TentakMinds
17.7K subscribers
611 photos
322 videos
12 files
2.41K links
Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.

Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)
Download Telegram
Адлиядан прописка бўйича навбатдаги шедевр!

Барчамизга аёнки, нотариуслар ҳали ҳам адлия назорати остида. Аслида бу тўғри, лекин адлиянинг ўзи қонун бузилишига йўл қўйса, додингни кимга айтасан?

Гап яна прописка ҳақида кетмоқда. Иккита бегона одам Тошкент шаҳридан уй сотиб олишга келишишди, нотариусга боришса, бунга рухсат йўқ экан.

Нима эмиш юқоридан шундай буйруқ бўлган эмиш, ҳар бир нотариусга телефон қилиб умумий мулкни бегона шахслар оладиган бўлса, расмийлаштирманглар деган буйруқ берилган эмиш.

Ҳой, барака топгурлар, Фуқаролик кодексининг 216-моддасида мана бундай ёзилган:

216-модда. Умумий мулк тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

Мол-мулк мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилган (улушли мулк) ёки бундай улушлар аниқлаб қўйилмаган (биргаликдаги мулк) ҳолда умумий мулк бўлиши мумкин.

Умумий мулк бўлган мол-мулк улушларга бўлинади, қонунда бу мол-мулкнинг биргаликдаги мулкни ташкил этиши назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

———

Хўш, адлия нега бундай ўйин қилмоқда?

Прописка деган бало ҳали ҳам бор, нима эмиш, агар бунга йўл қўйса, ҳамма Тошкентга пропискага ўтиб кетар экан.

Мен нотариус билан гаплашдим, хўш, унда дейлик иккита одам уй олмоқчи, сиз иккита одам биргаликда уй олишига йўқ деяпсиз, аслида бу ноқонуний, лекин иккинчи вариант: биринчи одам дастлаб уйни сотиб олади, пропискага киради, кейин иккинчи одам уйни сотиб олади ва пропискага киради ва иккинчи одам уйнинг бир қисмини ҳалиги биринчи одамга совға қилади, бу мумкинми десам?

Ҳа, бу мумкин - дейди.

Қани мантиқ?

Биз билмаймиз, юқоридан шундай топшириқ келган.

Эҳҳҳ, ўша юқорингниям...

@tentakminds #blackxalq 🤚🏿
​​Эринмасдан ҳар бирига қилиб чиқишингиз мумкин, ҳеч бири ишламайди.

@tentakminds #assalomcovidjon
Эсингизда борми, президент бир навоийлик тадбиркор карантин бошланганда Москвадаги Ўзбекистон элчихонасига 500 000$ ёрдам пули олиб келиб берди деган эди.

Халқ орасида Баха текстил номи билан танилган ўша тадбиркорнинг Навоий вилоятидаги класстери тугатилиши ва барча ер давлатга қайтарилиши арафасида турибди. Қаршидаги Султон-текс иши Навоийда қайта жонланадиган кўринади.

@tentakminds #musaffosky
Абитуриент ноласи!

ДТМ ўтган куни бундай муаммо йўқ деган эди!

Минглаб мактаб битирувчилари ОТМга ҳужжат топшира олмаслиги мумкин...

Мен каби кўплаб мактаб битирувчилари олий ўқув юртларига ҳужжат топшира олмаяпти.

Яъни паспорт олганмиз, лекин базада кўринмаяпти. Онлайн тарзда ҳужжат топшира олмаяпман. Қамаши тумани паспорт столига шу масалани ҳал қилиб беринглар, деб бир ойдан буён қатнайман.

Паспорт столида ишлайдиган Сардор исмли ходимнинг айтишича, биргина Қамаши туманида 564 нафар битирувчининг паспорти базага киритилмаган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази ходимлари бир ойдан буён ўзларига карантин эълон қилганмиш. Улар базани очиб бермаса, паспорт столидагиларнинг қўлидан ҳеч иш келмасмиш.

Яна паспорт столидаги Сардор аканинг айтишича, айни пайтда бундай сарсон бўлаётган мактаб битирувчилари фақат Қамашида эмас экан! Бутун республикада шундай сарсонгарчилик эмиш.

Унинг гапидан тушундимки, айни пайтда минг-минглаб тенгдошларим ҳам имтиҳонларга тайёрланиш ўрнига 20-30 кундан буён паспорт столлари эшигида сарғайиб ўтиришибди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази жуда ёпиқ ташкилот шекилли? Қамаши паспорт столидан ушбу ташкилот телефон номерини беришди -- 71235-44-23. Ҳар қанча телефон қилсак ҳам, улар кўтаришмаяпти.

Ҳадемай, яъни 20 июлда ОТМларга ҳужжат топшириш муддати тугайди. Жуда оз муддат қолди. Aгар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази, Халқ таълими вазирлиги ёки ИИВ муаммомизни тезкорлик билан ҳал қилиб бермаса, мен каби кўплаб тенгдошларим қайсидир бюрократ ташкилотнинг касри сабаб талаба бўлолмай қолиши мумкин...

Умид қиламанки, ушбу мурожаатим мутасаддиларни бефарқ қолдирмайди. Телефон рақамим: (99) 941-70-46.

Aсила БЕРДИНAЗAРОВA.
Қамаши тумани.

———

Жаноб Мажид Каримов, сиз ўтган куни бундай муаммо бўлиши мумкин эмас, паспорт олса, демак базага кирди деган сўз деган эдингиз.

Демак муаммо бор экан, қани бир Асила синглимиз томонга бир қараб юборинг-чи.

———

Ҳурматли абитуриент укалар, сингиллар! Агар сизда шундай муаммолар бўлаётган бўлса, қараб ўтирманг, олиб чиқинг, бонг уринг, лекин жим турманг.

@tentakminds #applicanthayotionetiyin
Каналда реклама берилмайди!

Кунига беш-олти одам менга реклама масаласида мурожаат қилмоқда. Бир пост учун Комилбойнинг футболкаси нархини таклиф қилаётганлар ҳам чиқиб турибди. Шунинг учун шу пост орқали битта жавоб бермоқчиман.

Мен бу канални пул ишлаш ёки реклама мақсадида ташкил қилмаганман, умуман мени реклама қилишга эҳтиёжим ҳам йўқ, бу канал фақат жамиятдаги муаммолар, уларнинг ечимлари, бизнес, таълим, ҳуқуқ масалаларида менинг шахсий фикрларимни қамраб олади. Яъни фақат халқ учун ишлайди.

Бу менинг хоббим, ундан бошқаси эмас.

Агар маҳсулот ва хизмат ҳақиқатдан ҳам яхши бўлса, у инсонларга фойдаси тегса, оғирини енгил қилса, бунга аниқ ўзим ишонсам, уни ўзим тавсия қилишим мумкин.

Тўғри тушунганингиз учун раҳмат.

@tentakminds #noreklama
​​Ҳам қонунчиқарувчи, ҳам судья!

Робахон Маҳмудова Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимини эгаллади.

Робахон Маҳмудова 1968 йилда Фарғонада туғилган. У муқаддам Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси вазифасида ишлаган, 2020 йил январигача Ўзбекистон Республикаси президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган.

Робахон Маҳмудова опага яқин қариндошлардан бўлади.

Бундан ташқари Тошкент шаҳар жиноят суди раиси Бахтиёр Исмоиловнинг ҳам биринчи опага яқин қариндошлиги бор.

——-

Ўзи аслида ҳам қонунчиқарувчи орган, ҳам судлов органи битта одам бўлиш практикасидан қачон воз кечар эканмиз?

Ҳокимиятнинг тийиб туриш принципи “вапше” бир жойларга тийилиб кетган.

@tentakminds #blackxalq
Кафе, ресторан бизнесида жиноят қилмасликнинг ўзга чораси қолмаяпти.

Бу ҳақида Юлий Юсупов шундай ёзмоқда:

Ҳукумат ресторан бизнесига худди наркотик бизнесига қарагандай қарайди, лекин эплай олмайди.

Даромад солиғи бошқа бизнесларга қараганда юқори бўлиши билан бирга 15 фоиз НДС ҳам ресторанлар бўйнига илиб қўйишди.

Умумий овқатланиш жуда мушкул соҳалардан бирики, унга қанча солиқ юки қўшилса, шунча сояга киришга ҳаракат қилади. Лаффет эффекти, яъни солиқлар қанча юқори бўлса, тўлаш истагида бўлганлар шунча кам бўлади.

Ҳатто дастлаб НДС солиғи жорий қилинганда солиқчилар назорати остида умумий овқатланиш ташкилотлари 20 фоиз тушумни давлатга топшириб туришди, лекин рақамлар бундан ҳам аянчли атиги 10-15 фоиз тушум кўрсатилади, қолгани кўрсатилмайди.

Нега?

Чунки бу соҳада нарх жуда таъсирчан кучга эга ва солиқлар юқорили бўлиши ресторан ёки кафени рақобатбардошликдан чиқариб юборади. Буни бизнес эгалари яхши тушунади ва ўзлари хоҳламаган ҳолда жиноят қилишга мажбур бўлишади.

Ресторан ёки кафе наркотик бизнеси эмаслигини ҳукуматга тушунтиришдан чарчадим.

——

Майли, устоз, қўй ёғидан суртиб қўйинг, яхши бўлиб кетади.

@tentakminds #sheepmaslobor
​​Бугун дам олиш куни, агар қандайдир кино кўрмоқчи бўлсангиз,
“Шоушенгдан қочиш” фильмини томоша қилишингизни тавсия қиламан.

Кўп кўрганман, лекин ҳар сафар кўрганимда ўзимга бир сабоқ оламан.

Қандай қилиб бир инсон ақли неча йиллик Шоушенг қамоқ тизимини йиқитганига яна бир бор гувоҳ бўламан.

Ҳамма нарсанинг иложи бор, тизимни ҳам, тузумни ҳам ўзгартириш мумкин, фақат бунга кучли хоҳиш, метин ирода, ўткир билим керак.

P.S. Расмда фильмнинг бош қаҳрамонлари 26 йилдан кейин.

@tentakminds
​​Энг зўр эканлигингни баъзи итларга исботлаш шарт эмас.

Бир куни инсонлар ким зўр эканлигини билиш мақсадида гепард ва чопағон итларнинг мусобақасини ўтказишибди.

Мусобақага старт берилибди, ҳалиги итлар югуришни бошлашибди, гепард эса пинагини ҳам бузмай жойидан қимирлаб ҳам қўймабди.

Шунда томошабинлар мусобақа ташкилотчисининг олдига бориб нимага гепард югурмаяпти ёки у касалми? - деб сўрашибди.

Ҳалиги ташкилотчи, йўқ, у касал эмас, лекин баъзи итларга ўзингнинг энг зўр эканлигингни исботлаш ўзингга қилинган ҳақоратдай гап, дея жавоб берибди.

Кунингиз хайрли ўтсин, азизлар! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

@tentakminds #xayrlimorning
​​Баччанларнинг уч авлоди коронавирусга чалинди.

Якшанба кунги тест натижаларига кўра собиқ дунё гўзали Айшвария Рай Баччан ва унинг саккиз ёшли қизи Аарадҳя коронавирусга чалинибди.

Унинг турмуш ўртоғи Абҳишек Баччан ва қайнотаси Амитабҳ Баччанларда шанба куни вирус аниқланган эди ва улар касалхонага ётқизилган эди.

Абҳишек Баччан докторлар бошқача қарорга келмагунча касалхонада қолишини ўз Твиттер саҳифасида эълон қилган эди.

Ота ва ўғилда вируснинг хавфли тури аниқланган, Айшвария Рай ва унинг қизида енгил тури бўлиб улар уйда ўзларини изолация қилишадиган бўлишди.

Ҳинд кино оламида мана шунақа гаплар.

@tentakminds
​​Амалдорларнинг мулклари мусодара қилинади.

БМТ конвенцияси тўлиқ ратификация қилинади ва амалдорлар мулклари қаердан келганлиги, қайси манбалар орқали орттирилганлигини исботлай олишмаса, уларнинг мулклари давлат ҳисобига мусодара қилинади.

Тушум таълимни ривожлантиришга йўналтирилади.

Арманистон хабарлари. 13 июль 2020

@tentakminds #bizdamusaffosky
Алданиб қолманг!

Телеграмда @avtokredit_15_foiz дегани чиқибди.

12,5 фоиз билан бошланғич тўлов 35% тўласа, автокредит таклиф қилмоқда.

Лекин бу ҳам Авто 60 ойга ўхшаб молиявий пирамидага ўхшамоқда.

Нега?

Бизда инфляция даражаси 15-16 фоиз атрофида белгиланган бўлса ҳам, аслида 20 фоиздан ошади. Банклар шу рискларни инобатга олиб 24-30 фоиз оралиғида кредит таклиф қилмоқда.

Яъни агар сизнинг 100 сўм пулингиз бўлса, кейинги йилга бориб у камида 20 фоизга қадрсизланади, яъни 80 сўм бўлиб қолади.

Энди бу одамлар нимани таклиф қилмоқда?

Сиз уларга автомашина пулининг 35 фоизини тўлайсиз, у сизга қолган 65% пулни йилига 12,5% билан кредит қилиб бермоқчи, бошқача ўйлаб қарасак, бу одамлар ўз зарарига ишламоқчи. Ахир шунча пулни банкка омонатга қўйса ҳам камида 20 фоиз даромад олиши мумкин, автокредит бераман деб мижоз қидириб юришга не ҳожат?

Бу молиявий пирамиданинг бир кўриниши. Яъни сиз 35 фоиз тўлайсиз ва сизга ўхшаган одамлар қанча кўп бўлса шунча яхши, дейлик мингта одам 35 фоиздан тўлайди, қолгани навбат кутади, унгача биринчи 100 та одам машинани олиб у ҳам танишларига айтади, натижада эса охирги пул тўлайдиганлар тушиб қолаверади.

Бу ишнинг умуман охири йўқ.

Алданиб қолманг.

@tentakminds #dontbetentak
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Нима девонг!

- Қалбимда жой йўқ деяптими?

- Ҳа, мен бошқа нарсами деб қўқиб кетиппан-да...😂😂😂

@tentakminds #onelitrmaslogive
Юқоридаги видео бўйича қалб изҳорларингизни мана буерда қолдиришингиз мумкин. 😂😂😂

@tentakminds #twolitrpaxtamaslogive
Уч кун ичида 700 миллион қарз.

11 июль куни Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон банкидан 500 миллион доллар қарз олиш бўйича битимни имзолади ва Жаҳон банкидан қарздорлар қаторида мустаҳкам иккинчи ўринди эгалладик. (Ҳали кўзларига кўрсатамиз, биринчи ўринни олмасак, тентак отимни бошқа қўяман).

13 июль куни Осиё тараққиёт банкидан ҳам 200 миллион доллар қарз олишга деярли келишувга эришилибди.

Барчангизни яна 700 миллион қарз билан муборакбод этаман.

Давлат мулки денгиздир,
Уни емаган ҳўкиздир,
Дея, дея жаноблар
Барчасини едингиз.

@tentakminds #qarzlarmuborak
Кичик сўровнома. Сиз келаётган сайловларда Шавкат Мирзиёевга овоз берасизми?
Anonymous Poll
54%
Ҳа.
46%
Йўқ.
​​«Ўзим эрта баҳорда томорқамиздаги бир сотих ерга плёнка остига редиска экаман, — деган Фарғона вилояти Шуҳрат Ғаниев ёшларга шахсий ҳаёти ва оилавий томорқа тажрибалари ҳақида ҳикоя қилар экан. — Уни сотиб, шу ерда булғори етиштирдим. Ҳозир учинчи экин — қалампир бор.

Шуҳрат Ғаниев.

Ҳамма редиска етиштиришга марш.😂

https://kun.uz/77282919


@tentakminds #shuhratboygafivekettim
​​Шум бола бизни тарк этди.

Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов 57 ёшида оламдан ўтди.

Инна лиллаҳи ва Инна илайҳи рожъиун.

@tentakminds #feelingveryxafa
​​Бизнесмен муваффақиятининг 15 фоизи унинг профессионал маҳоратига, қолган 85 фоизи одамлар билан муоамала қилиш санъатига боғлиқ.

Уоррен Баффет.

@tentakminds #xayrlimorning
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан мурожаат:

Ассалому алайкум, бизнинг туманда ёза-ёз бошланди, 100-150 та одамни олиб кетишиб, коронавирус деган ташхис қўйишиб, бир кундан кейин соғайди деб чиқариб юборишмоқда.

Қизиғи шундаки, иши бор одамларни олиб кетишмоқда, ишсизларга индашмаяпти. Нега унақа?

——

Ҳа, бундай хабар бошқа туманлардан ҳам кела бошлади. Бу энди, ҳурматли шўрпешона юртдошим, бизнес дейилади.

Сизлардан илтимос, оғзингизни яна ҳам каттароқ очиб қараб туринглар, озгина қўй ёғидан суртиб юборинглар, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

Давлат мулки денгиздир,
Уни емаган ҳўкиздир.

@tentakminds #bemorfaqatonpaper