Ғайрат Абдиев деган Олий Мажлис депутати бир дунё нарса ёзибди, ўқиб турсам эртаклар оламига тушиб қолганга ўхшайман, эртага фартукни олиб пахтага тушиб кетсамми ҳам деб қолдим, кейин тентаклигим эсимга тушиб қолди.
“Ўқинг, фақат йиғламанг” дейилармиди?
2020 йил пахта мавсуми бошланди. Ўтган йилларда пахта мавсумида фаол иштирок этганман, режа бажарилгач уйга қайтганман, *4-5 йил* олдин пахта мавсуми қачон бошланиб, қачон тугашини ҳеч ким билмасди. Бугунги кунда яратилган шароит ва имкониятлардан жуда тасирландим. (Бу ерда каттага пахта кетяпти, тўғри тушунасизлар энди.)
Талабалар, ўқитувчилар, шифокорлар, бу жараёнда асосий ишчи кучи ҳисобланиб 3-4 паток пахта териш графигини тузиб боришарди. Бир паток теримга бормаслик учун фалон пул сарфлаб, ёлланма ишчи ўрнига бириктирарди.
Пахта режасини бажариш учун зарбдор кунлар эълон қилиниб, оммавий равишда автобус калонналари ташкил қилиниб олиб кетиларди.
Терим пуллари ҳам қоғозларда ведомостларда берилган, ҳақиқатда....
Терим даврида ўтилмаган дарслар ёки талабалар учун курслар пахта режаси бажарилгандан кейин қўшимча ўқиб, ўзлаштириларди гўё.
Шукроналикни унитиб, саволлари кўпайиб қолганлар. Бу мумкинм? Мумкин эмасми? Деб айтаётганлар ўзига савол берсин ким имконият яратиб берди? (Оҳ, оҳ, ҳали пахта терим муттаҳам ҳам бўлиб қоламиз шекилли, нимайди, узр кетим оёғингизга тегиб кетибди)
Мамлакатимизда меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб иш шароитлари яратиш, хусусан, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш, бу борада халқаро меъёрий ҳужжатларга риоя этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Теримчиларни қўллаб қувватлаш учун биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўмдан пул тўланиши ва бу пулларни беш кунда зарурат бўлса ҳар куни олиши мумкин.
Терим отряди мавсумига бандлик жамғармасидан 2 миллион сўм тўланади, ўз маҳалласида пахта терувчилар учун индивидуал шартнома тузилади, узоқ ҳудудлардан, бориб отрядларда пахта терувчилар учун эса отряд шартномалари тузилади, тиббиёт ходимлари ёки педагоглар ўз иш вақтидан кейингина қўшимча даромад топиш учун чиқишса, бу мажбурий меҳнат ҳисобланмайди, умуман олганда, қайси ташкилот ходими бўлишидан қатъи назар ўз хоҳишига кўра пахта терувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар рўйхатига киритилмайди. (Бундан англашиладики, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ихтиёрий-мажбурий аризалар ёзиб беришади, шекилли)
Меҳнат шароитлари, иш ҳақи тарозига қўйиш керак. Беҳисоб шукур.
Ғайрат АБДИЕВ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
——
Менда битта савол: шу пахтани 80-90 фоизи техника ёрдамида терилиши режалаштирилмоқда деб айтишган эди, шу режа қайси асрга белгиланган, билсак бўладими?
Кейин муҳтарам зот, олий ҳиммат президентимиз “Пахта миллий бойлигимиз эмас, биз пахтага қарам бўлишдан қутулишимиз керак” деган эдилар, сиз бундай деяпсиз, ўзаро келишиб олиш имкони борми?
Сал чалғиб кетяпмизда, депутат брат!
@tentakminds

Олийгоҳни тугатиш арафасида “Жигули” мошина олган эдим, биринчи ҳайдаган мошинам ҳам шу бўлган. Шаҳарда мошина ҳайдашга ўрганмаганлигим учун жуда кўп қоида бузиб қўяр эдим, бунинг устига тез-тез мошинани ҳали у жойини, ҳали бу жойини туртиб қўяр эдим, ёки кимнингдир мошинасини қириб, туртиб пачоқ қилиб қўяр эдим, кейин бир амаллаб тўлаб юрар эдим.
Шунда бир қори ака мошинага ўтирганда ўқиб юриладиган дуо ўргатиб қўйган эдилар, шу дуони ҳар куни эрталаб мошинага ўтирганда ўқишни ўзимга одат қилиб олдим.
Бунга ҳам анча йиллар бўлди, эҳҳҳ, нечта мошина алмаштириб ташладим, не-не мошиналарни ҳайдамадим, лекин шу дуони ўқишни одат қилганимдан бери қоидаларни ҳам жуда камдан кам ҳолатда бузаман, аварияларга-ку умуман тушмаганман, келгусида ҳам тушмайин, илоҳим.
Бугун йўлда иккита авариянинг гувоҳи бўлдим, иккаласи ҳам даҳшатли авариялар, мошиналар қон бўлиб кетган, шунинг учун сизларга ҳам ўша дуони илиндим, шу дуони доимо мошинага чиққанда бир ўқиб қўйинг, илоҳим сафарингиз бехатар бўлсин, йўлларда ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Субҳаналлазий саххоро лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн. Ва инна ила роббина ламунқолибун. Бисмиллаҳи мажроҳа ва мурсоҳа. Инна роббий лағофурур-Роҳийм
@tentakminds #duasaveslives

Орзу орқали товарни сотиш.
Кўпчилик одамлар уйқудан олдин нима ҳақида ўйлашларини биласизми? Баъзилар кун бўйи бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилади, баъзилар кейинги кунга режалар тузади, баъзилар эса орзу қилади. Учинчи тоифадаги одамлар кўпчиликни ташкил қилади.
Нега? Ҳаммаси оддий. Ўтган воқеалар ва келажакдаги режалар ҳар доим ҳам ёқимли ҳолатлар ҳисобланмайди. Орзулар эса доимо ҳозирги ҳолатдан яхшироқ бўлади. Орзу орқали биз ўзимизни ҳозиргидан бойроқ, бахтлироқ ва чиройлироқ ҳис қиламиз.
Бу маълумот менга нега керак демоқчимисиз? Инсон у ёки бу харидни амалга ошириш орқали ўзини ўзи орзу қилган ҳаётга яқинлашаётгандек ҳис қилади.
Яхши тадбиркорнинг вазифаси эса у ёки бу товарни сотишда фақат унинг хусусиятларига айтиш эмас, балки ьу товарни сотиб олса, харидор ўзининг орзусига бир қадам яқинлашиши мумкинлигини билдириб ўтиши керак. Ана шунда харидор товарни сотиб олиши янада осонлашади.
Чиройли қомат ҳақида орзу қиладиган қизларга паст калорияли маҳсулотларни, сал дангасароқ бўлса, тайёр соғлом овқатларни ва танани тортиб турувчи ич кийимларни реклама қилиш мумкин. Аёлларни ўзига ром қилишни хуш курувчи эркакларга эса қиммат соатлар ва премиум-класс автомобилларни ёки Вип-карталарни осонгина сотиш мумкин.
Фақат қандай қилиб реклама қилишга боғлиқ. Энди ўз бизнесингиз ҳақида ўйлаб кўринг, қандай қилиб ўзингиз ишлаб чиқараётган товар ёки маҳсулотни одамларнинг орзуси билан боғлашингиз мумкин. Фикрларингизни изоҳларда ўртоқлашишингиз мумкин.
@tentakminds #marketingtips

Ҳаммасига тизим айбдор.
Менимча ҳамма масжидлар масаласида Бухоро ХТБ мудирининг гапларини эшитган деб ўйлайман, ботга муносабат билдиришимни сўрашибди.
Мен бу ҳолатда ХТБ мудирини айбламаган бўлар эдим, чунки ўша мудир катта эҳтимол билан совет даврида туғилган, биламиз ўша пайтларда худосизлик жуда авж олган эди, ҳатто ўша “Отамдан қолган далалар” асарида Деҳқонқул “Худо хоҳласа” деган сўзни ишлатса Компартия раҳбарларидан бири “Худо эмас, партия хоҳласа” деб айтинг деб жеркиб ҳам беради.
Хўш, 70-йил сен худо йўқ деган таълимотни олиб улғайдинг, кейин мустақиллик бошланди, дастлабки йилларда сал эркинлик берилди, февраль воқеаларидан кейин эса бутунлай диндорларга қарши уруш эълон қилинди. 2008 йилда мошинасидан жойнамоз чиққани учун судланган одамларни биламан.
2015 йилда ўзим қатнашган бир судда судланувчи ваҳобий эмаслигини исботлаши учун адвокат судланувчининг ароқ ичиб маишат қилиб турган расмларини далил сифатида судга тақдим этган эди. Эшитяпсанми, Карл, намоз ўқимаслигингни харом ишлар қилиш билан исботлашинг керак. Цинизм даражасига боқ.
Совет давридан фарқли равишда намоз ўқиш ёмон, соқол қўйиш ваҳобийликнинг бир кўриниши, масжидга борсанг, қулоқлар бор, у ерда ким масжидга келаётган бўлса, ҳамма “контрол”да бўлади, “списка”га тушиб қолмай деб жума намозларига ҳам чиқмай қўйганларни биламан.
Бир банкир дўстим бор, ўзи кўнглида намоз ўқимоқчи, лекин ишим бор дейди, ҳеч бўлмаса, пешин намозидан бошлайвер десам, биз “контрол”дамиз дейди. Аслида ҳеч қандай конрол йўқ (балки бордир, мен билмасман), ҳамма гап ўша шаклланиб қолган мафкурада. Яқинда ҳарбий кийимда икки акахоннинг масжидда намоз ўқиётганига ўзим гувоҳ бўлганман.
Бу нимадан дарак беради? Динга нисбатан эркинлик кириб келмоқда, мана ибодат кийими деган тушунча ҳам қонунчиликдан чиқиб кетмоқда.
Ҳамма гап тизим ва бизнинг шаклланиб қолган мафкурамизда.
Дадамнинг бир гаплари бор: бир одамни чўчқахонага қамаб бир ой сен чўчқасан деб айтиб турсанг, бир ойдан кейин чўчқадек овоз чиқаради ва чўчқа еган овқатни ейди.
Шунинг учун ХТБ мудирида заррача айб йўқ, у бор-йўғи тизимнинг меваси ёхуд қурбони холос.
P.S. Менда вақт энг муҳим ва тиғиз ресурс ҳисобланади. Шунинг учун каналда ҳам актив бўла олмаяпман, ботга келган саволларнинг кўпчилигига жавоб ҳам беролмаяпман, бунинг учун хафа бўлмайсизлар, катта проект устида ишлаяпман, агар проектим амалга ошса, ўзимни ошкор қиламан, ўша кўк кўз мачони таниб оласизлар.
Унда ботни нега очиб қўйдинг деганларга жавобим: мен тентакман, кўнглимга келган нарсани қилиб юборавераман. Узр-а. 😉

Бугунги кунга мос латифа.
Бир фермер раис акамизни шифохонага бош врач қилиб қўйишибди. Раис қараса, ҳаммаёқда шифокорлар кўп эмишда, ҳали у хонада шифокор, ҳали бу хонада шифокор. Хуллас, мажлис йиғибди.
Нега бунча шифокор кўп, ҳамма жойни шифокор босиб кетибди. Штатни қисқартирамиз. Масалан, проктолог (кетни даволайдиган шифокор) ва офтальмолог (кўзни даволайдиган шифокор), иккаласи ҳам “лог” қўшимчасига тугайди, шунинг учун офтальмологни ишдан бўшатамиз, уни ишини проктолог қилаверади.
- Залда савол туғилибди: Эээ, ҳурматли раис, проктолог инсонни кетини, яъни анус тешигини даволаса, офтальмолог кўзни даволаса, буни қандай боғлиқлиги бор.
Раис: менга қара ўша анус тешигингни олдидаги битта жунни шундоқ юлиб олсам, кўзингдан ўт чиқиб кетадими? Чиқиб кетади. Бўлди-да. 😂😂😂
———
Биздаги ҳозирги жараёнларга қарасам, ростан ҳам тепада фермер ўтириб қарор чиқараётганга ўхшайди. Бир кун қарасанг, тунел қўйиш керак, бир кун олиб ташлаш керак ва ҳокозо, короче проктолог...

Хусусий университет очилса, қайси йўналишда очилса, таҳсил олар эдингиз? Ёки фарзандингизни ўқитар эдингиз?
Anonymous Poll
24%
Тиббиёт
6%
Педагогика
18%
Иқтисодиёт (бизнес, бошқарув вб)
29%
Техника (дастурлаш, информацион технологиялар)
11%
Тиллар
13%
Ҳуқуқшунослик ва бошқа гуманитар соҳалар
Бу шунчаки расм эмас, бу Давлат хавфсизлик хизмати олийгоҳи, шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган.
Айтишларича ҳоким бувага қарашли қурилиш компанияси бу ерда кўп қаватли уйлар қурилишини бошлаш арафасида. Олийгоҳ албатта бузилади. Тўғрида шаҳар марказида олийгоҳга пишириб қўйибдими? Ана ҳув Қўйлиқдан беш километр узоқликда кенг далалар бор, ўша ердан эски бирор бинони берамиз, бўлди.
Бир пайтлар бу бинони бузиш тугул олдига боришга қўрқишар эди. Замон ўзгармоқда.
Соққани қил, соққани, қолгани бекор.

Энди фуқаролар порахўр амалдорларга қарата ўқ отиши мумкин, бу қонунан тасдиқланди, икки йил олдин бу тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Қонунга кўра бирор амалдор фуқародан пул ёки бошқа нарса таъма қилса, ўша фуқаро амалдорга қаратиб ўқ узиши мумкин, фақат амалдорни ўлдириш мумкин эмас.
Эфирда Филиппин янгиликлари эди.
———
Ўзбекистонда бу қонун ҳеч қачон бўлмайди, бемалол хавотир олмасдан ухлайверинглар, окахонлар! 😂

Ребята, все таки русский язык нужен!
Английским далеко не уедешь.
Ну что это бл...ть?
Вижу как вы далеко уехали с русским, максимум Россия и то на гастарбайтера.
———
Мана бу опахон 10-синфларга онлайн дарс ўтмоқда. Нима эмиш рус тили барибир керак, инглиз тили билан узоққа бориб бўлмас эмиш.
Майли дарсингни ўтсанг-чи, нима қиласан шу дарсни ҳам сиёсатлаштириб. Кўрдик рус тили билан қанча узоққа бориш мумкинлигини.
Дунёда рус тилида гаплашадиган аҳоли 300 миллионга ҳам бормайди.
Инглиз тили 1,5 млрдга яқин одам гаплашади, 500 миллионга яқин одам учун инглиз тили она тили ҳисобланади.
Дунёда бирорта дастурлаш тили йўқки, у рус тилида ёзилган бўлсин.
Инглиз тилини билиш бу “must have”, яъни ўзи билиши шарт даражага айланиб бўлди, бу опахон эса ҳали ҳам коммунизм сарқитлари билан яшаб инглиз тили билан узоққа бориб бўлмайди деб ўқувчилар миясига рус мафкураси тиқиштириш билан банд.
Ҳа, яқинда космосга учган Илонбойнинг космонавтлари умуман рус тилини билишмайди, улар жуда узоққа учишди. Если чтў?

ДТМ катта жанжал ичида қоладиган кўринади.
Инсайдерларимнинг хабар беришича фақатгина Тошкент давлат юридик университетининг ўзига ҳужжат топширган 400 нафардан зиёд абитуриент энг юқори 189 балл тўплаган.
Бу нима дегани?
Ўзи бу йил юридик университетга қабул квотаси бўйича ҳар бир факультетга 150 ўрин берилган. Энди бир факультетга топширган абитуриентларнинг 400 нафари бир хил энг юқори балл 189 балл олган.
Нега бундай бўлди?
Бундай бўлишига сабаб абитуриентлар кучли тайёргарлик кўришди, раҳматли Ҳожибой Тожибой айтганидек ерни чуқурроқ ковладик демоқчимисиз? Асло ундай эмас, саволлар чиқиб кетди, олдин айтганимдек ҳар кунлик саволлар йиғилиб сотилди, кўчада юридик университетга кириш саволлари бир фани 2000$, иккита фан 4000$ долларга сотилди ва бу саволлар имтиҳонда тушди.
Мана энди 400 нафардан ортиқ абитуриент бир хил балл олиб ўтирибди, қани эни ДТМ нима қилар экан? Ота-оналарга, абитуриентларга қандай жавоб берар экан?
Менимча умумий мандат саволларини эълон қилинмай келаётганининг ҳам асосий сабаби шунда. Ҳеч қанақа имтиёз яна бошқа балларни қўшиб эълон қилиш шарт эмас аслида. Короче, мана сенга ўша кайф.

Яна бир гап шунда кириш энг юқори балл 189 энг паст балл ҳам 189 бўладими? 🤔
187,9 балл олган абитуриент сочларингни юлиб йиғлайвер энди.
ДТМ ва бошқа ўйин қилган амалдорлар, оналарингиз яхшими? Ўзларингиз-чи? Ўйнаб қўяй, хопми.

Мана бу ўша 2000-4000$ доллардан сотилган юридик университет саволлари. Бу саволлар канал аъзолари томонидан юборилди, улар бу саволларни ўз ўқитувчилари бошчилигида сотиб олишган ва бу саволлар тўлиқ тушган экан.
Нима эди?
Одолат, одолат, одолатмиди?
Шаффофлик, шаффофлик, шаффофлик деган гаплар ҳам бор эдими?
Сусамбил юртида мана шунақа янгиликлар, короче!
@tentakminds #dtmout