bakiroo
55.5K subscribers
922 photos
302 videos
5 files
5.94K links
Download Telegram
Қўшилган қиймат ва экспорт ҳажми бўйича фавқулодда ўсиш натижаларини кўрсатаётган иссиқхоналарни газдан узиш суицид эмасми, деб савол қўймоқда east-fruit экспертлари.

Энергетика вазирлигидаги валломатлар ва уларнинг шотирларига буни ўқитишнинг асло зарурияти йўқ, чунки ҳозирги Энергетика вазирлиги мавжуд экан, Ўзбекистонга ташқи душман керак эмас. Эҳтимолий оккупант Путин Россияси бир четда керакли вазиятни бемалол кутиб турса ҳам бўлади.
Миллат ва мамлакат келажаги учун бефарқ бўлмаганлар, ўзи ва фарзандларининг эртасини шу юртда кўраётганлар томонидан Илм-фан ва таълим канали ташкил этилди.

Канал таълим шакли ва мазмунини яхшилашга хизмат қилувчи илк таклифларини ҳам тақдим этган. Хусусан, умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йили муддатларига ўзгариш киритиш, август ва июнь ойларининг маълум кунлари ҳисобига қишки каникулни узайтириш таклиф этилмоқда.

Таклиф тезислари:

1
2
3
"Ярим миллиард долларлик экспорт" ҳақида

Кечаги селекторда Андижон вилояти ҳокими ярим миллиард доллардан ортиқ экспорт ҳажми билан мақтанган. Тегишли идоралар келтирилган рақамларни савол остида қолдирган.

Мамлакат раҳбари марказий идораларга вилоятнинг экспорт билан боғлиқ айтилаётган кўрсаткичларни алоҳида ўрганиб чиқиши ҳақида айтиб ўтган.

Вилоятларда, хусусан Андижонда экспорт режалари ижроси қандай қойилмақом қилинаётгани мева-сабзавот ва атиргул мисолида бир неча бор кун тартибига олиб чиқилган.
Тармоқда ёзишларича, цемент ишлаб чиқарувчи гигантлар Оҳангаронцемент ва Қувасойцемент ишлаб чиқариш қувватлари газ таъминотидан узилган ва бу ҳолат гарчи мавсум бўлмасада цемент нархларининг кескин кўтарилишига олиб келган.

Биз учинчи локдаунда яшаяпмиз.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарга электр энергияси етказиб берилишини тўхтатилгани тўғрисидаги миш-мишлар ҳақиқатдан йироқ эканлигидан огоҳлантиради. Ушбу заводларга электр энергияси этказиб бериш тўхтамаган.

Тармоқда ёзилган маълумот эса бу.
Банк нархини оширмайдиган осмонўпар бинолар ҳақида

Ҳар гал Бунёдкор кўчаси бўйлаб кетаётганда Новза метросидан ўтиб ўнгда қурилаётган банк биносига кўзим тушади. Қурилиш анча аввал бошланган, айтишларича, бу даврда банкнинг бир неча бор раҳбари ўзгаргани сабаб пудратчилар ҳам шунча марта ўзгарган. Ёки бўлмасам, Тошкент ситининг шундоқ алоҳида лотида учта банк Хитой банкларидан олинган гигант қарз маблағлари эвазига 30-40 қаватли офислар қурмоқда. Ҳозир гап қурилиш жараёни ҳақида эмас.

Замонавий банкчиликда охирги 10 йилликда банк нархи ва муваффақиятида биноларнинг ўрни аввал иккинчи даражали омилга айланган бўлса, ҳозир осмонўпар бинолар қайтанга тескари ҳолатни - нархни пасайтирадиган ва банкнинг самарасиз активлари мавжудлиги далолатларидан бири ҳисобланади.

Кейинги йилларда фавқулодда ўсиш ва бизнесдаги муваффақиятни таъминлаган банкларнинг ўз балансидаги қимматбаҳо офиси ва бинолари йўқ. Tinkoff Bank, Tatra bank, TBC Bank, OTP Bank, уларни яна узоқ санаш мумкин.

Ярақлаган, баланд, ҳашаматли бино ва барқарор банк бугунги куннинг ўзаро боғланмаган қадриятларидир.

Лекин шунга қарамай, Ўзбекистондаги қатор банклар, не тонгки, уларнинг барчаси давлат банклари, қиймати 1-2 триллионлик офисларни қуришга киришиб кетганлар. Гап шундаки, янги қиммат офис қуришга киришган тўртта банкнинг учтаси хусусийлаштириш жараёнини бошидан ўтказиши керак. Бусиз ҳам номинал капитали миқдоридан паст баҳоланадиган, активлари сифати ҳаминқадар банклар ташқи қарзлар эвазига бунёд этилаётган бинолар эвазига яна ҳам арзонлашади.

Шу маънода, агар биз давлат банкларини ростан ҳам хусусийлаштиришни (тўғриси, бу режаларнинг самимийлигига ишончим комил эмас), уларни ихчам ва самарали муассасаларга айлантиришни истасак, албатта ишни аввало уларнинг балансини ёмон активлардан тозалаш, янгилари пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва албатта самарасиз бинолар билан зарарли шиширишни тўхтатиб туришимизга тўғри келади.

@the_bakiroo
Марадона

Соррентинонинг "Молодость" фильмида Марадона образи атига бир неча эпизодда пайдо бўлади. Шу эпизодлар хусусан фильмни тўлдириб дурдонага айлантирган. Марадона сиймосида томошабинга фильмнинг алоҳида муждалари йўналади. Балки бу муждаларни Марадона билан бир даврда яшаганларгина ҳис қилар, билмадим.

Дарвоқе, ўсмирлигида Марадонанинг ўйинини кўраман деб ота-онаси билан тоққа кетмагани ва уйда қолгани сабабли ўлимдан қолгани ҳақида кўп бора такрорлаган Соррентино бу йил у ҳақида "Худонинг илки" фильмини суратга олмоқчи эди.

Мен ҳозир футбол кўрмайман, лекин футбол кўришни Марадона ўйинларидан бошлаганман.

Марадонани қариб, чуриб кетганини, чуваланиб қолишини тасаввур қила олмасдим. У бир ёнди ва охиригача тинимсиз ёнди ва энди абадий Аргентинага кетди.
Кун тартиби ҳақида

2016 йилнинг сентябридан 2018 йил ўрталарига қадар кунлик, ҳафталик ва умуман ҳар бир ойнинг кун тартибини иқтидорга келган янги ҳукумат белгилаётган эди. Бошқача айтганда, Президент бош янги ҳукумат барча ўзгаришларнинг авангардида эди. Жамоатчилик, ОАВ ва кенг халқ оммаси буни қабул қилиб муҳокама қиларди, кўпинча олқишларди, асрлар давомида рўшнолик кўрмаган халқ янги ва янги умидларга бериларди. Яъни муаммонинг энг йиригиниям, масаланинг энг долзарбиниям, дарднинг энг оғриқлисиниям давлат раҳбари ёки унинг атрофида пайдо бўлган янги спикерлар кўтарар эди, Кимдир буни янгича имиж деб аталади, кимдир янги ҳокимиятнинг мустаҳкамлаш воситаси деб кўрди, айримлар эса буни ташқи дунё учун вақтинча фасад дея ўзининг пессимистик қарашларида қолди.

2018 йилнинг ўрталарида нимадир юз берди. Нимадир синди ёки эгилди. Энди Ҳукумат долзарб кун тартибини белгилашда кечика бошлади. Натижада Халқнинг запрослари олдинга чиқиб, Ҳукуматнинг жавоблари ундан ортда қола борди. Назаримда, мувозанат палласи 2019 йилдаги Парламент сайловларида узил-кесил оғиб бўлди. Халқнинг кайфияти ва запросларини каналлаштириши, ифодалаши ва кун тартибига чиқариб бориши лозим Парламент шаклланиши ўрнига, сифати ва мундарижаси бўйича аввалгилардан асло фарқ қилмайдиган феълан тайинланганлар рўйхати пайдо бўлди. Бунинг оқибати ўлароқ 2020 йилнинг буёғига Ҳукумат ва уни ифода этувчилар фақат муносабат билдирувчиларга, ўзларини оқловчиларга айланиб қолди. Ҳукумат ўзи билибми ёки билмайми, авангарддан бутунлай чекинди. Халқ, фаол жамоатчилик, ОАВ кун тартибига янги ва янги масалаларни қўймоқда. Реакция эса кечикмоқда. Реакция бўлган тақдирда ҳам борган сари кучсиз, ишончсиз ва самимий бўлмаган тарзда янграмоқда.

Кейинги кунларда сезилаётган ёқимсиз сигналлар эса кун тартибиниям, овозларни ҳам жиловлашга қаратилаётгандек. Биз жуда узоқ давом этиши мумкин турғунлик ёқасидамиз.

Дастлаб икки хатбоши хиссиётлардан ташқари мутлақо шахсий қарашлардир. Учинчида сўнмаган эҳтирослар ўрни бўлиши мумкин.

Адашган бўлайин.

@the_bakiroo
Айбдор болтамас,
айбдор кунда

Давлетов твит ёзаяпти:
"Бакиров на кунўз, на газетаўз ҳимояси бўйича пост қўймабди. Шунақа-да а?"

Албатта, бу твит ҳазил оҳангида ёзилган. Яна ҳазил оҳангида айтиш ва давом эттириш мумкинки, агар биз яқин орада кутилаётган қоп-қора турғунликка кириб кетгудек бўлсак, болаларимиз, набираларимизга ёпилиб кетган Кунўз ёки Газетаўз ҳақида шивирлаб афсонавий нималарнидир айтиб берамиз.

Жиддийликка қайтсак, муносабатим бор, лекин сал кейинроққа қолдирмоқчийдим, чунки катта эҳтимол "овозларни жиловлашга" қаратилган совуқ сиёсат доирасида АОКАдан учбурчак хатларни Дарё ҳам, Соф ҳам, Репост ва бошқалар, қатор блогерлар ҳам олган бўлиши мумкин. Айтгандай, Дарё эрталабдан буён очилмаяпти.

Кўпчиликнинг ОАВнинг овозини ўчиришга бўлган муносабатни АОКАнинг янги раҳбарияти билан боғлаётгани унчалар тўғримас назаримда.

Менинг муносабатим: АОКА сиёсий цензура институти сифатида бутунлай тугатилиши лозим. Унга кўпчилик истагандек яхши одам раҳбар бўлиши ёки ёмон одам раҳбар бўлиши оқибатларни юмшатади, деб кутиш жамоавий инфантилизмдир. Муаммо "ёмон" Ходжаев ёки "яхши" Алламжоновда ёки интеллигент Саиджоновда эмас, муаммо АОКАнинг мавжудлигида.

Яна Шавкат Раҳмоннинг "Оддий вазифа" эртаги эсга тушади: Дев барибир дев, ўзининг девлигини қилади. Дев акамизнинг инсофга келиб қолар, ўзгарар, кайфияти яхши бўлар, тепадагилар инсофга чақирар деб кутиш ейилиш навбатининг кейинги ҳафтагача сурилиши холос.

@the_bakiroo
Россиянинг Помидор сиёсати ёки босимларга қарши сиёсатда Ислом Каримов доктринасини тиклаш вақти етгандир балки?

Геннадий Онищенко деган Роспотребнадзорнинг "кўппак юзи" бўлган. Россиянинг қўшниларига нисбатан сиёсий босим инструментлари сифатида вақти-вақти билан майдонга чиқариб турилган. Эсласангиз керак, Онищенко бир қарасангиз Грузиянинг Боржомисини, яна бир қарасангиз Латвиянинг шпроти, Туркия помидори ёки Молдова виноси зарарлигини айтиб, тақиқлар киритиб қоларди. Орадан ҳеч қандай вақт ўтмай, Кремль босимлар орқали ўз мақсадига етгач, ўша зарарли деб тақиқланган маҳсулотлар яна бир думалаб фойдалига айланарди.

Россельхознадзорнинг Фарғона помидори ва қалампирларига киритган тақиқи ҳам шу тоифадаги тақиқлардан. Бундай тақиқларга, масалан Ислом Каримов пайтида биронта Кремль шпионини қўлга тушириш билан дарҳол жавоб бериларди. Анча вақтгача бундай ҳаракатлардан ўзини тийишарди. Чунки билишардики, биз улар бизга етказганидан ортиқроқ даражада зарар етказа оламиз. Умуман Россиянинг империяча сиёсатига қарши ягона таъсирчан чора улардан кўра кўпроқ зарар етказиш мумкинлигини доимий равишда ва намойишкорона кўрсата олиш ҳисобланади.

Балки масалан, Кремлга Лукойлнинг ўтган йилларда тузган битимлари унчалар шаффоф бўлмагани ва активлар национализация қилиниши мумкинлигини кимдир шипшитиб қўяр?

@the_bakiroo
Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича алоҳида Қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Ўзгаришлар, айниқса техник характердаги ўзгартиришлар жуда кўп.

Хусусан, илгари Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда акс этган Акциз солиғи бўйича ставкалар Солиқ кодексига киритилган. Дарвоқе, алкоголь маҳсулотлари бўйича акциз йил давомида ўртача 25%га оширилади. Маҳаллий спиртли ичимликларнинг ёмон сифати билан солиққа тортиш шу тарзда ўсишда давом этса, ўзбек ароқларининг сифати рус, қозоқ ва қирғиз маҳсулотларининг нисбатида янада ёмонлашиб бораверса керак. Менинг назаримда ароқ мисолида акциз солиғининг солиқ сифатидаги функцияси бутунлай бузиб юборилди. Доимий ошиб бориш трендидаги акциз билан ишлаб чиқарувчиларда сотувлар ҳажмини сақлаб қолиш учун сифатни ёмонлаштиришдан ўзга чора қолмайди.

Қизиқ тарафи, Аи-80 бензин учун акциз 20%га оширилса, АИ-90 ва ундан юқори бензин учун акциз 10%га оширилади.

Яъни бойларнинг истеъмоли камроқ, камбағалларнинг истеъмоли эса кўпроқ солиққа тортилади. Минбарлардан туриб қашшоқликка қарши курашаётган Ўзбекистон учун бунақа парадокслар нормага айланиб бўлди.

@the_bakiroo
Подвалдаги гаражингизга ҳам энди солиқ тўлайсиз, балки бу пулга ҳокимингиз
Trailblazer олиб минар

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи объектини тартибга солувчи 419- моддага киритилган ўзгартириш ҳисобга олинса, кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар
жойлари
, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлардан ҳам энди мулк солиғи олинади.

Бошқача айтганда, ўзгараётган замон талабини тушунган девелоперлар томонидан қурилган ва қурилаётган кўп қаватли уйларда -3,-2,-1 ва 0- қаватларда ёки халқ тилида айтганда подваллардаги гаражлар ҳам солиққа тортилади. Ўзингиз ўйланг, бунга қандай баҳо бериш мумкин?

Подвалларда гараж қуришни ва ер остида гаражга эга бўлганларни рағбатлантириш ўрнига, уларни жазолаш қайси ақлга сиғади? Йилдан йилга кўпайиб бораётган автомашиналарни қаерга сиғдиришмоқ-чи ўзи?

Энг асосийси, бундай бузғунчи ҳаракат кимнинг лоббиси? Шу йўл билан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимиятлари маҳаллий бюджетга тушумни кўпайтирмоқчими? Номинг ўчгур Chevrolet Trailblazer олиб миниш учун, шундайми?

@the_bakiroo
«Qora weekend» муносабати билан ZoodMall сизга совғалар тайёрлади.

26 ноябрдан 30 ноябргача Samsung телевизорларини қулай нархларда харид қилинг!

❗️Ўтказиб юборманг! Сизни катта чегирмалар кутмоқда ❗️

Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маҳсулотларга буюртма беринг:

https://rpst.uz/b5R
Ўйнаб қўяйин ишчи гуруҳларингга, деган бўларди Тоғай Мурод

Фарғона водийси вилоятларида табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ҳамда электр энергияси билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳи тузилипти.

Янги Ўзбекистонда исталган муаммога нисбатан, гарчи унинг ечими ва чораси аввалдан маълум бўлсада кўриладиган реакция:
а) Ишчи гуруҳи тузилади;
б) Чора-тадбирлар ёки Йўл харитаси ёзилади;
в) Масъулларга вазифалар топширилади;
г) Ёлғончилардан бўлак ҳеч ким кўрмайдиган Ўзбекистон-24да репортаж уюштирилади.

Бўлди. Шу билан муаммога ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛГАН бўлади. Қайтараман - муаммо ечилмайди.

Фарғона водийсида свет, газ ва кўмир йўқлиги Бозорбошидаги Аҳмаднинг калнинг итигаям, Болтавуш кампирнинг мушугигаям маълум. Буни билиш, ўрганиш учун Тошкандан 15та қоринбойни ишчи гуруҳи тузиб вилоят марказларига жўнатишга зарурият йўқ.

Вазиятни юмшатиш керак албатта. Энергетика соҳаси устидагилар ҳар йилгидек катта қилиб ўтириб қўйди. Бу йил фақат ўтириб қўйиш масштаби ҳаддан зиёд. Ҳидига чидаб бўлмас даражада.

Лекин вазиятни ўнглаш учун ишчи гуруҳи тузиш эмас, тинимсиз қудуқ қазийвермай газ етказишни кўпайтириш, 45 кунда бир бериладиган пропан балонларини ҳеч қурса 30 кунда бир берилиши, светни ҳар 6 соатда эмас, ҳар 3 соат етказилишини, олигарх ўғрилар қўлига ўтиб кетган кўмирнинг қуйқумини эмас, ёнадиганини бериш кифоя.

Ва энг асосийси, ҳар бир занжирдаги Ўғрилар жазоланиши керак. У кимнинг чўнтаги ва шериги бўлишидан қатъий назар.

3 кун Фарғона водийсида бўладиган Ишчи гуруҳининг фойдасидан зиёни кўп бўлади. Уларга камида 3-4 одам, 4-5 машина овора, қорнини тўйғазиш, зиёфатини едириш. Улар одамни касал қиладиган ўзбек ароғини ичмайди, ўрисникидан топиш керак. Харажати жами йиғилиб яна бориб газсиз, светсиз ва кўмирсиз ўтирган ўша қора халқнинг бўйнига тушади.

@the_bakiroo
24 йиллик фаолияти давомида даромади кам ўзбекистонликларнинг мажбурий танлови бўлган Дамас, Спарк ва Нексия учун бирон марта чегирма бермаган Uzautomotors ўзбек ҳокимлари ва амалдорларининг севимли автомашинаси Trailblazer'га қарийб 28 миллион сўмлик чегирма эълон қилипти.

Реклама слогани эса ажойиб:

Йўлтанламас автомобил ҳақида орзу қиласизми? Ушбу таклиф сиз учун!

Ҳа, Trailblazer - бу расвоси чиққан Ўзбекистон йўлларида юрганда азоб чекадиган кетлар учун айни танлов!
2013 йилда Шимолий Калифорнияда эдим. Ўшанда Ажемоглу ва Робинсоннинг китобини ўқигандим ("Нега айрим мамлакатлар бой, бошқалари эса қашшоқ" рисоласи ҳақида гап кетаяпти, изоҳ бизники).

Тошкентга қайтганман, аэропортда ўша китобнинг Ўзбекистонга доир жойларини йиртиб ахлатга ташлаганман. Бу ишни кўрган одамлар ҳайрон қолган эди.

Ўша китоб уйда ҳозир.

P.S. Қўрққанман. Текшириб қолиб, ўқиб қолишса деб...

(с) Беҳзод Ҳошимов.
Вазирлик ва идораларнинг хизмат автомашиналари ҳақидаги маълумотлар тўлиқ очиқланиши лозим

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов ўзбек амалдорларида хизмат автомашинасини “менинг машинам” деган қараш шаклланиб қолгани ҳақида фикр билдирипти.

Ҳақ гап, лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Қатор вазирлик ва марказий идораларда биринчи раҳбарнинг хизмат машинасидан ташқари вазирлик ёки идоранинг яна бир машинаси раҳбарнинг оилавий ишлари учун беминнат фойдаланишда бўлиши ҳам нормага айланган.

Бунга қарши чора борми?

Албатта бор ва қайтадан велосипед кашф қилишга ҳожат йўқ. Бир сўм маъмурчилик харажатисиз буни йўлга қўйиш мумкин.

Бунинг учун ҳар бир давлат ёки бюджет ташкилотининг барча хизмат автомашиналари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ошкор қилиниши керак, Ҳукумат ва Президент Администрацияси хизмат машиналаригача (Истисно фақат Конституция кафолати бўлган Президент учун).

Қолганини жамоатчилик назорати ҳал қилади.
Бозорма-бозор юрган вазирлик машинаси, тўйга ёки тоққа дачага кетган қўмита машинаси тўғрисидаги маълумотлар ижтимоий тармоқда пайдо бўлса кифоя. Халқ ўзи суратга тушириб, муҳокама қилиб, баҳо бериб қўяди. Шунинг ўзи ҳаммасини жой-жойига саранжомлайди.

@the_bakiroo
Абдулазиз Камиловга нисбат берилган ва бугунги биргина твитни деб Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати фейк, деб атаган твиттер аккаунтни Ўзбекистондаги иккинчи шахс - Сенат Раиси, Бош вазир ўринбосари, бир неча вазирлар ва АҚШ элчиси ўқиши жудаям қизиқ.

Албатта бу твит Ташқи ишлар вазирлигининг расмий позицияси эмас, ҳурматли Абдулазиз Камиловнинг шахсий қараши бўлиши мумкин, деган версияни ўзим учун инкор қила олмайман. Агар шундай бўлса, Абдулазиз Ҳафизовичга яна бир бор ҳурмат изҳор қилса арзийди.

P.S. Аккаунт Абдулазиз Камиловга таалуқли бўлмаса ҳам, твитда билдирилган қадриятли фикр катта эҳтиромга арзийди. Ўзбекистон фуқароси сифатида ушбу позиция менинг мамлакатим Ўзбекистоннинг позицияси бўлишини жуда-жуда истардим.
Рус танкларидан хавфлироқ рус олигархлари ҳақида

Кеча Алексей Навальний Европа Парламентида чиқиш қилиб россиялик олигархларга персонал санкциялар жорий қилишга чақирди.

Гап шундаки, Путин ҳокимиятининг чўнтаклари бўлган рус олигархлари йиллар давомида мамлакатни талаб келади ва ўғирлаган пулларини Европада сарфлашади, активларга эгалик қилишади, сиёсатчиларни сотиб олишади.

Ўтган эпохада Кремль олигархларининг Ўзбекистонга кириши тугул, яқинлашишига йўл қўйилмаган. Ва бу жуда тўғри қарор бўлган. Чунки жуда яхши тушунилганки, уларнинг иши яратиш ва ўсишни таъминлаш эмас, талаш, ўғирлаш ва эгаллаб олиш, айни пайтда Кремлнинг молиявий босим агенти функциясини бажариш бўлган холос,

Улар худди чигирткалардек, қаерда пайдо бўлса, ўпириб, шип-шийдам қилиб кетишади.

Афсуски, балки узоқни кўра билмаслик ёки улар ўзини бағрикенг меценат сифатида тақдим этишларига алданибми, янги даврда рус олигархларини Ўзбекистонга суқилиб киришига йўл қўйиб берилди. Биз бунинг оқибатлари заҳрини ҳали узоқ тортамиз, тўлови жуда қимматга тушади.

Лекин ҳали ҳам кеч эмас. Токи кеч бўлмай, хатоларни ўнглаш мумкин. Доимо ёдда тутиш керакки, улар учун Ватан ва Миллат йўқ, улар ҳамма нарсани эгаллаб олинадиган ва кейин сотиб юбориладиган ўлжа сифатида кўришади.

@the_bakiroo
Мана бу ҳужжатга асосланилса, Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланиши ҳам 2025 йилгача қолдирилиши мумкин. Бир нима дейилса, мана стратегияда ёзилган: 2025 йилгача вақтимиз бор дейилади. Сотилиб тугатилмаган ва эгаллаб олинмаган, бузиб сотиладиган ерлар ҳали бор демак. Вертолетлар бошимиз узра ҳали кўп учади.

Дарвоқе, ҳужжатдан англашинилича ва ниҳоят Тошкент шаҳри Қурилиш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳри туманлари қурилиш бўлимлари Қурилиш вазирлиги бўйсунувига бериларкан.

Ия, олдин кимга бўйсунарди, дерсиз? Кимга бўларди - Тошкент шаҳри ҳокимига!

Тошкентни Ўзбекистон қонунларидан ва бошқарув вертикалидан алоҳидалигини таъминлаган мана бу ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар қурилиш бўлимлари 2018 йилда Тошкент шаҳри ҳокими ихтиёрига топшириб қўйилган эди. Оқибатлари нима билан тугаганини кўриб турипсиз. Тошкент инфратузилмаси африка пойтахтлари даражасигача қуйига инди.

Тошкент мисолида қўлланилган ва феодал бошқарув элементларни қамраган бу эксперимент имкон борича тезроқ тугатилиши лозим. Ҳуқуқий оқибатларни қўллаган ҳолда албатта.

@the_bakiroo
Амалдорларнинг монетизация қилиниши лозим бўлган имтиёзлари ҳақида. Биринчи қисм

Ўзбек амалдорларининг даромадлари декларацияламагани ва очиқланмагани туфайли, агар ўзлари, масалан Зоир Мирзаевнинг Хушнуд Худойбердиевга интервьюси ёки бўлмасам, Артикходжаевнинг мемларга айланиб кетган ўша машҳур интервьюсида айтган гапларидан бўлак ҳеч қандай ахборот йўқ.

Албатта, ҳеч ким Мирзаевнинг 7 млн.сўм маош олиши ёки Артикходжаевнинг 3 млн.сўмлик ойлигига жиддий қарамайди.

Лекин Янги дейилаётган даврнинг 4- йили ҳам тугадики, ўзбек амалдорлари пора олмай, зўравонлик қилмай, ўғирламасдан, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймай вазифаларини бажариши учун қанча маош олиши керак, деган савол ҳалигача очиқ қолмоқда. Жамиятда бу масалада консенсус шаклланмаган. Назаримда, консенсус шаклланишини энг кўп истамаётган айнан амалдорларнинг ўзларига ўхшайди.

Шу ойнинг бошида Молия вазирлиги Репост нашрининг сўровига жавоб сифатида юқори лавозимли чиновникларининг окладлари миқдорини эълон қилди. Албатта, 1,8 млн сўмдан 2,2 млн сўмгача бўлган окладларга қараб ўзбек ҳокимлари ва вазирлари шунчагина оларкан бечоралар, деган фикрга бормаслик керак. Бу окладга қўшимча турли устама ва мукофотлар, очиқ ва яширин чап чўнтакларга айланган жамғармалар орқали тўловлар ҳисобига вилоят ҳокимларининг маошлари 15-18 млн.сўмгача, вазирларнинг маошлари 18-20 млн.сўмгача етиб бориши мумкин. Қанчалик рост, билмайман, лекин ёпиқ давраларда айрим самарадор вазирларнинг 40 млн.сўмгача маош олиши айтилади.

Миллиардлаб, триллионлаб маблағлар ҳақида қарорлар қабул қиладиган амалдорлар учун бу рақамлар унча катта кўринмайди албатта. Лекин масаланинг бошқа тарафи бор. Ривожланган мамлакатлар амалдорларидан фарқли ўлароқ, ўзбек амалдорлари социалистик даврлардан қолиб кетган ёзилган ва ёзилмаган кўплаб имтиёзлардан фойдаланадилар.

Булар нима?
Ўзи ва оила аъзолари учун бепул махсус тиббий хизмат. Халқ учун мўлжалланган ва даволамайдиган тиббиётдан фарқли ўлароқ раҳбарлар учун мўлжалланган тиббиёт ва дам олиш хизматлари анча сифатли, бунинг ёнига хорижда бепул даволаниш имкониятиниям қўшса бўлади.
Хизмат уйлари - кўпинча бу уйлар бир муддат ўтиб арзимаган қолдиқ нархларда хусусийлаштириб олинади.
Устама ҳақлари қўлланиладиган махсус пенсиялар.
Бу фақат биз очиқ маълумотлар ва суҳбатлар орқали билганларимиз. Ҳалигача аксар ҳужжатлар ёпиқ протоколлар орқали тасдиқланиши ва махфий грифида қолаётгани ҳисобга олинса, балки яна бошқа имтиёзлар ҳам бордир.

@the_bakiroo