Тарихий карточка
2.97K subscribers
578 photos
28 links
Download Telegram
«Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятларнинг боғларини ташкил этиш хусусидаги масала кўриб чиқилди... Ҳар бир вилоят ўзига хос лойиҳа ва режа асосида ўз боғини бунёд этади... Боғда Шоирлар хиёбонини барпо этиш хусусида ҳам фикр билдирилди»

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1991 йил 28 ноябрь сонидан

@tarixkart
«Туркия бизни тан олишини истаймиз... Туркия вакиллари учун чегараларимиз ҳамиша очиқ бўлади... Ўзбекистон Туркия йўлидан боради», — Ислом Каримов.

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1991 йил 20 декабрь сонидан

@tarixkart
«Кейинги 10 йилда Ўзбекистонда янги электр қувватларини ишга тушириш ҳажмининг ўсиши электр энергияси истеъмолига нисбатан орқада қолиб кетди... 60 фоиздан зиёд энергия ишлаб чиқариш техникаси ўз фойдаланиш муддатини ўтаб бўлди... Кейинги йилларда дарёларда сувнинг камайиши натижасида электр энергия ҳосил қилиш бўйича ГЭСлар бажариши керак бўлган ишни ИЭСлар зиммасига юклашга мажбур бўлдик...»

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1991 йил 20 ноябрь сонидан

@tarixkart
«Ҳозир одамларнинг асосий ташвиши битта: қишдан қандай чиқамиз... Ҳозир бутун диққат-эътиборни қишда ёпирилиши мумкин бўлган очарчилик олдини олишга қаратганмиз» — Ислом Каримовнинг 12-чақириқ Ўзбекистон Олий Кенгаши 8-сессиясидаги нутқидан

«Ўзбекистон овози» газетасининг 1991 йил 21 ноябрь сонидан

@tarixkart