Termiz agrotexnologiyalar va innovatsion rivojlanish instituti (Rasmiy)
407 subscribers
4.29K photos
325 videos
146 files
901 links
Download Telegram
Forwarded from Ta’lim xabarlari
⚡️⚡️⚡️ Республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонларини топширган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА:

🖥 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

⚠️Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассилсикларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, кириш имтиҳонларида (онлайн тест синовларида) иштирок этган абитуриентлар ўзларининг натижалари билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб сайти орқали жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 17:00 дан бошлаб танишишлари мумкин.

❗️Талабаликка тавсия этилган абитуриентлардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Kаналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
2020 йил 8-9 октябр кунлари ZOOM дастури орқали Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятида Давлат бошқаруви соҳасидаги кадрларни инновация, фан ва технологиялар соҳасига оид билимларини оширишга бағишланган “Инновацион менежмент” ўқув-тренинг курси ташкил этилди. Семинар-тренинг баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди, тренингда Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали профессор-ўқитувчилари ҳам фаол иштирок этди ҳамда Инновацион менежмент асослари, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш механизмлари буйича ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамладилар.