#экотуризм
Пискент тумани "Ташморе"да дам олувчилар учун меҳмон уйлари қурмоқчи
Тошкент денгизи...
Йилнинг тўрт фаслида ҳам бири бирига ўхшамайдиган ўзига хос бетакрор чирой билан кўзларни қувонтирадиган бу сув омбори азалдан одамларни ўзига жалб этиб келади.
Ҳозирда увилдириқ қўйиш мавсуми бошланаётганлиги боис бу вақтга келиб денгиздаги ўнлаб тур йирик балиқлар анчайин илиқ иқлим касб этаётганлигидан саёз жой ахтариб ёппасига соҳилга яқинлашиб келишади. Бу манзарани таърифлашга тил ожиз.
Тунда ой шуласида ҳам бижирлаб, балиқлар кўплиги сабаб сув сатҳи гўё, қайнаётгандай кўринишга киради. Кўплаб балиқчи қушлар, чағалайлар ва ёввойи ўрдаклар учиб келади.
Ёз бошланиб кунлар исий бошлагач, сув тиниқлашиб, зилол тусга киради. Бу денгизнинг тўлиб, айни тўлқинлари қирғоққа урилиш даврига тўғри келади. Ҳамма шу томонга ошиқади. Боиси денгиз жазирама иссиқда атроф жавонибга шу қадар ёқимли тароват бахш эта бошлайдики, теварагидаги ям яшил ва салқин олам барчанинг жонига оро киради.
Аммо, минг афсуски, мазкур жуда катта ва бетакрор имкониятлардан ҳозирга қадар Пискент тумани томонидан фойдаланмай келинаётгани ачинарли ҳолдир.
Мазкур ҳудуд дам олувчиларнинг хордиқларидан сўнг ташлаб кетиладиган турли хил аҳлатлар билан тўлиб-тошди. Чиқиндилар маконига айланди. Карерлар фаолияти ҳам атроф-муҳит файзига путур етказа бошлади.
Вилоят раҳбари Зойир Мирзаев бошчилигида туманнинг иқтисодий- ижтимоий ривожланишининг таҳлили ва турли соҳаларда олиб борилаётган ишлар натижаси борасида ўтказилган йиғилишда ҳудудда қаровсиз ётган ерларни ўзлаштириш, улардан оқилона фойдаланиш бўйича қатъий вазифалар белгиланди.
Шу мақсадда янги тайинланган туман ҳокими Нодирбек Ёқубов аввло, ишни Тошкент денгизи атрофи ва у ердаги ўрмон хўжалигининг имкониятларини излашдан бошлади.
Дасталаб, манзилда экотуризмни йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
Соҳилдаги кўп йиллик дарахт ва бутазорлар орасида дам олувчилар учун инфратузилма шаҳобчаларини яратиш, овчилик ва балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш ҳамда меҳмон уйларини қуриш катта имкониятлар эшигини очади, шу билан бирга, кўплаб одамларни банд қилишга эришамиз, дейди.
Тошкент денгизининг туманга туташ ушбу соҳилини сайёҳлар учун вилоятдаги энг севимли ва жозибадор истироҳат мажмуаларидан бирига айлантириш ниятимиз борлигини таъкидлайди.
Шу мақсадда туманда узоқ муддатга мўлжалланган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Унга кўра, шу йилнинг ўзида сайёҳлар учун 10та меҳмон уйлари қуришга киришилади. Ҳудуддан ўтган катта магистрал йўл бўйига йўловчиларга хизмат кўрсатувчи ўтовлар ўрнатилади. Тошкент денгизи соҳилида чўмилиш ҳавзаси ташкил этилиб, скутер ва қайиқлар олиб келинади.
Дарвоқе, ҳозиргача туманда зиёрат туризими намунали йўлга қўйилган бўлиб, «Бобоғозий -Турк Тўғон», «Қирқ қиз» ҳамда «Парпи ота» тепаликлари сайёҳлар учун қизиқарли қадамжога айланган.
Эндиликда экотуризимни ҳам йўлга қўйилаётганлиги вилоятдаги қўҳна туманлардан ҳисобланган Пискент заминига сайёҳлар оқимини янада фаоллаштиради.
Иброҳим ТОШЕВ
«Qishloq hayoti» мухбири.
@tarix_chorrahasida

#кун_тарихи
2️⃣7️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📜 380 йил —Буюк император Феодосий I насронийликни давлат дини деб эълон қилган;
🏛 425 йил —Константинопол университети ташкил этилган;
🛡1536 йил — Литва армиясининг Себеж қалъасини қамал қилиши натижасиз тугаган;
🤴1598 йил — Борис Годунов Земский собори қарори билан подшоҳликка сайланган;
🤝 1617 йил— 1614-1617 йиллардаги рус-швед уруши Столбов тинчлик шартномаси тузилиши билан тугаган, унга кўра Новгород Россияга қайтарилган;
📰👩🦰 1693 йил— Лондонда дунёдаги илк аёллар учун журнал нашр этилган, унинг номи "The Ladies' Mercury" (Хонимлар сайёраси) деб номланган;
📜 1813 йил — Наполеонга қарши Россия ва Пруссия ўртасида Калиш иттифоқ шартномаси имзоланган;
📚1825 йил— Пушкиннинг "Евгений Онегин" романининг биринчи боби нашр этилган;
🇩🇲 1844 йил —Доминик Республикаси Гаитидан мустақилликка эришган;
🚬 1883 йил— Сигарета ўраш учун махсус машина патентланган;
⚽️ 1900 йил — Германияда "Бавария" футбол клуби ташкил топган;
⚔️ 1915 йил — Сибир ўқчи бўлинмалари немисларни Прасныш яқинида мағлубиятга учратиб, уларни Шарқий Пруссияга қайтариб юборган;
🇱🇹🇧🇾 1919 йил— Вилньюсда Литва-Белорусия Совет Социалистик Республикаси ("Литбел") ташкил этилган;
⚡️1932 йил —Жеймс Чадвик нейтронни кашф этган;
🔥1933 йил— Голландиялик мутаассиб коммунист Маринус ван дер Любе Германия Рейхстагига ўт қўйган;
🇦🇿 1988 йил — Озарбайжоннинг Сумгаит шаҳридаги погром натижасида 26 нафар арман ва 6 нафар озар ўлдирилган;
🇻🇪 ⚔️ 1989 йил — Венесуэла пойтахти Каракасда ҳукуматнинг неолиберал ислоҳотлари сабабли нотинчлик бошланган;
🎮 1996 йил— Нинтендо "Покемон" ўйинлари ишлаб чиқаришни бошлаган;
🇯🇵⚖️ 2004 йил — Токио туман суди Аум Шинрикйо сектаси раҳбари Шоко Асахарага ўлим жазосини белгилаган;
🇱🇾 2011 йил— Ливиянинг Миллий ўтиш даври кенгаши ташкил этилган.

#музейга_ташриф
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Олмалиқ шаҳар Ўлкашунослик музейига австралиялик сайёҳ ташриф буюрди. Хорижий меҳмон саёҳат чоғида ўзбек халқининг ўтмишига катта қизиқиш билан қаради. Айниқса, унда этнография бўлими ва Олмалиқ шаҳрининг тарихи, "Сермазмун ҳаёт соҳиби" бурчаги ўзгача таассурот қолдирганлигини айтиб ўтди.

2️⃣8️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🐘1854 йил — АҚШда Республикачилар партияси ташкил топган;
🇪🇬1922 йил —Мисрнинг Буюк Британиядан мустақиллиги эълон қилинган;
🧪1935 йил — Америкалик кимёгар Уоллес Каротерс биринчи марта нейлонни синтез қилган;
🖥1956 йил —АҚШда компьютерлар учун тармоқ кабели патентланган;
🇪🇺1975 йил—Африка, Кариб ҳавзаси ва Тинч океанининг 46 та давлати билан Иқтисодий ва савдо алоқалари тўғрисидаги биринчи Ломе конвенцияси Ломе шаҳрида Европа Иқтисодий Ҳамжамияти томонидан имзоланган;
🇻🇪1989 йил— Венесуэлада полиция, соқчилар ва армия неолиберал ҳукумат ислоҳотлари натижасида юзага келган тартибсизликларни бостиришга киришган;
⚔️1991 йил —Форс кўрфазида уруш тугаган;
🇧🇦1992 йил —Босния ва Герцеговинада Серб Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;
1994 йил - Босния урушидаги ягона ит жанги Баня Лука устида бўлиб ўтди.
🇺🇦1995 йил — Украина Социал-демократик партияси рўйхатга олинган;
⚔️ 1998 йил —Косово уруши деб номланган қуролли можаро бошланган;
🇻🇦2013 йил— Бенедикт ХVI папалиги ўз ниҳоясига етган.

#Амалий_санъат
⚜️Ганчкорлик – ўзбек халқининг қадимий ва бетакрор амалий санъати
🔹Ганчкорлик – қадимий санъат турларидан бўлиб, ўз аксини дунё меъморчилигида, жумладан, Ўрта Осиё, Эрон, Туркия ва бошқа кўплаб давлатларда намоён этиб келмоқда.
🔸Бу амалий санъат тури Ўзбекистон меъморчилиги солномасида муҳим ўрин тутади.
⚡️Кўҳна тарих ёдгорликларини кузатар эканмиз, ўймакорлик санъати оддий пахса деворлардан бошланиб, кейинроқ ганч ўйма безакларга ўтганини кўрамиз.
🕌Ҳозирги кунда ганч серқуёш Ўзбекистонимизда ардоқланиб ва муҳофаза қилинаётган кўпгина ёдгорлик обидаларига кўркамлик, гўзаллик бахш этиб турибди.
💫Ўзбек меъморчилигига хос ганч ўймакорлиги усулида безатилган қадимий девор бўлакларини хориж музейларида ҳам учратиш мумкин.
#tarix_chorrahasida

#тепаликлар_тарихи
⁉️СИР ТЕПАМИ Ё ҒОР ТЕПА?
✨Ғор тепа манзилгоҳи Оҳангарон водийсининг номи бўлиб форсча “Оҳанг” - темир, “гарон” - садоси маъносини англатади.Бу ерларда йиртқич хайвонлар жуда кўп учраган ва шу боисдан ҳам у жойларни “Борса келмас”, деб ҳам аташган. Оҳангарон водийсида дастлабки ҳаёт мелодий III-IV асрларга тўғри келади. 1958 -1962 йилларда археологлар томонидан Илоқ давлати унинг қадимги қалъалари қисқача ўрганилган. Облиқ ўрнида қадимда “Обирлик” қалъаси бўлган.
✅Милодий V-VI асрларга келиб водийда Илоқ давлати ташкил топган. Илоқ давлатининиг пойтахти – Тункат шаҳри бўлган бу шаҳар ҳаробаси ҳозирда Оҳангарон водийсининг сўл қирғоғи Телов ва Кандирсой оралиғида жойлашган.
БАТАФСИЛ🔼

Telegraph
"Борса келмас" тепалиги
Ғор тепа манзилгоҳи Оҳангарон водийсининг номи бўлиб форсча “Оҳанг” - темир, “гарон” - садоси маъносини англатади. Қадимда водийни Лой мавзеси деб ҳам юритишган. Оҳангарон дарёсининиг ўнг ва сўл қирғокларида жуда ҳам қалин қамишзор ва туқайзорлар бўлган.…
#кун_тарихи
1️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⛓ 1360 йил—Англия қироли Эдвард III 19 ёшли Жефри Чосерни француз асирлигидан 16 фунт стерлингга сотиб олган. Чосер кейинчалик Англиянинг энг кўзга кўринган шоирларидан бирига айланган;
❌ 1780 йил— Пенсилвания қулликни бекор қилган биринчи штат бўлган;
🧪1869 йил —Дмитрий Менделеев элементларнинг атом оғирлиги ва кимёвий ўхшашлигидан келиб чиққан ҳолда элементлар жадвалини тузган;
🇺🇿1915 йил—Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган;
🇯🇵1932 йил —босиб олинган Хитой Манчуриясида Япония ҳукумати томонидан ташкил этилган Манчжо-го давлати эълон қилинган;
🗳1935 йил —плебицит натижасида 1920 йилдан Миллатлар Лигаси назоратида бўлган Саар ўлкаси яна Германия таркибига кирган;
🇺🇸 1961 йил —АҚШ президенти Жон Кеннеди Тинчлик корпуси ташкил этилганини эълон қилган;
🌍 1970 йил— Родезия Британиядан мустақиллигини эълон қилган;
🪦 1978 йил —Чарли Чаплиннинг қолдиқлари Швейцариядаги қабридан ўғирлаб кетилган;
📌 1991 йил —Донбасс кончилари биринчи марта сиёсий талаблар қўйиб иш ташлаган (Горбачевнинг истеъфоси);
🇬🇪1994 йил— Грузия парламенти Грузиянинг МДҲга қўшилиши ҳақидаги ҳужжатни ратификация қилган;
🇰🇿1995 йил —Қозоғистон Президенти Қозоғистон халқлари ассамблеясини тузиш тўғрисидаги фармонни имзолаган;
🇦🇲1995 йил —Арманистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бошланган;
🇺🇦1998 йил —Европа Иттифоқи ва Украина ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирган;
🇦🇲2008 йил —Ереванда тартибсизликлар юз берган.

#Тарих
📯"Йигирма уйлик шаҳар" топоними
Заранкат – Заркент шаҳри номини кўпчилик олимлар зар, зарин «олтин, олтиндан бўлган» сўзи билан боғлашмоқда.
Пискент номи эса форсча «бис» – «йигирма» ёки суғдий «пиш-пис» – «нари (томон)» сўзлари билан боғланади, яъни «йигирма уйлик шаҳар» ёки «нари(томон)даги шаҳар» деб талқин этишади.

#туризм
‼️Туризм ахборот белгиларини биласизми?
🧷Туристик белгиларни жорий қилиш фақатгина сайёҳлар учун қулайлик туғдирибгина қолмай, балки диққатга сазовор жойларни осон топиб бориш имкониятини ҳам юзага келтиради.
🔹Шунингдек, бу мамлакатнинг тарихий ўтмишига нисбатан ҳурмат шаклланишига ёрдам беради. Туристик навигатсия тизими белгилар ва маълумотларни жойлаштириш учун мавжуд стандартларга мос келади.
Батафсил🔼

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мултимедиа_кўргазмаси
📍Бугун Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан янги “Монедан Кандинскийгача. Санъатда инқилоб” мултимедиа кўргазмаси ташкил этилди.
🖥"HD" проексия, аниматсион графика ва классик мусиқани ўзида мужассам этган кўргазма ташриф буюрувчиларга 9 та жаҳонга машҳур модернизм усталари: Клод Моне, Жорж Сеурат, Винсент ван Гог, Эдвард Мунк, Пол Сезан, Хуан Грис, Роберт Делаунай, Пол Клее ва Василий Кандинскийнинг асарларини тақдим этади.
🪄Томошабинлар ХIХ аср охири - ХХ аср бошларининг энг муҳим бадиий йўналишлари бўлган импрессионизм, пунктизм, постимпрессионизм, кубизм ва экспрессионизмлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
⏰Кўргазма 2023 йилнинг 1 июнига қадар давом этади ва ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача ишлайди.
Чипталар: www.iticket.uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ отаси хотирланди
🗓 Бугун Усмон Юсупов ҳаёт бўлганида 123 ёшни қаршилаган бўларди. Шу муносабати билан Янгийўл туманидаги "Халқабод" маҳалласида хотирлаш маросими ўтказилди.
✅ Тадбирда "Нуроний жамғармаси" республика бошқарув раиси ўринбосари, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ш. Убайдуллаев, У.Юсуповнинг жиян-набираси К. Содиқова ва кенг жамоатчилик вакллари иштирок этди.
💐 Шунингдек, У.Юсупов буюсти остига гуллар қўйилиб, Маданият марказида унинг номидаги боғ барпо этилди.
ℹ️ Эслатиб ўтамиз, 1974 йил 24 июнда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўзбекистон халқлари тарихи музейининг филиалида унинг уй-музейи ташкил этилган.
📍 Айни пайтда музей фондида 4 мингга яқин ноёб буюмлар сақланаяпти. Ушбу манзилда У.Юсупов 20 йил яшаган. Бу ерда 1937—1950 йилларда республиканинг биринчи раҳбари бўлиб ишлаган Усмон Юсуповнинг ҳаёти ва фаолияти, яқин ўтмиш билан боғлиқ маълумотлар жамланган.
@tarix_chorrahasida
✅ Тадбирда "Нуроний жамғармаси" республика бошқарув раиси ўринбосари, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ш. Убайдуллаев, У.Юсуповнинг жиян-набираси К. Содиқова ва кенг жамоатчилик вакллари иштирок этди.
📍 Айни пайтда музей фондида 4 мингга яқин ноёб буюмлар сақланаяпти. Ушбу манзилда У.Юсупов 20 йил яшаган. Бу ерда 1937—1950 йилларда республиканинг биринчи раҳбари бўлиб ишлаган Усмон Юсуповнинг ҳаёти ва фаолияти, яқин ўтмиш билан боғлиқ маълумотлар жамланган.
@tarix_chorrahasida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак
🌤 Ассалому Алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
🌸 Қалбингиз иймонга,
🌸 Уйингиз қувончга,
🌸 Юзингиз нурга,
🌸 Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
@tarix_chorrahasida
🌤 Ассалому Алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
🌸 Қалбингиз иймонга,
🌸 Уйингиз қувончга,
🌸 Юзингиз нурга,
🌸 Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи
2️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🚢1498 йил — Васко да Гама эскадрони Мозамбикка етиб келган;
🇺🇸1917 йил —АҚШ Конгресси Пуэрто-Рикони АҚШ ҳудуди деб эълон қилган ва унинг аҳолисига АҚШ фуқаролари ҳуқуқларини берувчи Жонс қонунини қабул қилган;
⚔️1943 йил— Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида АҚШ ва Япония ўртасида денгиз жанги бошланган;
🇫🇷1956 йил —Марокаш Франциядан мустақилликка эришган;
🇺🇸1965 йил —АҚШ ҳаво кучлари Шимолий Вьетнамни мунтазам бомбардимон қилишни бошлаган (Rolling Thunder операцияси) ва у 1968 йилгача давом этган;
💰1973 йил —Валюта инқирозининг муқаррарлиги туфайли Европанинг барча валюта бозорлари ёпилган (19 мартгача);
🇮🇷1975 йил —Эрон бир партияли давлатга айланган;
🇦🇺 1986 йил —Буюк Британия қироличаси Елизавета II Канберрада Австралия ва Буюк Британия ўртасидаги охирги ҳуқуқий муносабатларни бекор қилувчи Австралия қонун лойиҳасини имзолаган;
🇺🇳1992 йил —Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон мустақил давлатлар сифатида БМТга аъзо бўлган;
⚔️1992 йил— Днестрянда (Молдова Республикаси) қуролли тўқнашув бошланган;
🇦🇫2001 йил —Толибон буддизм маданияти ёдгорликларини портлатиб юборган;
🗳🇷🇺 2008 йил— Россияда учинчи президент сайланган;

#зиёратгоҳ_тарихи
⚪️🟣АВЛИЁСОЙ ИКРИМА ОТА ҚАДАМЖОСИ
🔺Бўстонлиқ туманида қад ростлаб турган “Авлиёсой Икрима ота” зиёратгоҳи дастлаб 1935-1940 йилларда советлар даврида бошқа муқаддас қадамжолар каби бузиб ташланган. Истиқлол йилларида, яъни 1995 йилда зиёратгоҳ қайтадан таъмирланиб қурилган.
✏️Ушбу инсоннинг қачон туғилганлиги ҳақида маълумотлар топилмаган. Халқона карашларга кўра, Икрима ота пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а. в.)нинг авлодларидан бири бўлган. Икрима ота Чимбойлиқ қишлоғи аҳолисига ислом дини таълимотидан сабоқ берган.
🔖Шунингдек, у турли хил касалликларни Қуръон ўқиб даволаб, донг таратган.

#Зулфияхоним
📚"Тонг куйчиси", - дея бизлар улуғлайдиган Зулфияхоним барчамиз учун ҳақиқий ўзбек аёлининг сиймосидир. Унинг ҳар бир битган шеъри юракда очилаётган майда чечак гулга ўхшайди. Шу сабабдан бўлса керак унинг ижодини ёш-у қари бирдек яхши кўради.
⚡️Зулфияхоним таваллуди муносабати билан Оққўрғон тумани "Тарих ва ўлкашунослик" музей-мемориалида Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда 49-ИДУМ мактаб ўқувчилари иштирокида адабий кеча ўтказилди.
📍Тадбир давомида ўқувчилар томонидан шоиранинг ҳаёти ва ижоди, энг сара шеърларидан намуналар ўқилди. Тайёрланган рақс ва қўшиқлар байрамона кайфиятга кайфият қўшди.

#Хатлов
⚡️⚡️Маданий мерос объектларини ўзбошимчалик билан ўраб олган ва у ерда қурилиш ишлари олиб борган шахслар аниқланди
▪️Ҳозирги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларида Маданий мерос бошқармаси томонидан хатловлар олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундан кўзланган асосий мақсад Маданий мерос объектларида ноқонуний ишлар олиб бораётган қонунбузарларни аниқлашдир.
🔻🔻🔻Ҳозиргача бошқарма томонидан 12 та ҳолат бўйича "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс"нинг 64-моддасига асосан Жиноят ишлари буйича Оҳангарон туман судига ва 1 та ҳолат буйича вилоят прокуратурасига тўпланган хужжатлар юборилди. Хатлов ишлари эса давом этмоқда.

☀️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌸Жума тонги муборак бўлсин, азизлар..
🍀 Тонгнинг энг гўзал ва ҳайрли тилаклари сизга кун давомида йўлдош бўлсин! Ўйлаган мақсадларингиз йўлида таслим бўлманг ва югуришда давом этинг.

3⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📚1639 йил —АҚШнинг Бостон штатида ташкил этилган университет Жон Гарвард (ҳомий) шарафига "Гарвард" деб номланган;
💰1813 йил — Англия Швецияга Наполеон билан иттифоқдан воз кечиш учун пул тўлаган;
🇺🇸 1837 йил— АҚШ Техас Республикасининг мустақиллигини тан олган;
📜 1863 йил — АҚШ Конгресси барча ҳиндуларни Канзасдан резервацияга мажбуран кўчириш тўғрисида фармон чиқарган;
🇺🇿 1876 йил —Қўқон хонлиги Фарғона вилояти номи билан Россия империяси таркибига қўшилган;
🤝 1878 йил — Россия ва Туркия ўртасида Сан-Стефано шартномаси имзоланган. Усмонли империяси таркибидаги худуд Россиянинг таъсир доирасига ўтиб Буюк Болгария автоном князлиги ташкил этилган;
🌊 1911 йил— Мурғоб дарёсида ҳажми 2,2 млрд³ бўлган энг катта кўчки содир бўлган ва натижада табиий тўғон билан Сарез кўли ҳосил бўлган;
🤝 1918 йил — Совет Россияси ҳукумати Германия, Австрия-Венгрия, Усмонли империяси ва Болгария билан Брест-Литовскда сулҳ тузган;
🌡 1921 йил — канадалик физиолог Фредерик Грант Бантинг инсулин гормонини кашф этган ва 1923 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган;
❌ 1924 йил —Туркия Миллий мажлиси Усмонли сулоласи ҳукмронлиги, халифалик ва бошқа диний ҳокимиятлар тугаганлигини эълон қилган;
🇩🇪1933 йил — Потсдамда Гитлер Учинчи Рейх ташкил топганлигини эълон қилган;
🇮🇹 1944 йил — АҚШ президенти Франклин Рузвельт Италия флоти АҚШ, Буюк Британия ва СССР ўртасида тенг тақсимланишини баён қилган;
🌊1995 йил — Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилган;
⚖ 1998 йил —Microsoft бош директори Билл Гейтс АҚШ Конгресси томонидан компьютер бозорини монополлаштириш айблови билан сўроқ қилинган.

#тарих
⚪️🟠ЎТМИШНИНГ МАЪДАНЛИ ТЕПАЛИГИ
⌛️Инсон ҳаёт узра умргузаронлик қилар экан, ўтаётган ҳар бир лаҳзасини ғанимат билмоғи, унинг қадрига етмоғи лозим. Чунки, вақт бетўхтов ўз ҳаракатини давом эттирар экан, унинг баробарида бизнинг ҳам олтиндан-да қиммат бўлган умримизнинг ғанимат онлари ўтиб бормоқда. Кечаги кунимиз бугун тарихга айланди.
💡 Ўтмишимизга назар солсак, тарих саҳифаларида биз учун қизиқарли бўлган жуда кўп маълумотларга эга бўламиз. У ҳақда фикр ва мулоҳаза юритамиз. Ҳар бир даврнинг ўзига яраша ўтмиши бор. Бироқ, уларнинг барчаси ҳақида ҳам тўлиқ маълумотлар ёзиб қолдирилмаган. Шу жумладан, вилоятимиз ҳудудидаги кўплаб археология ёдгорликлари бўлган тепаликларнинг остида биз ҳали биз билмаган тарихнинг янги-янги саҳифалари яшириниб ётибди.
📍Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар “Соғлом” МФЙ ҳудудида “Полвонтош тепа” археология ёдгорлиги бор. Н.Душаевнинг асарида ёзилишича бу ерда 1934 йилда шўролар мактаби очилган экан. Хонадонлар сони 1937 йилда 74 та бўлган. Тепалик остида кўҳна шаҳар қолдиқлари яшириниб ётибти. Мазкур жойда тарихчи олимларнинг олиб борилган изланишларидан шу нарса маълум бўладики, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади.
🔖Уларнинг маълумотларига кўра тепаликнинг атрофидаги Кўлбулоқ ва Қизилолма масканлари ўтмишда шаҳар даражасига етмаган. Палвонтош тепада эса ростмана бир пайтлар шаҳар гуркираганлигидан далолат беради. Уни умумий девори билан ўралган работ ва шаҳристонли кичик шаҳар, деб тасаввур қилиш мумкин. Афтидан полвонтош ҳам (Тошқўтон) ҳам кончилар шаҳарчаси вазифасини ўтаган бўлиб, маъданни эритувчи печи ҳамда сопол ва чинни пиширувчи печларига эга бўлган. Археологик изланишлар шундан далолат берадики, тепаликда жуда кўп миқдорда маъданли қадимги қотишма парчалари ҳамда сопол ва нафис чинни бўлаклар топилган. Академик Ю. Ф. Буряков сопол парчаларидаги рангтасвир белгиларига қараб тепаликнинг тарихи VI-VIII-асрларга бориб тақалишини тахмин қилади. Полвонтош тепа ёдгорлиги 1972 йил эълон қилинган “Тошкент вилоятининг археологик ёдгорликлари” харитасида 4 гектар саҳнли Эрвалитепа шаҳарчаси деб кўрсатилган.
🖌Сир-асрорларга макон, жонажон ватанимизнинг ҳар бир зарраси биз учун қадрли. Уларни асраб-авайлашимиз ва келажак авлодларга етказишимиз лозим.

Европанинг аэрокосмик пойтахти ҳисобланган Тулуза шаҳрида жойлашган Франция фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC) ҳудудида Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди.
Очилиш маросимида ўзбекистонлик дипломатлар, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тулуза шаҳри мерияси вакиллари, Франциянинг Коинот тадқиқотлари маркази (CNES) раҳбарияти иштирок этди.
Мирзо Улуғбекнинг 2,4 метр баландликдаги бронза ҳайкали муаллифи — самарқандлик ҳайкалтарош Умирзоқ Шарипов.