She`rlar Olami !
1.25K subscribers
481 photos
84 videos
9 files
205 links
❤️ Telegramdagi "She'rlar olami" Kanaliga xush kelibsiz 🙌

📝 She'rlar
✒️ Afrorizmlar
📷 Statuslar
💞 Mazmunli Satrlar

.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
.
Инша'аллах 2к 🤲
Download Telegram
Ўзимиздан чиққан ўзимиз


Биз Румийни олдириб қўйдик,
Фаробий ҳам кетди билгандай.
Бобурни ҳам яхши эсларсиз,
Кетди юртдан, сиғмай қолгандай.

Ҳинд юртида шох эди, аммо,
Қалби "юртим" дея бўзлади.
Битикларин кўрдингизми ҳеч -
Андижондан йиғлаб сўзлади...

Марғиноний қадрига етмай,
Чанг бостирдик китобларини.
Минг йилдирки дунё эъзозлар
Ҳидоядан хитобларини.

Бухорий ҳам сиғмади бизга:
Фитна қилдик, тош отдик, "кетсин",
Бизда чаламулла етарли,
Бошқа биров қадрига етсин.

Ҳиндистоний Домлани ҳам биз
Қолдирмадик, кетди, қутулди.
Орамиздан топмаган таскин
Ўзга юртда манзур кутилди.

Тинч қолмади Улуғбеклар-у,
Фарғонийлар Нил тараф кетди.
Шайҳур-Раийс ибн Синонинг
Қадрига ҳам Ҳамадон етди.

Лек буларнинг ҳаммаларини
"Биздан!" дея кўкрак керамиз.
Уялмасдан қошимиз кериб,
"Мана, бизда! Бизлар!!!" деямиз.

Чўлпон, Фитрат, Қодирий қани,
Шермуҳаммад, Мадаминбеклар?
Кимга сотдик, қани айтингчи,
Ўзимиздан чиққан ўзбеклар!?

Салим Айюбий
САБР ХАҚИДА

САБР - аччиқ, аммо фойда берувчи; Қаттиқ, аммо зиен -захматни даф қилувчи. Қайси бахтсиз сабр этагини тутган бўлса, у охири муродига етади; қайси бир гирифтор кўнгил сабр тугунини бўшатмаган бўлса, унинг бахт тугуни очилади.

САБР - шодликлар калитидир, бандларни ечувчидир.

САБР - ўртоқдир, сухбати зериктирарли, аммо мақсадга олиб борувчи.

САБР - улфатдир, узоқни кўзлаган, аммо охирида истакка етказувчи.

САБР - уловдир, секин юрадиган, аммо манзилга элтувчи.

САБР - туядир, огир қадам, лекин бекатга олиб борувчи.

САБР -насихатгўй, ачитиб гапирадиган, киши табиати ундан озор чекади, лекин амал қилган охирида муродга етади.

САБР - табиб, бадхўр дори, бемор ундан азоб тортади, аммо сўнггида согликка эришади.

Аллохнинг исми -сифатларидан бири хам
АС САБУР.

Абу Мусо ал Ашьарийдан (р.а) ривоятким, Расулуллох саллоллоху алайхи вассаллам бундай деганлар:

"Одамлардан эшитадиган озорга Аллох Таолодан кўра чидамлироги йўқ. Одамлар Аллох Таолонинг боласи бор, деб гийбат қилдилар. Шунга қарамай, Аллох Таоло уларга сихат -саломатликни, ризқларини бераверди ".

Ха, Аллох амрига итоат этувчи бандаларни сийлайди. Унинг мукофоти тайин.

Бизнинг сабримиз -чи?

"Сабр қилувчилар билан биргаман ", деган ваьдадан тотлироқ яна нима бўлиши мумкин.

Биз эса ўз сабрсизлигимиз билан Аллохдан узоқлашиб қолмаяпмизми?

Сиз бунга нима дейсиз?

🤲 Аллоҳдан сабрлилар қаторида қилишини сўраб қолайлик.
Ҳаққимизга дуо қилган биродарим

Етказганга шукур деймиз энг аввало,
Дўстлар, сизга эҳтиромла қилай таъзим.
Балолардан паноҳ берсин сизга Худо,
Ҳаққимизга дуо қилган биродарим.

Йўқлаб биздай дўстингизни ғойибона,
Аритгайсиз танда бўлса неки дардим.
Қўллар очиб қайғудами шодиёна,
Ҳаққимизга дуо қилган биродарим.

Дўст бўлса қандай бўлар сиздан ортиқ,
Сиздан ортиқ ким ҳам билар эди қадрим.
Жаннатини Аллоҳ қилсин сизга тортиқ,
Ҳаққимизга дуо қилган биродарим.

Дунё эмас охиратим учун эслаб,
Синовларга тушганида ожиз сабрим.
Тилагайсиз яшиликни бизга излаб,
Ҳаққимизга дуо қилган биродарим.

Маҳшар томон манзилимиз бошланганда,
Дуоингиз сабаб нурга тўлса қабрим.
Ҳамма сукут сақлаб кўзлар ёшланганда,
Ҳаққимизга дуо қилган биродарим.

(Қаердадир ўқиб, сақлаб қўйган эканман.
Муаллифини билмайман. Муаллифдан Аллоҳ рози бўлсин).
Дунёда рашкдан ҳам кучлироқ азоблар бор:

• Намоз ўқиганинг, ўранганинг учун яқинларинг сендан юз ўгиришса;

• Тўрт бола билан ҳали 30 га кирмай, бева қолиб кетсанг;

• Кўз ўнгингда фарзандингни дўппослашсаю, ёрдам беролмасанг;

• Ота онангни соғиниб, бағринга босмоқчи бўлсангу, улар ўтиб кетишган бўлса;

• Нуқсонинг сабаб турмушга чиқолмагансан, лекин сендан 5 ёш кичик синглингни 3 фарзанди бўлса;

• Жазо муддатинг тугашига бир ҳафта қолди. Лекин арзимаган сабаб билан яна 3 йил муддат қўшиб берса;

Рўйхатни давом эттиришим мумкин лекин фойдаси йўқ...

Фотима Сиддиқий
Ming yildirki tirik yashayman,
Ming yildirki o‘rtaydi sog‘inch.
Zahardan ham achchiq pushaymon
Ming yildirki qo‘ymas meni tinch.

Derazadan mo‘ralar armon,
Singan ko‘ngil yoriqlariga.
Ming yil yashab topmadim malham,
Yuragimning og‘riqlariga

Mahzuna Bobomurodova
Bolamning ko‘zida ummonni ko‘rdim,
Otamning ko‘zida iymonni ko‘rdim.
Hayotda egilgan bukilgan ammo,
Sinmagan qaddi tik insonni ko‘rdim.

Onamning ko‘zida jahonni ko‘rdim,
Jannatga eltuvchi imkonni ko‘rdim.
Etiqodi butun iymoni toza,
Mo‘minning so‘zida qur‘onni ko‘rdim.

Mayxo‘rning ko‘zida shaytonni ko‘rdim,
Aytilgan so‘zida gumonni ko‘rdim.
O‘zidan o‘zgani inson sanamas,
Johilning ko‘zida hayvonni ko‘rdim.

Toatsiz qadamda gunohni ko‘rdim,
Ibodatdan kelgan panohni ko‘rdim.
Ko‘ngil ko‘zgusiga chuqurroq boqsam,
Qalbimbing tubida ollohni ko‘rdim.

Mashhura Hamroyeva.
Erkingiz o'z qo'lingizda ketish yoki qolishni o'zingiz hal qiling! Bu shunchaki aytilgan so'zlar emas, bunga shunchaki oddiy javob berib bo'lnaydi, alam qiladi-a, agar intizor bo'lib shunchaki jim evaziga hatto minnatdorchilik ham so'ramay kutayotgan insoningiz shu gaplarni aytsa. Demak, demak siz uning oldida bo'lishingiz yoki bo'lmasligingizni mutlaqo ahamiyati yo'q. Demak u bunga befarq, unga muhtojligingiz hattoki bir marta beradigan salomiga ham ehtiyojlik sezishingiz unga no'malum. Siz uni har bir olayotgan nafasi bosayotgan qadamidan havotirlanasiz uni o'ylaysiz. Kunda bir marta faqat oqshomda 2 yoki 3 soat gaplashishga imkon bo'ladi siz hamma ishingizni chetlashtirib o'sha 2, 3 soatlik vaqtni u bilan ijtimoiy tarmoqda gaplashish uchun sarflashga urunasiz. U tarmoqdan uzilmaguncha nigohingizni tarmoq sahifasidan bir daqiqa ham uzmaysiz. To'ymay qolishingizni, ertaga shu vaqt kelguniga qadar yana ikki marotaba ko'proq sog'inishingizni bilasiz, siz his qilasiz. Ammo qachondir u sizga, agar meni gaplarim yoki borligim siz uchun qiyinchilik tug'dirayotgan bo'lsa tanlash imkoningiz bor deydi siz bu gapdan qanday hulosa qilish kerakligini anglamay qolasiz. O'ylaysiz demak men ketsam ham u meni yonida olib qolish uchun hech qanday chora qo'llamaydi shunchaki baxtli bo'lsangiz men baxtliman kabi iboralarni yozadi holos. Ana o'shanda unga erishish uchun Allohga qilayotgan iltijolaringiz, kutayotganingiz, har oqshom gaplashish uchun hamma ishlaringizni chetlashtirayotganingiz ko'zingizga ko'rina boshlaydi alam qiladi-a. O'shanda Alloh va onangizdan keyingi bo'lgan yagona muhabbatingizdan ilk marotaba ranjiysiz, dilingiz og'riydi va indamay ketishni qaror qilasiz, agar eplay olsangiz!

14.05.2019 21:53

Abdurahmon Mahkamov!
​​Ўзбекистон халқ ёзувчиси, «Сўнгги ўқ», «Алвидо, болалик» ва «Шайтанат» сингари асарлари билан кўпчиликнинг меҳрини қозонган адиб Тоҳир Малик бугун 73 ёшида вафот этибди. Охирати обод бўлсин, илоҳим. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
РАМАЗОННИ БОЙ БЕРМАЙЛИК РАМАЗОННИ

Биродарим шукроналар айтинг бугун,
Дуоларла ўтказайлик - отган тонгни.
Гуноҳларни, мағфиратлар этмоқ учун,
Рамазонни, бой бермайлик рамазонни...

Фаришталар ҳамроҳ бўлсин изингизга,
Парвардигор нурин сочсин дилингизга,
Иймон тиланг ҳам ўғилга, қизингизга,
Рамазонни, бой бермайлик рамазонни...

Гоҳо билмай, гуноҳ қилдик ожиз банда,
Туғилгандай, покланмоқ-лик, жисм танда,
Улуғ ойнинг, фазилатин ҳар қадамда,
Рамазонни, бой бермайлик рамазонни...

Таровиҳлар ўқилгайдир нурли ойда,
"Қуръон тиловати" зиёдадир, нурли ойда:
У дунё - чун, қиёматда берар фойда,
Рамазонни, бой бермайлик рамазонни ...

Занжирларга банди, бўлгай лайн шайтон,
Охиратни, обод қилмоқ, бизда имкон,
Огоҳлик-ка, чорладимда эй мусулмон,
Рамазонни, бой бермайлик рамазонни ...

Рўза тутинг, Тангрим берсин сабрингизни,
Маълоиклар кўкка элтсин қадрингизни,
Аритсинлар юракдаги дардингизни,
Рамазонни, бой бермайлик рамазонни ...

Биродарим шукроналар айтинг бугун,
Лаббай-ка, деб қарши олинг, Ҳақ азонни.
Яратганни жаннатига етмоқ учун,
RРамазонни, бой бермайлик рамазонни...

Рамазонни, бой бермайлик рамазонни ..!

Абдувоҳид Сувонов
Tush
(Hayotiy hikoya)

~Bir kuni quyosh ko'kdan botar chog'ida, qushlar inga yotar chog'ida, poda ortga qaytar chog'ida, dunyoga jar solib dunyoga keldim.

Onam ikki dunyo arosatda, ming og'rinib, ne asoratda, ojiz emas zo'r jasoratda, meni topdi, men tug'ildim.

Beshiklarda tebrandim, yig'lab yig'lab avrandim, muhabbatga belandim, shu asnoda ulg'aydim.

Osmonlarda uchardim, mehru otga oshardim, sho'x ziynatda toshardim, koshki bu baxtga to'ysaydim.

Bir kun ulg'aydim, baxtli.
bir yigit edim, shaxtli.
do'stlikda qaysar, shartli, uchqur otday kuchaydim.

Bu ham bir sinovdek, tunga ko'chgan sayog'dek, to'qmoq bo'lgan tayoqdek, to'g'ri yo'ldan oqsaydim.

Shu kunlarda kun keldi, oy to'lmakka tun keldi, balki sinovchim keldi, uyqu oni kunjaydim.

Kunlar o'taverdi, dunyoga sig'madim, ko'kka tomon talpindim, yaxshilikka zog' bo'ldim, yo'ldan chiqib chog' bo'ldim.

Dunyo izmidan chiqdim. Tush ko'rdim bir g'aflatli, bir oz shum maqsadli, yo'ldan yurdim fursatli, bu fursatdan o'tolmadim.

Tushda bo'ldim, ajdardek, yaxshilikni asrardek, bag'ir tildim hanjardek, ortga nazar qilmadim.

Shaytanatni ortmoqlab, boylik yo'lin tortmoqlab, g'arib bo'lib qarmoqlab, to'ymas sherga aylandim.

Shu onlarda yuksaldim, chog' qazidim tus oldim,
sarob qasrini soldim, tush so'ngini bilmasdim.

Quyosh ham tugashi bor, tog' keksayib qulashi bor, ne'mat azal ozlashi bor, qismat bildim, ortga boqmadim.

Bir kun siyrat uyg'ondi, barcha fursat to'rlandi, umr zahmat sirg'andi, ko'zlar uyg'oq cholg'ondi.

Ammo kech bo'lgandi, ota-onamni yig'isi, dardga bilandi, men chizgan ajinlar, yuzlarida, tig'landi.

Yomon kaftida uyg'ondim,
irodam bo'sh inondim, pushaymonda iymandim,
Azroilga ilg'andim.

Ota-onam qarzini, bajarmadim, ko'kka boqib arzini, ko'rib fikr ocholmadim, qirqqa chiqmay to'ldi paymonam.

Qiyomatga yuz tutdim,
Pushaymonda g'am yutdim, vujudim zang, ruhdan o'tdim, u dunyoga yo'l oldim.

Yaxshi amal qilmabman, qarzimga shoshilmabman, o'tgan umrim tarkini, oqibatga olmabman.

Dunyo ekan sinovli, keng ko'cha beayovli, goh siylov, goh tayog'li, bir maqsaddan qolmabman.

So'nggi pushaymon, o'zga dushman, do'stlar o'zimdan tushman, sizga hikmat bo'lsin shu.

Ko'rganimiz bari tush, alloh belgilagan hush, umrimizni qilmay bo'sh, iymon yursin qalblarda.

Sherzod Me'roj
Бир ажойиб замон бўлди,
Ҳамма бозор томон бўлди.
Ким бозорга қадам қўймас,
Ночору нотовон бўлди.

Отанг бозор, онанг бозор,
Яшаш жойинг, хонанг бозор.
Олдин бир кун бозор бўлса,
Энди етти сананг бозор.

Кундузингу кечанг бозор,
Ҳар муюлиш, кўчанг бозор.
Қон-қариндошлик бозор билан,
Амма, холанг, чечанг бозор.

Хотин-қизлар бозор боши,
Эрлар уйнинг "тамал тоши".
Нима қилсин, лаш-лушларга,
Эркак зотин йўқ бардоши.

Ўқитувчи - сотувчилар,
Ўқувчилар - ташувчилар.
Устоз-шогирт биргаликда
Ҳаркун дарсдан қочувчилар.

Суҳбат, мажлис бозор ҳақда,
Бошқа гапдан фойда йўқ-да.
Минг қилса ҳам бозорчининг,
Чунтагида пули нақ-да.

Кутубхона, музей ночор,
Уйингоҳдан одам қочар.
Бозор гўё нажот қалъа,
Ҳар кимсага қучоқ очар.

Ёшу қари бозор чопар,
Йўқоганин шунда топар.
"Чакана" нинг фойдаси кам
Обрусини "оптом" ёпар.

Шудир бозор иқтисоди,
Кимнинг кимга етар доди.
"Ўз араванг ўзинг тортгил",
Бўлди бозор тартиботи.

Ҳар ким алқар ўз молини,
Ким курмагу ким шолини.
Нархи чиқса қўшиб берар,
Кампир қурғур ўз чолини.

Ҳеч ким молин ёмон демас,
Арпасини сомон демас.
Ким эчкисин мақтар тинмай,
"Кўса" бўлса-да, "нон эмас"

Биров лавак, биров учар,
Ким ёлғоннинг тунин бичар.
Одамни не куйга солмас,
Қуриб кетсин бозор-ўчар.

Ким шайтоннинг тилин топар,
Ким аждарнинг оғзин ёпар.
Ўтмас молин ўтказгунча,
Керак бўлса қўлинг ўпар.

Яшайверсин Шарқ бозори,
Фойдаси кўп, йўқ озори.
Бозорга мол тўлсин, нархда
Бўлмаса бас "ким ўзари".

© Комил Синдоров
Hayotim Hamrohiga
Keling deylik bir-birimizni,
Odam Ato-Momo Havodek.
Yashaylik chindan yonma-yon,
Go'yo gul bandi va yaproqdek.

Baht ila qurib hayotimiz,
Yashaylik Qays ila Laylidek.
Hayot shartlarin yengib o'tib,
Ishq mayin totaylik ikkimiz.

Qo'lingizni bering qo'limga,
Tutayin bir umrga va'fodor
Yillar, hayot zarbi bizlarni,
Istayman ayirmasin zinhor.

Men zamin bo'lsam, samoimsiz,
Qush bo'lsam sinmas qanotim
Istayman yozilmagan nafis,
Sizga bo'lsin endi she'rlarim.
Temurjon Habibullayev.
Рўзадорлар дуосин олинг

Дуо билан ўсган элмиз биз
Шу удумга амал қилингиз
Кўксингизга қўйиб қўлингиз
Рўзадорлар дуосин олинг

Ота-она, қавму қариндош
Оға, тоға, амаки, қандош
Рўза тутган меҳрибон сирдош
Рўзадорлар дуосин олинг

Бир кун рўза тутсалар агар
Етмиш йилга чекинади Нар
Уйғанишар ўттиз кун саҳар
Рўзадорлар дуосин олинг

Яратган зот уларни қўллар
Фаришталар саловат йўллар
Севинч ёши юзини ҳўллар
Рўзадорлар дуосин олинг

Кўришсангиз рўзаман дейди
Суришсангиз рўзаман дейди
Уришсангиз рўзаман дейди
Рўзадорлар дуосин олинг

Дунёнику қўйинг жаннатда
Мартабаси бўлар баландда
Рўза тутмоқ бу ҳам таландда
Рўзадорлар дуосин олинг

Боқоний дер Рамазон меҳмон
Рўзадорлар меҳмонга мезбон
Ҳайитларга етайлик омон
Рўзадорлар дуосин олинг
Боқоний
Manga boqib turgan ko'zlaring go'zal,
Chaqirganda labbey degan so'zlaring go'zal
Hammasidan to'lin oydek yuzlaring go'zal
Gulim seni sevib adashdimmi men.

San go'zalsan,muloyimsan ajoyib qizsan
Misli hali uzilmagan qip qizil gulsan
Ko'z ko'rganu,qo'l yetmagan yorug' yulduzsan,
Gulim seni sevib adashdimmi men.

Lablaring ajoyib misoli g'uncha
Azizam chiroylisan nimaga buncha
Termulib o'tirsaydim yurak to'yguncha
Gulim seni sevib adashdimmi men

Ba'zida shaddodsan ba'zida qaysar
Sening hislatlaring hatto bir asar
Ichingdagi iliqlik mehr uyg'otar
Gulim seni sevib adashdimmi men

Sen kulsang kuladi mendagi yurak
Menga boshqasimas,sen o'zing kerak
Hayotimz bo'lsaydi misoli ertak
Gulim seni sevib adashdimmi men

Yuragima bir ozing malika bo'lgin
Meni ko'rganingda jilmayib qo'ygin
Boshqasini emas,bir meni sevgin
Gulim seni sevib adashdimmi men.
So'nggi So'zim!
Muhabbat ne sening qalbingda?
Bilmabman o'tkinchi his-tuyg'u,
Ne sir yashringan nigohingda,
Nega ko'z yumdim aldadi uyqu?

Yuzing kuldi, ko'zing ham kuldi,
Aldanibman shirin so'zinga.
Senga bu ishqim nima qildi?
Bog'langan edi sening qalbinga.

Oshiq qalbim endi yig'latib,
Sen o'zingdan bo'ldingmi mamnun?
Qolmagin sen lekin aldanib,
Qizlik sha'ninga yarashmas tushun!

Yodingdami ishq bo'stonida,
Istar edik iz qoldirmoqlik?
Endi aytgin kimning yonida,
Istading sen janona bo'lmoqlik?

Hotirjam bo'l kulib ketaver,
Men ham bahtim toparman albat.
Kun kelib yostiqqa artaver,
Eslab meni yoshing to'kma faqat.

Senga so'ngsiz bahtlar tilayman,
Umring mensiz bo'lsin tur ma'no.
Hayot yo'lim davom etayman,
Xayr endi, yaxshi qolgin, Gul Ra'no!
.T.E.L.B.A.N.G. edi Temurjon...
Ижро: Самарканд вилояти Пастдаргом туманидан Нодир Абдураззоков.
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌹 Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
🌹 Юзингиз табассуми ва нурини;
🌹 Танангиз соғлигини;
🌹 Ҳаётингиздаги тавфиқни;
🌹 Хонадонингиз тинчлиги давомли бўлишини;
🌹 Тутган рўзангиз
Shukrona

Shukur hidi kelmaydi
Ba'zilarning qalbidan
Nolinishar tinmayin
Jindakkina dardidan
Vaholanki dunyoda
Ko'zi ojiz ,karlar bor
shukronasiz tiliga
Butun umr zorlar bor

Iymon qopi yirtiqlar
Tizza urib yig'lashar
Tiriklikka shukr qilmay
Koshonalar ko'zlashar
Baxt- chin boylik
Boylik-sog'lik
Tavba qilgin ayt uzr
Baxti borning nolasi bu-
Yetkazganinga shukur...

Ramazon oyi barchamizga qutlug' bo'lsin inshaolloh!!!
Шеьрлар туплами 1.0.apk
3.9 MB
Otabek Rustam - She'rlar to'plami

Ilk ilovamiz!!!
O'ylaymizki sizga manzur bo'ladi.☺️☺️☺️
Hayotim Hamrohiga
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Yagonamsiz faqat o'zingiz,
Pilikdayin qosh-u, ko'zingiz,
Aqlim oldi shirin so'zingiz,
Gulim, doim omon bo'lingiz!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Orzularingiz bor musaffo,
Har so'zingiz qalbimga davo,
Yonimda yelib go'yo sabo,
Hayotim nurafshon etgaysiz!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Hech kimsa qo'lingiz tutmasin,
Bol dudog'ingizdan totmasin,
Hattoki bir on o'ylamasin,
Qalbingiz bir menga bergansiz!
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
Shonli yo'llar bizniki jonim,
Asl so'zlarim sizniki xonim,
Tark etmang aslo mening yonim,
Bu muhabbat yot menga sizsiz!
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
.J.I.N.N.I.V.O.Y.I.N.G.I.Z.
.T.E.M.U.R.J.O.N.