Шайтонимни кўрдим ...
Қайс ибн Ҳажжож дейди:
«Бир куни тушимда шайтонимни кўрдим.
У менга шундай деди: «Сенинг ичингга кирган вақтимда баҳайбат туяга ўхшардим. Ҳозир эса кичкина қушчага ўхшаб қолдим.»
Мен ундан: «Нима сабабдан бундай бўлиб қолдинг?» деб сўрадим.
У шундай жавоб берди:
«Сен мени зикруллоҳ билан эритиб юбординг.»
Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ, «Иҳёи улумиддин»
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿

ТАВБА
Одам Ато (а.с.) Фирдавсдан, етти қават осмон устидан энг
оддий жойга, эшик олдига узр сўраш учун кетди. Агар сен ҳам
Одам Ато фарзанди бўлсанг унга ўхшаб узр сўра, унинг йўлидан
бор!
• Қалб оташи ва кўз ёшини бир тут. Боғ булут ва қуёш
туфайли гуллаб-яшнайди.
• Хабарларнинг хабар берувчиси бехабар, тавбанг
гуноҳингдан баттардир. Эй ўтган ҳолига тавба қилмоқчи бўлган!
Бу тавба қилишдан қачон тавба қиласан. айт?
• Кибр ва кофирлик у йўлни шунчалик боғлайдики, кибр ва
куфр эгаси очиқча “оҳ” ҳам дея олмайди!
• Бир киши масжидга кираётиб қараса, одамлар масжиддан
чиқаяптилар “Жамоат тарқадими, ҳамма шошапиша масжиддан
чиқаяпти?” деб сўради. Бир киши: “Пайғамбар жамоат билан
намоз ўқиди, дуосини ҳам тугатди. Салом ҳам берди. Сен қаерга
кетаяпсан?” деди. Одам шундай ох чекди-ки, оҳининг тутуни
кўринди. Бир “воҳ” деди-ки, кўнглидан қон ҳиди келди.
Жамоатдан бир киши: “Сен бу “оҳ”ни менга бер, мен ҳозир
ўқиган намозимни сенга бағишлайин”, деди. “Бердим, намозни
қабул қилдим”, деди. Нариги одам “оҳ”ни, юзлаб ниёзни олди.
Тунда тушида ғойибдан сасланган фаришта унга: “Сен
обиҳаётни, дардга дармон бўлган амални олдинг. Шу оҳни
танлаганинг, ўша ошиқлар гуруҳига кирганинг ҳурмати бутун
жамоатнинг намози қабул қилинди”, деди.
Отангдан ибрат олсанг-чи... Одам Ато (а.с.) гуноҳ қилгач

яширин сирларни билгувчи Аллоҳни ҳозир-у нозир кўрди, тик
туриб гуноҳининг афв этилишини тилай бошлади. Қайғу
кўлининг ўртасига бориб ўтирди, ҳийла билан баҳона-ю сабаб
излаб шохдан-шохга сакрамади. “Раббимиз, биз нафсимизга
зулм қилдик”, деди... Чунки ортида азоб фаришталарини кўрди.
Жон каби ниҳон бўлган азоб фаришталарини кўрди: ҳар
бирининг қўлидаги таёқ осмонга етай дерди. Ўзингта кел...
Сулаймон ҳузурида чумоли бўлгин-у бу таёқ сени чил-парчин
қилмасин! Тўғрилик бекатидан бошқа жойда бир дақиқа ҳам
турма... ҳеч киши инсонга кўзи каби энагалик қила олмайди.
• Такдир ҳукми ўқилгач кўз очилади, пушаймонлик
бошланади! Бу пушаймонлик ҳам қисматдир... пушаймонликни
қўй, Аллоҳга сиғин!
• Ўзингга кел, бундан чекин энди, чунки Аллоҳнинг карами
билан тавба эшиги очиқдир. Тавбанинг ғарб томонида бир
эшиги бор, киёматгача очиқ бўлади. У эшик қуёш ғарбдан
чиққунига қадар очиқ туради, ундан юз ўгирма! Жаннатда
Аллоҳнинг раҳмати билан саккизта эшик бор... ўғлон, шу саккиз
эшикдан бири тавба эшигидир. Бошқа эшиклар баъзан очилади,
баъзан ёпилади, аммо тавба эшиги доимо очиқдир.
• Умр дафтарини қорайтирган бўлсанг, қилганларингга тавба
қил. Умринг ўтган бўлса, илдизи шу дамдир, тезда умр
дарахтини тавба суви билан суғор. Умринг илдизига обиҳаёт
тўкгилки, умр дарахтинг яшнасин. Ўтмишдагиларнинг барчаси
тавба билан ўнгланади. Ўтган йилдаги заҳар шакарга айланади.
Аллоҳ ёмонликларни яхшиликка айлантиради. Ўтмишдаги барча
гуноҳларинг ибодат бўлади.
• Тавба отига мин, ўғрига етиб ол, ундан кийимларингни ол,
ортга қайт. Тавба оти ғаройиб отдир. Бир лаҳзада шу ўткинчи
дунёдан осмоннинг устигача сакраб чиқади. Аммо отни ўғридан
эҳтиёт қил. Биласанку, у кийимларингни ўғирлади.
• Тавба қиладилар, Аллоҳ ҳам тавбани қабул қилади. Унинг буйруғини бажарадилар. У қандай ажойиб фармон соҳибидир,
пушаймон бўлиб, нола чека бошладиларми, гуноҳкорларнинг
зоридан арш ҳам боласи устида титраган онадек титрайди,
уларни юксакларга олиб чиқади.
Мавлоно Жалолиддин Румий қ.с

ҲИКМАТ
Ишқсиз юруб тоат қилур нодон зоҳид,
Бетуз ошдек тоатини мазоси йўқ.
Ошиқман деб даъво қилур ялғон ошик,
Валлоҳ-биллоҳ, чин ошиқни ҳавоси йўқ.
Ишқ ўтида куюб-ёниб тоат қилғил,
Оқил эрсанг, йиғламоқни одат қилғил,
Тунлар қоттиғ, меҳнат тортиб, роҳат кўргил,
Меҳнат тортмай санго лутфи аълоси йўқ.
Халқ ичинда тоат қилдинг, барча риё,
Аё зоҳид, қилған ишинг бори ҳаво,
Ҳеч нафъи йўқ ушбу тоат, балки риё,
Мундоғ ишга Ҳақни асло ризоси йўқ.
Пинҳон юруб тоат қилғил, Худо билсун,
Кўз ёшингни дарё қилғил, раҳми келсун,
Ондин сўнгра Ҳақ дардинга даво қилсун,
Аё дўстлар, кўз ёшини риёси йўқ.
Тасбеҳ, таҳлил - ушбуларни ҳавоси бор,
Тонгла борса, юз минг офат-балоси бор, Ёшдин бўлак барча ишни риёси бор, Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ.
Банда бўлсанг, Ҳақ қаҳридин қўрқмасмусан?
Ҳар тун, саҳар надомат еб турмасмусан?
Даргоҳиға ёшинг тўкуб бормасмусан?
Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ.
Кўп нодонлар кўз ёшини қадрин билмас,
Ҳақ қошида кўз ёшидек туҳфа бўлмас,
Тасбех, таҳлил кўз ёшиға тенг келолмас,
Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ.
Бу оламда ҳақ Мустафо йиғлаб ўтган,
Йиғламоқдин кўзларини нури кетган,
Йиғлай-йиғлай муродини ҳосил этган,
Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ.
Неча йиллар йиғлаб ўтти Одам ато, Ондин сўнгра раҳм айлади боқиб Оллох,
Кўзда ёшин қурутмади ҳақ Мустафо,
Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ.
Кўб эранлар йиғламоқдин тобти мурод,
Неча осий дуосидин тобти нажот,
Яхши билсанг, кўз ёшидур оби ҳаёт,
Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ.
Етти минг йил ул Азозил тоат қилди,
Мағрур бўлуб тоатига, ҳаво қилди,
Риё қилиб, даргоҳидин мардуд бўлди,
Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ.
Ғариб Мансур бир тун, саҳар кўб йиғлади,
Ҳолин кўруб эранлар (ҳам) раҳм айлади,
Ондин сўнгра чилтан боқиб шароб берди,
Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ.
Тонгла бўлса қиёмат кун, аё дўстлар,
Пайдо бўлғай турлук-турлук аломатлар,
Юз минг қайғу, доғу ҳасрат, надоматлар...
Йиғлаб юргил, кўз ёшини риёси йўқ.
Ҳазрати Пир Хожа Аҳмад Яссавий қ.с

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ISHQ - insonning eng sharafli dardidir...
Muhabbati bor insonga qiyinchilik yo'q...!
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Muhabbati bor insonga qiyinchilik yo'q...!
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
КЎНГИЛ (ҚАЛБ) ҳақида
Кўнгилнинг кўланкаси қандай қилиб кўнгилга мақсад бўлсин?
Молга, мавқега ошиқ бўлган кўнгил ё шу тупроққа тобе ёхуд
қора сувга! У нур денгизидан бошқаси кўнгил бўлмайди. Кўнгил
ҳам Аллоҳнинг назаргоҳи бўлсин, ҳам кўр... Бунинг имкони
борми?
• Пайғамбарлар дедиларки: “Кўнгилдаги иллат сабабли
инсон тўғрини англамайди, янглишади. Шунинг Учун
неъматлар, аксарият ҳолларда иллат бўлади. Хасталик билан
ейилган таом инсонга куч бағишлайдими? Бундай кайфиятда
кўнгилни яйратувчи озуқа ҳам сенинг вужудингда нохуш бўй
таратади”.
Кўнгилдан кўнгилга дарча борлиги аниқ. Икки кўнгил икки
вужуд каби бир-биридан айри ва узоқ қола олмайди. Икки
қандилнинг ёғ қуйилган идишлари битта эмас, аммо шуълалари
қоришиқ, биттадир. Бу кўнгилда севги чақмоғи чақдими. билки,
у кўнгилда ҳам муҳаббат бордир. Кўиглингда Аллоҳ севгиси
ортдими, шубҳа йўқки, Аллоҳ сени севади. Якка қўлдан сас
чиқмас. Яна бир қўл бўлмагунча, икки қўлинг бир-бирига
урилмагунча на сас чиқар, на садо.
• Кўзада нима борки, нахрда бўлмасин... уйда нима борки,
шаҳарда бўлмасин! Бу олам кўзадир. Кўнгил эса дарё сувига
ўхшайди. Бу олам хонадир. кўнгил эса қурилмаган ва
ҳайратомуз нарсалар билан тўла шаҳар!
• Тан меъдаси инсонни сомонхонага етаклайди. Кўнгил
меъдаси эса гулзорга.
• Кўнгил нури бўлмаган кўнгил кўнгил эмас. Танада руҳ
бўлмаса, у тупроқдан иборатдир.
• Кўнгил маҳбубдан мастдир. Йўлнинг узоқяқинлигидан
нима хабари бор? Йўлнинг яқин-узоқлиги таннинг васфларидир.
Руҳларнинг юриши ўзгача юришдир.
• Икки оламда ҳам Аллоҳнинг қарайдиган жойи кўнгилдир.
Подшоҳ доим кўнгилга қарайди.
• Аллоҳ демишки: “Мен кўкларга, бўшлиқларга, юксак
акллар-у нафсларга сиғмадим, меҳмондек бориб, мўминнинг
кўнглида кайфиятсиз, моҳияти тушунарсиз бўлган бир шаклда
макон тутдим, ўша ерда меҳмон бўлдим”. Тупроқда унган
гуллар маҳв бўлди. Кўнгилда унган гуллар доимийдир, нақадар
хушдир!
Ҳазрат Мавлоно Румий қ.с
@tasavvuf_dargohi 🌿

Telegram
Тасаввуф Даргоҳи ق
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ
* Саҳифамизда Тасаввуф, Руҳоният илми, Ҳазрати Пири Комиллар (Комил Муршидлар)(Қутб, Ғавслар)суҳбатлари, улуғ Авлиёуллоҳларнинг қалб илмлари ва аҳли солиҳларнинг (сўфийларнинг) сўзлари бериб борилади. ق

So‘filarga suhbat kerak. Zohidlarga jannat kerak. Oriflarga vuslat kerak. Menga Sen keraksan... Sen... Allohim...
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Инсонларга тушунтира олмаган туйғуларимни қалбимга кумдим. Қалбим Соҳибигагина аён қилдим..
Аҳмад Абдуллоҳ
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Аҳмад Абдуллоҳ
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alloh siniq qalblarni sevadi. Qalb siniq bo‘lsa qalbdir. Yo‘qsa, bir et parchasidir. Qalb siniq, mahzun bo‘lsa qalbdir, Allohdan boshqa hech bir narsaga dardini ayta olmaydigan, g‘ariyb bo‘lsa, bu qalbni Alloh sevadi.
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Солиҳлардан бири айтди: ,, Ҳеч бир амалимга суяна олмайман, лекин Сенга душманлик қилганлардан нафратландим. Сени севганларга муҳаббат қуйдим, Аллоҳим...
П.с: Ўзим улардан бўлмасам-да солиҳларни севаман...
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
П.с: Ўзим улардан бўлмасам-да солиҳларни севаман...
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Asos shu hamma narsa qalbga bog‘liqdir. Rasmiy amallaringiz bilan sizlar qalbning qulfini ocholmaysizlar.
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Tong, albatta otadi. Tunni biz kurashgan holda o‘tkazganimiz, o‘xlagan holda o‘tkazganimizdan sharaflidir!
Shayx Muhammad G‘azzoliy
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Shayx Muhammad G‘azzoliy
t.me/tasavvuf_dargohi 🌿