Toshkent shahar OITS markazi
411 subscribers
4.17K photos
2.2K videos
35 files
873 links
ОИВ/ОИТС бўйича саволлар бўлса (97) 480-01-83, 71-249-75-98 ва 71-242-81-53 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин!
Telegramdan Мурожат учун

@MutahasisMaslahati
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги кун Сизларга ҳам бизларга ҳам муборак ва барокатли бўлсин! Яхши сифатларимиз бизларни тарк этмасин.

@tashoits
ОИВ инфекцияси касаллигининг клиник кечиши.
Касалликнинг клиник кечиши бошка юқумли касалликлардаги сингари бир неча даврларга бўлинади.
Касалликнингяширин даври - бу давр ОИВ инфекциясини юқтириб олгандан кейин хеч қандай клиник белгиларсиз 8-12 ҳафта, хатто 5-10 йилгача давом этиши мумкин. Бу давр эпидемиологик жихатдан энг хавфли давр хисобланади, чунки бу пайтда вирус қонда сезиларли даражада бўлмагани учун, ОИВ билан зарарланган одам муайян вақтгача вируснинг таъсирини сезмайди ва касалликни ўзи ҳам билмаган ҳолда бошқаларга юқтириб юриши мумкин.
Меъёрда ишлаб турган иммунитет тизими (касалликка қарши кураш қобилияти) йиллар давомида вируснинг тажовузини босиб туради, лекин вирус, вақт ўтиши билан, қонда кўпайиб, аста-секин иммунитет тизимини издан чиқаради, пировардида организм вирусга қарши курашиш хусусиятини йукотади. Бундай шароитда вирус организмда қаршиликсиз кўпайиб боради. Кўп йиллар давомида сақланган мувозанат бузилиб, маълум даражага етгандан сўнг ОИТС касаллиги бошланади.
ОИВ инфекциясининг дастлабки клиник кўриниши гриппга хос белгилар билан кечади. Бунда кам қувватлиқ иштаханинг пасайиши, кўп терлаш, тана ҳароратининг кўтарилиши, лимфа безлари, жигар, талоқнинг катталашуви кузатилади. Бўғинларда оғриқ бемор терисида ҳар-хил тошмалар пайдо бўлади, йўтал, сабабсиз ич кетиш бошланади ва бу ҳол узоқ муддат давом этиши мумкин. Қон ОИВ инфекциясига текширилганда мусбат натижа кузатилади. Бемор турли касалликларга берилувчан бўлиб қолади ва бу ҳолат тез-тез қайталаниб туради. Бу холат бир-икки хафта ичида ўз-ўзидан ўтиб кетиши ва беморда 8-10 йил давомида хеч қандай аломатлар юзага чиқмаслиги мумкин. Бу юқорида айтилганидек зўриқиб ишлаб турган иммун тизимининг вирус билан курашиши натижасидир. Иммун тизими сусайиб боргани сари, инсон организмида мавжуд бўлган ёки ташқи муҳитдан доимий равишда тушиб турган бошқа микроорганизмлар иммунитет назоратидан холи бўлгани учун кескин кўпая бошлайди ҳамда ҳар бири ўзига хос белгиларни намоён этади. Масалан, нафас йўлларига инфекция тушган бўлса, йўтал, хансираш, хазм йўлига инфекция тушса, қоринда оғриқ ич бузилиши, кўнгил айниши каби белгилар намоён бўлади. Ҳар бир беморда ички ҳолати ёки ташқи мухит билан бўлган мулоқотига боғлиқ равишда турли белгилар юзага чиқиши мумкин, демак беморларда намоён бўлган белгилар ёки шикоятларига қараб унинг ОИВ инфекцияси билан касаллангани ҳақида хулоса қилиб бўлмайди. Беморнинг ОИВ инфекциясини юқтириб олганини аниқлаш учун албатта унинг қонини лаборатор тахлилдан ўтказиш зарур.

@tashoits
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги кун Сизларга ҳам бизларга ҳам муборак ва барокатли бўлсин! Яхши сифатларимиз бизларни тарк этмасин.

@tashoits
📌 Доимий чарчоқни келтириб чиқарувчи 5 сабаб

❇️ Кўп миқдорда углевод истеъмол қилиш. Қонда қанд миқдорининг ошиши меъда ости безига қондаги қанд миқдорини камайтириш учун кўпроқ инсулин ишлаб чиқариши кераклиги ҳақида хабар беради. Ушбу кўтарилиш ва тушиш сизни "чарчатиб қўяди".

❇️ Ҳаракатсиз ҳаёт тарзи. Ҳаракатсизлик ҳам энергиянинг пасайиб кетишига олиб келиши мумкин.

❇️ Уйқунинг етишмаслиги. Уйқунинг етишмаслиги чарчоқнинг энг аниқ сабабларидан биридир.

❇️ Озиқ-овқат маҳсулотларига сезгирлик. Энг кенг тарқалган аллерген маҳсулотлар бу - сут маҳсулотлари, тухум, соя ва маккажўхори.

❇️ Калория миқдори етарли эмас.
Сиз кам калорияли маҳсулот истеъмол қилсангиз, метаболизм жараёни энергияни тежаш учун секинлашади, бу эса чарчашга олиб келиши мумкин.

@tashoits
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги кун Сизларга ҳам бизларга ҳам муборак ва барокатли бўлсин! Яхши сифатларимиз бизларни тарк этмасин.

@tashoits
Қуёшдан ҳам аллергия бўлиш мумкинми?

🔆 Қуёш ҳам аллергияни келтириб чиқариши мумкин. У қизил тошмалар, дерматит кўринишида намоён бўлади. Бундан ташқари, турли хилдаги қуёш нуридан ҳимояловчи крем ва суртмалар ҳам аллергияни юзага келтириши мумкин. Бундай пайтларда шифокор бу воситалардан фойдаланмасликни тавсия этади.

🔘 Агар инсон қуёшга чиққанида тўсатдан аксира бошласа, бу аллергия бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу ёруғликда аксириш рефлекси бўлиб, у асосан 18-35 фоиз инсонлардагина кузатилади ва ирсий касаллик ҳисобланади. Кўзнинг тўр пардасига тушган ёруғлик учбурчак нервларининг шохларидан бирини безовта қилади ва аксириш жараёни бошланади.

@tashoits
📌 Тилга қараб ташхис қўйиш мумкин

👅 Тил организмнинг – кўзгуси. Унга қараб сизни қайси касаллик безовта қилаётганини билиш мумкин.

1️⃣ Қулупнай-қизил рангли тил. Авитаминоз, инфекцион касалликларда, айниқса, темир ва В12 витамини етишмовчилигида кузатилади.
2️⃣ Оқ караш босган тил. Ачитқи инфекцияси, кандидоз ва қон босими ортганда кузатилади.
3️⃣ Сариқ караш билан қопланган тил. Аёлларда климакс даври тилда ачишиш ҳиси билан боради, овқат ҳазм қилиш тизими ва жигар касалликларида кузатилади.
4️⃣ Оғриқли ярали тил. Стоматитда кузатилади ва асосан болаларда учрайди.
5️⃣ Оч пушти рангли тил. Соғлом тил кўриниши.
6️⃣ Кулранг рангли тил. Овқат ҳазм қилиш тизими касалликларида кузатилади.

@tashoits
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги кун Сизларга ҳам бизларга ҳам муборак ва барокатли бўлсин! Яхши сифатларимиз бизларни тарк этмасин.

@tashoits
Қандли диабет билан оғриган одам омега-3 ёғ кислотасини қабул қилиши мумкинми?

💊 Омега ёғ кислотасини қандли диабетда ҳам, қон босими бор инсонларда ҳам қўллаш мумкин. Аммо бу шарт дегани эмас.

🥗 Омега кислотасини озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида истеъмол қилиш жуда фойдали, аммо уни қўшимча восита сифатида қабул қилиш ҳали ўз тасдиғини топмаган.

🦪 Шунинг учун ҳам, энг яхшиси, ҳафтада икки маротаба етарли миқдорда балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиб туришдир. Унинг миқдори 200 граммдан кам бўлмаслиги керак.

@tashoits
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги кун Сизларга ҳам бизларга ҳам муборак ва барокатли бўлсин! Яхши сифатларимиз бизларни тарк этмасин.

@tashoits
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наглядное изменение сердечного ритма.

Брадикардия - сокращение сердца с частотой меньше 60 ударов в минуту.

Тахикардия - учащение частоты сердечных сокращений более 90 ударов в минуту.

@tashoits
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Prezidentimizni korrupsiyaga qarshi bildirgan fikirlari.(arhiv)

@tashoits
📌 Сут - саратоннинг олдини олади

💠 Канадалик тиббиёт ходимлари ҳар куни сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир, творог)ни еб туришни маслаҳат беришмоқда.

❇️ Текширувлар натижасида маълум бўлдики, бу маҳсулотлар касаллик ривожланишини тўхтатади ва унинг олдини олади.

@tashoits
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқ халат кийганлар, мана қадрингиз қанчалик билинг 💋👍

@tashoits
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Assalomu alaykum. Payshanba tongi muborak bo'lsin.

@tashoits
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОИВ /ОИТС бўйича тушунарли дарс.

👉 @tashoits
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги Жума куни Сизларга ҳам бизларга ҳам муборак ва барокатли бўлсин! Яхши сифатларимиз бизларни тарк этмасин.

@tashoits
Ахоли уртасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора тадбирлар ИИББ ходимлари билан хамкорликда жойларда семинар тадбирлар ўтқазилди

@tashoits