Тез ёрдам | 103
6.04K subscribers
277 photos
75 videos
5 files
235 links
⚡️ Ушбу саҳифа тиббиётга кенг қизиқувчилар ва барча тиббиёт ходимлари учун!

Фойдали тиббий билимлар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари бериб борилади.

Алоқа учун: @Tibbiybilimdon

Админларга эслатма: https://t.me/Tezyordam_103/847
Download Telegram
Ўткир парапроктит

Шикоятлари: оралиқ қисмда ва орқа чиқарув тешигида тортишиб–зирқираб, пульсланувчан оғриқ. Дефекация (ҳожат қилиш) вақтидаги оғриқ.

Анамнез: тўғри ичак атрофида, клечаткасида яллиғланиш жараёнини борлиги.

Кўрик: оралиқ қисм ва орқа чиқарув тешиги терисини гиперемияси, шиши, флюктуацияси. Маҳаллий чов лимфа тугунларини шиши.

Муолажа:
1. Анальгин 50%—2,0 в/м.
2. Димедрол 1%—1,0 в/м.
3. Хирургик стационар проктология бўлимига шошилинч госпитализация.

⚕️ Тез ёрдам | 103
Геморрагик инсульт

Шикоятлари: бош оғриғи, ҳиқичоқ, кўнгил айниши, оёқ ва қўлларни бўшашиши, увишиши, эс-ҳушни йўқолиши.

Анамнез: гипертония касаллиги, қон касаллиги, аҳволини бирдан ёмонлашиб қолиш ҳолати.

Кўрик: эс-ҳуши йўқолган бўлиши мумкин, психомотор қўзғалиш, юқори қон босим, парезлар, шоллик (паралич), менингизм белгиларини борлиги, тана ҳароратини кўтарилиши.

Муолажа: 
1. Юқори нафас йўлларини санацияси, нафас ўтказгич киритиш, трахея интубацияси, ИВЛ, кислород ингаляцияси.
2. Дибазол 1% 2–5 ил в/м ёки в/в.
3. Магний сульфат 25%—5,0 в/м ёки в/в.
4. Клофелин 0,01—1,0 в/в секин!
5. Лазикс ёки фуросемид 40–60 мг в/в.
6. Седуксен (реланиум)
7. Анальгетик восита — кўрсатмага асосан.
8. Юрак гликозидлари — кўрсатмага асосан.
9. Махсус бригадада неврология стационари реанимациясига госпитализация қилиш.

⚕️ Тез ёрдам | 103
Ишемик инсульт

Шикоятлари: бош оғриғи, бош айланиши, оёқ ва қўлларни увишиши, кучсизланиши, нутқни бузилиши.

Анамнез: юрак ишемик касаллиги (ЮИК), атеросклероз, қандли диабет, ёшлигидан васкулит ёки қон касаллиги.

Кўрик: биринчи ўринда неврологик ўчоқлилик белгилари кўрилади, умумий бош мияга хос симптоматика кечроқ пайдо бўлади ва геморрагик инсультга нисбатан унчалик яққол бўлмайди. Қон босими нормал ёки ошган.

Муолажа:
1. Биринчи навбатда нафасни тўғрилаш — юқори нафас йўллари санацияси, трахея интубацияси.
2. Эуфиллин 2,4%—10,0 в/в физ эритмада.
3. Лазикс ёки фуросемид 20–40 мг в/в.
4. Трентал 2% 2–4 мл в/в томчилаб 250 мл физ эритмада ёки 5% глюкозада.
5. Кавинтон 0,5% 2–4 мл в/в томчилаб 200 мл физ эритмада.
6. Психомотор қўзғалишда — Седуксен 0,5% 2–4 мл в/м ёки Натрий оксибутират 20%—5,0 в/м ёки в/в.
7. Носилкада транспортировка.
8. Неврологик стационарга госпитализация қилиш.

⚕️ Тез ёрдам | 103
Инсульт касаллигини қандай билиш мумкин?

Ушбу видеофильмларни кўрганингиздан сўнг инсультни янада яхши ажрата оласиз!

Stroke — инсульт
Face — юз
Arms — қўллар
Speech — нутқ
Time — вақт
(сизда максимум 4,5 соат бор беморни шифохонага олиб бориб даволашга, кейин кеч бўлиши мумкин!)

Шу баҳонада инглиз ва рус тилларини ҳам ўрганиб борамиз😉

⚕️ @tezyordam_103
Ўткир панкреатит

Шикоятлари: эпигастрал (қорин ости) соҳасида ўраб олувчи характерга эга оғриқ, кўнгил айниш, тўхтовсиз қусиш.

Анамнез: овқатланишдаги тартибсизлик, парҳезга эътибор бермаслик, ёғли, ўткир овқатлар ейиш, алкоголь.

Кўрик: тери қопламалари оқарган, мрамор кўринишида, ҳарорат кўтарилган. Тахикардия, қон босим пасайган. Тил қуруқ, караш босган. Қорин шишган, эпигастрал соҳа пальпациясида оғриқ, оғриқни чап қовурға, умуртқага ирридацияси, ўраб олиши. Мейо—Робсон симптоми мусбат. Панкреонекрозда — перитонит клиникаси ривожланади, бунда қорин таъсирланиш симптоми мусбат, ичаклар перисталтикаси йўқ, газлар чиқиб кетмайди, ич келмайди.

Муолажа:
1. Платифиллин 0,2%—1,0 в/м ёки но-шпа 2,0 в/м ёки атропин 0,1%—1,0 в/м.
2. Реополиглюкин 400,0 в/в томчилаб ёки дисоль 500,0 в/в — кўрсатмага асосан.
3. Хирургия бўлимига госпитализация.
4. Носилкада транспортировка.

⚕️ Тез ёрдам | 103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шафёрлар учун!

Қон кетганда тез ёрдам кўрсатиш...

⚕️ Тез ёрдам | 103
​​Анафилактик шок

Шикоятлари: элчилар — билак ёки тиззани қичиши, лаб ва тилни санчиб оғриши, будун танани қизиши, томоқ тиқилгандек бўлиши, юрак сиқилиши, қўл ва оёқлар увишиши. 
Аллергик реакцияни тез типи — дори воситаларини парентерал юборганда, ҳашарот чаққанда, аллергенли таом истеъмол қилганда ёки ҳаводан нафас олганда юзага келади.

Кўрик: кўп миқдорда совуқ тер босиши, тери қопламалари оқарган. Нафас тезлашган, шовқинли, тўхтаб-тўхтаб. Қон босими тушиб кетган, пульс ипсимон. Қориндаги оғриқ, кўнгил айниш, қайт қилиш, суюқ ич келиши. Терида тошмалар тошиши, қовоқни, юзни, ҳалқумни ангионевротик шиши. Ҳушни йшқолиши, титраш, тиришиш, ихтиёрсиз сийдик ажралиши.

Муолажа:
1. Дори воситаси ёки бошқа аллергенни тўхтатиш.
2. Аллерген киритилган жойни юқорисини жгут билан боғлаш.
3. Беморни бошини қуйи (танага нисбатан пастга) қилиб, горизонтал ётқизиш.
4. Адреналин 0,1%—0,5 мл физ эритмага в/в.
5. Адреналин 0,1%—0,5 мл аллерген киритилган жойни ўраб олиш учун бўлиб-бўлиб жўнатиш.
6. Преднизолон 60–150 мг ёки гидрокортизон 250 мг в/в физ эритмада.
7. Димедрол 1%—1,0 ёки супрастин 2%—1,0 ёки тавегил 2,0 в/в физ эритмада.
8. Реополиглюкин (полиглюкин) 400 мл в/в томчилаб.
9. Эуфиллин 2,4%—10,0 в/в — яққол бронхлар спазмида.
10. Коргликон 0,06%—1,0 в/в — юрак етишмовчилигида.
11. Фуросемид 40—60 мг в/в физ эритмада.
12. Седуксен (реланиум) 0,5%—2,0 в/в — тиришишларда.
13. Реанимацион тадбирлар — трахея интубацияси, ИВЛ — кўрсатмага асосан.
14. Оксигенотерапия.
15. Аллерго-марказга зудлик билан носилкада госпитализация.

⚕️ Тез ёрдам | 103
Бурун суягини синиши

Шикоятлари: ташқи бурунни деформацияси, оғриқ, бурундан нафас олишни бузилиши / қийинлашиши.

Анамнез: кўпинча ёнбошдан ёки тўғридан зарб бўлганда юзага келади.

Кўрик: бурун шаклини бузилиши, юмшоқ тўқималарни яққол шиши. Қовоқ ва кўз конъюнктивасига қон қуйилиши, кўп ва қисқа вақтли қон кетиши. Бурун девори юмшоқ тўқимасини жарохатланиши.

Муолажа:
1. Қонни тўхтатиш:
— бурунга совуқ / муз қўйиш
— олд томондан тампонада қилиш 
— қон тўзтатувчи ёки бирор бир тоза материал билан босиб турувчи боғлам қўйиш.
2. Асептик боғлам — кўрсатмага асосан.
3. Анальгин 50%—2,0 в/м ёки в/в.
4. Юз-жағ хирургия бўлимига госпитализация қилиш.

⚕️ Тез ёрдам | 103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез ёрдам кўрсатишдаги 10 та хатолик (видео)

Манба: adme.ru

⚕️ Тез ёрдам | 103
Қон кетганда, жароҳат жойига босиб турувчи боғлам, жароҳат тепасидан қон кетишини олдини олиш учун сиқиб турувчи боғлам қўйилади.

⚕️ Тез ёрдам | 103
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳушсиз одамга биринчи тез ёрдам кўрсатиш техникаси!

⚕️ Тез ёрдам | 103
Иссиқ ва қуёш уришида биринчи ёрдам

Шикоятлари: кўнгил айниш, қайд қилиш, лоҳаслик, қизиб кетиш.

Муолажа:
1. Беморни сояга ёки салқин жойга ўтказиш ва бошини кўтариб ётқизиш.
2. Кийимлардан ва сиқиб турувчи жисмлардан халос қилиш.
3. Бошига ва йирик қон томирлар ўтган жойга (суратда кўрсатилган) совуқ коипресс қўйиш. Баданни юрак соҳасидан бошлаб совуқ сувда артиш ёки нам чойшаб билан ўраш.
4. Агар бемор ҳушида бўлса совуқ сув ичириш. Агар ҳушини йўқотса нашатир спирт ҳидлатиш ва ёнбошлатиб ётқизиш.
5. Тез ёрдам чақириш!

⚕️ Тез ёрдам | 103
Фурункул

🗣️ Шикоятлари: яллиғланиш жойида оғриқ, баъзида тана ҳароратини кўтартлиши.

📜 Анамнез: соч қопчасини тер безлари ва уни атрофидаги тери ости ёғ тўқимасини йирингли яллиғланиши. Асосан белда, бўйинда, думбада, биқинда, юзда бўлади. Энг хавфлиси юздаги — бурун ва юқори лаб қисмдагиси ҳисобланиб, юз венаси тромбозига бу эса бош мия пўстлоқ қисми ва синусларини тарқалган яллиғланишига олиб келади. 

🩺 Кўрик: оғриқли, гиперемияланган, шишган, йирингли-некротик, маркази ўзакли яллиғланиш.

💉 Муолажа:
1. Фурункул локализацияси юзда оғиз линиясидан юқорида бўлиши юз-жағ хирургия бўлимига госпитализация қилишга абсолют кўрсатма бўлади.
2. Қолган ҳолларда поликлиника шароитида даволанади.

👉 @Tezyordam_103
...
Истерия 

🗣️ Шикоятлари: Ҳар хил.

📜 Анамнез: эмоционал ҳолатни тез ўзгарувчанлиги, стрессор фактор ёки конфликт билан боғлиқлиги.

🩺 Кўрик: театрдагидек ҳатти-ҳаракатлар вақтида соматик ва ўчоқли неврологик симптомларни йўқлиги.

💉 Муолажа:
1. Рационал психотерапия.
2. Реланиум (диазепам) 2,0 в/м.
3. Ҳолат таранглашганда психиатрик бригада чақириш ёки психоневрологик диспансерга йўналтириш.

⚕️ Тез ёрдам | 103
​​Овқатдан заҳарланиш

2 типи фарқланади:
1. Овқат токсикоинфекцияси (патоген микроблар келтириб чиқаради)
2. Овқатдан токсик заҳарланиш (инфекцион бўлмаган) кимёвий моддалар, заҳарлар келтириб чиқаради.

🗣️ Шикоятлари: қоринда оғриқ, спазмлар, кўнгил айниш, қайд қилиш, ич кетиши (понос), умумий ҳолсизлик, тана ҳароратини кўтарилиши.

📜 Анамнез: шахсий гигиенага риоя қилмаслик, муддати ўтган маҳсулотларни, туриб қолган таомларни ейиш.

🩺 Кўрик: умумий ҳолсиз, пульс тезлашган, тана ҳарорати кўтарилиши мумкин, қорин пайпасланганда оғриқли, тери қопламалари оқарган, тер босган.

💉 Муолажа:
1. Агар эрта аниқланган бўлса ошқозонни ювиш: 1,5–2 л илиқ сувга 1 ош қошиқ истеъмол содаси қўшиб ичирилади ва қайд қилиш рефлекси чақирилади. Бир неча бор такрорлаш керак.
2. Сорбентлар ичириш: активланган кўмир (актив уголь) 1 таблетка 10 кг тана массасига нисбатан ҳисоблаб берилади ёки замонавий препаратлардан Энтеросгель, Лактофилтрум, Смекта ичириш (йўриқномасига қараб) мумкин.
3. Кўп суюқлик ичиш: Регидрон қўшилган илиқ сувдан суткада 3 литр ичиш.
4. Парҳезга амал қилиш!
5. Аҳволи оғирлашса инфекцион стационарга госпитализация қилиш.

⚕️ Тез ёрдам | 103
Ўткир ўчоқли зотилжам (пневмония)

🗣️ Шикоятлари: тана ҳароратининг 38–39 С⁰ гача кўтарилиши, кўкрак қафасини тиқилиши, нам йўтал, нафас етишмаслиги.

🩺 Кўрик: иситма, интоксикация. 
Перкуссия: ўчоқларда товуш бўғиқлиги, овоз титрашини кучайиши. 
Аускультация: шикастланган зонада турли хил хириллашлар.
Баъзида физикал текширувда бронхиал фонда дағал нафас ва чегараланган ҳудудда қуруқ хириллаш аниқланиши мумкин.

💉 Муолажа: 
1. Анальгин 50%—2,0 в/м.
2. Димедрол 1%—1,0 ёки супрастин 1,0 ёки тавегил 2,0 в/м.
3. Сульфокамфокаин 2,0 ёки кордиамин 2,0 в/м.
4. Эуфиллин 2,4% 10,0 в/в (бронхоспазм аниқланса)
5. Преднизолон 60–90 мг (А/Б пастлигида ёки ўпкани токсик шишида)
6. Қўзғалишда — Седуксен ёки реланиум 2,0 в/м ёки в/в секин!
7. Интоксикацияда инфузион терапия — гемодез 200 мл в/в томчилаб.
8. Оксигенотерапия.
9. Терапия бўлимига госпитализация.

⚕️ Тез ёрдам | 103
📌 Маълумот учун

Чақалоқларда юракни билвосита массаж қилиш учун фақатгина 2 та бармоқдан (кўрсаткич ва ўрта бармоқ) фойдаланилади.

⚕️ Тез ёрдам | 103