Tavba.uz
6.45K members
2.8K photos
652 videos
3 files
4.64K links
"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали

Мурожаат учун 📞
@TavbaUzMurojaatBot
Download Telegram
to view and join the conversation
#AzonuzTEST
Диний билимингизни оширинг!
Жунуб бўлган одам сувга шўнғиса, ғусл қилган бўладими?
Anonymous Quiz
20%
Ғусл қилган бўлмайди;
47%
Агар оғиз-бурни ҳам ювилсагина бўлади;
27%
Агар ният қилган бўлса, бўлади;
6%
Билмайман.
#САҲОБАЛАР
Умму Кулсум бинти Муҳаммад (с.а.в)
(розияллоҳу анҳо)
Умму Кулсум розияллоҳу анҳо Руқайядан бир оз кичикроқ эди. Умму Кулсум (р.а)нинг биринчи оилавий турмушлари муваффақиятли чиқмади. Унинг ашаддий мушрик эри Утайба Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга душманлик қилиш ниятида талоқ қилди.Умму Кулсум (р.а) ота-оналарининг уйига қайтиб уларга ёрдам бериб, кичик сингиллари Фотимага қараб юрдилар. Ота-оналари билан бирга Умму Кулсум (р.а) мушрикларнинг барча озорларини, душманликларини баҳам кўрдилар. У киши оналарининг вафотларидан кейин байти нубувватни қўлга олдилар. Оталарига ва сингиллари Фотимага қарадилар. Умму Кулсум Фотимани олиб Зайд ибн Ҳориса (р.а)нинг ҳамроҳлигида ҳижрат қилдилар. Иккинчи ҳижрий санада опалари Руқайянинг вафотидан кейин Усмон ибн Аффон (р.а)га турмушга чиқдилар. Умму Кулсум (р.а) ҳазрати Усмон (р.а) билан олти йил бирга яшадилар. Тўққизинчи ҳижрий сананинг Шаъбон ойида Умму Кулсум (р.а) бемор бўлиб қолдилар. Бироз вақт ўтиб оламдан ўтдилар. Умму Кулсум (р.а)ни Асмаа бинти Умайс, София бинти Абдулмуттолиб ва Умму Атийя Ансориялар ювдилар. Умму Кулсум (р.а)нинг жанозаларини Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ўзлари ўқидилар ва Бақиъ қабристонига дафн қилдилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
Tavba.uz pinned a photo
Audio
"Инсон лафзининг таърифи"
Улуғбек домла Қобилов
Сирдарё тумани "Аҳмад ибн Малик" жоме масжиди имом-хатиби.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
Типратикан гўштини ейиш хукми қандай бўлади?
Anonymous Quiz
18%
Ҳалол
49%
Ҳаром
8%
Мубоҳ
11%
Макруҳ
14%
Билмайман
#САВОЛ_ЖАВОБ
Тажвид қоидаларини билмасдан намоз ўқигандан кўра ўқимаган яхшироқ деб эшитдим. Чунки бунда маънолар ўзгариб билмай ширк қилиб қўйиш мумкин экан. Ҳозирча менда тажвид қоидаларини ўрганишга имкон йўқ, бундан кўра намозни қазо бўлгани яхшими?
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
Сиз тажвид илмини ўрганишга имконингиз бўлмаса ҳам, «Фотиҳа» ва бир зам сурани хатосиз ўқишни ўрганиб олишингиз мумкин ва зарурийдир. Бунинг учун жуда катта ҳаракат керак эмас. Бу ҳолат сизга намозларни ўқимай қазо қилиб юришингиз учун сабаб бўла олмайди. Хатосиз инсон бўлмайди, хато қилмасликка ҳаракат қилиш керак. Буни баҳона қилиб юриш дуруст эмас. Инсон хатони тўғрилашга ҳаракат қилар экан, узрли ҳисобланади ва ўқиган намозлари ҳам дуруст бўлади. “Тажвид қоидаларини билмасдан намоз ўқигандан кўра ўқимаган яхшироқ” деган гап, шайтон ва шайтонга ўхшаганларнинг гапидир. Валлоҳу аълам!

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
"Илмли ёшлар – юрт келажаги"
Охунжон ВАСИЕВ
Сайхунобод тумани “Иттифоқ”
жоме масжиди имом-хатиби.
👉http://tavba.uz/618/

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
#ФИҚҲ
Зиммасида саҳв саждаси бўлган имом ҳам, якка ўқувчи ҳам саҳв саждасидан олдин ўқийдиган «Ташаҳҳуд»дан кейин салавот ва дуони ўқимайди.
«Қозихон».

Яқинларингизга
ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
029. Қабрдан ёрдам сўралмайди
Дилмурод Муҳаммад
029. Қабрдан ёрдам сўралмайди

🎙 Дилмурод Муҳаммад - "Исломобод" жоме масжиди имом хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
Audio
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлинг"
Муроджон домла МИРСОАТОВ
Сирдарё тумани "Аҳмад Яссавий" жоме масжиди имом-хатиби.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
#САҲОБАЛАР
Фотима бинти Муҳаммад (с.а.в)
(розияллоҳу анҳо)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўртинчи қизлари Фотимарозияллоҳу анҳо пайғамбарлик келишидан тахминан беш йил олдин таваллуд топганлар. Фотимаи (р.а)нинг бошқа қизлардан кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинликлари, ўхшашлари ва икковларининг ораларида хос алоқа ва ўзаро англашув бўлгани учун «отасининг қизи» деб аталар эди.Иккичи ҳижрий санада Фотима (р.а) ўн саккиз ёшга тўлганларида Али (р.а)га турмушга чиқдилар. Ўша пайтда Али (р.а) йигирма беш ёшда эдилар. Ҳазрати Али ва Фотима онамиз розияллоҳу анҳумолар оила қурганларидан кейин бир йил ўтиб учинчи ҳижрий сананинг Рамазон ойи ўрталарида имом Ҳасан (р.а) таваллуд топганлар. Тахминан бир йилу бир ой ўтиб, тўртинчи ҳижрий сананинг Шаъбон ойида Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳу дунё юзини кўрганлар. Фотима (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ўн саккизта ҳадис ривоят қилганлар. Фотима онамизнинг мавқеълари шу даражада эдики Набий (с.а.в) ҳеч кимга сен оламлар аёлларининг саййидасисан деб айтмаган эдилар.Муҳаммад (с.а.в) ҳеч кимга сен аҳли жаннат аёлларининг сайиидасисан деб айтмаган эдилар.Ўн биринчи ҳижрий сананинг Рамазон ойидан уч кун ўтганда сешанба куни Фотимаи Заҳро (р.а) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларидан биринчи бўлиб у зотнинг ортларидан у дунёга эргашдилар.У кишининг жанозаларини ҳазрати Али ўқидилар.Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо Бақийъга дафн қилиндилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
Tavba.uz pinned a photo
Audio
«Киши Исломининг ҳусни» ҳадисининг шарҳи.
Қобилжон домла АСЛАНОВ
Боёвут тумани "Абдухолиқ Ғиждувоний" жоме масжиди имом-хатиби.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
"Маънавий таҳдидлар ва уларнинг олдини олиш зарурати"
Ботир НОСИРОВ
Ховос тумани “Ҳуснобод”
жоме масжиди имом-хатиби.
👉http://tavba.uz/619-3/

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
#САВОЛ_ЖАВОБ
Ҳазрат, катталаримиздан эски нақл бор. Ким уйида жонлиқ боқадиган бўлса агар бало келадиган бўлса, шу жониворларга уради дейишади. Шу гап тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Нотўғри.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
#ФИҚҲ
Имом рукуда турганида сафга бир нотаниш киши келиб қўшилаётганини сезиб, рукуга улгурсин деб, бир-икки тасбеҳ қўшиб ўқиса, зарари йўқ. Аммо таниш одами учун руку ёки қироатни чўзиши мумкин эмас.
«Қозихон».

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
#САҲОБАЛАР
Расулуллоҳ (с.а.в) набиралари
Али ибн Абул Ос
Отаси: Абул Ос ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу. Онаси: Зайнаб розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: Мадина ҳижратидан озгина олдин. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Вафот этган йили: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг охирги йиллари. Вафот этган жойи: Маккаи Мукаррама. Умри: балоғат ёшига етмаган. Макка фатҳ этилган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарга уни туяларига мингаштириб кириб келганлар.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Таомланиш одоби ва нематлар шукронаси

🎙Гулистон тумани бош имом-хатиби Дилмурод домла Сулаймонов

Яқинларга ҳам улашинг!
@tavbauz | @gulistonjome