Тасаввуф Даргоҳи ق ( Муҳаббат Даргоҳи )
445 subscribers
952 photos
668 videos
1 file
1.43K links
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ

* Саҳифамизда Тасаввуф, Руҳоният илми, Ҳазрати Пири Комиллар (Комил Муршидлар)(Қутб, Ғавслар)суҳбатлари, улуғ Авлиёуллоҳларнинг қалб илмлари ва аҳли солиҳларнинг (сўфийларнинг) сўзлари бериб борилади. ق
Download Telegram
Haq ( Alloh ) taolo bilan suhbat qiling, agar U bilan suhbatlasha olmasangiz, U bilan suhbatlashganlar bilan suhbat quring.

Hazrati Pir Xoja Ali Romitaniy (q.s)

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Робитаи Муршид - Пири Комил билан боғланиш.

Бу муҳим бўлган вазифадир, биз билан бирга Аллоҳни зикр қилаётганингизни тасаввур қилинг. Кўзингизни юмиб, бизни, авлиёуллоҳ улуғларимиз билан бирга қаршингизда ўтирганимизни кўз олдингизга келтиринг, кўнглингизни кўнглимизга боғланг! Бундай алоқа ўрнатилгач, инсоннинг қалбига жуда гўзал туйғулар, фикрлар келади, файзлар келади, нурлар келади. Қилган ибодатингизнинг тотини туя бошлайсиз, фойдасини кўрасиз. Бунда муваффақиятга эришгач, ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимизни кўрадиган ҳолга етасиз. Шунинг учун буни чиройли адо этинг. Бу вазифа робитаи муршид дейилади. Яъни муршид билан, шайх билан боғланиш, маънавий алоқа ўрнатиш Деганидир. Кўзларни юмган ҳолда олдингизда пиру-комил устозингиз турганини, у билан маънавий боғланишни ҳис этасиз. Шунинг учун пир билан тез-тез кўришиб туришлик, суҳбатида бўлишлик, маънавий боғланишни тезлаштиради. "Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқинглар, гуноҳлардан узоқ юринг ва содиқлар билан бирга бўлинглар".(Тавба сураси, 119-оят)
Демак,  имкон бўлса содиқлар билан бирга бўламиз, имкон бўлмаса, қалбан ўйлаш, Аллоҳ таолонинг амридир.

Шайҳ Зуҳриддин Қори Нақшбандий (қ.с)

@tasavvuf_dargohi 🌿
« Тасаввуф ботиний илмлар сирасига кирадиган илмдир . Шунинг учун ҳам унинг айни ҳақиқатини тасаввуф аҳлидан ўзгалар англай олишлари маҳол . Уларнинг зоҳирий амалларига қараб баҳо бериш мушкул . » Сўфий « деган сўзнинг замирида эса қанчадан қанча сирли ва баъзида тушуниб бўлмайдиган маʼнолар яширинган » .

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий
« Авлиёлар китоби » дан.

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Шариат-бошдир,
Тариқат-тана.
Маърифат-қанотдир,
Ҳақиқат- қуш ичинда жону руҳ.

Мавлоно Румий (қ.с)

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Шайтонимни кўрдим ...

Қайс ибн Ҳажжож дейди:
«Бир куни тушимда шайтонимни кўрдим.
У менга шундай деди: «Сенинг ичингга кирган вақтимда баҳайбат туяга ўхшардим. Ҳозир эса кичкина қушчага ўхшаб қолдим.»
Мен ундан: «Нима сабабдан бундай бўлиб қолдинг?» деб сўрадим.
У шундай жавоб берди:
«Сен мени зикруллоҳ билан эритиб юбординг.»

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ, «Иҳёи улумиддин»

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
ТАВБА

Одам Ато (а.с.) Фирдавсдан, етти қават осмон устидан энг
оддий жойга, эшик олдига узр сўраш учун кетди. Агар сен ҳам
Одам Ато фарзанди бўлсанг унга ўхшаб узр сўра, унинг йўлидан
бор!
• Қалб оташи ва кўз ёшини бир тут. Боғ булут ва қуёш
туфайли гуллаб-яшнайди.
• Хабарларнинг хабар берувчиси бехабар, тавбанг
гуноҳингдан баттардир. Эй ўтган ҳолига тавба қилмоқчи бўлган!
Бу тавба қилишдан қачон тавба қиласан. айт?
• Кибр ва кофирлик у йўлни шунчалик боғлайдики, кибр ва
куфр эгаси очиқча “оҳ” ҳам дея олмайди!
• Бир киши масжидга кираётиб қараса, одамлар масжиддан
чиқаяптилар “Жамоат тарқадими, ҳамма шошапиша масжиддан
чиқаяпти?” деб сўради. Бир киши: “Пайғамбар жамоат билан
намоз ўқиди, дуосини ҳам тугатди. Салом ҳам берди. Сен қаерга
кетаяпсан?” деди. Одам шундай ох чекди-ки, оҳининг тутуни
кўринди. Бир “воҳ” деди-ки, кўнглидан қон ҳиди келди.
Жамоатдан бир киши: “Сен бу “оҳ”ни менга бер, мен ҳозир
ўқиган намозимни сенга бағишлайин”, деди. “Бердим, намозни
қабул қилдим”, деди. Нариги одам “оҳ”ни, юзлаб ниёзни олди.
Тунда тушида ғойибдан сасланган фаришта унга: “Сен
обиҳаётни, дардга дармон бўлган амални олдинг. Шу оҳни
танлаганинг, ўша ошиқлар гуруҳига кирганинг ҳурмати бутун
жамоатнинг намози қабул қилинди”, деди.
Отангдан ибрат олсанг-чи... Одам Ато (а.с.) гуноҳ қилгач

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿