TentakMinds
17.8K subscribers
611 photos
322 videos
12 files
2.41K links
Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.

Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)
Download Telegram
Барча ёлғонларнинг умумий бир хусусияти бор, уларда сўзбоши “мен умуман ёлғон айтишни билмайман” деб бошланади.

@tentakminds
​​Apple маркетинги.

Apple ростан ҳам ашаддий мухлислар армиясини яратган компанияларнинг отаси ҳисобланади. У шу даражада мижозлар учун қулай нарсалар яратдики, натижа мижозларнинг ўзи улар учун маркетолог вазифасини бажаришмоқда.

Маҳсулотдаги озгина ўзгариш учун ҳам мижоз бор пулини кўтариб бориб, компаниядан пулини тезроқ олиб қолишини ялиниб ўтиради.

Ҳа, бу даражага келиш учун кўп вақт, маблағ, йўқотишлар бўлган, лекин барчасининг бошида маркетинг турганини унутмаслигимиз керак.

@tentakminds
Маззами сизларга, маззами?

Олдин келинлар эди, энди куёвлар бўлди, тизим ишласа бўлди-да, қаердан қандай пул келишининг аҳамияти йўқ.

Тўғри айтасиз, ё қилиш керак ё кетиш керак, лекин сиз қилдингиз, яна қиласиз…

@tentakminds
Келин, сиз тўхтаб туринг, куёв, сиз давом этинг.

Соат Шарипов. (Келин-куёв шоу)

@tentakminds
​​Биз ёмон кўрадиган ҳақиқат.

Аслида ҳаммаси фактлар билан келтирилди, аслида ҳеч бирига тўлиқ раддия ҳам бериша олмайди, чунки ростан ҳам нима деб раддия беришади?

Биз ёмон кўрамизми ёки йўқ, ҳақиқатимиз шу. Буларни ғийбат дейишимиз ҳам мумкин, одатда шундай ҳам деймиз, чунки бизга шу усулни танлаш яхшироқ, шу усул тинчроқ.

Яна бир усулимиз бор, эсдан чиқай дебди, худога солдим, қиёматда ҳисоб-китоб қиламиз, бу ҳам зўр усул, чунки бу ҳам зарари йўқ.

Биз қанчалик ундай бўлиб кетдик, бундай бўлиб кетдик деганимиз билан ҳақиқат иситмага ўхшайди, қанчалик касални бекитишга ҳаракат қилсак, шунчалик ошкор қилиб қўяверади.

@tentakminds
​​Болам, бўлди-да энди!

3 миллион доллар қарздан қутулиб 700 миллион доллар ишлаш учун биринчи қарздан қутулиш керак экан.

Тўққиз ой, яна нималардир, сизлар юрибсизлар 50-60 минг доллар қарзимиз бор деб, қарздан қутуламан деб қарор қилинг бўлди экан.

Ҳа, яна 9 ой рўза тутиш ҳам керак экан.

@tentakminds
​​Бир хаёл.

Шу ўйлаб турибман, ҳозир давлатимизнинг қарзи борган сари ошиб бормоқда, яқинда 40-50 млрдга чиқиб кетса ҳам ажабланмайман.

Масалан, ҳамма фуқаролар 9 ой рўза тутиб қарзни қайтаришга қарор қилсак қандай бўлар экан-а?

Бу ҳам бир хаёлда.

@tentakminds
​​Мана бу бола Ҳасанов экан, одамларни Амазонда ишлашни ўргатаман деб 250 доллардан пулларини олиб алдаб юрган экан.
Бу Амазончи тренер экан.

Бу ҳақида эртага тўлиқ пост ёзаман, ишониб юрманглар, жуда учига чиққанлардан экан, бугуннинг ўзида тўртта одам мурожаат қилди.

@tentakminds
​​Эҳтиёт бўлинг фирибгарлар.

Дастлаб бу бола ҳақида бир одам мурожаат қилди, аввалига ҳа, энди курсга қатнашган бўлса, ўзи ўқимагандир, шунга бировни алдаяпти деб ўйладим, кейин уч-тўрт кундан кейин яна икки киши ёзди.

Каналига кириб ўрганиб чиқишга мажбур бўлдим. Кеча ёзганимдан кейин ҳозиргача мурожаат қилганлар сони 40 кишидан ошди, уларнинг ҳаммаси у ёки бу йўл билан бу болага алданиб қолишган.

Асосий алданиш Америкага юбориш ва Амазонда пул ишлашни ўргатаман дейиш орқали содир бўлади. Курс кўпинча пулни олгач бир-икки ўтилади, бир ой деган курс олти ойлаб чузилиб юбораверади, чунки аниқ берадиган инструменти йўқ.

Бунга алданганларни коллектив тарзда прокуратурага ариза билан мурожаат қилишларини маслаҳат бераман, ўзим ариза ёзишда ва бошқа ҳуқуқий томонларидан ёрдам бераман.

Агар коллектив тарзда тўғри ёзилса ва нишонга аниқ етиб борса, қаерда бўлишидан қатъий назар тутиб келиш мумкин.

Алданмоқчи бўлганларга масалаҳитим олдин тренинг, курс ўтаман деганларнинг гапига лаққа тушмасдан сал интернетни титиб кўринг, ҳозир технология асрида яшаяпсиз, ҳар гапга лаққа тушиб кетаверманг.

Ўзингиз “мени алда” деб турсангиз, фирибгарда айб йўқ. У ҳам секин алдаб қўяверади. Ўз кармонингни ўзинг асра.

@tentakminds
​​Улуғбек Пулатов дегани ҳам бор экан, ундан ҳам эҳтиёт бўлаверасизлар.

Бу Улуғбек Пулатов “Халқ таълими инфо” канали админи эмас.

@tentakminds
​​Биология пуллари ухлайдими?

10-июнь куни биология фанидан миллий тест топширганларнинг пуллари ҳали ҳам тушириб берилмабди. Аслида 15 кунда қайтарилиши керак бўлган пуллар ариза берилганига сал кам бир ой бўлган бўлса ҳам қайтариб берилмаган.

Шу пулни ҳам қайтарманглар, еб тўймаган, ялаб ҳам тўймайди.

@tentakminds
​​Ҳалиги, талабаларнинг ижара пулини тўлаб бериш ҳақидагиси бор-у, ўшаниси ҳооо.

Шу иш нима бўляпти? У-бу кимга тўлаб берилдими? Ўзи квартира топдингларми? Биринчи шунга жавоб бериб олайлик.

Топган бўлсанглар, энди иш топиш керак, @tekinmakler канали энди талабалар учун иш бермоқчи бўлган тадбиркорларнинг ҳам эълонларини бериб боради.

Ижара пули олганлар “ҳой” деб юборинглар.

@tentakminds
Forwarded from Muxbir Daliev
Танишинг: "Алдоқчи ўқитувчи"

Мана шу расмдаги бола мендан боламни онлайн ўқитаман деб пул олиб, на тайинли дарс ўтди ва на пулни қайтарди.

Телефон қилса телефонни кўтармайди. Телеграмда айбини тан олмайди.

Хуллас онлайн дарс ўтаман дейдиган хар касга ишонмаслик керак экан.

Бу бола фирибгар эмас, деган яхши гумонда бўлишга ҳаракат қиляпман. Ўзига инсоф кириб алоқага чиқиб қолар...

Агар шунақа алдоқчилар ҳақида билсангиз ёзинг, уларга энг яхши жазо бу ижтимоий тармоқда сазойи қилиш.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
​​Нурбекнинг постига қисқа ва лўнда жавоб.

@tentakminds
amazon-com-ruyxatdan-utish-buyicha-qullanma.pdf
4.9 MB
Амазонда рўйхатдан ўтиш бўйича қўлланма.

Ҳаммаси текин, фақат озгина вақт сарфлаб ўқиб чиқиш керак, мияни ҳам озгина ишлатиш керак.

@tentakminds
amazon-com-umumiy-qullanma.pdf
1.2 MB
Амазонда янги сотувчилар учун қўлланма, бу ҳам ўша гап, ғирт текин, фақат ҳаракат қилиш керак.

Палончи палончи компаниянинг нумбер ван компания қиламизми?

Ҳааааааа

🤣🤣🤣

@tentakminds
​​Биз билгандик, биз кутгандик, лекин мана бундай ўзгаришлар бўлишини етти ухлаб, километрлар юриб тушимизда ҳам кўрмагандик.

@tentakminds
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп билан бир хил фикрлаяпмиз.

Бўлди-да энди, болам, бошқа қиладиган ишинг йўқми, биров қаттиқроқ бошингга бир урса нима бўлади дейдиган Ҳожибой Тожибой афсус орамизда энди йўқ. 🤣🤣🤣

@tentakminds