Sayyid Ahmad Mahmud
139 subscribers
136 photos
42 videos
46 files
90 links
Андижон "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти ақоид ва фиқҳ фанлари мударриси Сайдаралиев Саййид Аҳмад домланинг шахсий саҳифаси.

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCWPdo04OGms2BpM9SAuzFxg
Download Telegram
Audio
© Sardor Domla

№_ 09 . Ustalarni ishlatib pul bermaydiganlarga.

Kanalimiz -➤ @islom_hiloli_kanali
⚠️Долзарб❗️ ЯНГИ ЙИЛ ҲАҚИДА❗️❗️❗️ ҚОРБОБОДАН ТИЛАК ТИЛОВЧИЛАРГА
Устоз Исҳоқжон домла
⚠️Долзарб❗️

ЯНГИ ЙИЛ ҲАҚИДА❗️❗️❗️

ҚОРБОБОДАН ТИЛАК ТИЛОВЧИЛАРГА❗️

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад


📲Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг↙️

@ummatuz
@muttaqiynuz
Forwarded from Ahli Sunna | Rasmiy
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Forwarded from Водий бозор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Битта эди ўғлим, битта эди..."

Катта Фарғона каналига чўкиб кетган болани 9-10 кундан бери топиша олмаяпти, мутасаддилардан ёрдам сўрашмоқда..

❗️Савоб учун тарқатайлик, тегишли жойларга етиб борсин.

Манзил: Ёзёвон тумани, Бутқачи қишлоғи.

(2-видео) 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
Forwarded from Deleted Account
Oʻqishimiz va fikr qilishimiz shart boʻlgan maqola!

Кўз ўнгимизда ажиб воқеалар намоён: бир киши чиқиб, ўзини аҳли таржиҳ деб эълон қилади ва мазҳаблар орасидан қандайдир мезонлар асосида мақбул ҳукмларни танлаб: “Менимча, шу тўғри”, – деб айтади. Унинг бу иши бошқаларнинг ғашини келтиради ва нима учундир мусулмонлик ҳурматини унутиб, таҳқир тошларини палахмонга солиб улоқтиради.
Бир гуруҳ тарбия кўрмаганлар Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг камчилигини изласа, бошқа гуруҳ уларга қарши адоват байроқларини баланд кўтарадилар. Янги йил, наврўз байрамлари, пайпоққа масҳ тортиш, қоннинг таҳоратни бузиш-бузмаслиги хусусида охири кўринмайдиган баҳсларга киришадилар. Бошқа бири азиз умрини бировларга раддия беришга бахшида қилади, буниси эса унинг нуқсонларини бирма-бир очиб, элга шарманда қилишдан ҳузурланади. Томошабинлар мақомида бўлганлар циркка келган бекорчилардек ҳуштак чалишади, чала ейилган олмани улоқтиришади ва кимгадир қарата: “Олға бос!”, “Олға бос!” – деб жўр бўлиб бақиришади. Ўртада маймундек бир-бирига мушт ўқталган “рақиб”лар ҳар бир ҳуштак ва бақириқдан куч олиб, навбатдаги даҳанаки тўқнашувга ҳозирланади.
Тўрт йилда виртуал оламда кезиб юрган ўзбекзабон мусулмонларнинг саъвияси Колизейда гладиаторлар жангини томоша қилган римлик бетайинлар ёки коррида майдонларида ҳўкизлар олишувидан завқланадиган зериккан испанлардан анча пастга тушиб кетибди.
Шунчаки дин ва диёнатни, иймон ва эътиқодни қурол қилиб, бир иккинчини чопаётган, шаъни ва номини ерга булғаётган мўминларни кўриб бир оғиз сўзлашга эҳтиёж туғилди. Аллоҳим, манфаатли қил! Амийн!
Сиз дунёйингизни эмас, охиратингиз экинзорини пайҳон этмоқдасиз.
Адоватингиз оловидан кўтарилган тутун томоқларни бўғиб қўйди. Наҳот, қандай вазифангиз борлигини билмассиз? Кўксингизга муштлаб, ўзингизни динпарвар кўрсатишдан уялсангиз бўларди. Исломнинг оғир аҳволидан қайғурган одам ролини ўйнаш билан жаннат қўлингизга келмайди.
Бошни саждага қўйиш имкони, Қуръон ўқиш саодати, кечалари Роббингизга илтижо этиш бахти, масжидларга эмин-эркин бориш неъматининг қадрини биласизми сиз? Билмайсиз. Аминманки, билмайсиз.
Интернетдан ўзбек тилида саҳиҳ диний манба топиш маҳол. Қуръони каримнинг тафсири, маъно таржималари матни жойланган сайтлар масаласида камбағалмиз. Диний адабиётларимиз етарли эмас. Сийратлар, мусулмон болани тарбиялаш ҳақидаги қўлланмалар, фиқҳни осон ва замонавий шаклда тушунтирадиган китоблар, дастурлар етарли эмас.
Эй мусулмон!
Жиққамушт бўлиб умрингни шамолга совургунча оламни илмга тўлдириб ташламайсанми? Тўртта тафсир қирқ миллионли ўзбекзабон мусулмонга етадими? Оятлар маъносини чақиб, ҳадисларни шарҳлаб бермайсанми? Видеодарсликлар тайёрлаб тақдим қилмайсанми?
Имкон йўқ фарёд кўтариб, ўзингни оқлар эдинг, энди имконият туғилса, сени нима ушлаб турибди?
Эй мусулмон!
Қилдай ишингни филдай кўрсатишдан уял. Сувратингни ижтимоий тармоқларда бут каби тарқатиб, унга “лайк” босиб сиғинишларидан Аллоҳдан ҳаё қил.
Эй мусулмон!
Диндошинг обрўсини ерга тўкиб, уни шарманда қиларкансан, иймонинг бу ишларга розими? Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳни ўзингга устоз атайсану, лекин ул зот бажарган ишнинг муқобаласида – қаршисида қайси ишни уддаладинг? Устозимиз кимнинг исмини айтиб, таҳқир ёғдирган эди? Устозимиз тиканзор ичида қўлида олов ушлаб яшади.
Эй мусулмон!
Динингни даромад манбаига айлантириб олмадингми? Аллоҳ розилиги учун деб иш қилар экансан, шу ишингга Ҳақдан эмас, халқдан эваз кутмаяпсанми? Ҳимматинг нақадар баланд?! Ҳар бир сўзинг ўз шахсингни изҳор этмоқ учун бел боғлаб турибди – Аллоҳ, Аллоҳ! – бу нақадар уятли ҳол!
Эй мусулмон!
Масхара ва мазах кўпайса, жиддият йўқолади. Кулгининг зиёдаси салобатни ўлдиради. Ҳазилнинг ортиқчаси файзни қочиради. Мақтаниш ва иддао сени ерга чиннидек уриб майдалаб ташлайди.
Эй мусулмон!
Масхарадан бошқа сўзинг борми? Йиғлашинг керак бўлган фурсатда кулишинг нақадар ўринли? Ҳазилинг ҳаддан ошиб, сени заҳарлаб бўлмадими? Мақтаниб ўз нафсингни бутга айлантириб олмадингми? Сувратимиздан бўлак ҳеч вақойимиз йўқ. Кимдандир эшитиб такрорлаётган сўзларимиз тез айтишдан фарқсиздир.
Forwarded from Deleted Account
​​Эй мусулмон!
Ўзингда йўқни бор қилиб кўрсатма. Дилинг куймаса, ёнгандек бўлма. Тагидан мавжуд бўлмаган тақвони ясаб олишингга ҳожат йўқ. Оқмаган кўзёшингни оламга риё қилмоқ учун қовоқларинг тупуклама. Йўқ шиддатинг билан кучанма.
Эй мусулмон!
Аллоҳ сенинг кунингни тартибга солди: беш маҳал намоз, субҳи содиқда Қуръон ўқи, кундузи ҳалол ризқ талабида ишла, ошқом оиланг тарбияси билан машғул бўл, тунда жуфтинг тананг ҳаққини адо қил. Зикрларинг бор. Уларни бажар. Сенда қандай қилиб бўш вақт қолсин!
Эй мусулмон!
Ўзинг билан қолишни ҳам ўрган. Ўзингни тани. Қалбингда қалашиб ётган туйғуларни тартибга сол: риё, ужб, мақтаниш, қўрқув, васаса, кибрни улоқтир. Иймон, ҳаё, сабр, бардош, шукурни кўнглинг тўрига жойла. Аллоҳга дуо қил.
Қани сенинг исломий муҳаббатинг! Мўминга хос ахлоқинг қаерга йўқолди?
Эй мусулмон!
Болангни бағрингга бос. Унга Қуръон ўқиб бер, лекин сувратини оламга эълон қилма. Ота-онанг хизматини қил, бироқ миннат этма. Биродарингга яхшилик қил, камбағалларга ғамхўр бўл, лекин ҳаммаёққа жар солишингга эҳтиёж йўқ.
Эй мусулмон!
Аввал қалбингни, кейин кунингни тартибла. Ҳар туйғунгни мов мушукдек ёйма. Жиддий бўл. Ич-ичингдан пиш. Иродангни тобла. Зерикмасликни ўрган. Истиғфор арқонини тут.
Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим! Сўзларимни фойдали қил. Бу сўзлар учун мени уялтирма. Амийн, йа Роббал оламийн!

©Akrom Malik

https://t.me/laa_tahzan92
Forwarded from Zikr.uz
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Яқинларингизга ҳам улашинг

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz
👍1
ИШ КИЙИМИДА НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

597-CАВОЛ: Биз Корея давлатида ишлаймиз, иш вақтида намозни ишчи кийимда ўқиб олсак буладими? Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳаммамизга маълумки намозхон киши намозда авратларни беркитиб турадиган, покиза ва инсоннинг виқорини сақлаб турадиган чиройли ва гўзал кийим кийиши афзал ҳисобланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда
يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ
“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!”
Демак, ана шу ояти каримага биноан, гўзал, чиройли, кийимларни кийиб намоз ўқиш афзал кўрилган.
Бошқа тузукроқ кийимга имкон бўла туриб иш кийимда намоз ўқиш макруҳ.
وَتُكْرَهُ الصَّلَاةُ فِي ثِيَابِ الْبِذْلَةِ.
“Фатово Ҳиндия китобида” “Иш кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлади”, дейилган. Аммо бошқа кийимга имкон бўлмаса ва иш кийимингиз нажосатдан ҳоли бўлса ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир инсондан қарзим бор. Ўтиб қолибди. Қарзимни уйидаги инсонларга берсам бўладими? Биров билан юборсамчи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ҳақдор одам вафот топган бўлса, қарзингизни унинг меросхўрларига беришингиз лозим. Чунки маййитнинг молу-мулки унинг меросхўрлари ўртасида тақсим қилинади. Бандаларнинг ҳақларига бепарво бўлиш яхши эмас. Албатта ўзингиз олиб бориб беринг ва узрингизни тақдим қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
👍1
Forwarded from Ahli Sunna | Rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Ҳазрати Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу вафотларидан кейин фитна эшиклари синдирилди!

🎙Устоз Исъҳоқжон домла ҳафизаҳуллаҳ


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️

☎️ Саволларингизга Фатво ҳайъатининг кол-маркази:
78 1503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Ибодат ва бошқа шаръий масалаларга оид савол-жавобларнинг энг сараларини ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

Бизни саҳифалар:
Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
#Хушхабар: РАМАЗОН ОЙИДА 1370 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА ХАТМИ ҚУРЪОН БЎЛАДИ

Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Намозхонлар жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган Қуръон тиловатига бутун вужуди билан соме бўлиб, улкан ажру савобга эга бўлади ва руҳий-маънавий озуқа олади.

Бу йилги таровеҳ намози ва Қуръон хатми лаззатини мўмин-мусулмон халқимиз ўзгача соғинч, интизорлик ва шавқ билан кутмоқда. Боиси, ўтган йили коронавирус пандемияси сабаби бу улуғ неъматдан бахраманд бўлолмадилар.

🌙 🕌 Инша Аллоҳ, бу йил юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилади. Қувонарлиси, 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади.

Маълумки,
2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу йил таровеҳдаги хатми Қуръон файзидан баҳраманд бўламиз.

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларимизда хатми Қуръонлар зиёда бўлиб, тартиб ва ўзгача тароватда ўтмоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.

🔸Қуръон ўқиладиган юртда фаровонлик бўлади. Бу жойга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади», деганлар (Имом Табароний ривояти).

🤲 Рамазон ойида масжидлардаги таровеҳ намозлари ва хатми Қуръонларда мўмин-мусулмон халқимиз жамоат бўлиб қилинадиган дуолар Ҳақ таоло даргоҳида мустажоб бўлиб, ўлкамизга осудалик, барака, келади, беморларга шифои комил топиб, коронавирус касаллиги арийди, иншa Аллоҳ.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда юртимиз масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from ᴀʙᴅᴜʟʟᴀʜ
Тиловатлар😍@Quran_Abdullah
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2021 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади

Батафсил:
http://vatandosh.uz/2021/04/ozbekiston-musulmonlari-idorasi-2021-yilgi-zakot-nisobi-fitr-sadaqa-va-fidya-miqdorini-belgiladi/

Vatandosh саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кириб келган РАМАЗОН ОЙИ барчамизга муборак бӯлсин! 🌙
💠@taslim_uz
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬 Жавоб: Бу ерда

Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликнинг вақти
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ