Toshkent Arxitektura-Qurilish Universiteti
7.98K subscribers
10.5K photos
1.63K videos
461 files
3.57K links
TAQU rasmiy kanali
Yangiliklar, AutoCAD, Revit, Lumion, 3DMAX, ... videolari, tanlov va loyihalar, ...

Telegram: @taqi_guruhi
Instagram: https://www.instagram.com/tiace.uz/
Kutubxona: @books_taqi
Sayt: taqu.edu.uz
Download Telegram
⚡️ Gender tenglik masalasida ilk marotaba Respublikada seminar-trening o'tkazildi

🔸 O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati raisi Tanzila Narbaeva tashabbusi bilan mintaqada ilk marotabа Farg'ona davlat universitetida "Gender tenglikka erishish strategiyasini hayotga tatbiq etishda xotin-qizlarning roli" mavzusida seminar-trening tashkil etildi.

🔸 Tadbirda Oliy va o'rta maxsus ta'lim vaziri Abduqodir Toshqulov onlayn ishtirok etib, har bir oliy ta'lim dargohlaridagi baraka, rivoj-shu joyda ishlovchi ayollarimizning pokiza va fidoyi mehnatlari mevasi ekanligini ta'kidladi.

👉 Seminar-trening ikki kun davomida onlayn va oflayn tarzda bo'lib o'tdi.

@taqi_uz
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гендер_тенглик

Гендер тенгликка эришиш стратегиясини ҳаётга татбиқ этишда хотин-қизларнинг роли

Гендер деган масалани оддий маҳалладаги оддий ходимлар ҳам биляпти.
Сенат раиси Танзила Норбоева

Коррупциянинг олдини олишда ҳам, муросасиз муҳитни таъминлаб, яратиб берадиганлар ҳам бу аёллар.
Вазир Абдуқодир Тошқулов

🖇 Ҳозирда олий ва ўрта махсус таълим тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг 41 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлиб, уларнинг 476 нафари фан доктори, 2080 нафари фан номзоди, 624 нафари фалсафа доктори (PhD) ҳисобланади.
Шунингдек, 3 нафари ректор, 41 нафари проректор, 62 нафари факультет декани лавозимида ишламоқда.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
⚡️ Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича
кенгашнинг илк йиғилиши ўтказилди

🔹 Йиғилишда Президент ҳузурида жорий йил 30 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

🔹 Банк Бошқаруви аъзолари ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бугунги кунга қадар cоҳага доир шакллантирилган умумий қиймати 5,25 млрд. долларлик 1 019 та лойиҳани ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни аниқлаш бўйича ҳудудларда ўрганишлар ўтказилмоқда.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан биргаликда 24 та ихтисослаштирилган туман ва шаҳарларда қиймати 1,7 млрд. долларлик 212 та лойиҳа шакллантирилди.

🔹 Лойиҳалар амалга оширилиш натижасида 11 763 та ишчи ўринлари яратилади.

@taqi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурилиш_cоҳасидаги_қонунчилик

⚡️Шаҳарсозлик кодексининг 39-моддаси

❗️Аҳоли пункти бош режасининг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш тартибининг бузилишлари устидан шикоят бериш хусусида

Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Қабул жараёнлари 5 кун муддатда бошланади

Бу ҳақда Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинди.

Бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилди.

Қабул жараёнларида 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.

Шавкат Мирзиёев Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берди.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️ОТМга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланади

Икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосида (имтиёзли) қабул параметрлари тасдиқланади.

Жорий йил илк маротаба 9 та нодавлат олий таълим муассасаларида 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

Шунингдек, бу йил олий ўкув юртларига қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилинди.

Президент раислигидаги олий таълимга бағишланган видеоселектор йиғилишидан

@taqi_uz
Олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бундан буён ОТМлар академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиши таъкидланди. Давлат таълим стандартларини халқаро стандартларга мослаштириш, фанларни қайта кўриб чиқиб, ортиқча такрорланишларни қисқартириш вазифаси қўйилди.
Талабаларни ётоқхоналар билан таъминлаш ва бу йилги қабул масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по приоритетным задачам в системе высшего образования.
Отмечалось, что отныне вузы будут независимо принимать решения по академическим и организационно-управленческим вопросам. Поставлены задач по приведению государственных образовательных стандартов в соответствие с международными, пересмотру предметов, сокращению их дублирования.
Затронуты также вопросы обеспечения студентов общежитиями и организации приема в вузы.

#Mirziyoyev #videoselektor #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏗 Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари сони кўп?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига республикамизда жами 43 295 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 042 тага кўп. 2021 йил январь-май ойида 3 025 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:
🔸Тошкент шаҳри – 8 473 та
🔸Тошкент вилояти – 3 761 та
🔸Фарғона вилояти – 3 428 та
🔸Қашқадарё вилояти – 3 413 та
🔸Андижон вилояти – 3 260 та
🔸Самарқанд вилояти – 3 244 та
🔸Бухоро вилояти – 2 853 та
🔸Сурхондарё вилояти – 2 708 та
🔸Наманган вилояти – 2 436 та
🔸Қорақалпоғистон Р. – 2 412 та
🔸Жиззах вилояти – 2 102 та
🔸Хоразм вилояти – 2 021 та
🔸Навоий вилояти – 1 609 та
🔸Сирдарё вилояти – 1 575 та

@taqi_uz
👉 Эндиликда ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари Интернетда жонли эфирга узатилади

“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) қабул қилинди.

📑 Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.

☑️ Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботни ҳар йили:

1 мартгача веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ҳақида хабар беради;

1 апрелгача ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.

2021 йил 1 июлдан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига (Портал) ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:

● амалга оширилган давлат харидлари;
● мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
● Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;
● ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.

➡️ Фармонга кўра, қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:

● ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари;
● ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;
● нострификация тест синовлари.

🌐 2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни Интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади.

@taqi_uz