Тасаввуф Даргоҳи ق
455 subscribers
962 photos
681 videos
1 file
1.45K links
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ

* Саҳифамизда Тасаввуф, Руҳоният илми, Ҳазрати Пири Комиллар (Комил Муршидлар)(Қутб, Ғавслар)суҳбатлари, улуғ Авлиёуллоҳларнинг қалб илмлари ва аҳли солиҳларнинг (сўфийларнинг) сўзлари бериб борилади. ق
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эй нўхат, балоларга туш, қайна, пиш, на
борлиғинг қолсин, на сен қол!


Мавлоно Жалолиддин Румий қ.с

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
ТАСЛИМ БЎЛИШ

• Таваккалдан, тақдирга бош эгишдан яхшироқ манфаат йўқ.
Ҳаққа таслим бўлишдан хам севимли, аъло нима бор?
• Таваккал қилсанг иш масаласида таваккал қил, наф кўр,
кейин Аллоҳга суян!
• Оламдаги зарралар ўзаро бирикса ҳам, Аллоҳнинг қазо ва
қадари олдида ҳеч нарсага арзимайди!
• Аллоҳ: “Эй Нуҳ, агар истасанг барча чўкканларни қайта
тирилтирай, ер юзига қайтарай. Бир Канъон учун сенинг
раъйингни қайтармайман мен. Сени вазиятдан огоҳ этаман”,
деди. Нуҳ: “Йўқ, йўқ... агар мени ҳам ғарқ этмоқчи бўлсанг
ҳукмингга розиман. Ҳар лаҳза мени ғарқ эт. Бундан хурсанд
бўламан, ҳукминг жонга ўхшайди, жон дейман. Ҳеч кимга
қарамайман ҳам. Қараш бир баҳона, кўрганим сенсан”, деб
жавоб кайтарди.
• Аллоҳ нимани олса, эвазига эҳсонда бўлади. Эран бунинг
учун Аллоҳга эътироз билдирмайди. Боғингни ҳазон килдими?
Эвазига сенга бир боғ узум беради; қайғу ичида қувонч беради.
У қўлсизга қўл беради, ғамда колган кишига қувноқ, сархуш
қалб ато этади. Йўқотган нарсамиз катта ва қадрли бўлса ҳам,
унинг эвазига эҳсон қилаётган экан, эътирозга ўрин йўқ. Уртада
олов бўлмагани ҳолда менга ҳарорат бериб иситгандан кейин
оловни ўчиришга ҳам розиман. Шамсиз ҳам ёруғлик
берилаётган экан, шамнинг ўчишига нега фарёд киласан?
Пайғамбарнинг қалбида Аллоҳдан бошқа дўст йўқдир,
Одамлар унинг сўзини қабул қилар эмишлар, рад қилар
эмишлар... бу билан ҳеч қандай олди-берди қилинмайди-ку!
Аллоҳнинг амрларини одамларга етказади, бунинг учун олинадиган ҳақни Аллоҳ беради. Биз Севгили йўлида халққа
ёмон кўриндик, юзимиз душман юзига ўхшади-кетди. Бизга бу
қулликни У буюрди... бу сўз айтишимиз ўз-ўзимиздан эмас!
Жонимиз унинг амрини бажо келтириш учун... шунинг учун
яшаймиз, шунинг учун яралдик. “Қумга уруғ қада” деса ҳам биз
қадаймиз. Бу даргохдан безмадик, безмаймиз ҳам. Йўл узун
бўлганидан ҳар ерда ўтириб дам оламиз. Сўзимизни қабул
қилсангизқилмасангиз... бунга парво қилмаймиз. Эътибор
берадиганимиз: Аллоҳга бўйин эгиш, фармонини бажариш.
• Мен Халилман, сен пичоқ олдидаги ўғлим... бошингни қўй,
тушимда сени сўйганимни кўрдим! Кўнглингни бузма,
бошингни қўй-да, Исмоил каби бўғзингни кесай, бошингни
уздирай. Аммо бу бош зоҳирий кесилишдан, узилишдан узоқ
бошдир. Фақат азалий мақсад сенинг таслим бўлишинг, бўйин
эгишингдир. Эй мусулмон, таслим бўлишни излашинг,
исташинг керак! Эй нўхат, балоларга туш, қайна, пиш, на
борлиғинг қолсин, на сен қол!

Мавлоно Жалолиддин Румий қ.с

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Барча берган неъматларинг учун, аввало Иймонни, Исломни ҳадя қилганинг учун, барча барчаси учун, Ўзинг яратган нарсаларнинг саноғича Ўзингга ҳамдлар бўлсин! Роббим!

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Forwarded from Sadece yolcu
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Borliqdagi barcha narsalar hayoliy bir suratdir. Yo‘qlik olamidir. Yo‘qlik olamidamiz.

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Odam yaratilganda nur ko‘proq edi, lekin Iblisning ko‘rgani, faqat tuproq edi...
Bu yo‘lga (tasavvufga) aql bilan kiriladi. Keyin aqldan kechiladi, qalb bilan yo‘lda davom etiladi. Murshidimizni taniy olmayotganlar qalbingiz yonsagina hazratimizni anglay boshlaysizlar...

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тадаббур

“Сен: «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», – деб айт
”, Тавба сураси, 51- оят.

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
ЖАМОЛ

• Арш ҳам ўша нури-ю кенглиги билан Одам Атони кўргач
ўрнидан қўзғалди.
• Поклар кимларники? Покларники. Шу нарса тайин: гўзал
гўзални севади, истайди. Шуни билки, гўзал гўзални жалб этади.
“Поклар поклар учундир”.
• Шундай юзлар борки, шайтонлар уларни пашшадек макон
тутадилар, қоровулдек қимир этмай ўтирадилар. Шундай
одамларни кўрдингми, ё қарама ёки қарадингми, хушланиб
кулма. Бундай тубан ва осий суратлилар ҳақида Аллоҳ
“Кокилидан ушлаб тортамиз”, дейди.
• Аллоҳ “Ниятлари юзларидан кўриниб туради”, деди. Чунки
юз ичдаги сирни сиртга чиқаради.

ЖАННАТ

• Сўфи йўқсилликдан оғрингач, йўқсиллик унга энага ва озиқ
бўлади. Чунки жаннат ёқмайдиган нарсалардан ташкил топган.
Марҳамат кўнгли синиқ ожизларнинг насибасидир.
• “Жаннат ўралгандир”. Нима билан ўралган? “Инсон
хушламайдиган нарсалар билан”. Чунки экин шулар билан
кўпаяди. ривожланади.
• Шайх деди: “Эй мени яратган! Мен сенга ошиқман. Сендан
бошқа бирор нарса тиласам гунохкор бўламан. Саккиз жаннатни
кўришни истасам ёхуд сенга жаҳаннамдан қўрққаним учунгина
хизмат қилсам, фақат таннинг роҳатини ўйлаган мўмин бўламан.
Чунки жаннат ҳам тана учун, дўзах ҳам”.
• У дунёгина боқий, маъмурдир, бошқача бўлиши имконсиз.
Чунки таркиби қарама-қарши нарсалардан эмас. Бу дунё эса йўқ
бўлиш, тугаш, зиднинг зиддини йўқ қилишига асосланади. Зид бўлмадими, абадийликдан бошқа нарса бўлмайди. Қодир Аллоҳ
жаннатдан зиддиятини кўтаради. У ерда қуёш ҳам йўқ, ой ҳам.
Рангларнинг асллари
рангсизлик, урушларнинг асли
тинчликдир.
• Аллоҳ жўмард, аммо гўзал жаннатнинг неъматлари
жаҳаннамга ҳаромдир. У абадий ахдга вафо қилганлардан
эмасдир, жаннатнинг боли унинг оғзига аччиқ туюлади.

ЖАҲАННАМ

• Ҳазрат Мустафо (а.с.) жаҳаннам сўзини тилга олиб, шундай 
марҳамат қилдилар: «Жаҳаннам қўрққанидан мўминга ёлвориб: 
“Подшоҳим, тезроқ ўт, нуринг оловимни ўчиради”, дейди. 
Чунки ҳар бир нарсани унинг зиддигина бартараф эта олади”.
• Нурни сув деб бил, сувга ёпиш, сувга етдингми, оловдан 
қўрқма. Оловни сув ўчиради.
• Эй қассоб! Олдин семиртир, кейин сўй. Чунки жаҳаннам 
итлари оч! Дунёда душманлар бўлмаганида одамлардаги ғазаб 
пасаяр, ўтиб кетган бўлар эди! Жаҳаннам шу ғазабдир, уни 
душманлик ловуллатади. Шафқат уни ўчирган бўлар эди!

Мавлоно Жалолиддин Румий  (қ.с)

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu yo'lda ruhi bilan taniganlargina siz bilan qoladi.

P.s: Men qolganlardan o‘rgilayin. Ketmaganlarning sadoqatini va sabrini, Qattiq quchoqlab, qo‘yib yubormaganlarni taftini sevaman.
~ Shams Tabriziy

💌 by Ishq Safari ⚘️
Allohdan charchamasdan, tinmasdan so‘rang va istang. Kuting va kuting, sabr ila ko‘zating. Lekin, hech qachon umidsizlikka tushmang!

G‘avs-ul A'zam Abdulqodir Jeyloniy (q.s)

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿