bakiroo
51.5K subscribers
844 photos
238 videos
5 files
5.41K links
Ўйиндан ташқари фикрлар

Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Download Telegram
​​Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда энг кўп сотилган китоблардан бири, “Asaxiy Books йил бестселлерлари” рейтингида учинчи ўринни олган Уолтер Айзексоннинг “Стив Жобс” китоби тўртинчи марта нашр қилинибди.

🤔 Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, дейлик компьютер ҳақида, ноутбоок ҳақида, қўлингиздаги телефон ҳақида. Уни ким яратган? Нима учун яратган? Нима учун шунақа яратган? Ўзи умуман дунёнинг ҳозирги медиа манзараси қандай шаклланган?

📌 Бу китоб бизнес, маркетинг : талаб ва таклиф принципига қарши чиқиб, ҳамма сўраётган маҳсулотни ишлаб чиқармай, одамларга аслида нима кераклигига ишонтириш ва ўз маҳсулотини, хизматини дунё миқёсида оммалаштириш ҳақида.

📌 Бу китоб аламзадалик: бунда отасидан қоладиган меросни олиш учун туққан онаси воз кечган гўдак, у гўдак шу ташлаб кетилганлик алами билан ҳаракат қилиб, дунёни ўзгартиргани ҳақида.

📌 Бу китоб ўзликни англаш : ҳафталаб оч юриб, йиллаб медитация билан шуғулланиб, кўнгли буюргани учун Ҳиндистонга сафар қилиб, бу дунёга нима учун келгани, нима қилиш учун келганини англаш ҳақида.

📌 Бу китоб хиёнат: ўзи яратган компаниядан ўзи қувилган инсон ҳақида.

📌 Бу китоб синмас ирода: ўз компаниясидан қувилгач, ёшлигимизни безаб берган «Ўйинчоқлар тарихи», «Немони излаб» каби мультфильмларни яратган яна бир улкан копманияга асос солиш ва илтимосларга кўра яна ортга қайтганда маъбудлардай кутиб олинган инсон ҳақида.

📌 Бу китоб бугунги дунёни уларсиз тасаввур қилиб бўлмайдиган компьютер, мусиқа, қўл телефонлари индустриясини оёғини осмондан қилган, электрон китоблар, мультипликация, журналистикани ўзгартирган Apple нинг отаси Стив Жобс ҳақида.

📓 Муқова: Қаттиқ

💰 Нархи: 55 000 сўм

Буюртма қилиш 👉🏿 https://bit.ly/3rkuzSY
Хабарингиз бор, Телеграмм каналимиз орқали “4 кундан кейин чегараларда яна бир бардакни кутинг: Махсус комиссиянинг феълан пул ўзлаштириш мақсадини кўзлаган навбатдаги қарори” мавзусида материал эълон қилган эдик.
Бугун “UzReport” телеканалида жонли эфирда узатилган Халқаро пресс клубда Коронавирусга қарши кураш бўйича Махсус комиссиянинг мутасадди ва масъулларини фикр-мулоҳазаларини эшитиб, ушбу масалага янада чуқурроқ ёндашган ҳолда илгари билдирган айрим фикрларимни қайтадан кўриб чиқишга ундади.
Тан олиш керакки, ушбу масалага чуқурроқ кирганимдан кейин бизнинг каналда чиққан материал дунёдаги ва Ўзбекистондаги вазият, ушбу қарорни қабул қилиш учун асос бўлган ҳолатларни пухта таҳлил қилмаган ва бир томонлама ёндашган ҳолда тайёрланганлиги маълум бўлди.
Масалага чуқурроқ кириб қарайдиган бўлсак, коронавирус хавфи ҳали ҳам чекинмаганлиги, сўнгги икки ҳафта ичида жаҳонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолат жиддий тус олиб, бир қатор давлатларда коронавируснинг янги тури пайдо бўлганлиги ва Европада коронавируснинг учинчи тўлқини хавфи туғилганлигига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.
Бу эса, чегараларимизда ҳушёрликни янада оширишни
ва халқимизни ушбу балодан ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриб боришни талаб қилади. Чунки, ўрганишлар коронавирусга тест топширган вақтда шахсда ушбу инфекция бўла туриб тест натижаси манфий чиқиш ҳолатлари кўплаб аниқланаётганлигини кўрсатмоқда.
Бунинг асосий сабабларидан бири эса, давлатимизга кириб келаётганлар томонидан манфий ПЦР тести натижасини сохталаштириш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.
Шу сабабли Ўзбекистонга кираётган шахсдан қўшимча равишда экспресс тест олиш орқали коронавирус инфекцияси йўқлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин бўлади.
Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, ҳозир мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлашиб, коронавирус инфекциясининг ички “ўчоқлари” деярли бартараф этилган. Эндиликда мамлакатимиздаги барқарор эпидемиологик вазият учун асосий жиддий хавф бу – ташқи манбалар.
Шу боис ҳам мамлакатимизда эпидемиологик барқарорликни ва шу орқали аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар учун карантин талабларни кучайтириш ҳақиқаттан ҳам энг тўғри йўл бўлиб қолмоқда.
Бусиз эпидемиологик вазият яна беқарорлашиши, карантин чекловлари кучайтирилиши ва аҳоли учун яна ноқулайликлар келиб чиқиши турган гап.
Юқоридагилар олдинги эълон қилган постимдаги Махсус комиссия қарори бўйича пайдо бўлган шубҳаларим асоссиз эканлигини кўрсатди. Махсус комиссиянинг қарори ман ўйлагандек, пул ёки коррупцион мақсадларни кўзлаб эмас, аслида аҳоли саломатлиги ва давлатимизда эпидемиологик барқарорликни ушлаб туриш мақсадини кўзлаганлигини тушуниб етдим.
Forwarded from Муҳрим
Юнусободдаги метро қурилишида тупроқ кўчиши оқибатида олти киши ўлди. Миллионлаб, миллиардлаб сўм сарфлаб қурилган шунча нарса дабдала бўлди. Қурбонлар учун бир неча юз миллион сўмлаб компенсация пуллари тўланди. Бузилиб кетган бекатни қайта қуриш учун яна миллионлаб, миллиардлаб сўм пул сарфланди.

Нега шундай бўлди, авария сабаби нима? «Туннелни очиқ усулда ковлашда техник хавфсизлик қоидалари бузилган ва қурилиш ишлари сифатсиз бажарилган. Бу масъул шахслар жараённи етарлича назорат қилмаганлиги натижасида содир бўлган». Ким у масъуллар? Отабек Алимов — қурилиш отряди бошлиғи, Саидбек Бобожонов — отряд иш юритувчиси, Салоҳиддин Ашуров — отряд устаси, Баҳодир Муҳаммадраҳимов — метрополитендан қурилишга жалб этилган катта инспектор; хуллас, майда балиқлар.

Энг даҳшатлиси, бутун бошли туннелни қазиш ва уни қуриш ишлари сифатсиз бажарилгани учун масъул айбдор шахсларга (майда балиқларга) «Ўзбекистон темир йўллари»нинг раҳбарияти (акулалар) ижобий тавсифнома берибди. «Ҳа, улар (атиги) олти кишининг ўлимига сабаб бўлди, фалон миллиард қўшимча харажатга ҳам туширди, лекин ўзи яхши болалар», деган шекилли.

«Ўзбекистон темир йўллари» қурбонларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни қоплагани, уларнинг эътирозлари йўқлиги ва яна бояги ижобий тавсифномани ҳисобга олиб, прокуратура 18 март куни — фожиа юз берганидан уч ой ўтиб, жиноят ишини тугатган. Ҳеч ким айбланмаган, ҳеч ким жазоланмаган. Нима деган гап бу? Номига бўлса ҳам жазоланмайдими биров? (бошқа томондан, майда балиқларга ачинасан ҳам, чунки расвогарчиликнинг боши акулалар).

Ўн минглаб одамларнинг уйини, тинчини бузган «Сардоба»ни ҳам «Ўзбекистон темир йўллари» қурган, қургач омборни ўз ихтиёрида сақлаб турган. Ҳатто ўйланмасам ҳам бўлади — «Ўзбекистон темир йўллари» бу фожиа айбдорларига ҳам ижобий тавсифнома бера олади. Битта ишни шундай тугата олишибдими, «Сардоба»ни ҳам шундай тугата олишади. Шубҳа йўқ.

Ахир бу — Янги Ўзбекистон. Унда аслида бўлиши мумкин бўлмаган нарсалар ҳам бемалол, хотиржам, юзсизларча бўлиши мумкин. Ўзи нега асабийлашяпман — Конституцияси ҳар уч-тўрт йилда бир ўйинчоқ қилинадиган бу мамлакатда атиги олти кишининг ўлими учун расман ҳеч кимнинг жавобгар қилинмаслиги, умуман олганда, нормал ҳолат.

Мана шунақа ҳолатлар нормаллашгани сайин, масалан, омма олдида ҳакамни тепган футболчини афв этишни унинг қариндошларидан ўтиб, ҳатто ҳамкасбларимиз-да сўрашига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Ҳа-я, айтмоқчи, ҳатто ўша калтак еган ҳакам ҳам футболчини кечирибди, маҳалласидан сўрасангиз, ижобий тавсифнома ҳам беришса керак.

Эссиз, эссиз...
Ўзи рағбатда бўлган кучлилар уларнинг шарафи ҳокимиятда бўлганлар шарафига шараф қўшиши учун яна рағбатлантирилади.

Табиат тақсимотида омади келмаган, ожиз ва мажруҳлар жон сақлаш учун ўзлари курашишлари керак.

Шу маънода биз маърифатли Афинага эмас, кучлиларни шарафлаб, ожизларни жардан улоқтириб юборувчи ёввойи Спартага кўпроқ ўхшаймиз.

@the_bakiroo
Қуйидаги махсус бот орқали инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг навбатдаги декабрь ойи сўровномасида фаол иштирок этинг.

Дарвоқе, менинг инфляцион кутилмаларим ҳеч қачон расмий статистика тақдим этадиган рақамлар билан мутаносиб бўлмаган.

@cbu_survey_bot
Узоқ ва қийин йўллар билан бўлса-да, товони қимматга тушса-да, йўқотишлар юз берса ҳам, агар ўлмасак, албатта Орзудаги Ўзбекистонда етиб борамиз!
Forwarded from SAFAR
​​"Рангсиз тушлар"га қарши дориси йўқ жамият

Тушларда ранг бўладими ўзи? Буни текшириб кўриш шарт эмас. Бу бир метафора – "рангсиз тушлар". Инсон ҳаётидан маъно (ранг) қочиб бораётганига (балки, маъно қолмагандир ҳам) ишора эмасми?

Аюб Шаҳобиддиновнинг "Рангсиз тушлар" фильми (сценарий муаллифи – Умид Ҳамдамов) бугун премьера бўлди. Фильмни ёпиқ тақдимотда кўрган эдим. Фильм четда узоқ йил қолиб кетган аёлнинг ўзбек жамиятига қайтиши ҳақида.

Жамият уни қабул қилмайди. Чунки, бизнинг жамият инсонга қайта имкон бермайди, хатони кечирмайди. Шу стереотипнинг ўзиёқ қанча тақдирни вайрон қилгани ҳақида ўйлайсиз фильмни кўриб.

Ота (Карим Мирҳодиев) ўз қизининг Дубайга бориб келганидан изтироб чекадими ёки бефарқми билолмаймиз. Қизининг (Феруза Саидова) эса Дубайда кўрган-кечирганлари фақат ўзигагина аён. У ҳеч кимга ҳеч нарсани исботламоқчи эмас, ўтган ҳаётига изоҳ ҳам бермоқчи эмас.

У шунчаки яшамоқчи, янгидан ҳаёт бошламоқчи. Аммо жамият бунга энг катта тўсиқ бўлади. Бу мавзу бугун учун эмас, ҳамиша долзарб.
"Оқибатли" укалар учун эса "эшакнинг ўзи ҳаром, меҳнати ҳалол".

Жамият фильмдаги каби манзарани қайта-қайта бошдан кечирмоқда, таассуфки. "Рангсиз тушлар" фильми хато қилган инсонга қайта имкон бермаётган, ўзига қабул қилмаётган жамиятга қарата тортилган тарсаки.

@kinosanati
Нега Ўзбекистонда ID-карталарни расмийлаштириш каррасига қиммат?

Янги йилнинг биринчи иш кунидан ўзбекистонликлар учун ички паспорт ва шахсий идентификация вазифасини ўтайдиган ID-карталарни расмийлаштириш мумкин бўлади.

Паспорт учун тўланадиган давлат божи, базавий ҳисоб бирлигининг 89%и, ёки 198 470 сўмни ташкил этиши маълум қилинди. Бугунги кун курси билан 18,95 долларни ташкил этади. Албатта, базавий ҳисоб бирлиги ошиши билан паспорт учун давлат божи ҳам ошиб боради.

Масалан, Қирғизистонда ID-карта учун давлат божи йўқ, лекин картани расмийлаштириш хизматлари учун 470 сом ёки 5,74 доллар тўланади.

Украинада вояга етганлар учун биринчи марта ID-карта берилиши текин, қолганларга эса эса карта 345 гривнага тушади. Бу 12,15 доллар дегани.

Грузияда ID-карта учун 40 лари ёки 12,20 доллар тўланади.

Ҳатто Евроиттифоқ аъзоси Латвияда ID-карта расмийлаштириш харажати 14,23 евро ёки 17 долларга айланади.

Ўзбекистонда ID-карталарни Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЕОПЦ) ва Германиянинг «Veridos GmbН» ҳамкорлигида тузилган компания ишлаб чиқаради. Бу номи ҳеч бир жойда айтилмайдиган компания бўйича махсус қарор ҳам чиқарилган.

Қарорга кўра, ID-карталарни чиқарадиган ушбу компания 2021 йил 1 июлга қадар барча солиқлардан ва божхона тўловларидан озод этилган.

35 млн.га яқинлашаётган ўзбекистонликларни ID-карта билан қамраб олиш кўламининг ўзи 700 млн.долларга етади. ID-картадан ташқари ҳайдовчилик гувоҳномалари, техпаспортлар, транспорт карталарини сананг. Э-ҳҳэ, дейсиз. Нақ Клондайк. Яна олинган суперфойданинг «Veridos GmbН»га тегишли қисми Германияга чиқиб кетади.

Шунча солиқ, бож ва бошқа имтиёзларга эга бўлган компания ишлаб чиқарадиган ID-карта учун божлар нега шунчалар қиммат? Дунёнинг энг қашшоқ 40 давлати қаторига кирувчи Ўзбекистонда ID-карта расмийлаштириш нархини Латвия, Украина, Грузия ва Қирғизистондан қимматроқ қилишдан мақсад ўзбекистонликларни янада қашшоқлаштиришми ёки қисқа муддатда миллиардларни ишлаб олиш?

P
.S. ID-карта бўйича «Veridos GmbН» билан лойиҳа амалга ошмаган, карталарни бошқа компания ишлаб чиқармоқда дейишмоқда билгичлар. Унда савол янаям қизиқ: нега ҳукуматнинг тегишли қарорига ўзгартиришлар киритилмаган? ID-карталарни қайси мистер икс компания тайёрламоқда? Бу бўйича ҳукумат қарори борми, бор бўлса, эълон қилинганми?

@the_bakiroo
Ucell ўтказган акцияда техник носозлик сабаб 30 сентябрдан 5 октябргача тизим ишламай қолади ва бу вақт ичида 337 975 нафар абонент жами 97,4 млн сўм зарар кўради. Аммо Ucell 6 октябрдан 9 октябргача бўлган муддатда ечиб олинган маблағларни ўз эгаларига қайтариб берган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги эса Ucell абонентларига келтирган моддий зарарни агентликнинг талабидан кейин қайтариб берганини айтибди.

Агентлик, аслида, бу муаммо ҳақда 6 ноябрь куни – Ucell агентликнинг сўров хатига жавоб қайтарганда билган. Хўш, шунақада Ucell'нинг ўзи аллақачон ҳал этган муаммосини агентлик "биз ҳал қилиб бердик" демоқчи бўлганми?
Осонлаштириш ва соддалаштириш томон яна бир қадам қадам

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар
тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ўтган 2019 йил ва бу 2020 йил давомида банклар фаолияти оптимизацияси доирасида амалда жуда кўп ўзгаришлар юз берди. Лекин бу ўзгаришлар меъёрий ҳужжатларда акс этмай қолаётганди.

Масалан, банклар капитали ҳисобларида номоддий активлар ва жорий йил соф фойдасига таалуқли юмшатишлардан ўтган йилдан буён фойдаланилмоқда.

Айни пайтда, ажратилган кредитларни таваккалчиликка тортишда қўлланилаётган даражалар шунчалик кўпайиб, мураккаблашиб кетган эдики, бу ҳисоб-китобларни автоматлаштиришдан маъно қолмаганди. Қолаверса, улар бўйича қоидалар ҳар 3-4 ойда ўзгариб борди. Энди бу даражалар 2021 йил 1 мартгача ажратилган кредитлар бўйича бирхиллаштирилади ва 1 мартдан бошлаб ажратиладиган кредитларга янгиланган шкала қўлланилади.

Лойиҳа билан танишиб чиқинг, саволлар кўп туғилади.

Мендаги асосий савол хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича 100%лик таваккалчилик даражаси учун 6 фоиз ва ундан паст фоиз ставкаларида ажратилган кредитларнинг олинаётгани билан боғлиқ. Ҳозир бу ставка 8%ни ташкил этади.
Бу ўзгаришлар валютадаги кредитлашни рағбатлантириб, тижорат банклари кредит портфелининг янада долларлашувига олиб келмайдими?

Валютадаги кредитлашнинг миллий валютадаги кредитлашга нисбатан "қимматроқ" ва "ноафзал" бўлиши регуляторнинг вазифалари учун ҳам, банкларда самарали риск бошқаруви нуқтаи назаридан ҳам маъқулроқ эмасми?
Коррупцияга қарши курашнинг узун ва оғир йўли. Биринчи пост

Ўтаётган ҳафта давомида мамлакатда юз берган энг муҳим воқелик бу Ёшлар форуми ҳам эмас, Сергели метроси ишга тушгани ҳам эмас ва Конституцияга ўзгартириш киритишга антиконституцион уринишлар ва буни оқлашлар ҳам эмас.

Менинг назаримда бу Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимликлари масъулларининг давлат харидлари бўйича ўзлаштиришлари борасида олиб борилган суриштирувлардир.

Масъул идораларнинг коррупцияга қарши кураши лўлича муолажа даражасида олиб борилаётган бир вақтда Давлетов коррупцион суриштирув сифати ва даражасини янги босқичга олиб чиқа олди.

Ташқаридан қараганда, давлат харидлари базасидан қидирувлар натижасида йиғилган маълумот ўлароқ кўрилса-да, аслида бу суриштирувлар бир неча кунлик оғир меҳнатнинг натижаси ҳисобланади. Чунки давлат хариди бўйича битим ажратиб олингач, асл бенефициарларнинг яна қайси субъектлар ва битимлар билан боғлиқ эканини текширишга, уларнинг қариндош ёки қариндош эмаслигини аниқлашга, бир неча манба орқали ҳар бир далилни факт-чекинг ўтказишга тўғри келади. Жуда кўп ҳолатларда фуқароларимиз коррупцияга ва бундай ўзлаштиришларга толерант муносабатда бўлгани учун ва нормал ҳисоблаши туфайли, баъзида катта қўрқув сабабли билган маълумоти билан бўлишишни ҳам истамайди. Ўзбек чиновникларининг хотини, ота-онаси, фарзандлари, ака-укалари битта фамилияда бўлмаслиги қийинчиликларини ўзингизга тасаввур этинг.

Суриштирувдаги кичкина бир хато ёки ноаниқлик ҳокимиятни бойлик орттириш манбаига айлантириб олган ўғрилар учун бутун бир суриштирувнинг картинасига лой чаплашга, хаспўшлашга имконият яратиб беради.

Энди ўзингизга бир тасаввур қилинг, агар stat.uz базасига субъектнинг СТИРи киритилиши билан рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар билан бирга уларга таалуқли ва боғлиқ барча хўжалик субъектлари чиқиб келиши таъминланса, суриштирувлар қанчалар осонлашарди. Барча нормал давлатларда шундай ва буни шакллантириш статистика органига ҳеч бир қийинчилик туғдирмайди . Лекин Ўзбекистонда эмас.

Энди ўзингизга тасаввур этинг, агар ўзбек чиновниклари ўзлари ва яқин қариндошларининг даромадлари, харажатлари, мол-мулклари тўғрисида декларацияни очиқлашганида коррупцион суриштирув қанчалар тезлашган бўларди. Бутун нормал дунёда шундай, шу тизим орқали чиновниклар ва уларнинг барча уруғлари жамоатчиликнинг доимий назоратида. Лекин Ўзбекистонда эмас.

Нега? Сабаблари, масалан менга тушунарли. Агар маълумотлар олиш ва солиштириш воситалари осонлаштирилса, давлат харидлари орқали ўтаётган битимлар бўйича ҳар куни ўнлаб суриштирувларни амалга ошириш мумкин бўлиб қолади. Ва бунга бир неча кун эмас, бир неча соат кифоя бўлади. Ҳокимиятни бойиш воситасига айлантирган, давлат харидлари орқали миллиардларни ўзлаштиришга дахл этган ўғри чиновникларни қидиришдан кўра, бу ишга бош қўшмаганларни, қўли булғанмаганларни топиш муаммога айланади.

@the_bakiroo
Коррупцияга қарши курашнинг узун ва оғир йўли. Иккинчи пост

Суриштирувлар эълон қилингач, барча белгилари бўйича коррупцион ҳисобланган ушбу ҳолатлар бўйича вилоят прокуратуралари иш очдими? Андижон вилоят прокуратураси жим. Жиззах вилоят прокуратураси жим. Ҳатто баёнот ҳам берилгани йўқ.

Нега?

Чунки прокуратура идоралари Конституцияда зикр бўлмаган бошқарув ва амалий вертикал доирасида ҳокимга қарам ва бўйсунувчи қилиб қўйилган.

Янги даврдаги энг катта хатолардан бири, мамлакатни ялпи коррупцион маконга айлантирган ҳаракат бу ҳудудларда бусиз ҳам саволли бўлган кучлар мувозанатининг янада бузилгани бўлди. Ўтган даврда ўзини тўла оқламаган кучишлатарлар етовидаги вертикалдан Ҳокимнинг барча идоралар, ҳатто прокуратура ва ички ишлар устидан, баъзида маҳаллий хавфсизлик тизими устидан мутлақ ҳокимияти ўрнатилиши коррупцион вазиятни янада оғирлаштирди. Бугун нимага эга бўлиб турибмиз? Маҳаллий прокуратура ҳоким ва унинг жиноий ҳамтовоқларининг қонунга зид ишларига қарши ҳаракатдан ўзини тийишга мажбур, ички ишлар идоралари ҳокимни тийишга рационал рағбатга эга эмас, хавфсизлик вертикали эса энг юқоридан топшириқ бўлмагунча тобора авж олаётган коррупциоген вазиятни мониторинг қилиш билан чекланмоқда. Ҳоким рўйхати билан шакллантирилган ва дастёрга айланган маҳаллий кенгашлар Ҳоким ваколатларини чекловчи институтга айланишига ҳали анча вақт бор, бунинг учун росмана сиёсий ирода билан маҳаллий кенгашлар очиқ ва эркин сайловларда шаклланиши лозим.

Шундай экан, ҳудудларда ўзаро тийиб туришни таъминлайдиган, ҳокимиятнинг ҳеч бир тармоғи мутлақ етакчи бўлмаган мувозанатни қайта тиклашга тўғри келади. Токи ҳоким мелисанинг қонунсизлигига, прокуратура ҳокимнинг тийиқсизлигига, хавфсизлик идоралари прокуратуранинг қонундан ташқари ҳаракатларига мустақил баҳо бера олсин. Бу қандай рўй бериши мумкин?

Бунинг йўли осон ва айни пайтда ҳаддан зиёд мураккаб: телба-тескари бошқарув тажрибаларидан Конституцияга қайтиш керак!

@the_bakiroo
Коррупцияга қарши курашнинг узун ва оғир йўли. Учинчи пост

Ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари билан аффилланган субъектларнинг давлат буюртмаларини эгаллашлари, ўзлаштиришлари нормага айланиб қолганини кўрган ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқлар орқали вазиятга, афсуски, скептик қарашда давом этмоқдалар.

Энг кўп айтилаётган муносабат тахминан шундай: Ҳа энди, ҳокимлар фирмаларини фарзандлари ва укалари номига эмас, шофери, ошпази, жазмани ё бошқа югурдаклари номига расмийлаштиради-да, давлат буюртмалари улардан ошмайди, ҳеч нима ўзгармайди.

Йўқ,
бундай бўлмаслиги керак, бундай бўлмаслиги учун фаол жамоатчилик, қонунга итоат этувчи тадбиркорлар, солиқ тўлаб давлатдан ҳақ талаб этувчилар етиб келган жойимизда асло тўхтаб қолмаслигимиз зарур.

Биринчидан, ўша ҳокимлар шартли югурдаги номига очилган фирмалар давлат буюртмасини эгаллаб олган тақдирда ҳам, фирманинг асл бенефициари ҳоким эканини далиллаш мумкин. Қонунчилигимизда битимдан асл манфаатдор тушунчаси мавжуд ва қўлланилади. Бунинг учун вазиятдан қайсидир кўринишда хабардор фуқаролар бефарқ бўлмасликлари, қўрқмасликлари лозим. Ҳа, қийинроқ бўлади, лекин курашиш мумкин.

Иккинчидан
, давлат харидлари тизими катта қозон, бундай барча тадбиркорлар, рақобатга тайёр тадбиркорлар эркин фойдаланиши керак. Тадбиркорлар иштирок этмаса, устма-уст қалашиб ётган манфаатлар тўқнашувини йўққа чиқаришнинг бошқа воситаси йўқ. Тенг имкониятларни фақат кураш йўли билан шакллантириш мумкин. Дарвоқе, бир ой олдин Ular подкастида айни шу мавзуда суҳбат қилгандик. Такрор бўлса ҳам, яна қонунга итоаткор, рақобатга тайёр тадбиркорларга мурожаат қилмоқчиман:
Ўзбекистонда энг катта тақсимловчи, буюртма берувчи бу - давлат. Кенгаймоқчимисиз, фойда олмоқчимисиз, Давлат харидлари тизимида иштирок этинг, курашинг, ютинг, сиз иштирок этмасангиз, бу тизимни ҳокимлар ва чиновникнинг паразитлашган тузилмалари эмишда давом этаверади.

Учинчидан
, балки бу мавзудан сал лирик чекинишдир, лекин ўрни келди, айтмаса бўлмайди. Ҳеч кимга сир эмас, вилоятларда кўчалар ва майдонларга гул эктириш, газон ётқизиш, манзарали дарахтлар эктириш ва умуман ободонлаштириш юкламаси харажатлари давлат ташкилотлари, тадбиркорлар, банклар, бозорлар бўйнига бўлиб, юклаб юборилган. Айниқса, ташрифлар арафасида давлат раҳбари номини рўкач қилиб бу жараён роса авжига чиқади. Илгари ўтган замонда ростан ҳам бу йўналишга маблағлар ажратилмаган, лекин кейин 3-4 йилда ободонлаштириш, ландшафт дизайни, кўкаламзорлаштиришга ҳар бир вилоятга ўнлаб миллиард пул ажратилмоқда. Жиззах мисолида кўрдикки, бу пуллар ўзбилганча нақдлаштирилиб, ўзлаштирилмоқда. Шунингчун, ҳурматли давлат ташкилотлари, тадбиркорлар, банклар, бозорлар, гул экишга, кўкаламзорлаштиришга, ободонлаштиришга дейилса, кўпга келган тўй экан, деб ижро қилиб кетаверманглар. Талаб қилинглар: гулга ажратилган пул қани ҳокимбова, гулчи қизингизни, лола дарахти келтирадиган укангизни, газончи жиянингизни чақиринг мундоқ, деб сўранглар!

Бугунга ҳозирча шу.

@the_bakiroo
Ижтимоий тармоқ фаолларининг кейинги кунларнинг асосий мавзусига муносабатини қаранг.

Ислоҳот сўзи ўз маъносини йўқотди. Адолат сўзининг оҳори тўкилди. Ўғирликнинг олдини олиш воситаларидан бири тендер калимаси энди ўғирликни ифодаловчи ислоҳга айланди.

Ижтимоийлашган жамият юз бераётган воқеликни тепадагилар ўйлаганидан кўра анча нозик ва теранроқ ҳис қилади.
2020 йил ўзбек сўми учун ривожланаётган давлатлар валюталари билан солиштирганда унча ёмон келмади.

Эртадан амал қиладиган расмий курслар инобатга олинса, 2020 йилда ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 10,20%га (9507,56 сўмдан 10476,92 сўмгача), еврога нисбатан 20,35%га (10 624,70 сўмдан 12 786,03 сўмгача) қийматини йўқотган.

Айни даврда миллий валютамиз рус рублига нисбатан 7,77%га (153,17 сўмдан 141,27 сўмгача), қозоқ тангасига нисбатан 0,16% (25,02 сўмдан 24,98 сўмгача)га қимматлаган.

Ўзбек сўми йил давомида асосий савдо ҳамкорларимиз валюталари турк лираси, белорусь рубли, тожик сомонийси, қирғиз соми каби валюталарга нисбатан ҳам сезиларли даражада мустаҳкамланган. Бу табиийки, келаси йил тенденциялари билан боғлиқ маълум бир хулосалар ва оқибатлар яратиши мумкин.
Марказий банк мустақил сиёсати долзарблиги яна турк лираси мисолида

Кейинги 2 йилда Эрдоганнинг популистик тажрибаларидан узлуксиз жабр кўрган турк лираси мамлакат Марказий банкининг янги раиси Нажи Агбалнинг дадил пул-кредит сиёсати ортидан яна қаддини ростламоқда
. Янги тайинланган вақтларда Эрдоганнинг садоқатли партиядоши бўлгани сабаб Агбалнинг муваффақиятли фаолиятига катта ишонч билдирилмаган эди.

Марказий банк раҳбариятига келган илк кунлардаёқ асосий ставкани 4,75 фоиз бандга оширган Агбал, ўтган ҳафта ставкани яна 2 фоиз бандга оширди ва 17 фоизга етказди.

Ҳозирча инвесторлар ва бозор иштирокчилари Агбалнинг мустақил ҳаракат қилаётганига ишонишмоқда. Турк лирасининг долларга нисбати Агбал миллий регулятор бошига келганидан буён қарийб 7%га мустаҳкамланди ва мустаҳкамланишда давом этмоқда. Келаси йилда Агбал қаттиқ пул-кредит сиёсати ва инфляцияга қарши аёвсиз кураш ваъда қилмоқда.

Албатта, бетайин Эрдоганнинг Туркия Марказий банки мустақил қарорлари ва ҳаракатларига нисбатан тоқати ва сабри қачонгача давом этади. Ҳозирча бир нарса дейиш қийин.

@the_bakiroo
Йил бошланишига 4 кун қолганида Тошкент шаҳрининг 2021 йил учун бюджетининг лойиҳаси эълон қилинди

Лойиҳа келаси йилда Пойтахт бюджети даромадлари 2,9 трлн.сўмдан сал зиёдроқ бўлишини кўзда тутади.

2020 йил бюджети мунжарижаси билан солиштирганда қатор сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланади. Хусусан,
Бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқдан кескин ошириб, 93,0 млрд.сўмга етказишмоқчи (2020 йили 8,2 млрд.сўм эди);
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 272 млрд.сўм;
151 млрд.сўмлик жарималар ундириш мўлжалланган;
Шунингдек, йиғимлар, Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар бўйича тушумлар ҳам жиддий оширилган.

Бюджетнинг харажатлар қисмида янги модда - Чет эл кредитларини қоплаш харажати пайдо бўлган. 2021 йилда 207,3 млрд.сўм шу йўналишга сарфланади. Почин билан пойтахтликларни табриклайман. Бу фақат бошланиши.

Янги йилда "Хаятт Ридженси" меҳмонхонаси кредитларини пойтахт солиқ тўловчилари ҳисобидан сўндириш давом эттирилади - 71,3 млрд.сўм. Эсингизда бўлса, бу меҳмонхона шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобидан қурилган ва мамлакатни талаётган йирик олигарх ва корчалонларнинг базм объектига айланган.
Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш зарарини қоплашга 259 млрд.сўм йўналтирилади. 2020 йили бу зарар 203 млрд.сўм деб баҳоланган эди. Йилдан йилга иштаҳалари очилиб бораяпти. Дарвоқе, шаҳар транспорти хабаринглар бўлса, ҳокимият назорати остига ўтган. Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташишда (!) вужудга келган зарарни қоплаш учун 9,7 млрд.сўм ўзлаштирилади.

Янги йилда ободонлаштириш учун 400 млрд.сўм, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш учун 455 млрд.сўм, Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга аҳолига кўрсатилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарнинг қоплашга 434,5 млрд.сўм йўналтирилади.

Қаердаки, ободонлаштириш ва коммунал соҳага пул йўқ, пул ажратилмаяпти, аҳвол оғир дейилса, аслида билингки, пул бор, лекин ўғри кўп бўлади.

Лойиҳа муҳокамасида қатнашинг. Эътирозлар билдиринг, саволлар қўйинг. Бефарқ бўлманг. Бу ҳоким Артикходжаевнинг эмас, сизнинг пулларингиз тақсимоти.



@the_bakiroo
Dovlatov_Chemodan_Intro+Fin Paypogi
Бир куни у менга Довлатовни аудиокитоб қилиб ўқишинг керак, деб ёзиб қолди. Мен сўрадим: “Одамларга Довлатовни таниш умуман керакмикан”? У эса: “Албатта керак. Биз кўп ишларни гарчи ундан келадиган ўзгаришларни умуман кўрмасак, кўришга улгурмасак ҳам қилишимиз керак”, деб жавоб берди.

Шу тариқа мен Бродский сатрлари билан таърифлаганда, “эшикнинг тутқичигача қор билан кўмилган водий” ни эслатувчи Т. шаҳрида Сергей Довлатовнинг “Чемодан” ҳикоялар тўпламини ўқишга киришдим. Бугун китобнинг муқаддима ва "Фин пайпоғи" деб номланган биринчи ҳикоясини тугатдим. Enjoy.
Давлат Раҳбари Парламентга Мурожаат этаётганда блокнотга ёзиб ўтирганларни қандай аташ керак, билмадим.

Ҳар бир ОАВ, сайт, хабарларда Мурожаат матни босиб чиқарилади, рисола ҳолида ҳам чиқса керак.

Блокнотчи жаноблар, Мурожаат эшитилади, бу селектор эмас.
Камида битта давлат банкидаги давлат улуши стратегик инвесторга тўлиқ сотилади.

Олтита банк хусусийлаштиришга тайёрланади.
Бундан буён барча давлат харидлари жамоатчилик ва парламент назорати остида бўлади.