Forwarded from Ikrom Sharif
Эр кутди, “севса келади”, деди ўзига ўзи.
Хотин кутди, “севса келади”, деди ўзига ўзи.
…Иккиси ҳам йўқотди!
Сизга келмаган сизни севмаганидан ёки истамаганидан эмас, балки сизни кутганидан бўлиши мумкин. Сиз қадам ташланг, сиз боринг, сиз тузатинг.
@IkromSharif
Хотин кутди, “севса келади”, деди ўзига ўзи.
…Иккиси ҳам йўқотди!
Сизга келмаган сизни севмаганидан ёки истамаганидан эмас, балки сизни кутганидан бўлиши мумкин. Сиз қадам ташланг, сиз боринг, сиз тузатинг.
@IkromSharif
Forwarded from Ikrom Sharif
Бир аъробий туясини Молик ибн Асмога сотди. Пулини қўлига олгач, туясига қаради-ю, кўзларидан ёш оқиб кетди ва деди:
«Эй Умму Маъмар! (Туянинг номи.) Эҳтиёж баъзан инсонни жонидан ҳам азиз нарсасидан айрилишга мажбур қилади. Ҳолбуки, инсон ундан айрилгиси келмайди».
Шунда Молик унга:
«Туянгни олиб кетавер, пули ҳам ўзингда қолсин», — деди.
Эй дўстим! Уларнинг одамийлиги шу даражада эдики, инсонни ўзига ўрганиб қолган жониворидан ҳам айиришни истамас эдилар.
Шундай экан, ўзаро меҳр қўйганларни бир-биридан айирма. Чунки қалбни синдириш жуда аламлидир.
Сен инсоннинг ташқи кўринишига қараб, унинг қалбида нима кечаётганини биламан, деб ўйлама.
Қанча инсонлар орамизда тирик юрибди, аммо қалбида ўз тобутини кўтариб юрибди.
Инсон севган кишисиз ҳам яшай олади.
Аммо ундан сўраб кўр-чи: у қандай яшаётган экан?