Texnikumlar | Rasmiy xabarlar
4.28K subscribers
271 photos
68 videos
92 files
417 links
Янги профессионал таълим тизими–шахс, жамият ва иқтисодиёт манфаатлари интеграцияси.

Саволлар бўлса: texnikumlar@bk.ru почта манзилига юборинг

Реклама бўйича мурожаат: @analytic_22
Download Telegram
#Профессионал_таълим_янгиликлари

Техникумлар фаолиятини ташкил этишдаги меҳнат муносабатларига доир масалалар

Б.ҚОДИРОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи, юридик фанлари доктори, доцент:

– Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ касб-ҳунар коллежларида умумтаълим мактабининг 9-синф битирувчилари ўқишга қабул қилиниб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги принципи асосида 3 йил давомида ўқитилган.

Техникумда эса ўқиш умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Муҳим жиҳати шундаки, техникумларда таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунинг учун техникум директорининг иш хусусияти, амалга оширадиган вазифалари ва функциялари касб-ҳунар коллежи директорининг иш хусусиятидан тубдан фарқ қилишига эътибор қаратиш зарур.

@TEXNIKUMLAR
#ПРОФЕССИОНАЛ_ТАЪЛИМ
#РЕПОРТАЖ

Сирдарёда ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда

🔰 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги профессионал таълим муассасаларида Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказлари ташкил этилди.

✔️ Ҳозирда республика буйича 13 та шундай марказлар фаолият юритмоқда. Мазкур марказларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаблари асосида қурилиш соҳасида зарур бўладиган 14 та касблар бўйича 2700 нафардан ортиқ кадрлар тайёрланмоқда.

▪️Шу каби Марказлардан бири жойлашган Сирдарё вилоятидаги Гулистон қурилиш коллежи фаолияти билан танишинг.

https://youtu.be/PXsl20toZO0

@TEXNIKUMLAR
#Профессионал_таълим

⚡️ДИҚҚАТ!!!
9-синф битирувчилари учун қабул бошланди

▪️Умумтаълим мактабларининг 9-синфини 2021 йилда тамомлаган ёшларимиз учун таълимни давом эттириш билан биргаликда касб-ҳунар ўрганиш имкониятини берувчи республикамиз бўйича 339 та касб-ҳунар мактабларига ОНЛАЙН ҚАБУЛ бошланди.

🔰Қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги тарзда онлайн амалга оширилади:

1️⃣ Электрон ариза (www.kasb.edu.uz орқали тўлдирилади).
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси.
3️⃣ 3x4 фотосурат.

🗓 Ҳужжатларни қабул қилиш 1 июлдан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

🧐 Онлайн ҳужжат топширишда қўшимча саволлар бўйича ўзингизга яқин бўлган касб-ҳунар мактабларига мурожаат этишингиз ҳам мумкин.

Касб-ҳунар мактаблари битирувчилари келгусида ишлаш ва олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги ДИПЛОМ оладилар. Ўқиш 100% бепул

@TEXNIKUMLAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021 | #Профессионал_таълим

⚡️Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари диққатига!

📹 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИга онлайн ариза топшириш бўйича видеойўриқнома билан танишинг. 👆

👁‍🗨
YouTube орқали кўриш (HD форматда)

@TEXNIKUMLAR
Forwarded from Edu.uz
#Профессионал_таълим

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА: ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

▪️Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов раислигида Шайхонтоҳур туман прокуратурасининг “Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги тақдимномаси муҳокама қилинди.

👉 Батафсил

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021 | #Профессионал_таълим

⚡️Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари диққатига!

📹 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИга онлайн ариза топшириш бўйича видеойўриқнома билан танишинг. 👆

👁‍🗨
YouTube орқали кўриш (HD форматда)

@TEXNIKUMLAR
Forwarded from Edu.uz
#Статистика | #Кунлик_қабул | #Профессионал_таълим

2021/2022 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширган ўқувчилар сони тўғрисида маълумот (14.07.2021 йил соат 20.00 ҳолати)

▪️Маълумки, ҳудудлардаги 339 та касб-ҳунар мактабларига касб эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни онлайн www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

📈 2021 йилнинг 14 июль ҳолатига кўра, тасдиқланган қабул параметрларига нисбатан энг кўп ҳужжатлар Фарғона вилояти (11721 нафар), Тошкент вилояти (8958 нафар), Андижон вилояти (8798 нафар) ва Қашқадарё вилояти (7535 нафар)даги касб-ҳунар мактабларига келиб тушган.

☑️ Бугунги кунда қадар 339 та касб-ҳунар мактабларига жами 84227 нафар умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари қабул қилинди.

☝️Эслатиб ўтамиз ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 2021 йил 25 июль куни (шу куни ҳам)га қадар давом этади.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
#Профессионал_таълим

ЭСЛАТМА!!!

⚡️Касб-ҳунар мактабларига онлайн ҳужжат топшириш якунланишига 1 кун қолди

🔰Маълумки, касб-ҳунар мактабларига www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн ҳужжат топширишнинг сўнги муддати 2021 йил 25 июль (шу куни ҳам) қилиб белгиланган.

🔹Қабул якунлангунига қадар электрон платформа орқали онлайн аризангиз ҳолатини текширишингиз ва ўзгартиришлар киритишингиз мумкин.

☝️Электрон платформа орқали келиб тушган 9-синф битирувчиларининг онлайн аризалари статусида “Камчиликка эга” белгиси қабул якунлангунига қадар электрон платформа орқали онлайн аризангиз ҳолатини текширишингиз мумкин.

‼️Шу боис, www.kasb.edu.uz электрон платформасига ўз ЛОГИН (телефон рақами) ва ПАРОЛингиз (СМС код) орқали киринг ҳамда аризангиз статусини “Қабул қилинди” белгиси чиққанлигига ишонч ҳосил қилинг.


@TEXNIKUMLAR
#Профессионал_таълим

⚡️⚡️ШОШИЛИНГ!

❗️Бугун касб-ҳунар мактабларига онлайн ҳужжат топширишнинг сўнгги куни

🔰Хабарингиз бор, касб-ҳунар мактабларига www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн ҳужжат топширишнинг сўнгги муддати 25 июль этиб белгиланган.

🔹Демак, бугун соат 23:59 га қадар электрон платформа орқали онлайн ариза топшириш, унин ҳолатини текшириш ва ўзгартиришлар киритиш мумкин.

☝️Эслатиб ўтамиз, электрон платформа орқали келиб тушган онлайн аризалар статусида “Камчиликка эга” белгиси қабул якунлангунига қадар бартараф этилмаган тақдирда аризалар қабул қилинмаган деб ҳисобланади.

‼️Шу боис, www.kasb.edu.uz электрон платформасига ўз ЛОГИН (телефон рақами) ва ПАРОЛингиз (СМС код) орқали киринг ҳамда аризангиз статусини “Қабул қилинди” белгиси чиққанлигига ишонч ҳосил қилинг.

✔️ 25 июль соат 13:00 ҳолатига кўра, жами онлайн рўйхатдан ўтган 9-синф битирувчилари сони 103 851 нафар.

@TEXNIKUMLAR
#Қабул_2021
#Профессионал_таълим

Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг яшаш манзили ўзгарса (ёки бошқа сабабларга кўра) бошқа таълим муассасаларига ўқишни кўчириш имконияти мавжудми?

Профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларнинг ўқишини кўчириш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида кўриб чиқилади.

Ўқишини кўчириш истагида бўлган ўқувчилар бевосита таълим олаётган профессионал таълим муассасаси (касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум)га 2021 йил 1 августга қадар ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

@TEXNIKUMLAR