Тез ёрдам | | Tez yordam
9.93K subscribers
673 photos
449 videos
90 files
314 links
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари.Тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.

Реклама: @reclame_agenc

Чат: @TezyordamUZB_chat
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез ёрдам шифокори: Ўртоқ бош прокурор, нега бизнинг номимиздан иложсиз нарсани ваъда беряпсиз?

Элмурод Темиров, тез ёрдам шифокори:

Муҳтарам бош прокуроримиз нимага асосланиб “15 дақиқада тез ёрдам бригадаси етиб боради”, – деб ваъда бердилар экан? Ахир шу тизимда ишлаб, бунинг амалда иложи йўқлигини биламизку.

Кунига ўртача 1000та чақириқ келса (бу кўрсаткич ошиб боряпти), 26 та бригаданинг ҳар бирига 37-38 тадан тушади ўртача. Ҳар бир чақириққа 30-40 минутдан дегани ва бу ниҳоятда кам. Бригаданинг йўлда юриши, беморни кўриши, ёрдам беришига бу вақт мутлақо етмайди. Агар беморни шифохонага олиб борадиган бўлса, янада кўпроқ вақт сарфланади.

Илтимос, реалликдан узоқ ваъда бериб, бизни қийин аҳволга туширманг. Чунки беморларга биз дуч келамиз ва улар бор аламини биздан олишади!
©kun.uz

⚡️Бошкаларга хам улашинг шунда вазиятни тугри тушунишар балким айбни врачларга куймай.

Манзилимиз:
@TezyordamUZB
⚡️ОРҚА МИЯ ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ ЎТКИР БУЗИЛИШЛАРИ
КХТ Шифри-1
G 95.1

◾️ТАЪРИФ
Орқа мия қон айланишининг ўткир бузилишлари – кескин пайдо бўлган,
зарарланиш даражасига боғлиқ ўчоқли орқа мия симптомларини ифодалов-
чи патологик ҳолат саналади (ўтказувчи ҳаракатланувчи, рефлектор, сезув-
чан, шакл, сезгир, тос). Қон томирининг табиатига кўра, ишемик мия ши-
кастланиши (миелоишемия) ва орқа мияга қон қуйилиши (гематомиелия)
фарқланади.
◾️ЭПИДEМИОЛОГИЯ
Орқа мия қон айланиши ўткир бузилишлари умумий инсультлар сони-
нинг тахминан 1% ни ташкил этади.
◾️ЭТИОПАТОГЕНЕЗ
Миелоишемия ривожланишининг учта асосий сабаби бор:
Юрак-қон томир тизими касалликлари: туғма (малформациялар, анев-
ризмалар, томирларнинг варикоз кенгайиши, орқа мия томирлари гипо-
плазияси, аорта коарктацияси) ва орттирилган (атеросклероз, артериитлар,
флебитлар, тромбозлар ва орқа мия эмболиялари, гемодинамик ва реологик
вариантлар). Миелоишемик ҳолатларининг тахминан 20% ни ташкил этади.
Ташқаридан қон томирларининг сиқилиши: ўсмалар, бачадон ҳоми-
ладорлиги, лимфа тугунлари тўплами, умуртқа оралиғи дискларининг чур-
раси, остеофитлар ва бошқалар.
Манипуляциялар ва жарроҳлик аралашувлар вақтида умуртқа томир-
ларидаги ярани шикастлаш.
Гематомиелия сабаблари умуртқа жароҳати, томирлар ривожланиш ано-
малиялари (аневризмалар ва малформациялар), геморрагик диатез, юқумли
васкулит бўлиши мумкин.
◾️ТАСНИФЛАШ
Орқа мия қон айланиши ўткир бузилишларининг ягона кенг тасниф-
ланиши мавжуд эмас. Илмий адабиётларда қуйидаги ҳолатлар ажратиб
кўрсатилади:
Орқа мия инфаркти (ўткир миелоишемия);
Орқа мияга қон қуйилиши (гематомиелия);
Орқа мия транзитор ишемик хуружи.
◾️КЛИНИК ҲОЛАТ
Орқа мия инфаркти.
Орқа мия артерияси олд ҳовузидаги инфаркт (орқа мия вентрал 2/3)
клиник тарзда оёқларда радикуляр ва кўтарилувчи оғриқлар, тўсатдан ри-
вожланувчи пара ёки тетраплегия (оёқлардаги дастлабки паст тонус яқинда
спастикага ўзгаради), арефлексия (бир неча кун ёки ҳафтадан кейин гипер-
рефлексияга алмашинади) физиологик тарзда патологик орқа мия рефлекс-
лари натижасида жароҳатланган жойнинг оғриқ ва ҳарорат сезиш ҳолати
йўқолади. Лекин бунда чуқур ва тактил сезувчанлик сақланиб қолади ҳамда
тос органлари функцияларида бузилишлар кузатилади. Орқа мия артерияси
ҳовузидаги миелоишемия (1/3 дорсал орқа мия) оғриқ ва ҳарорат сезувчан-
лик сақланиб қолади. Аммо унда чуқур ва тактил сезувчанлик бузилишлари
бўлади.
Орқа мияга қон қуйилиши.
Клиникада орқа мия кўндаланг жароҳатланиш симтомлари тўсатдан
риволаниши билан намоён бўлади (пара- ёки тетраплегия, пара- ёки тетра-
анестезия, тос функциялари бузилиши) қонли ёки ксантохром ликвор билан
биргаликда.
◾️ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОЗ
Орқа мия компрессияси (бирламчи ёки мета статик ўсмалар, абсцесс,
дискпролапси, орқа мия жароҳати, паразитаркиста, туберкулезлиспонди-
лит, лейкоз ва бошқалар) – аста-секин симптоматиканинг ривожаланиши
кўрсатувчи батафсил анамнезни йиғиш, умуртқа-мия суюқлиги таҳлили –
оқсил-ҳужайрали диссоциацияни аниқлаш, орқа мия МРТ текшируви нати-
жалари (бўлимлар клиникасига мувофиқ).
Кўндаланг миелит – клиника ривожланишидан бир неча кун олдин
анамнезда яллиғланиш ва шамоллаш компоненти кузатилади, умуртқа мия
суюқлиги таҳлилида – цитоз даражаси ошиши, орқа мия МРТ текшируви
натижалари (бўлимлар клиникасига мувофиқ).
Гийен-Барр синдроми – клиника ривожланишидан бир неча кун олдин
анамнезда яллиғланиш ва шамоллаш компоненти кузатилади, мушак тонуси
пасайиши билан суст парезлар ва фалажлар ривожланиши, пай рефлекслари
камайиши ёки йўқлиги, патологик стопбелгилар йўқлиги.
Сирингомиелия – бунда «дизрафик ҳолат», «куртка» ёки ярим
куртка» типи бўйича сезувчанликни сегментар бузилиши, асосан оғриқлар
ва ҳарорат кўтарилиши кузатилади. Бўйин ва кўкрак қисмларини МРТси
ўзига хос ўзгаришларни кўрсатади– орқа мия кулранг моддасида киста
мавжуд лиги.
B12 витамини танқислиги анемияси, бу организмда B12 витамини етиш-
маслиги туфайли қон шаклланиши бузилиши билан боғлиқ, бу ҳолатда
одатда оч қизил, кейин «лакланган» тил, ҳамда иликда эритроцитлар ўрнига

Давоми⤵️

@TezyordamUZB
аномал йирик ҳужайралар шаклланиши билан намоён бўлади (қон ҳосил
бўлишининг мегалобластик турига ўтиш).
◾️ТАШХИС. ТЕКШИРУВ БАЁННОМАСИ
Лаборатория текширувлари:
А.Мажбурий
• УҚТ*
• ВСК*
• Қонда глюкоза*
• Коагулограмма**
Б.Қўшимча
• АЛТ, АСТ*
• Мочевина, қонда креатинин*
• УСТ*
• Шубҳали ҳолларда ликворологик теширувлар билан люмбал пункция*
Инструментал усуллар:
А.Мажбурий:
• ЭКГ*
• Кўкрак қафаси органлари рентгенографияси ёки рентгеноскопияси*
• Умуртқа ва орқа мия жароҳатланиш тахминий даражасини МРТ тек-
шируви
Б. Қўшимча:
• Рентген ОГК*
• ЭхоКГ

• ЭЭГ**
• Орқа мия томирлари МСКТ-ангиографияси
• Орқа мия томирлари ангиографияси

• Нейрожарроҳ, эндоваскуляр жарроҳ маслаҳатлари (заруратга кўра)**
◾️ДАВОЛАШ
Нафас олиш фаолиятини сақлаб туриш (намланган кислородни улаш,
зарур бўлса ЎСВ).
Юқори АБ да гипотензив терапия:
• АПФ ингибиторлари: каптоприл 50–100 мг/сут, эналаприл 10–40 мг/сут,
лизиноприл 10–40 мг/сут.
• В-блокаторлар: пропроналол 40–120 мг/сут, метопролол 100–400 мг/сут,
атенолол 50–100 мг/сут, бисопролол 5–20 мг/сут.
• Калций антагонистлари: амлодипин 5–10 мг/сут, нифедипин 20–60
мг/сут.
• АБ пастга тушганда -прессораминлар
(фенилэфрин 0,5% 0,5–1 мл п/к, м/и, эпинефрин 0,5% 0,5–1 мл п/к, м/и,
добутамин 2–20 мкг/кг/дақ, допамин 2–20 мкг/кг/дақ).
Гемостатик терапия (ташхис қилинган гематомиелияда):
аминокапрон кислотаси 5% 100 мл т/и томчилаб 2 марта суткада, этамзи-
лат натрий 12,5% – 2 мл 2–4 марта суткада.
Антикоагулянтлар (ташхис қилинган миелоишемияда)
Гепарин эритмаси 2500–7500 ТБ п/к 4 марта суткада ВСК эритмаси на-
зоратида клексан 0,4–0,6 мл. п/к суткада 1–2 марта ВСК назорати остида.
Шишга қарши терапия:
Натрий хлорид гипертоник эритмаси 5–10% 100–200 мл, L-лизин Эсци-
нат 0,1% 10 мл т/и томчилаб суткада 2 марта маннитол 15% 200 мл, декса-
метазон 8 мг. суткада 3–4 марта.
Асосан нейротрофик таъсирли препаратлар:
• пирацетам 20%ли 10–20 мл. суткасига томир ичига томчилаб.
• цитиколин 1000–2000 мг. суткада т/и томчилаб.
• церебролизин 10–20 мл. т/и томчилаб.
6. Антибактериал терапия: цефазолин 2–4 г/сут, цефотаксим 3–6 г/сут,
цефтриаксон 2–4 г/сут, цефопиразон 2–4 г/сут, пефлоксацин 800 мг/сут, ци-
профлоксацин 0,5–1,5 г/сут, амикацин 1–2 г/сут. Микрофлора сезувчанлиги-
га боғлиқ ҳолда антибактериал терапияни тайинлаш.

Манзилимиз: @TezyordamUZB
⚡️ҚИЗИЛЎНГАЧДА ЁТ ЖИСМ

КХТ Шифри -10: Т18л
◾️Таъриф: Қизилўнгач физиологик тораймаларида ёт жисм мавжудлиги.
◾️Патогенез: Ёт жисмни узоқ вақт танада бўлиши натижасида танада
эзилишлар пайдо бўлади, бу қизилўнгачнинг торайишига олиб келади.
◾️Таснифлаш: металли ва нометалл.
– Ичак деворини шикастлантириши мумкин бўлган учлари қиррали ёт
жисмлар;
– Тана эзилиб қолишига сабаб бўлувчи ёт жисмлар;
– Асоратлар келтириб чиқаришга қодир бўлмаган ёт жисмлар;
– Ичак деворини шикастланишига олиб келувчи ёт жисмлар;
– Асоратлар чиқаришга қодирмас ёт жисмлар – пластмас ўйинчоқлар.
◾️Симптоматика: сўлак оқиши, қусиш, безовталаниш, ютиш функцияси
бузилиши. Бўйин соҳасида тери ости эмфиземасига эътибор қаратиш.
◾️Дифференциал ташхис
– гастрит;
– номаълум этиологияли қусиш.
◾️Текширув Протоколи.
А) Инструментал усуллар: мажбурий инструментал усуллар – кўкрак
қафаси тўғри ва ён тараф проекциясида R-графияси. ЭГДФС. Эндоскопия
нафақат диагностик, балки даволовчи манипуляция бўлиб ҳисобланади.
Б) Лаборатор усуллар: мажбурий – умумий қон таҳлили, қўшимча – қон
гуруҳи ва резус, биокимёвий қон таҳлили, коагулограмма.
◾️Ташхис ва шифохонага ётқизиш мезонлари: ютиш акти бузилишига,
сўлак оқишига, қусиш, қизилўнгач тешилишига шикоятларда бўйин соҳасига
тери ости эмфиземаси, анамнез (ютилган ёт жисмга), аниқланган ёт жисмни
рентгенографияси, шубҳали ҳолларда қизилўнгачни рентгеноконтрастли тек-
шируви (14.23, 14.24 расм)
Шифохонага ётқизиш мезонлари: ютиш акти бузилишлари, сўлак
оқиши, қусиш, қизилўнгач перфорациясида – бўйин соҳасига териости эм-
физемаси, анамнез (ютилган ёт жисмга).
◾️Даволаш: жарроҳлик. Ёт жисмни эндоскопик олиб ташлаш. Бола
ОИТ га ёт жисм кириб қолишида жарроҳлик тактикаси ютилган ёд жисм
хажмига ва юзага келувчи асоратларга боғлиқ бўлади.
Ютиш акти бузилиш клиникаси, сўлак оқиши, қусиш ЭФГДС ўтка-
зишга абсолют кўрсатма ҳисобланади.
Анестезия тури. Умумий в/и. Интубацион.
Жарроҳлик аралашуви усулини ташлаш:
а) ёт жисмни эндоскопик олиб ташлаш;
б) ошқозонга ёт жисмни сиқилиб кириши.
◾️Жарроҳлик даволаш: колотомия, торакотомия, қизилўнгачдан ёт жисм-
ни олиб ташлаш.
Ёт жисмлар кириб қолиши асоратли формалари (қизилўнгачда ёт жисм-
ларни узоқ вақт қолиб кетиши ва эндоскопик йўл билан олиб ташлаш мум-
кин бўлмаса – қизилўнгач перфорацияси.
Жарроҳликдан кейинги муолажалар – қизилўнгачдан ёт жисмни эндо-
скопик олиб ташлаш – қамраб олувчи препаратлар.
◾️Жарроҳлик аралашувидан кейин:
Озиқлантириш мақсадида ошқозонни зондлаш;
Антибактериал терапия – ёш дозировкасида (сезувчанликка боғлиқ
ҳолда): цефтриаксон – 50 –100 мг/кг суткада, метрогил – 7,5 мг/кг 2–3 марта
суткада 5 кун давомида);
◾️Шифохонадан чиқишда тавсиялар: яшаш жойи бўйича болалар
жарроҳи томонидан кузатув.

Манзилимиз: @TezyordamUZB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча «Tez yordam» кўрсатувида Комил Алламжонов савол берганидек, ростданам бизда одамлар иситмаси чиқдими, дарров аптекага чопади, бир дунё дори олиб ўзини даволамоқчи бўлади ёки «тез ёрдам» чақириб, бекорга битта жойни банд қилади. Қовоғи учсаям «скорый» чақирадиганлар! Паникага тушмай, мутахассис айтганини қилинглар. Иситма чиқса, организм вирус билан курашаётган бўлади. Аралашмай ўзига қўйиб беринглар деяпти вирусолог.

Қолган сонларини ҳам кўринглар, жуда яхши савол-жавоблар бўляпти.

Кўрсатув ҳар куни 18:00да Milliy TV да бўляпти.

Манзилимиз: @TezyordamUZB
Тез ёрдам | | Tez yordam pinned «#Tezkor_xabar 103 шифокори: «Бизни айбламанг» Айни пайтда Тошкент шаҳрида пандемия авжида. Шаҳар аҳолисида вирусли юқумли инфекция кўпайган. Лекин бу пандемия пайтида жанг қилиб ишлаётган 103 ходимларига асоссиз айбловлар қўйилмоқда. Сизга 103нинг кеч бораётганлигида…»
⚡️Гипертермик синдром

◾️Сабаби
:

1. Тана темпаратурасини 420 га чикиб кетиши.
2. Мияни токсик захарланиши.
3. Радиоактив нурланишлар.
4. Шикастланишлар.
5. Юкумли касалликлар.
6. Бош мияга кон куйилиши.
7. Уткир жаррохлик.
8. Йирингли септик касаллик.

◾️Белгилари:

­ Оёк кулларнинг томири тортиб, талваса булиши.
­ Бехаловатлик.
­ Тананинг кизиб кетиши.
­ Куз олмасини юкорига тортиб кетиши.
­ Кузгалиш, хаяжон.
­ Алахлаш.
­ Хушни йукотиш.
­ Нафасни тез, юзаки булиши.
­ Кон босимни пасайиши.
­ Терини окариб, оёк-кулларни музлаши.

◾️Биринчи ёрдам:

Деразани очиб, хаво киришини таъминлаш.
Беморни йирик кон томирларига музли, корли халтача куйиш. Танани совук чойшабга ураш.
Спирт, эфир билан танани ишкалаш.
Анальгин 50% ли 2,0 мго.
Седуксен ёки Реланиум 0,5% - 2,0 мго.
Папаварин 2% ли 2,0 тго га
Эуфиллин 2,4% ли - 10,0 К NACI2 0,9% - 10,0 вги га килиш.
Дибазол 1% ли 1-2,0 мл мго га килиш.
Лазикс 1% - 2,0 вги га килиш.
Маннитол 100- 200 мл вги га томчилаб куйиш.

Механик усул: 1. Спирт, эфир, сирка билан ишкалаш.
2. Вентилятор куйиб шабадалатиш.
Физик усул: 1.Бошга, йирик кон томирларга музли халта, кичик хажмли идишларда совук сув куйиш.
2. Совук ванна кабул килиш.
3. Совук сувга хулланган чойшабга ураш.

👉A'zo bo'lish.

@TezyordamUZB
«Тез ёрдам» ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

20 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 июлдан коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю-кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади, кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади:

врач ходимларга – 2,5 млн сўм;ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;ҳайдовчиларга – 1,0 млн сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиқиб ихчамлаштирилган мобил тез ёрдам бригадаларининг вақтинчалик нормативлари тасдиқланади.

👉A'zo bo'lish.

@TezyordamUZB
Tez_Yordam_19_07_2020__921909690_244.webm
371.6 MB
Tez Yordam - (19.07.2020)

Коронавирусни дори-дармон воситалари орқали даволаш ва олдини олишга бағишланган "Тез ёрдам" кўрсатувининг иккинчи сонини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

👉A'zo bo'lish.

@TezyordamUZB
⚡️Мигрень.

◾️Сабаби:

1. Мия кон томирларининг спазми, кейинчалик уларни бушашиб кенгайиши,
2. Томирлар утказувчанлигини ошиб, мияни шишуви.
3. Миянинг тузилмаларига кон боришини камайиши.
4. Ичакдаги модда алмашинувини бузилиши.

• Оддий тури.
• Офталмологик тури.
• Ассосиациялашган шакли

◾️Белгилари:

­ Бошни ярим кисмини авваллари хам вакти-вакти билан тутиб огриши.
­ Хеч бир сабабсиз бошланиши.
­ Хуружнинг 1 неча минутдан бир неча соатга давом этиши.
­ Бош огрик авжига чикканда кунгил айниб, кусгандан сунг енгил тортиш.
­ Касал хуружи бошланиши олдидан уйкучанлик, эзилиш, вахима борлиги.
­ Бош огригини пульсацияли харакатерга эга эканлиги.
­ Бош огришини бошни бир ярмидан иккинчи ярмига утиб туришлиги.
­ Бош айланиши.
­ Титраш.
­ Терлаш.
­ Юрак уйноги.
­ Огизни курукшаши.
­ Куп сийиш.
­ Куз олдини чакнаб хиралашувини булиши.
­ Мигрень хуружидан сунг чукур уйкуга кетиши.
­ Бошни юза томирларини пайпаслаб курганда огрик борлиги.

◾️Биринчи ёрдам:

Валеряна тиндирмасидан 30 томчи бериш.
Бошга совук куйиш.
Хонани коронгилатиш.
Шовкин-суронни булмаслигини таъминлаш. Бошни бойлаб олиш. 6.Бошни укалаш, игна куйдириш.
Анальгин 50% - 2,0 К Димедрол 1% - 2,0 в/и.
Папаверин 2% - 2,0 К Платифиллин 0,2% - 2,0 м/и га.
Пентальгин ёки Тримол таблеткаларидан 1 таб дан ичириш.
Индометацин, Ибупрофен, Мефинамин кислота таблеткаларидан ичириш.
Эрготамин тартрат 1-2 мл- 0,5% м/и га.
Кофеин натрий бензоат 1,0% - 2,0 т/о га.
Кофеин натрий бензоат 10% ли -2,0 тго га
Огир хуружларда Баралгин 5,0 мги.
Магнезий сульфат 25% ли 10 мл К Навокаин 0,5% ли 5,0 мги.
10000- 15000 Ед Гепарин в/и га.
Кунгил айнишига Дроперидол 0,25% - 2,0 м/и, Церукал 0,010% ли 2,0 мги га килинади.
Эрготамин, кафетамин таблеткалари 1 та дан.
Реланиум 0,5%ли 2,0 мго га, Лазикс 40 мг вги га ёки мго га, Преднизолон 30 мг вги га.

👉Аъзо булиш.

@TezyordamUZB
__921922191_247.webm
24.7 MB
Мигрень: симптомы и лечение

👉Аъзо булиш.

@TezyordamUZB
Immun tizimini ragʻbatlantiruvchi taʼsirga ega dorilar COVID-19 da xavfli boʻlishi mumkin.

Baʼzi ogʻir bemorlarda “sitokin boʻroni” paydo boʻlishi mumkin ... Shu sababli COVID-19 boʻlgan bemorlarga immun tizimini ragʻbatlantiruvchi dorilarni qabul qilish tavsiya etilmaydi, jumladan:

🔻Rutan
🔻Imun-5
🔻Ergoferon
🔻Sikloferon
🔻Kagotsel
🔻Sikloferon
🔻Akridoferon

Virusga qarshi samarasi isbotlanmagan preparatlar:
🔻Umifenovir (Arbidol)
🔻Groprinosin
🔻Ribafirin
🔻Ingavir
🔻Asiklovir

Bronxolitik dorilar:
🔻Salbutamol
🔻Eufilin

Nojoʻya taʼsirining xavfi yuqori boʻlgan vositalar.
🔻Gidroksiklorokin (Plakvenil)
🔻Plakvenil+ Azitromitsin kombinatsiyasi
🔻Antibiotiklar
🔻Azitromitsin
🔻Har qanday osma ukollar

#tezyordam #dorilar
©tezyordamlive

👉Аъзо булиш.

@TezyordamUZB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚑Тез ёрдам - 22.07.2020 (УЗБ)

‼️ Коронавирусни дори-дармон воситалари орқали даволаш ва олдини олишга бағишланган "Тез ёрдам" кўрсатувининг тўртинчи сонини ўзбек тилида қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

Яқинларга хам улашинг...

👉Аъзо булиш.

@TezyordamUZB
⚡️ОРВИ-ГРИПП

◾️Белгилари
:

­ Кучли бош огрик.
­ Кунгил айниши.
­ Енгиллик келтирмайдиган тез-тез кусиш.
­ Психомотор кузгалиш.
­ Юз терисини кизариши.
­ Кучли терлаш.
­ Оёк кулларда титраш, калтираш.
­ Энса мускулларида таранглик борлиги.

◾️Биринчи ёрдам:

Лазикс 1% - 60,0-80,0 мг в/и га.
Преднизолон 90,0-120,0 мг в/и га.
Димедрол 1%-2,0 тго.
Бош ва йирик кон томирларга муз халта куйиш.
Реланиум 0,5%-3-4 мл вги га.
Кислород бериш.
Шифохонага ёткизиш.

👉Аъзо булиш.

@TezyordamUZB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tez yordam - (23.07.2020) (UZB)
5- son.To'liq shaklda.

♻️Yaqinlarga xam ulashing.

👉Аъзо булиш.

@TezyordamUZB