Тез ёрдам | | Tez yordam
10.3K subscribers
712 photos
481 videos
99 files
316 links
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.

Ҳамкор: @cardiology_uz

Реклама: @reclame_manager
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁🌨Kuz va qish faslida ko'pgina kasalliklarni qo'zg'alish davri.
Dolphin 》 apparatini sizga albatta foydasi tegadi.

💯Profilaktika maqsadida ham ishlatish mumkin faqat foyda qilasiz.

"Dolphin" elektr massaj aparati.

☑️Mushaklar og'rig'ini samarali bartaraf etadi;
☑️Charchashni bartaraf qiladi;
☑️Terining holatini yaxshilaydi, elastikligni oshiradi;
☑️ Qon tomirlarining holatini yaxshilaydi;
☑️Qon ta'minoti yaxshilanishi orqali bo'g'inlar ligamentini kuchaytiradi:
☑️Qon bosimini normalizatsiya qiladi;
☑️ Jarohatlardan yoki jarrohlik operatsiyalaridan keyingi jarohatni tezda davolaydi, terining tiklanishini tezlashtiradi.
☑️ Artritning oldini olish va davolash, orqa yoki bo'g'imlarda romatoid og'riqlar, artroz va yallig'lanishda yordam beradi;
☑️Stressning oldini olish, uyqusizlik va umumiy nervozlikka qarshi foydali;

💰Narxi: 197 000 so'm

🚚O'zbekiston bo'ylab bepul yetkazib berish xizmati.

☎️Buyurtmadan so'ng operatorimiz siz bilan bog'lanadi.

👉Batafsil

👉Buyurtma berish

Реклама
⚡️Очик кукрак кафасининг шикастланиши (Пневмоторакс)

◀️Сабаби:

1. Транспортда шикастланиш.
2. Баландликдан тушиб кетиш.
3. Совук ёки ук отувчи куролдан шикастланиш.
4. Упка сили, кистаси, бронхоэктази, раки, инфаркти.


◀️Белгилари:

­ Нафас олганда кукрак кафасида огрикни кучайиши, улим вахимаси.
­ Тери ва шилик каватларни кукариши, бемор утириб ёки ярим ётиб олиши.
­ Нафасни кисташи-хансираш.
­ Юрак уришини тезлаши.
­ Кукрак кафаси бутунлигини узгариши.
­ Упкада нафас шовкинларини эштилмаслиги.
­ Юрак чегараларини кенгайиши, тонларини бугиклашиши.
­ Жарохатни нафас олиши: хавони шовкин билан жарохатга кириб, чикиб туриши.
­ Йуталганда жарохатдан кон сачраши.

◀️Биринчи ёрдам:

Кукрак кафасини жарохатланган очик жойига индивидуал пакетдан резинали стерил бойлов куйиб, кулни кукрак кафасига ёпиштириб, махкам бинт билан богланади.
Кукрак кафасини катта жарохатида индеферент маз куйилган стерил салфеткалар билан махкамланади.
Анальгин 50% ли 2,0-4,0 К Промедол 1% - 1,0 вги га.
Ковургалар синган ерни 1% ли 10,0 мл Новокаин билан блокада килинади.
Кукрак кафаси жарохатланган беморни замбилда ярим утирган холда шифохонага ёткизиш лозим.
Деразаларни очиш, кийимлар тугмасини ечиш, белни тасмасини бушатиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Экстренная плевральная пункция / напряженный пневмоторакс.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Ўткир панкреатитда биринчи ёрдам кўрсатиш

Инфузион терапия(800 мл ва ундан кўп), Натрий хлорид 0,9%- 500 мл, 10 минутдан кейин яна шунча юбориш мумкин;

Оғриқсизлантириш:
Дротаверин 40-80 мг(2%-2-4 мл эритма) в/и секинлик билан;

Кеторолак 30 мг(1 мл) в/и;

Морфин 2-4 мг в/и изотоник эритма билан;

Қайт қилишни тўхтатиш учун:
Ондансетрон 4 мг, в/и, м/о, т/о;

Ошқозон ости бези ва унинг атрофидаги шишни камайтриш:
Фуросемид 40 мг в/и, м/о;

Томир етишмовчилигига қарши кураш:
Эпинефрин 0,5 мг, м/о


Калсий хлорид 10%-10 мл в/и жуда секинлик билан;

Магний сулфат 2 гр в/и;

Очлик тавсия этиш, эпигастрал соҳага муз қўйиш;

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Первая помощь при панкреатите (острый приступ, боль).

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Бронхиал астма хуружларида тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

Енгил хуружларда:

Салбутамол 2,5-5 мг небулайзер орқали 10-15 минут давомида ингаляция, таъсири 5 миутда бошланади, максимал эффекти 60-90 мин, давомийлиги 3-6 соат;

Фенотерол 0,5-1 мг небулайзер орқали 10-15 минут давомида ингаляция, таъсири 5 минутда бошланади, максимал эффекти 2-3 соат, давомийлиги 6-8 соат;

Ипратропия бромид 0,1-0,5 мг небулайзер орқали 10-15 минут давомида ингаляция, таъсири 5-20 минутда бошланади, максимал эффекти 90 минут, давомийлиги 3-4 соат;

Ипратропия бромид+ Фенотерол 1-2 мл(20-40 томчи) небулайзер орқали 10-15 минут ингаляция, таъсири 15 минутда бошланади, максимал эффекти 1-2 соат, давомийлиги 6 соат;

Ўрта оғирликдаги хуружларда:

Юқоридаги тадбирлар
+
Преднизалон 60-90 мг + Натрий хлорид 0,9%-10-20 мл в/и секинлик билан юборилади;

Оғир хуружларда :

Юқоридаги тадбирлар + Преднизалон 90-150 мг гача ёки Будесонид 1-2 мг небулайзер орқали 10-15 минут ингаляция;


Оғир ҳолатларда, нафас тўхташи юзага келганда:

Эпинефрин 0,1%- 0,3-0,5 мл м/о, таъсири бўлмаганда 20 минутда 3 мартагача такрорлаш мумкин;

Оксигенотерапия 2-4 литр/минут;

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Первая помощь при астме.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Қон босими тушганда нима қилиш керак?

Ўзингизга энг қулайини танланг ёки бир нечтасини бирга бажаринг:

🐠Тузланган маҳсулот истеъмол қилинг. Дудланган балиқ, тузланган бодринг, бринза ёки пишлоқнинг тузли бошқа тури, соя қайласа қўшилган бир қошиқ пиширилган гуруч. Натрий хлор (ош тузининг айни ўзи) қон босимини кўтаради. Баъзида жуда тез, шунинг учун гипертония билан оғрувчи беморларга туз истеъмоли қатъиян тақиқланади. Лекин мумкин бўлмаган ҳолат мавжуд.

💧Бир стакан сув ичинг. Суюқлик қон ҳажмини орттиради (томир деворларидаги қон босимини ҳам). Шунингдек эҳтимолий сувсизликни бартараф этади.

🧦Эластик пайпоқлар (чулкилар) одатда оёқдаги шишни қайтаришда ва вена томирлари кенгайишини камайтиришда фойдаланилади. Лекин бундан ташқари, улар оёқдаги қон ҳажмини камайтиради. Қисилган қон тананинг асосий томирларидаги босимни орттиради.

🔸Оёқларингизни бир бирига босиб ўтиринг. Натижада оёқнинг пастки қисмида қон ҳажми камаяди, асосий томирларда босим кўтарилади. Шу сабабли бу ҳолат гипертониядан азият чекувчи беморларга тақиқланади.

👉 Батафсил

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ГИПОТОНИЯ, низкое давление: причины, симптомы, как лечить. ПОНИЖЕННОЕ ДАВЛЕНИЕ – что делать.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Ҳушдан кетишда тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

Умумий кўрсатмалар:

1. Мияда максимал қон оқишини таъминлаш учун
беморнинг орқа тарафи билан ётқизиш, оёқлари кўтарилган, бошини пастроқ ҳолатда тутиш.
2. Енгил нафас олишни таъминлаш: боғични очиш, ёқани ечиш.
3. Юзга совуқ сув сепиш.
4. Ҳаво оқимини ошириш учун ойнани очиш.
5. Оксигенотерапия
6. Юрак уриш тезлигини, қон босимини назорат қилиш.

Дори-дармон билан ёрдам кўрсатиш:
1. Нафас олишни рефлектор рағбатлантирувчи таъсирга эга воситалар :10% аммиак эритмаси, пахта ёки доканинг кичик қисмини олиб,
аммиак эритмаси билан намлантиргандан сўнг, беморнинг бурун бурчакларига 0,5 - 1 с тутиш.
2. Қон босими тушиши билан боғлиқ ҳушдан кетишда:
а) Мидодрин таблетка 5 мг ёки 1% ли эритмасидан 14 томчи ичириш
б) Мезатон 0,1-0,5 мл 1% эритмани Натрий хлорнинг 40 мл 0,9% эритмаси билан қўшиб, венага секинлик билан юбориш;
3. Брадикардия ва юрак ҳаракатини тўхташи билан боғлиқ ҳушдан кетишда: атропин 0,5-1 мг венага юбориш, ёрдам бермаса 5 дақиқадан сўнг қайта юбориш, умумий доза 3 мг;
4. Гипогликемик ҳушдан кетишда: глюкоза 50 мл 40% венага юбориш, Тиамин 2 мл 5% венага юбориш;
5. Тутқаноқ вақтидаги ҳушдан кетишда: Диазепам 10 мг Натрий хлорнинг 10 мл 0,9% эритмасига қўшиб 3 мл/дақ тезликда юбориш(юқори тезликда юбориш нафас тўхташига олиб келиши мумкин), Диазепам эритмасини 0,2-0,5 мг/кг тана массасига ректал юбориш ҳам мумкин;
6. Кардиоген ва серебрал ҳушдан кетишда: асосий касалликга даво чорасини ўтказиш;
7. Нафас ва қон айланишини тўхташи билан боғлиқ ҳушдан кетишда: ўпка-юрак реанимациясини ўтказиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.