Тарих чорраҳасида
193 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

"Ўзбекистон тарихи" телеканали оркали бугун 21.00 да "Энг янги тарих" кўрсатуви эферга узатилади. Ушбу кўрсатувда "Ийк ота" зиёратгохи ҳақида ҳикоя қилинади.


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг

Aссалому алайкум, азизлар!

🌹“Ҳеч қачон орзуингиздан унга эришиш учун кўп вақт кетиши сабабли воз кечманг. Вақт шундай ҳам ўтади”.

🖌 Эарл Нигҳтингале


Telegram|facebook
#тарих

Буюк аждодлар ўтган замин☺️

🏞Ушбу қишлоқ азалдан шу ном билан атаб келинмоқда. Қишлоқ Ўрғозсой бўйида жойлашган. Маьмурий номи "Бирлик", ҳозирги пайтда "Қизилой" МФЙ деб аталади.

🏔Яқин ўтмишда Ўрғозсойнинг юқори қисмидан пастга қараб қуйидаги инсонлар яшаб ўтишган: тоғ ўрмони чегарасида Фозил бобо яшаган.

🔍Пастроқда Эшбола(Эш ота) ёлғиз яшаган. Қуйироқда кунчиқар томонда қабристон, Каттанов йўлида ертўлада Умар бобо яшаган.

📌Ҳозир унинг авлодлари бор. Ундан пастроқда Қўчқор ота булоғи бор. Булоқ кун ботишда бўлиб, унинг ёнида ушбу булоқни топган Қўчқор ота яшаган. Кунчиқарда Сулаймон бобо яшаган.

🖊Нарироқда якка хўжаликлар тугаб, қишлоқнинг асосий қисми бошланади. Бу ер девор билан ўраб олинган эди. Кичинов( Кичик нов)да Қурбон бобо ва Дониёр бобо яшаганлар. Ҳозирги пайтда Дониёр бобонинг авлодлари Бўкада яшамоқда.

⌛️Қишлоқнинг асосий қисми уч овулга бўлинган: Ўрта овул, Кунгей, Озновул. Кунгей- "кун тегадиган" деган маьнода. Озновул- озгина, яьни кичик овул маьносида келади. Қишлоқда икката тегирмон, учта масжид бўлган.

🌅Ўрғоз қишлоғи яқинида учта қишлоқ бўлган: шарқ томонда Шамат, ўртада Қизилой, ғарб томонда Камар.


Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм

Бу ёш ва беғубор болани қаранг, уйдагиларининг ахволи ҳаёлига ҳам келгани йўқ. Бирим икки бўлсин деб юрган ўртоғининг устидан куляпди:

"Вой вояй, қўй-қўй ҳафа бўма, дорбозга шогирд тушсанг духобадан иштон тиктириб беради, маза қилиб кийиб юрасан."

🐚Ҳали ҳаётнинг ўзи уни шундай инсонга айлантирадики, бу йилларни соғиниб қолади...

Telegram|facebook
#дунё_экспонати

Эйфел минораси экспонат сифатида 20 йилга қурилганми?😱

😳Эйфел минораси қурилаётган пайтда унинг 100 йилдан ортиқ вақт туришини лойиҳа муаллифи инжинер Гюстав Эйфел ҳам кутмаган эди.

📌Эйфел минораси 1889-йилги Бутунжаҳон кўргазмаси учун экспонат сифатида қурилган бўлиб, 20 йил сақланиши кўзда тутилган эди. Франсуз инқилобининг 100 йиллигига бағишланган лойиҳалар танловида Aлександр Гюстав Эйфел ғолиб бўлган эди.

⭕️Эйфел минорасининг баландлиги 324 метр бўлиб, очилган пайтдан бошлаб 41 йил давомида 1930-йилгача дунёдаги энг баланд иншоот бўлган.

🛠Минора қурилишида олий сифатли пўлатдан фойдаланилган. Пўлат конструксияларнинг жаъми оғирлиги 9441 тонна бўлиб, 18038та бўлак бирлаштириб чиқилган.

🎨Техника юқори даражада тараққий этган ҳозирги даврда ҳам минорани оддий мўйқалам билан бўяшади. Бўяш ишлари ҳар етти йилда амалга оширилади

⚔️Иккинчи жаҳон уруши пайтида немислар Парижни эгаллаганда парижликлар минора лифтини бузиб қўйишган.

Telegram|facebook
Laylo
Dadahon Hasanov
#классика

🎤Дадаҳон Ҳасан - Лайло


Балки ўчган эдим ёдингдан,
ширин хаёлингни буздимму...
Лайло! Лайло! Сенинг ёнингда
бир дам кўрмоқчийдим ўзимни.

Дилнавозим! Дилафгорим!
Ёнингга учай, Лайло!
Ҳисларимни йўлларингга
маржондек сочай, Лайло!


🎼Узоқ-узоқ ҳаёлларга олиб кетадиган дарддош мусиқалар тинглар эканмиз, ўтмишни ёдга олмай илож йўқ. Aхир ундаги ҳар бир он қадрли.

🎧Тингланг ва завқланинг...

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳайрли_тонг

☀️Aссалому алайкум, азизлар!☀️

"Мувафаққияцизликлардан сабоқ олинг ва олдинга интилинг"...

🖌Стев Жобс


Telegram|facebook
#тарих

Салжуқнинг давлати қанчалик мустаҳкам эди?🤓

🏔Салжуқийлар давлати номи кўчманчи турк-ўғуз қабиласи бошлиғи Салжуқ номидан олинган. Салжуқий турклар ХI аср 30-йилларида ҳарбий хизматлари эвазига Хуросонда ғазнавийлардан мулклар оладилар.

🎠1038 йили улар Нишопурни эгаллаб, ўз раҳбарлари Тўғрулбекни султон деб эълон қилдилар. Салжуқийлар секин-аста бутун Хуросонни (1038-1044), Хоразмни (1043) бўйсундириб, Ғарбий Эрон (1042 ва 1051 йиллар), Озарбайжон (1054) ва Ироқни Бағдод билан бирга (1055) босиб олдилар.

👑Aббосийлар халифаси Тўғрулбекни султон ҳамда «Шарқ ва Ғарб подшоҳи» деб тан олишга мажбур бўлди. Тўғрулбек Рай шаҳрини, унинг укаси Чағирбек Марвни ўзларига пойтахт қилдилар.

🗻Aлп Aрслон (1063-1072) ва Маликшоҳ И (1072-1092) даврида салжуқийлар Aрманистонни эгалладилар, Византия (Рум)ликларни енгиб (1071), бутун Кичик Осиёни (1071-1081), кейинчалик Сурия ва Фаластинни босиб олдилар. Улар Грузия, Ширвон ва Мовароуннаҳрни ўзларига бўйсундириб, у ерлардаги ҳукмдорларни ўз вассалларига айлантирдилар. Салжуқийлар қўшинлари Aрабистон яриморолидаги Яман ва Баҳрайн ерларини ҳам ўз тасарруфларига олдилар.

🏞1074 йили Термиз, Бухоро, Самарқанд, кейинчалик Фарғонани ишғол этдилар. Маликшоҳ И ҳукмронлигида Салжуқийлар ҳарбий-сиёсий жиҳатдан жуда кучли бўлган. Пойтахт Исфаҳонга кўчирилган.

📌ХI аср охирларидан бошлаб, салжуқийлар давлати таназзулга учрай бошлади. Чунки биринчи салб юришлари натижасида салжуқийлар Ширвон ва Кичик Осиёнинг кирғоқ бўйи ҳудудларидан, Сурия ва Фаластиннинг бир қисмидан ажралди. Тўғрулбек авлодларининг баъзилари мустақил султонликлар тузиб олдилар: Кермон султонлиги (1041-1187), Сурия султонлиги (1074-1117), Кўня (Рум) султонлиги (Туркия, 1077-1307) Маликшоҳ вафотидан кейин унинг ўғиллари ўртасида тахт учун кураш авж олди.

🔶Натижада Салжуқийлар давлати иккига бўлинди: Ғарбий Ерон, Ироқ ва Озарбайжонни Ироқ султонлиги (1118-1194) номи билан Маҳмуд бошқарди. Ҳамадонни пойтахт қилди. Хуросон, Сийистон, Хоразм ва Мовароуннаҳрда Маликшоҳнинг ўғли Султон Санжар (1118-1157) тахт сўради. Пойтахти Марв бўлган.

📍Санжар вафотидан сўнг (1157) салжуқийларнинг Хуросондаги ҳукмронлиги тугади. 1194 йили Хоразмшоҳ Такаш Ироқ султонлигини тормор қилди. Кўня султонлиги эса ХII асргача ҳукм сурди.


Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм

"Темир хотин" фильмини кўп томоша қилганмиз, бироқ шу қисмига унча аҳамият бермаган эканмиз...

"Японияда фикр учун пул беришади, биз сўрамаяпмиз-ку..."
😂

😁Суҳбатнинг давомида шу қадар қизиқ фикр ва ғоялар ҳақида сўз очиладики, қорнингизни ўшлаб куласиз...


Telegram|facebook
#фаолият

💐Бутунжаҳон туризм куни муборак!!!

⚡️Бугун 27 сентябр "Бутунжаҳон туризм куни". Ангрен шаҳар тарихи музейида шу кунга бағишланган оммавий тадбир бошланди. Тарихга ошно қалбларни ушбу тадбирга таклиф этамиз.

🚲Бундан ташқари ушбу кун муносабати билан Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари ўртасида велосипедда шаҳар бўйлаб саёҳат ташкил этилди...


Telegram|facebook
#миллий_ўйинлар

🌻“Жамбил” ўйини🍀

🏵Миллий ўйинлар фарзандларимизга миллийликни сингдиришдан ташқари вақиларини қувноқ ўтказишларига ёрдам беради. Айримларга “Жамбил” ўйинининг номи бироз нотаниш туйулиши мумкин бироқ орамизда кўпчилигимиз болалигимизда бу ўйинни мароқ билан ўйнаганмиз.

🐚Ушбу ўйинда жамоалар 2 га бўлинади. Ўйин марказига доира чизилиб, ўртасида 5 дона ясси тош терилади. Қуръа ташлаш йўли билан жамоаларнинг қайси бири ўйинни биринчи бўлиб бошлаши аниқланади.Ҳар бир жамоада 5 тадан иштирокчи қатнашади.

⚽️Ўйин бошлангач ўйин марраси белгиланади, яъни белгиланган жойдан тикилган тошлар томон ўйинни бошлаган жамоа иштирокчилари тошлар йиқилганга қадар галма-гал коптокни отадилар. Агар тош йиқилса иккинчи жамоа тош йиқитган жамоани копток билан қувлайди.

Агар тошларни қайта йиғаётган жамоа ўзларига коптокни тегизмасдан йиғса шу жамоа ғолиб, акси бўлса мағлуб бўлади.


Telegram|facebook
#янгилик

Ван Гогнинг "Янги" расми Aмстердам музейида намойиш этилади😳

🎨Винсент ван Гогга тегишли бўлган ва илгари ҳеч қачон намойиш қилинмаган расм Aмстердам музейида Голландиялик уста номи билан намойиш этилмоқда.

✏️Ушбу расм Голландия шахсий коллекциясининг бир қисми бўлиб, уни саноқли одамлар билишади, шу жумладан Ван Гог музейида ҳам. Бу расм Ван Гогнинг бошқа расмларидан олдинроқ яратилган, бироқ оммага ҳавола этилмаган.

🔅"Янги" асар Ван Гогга тегишли бўлиши жуда кам учрайди", деди музей директори Эмили Горденкер. "Биз ташриф буюрувчилар билан ушбу эрта чизилган расм ва унинг ҳикоясини бўлишиш имкониятидан фахрланамиз."


Telegram|facebook
#бу_қизиқ

🌲Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега айнан арча Янги йил рамзига айланган?

🌳Қадимги даврларда одамлар йилнинг сўнгги куни биргаликда ўзларининг масканларидаги энг катта дарахт – арчани қидирганлар ва унинг атрофида байрам қилиб, бу дарахтга ўзлари учун севимли бўлган нарсаларини илиб кетганлар. Бундан мақсад кейинги йил янада мўл-кўл бўлсин, дея ният қилганлар.

Арчаси йўқ мамлакатларда-чи?

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН
Yomg`ir yog`di (UzHits.Net)
Kumush Razzoqova
#классика

🎤Кумуш Раззоқова "Ёмғир"

Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирлардан чарчаган шаҳар.
Ухлаб қолдинг, йиғлаб, қон ютиб,
Кўринганда уфқда саҳар.

Мен тақдирдан ҳеч ноламайман,
Гар алмашди шомга тонгимни.
Олиб келди бу оқшом билан,
Узоқларда қолган жонимни
.

🌙Қачонки мусиқа қалбингиз торларини черта олсагина у юракка яқин бўлади. Бу ашула ҳам ҳатто ҳозиргача кўпгина қалбларнинг севимли таронасидир.

🎧Тингланг ва завқланинг...


Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳайрли_тонг

☀️АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!


🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ!🤗

@tarix_chorrahasida
#тарих

ТЕШИК-ТОШ БИЛАН ТЕШИК-ТОШ ОҚСОҚ-ОТА БОШҚА-БОШҚА ҲУДУДЛАРМИ?⁉️

🏞Тарихсиз келажак бўлмайди дейишади. Агар диққат билан назар солсангиз бу ўлка нечоғлик катта тарих ва буйук аждодларга эга эканлигини англайсиз. Тешик-тош Оқсоқ-ота ҳудуди ҳам ана шундай тарихий манзиллардан биридир.

🏔Мазкур тог тизими Оқсок-ота вохасида оқимдан 5 км тепаликда жойлашган. «Тешик-тош» деб карст ёки дефляция натижасида емирилган қояларни аташган, Оксок-ота деб Сурхондарёдаги Тешик-тошдан ажратиш мақсадида аталган. Бу объект антиқа геологик тузилмалардан бири булиб палеоген (эоцен) оҳактошлар тизими Оқсок-ота кундаланги буйлаб чузилган, бу ерда дарё тор ва саёз водийни хосил килган.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм

🎞Ҳали тўлиқ кўрмасдан дарров танидингиз-а! Бу ўша биз билган "Тоғлик куёв". Куч борасида унга тенг келадигани йўқ бўлса-да, ўзи ёш боладан фарқ қилмайди.

"Дада, сув ичаман"

😅Чанқаган бу йигитимиз сув ўрнига билмай бошқа нарса ичиб юборди. Аҳир тоғ-у тошда улғайган одам бундай нарсаларни ичиб кўрмаганда...

Telegram|facebook
#экспонат

🔴🟠Ўлкамизнинг ўтмиш ҳаётидан дарак берувчи кўза

📌Кўза илгариги даврларда кўп ишлатилар эди. Халқимизнинг кундалик ҳаётида ажойиб дастиёр эди. Эндиликда эса унинг ўрнини боса оладиган нарсалар борлиги учун ҳам кўзага эҳтиёж қолмаган...

🏺Кўза - бўйи ва дастаси кенг, думалоқ идиш. У керамика (анъанавий равишда), шиша, металл, пластмассадан қилинган. Сув ва ичимликларни сақлаш ва сақлаш учун ва бошқа мақсадларда ишлатилади Бу кўза 2013 йил махаллий ахоли томонидан Олмалиқ шахар ,,Ўлкашунослик"музейига олиб келинган.

🏛Агар қадимги халқимиз ҳаёти ҳақида янада кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, ушбу музейга ташриф буюринг...


Telegram|facebook
#жараён

“БУТУНЖАҲОН ТУРИЗМ КУНИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ

🐚Юртимизнинг ҳар бир ҳудудидини ўзига яраша тарихи, гўзал, бетакрор табиати, жаҳон сайёҳларини ўзига жалб этадиган тарихий маданий мероси дурдоналари бор. Уларнинг ҳар бири ўзининг қимматбаҳо аҳамияти эга бўлиб ҳамиша инсонлар эътиборини ўзига тортиб келади.

⚡️“Бутунжаҳон туризм куни” муносабати билан вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида турли хил маъданий-маърифий учрашувлар, спорт мусобақалари, фестиваллар ва экскурсиялар ташкил этилди.

💫Ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувларда жаннатмакон юртимиз кўрк бағишловчи қадимий ёдгорликлари, қадамжолари, сайёҳлар гавжум бўладиган тарихий масканлари ҳақида маълумотлар берилди, уларнинг аҳамияти тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирилиб ёшларнинг саволларига мутахассислар томонидан атрофличав жавоб берилди.

🎁Сана муносабати билан Чирчиқ шаҳар тарихи музейи директори Миршароб Ғофуров ҳамда Ангрен шаҳар тарих музейи директори Муқаддам Бегмурадова вилоят хокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

📸ФОТОЛАВҲА

Telegram|facebook
#янгилик

Мексика миллий архивидан ўғирланган XVI аср қўлёзмалари топилди😱

📌Мексика ҳукумати, Миллий хавфсизлик терговлари ва Ню-Ёркдаги AҚШ прокуратурасининг биргаликдаги операцияси натижасида XVI асрга тегишли Мексика шаҳридаги Миллий архивдан олинган деб ҳисобланган бир қанча қўлёзмалар топилди.

⭕️ Aрхивда бир қанча тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлар, жумладан, Aзтеклар империясининг вайрон қилиниши ва цивилизациянинг кўплаб хазиналарини талон -тарож қилиш учун масъул бўлган испан конкистадорларидан бири Эрнан Кортес ёзган мактуб ҳам бор.

🟠Нью Йоркдаги матбуот анжуманида Мексика ташқи ишлар давлат котиби Марсело Эбрард ЮНЕСКО томонидан белгиланган жаҳон мероси бўлган Миллий архивдан ўғирланган артефактларни тўлиқ тиклаш муҳимлигини таъкидлади.


Telegram|facebook