қаршиликдан иккисиям ютади.

Пулим кўп олигарх бўлганимда, иккисигаям пул тикардим, бири менинг парламентимнинг ўнг чеккасида, иккинчиси сўл чеккасида ўтирарди.
Кечқурунлари эса яширин чойхоналарда ош ердик, эртанги муросасиз баҳслар сценарийсини тузардик.

Ҳазил албатта 😜
Янги замонамизнинг илғорлиги шундаки, аста-секинлик билан якка назоратли тартибдан анча самаралироқ бўлган манфаатлар доирасида бошқариладиган хаос тизимига ўтмоқдамиз.

Албатта ўн йилми, юз йилми ўтиб орадан қачонлардир эркин тартибга ҳам етиб борамиз.

Бошқариладиган хаос манфаатли гуруҳларнинг ўз блогерлари, ОАВлари, тв каналлари, депутатлари ва ҳатто ҳукуматдаги ишончли вакиллари бўлишини ҳам назарда тутади
Энг яхши ҳукумат қандай ҳукумат, деб сўрашса давлат хизматларини фуқароларни чиновник ва хизматчиларига рўпара қилмай масофадан кўрсатадиган ҳукумат деб айтаман.

Агар адашмасам, Жанубий Кореяга ташриф вақтида уларнинг "электрон ҳукумат" бўйича илғор тажрибасидан келиб чиқиб Ўзбекистондаям 500дан ортиқ давлат хизматларини Ягона интерактив хизматлари портали орқали ташкил этиш ҳақида ажойиб режалар, янги вазифалар айтилганди. Лекин кейинги пайтда портал орқали кўрсатиладиган хизматлар ошиши ўрнига камайиши, вақтинча тўхталиши кузатилаяпти. Масалан, Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш хизмати, ЙҲҚни бузганлик учун жарималар хизмати анчадан бери ишламаяпти. Икки ойдан буён эса порталга биронта янги хизмат қўшилмаган.

Мен эса масалан, мактаб, ОТМларга қабул, паспорт алмаштириш, хорижга чиқиш паспорти, автомашинага давлат рақами олиш, прописка олиш, сайловда овоз бериш каби хизматлар порталга қўшилишини кутиб юрибман.
Ойлик маошлар ва аҳоли учун монопол товар-хизматлар тарифлари, 2016 йил сентябрь билан солиштирганда:

Ойлик маош (ЭКИҲ) - 130240/223000 сўм, 71% ўсган;
Бензин - 2075/4500 сўм, 2,2 баробар;
Электр энергияси - 182/295 сўм, 62%;
Газ - 226/380 сўм, 68%.

Бугунги кун ҳолатига хали тарифлари қайта ошмаган хизматлар (эрта-индин 15-18% ошиши эълон қилиниши кутилмоқда):

Иситиш - 1169,70/1610,99 сўм, 38%;
Иссиқ сув - 3459,90/4765,20 сўм, 38%;
Совуқ сув - 390,00/1050,00 сўм, 2,7 баробар.
Мана кутилганидек, иситиш ва иссиқ сув тарифлари ҳам яна 10%га оширилди. Монопол товар-хизматлар тарифлари ўзгариши, 2016 йил сентябрь билан солиштирганда (давоми):

Иситиш - 1169,70/1772.00 сўм, 52%;
Иссиқ сув - 3459,90/4765,20 сўм, 52%;
Импорт жараёнини мураккаблаштириш ва марказлаштирилган кўринишда назоратга уринишнинг илк белгилари пайдо бўла бошлади. Биринчи зарба халқ истеъмоли моллари импорти билан шуғулланувчиларга бўлади. Лойиҳадан 1996 йил, 2008 йилда бошланган чекловлар хиди келадир https://regulation.gov.uz/ru/document/4283
Доллар курсини 16-ҳафта давомида "вялотекущий" ошишда давом этаётгани унга бўлган талабни ортга қайтармаяпти. Нега?

Биринчидан, бозор ва мувозанатли курс шаклланишига иқтисодий бўлмаган қарорларнинг таъсири эҳтимоли халигача юқори қолмоқда.

Иккинчидан, ким айтаяпти импорт хажми фақат импортдан иборат деб. Курс ошганда импорт камаяди, лекин импорт орқали капитални четга олиб чиқиш кескин ортади.

Учинчидан, бозор иштирокчилари секин девальвацияга жуда осон кўникади ва бу улар учун шок эмас, оддий қўшимча харажат.

Ва тўртинчидан, назаримда шундай статус-кво регуляторни етарли даражада қаноатлантиради, чунки бу орқали базавий инструментлар воситасида амалга ошириш қийин бўлган монетар вазифалар ҳам уддаланмоқда.
Ўтиб кетишдими ё ортда қолдикми, рукнидан:

Украина миллий банки миллий валюта - гривнада молиялаштирилган кредит маблағлари ҳисобига валюта сотиб олиш бўйича 2014 йилда киритилган чекловларни бугундан бекор қилипти.
Амалдаги ижтимоий лифт қоидаларига кўра, эшитаётганидан кўра кўпроқ ёлғон гапираётган чиновник албатта ўсади
Одатда нисбий афзалликни аниқлаш ва қарор қабул қилиш учун сотиб олинаётган автомашинада 1 км ҳаракатланиш қанчага тушиши ҳисобланилади.

Масалан, сиз 275 млн.сўмлик Малибу автомашинасини йиллик 16% ставкадаги кредит воситасида сотиб олмоқчисиз дейлик. 20 минг км ҳаракатланасиз, деб ҳисобласак, бир йиллик ҳаражатларингиз:'

Амортизация (бозор нархи йўқотилиши десак тушунилади) камида 10% - 27,5 млн.сўм;
Кредит фоизи - 33 млн.сўм;
Бензин Аи-91 (6 минг сўмдан) - 18 млн.сўм;
Страховка, парковка, мойка - 3 млн.сўм.
Жами 81,5 млн.сўм.

1 км учун 4 075 сўм.
Халқаро валюта жамғармаси таснифига кўра, ўзбек сўми корректировка қилиниши мумкин бўлган фиксирланган курс валюта режимига (crawling peg) киритилган.

Назаримда, ўта яқин даврда ўзбек сўми валюта режимининг навбатдаги - анча эркинроқ бўлган режимига - бошқариладиган курс тоифасига ўтади. Масалан, қўшнимиз Қирғизистон миллий валютаси шу тоифага мансуб.

Сузиб юрувчи ва эркин сузиб юрувчи режимларга ўтишга эса анча мунча қовун пишиғи бор
Турли телеграм каналлар ва гуруҳларда, уларнинг ўқувчилари сонидан қатъий назар, ўтказилаётган сўровлар ва уларнинг натижаларига жиддий ёндашиш умуман ярамайди.

Биринчидан, улар репрезентатив эмас, ижтимоий сўров аввало жамият вазни ва таркибига мутаносиб барча асосий ижтимоий гуруҳларни қамраши керак.

Иккинчидан, ижтимоий сўров сўров ўтказаётган субъект ва унда қатнашаётганлар ё унинг қаҳрамонлари манипуляциясидан ҳимояланиши лозим.

Учинчидан ва энг асосийси ижтимоий сўров халқ иродаси, дея талқин этилмаслиги лозим. Халқ иродаси фақат ва фақат сайловлар ва унинг натижаларида намоён бўлади.

Шунчаки ликбез.
Айтишларича, лоббичилик тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлашга киришилган.

Албатта эркин бозор муносабатларига киришилаётган ва ҳукумат қарорларига айрим манфаатли молиявий гуруҳларнинг таъсир этиши мумкин бўлган шароитда лоббичилик ортидан у, ё бу томон миллиардлар ишлаб олиши мумкин. Ҳеч ким бу ишни ҳуқуқ позициясидан туриб қоралай олмайди, маҳкамага тортиш ҳақида-ку гап бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки қонунчиликнинг ўзи йўқ.

Яна бир гап, эркин иқтисодиёт томон кириб борар эканмиз, инсайдерлик ахборотидан фойдаланиш масаласиям кун тартибига чиқмоқда. Чунки очиқ бозор шароитида ҳукумат ё маъмурият қарорлари борасида инсайдерлик ахборотига эга бўлиш ҳам бебилиска миллиардларни ишлаб олишга кенг шароитлар яратади.

Шу маънода Лоббичилик ва Инсайдерлик ахборотидан ноқонуний фойдаланиш борасидаги қонунчилик ҳужжатларини бир пакетда яратиш кўпроқ маънога эга кўринади.
Марказий банк баёнотининг халқ тилига эркин таржимаси

Хитой, Россия ва Қозоғистондан товар опкелиш тобора афзал, уларга товар жўнатиш эса невыгодно бўлиб қолаяпти.

Бозорда турли сабабларга кўра ортиқча сўм кўпайиб кетган, ҳозир уни йиғиштириб олишга роса қулай фурсат. Бу билан ўзимизнинг вазифамизниям бажараяпмиз.

Илгари кунлик жиддий движенияларга йўл қўймаган бўлсак, энди сал катта қадамларниям босишга ўтамиз, назорат қилиб албатта.

Хавотирга ўрин йўқ. Кўпи кетиб ози қолди
Агар масалага жиддий ёндашсак, Марказий банк изоҳидан, кеча ёзганимиздек, валюта режими ҳам ўзгарганини ва эндиликда бошқариладиган курс режими амал қилишини англаш мумкин. Душанбадан балки буни яққол ҳис этиб, гувоҳи бўлармиз.

Ҳозиргидан фарқли ўлароқ, масалан, энди валюта биржасида кунига фақат битта курс эмас, кун давомидаги савдоларда бир неча фарқли курсли битимлар қайд этилиши мумкин. Балки бутун иш кун давомида буюртмалар қабул қилиниши йўлга қўйилиб, савдолар тушгача ва тушдан кейинги сессиялардан иборат бўлар.

Шунда Марказий банк ҳам расмий курсни ҳар куни янгилаши, расмий курснинг мувозанатлилигини таъминлаши, банкларда, бухгалтерия ҳисобларида курс фарқини адолатлироқ акс эттиришга шароит яралади.

Кун давомида сотиш ёки олишга буюртма бериш эса хўжалик субъектлари малағларини бир ё икки кунга айланмадан чиқиб кетишининг олдини ҳам олади.

Албатта саналганлар яхши гумонларимиз ва юқори кутилмаларимиздан бошқа нарса эмас.
Доллар курсининг ўсиши суръати бирга бир нисбатда инфляцияга таъсир этади, деган жуда нотўғри тасаввур бор.

Жуда кўп товарлар импорти монополлаштириб ва марказлаштириб олинган бизнинг шароитда ҳам курс ўзгаришлари кўпи билан 0.5-0.7 коэффициент билан нархлар ўсишида акс этади. Чунки реал даромадларнинг чекланганлиги импортерларга фойдани максималлаштиришга йўл бермайди, барибир тийиб туради.

Ўзбек инфляциясининг асосий ҳосиласи номонетар факторлар - монополиялар тарифлари (чунки уларда талаб эластиклиги йўқ), директив характердаги арзон кредитлар ва иқтисодий маънога эга бўлмаган қарорлар ортидан пайдо бўладиган юқори инфляцион кутилмалар эвазига шаклланади.
Дам олиш, байрам, таътил кунларидан мамлакат иқтисодиёти ютқазади, деган ақида Совет иттифоқида шаклланган. Бу тушунча партшколадан ўтган жуда кўп раҳбарларнинг онгига ҳам сингиб кетгани учун байрам ва дам олиш кунлари ишга чиқмаган, таътилдаги ходим ва ишчиларга душмандек қаралади. 1977 йилдаги Конституцияга қадар, гарчи шиорларда меҳнаткашлар ҳуқуқлари овоза қилинган бўлсада, советларда ҳафтасига етти кунлик иш режими амал қилган.
Ҳисоб қилинганки, агар ишчилар ҳафтасига 2 кун ишламай дам олса, халқ хўжалиги йилига 20-25 фоиз атрофида маҳсулот ишлаб чиқаришдан мосуво бўлади.

Иқтисодиётида сервис бўлмаган ва бўлса ҳам салмоғи арзимас даражадаги Совет иттифоқи учун бу қоидалар ва ҳисоб-китоблар ростанам тўғри бўлган.

Лекин замонавий ва илғор мамлакатлар иқтисодиётида сервис иқтисодиётнинг 60-70%и ташкил этади. Шунинг учун бу мамлакатларда одамларнинг дам олиш, байрам ва таътил кунларидан иқтисодиёт янаям кўпроқ манфаатли бўлади. Шунинг учун ҳам уларда расмий байрам кунлари дам олиш кунларига тушиб қолса, қўшимча дам олиш кунлари кафолатланган.

Расмий статистикамизга кўра, Ўзбекистон ЯИМида сервис улуши 47%, демак, хотиржам бўлиш керакки, дам олиш, таътил ва байрамларда ҳам ЯИМимиз ўсишда давом этмоқда.

Байрамингиз хушкайфиятда ўтсин!
Гастрофестивалга келдим. Собянинча асал, гўшт, овқат фестивалига ўхшаб кетсада, жуда яхши ўйланган.
Қизиғи, чет элликлар миллий таомларимиз атрофида, ўзимизникилар эса фастфудларга ишқибоз.

Энг кўп хорижлик хоразм столи атрофида. Чунки уларга жараён қизиқ, юмурта бараклар, қўтир бараклар пишиб ётипти.

Фарғона ва анжанликлар бир дошқозондан ош дамлаб қўйиб, пашша қўриб ўтиришипти. Ҳа, барака топгур, бир кило, бир килодан дамла шу ошни. Бўйин гўшти қани, қозон кабоб қани?

Айланиб юриб петербурглик меҳмон билан гаплашиб қолдим. Сизларда яхшийкан, мелиса йўқ, одамлар бемалол юрипти, дейди.
Бизда (Питерда демоқчи) ҳар қадамда ОМОН, Росгвардия ва полиция дейди.
Ғалати ростанам. Ортда қопкетишди улар.

Энди оз-моз ўтлайман.

Чинданам фестивалда эркин муҳит. Ёш йигит, қизлар қўл ушлашиб юришипти.
Оилалилар фарзандлари билан. Ҳеч ким ҳеч кимга халақит бергани йўқ.
Милиция 50-100 метр узоқда.

Машойиҳлар айтганидек, энг яхши полиция бу ҳар қадамда кўринмай ўз функциясини қойилмақом бажарадиган полиция.

Одамлар шундай пиёда юришлари, сайр этишлари, ҳордиқ чиқаришлари учун шаҳар марказини автомашиналар учун ҳар шанба-якшанба ёпишсин. Мен розиман масалан.

Яна бир гап: барибир милицияни одамлар билан хушмуомалаликка ўргатиш керак. Бунинг учун балки уларни кўпроқ четга чиқариш лозимдир, кўришсин, ўрганишсин.
Бизда, афсуски, орган ходимларини четга деярли чиқаришмайди.
Ҳаммамиз баб-баравар ўзгаришимиз, баб-баравар очиқлик, эркинлик томон қадам ташлашимиз керак.
Яна 1-2 ойдан кейин ёғингарчилик мавсуми бошланади. Пойтахт расмийлари бир неча ой аввал ирригация ва дренаж тизимини капитал таъмирлаш учун 60 млн.доллар керак бўлишини айтиб ўтганди https://www.gazeta.uz/ru/2019/04/24/irrigation/.

Ўтган ҳафта эса Тошкент дренаж тизимини таъмирлашга 2-3 йил кетишини ва буни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари билан музокаралар кетаётганлиги айтилди https://www.gazeta.uz/ru/2019/08/07/irrigation/.

Шу икки хабарни ўқиб хаёлимдан, демак, бу ишни тезлаштириш учун пул топиш керак, деган фикр ўтди. Шундай пул топиш керакки, ундан ҳамма ютсин, пул берадиганлар ҳам, шаҳар аҳли ҳам, ҳокимият ҳам. Сир эмас, аслида вилоятликларга тегишли юзминглаб хонадонлар Тошкент пропискасига эга бошқа фуқаролар номига расмийлаштирилган. 1999 йилдан бери 20 йил вақт ўтди, айрим "уй эгалари" вафот этаяпти, айримлари кўчиб кетаяпти, бировнинг номига олинган уй-жойлар бўйича бошқа сабаблар юзасидан пайдо бўлаётган низоли ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Кейин мулкдорлик ҳуқуқи тўлақонли бўлмаган уй-жой фондининг сақланиши, эксплуатацияси ҳам талаб даражасида бўлмайди. Унга вақтинчалик муносабатда бўлинади. Уй-жойнинг омонат эгаси мулкка пул тикишдан, унинг сифатини яхшилашдан тийилади. Чилонзорни Қашқадарёга айланишидан Қашқадарёликларнинг масъулиятли Тошкентликларга айлангани афзалроқ.

Яна прописка масаласими, деб энсангиз қотмасин. Бу ишда ҳуқуқни қўя турайлик, иқтисодий маъно бор: Вилоятликларга пойтахтда уй-жой кадастр қийматининг 5% ёки боринг ана 10% миқдорида давлат божи тўлаш шартларида иккиламчи бозордан уй-жойларни сотиб олишга рухсат берилиши ҳақида жиддий ўйлаб кўриш керак. Тошкентда вилоятликларнинг юзминглаб хонадонлари бировнинг номига расмийлаштирилгани ҳисобга олинса, давлат божидан 60 млн. эмас, 100 млн.доллар ҳам жамланади.

Юқорида бу ишдан ҳамма - Пойтахт коммунал хўжалиги ҳам, ҳокимият ҳам, Тошкентда бировнинг номига уй-жой олганлар ҳам ютишини айтдим. Биласизми, бу тадбир уй-жой қурилиши бизнесига алоқадор окахонларга ҳам манфаатли, чунки энди бирламчи бозорга фақат чекловлар ёки спекуляция билан қўшимча талаб яратиб бўлмайди. Энди буёғига иккиламчи бозорда нарх ошмаса, бирламчи бозорда доимий ва барқарор талаб шаклланмайди.
Ҳамма нарсанинг тўлови бор. Баъзида бу тўлов кечикади, баъзида қандай товон тўлаганимизни ўзимиз билмай ҳам қоламиз.

Хусусан, арзон кредитларнинг тўлови бор. Унинг товони макроиқтисодий барқарорлик учун жуда қимматга тушади. Охирида ҳаммамизнинг чўнтагимизга кириб боради, ҳатто ўша арзон кредитдан баҳраманд бўлганларнинг чўнтагига ҳам.
Ўзини танқидчилардан чеклаган амалдор ўзини ўзи ёлғон ахборот олишга маҳкум этади.

Танқидни эшитадиган, чекламайдиган амалдор бошқаради; танқидни чеклаган амалдорни эса бошқаришади.

Каналга уланиш:
@the_bakiroo