Тасаввуф Даргоҳи ق
455 subscribers
961 photos
680 videos
1 file
1.45K links
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ

* Саҳифамизда Тасаввуф, Руҳоният илми, Ҳазрати Пири Комиллар (Комил Муршидлар)(Қутб, Ғавслар)суҳбатлари, улуғ Авлиёуллоҳларнинг қалб илмлари ва аҳли солиҳларнинг (сўфийларнинг) сўзлари бериб борилади. ق
Download Telegram
ЖАМОЛ

• Арш ҳам ўша нури-ю кенглиги билан Одам Атони кўргач
ўрнидан қўзғалди.
• Поклар кимларники? Покларники. Шу нарса тайин: гўзал
гўзални севади, истайди. Шуни билки, гўзал гўзални жалб этади.
“Поклар поклар учундир”.
• Шундай юзлар борки, шайтонлар уларни пашшадек макон
тутадилар, қоровулдек қимир этмай ўтирадилар. Шундай
одамларни кўрдингми, ё қарама ёки қарадингми, хушланиб
кулма. Бундай тубан ва осий суратлилар ҳақида Аллоҳ
“Кокилидан ушлаб тортамиз”, дейди.
• Аллоҳ “Ниятлари юзларидан кўриниб туради”, деди. Чунки
юз ичдаги сирни сиртга чиқаради.

ЖАННАТ

• Сўфи йўқсилликдан оғрингач, йўқсиллик унга энага ва озиқ
бўлади. Чунки жаннат ёқмайдиган нарсалардан ташкил топган.
Марҳамат кўнгли синиқ ожизларнинг насибасидир.
• “Жаннат ўралгандир”. Нима билан ўралган? “Инсон
хушламайдиган нарсалар билан”. Чунки экин шулар билан
кўпаяди. ривожланади.
• Шайх деди: “Эй мени яратган! Мен сенга ошиқман. Сендан
бошқа бирор нарса тиласам гунохкор бўламан. Саккиз жаннатни
кўришни истасам ёхуд сенга жаҳаннамдан қўрққаним учунгина
хизмат қилсам, фақат таннинг роҳатини ўйлаган мўмин бўламан.
Чунки жаннат ҳам тана учун, дўзах ҳам”.
• У дунёгина боқий, маъмурдир, бошқача бўлиши имконсиз.
Чунки таркиби қарама-қарши нарсалардан эмас. Бу дунё эса йўқ
бўлиш, тугаш, зиднинг зиддини йўқ қилишига асосланади. Зид бўлмадими, абадийликдан бошқа нарса бўлмайди. Қодир Аллоҳ
жаннатдан зиддиятини кўтаради. У ерда қуёш ҳам йўқ, ой ҳам.
Рангларнинг асллари
рангсизлик, урушларнинг асли
тинчликдир.
• Аллоҳ жўмард, аммо гўзал жаннатнинг неъматлари
жаҳаннамга ҳаромдир. У абадий ахдга вафо қилганлардан
эмасдир, жаннатнинг боли унинг оғзига аччиқ туюлади.

ЖАҲАННАМ

• Ҳазрат Мустафо (а.с.) жаҳаннам сўзини тилга олиб, шундай 
марҳамат қилдилар: «Жаҳаннам қўрққанидан мўминга ёлвориб: 
“Подшоҳим, тезроқ ўт, нуринг оловимни ўчиради”, дейди. 
Чунки ҳар бир нарсани унинг зиддигина бартараф эта олади”.
• Нурни сув деб бил, сувга ёпиш, сувга етдингми, оловдан 
қўрқма. Оловни сув ўчиради.
• Эй қассоб! Олдин семиртир, кейин сўй. Чунки жаҳаннам 
итлари оч! Дунёда душманлар бўлмаганида одамлардаги ғазаб 
пасаяр, ўтиб кетган бўлар эди! Жаҳаннам шу ғазабдир, уни 
душманлик ловуллатади. Шафқат уни ўчирган бўлар эди!

Мавлоно Жалолиддин Румий  (қ.с)

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu yo'lda ruhi bilan taniganlargina siz bilan qoladi.

P.s: Men qolganlardan o‘rgilayin. Ketmaganlarning sadoqatini va sabrini, Qattiq quchoqlab, qo‘yib yubormaganlarni taftini sevaman.
~ Shams Tabriziy

💌 by Ishq Safari ⚘️
Allohdan charchamasdan, tinmasdan so‘rang va istang. Kuting va kuting, sabr ila ko‘zating. Lekin, hech qachon umidsizlikka tushmang!

G‘avs-ul A'zam Abdulqodir Jeyloniy (q.s)

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ishq buyuk bo‘lsa, sevgi buyuk bo‘lsa, qizg‘onish ham buyuk bo‘ladi...

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Moddiy Olamga kelganingda sening nafsing g‘olib bo‘lib qoladi endi. Uning o‘zini qonuniyati, uning o‘zini amirlari bor.

©Hazrati Pirimiz Qurbonali Ahmad Boqiybilloh


t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Токи тирик еканман, умидимни узмайман Сендан, Роббим...

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
So'radilar:
-Kechirishning miqdori bormi? Naqadar kechirimli boʻlish kerak?

Dedilar:
- Alloh seni naqdar kechirishini istasang, shu qadar kechirimli boʻl...

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Зикр мажлисларида қўл остимда икки юз мингдан ортиқ инсон тавба қилди. Олдимда 200 дан ортиқ инсон мусулмон бўлди. Ваъзларимдан таъсирланиб, қанчалаб йиғламаган кўзлардан ёшлар қуйилди... Бир куни ўтириб қолдим. Қарасам, атрофимда ўн мингга яқин одам ўтирарди. Уларнинг барининг қалби юмшаган, кўзларида ёш бор эди. Ўзимга ўзим дедим: «Улар нажот топиб, сен ҳалок бўлсанг нима қиласан?!».
Шавқ тили билан Роббимга ёлвордим: «Илоҳим! Ҳожам! Эртага мени азобласанг мен учун эмас, олийжаноблигингни сақлаш учун азоблаганингни буларга билдирма. Йўқса булар: «Ўзига йўл кўрсатган кишини азоблабди», дейишади».

Имом Абул Фараж ибн Жавзийнинг “Сойдил хотир” асаридан.

@arabicuz
Мавлонодан сўрадилар;
- кишининг қиймати недир?
Мавлоно жавоб берибди;
- қидирган нарсасидир!

@Yassaviyya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Qudsiy_Hadis

ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

«Эй Одам фарзанди! Менга бўлган қалбингдаги муҳаббат сенинг дунёга бўлган майлинг
миқдоридадир. Албатта Мен Ўзимга бўлган муҳаббат билан дунё муҳаббатини ҳеч қачон бир
қалбда жамламайман.
Эй Одам фарзанди! Тақво қил, Мени танийсан. Оч юр, Мени кўрасан. Ибодатимга берил,
Менга етасан. Амалингни риёдан халос эт, муҳаббатим сенга либос бўлажак. Зик-римга вақт
ажрат, фаришталар ҳузурида сени эслайман.
Эй Одам фарзанди! Қалбингда Аллоҳдан ўзгаси бўлатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан умид
қилатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқатуриб, яна қачонгача (дилда эмас, фақат тилда) «Аллоҳ
олий», дейсан?! Агар ҳақни таниганингда Аллоҳдан ўзгаси сени машғул қилолмас, Аллоҳдан
ўзгасидан қўрқмас, Аллоҳнинг зикридан тилингни тўхтатмас эдинг. Тавба қилган ҳолда гуноҳда
давом этиш ёлғончиларнинг тавбасидир.
Эй Одам фарзанди! Агар қашшоқликдан қўрққанинг каби дўзахдан қўрққанингда эди,
кутилмаган жойдан (ризқ бериб), сени бой қилиб қўйган бўлардим.
Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала
диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек,
зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом
йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди,
сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас,
қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир».

,, Қирқ ҳадиси қудсий " Имоми Ғаззолий (қ.с)

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Ҳадиси қудсий

Эй Одам фарзанди! Тақво қил ва қаноатли бўл, Мени кўрасан. Ибодат қил, Менга қайтасан.
Изла, Мени топасан
.

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Dedim:
-Seni topmasdan hargiz o‘lmasman...!

Dedi:
-Meni topgan hargiz o‘lmagay...


@tasavvuf_dargohi 🌿
Гоҳида ҳаммадан яшириниб олишни хоҳлаб қоласан. Аслида эса, сени топиб оладиган одамга муҳтож бўласан.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир қалбга икки муҳаббат сиғмайди.

t.me/tasavvuf_dargohi 🌿
Манинг ҳикматларим ҳар ким эшитса,
Ўқуб ихлос ила ё хатға битса.
Дуои хайр этай дунёда зинда,
Руҳим қилғой мадад гар борсам анда.
Худойимдан тилаб подшоҳ қилурман,
Халойиқлар аро иншо қилурман.

Аҳмад Яссавий қаддасаллоҳу таоло сирраҳ

@tasavvuf_dargohi 🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM