Тез ёрдам | 103
6.01K subscribers
278 photos
75 videos
5 files
236 links
⚡️ Ушбу саҳифа тиббиётга кенг қизиқувчилар ва барча тиббиёт ходимлари учун!

Фойдали тиббий билимлар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари бериб борилади.

Алоқа учун: @Tibbiybilimdon

Админларга эслатма: https://t.me/Tezyordam_103/847
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйдаги туғрук!

Замонавий мульяжда физиологик тугрук жараёни.
Физиологик туғруқ вақтида шифокор онага маълум ҳаракатлар билан ёрдам бериб бориши керак. Туғруқ тугагандан сўнг киндик артериясида қон оқиш давом этади. Тахминан 3-5 минутларда қон оқиши тўхтайди! Буни киндик артериясидаги пульсация( киндик тизимчасини ушлаб туриб сезиш мумкин) йуқолиши ва киндик тизимини рангининг оқаришидан билиш мумкин. Пульсация йуқолганига ишонч ҳосил килгандан сўнг бола томонидан 15-20 см киндик тизимини қуйиб 2 та стерил бинт боғланади ва бойламлар ўртасини спирт билан тозалаб кейин кесилади. Шундай қилиб бола онадан ажратилиб она кукрак қисмига қуйилади.
Охирги ишимиш йўлдошни бачадондан ажраш. Бола туғилгандан сўнг нормада 5-10 минутдан сунг йулдош ўзи мустақил ажралиши еерае, агар ажралмаса ортиқча ҳаракат қимасдан она ва болани туғруқ марказига топшириш керак. Йўлдошни туширишга қаратилган ортиқча ҳатти ҳаракатлар бачадондан қон кетишга олиб келиши мумкин.
о.к.к

@tezyordam_103
Автоавария натижасида чап оёқ болдир суяклари пастки қисмининг синиши!
Бундай ҳолларда биринчи навбатда катта қон томирларда қон кетишини тўхтатиш учун Эсмарх резин жгути жарохатдан бироз юқорига қисиб қуйилади ва наркотик аналгетик (Морфин, Промедол ёки Омнопон) қилиб госпитализация қилинади.
о.қ.қ

@tezyordam_103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эсмарх резин жгутини қўллаш хақида қисқача видео☝️

@tezyordam_103
ВАҚТ ҚАДРИ:

Агар бир умрнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – капалаклардан сўра.

Агар 10 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – 20 ёшида ногирон бўлиб қолган 30 ёшли одамдан сўра.

Агар 1 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – имтиҳондан йиқилган талабадан сўра.

Агар 1 ойнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – фарзанди 8 ойда туғилган онадан сўра.

Бир куннинг қадрини билмоқчи бўлсанг – ҳосили куз ёмғирида қолган дехқондан сўра.

Бир соатнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – уйига бир соат кеч келган тарбияли фарзанддан сўра.

5 дақиқанинг миқдорини билмоқчи бўлсанг – поездга кеч қолган йўловчидан сўра.

Бир дақиқанинг қадр-миқдорини билмоқчи бўлсанг – Оғир беморни касалхонага олиб келаётган Шифокордан сўра!

@tezyordam_103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун давомида сизга яхши кайфият тилаймиз.
Тез ёрдамда буладиган хаётий вокеа😂

@tezyordam_103
Сирка кислатадан захарланиш бу - Шиллиқ қаватларнинг химик куйиши ва полиорган етишмовчилик билан кечадиган ўткир ва тез кечувчи захарланишдир.
Сирка кислотаси билан захарланишнинг хавфлилиги полиорган етишмовчилик ва эритроцитларнинг гемолизга учрашидир. Сирка кислотасининг 96%ли эритмасининг 10-12 мл, 70-80% ли эритмасининг 30-50 мл ва 9%ли эритмасининг 200-300 мл ўлимга олиб келиши мумкин.

Шикояти: Оғиз ва ҳалқумнинг куйишиб оғриши, ошқозон ва ичаклангнинг куйишиб ғижимловчи оғришига, кучли чанқашга. Оғир ҳолларда оғиздан қон келиши, қон қусиш ва сийдик қон аралаш(макрогематурия) келиши кузатилади.
🩺 Захарланишнинг клиник кечиши - Сирка кислотанинг концентрацияси ва қабул қилинган миқдорига боғлиқ.
- Енгил даражадаги захарланишда - Гиперсолевация (сўлакнинг кўп ажралиши) огиз бўшлиги, ҳалқум, кизилунгач шиллиқ қаватларининг куйиб қизариши ва оғриқ кузатилади.
- Ўрта оғир даражадаги захарланишда оғиз атрофи, бўшлиғи, ҳалқум, қизилунгач, ошқозон шиллиқ қавати куйиши натижасида оғиз ва эпигастрал сохада кучли куйишувчи оғрик кузатилади.
-Оғир даражадаги захарланишда қизилунгач, ошқозон, ичак сохаларини
куйиши натижасида ярали некротик қорайишлар кузатилади. Нафас етишмовчилиги, ҳансираш, оғиздан қон келиши ёки қон қусиш, буйрак етишмовчилиги сабабли сийдик қон аралаш келиши (макрогематурия) кузатилади.

🆘 Тез тиббий ёрдам бригадаси тактикаси!
Купинча анамнезга эътибор берилади ва бемордан кислата ҳиди анқиб туради.
Енгил захарланишда паст концентрацияли сирка кислатасини ичган, ҳушида бор бемор ошқозонни ювиш мақсадида сув ичириб қустирилади ва анальгетиклардан 50%-2мл анальгин, спазмолитиклар 2 мл-2%ли папаверин, 1 мл-0,1%ли атропин қилинади.
Ўрта оғир ва оғир захарланишда ошқозонни зондлаш ва 8-10 литр совуқ сув билан ювилади. Ошқозонни зондлашда ниҳоятда эхтиёткорлик билан бажариш керак (қизилунгач куйиши оқибатида зонд жарохатидан тешилиши мумкин). Кучли оғриқ бўлган ҳолларда оғриқли шок келиб чиқишини олдини олишда мқсадида промедол ёки морфин м/о қилинади. Бундан ташқари бронходилятатор томир ичига 10-20 мл * 2,4 % ли эуфиллин, гармонлар преднизолон ёки 8-12 мг дексаметазон юбориш керак.
Транспортировка пайтида ва 500 м- 5 %ли глюкоза билан 50 мл-0.5 %ли новокаинли аралашма в/в қилиш керак.
о.к.к

@tezyordam_103
Ўткир стенозловчи ларинготрахеит нима?
ЎСЛТ бу- ҳалқум ва трахеа шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиб овоз бойламлари ости бўшлиғининг шиши ва мушакларининг рефлектор спазми натижасида томоқнинг стенози билан кечадиган ўткир яллигланиш билан кечадиган касаллик ҳисибланади.

Клиникаси: Ўткир стенозловчи ларинготрахеитда (ЎСЛТ) доимий келадиган узига хос уч симптом яъни “аккилловчи”(лающим) қуруқ йутал, дисфония(овознинг узгариши), инспиратор стридор (нафас чиқаргандаги патологик хиррилаш) учрайди.
Клинико-морфологик турлари:
1) Шиш билан кечадиган.
2) Инфильтиратив кечиши.
3) Обтурацион кечиши.


📌 ЎСЛТ Обтурацион тури. касалликнинг ЎРК ўткир даври фонида авж олиб, интоксикация ва томоқ стенозининг кучайиб бориши билан характерланади.
📌 ЎСЛТ инфильтратив тури вирусо-бактериалогик этиологияли бўлиб кам интоксикацияли ва стенознинг секин ривожланиши билан характерланади.
📌 ЎСЛТ Обтурацион тури бактериал характерга эга бўлиб трахеа ва бронхнинг фибринозли яллиғланиши билан кечади.

🩺 I даража (компенсация) – бола ахволи ўрта оғирликда. Овози ўзгарган ва қупол акилловчи йутал кузатилади, баъзан инспиратор ҳансираш ва хиррилашлар кузатилади, огиз атрофида бироз цианотик кўкариш, тахикардия (юрак уриш сони 5-10%га купайган).
🩺 II даража (cубкомпенсация).
Бола умумий ахволи ўртача оғирликда териси оқарган, оғиз-бурун бурчагида бироз цианоз, ҳансираш ва бола купроқ безовталик, тахикардия (юрак уриш сони 10-15% га купайган).
🩺 III даража (декомпенсация).
Бола умумий ахволи оғир, ранги оқарган ва юз қисми акрацианотик ҳолатда. Ҳансираш, афония, нафас етишмовчилиги II даража фонида қон айланиш етишмовчилиги натижасида қўзғалган ва жуда безовта бўлади. Юрак уриш сони нормадан 15%дан юқорига кўпайган, парадоксал пульс (нафас олишда пульсни сезилмаслиги), Сатурация <92%гача тушади.
🩺 IV сдаража (асфиксия).
Бола умумий ахволи жуда оғир ҳушсиз ва гипоксик кома натижасида ҳаётий мухим органлар яъни ўпка ва юрак функцияларингинг пасайиб бориши нафас олиш тез юзаки даврий апноэ, брадикардия кузатилади.

🆘 Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдамнинг тактикаси!

👁‍🗨 I даражасида -Темперетурани тушириш учун қўл-оёқлари ва баданига илиқ сув суртиш, илиқ сув ичириш, агар уйда нафтизин булса ёшига қараб бурнига 1-2 томчи томизиш ва тинчлантириш мақсадида анальгин демидрол қилиб госпитализация қилинади.
👁‍🗨 II даражасида – юқоридаги чора тадбирларга қушимча кортикостероидлардан преднизолон 2-3 мг/кг в/м ва дексаметазона 0,6 мг/кг в/м,в/в. Госпитализация вақтида албатта оксигенотерапия қилиниши керак.
👁‍🗨 III- IV даражаларида бемор ахволини оғирлигини хисобга олиб вақт ўтказмасдан тезлик билан оксигенотерапия фонида преднизолон 5 –7 мг/кг ва дексаметазон 0,7 мг/кг в/в, в/м қилинади. Кўрсатма бўлганда интубация қилиш керак. Агар интубация қилиш иложи бўлмаса ҳаётий кўрсатмага асосан коникотомия қилинади.

☝️ Коникотомия катта махорат ва тажриба талаб қиладиган амалиёт бўлиб буни реанимотологлар бажаришини унутмайлик!
о.к к


@tezyordam_103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум Азиз Юртдошлар ва каналимиз кузатувчилари!

Сизларни 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституция кунининг 29 йиллиги билан чин юракдан табриклаймиз!

🇺🇿 1992 йил 8 декабр куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси энг аввало барчамизга Ўзбекистон озодлигининг шаҳодати сифатида қадрлидир.

🇺🇿 Конституция 6 бўлимдан,
26 бобдан ва 128 моддадан иборат.

🇺🇿 Конституциямизнинг
29 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

Бизни кузатишда давом этинг!

@tezyordam_103
Пай чўзилишида, зарба бўлганда, лат еганда муз бўлакли халтача эмас, музли халтача қўйилади!

P.S. Музли халтачада муз ҳароратига яқин сув бўлади ва энг муҳими қўйилган аъзони анатомик шаклига кира олади.

@tezyordam_103
ГИПЕРТОНИК КРИЗ нима?
Гипертоник криз – артериал қон босимнинг қиска бир неча дақиқа ёки соат ичида кескин кўтарилиб церебрал, коронар ва вегетатив симптомлар билан кечувчи ўткир патологик ҳолат.

📌 Гипертоник криз белгиларининг ривожланиши ҳар бир беморда индивидуал бўлиб , криз ходати одатда АҚБ 160/100 ёки 180/120 мм сим. уст. дан ошган пайтларда рўй бериши мумкин.
📌 Гипертоник кризни иикита типи бор.
1. Гиперкнетик типи - Артериал гипертонияни бошлангиғ босқичларида ривожланиб ўткир бошланиб, АБ тўсатдан кўтарилиши, пульсни кескин ошиши кузатилади одатда ГК асоратларсиз ўтади.
2. Гипокнетик типи - Артериал гипертонияни кечки босқичларида ривожланиб ўткир бошланиб, АБнинг кескин кўтарилиб бориши бир неча кунгача бўлиши мумкин натижада юрак кон томир ва нерв системасидаги потологик ўзгаришлар билан тугайди.
🩺 Гипертоник кризнинг асосий клиник белгилари:
Кучли бош оғриқ, бош айланиши, қулоқнинг битиб қолиши ёки шовқин, кўз олдида учқунлар пайдо бўлиши, кўришнинг пасайиб кетиши, юз ва тананинг бир томонида увишиш пайдо бўлиши, қўл ва оёқларда холсизлик, ўтиб кетувчи афазия, координация ва мувозанат бузилиши, тутқаноқ хуружлари, нафас етишмовчилиги, аритмия, тахикардия, кўнгил айниш ва қусиш, қўрқув ва хавотир, кайд килиш, оёқ-қўлнинг совуқ қотиши оғир холларда парезлар бўлиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Тез ёрдам” чақириш керак бўлади☝️
👨‍👩‍👦‍👦 Тез ёрдам келунича беморга қариндошлари ёрдам беришни бошлаши керак!
Беморни текис жойга ётқизиб тинчлантириш мақсадида карвалол 30 томчи бериш мумкин.
Беморда қандай дорилар ичаётганлигини аниқлаш ва шу дориларда бериш керак, оёқларини илиқ сувга қуйиш. Имкони бўлса АҚБ ни ва пульсни ўлчаб туриш керак.

🆘 Тез тиббий ёрдам тактикаси! (ТЁ стандарт формуляри асосида).

Асосий эътибор АБ ни тез туширишга қаратилган чора тадбирлардан бошланади. Эслатма. АҚБ ни “нормал ишчи босим”гача тушириш асло мумкин эмас яъни қилинган муолажалар 1 соатда 25-30мм.с.у гача тушиши керак акс ҳолда ўткир коронар ва церебрал ишемия ривожланиши ёки кучайиши мумкин.

Гипертоник криз тахикардия билан намоён бўлса, бета-адреноблокатор анаприлин(Пропранолол) 40 мг дан ичишга берилади (тил остига хам мумкин). Нормакардия каптоприл 25 мг дозада тил остига ёки нифедипин 10 мг дозада тил остига ва , эналаприл 10мг ичишга берилади. ГК стенокардия билан келганда нитроглицерин 1 таб тил остига ташланади оғриқ камаймаса 3-5 дақиқадан сўнг дори яна 1 таб берилади.(3 таб.дан кўп берилмайди). Агар огриклар яна кучайса наркотик аналгетиклар морфин 1% ли 1 мл + 0,9% ли 10 мл натрий хлор эритмасида в/и га секинлик билан юборилади. Фуросемид 2-4 мл в/и, жуда секинлик билан Магний сульфат 25%-5 мл в/и ва 5 мл м/о. Бемор жуда қўзгалувчан бўлса ёки туқанок хуруж қилса сибазон 0.5%-2мл в/и килинади.

☝️ Гипертоник кризда қилинган муолажалар яхши натижа бермаганда асоратлар хавфини олдини олиш учун албатта госпитализация қииш зурур!

@tezyordam_103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тизза қопқоғи травматик чиққанда жойига солиш техникаси!
(Албатта анальгетик таъсири остида).


@tezyordam_103
Ўткир гломерулонефрит

🗣️ Шикоятлари: ҳолсизлик, бош оғриғи, бел қисмида оғриқ, юз шишинқираган.

📜 Анамнез: ЎРВИ. Болалар инфекцион касалликлари, тонзиллит.

🩺 Кўрик: 
Триада симптоми характерли: 
▪️Шишлар
▪️Гипертензия (қон босим ортиши)
▪️Гематурия (сийдикда қон бўлиши)
Буйрак соҳаси пальпация қилинганда оғриқ. Юзи шишинқираган, умумий шиш ҳолати ҳам бўлиши мумкин. Брадикардия, қон босими кўтарилган. Олигурия, макрогематурия.

💉 Тактика:
1. Анальгин 50%—2,0 в/м.
2. Магний сульфат 25%—10,0 в/м
3. Лазикс 40 мг в/м ёки в/в.
🚑 Кўрсатмага асосан госпитализация!

Тез ёрдам | 103
Электроофтальмиякўриш органларини қисқа тўлқинли (290нм) ультрабинафша нурлари таъсирида куйишидир.

Бу касаллик электр ва газ пайвандлаш (сварка) ускуналарини ишлатганда улардан чиқадиган ёруғлик нурилари (ультрабинафша) таъсирида кўриш органлари шиллиқ қаватинг куйиши натижасида ривожланадиган потологик ҳолатдир. Пайванлаш ускуналарини ишлатганда зарарли нурларни фильтр қилувчи шиша ойнакли махсус бош кийимлардан фойдаланмаслик натижасида касаллик юзага келади. Ушбу зарарли нурлар узоқ муддат кўзга тўғридан-тўғри тушишига қараб клиник белгилар намоён бўлади. Касаллик нур тушгандан сўнг 6-10 соат ичида ривожланади.

🩺 Касаллик клиник кечиши нурларнинг таъсир давомийлигига боғлиқ яъни нурлар қанча узоқ давом этса кўриш аъзолари шунча кўп ва чуқур жароҳатланади. Асосан нурлар шох пардани кўпроқ жарохатлайди(куйдиради). Шох пардада жуда кўп нерв учлари бўлганлиги сабабли куйишда кучли оғриқ пайдо бўлади.

☝️Маълумот учун шох парда жуда кўп нерв тололари билан таъминланган бўлиб хатто ҳаво харорати ва унинг таркибини (захарли газлардан ачишиши) ҳам сезади. Шох парда жойлашган нерв толаларида миелин қавати бўлмаганлиги сабабли шох парда шаффоф кўринади.

1. Енгил даражаси: кўзда қизарган, оғриқ, ёш келиши, ёруғликка қарай олмаслик.
2. Ўрта оғирлик даражаси: кўришни бироз хиралашиши, ёш келиши, ёруғликдан таъсирланиш ва оғриқни кучайишига, қовоқ шиллиқ қаватларинг шиши ва қизариши, блефароспазм (кўзларнинг юмилиши).
3. Оғир даражаси: бундай кечиши нурларнинг узоқ муддат таъсиридан юзага келади. Юқоридаги шикоятларга қўшимча кўз гавхарини хиралашиши ва нурларнинг тўр парадагича таъсири натижасида макуланинг шиши натижасида кўришнинг кескин тушиб кетиши кузатилади. Бундай ҳолларда бемор госпитализация қилинади.

Диққат!!!
Кучли оғриқ вақтида кўзга уй шароитида хар хил оғриқ қолдирувча муолажалар (картошка босиш, чой қолдиқларини қўйиш ва ҳ.к.) қилиш мумкин эмас, чунки бундай ҳаракатлар куйган шох пардани янада жарохатланишига олиб келади.

🆘 Тез ёрдам тактикаси!
Асосий эътибор оғриқни қолдиришга қаратилади. Кўзга 0.5% - 2%ли навокаин ёки 2%ли лидокаин эритмасидан 2 томчи томизилади. Шох парда эпитилей қавати жарохатини тиклаш мақсадида НПВС лардан диклофенак 0.1%-5мл кўз томчиси 2 томчидан 3 маҳал, Тетрациклин 1%-10 гр кўз учун мазь 2 махал 3 кун суртилади. Касаллик кечишига қараб 72 соатда тўлиқ яхшиланади.
о.қ.қ

@tezyordam_103
Эпилепсия хуружи нима?

Бош мия потологик ўчоқларнинг биоэлектрик фаоллашиши натижасида ўзини идора қилолмаслик ва хушдан кетиш билан намоён бўладиган мураккаб потологик ҳолатдир.
☝️ Эпилепсия касаллиги катта ва мураккаб мавзу бўлганлиги сабабли фақат тез ёрдам дуч келадиган қисми ёритилди!!!

Эпилепсия касаллигининг полиэтиологик бўлиб
: келиб чиқиш генетик, идиопатик, бош мия жароҳатларидан кейин, туғма аномалиялар, инфекцион касалликлар, метаболик бузилишлар, интоксикацияларда ва цереброваскуляр касалликларда кузатилади.
Ушбу касалликда бемор анамнезига катта эътибор бериш керак. Анамнезида хуруж домий бўлиши ёки биринча марта бўлаётган эътибор қаратиш керак.
👉Аура – бу эпилепсия хуружининг хабарчиси бўлиб, хуружлар бошланишига бир неча дақиқа ёки соат қолганда, баъзан эса бир-икки кун олдин беморнинг уйқуси қочади, бошда оғриқ, хавотир, жаҳлдорлик, юз ёки тана мушакларида тортишиш, лаб бурчаклари титрай бошлайди. Бемор хуруж бўлишини билиб хавфсиз ва текист жойга ётиб олади.
Хуруж аурасиз кечганда беморда травмалар кўп бўлиб, ёрдамга мухтож бўлади.

📌 Клиникаси.
Эпилепсия хуружи тўсатдан бошланади. Хуруж бошланганда мушакларнинг тоник ва клоник қисқаришлари кузатилади яъни орқа ва оёқлар мушаклари 10-20 секин давомида қисқариб кейинчалик эса қисқариб бўшашиши натижасида бемор қалтираб титроқ бошланади. Нафас олиш қисқа вақтга тўхташи ва беморнинг ранги кўкариб кетиши мумкин. Бу пайтда бемор хушида бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Кўз олмаси юқори ва ён томонга қараб оғади. Шу ҳолатда титрашлар давом этиб туради. Титроқлар 2-3 дақиқа давом этиши, бу пайтда бемор ихтиёрсиз сийиши ёки дефекация кузатилиши мумкин. Умумий хуруж даври 30 секунддан 5 минут ва баъзан ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Қанчалик давом этиши касаллик этиологиясига боғлиқ.
📌 Эпилептик хуружга ёрдам кўрсатиш.
☝️Тез ёрдам ходимлари келгунча бемор қариндошлари томонидан нималар қилиниши керак!
☝️
Ваҳима қилмасдан даставвал беморни йиқилиб травма олмаслик учун хавфсиз жойга ётқизиш.
Беморда хуружлар кузатилаётган бўлса, бемор очки ва тиш протезларини олиб уни ён томонга ётқизиб оҳиста ушлаши зарур, ҳаракатдан мақсад бемор бош орқага қайрилиб, тил ҳалқумга тиқилиб ҳаво йўлини ёпишини олдини олиш ва сўлакнинг нафас йўлларига кетиб қолиши ва бошнинг ерга урилиб жароҳат олишдан сақлашдан иборат.
Диққат!!!
Ушбу ҳолатда беморга дорилар бериш ва ҳушига келиш учун аммиак ҳидлатиш ва бемор оғзини очиш учун турли хил предметлар тиқиш мумкин эмас. Хуружни охригача кузатиб, бемор тинчланишини кутиб туриш керак.

🆘 Эпилептик хуружда тез тиббий ёрдам тактикаси!
Беморда хуружлар кузатилаётган бўлса, уни ён томонга ётқизиб, асфикцияни олдини олиш учун оғзи сўлак ва қондан (тилни тишлаганда) тозаланади ва тинчлантириш мақсадида Диазепам (Сибазон)0,5 % - 2-4 мл в/в.
Хуруждан кейин бош мия шишини олиш мақсадида Магнезий Сульфат 25%-5.0 мл в/в, фурацемид 1%-2-4 мл в/в.
Агар травмалар бўлса оғриқни қолдириш учун Анальгин 50%-2мл + демидрол 1%-1 мл + папаверин 2%-2 мл в/м қилиш мумкин ва бемор умумий ахволига (асосан юрак-қон томир системаси кўрсатгичлари) қараб бошқа муолажалар қилиш мумкин.
Баъзи ҳолларда бир кунда хуруж маълум муддат ичида қайта-қайта кузатилиши мумкин, бундай ҳолларда беморда хуруждан кейинги асоратлар (травмалар, БМ қон қуйилиш ёки ишемияси, БМ шиши натижасида кома ва.ҳо.ка) бўлмаслиги учун гаспитализация қилиш керак.
о.к.к

@tezyordam_103
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эпилептик хуруж вақтида тез тиббий ёрдам келгунча беморга биринчи ёрдам кўрсатиш!


@tezyordam_103
КОЛЛАПС — бу ўткир қон томир етишмовчилиги бўлиб артериал қон босимни ўткир пасайиши натижасида чуқур карахтлик билан характерланиб кечиктириб бўлмайдиган давони талаб қиладиган ҳолат ҳисобланади.

📌 Артериал босим пасайишининг 3 тури фарқланади:

🫀 Кардиоген коллапс юрак билан боғлик бўлиб юракдан чиқадиган қон миқдорининг камайиши (уменьшения объемы выброса крови) натижасидан юзага келади. бу миокард инфакти, миокардитларда, ўпка артерияси тромбоэмболияси кабиларда кузатилиши мумкин.
🩸Гиповолимик (геморрагик) коллапс: Танадаги умумий айланувчи қон миқдорининг (ОЦК) тўсатдан камайиши натижасида келиб чиқади. Асосий сабаби тўсатдан ички ва ташқи ўткир қон йўқотишларда кузатилади.
🧠 Томир коллапси — периферик қон томирларни кенгайиши (тонусининг пасайиши) билан изоҳланиб, ўткир инфекцион касалликларда (пневмония, сепсис, қорин тифи ва ҳ.к.) ва дорилар таъсирида (наркотиклар, нитратлар) кимёвий моддалардан заҳарланишларда, бундан ташқари тезкор аллергик реакциялар (анафилактик шок) заминида кузатилиши мумкин.

🩺 КЛИНИКАСИ
Тўсатдан аҳволнинг ёмонлашуви, бош айланиши, бошда оғриқ, кўнгил айниши, карахтлик, қулоқда шовқин, рангпарлик, атрофдагиларга бефарқлик, кўз қирраларини ўткирлашуви, тана температурасининг пасайиши, ҳансираш, акроцианоз, ташқи таьсирларга реакциясини йўқлиги билан характерланади.

☝️ Тез ёрдам ҳодимлари келгунча бемор қариндошлари томонидан биринчи ёрдам:
Биринчи навбатда бош мияга қон келишини яхшилаш мақсадида беморни очиқ ҳавога текис жойга ётқизилиб, оёқлари бош сатҳидан юқорига кўтариб туришдан иборат.

🆘 Тез тиббий ёрдам тактикаси!
Коллапс келтириб чиқарувчи сабаб бартараф қилиб (М: қон кетишни тўхтатиб) артериал босимни кўтаришга қаратилган чоралар кўрилади.
Қон босимини кўтариш учун кофеин 20%—1 мл м/и ёки т/о, мезатон 1%—1 мл м/о ёки т/о га қилинади.
Оғир ҳолатларда изотоник ёки глюкоза 5% ли 200 мл эритмага 0,18% ли адреналин 1-2 мл қўшиб в/и га томчилаб юборилади.
— Кортикостероидлардан дексаметазон 8-16 мг в/и га юборилади.
— Интоксикацион ҳолларда глюкоза 5%—200мл ёки натрий хлорнинг 0,9% изотоник эритмасидан 1-2 литргача в/и га юборилади ва госпитализация қилинади.

@tezyordam_103