Бунақа махинацияни фақат Ўзавто амалга ошириши мумкин холос. Тепадагиларнинг қўллови билан
2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун 3%лик йиғим автомашиналар нархига киритилган ва биз харидорлар автомашинани 3% ортиқ нархи билан тўлаб келмоқдамиз.
Лекин, Ҳисоб палатаси маълумотига кўра харидорлардан автомашина нархи ичида олинган 3%лик йиғим 2020 йил давомида тўланмай келинган. Бошқача айтганда, бумуттаҳамлар масалан, “UzAuto Motors” АЖ томонидан 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 582,6 млрд сўм йиғимни харидорлардан олиб, бюджетга тўламаган. Ўзида олиб қолган.
Бу барча белгилари бўйича жиноий иш. Нега шу пайтгача иш очилмаган ҳайронман. Халқдан ярим триллион сўмни йиғим баҳона шилиб олсада, бюджетга тўламаса.
Буям майли, энди бу Остап Бендер шогирдлари ўша 3%ни бюджетга тўламаслик бўйича имтиёз ҳам ундирмоқчи.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун 3%лик йиғим автомашиналар нархига киритилган ва биз харидорлар автомашинани 3% ортиқ нархи билан тўлаб келмоқдамиз.
Лекин, Ҳисоб палатаси маълумотига кўра харидорлардан автомашина нархи ичида олинган 3%лик йиғим 2020 йил давомида тўланмай келинган. Бошқача айтганда, бу
Бу барча белгилари бўйича жиноий иш. Нега шу пайтгача иш очилмаган ҳайронман. Халқдан ярим триллион сўмни йиғим баҳона шилиб олсада, бюджетга тўламаса.
Буям майли, энди бу Остап Бендер шогирдлари ўша 3%ни бюджетга тўламаслик бўйича имтиёз ҳам ундирмоқчи.
Дефицитни қарз билан ёпиш, Қарзни янги олинган қарз билан қайтариш нормага айланмоқда
2021 йилда бюджетнинг 37,4 трлн.сўмлик дефицитини қоплаш ва 7,8 трлн.сўмлик асосий қарзнинг қайтариш манбалари:
5 трлн. сўм – ички бозорга Давлат қимматли қоғозлари чиқариш ҳисобига;
18,7 трлн. сўм – ташқи қарз маблағларини жалб қилиш ва еврооблигациялар жойлаштириш ҳисобига;
1,4 трлн. сўм – Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармаларининг
йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан;
8,1 трлн. сўм – Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан;
12,1 трлн. сўм Давлат дастурларини амалга ошириш учун вазирлик ва
идоралар томонидан жалб қилинган ташқи қарз маблағлари ҳисобидан.
Бошқача айтганда, бюджет дефицити ва ташқи қарзни ёпиш учун яна жами 35,8 трлн.сўм қарз жалб қилинади.
Бу Ўзбекистон аҳолиси жон бошига қўшимча яна 1 млн.сўмдан ортиқроқ қарз кўпаяди дегани.
Белни маҳкам ва сабрни тошдан қилинг, қарздорлар.
@the_bakiroo

Комил Алламжонов билан фикримиз ўнг келмаслиги мумкин. Лекин ҳозир бу масалада унинг қарашларини 146%га қўллайман.
Агар текшириш ва ўрганиш лозим бўлса, қаерда давлатники, қаерда тадбиркорники ажратиб бўлмай қолган, қабул қилинаётган қарорларда манфаатлар тўқнашуви йўқ нуқтанинг ўзи қолмаган, ҳокимликнинг ваколатлари аффилланган бизнес манфаатлар йўлида реализация қилинаётган ҳокимнинг фаолияти текширилиши лозим.

Telegram
Komil Allamjonov
Тегилмаган шу волонтёрлар қолганди. Бу ёшларга мотивация эмас, қўлига бир урадиган тадбир бўлибди. Ваҳоланки, пандемия даврида барча ёшлар бирлашди, Тошкент шаҳрини ҳокимият эплолмай қолганида, айнан шу волонтёрлар ҳаётини хавф остига қўйиб, одамлар дардига…
Ҳар доимгидек Тошкент учун ҳаммаси тўсатдан юз беради.
Қор ёғишини, музлама бўлиши мумкинлигини 1 ҳафта аввал билишармиди? Билишарди.
Йўллар нега эрталабдан реагент билан қайта ишланмади?
Нега кўпроқ жамоат транспорти чиқарилмади?
Ё шаҳар ҳокимияти фақат раҳбарлар келадиган йўлни асфальт қилишни ва раҳбарлар юрадиган кўчани ювишни билишадими?

bakiroo
Рўёлар асфальт тугаган маконгача давом этиши ҳақида
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Vlll қурултойида қатнашаётган Бош вазир тадбирдан чиқиб, масалан, чап тарафга томон 100 метр қадам босдими ёки йўқ билмайман.
Лекин мен эринмай қадамлаб ва чамалаб…

Яхшиямки, пойтахтда ҳокимият йўқ бўлса ҳам (ҳокимият пул қилиш билан банд), волонтерлар бор.
https://t.me/Polimonolog/560
https://t.me/Polimonolog/560
Telegram
Polimonolog
Тўсатдан юз берган об-ҳаводаги кескин ўзгариш йўлларда қўшимча ноқулайликлар туғдирди.
ЙПХ ходимлари қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда, барака топишсин.
Улар етиб бормаган жойларда эса, халқ ўз-ўзига хизмат қиляпти. Кўмаклашяпти. Текинга.
Мабодо,…

Apelsin ҳақида
Ўзим фойдаланиб келаётган Apelsin иловаси - @apelsin афзалликлари икки оғиз. Аввало иловани такомиллаштириб келаётган йигитларга гап йўқ, улар доимий равишда дастурни яхшилаш устида ишламоқдалар. Кечаги Apelsinдан бугунгиси яхшироқ, эртангиси эса янаям яхшироқ эканини сезмаслик мумкин эмас.
Дарвоқе, ўша кўп мақталган NFC орқали тўлов технологиясини ишлатиб кўрдим. Apelsin баёнотига кўра, бу функция HumoPay деб номланади ва барча Humo карталари (ҳаттоки виртуал карталар билан) билан ишлайди.
HumoPay илованинг сўнгги версиясида ва фақат Андроидда мавжуд бўлиб, уни бу ердан юклаб олишингиз мумкин. Айфончилар эса Apple Pay компаниясининг Ўзбекистонга келишини кутишлари керак, бундай чекловлар Apple томонидан қўйилган.
Қисқаси, Apelsin HumoPay функцияси орқали тўловларни янги даражага кўтарди, Apelsin буни амалга оширди ва буни тан олмаслик мумкин эмас!

Еврооблигациялар жойлаштириш орқали жалб қилинган ташқи қарз қаёққа ишлатилади?
Ўзбекистон навбатдаги 750 млн.долларлик еврооблигацияларни жойлаштиришни бошлади. Еврооблигациялар 2та траншда:
- 500 млн.долларлик қисми – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва
- 250 млн.млн.долларлик эквивалентда 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида – чиқарилади ва облигациялар бўйича мўлжалдаги фоизлар долларда 4.25% ва сўмда 15.25% атрофида бўлиши кутилмоқда.
2021 йил бюджети дефицитининг 18,7 трлн.сўмлик қисми ташқи қарз маблағларини жалб қилиш ва еврооблигациялар жойлаштириш ҳисобига қопланиши эълон қилингани инобатга олинса, 750 млн.долларлик еврооблигациялар бюджет харажатлари сифатида ишлатилади, деб ҳисоблаш мумкин. Режаларга кўра, келаси йилда Ўзбекистон, афсуски, яна 1 млрд.доллар атрофида еврооблигация жалб қилади.
2019 йилда жалб қилинган 1 млрд.долларлик еврооблигацияларнинг 889 млн.доллари давлат банкларига депозит сифатида, 20 млн.доллари Агробанкка субординар қарз ўлароқ ва 90 млн.доллари Навоий-тоғметаллургия заводига ссуда кўринишида йўналтирилган эди. Яъни еврооблигация кўринишида жалб қилинган ташқи қарзнинг аксар қисми феълан ўта самарасиз давлат банклари орқали унданам самарасиз директив лойиҳаларга сарфланган. Таъкидлаш лозимки, еврооблигациялар орқали шаклланган лойиҳалар портфели шу кунгача расман ва очиқ эълон қилинмаган.
Еврооблигациялар кўринишида ташқи қарзларни жалб қилиш ва ундан фойдаланишда Ўзбекистон бугун дефолт ёқасида турган Замбия моделини такрорлаётгандек туялади. 2013 йилда еврооблигация жойлаштиришга киришган ва келиб тушган маблағларни ўта самарасиз лойиҳалар ва бюджет харажатларига сарфлаган Замбия бугун 3 млрд.долларлик еврооблигациялар бўйича мажбуриятларини бажаришда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Telegraph
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги навбатдаги суверен халқаро облигацияларнинг бошланғич фоиз ставкасини эълон қилди
Жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтган роуд-шоу тадбири доирасида: • АҚШ, Буюк Британия, Дания, Австралия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлардан 90 га яқин халқаро инвесторлар иштирокида аудиоконференция (Global Investor Call) ўтказилди;…
Сўз онгни белгилайди, онг эса сўзни
Луғатимиздаги ҳокимият, ҳукумат калималари бизнинг зеҳниятимизга ҳокимлик қилувчи, ҳукм этувчи сифатида сингиб кетган. Чизиқнинг қайси тарафида - ҳукм этувчи ёки ҳукм этилувчи томонида турганимиздан қатъий назар.
Ғарб талқинидаги government - бошқарувчи, бошқариш функцияларини бажарувчи институт тарихимизда ҳам, шууримизда ҳам бўлмаган.
Биз ижро органига ҳукмдор эмас, вақтинча ёлланган бошқарувчи сифатида қарай оламизми? Ҳукмдорлар эса ўзларини ёлланган бошқарувчи ўлароқ кўрадиларми?
Ва бунинг учун аввал онг ўзгаришлари негиз тутмоғи лозимми ёки сўз?

Келаси йили бўлиб ўтадиган Президент сайловларининг яна бир номинал аъзоси ва спарринг рақиби танланган кўринади.
Комилжон Тожибоев Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайлангани айтилмоқда.
Ўзбек яшилларининг янги лидери партия позициясини ўзгартирадими ёки йўқми, бир нима дейиш қийин.
Лекин нима бўлгандаям, ўзбек яшилларининг АЭС қурилишини қўллаши, ёки келажакда бизни сувсиз қолдирадиган Тожикистон ва Қирғизистонда қурилаётган ГЭСлар масаласида бетарафлиги ёхуд дарахтларнинг кесилиши орқали аҳоли манзилларининг чўллашиши борасидаги пассив муносабатлари жудаям саволли ва ҳатто кулгули.
Шундай тасаввур уйғонадики, бу яшиллар ва уларнинг фарзандлари яқин келажакда Ўзбекистонда яшашни режалаштиришаётгани йўқдек.

Yuksalish — LIVE
⚡️Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Шаробиддинович Тожибоев сайланди.
У бунга қадар Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институти директори бўлиб ишлаган.
Yuksalish_live

555 млн. доллар ва 2 трлн. сўм миқдоридаги суверен халқаро облигациялар бўйича фоиз ставкалар дастлаб эълон қилинган 4,25% ва 15,25%дан сезиларли даражада пасайиб, савдолар якунида мос равишда 3,70% ва 14,50%ни ташкил этган.
Бозордаги ҳозирги ҳолатдан ва инвесторларнинг рискка кириши эҳтиёткорлиги барибир юқорилигича қолаётганидан келиб чиқилса, жойлаштирувни жудаям муваффақиятли, деб аташ мумкин.
Умид шуки, еврооблигациялар жойлаштирувидан тушган маблағлар бюджет харажатларини қоплашга йўналтириладими ёки танланган лойиҳаларни молиялаштиришгами, юқори даражадаги дисциплина ва самарадорликка алоҳида эътибор қаратилади.
Шу билан бирга еврооблигацияларни муомалага чиқаришдаги пиар жараёнлар харажатлари, роуд-шоу, андеррайтер ва консультантларга тўланган комиссиялар ҳақида очиқ ва тўлиқ маълумотлар тақдим этилса, янаям яхши бўларди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Лондон фонд биржасига 555 млн. доллар ва 2 трлн. сўм миқдоридаги суверен халқаро облигацияларни…
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 750 млн. АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигациялар икки траншда – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида чиқарилди ва Лондон фонд биржасига жойлаштирилди. Жорий…
Фарзандлар гулхани
Бир неча аср аввал Шимолий Америка ҳиндуларида қизиқ бир анъана бўлган. Зеҳният узвийлиги, қарор қабул қилиш ва ҳаётий доноликни намоён этган бу анъана "Фарзандлар гулхани" деб аталган.
Жуда муҳим ва масъулиятли қарорларга келишдан аввал қабиланинг барча оқсоқоллари йиғилишиб ўртада гулхан ёққанлар.
Гулхан уларга ҳиндуларнинг "Болаларга зарар етказадиган биронта қонун қабул қилмаслик, ҳеч қандай ҳаракатлар амалга оширмаслик" бўйича биринчи қонунларини эслатиб турган. Шундан сўнг оқсоқоллар гулхан олдида қасам ичганлар. Оқсоқолларнинг Сардорлар Кенгашида иштирок этишининг мажбурий шарти айнан шундай бўлган.
Кеча Маргулан Сейсембай келтирган бу асотирни мен еврооблигацияларнинг янги траншларини жойлаштирганимиз ва биздан кейинги авлод, яъни фарзандларимиз тўлайдиган ташқи қарзларимиз ошгани муносабати билан эсладим. Яхшиликка бўлсин ишқилиб.

Иккинчи ой кетма-кет олтин экспорт қилинмаяпти, лекин импорт жадал суръатларда ўсишда давом этмоқда.
Эълон қилинган ташқи савдо статистикасига кўра, 2020 йилнинг 10 ойи давомида экспорт 13 329,1 млн.долларга, импорт 16 730,3 млн.долларга етган.
Импортни, айниқса давлат назорати остидаги корхоналарнинг импортини нотариф чоралар билан чеклаш тадбирлари ўзининг самарасини бераётгани йўқ.
Агар Статистика Қўмитаси импорт мундарижасини давлат назорати ва хусусий субъектлар қирқимида эълон қилганида ҳаммаси очиқ намоён бўлган бўларди.
Ўзбекистонда Ўз билан бошланадиган давлат компаниялари импорт битимларини тузишда асоссиз равишда қимматроқ бўлган шартларда ускуна, эҳтиёт қисм ва хом-ашё келтиришга муккасидан кетиб қолган.
Уларнинг импорт самарадорлигини директив чекловлар ўрнатиб, корпоратив бошқарувга хориждан бир неча ўн минг долларлик маош билан экспертлар ва менежерлар келтириб, ребрендинг қилиб ўзгартириб бўлмайди. Бу корхоналар бутун мундарижаси ва табиати бўйича фақат ва фақат ўзлаштиришга ва максимал даражада ўзлаштиришдан ўзгасига ярамайди.

stat.uz
Statistika qo'mitasi — O`zbekiston Respublikasining tashqi savdo aylanmasi (2020-yil yanvar-oktabr)
Эстон ва фин қардошлар ҳақида
Эстония ва Финляндиядан келадиган хабарларни ўқиб, баъзида биринчиси билан 29 йил аввал, иккинчиси билан 102 йил бурун бир мамлакат маконида яшаганимизга ишонгим келмайди.
Нега бир авлод, уч авлод умри давомида улар биздан шунчалар илғорлашиб кетди, аниқроғи нега биз шунчалар тубанлашиб, ибтидоийлашдик?
Масалан, Мартти Ларнининг "Чўчқабоқар хоним"ини ўқисангиз, бизда ҳозир қандай жамият ва миллат касалликлари бўлган бўлса, финлар аср бошида шу дардлардан азоб чекканини кўрасиз. Ёки Леэло Тунгалнинг "Ўртоқ болакай ва катта одамлар" китобини бир варақлаб кўринг. Эстонлар биздан кам бўлмаган хўрлик ва хорликни кўришган.
Лекин эстонларда ҳам финларда ҳам нимадир ўзгарганки, улар "Энди ҳеч қачон" деган хулосага келишган.
Бу нима, бу қандай ҳодиса?
Назаримда, эстонлар ва финлар тескари селекцияни тўхтата олишган. Уларнинг муваффақияти боши шундан.
Улар миллат ойдинларини отишдан, сотишдан, қамоққа тиқишдан тўхташган. Ўғрилар, саводсизлар ва ёлғончиларни ўзларига бош қилишдан тийилишга куч топа билишган.
Жудаям оддий ишдек? Шундайми? Лекин ўлмак каби мушкулдир!

Сувда юриш учун аввал хочда осилиш керак бўлади
Айтмоқчи бўлган оғриқли дардларингизни кимдир айтишини кутишда давом этсангиз, бор умидингиз ўзга кимсаларнинг эҳтимолий қаҳрамонлигидан бўлса, ўзгаришларни кутманг, мўъжиза рўй бермайди.

Микрофон кўтарган аёл
Ёдингизда бўлса, яқинда Қашқадарёдаги хароба мактаб филиали суратлари тармоқларда кўп муҳокамага сабаб бўлганди.
Президент матбуот хизмати томонидан намойиш қилинган фильмда ўша мактаб филиалининг кейинги тақдири ўрганилган. Аҳоли кўчиб борган ҳудудга…

Visa билан Ўзбекистон ҳудудида харидларни комиссиясиз амалга ошириш имконияти яратилди
Hamkorbank Visa карталар нархини пасайтириш билан бирга, қўшимча равишда Humo терминаллари орқали тўловлар комиссиясини ҳам бекор қилди.
Буларнинг барчаси мижозлар учун Visa билан биргаликда ўтказилаётган совғалар улашиш Акцияси шартларини бажарилишини осонлаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Картани расмийлаштиринг, 20 АҚШ доллари ёки ундан юқори бўлган суммага харидни амалга оширинг ва замонавий смартфон ёки автомобиль ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг.
Имкониятлар вақти келди. Картага ҳозирнинг ўзида буютма беринг: https://bit.ly/2TR4iwp
Акциянинг Янги йил байрами автомобиль ютуқли ўйинида қатнашишга шошилинг.

Кимдир сизга энергия нархларини жаҳон нархларига етказсак кифоя, энергия мўл бўлади, деса ишонманг, калиш билан унинг сочи силлиқ таралган бошига солинг. Бетига тупурсангиз ҳам бўлади.
Мана уч йилдирки энергетика соҳасини ўн йиллар давомида эмиб, соғиб келганлар ўзлари ислоҳот деб номланган бузғунчилигини давом эттиришмоқда. Уларга жазо йўқ, уларнинг мушугини биров пишт демайди. Соҳага киритилган миллиардлаб доллар маблағлар қайси туйнукка кетганини, кетаётганини суриштирувчи ҳам йўқ.
Йиллар давомида арзон энергия Ўзбекистон товар ва хизматларининг нисбий афзаллигини ва рақобатбардошлигини таъминлаган. "Ислоҳот"чи ўзлаштирувчиларнинг уч йиллик ҳаракатлари давомида Ўзбекистон мана шу рақобатбардошликни ҳам йўқотди. Қайта тиклаб бўлмас даражада йўқотди.
Сабрли халқимиз эски ва янги ёлғонларга қандай кўниккан бўлса, свет, газ ва иссиқлик йўқлигига ҳам шунчалар кўниккан. Иситиш ва ёруғликни майли қўя туринг, энергиясиз ЯИМ яратиладими? Энергиясиз экспорт бўладими? Қанақа иқтисодий ўсиш ҳақида валақлаш мумкин?
Энергия нархларини жаҳон нархларигача ошириш мафкурасини илгари сурувчи сохта экспертларни ғоявий шерик қилиб олган ўғрилар амалда нимага эришди?
Нархлар ошди, ошади, яна ошаверади, лекин ҳамма исталган вақт ишлата оладиган энергия, пулини тўлаб харид қилиш принципларида ишлайдиган энергетика бозори бўлмади, бўлмайди ҳам. Агар ўзларини ислоҳотчи деб атаб олганлар даф бўлмаса.
Ишонмайсизми?
Энергетика вазирлигининг мана бу захарханда жавобини ўқинг. Газ тармоғидан узилгач ҳосили нобуд бўлган иссиқхоналар ўзлари айбдор экан, улар ўз вақтида кўмир захира қилиб қўймаган эмиш.

Иссиқхоналар муқобил ёқилғи таъминотига эга бўлиши керак
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги иссиқхоналарга газ етказиб беришни тўхтатиш билан боғлиқ мурожаатларни таҳлил қилиб, иссиқхоналар куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи манбаларига ўтиш улар билан тузилган шартномаларда назарда тутилганлигини…
Аввалдан кутилганидек, нормал жамоат транспортининг ўзи йўқ, бўлмайди ҳам, кутманглар, лекин паркоматлар пайдо бўлади.
Чунки пойтахт менежментида ўтирганларнинг мақсади шаҳарда нормал жамоат транспортини йўлга қўйиш эмас, шаҳарликларга миллионта муаммолар яратиш орқали буюртмалар ҳисобига пул ишлаш, пул ишлаш ва яна пул ишлаш. Булар шунинг учун иқтидорга келган.
Газета ўқувчилари комментларига бир боқинг. Шунақа таассурот-ки, шаҳар транспортини режалаштираётганлар учинчи синф таълимига ҳам эга эмасдек, ёки улар ҳеч қачон шаҳар жамоат транспортидан фойдаланишмаган. Фойдалаланиш режалари ҳам йўқ.

Ўтган йили ақлли одамлардан бири хусусий суҳбатлардан бирида шаҳар марказидаги кўчаларда пулли парковка зоналарнинг пайдо бўлиши ҳал бўлган масала экани, бу борада "инвестор" ҳам тайин бўлгани, кўпчилик бу "инвестор"ни жуда яхши таниши, жамоатчилик фикрини…
Берилмаган саволлар ҳақида. Биринчиси
Айни дамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни амалиётини жорий этиш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Агар тадбир эълон қилинган вақтда, соат 10:00да бошланганида қуйидаги саволларни беришга уриниб кўрган бўлардим.
Биринчиси. АСКУЭ ва электрон ҳисоблагичлар тизими 7 млн.абонентни қамраб олиши керак. Бу дегани бошқа ҳисоб, сервер ва назорат комплексларидан ташқари камида 7 млн.электрон ҳисоблагич сотиб олиш керак, дегани эди. Афсуски, 7 млн. электрон ҳисоблагични етказиш халқаро тендер ўтказилмай, “Elektron xisoblagich” МЧЖ ва “Toshelectroapparat" МЧЖга топширилди. Эътиборлиси шуки, масалан, “Elektron xisoblagich” МЧЖнинг ҳисоблагичлари Хитойнинг Holley Technology Ltd ҳисоблагичларидан умуман фарқ қилмайди. “Elektron xisoblagich” МЧЖнинг 60% улуши ҳам Holley Technology Ltdга тегишли. Holley Technology Ltdдан импорт қилинган ва гўёки “Elektron xisoblagich” МЧЖ ишлаб чиқараётгани айтилаётган ҳисоблагичлар ўртасида фарқ топиш қийин. Мамлакат раҳбариятида гўёки бу ҳисоблагичлар ўзимизда ишлаб чиқарилаётгандек таассурот қолдиришга уринишлар орқали бир неча юзлаб миллион долларларни ўзлаштиришга уринишлар, афсуски, биринчиси ҳам охиргиси ҳам эмас. Ўтган йили июль ойида битта ҳисоблагични ўрнатиш истеъмолчига 770 минг сўмдан тушаётганини айтишганди, бу ўша пайтдаги курс бўйича 92 долларни ташкил этган. Бозорда, айниқса халқаро бозорда айни параметрларга мос тушувчи 30-50 доллар оралиғида ўнлаб, юзлаб ҳисоблагич таклифларини топиш мумкин.
Импорт муқовасини ўзгартириб "маҳаллийлаштириш"дан, тендер ўтказмасдан триллионлаб сўмлик буюртмаларни эгаллаб олишдан мақсад нима ўзи? Каррасига қиммат кўринишда битимлар тузиш ва маблағлар ўзлаштиришми? Бу Ўзбекистонда нормами?
Кўп эшитаман, шунча гаплардан кейин нима ҳам ўзгарар эди дерсиз. Тўғри гап. Лекин жамоатчиликнинг, фуқароларнинг вазифаси шу - Муаммони кўтариш. Кейинги ҳаракатлар бошқа давлат ва назорат идораларида давом этиши лозим.

"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot
Согласно анализу, в среднем 770 000 сумов расходуется из средств акционерного общества «Региональные электрические сети» на современные приборы учета, установленные для каждого потребителя, что свидетельствует о том, что каждый потребитель экономит средства.…
Берилмаган саволлар ҳақида. Иккинчиси
Шу кунларда, айни аёз вақтида Тошкент шаҳри ва вилоятида АСКУЭ тизимини ишга туширишга уринишлар давом этмоқда.
Буни халқ тилида айтганда райэлектросетлар олдида йиғилган норози истеъмолчиларнинг дарди-фиғонидан ҳам билишингиз мумкин. Нега истеъмолчилар райэлектросет олдида тўпланган? Сабаби АСКУЭ ишга туширилиши билан улар тармоқдан узилган. Ва афсуски, истеъмолчиларнинг аксарияти ҳақдор бўла туриб тармоқда узилган ва узилмоқда.
Қандай қилиб дейсизми? Чунки эски ҳисоблагичлар ўрнига янгилар қўйилаётганида ҳеч қандай инвентаризация ва қайта ҳисобга киритиш амалга оширилмаган. Кимдир 200, 500, кимдир 1000 квт. энергия ҳақдорлиги бўлишига қарамай, янги ҳисоблагич электр ҳисобини нолдан бошлаган. Ва улар ҳақдор бўла туриб тармоқдан узилмоқда. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг бўлинмалари АСКУЭни ишга туширишдан аввал ҳақдорлик/қарздорлик масаласини ҳар бир истеъмолчи қирқимида инвентаризация қилиб чиқиш лозимлигини ҳаёлига ҳам келтираётгани йўқ.
Энг ёмони “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг асосий месседжи шуки, истеъмолчилар ишлатилган энергия ҳақини тўламаяпти ва шунинг учун электрда узилишлар бор. Бу қип-қизил ёлғон.
Амалда эса истеъмолчилар электр ҳақини аксарида ўз вақтида тўламоқда, шунга қарамай тармоқда электр суткалаб, соатлаб йўқ ёки доимий узилишлар давом этмоқда.

Берилмаган саволлар ҳақида. Учинчиси
Ўзбекча АСКУЭ бу светнинг "автомат" ўчирилиши ва пули тўлангач, светни ёқиш учун РЭСга телефон қилишга бесамара уринишлардан иборатлиги ва "автомат" ҳам аслида автомат эмаслиги ҳақида жуда кўп ёзилган.
Энг кўп эътироз - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг истеъмолчилари билан икки томонлама алоқа йўқ. Ҳеч қандай. Улар телефонлар, алоқа каналларини ўчириб, шундоқ истеъмолчига қўйиб қўйишган. Керак бўлса ўзи келади, уларнинг шиори.
Яна бир эътироз - Пайме ёки Апельсин иловаси орқали "Мой дом" хизматини ёқиб олганлар билади, электр ёқасизми ёки йўқми ҳар куни ҳисобингиздан бир хил сумма ушлаб қолинади. Ҳисобингизда пулингиз бўлса кифоя, токи тугамагунча ушлайверишади ва буни улар ҳечам уялмай, автомат деб аташади. Пулингизни ечиб бўлишгач, албатта электрни узишади, аслида ҳақдор эканингизни ва туя эмаслигингизни исботлаш учун ўзиям, ходимлариям муз бўлган РЭСнинг идораларига бориб сарғайишингиз керак. Ёки РЭСда танишингиз бўиши лозим. Охирги 2 ойда ўтказган тажрибаларимдан сездимки, АСКУЭ "ручной автомат"ларининг фаолияти РЭСдаги умумий қарздорликни ёпиш учун кимда пул бўлса у электр ишлатадими ёки йўқми, пулини ечишга қаратилган. Яъни умумий ҳаммом ва ҳашар.
Ва бугунга охирги гап. Икки ой аввал Монополияга қарши курашиш қўмитаси 16-17 сентябрь кунлари ўнминглаб электр энергияси истеъмолчиларини тармоқдан ёппасига узган “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖга нисбатан иш очганди. Шу очилган иш нима бўлди? Ахир истеъмолчиларни асоссиз равишда тармоқдан узиш кўпайса кўпаймоқдаки, асло камайгани йўқ. Балки ишга Прокуратура ҳам қўшилар?!

Ўзбекча АСКУЭ бу светнинг автомат ўчирилиши ва пули тўлангач, светни ёқиш учун РЭСга телефон қилишга бесамара уринишлардан иборат.