Toshkent Arxitektura-Qurilish Universiteti
7.83K subscribers
10.5K photos
1.63K videos
461 files
3.56K links
TAQU rasmiy kanali
Yangiliklar, AutoCAD, Revit, Lumion, 3DMAX, ... videolari, tanlov va loyihalar, ...

Telegram: @taqi_guruhi
Instagram: https://www.instagram.com/tiace.uz/
Kutubxona: @books_taqi
Sayt: taqu.edu.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурилиш_cоҳасидаги_қонунчилик

⚡️Шаҳарсозлик кодексининг 40-моддаси

❗️
Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоатчилик экспертизаси хусусида

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Forwarded from Edu.uz
#Қабул_2021

⚡️ Барча абитуриентлар диққатига!

▶️ Эртага, 20 июнь куни 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.

❗️Бунда,

— абитуриент телефон рақами авторизациядан ўтказилади;
— паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотлар киритилади;
— имтиёзлари мавжуд бўлса ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотлари киритилади.

❗️Таълим йўналишларини эса 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

👨‍💻Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz sайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

🗓 Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from markaz16
Йога ихлосланмадлари учун тонг саҳардан то кечгача давом этувчи ажойиб фестивал

Жорий йил 21 июнь – Халқаро йога куни муносабати билан пойтахтимиздаги Экобоғда Йога фестивали ўтказилади.

Фестивал 3 та ҳудудда ўзига хос маънавий тадбирлар, руҳий ва жисмоний машқлар уйғунлигида олиб борилади.

Фестивалда машҳур йога мураббийлари ва психологлар ўзларининг қизиқарли дастурлари билан иштирок этади.

Ёқимли мусиқа, руҳий мувозанат, ички хотиржамлик ва кўтаринкилик истагидаги тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари Йога фестивалига таклиф этилади.
⚡️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

🖥 2021/2022 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Бунда абитуриентлар:

🔸 телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритиши;
🔸 имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари;
🔸 чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритиши керак.

❗️Таълим йўналишларини эса 2021-2022-ўқув йили учун ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

🌐 Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ҳамда улар ушбу муддатга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

📌 2021/2022 ўқув йилидан абитуриентларни ОТМга ўқишга қабул қилишдаги айрим ўзгаришлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:
● 1-қисм;
● 2-қисм;
● 3-қисм;
● 4-қисм.

Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

#qabul #onlayn
@taqi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Конкурс

Объявляется конкурс для архитекторов-дизайнеров на реконструкцию площади Аль-Хорезми в Ташкенте.

От участников требуется предложить концепцию ландшафтного дизайна «парка математиков», сохранив растительность и особенности площади.

Организаторами конкурса выступают:
🔹ОНД «Юксалиш»,
🔹Общественный совет при хокимияте г.Ташкента,
🔹Совет по экологическому строительству Узбекистана.

Для получения необходимых материалов для участия в конкурсе пройдите по ссылке.
Вопросы можно задать здесь.

Срок подачи 10 июля 2021
Призовой фонд: 15 000 000 сум
6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал таъмирланади

“Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5152-сон, 19.06.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлгача республикадаги:

● 1 227 та кўп квартирали уй-жой;
● 30 та мактаб;
● 64 та мактабгача таълим ташкилотлари;
● 9 та ОТМ ва коллеж;
● 90 та автотураргоҳ;
● 173 та болалар майдончалари жойлашган ҳудудлар (жами 16 281 878 кв. м майдон) очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.

➡️ Барча давлат буюртмачиларига танланган бошқарувчи ташкилот билан бириктирилган ҳудудда истисно тариқасида танлов ўтказмасдан коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат этилади.

🔰 Қарорга кўра, 2022–2025 йилларда:

6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал ва жорий таъмирланади;
1 800 та болалар майдончаси қурилади ва таъмирланади;
кўп квартирали уй-жойларга туташ 1 102 минг кв. м майдондаги йўлаклар бетонланади;
14 387 та ташқи ёритиш тизими таъмирланади.

🏠 Шунингдек, эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган жами 268 та кўп квартирали уй-жойлар реновация қилинади. Шундан 2021 йилда 211 та уйлар бузиб қайта тикланади ҳамда 57 таси реконструкция қилинади.

❗️2021 йил 1 июлдан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши шарт.

💰 Қарорга кўра, мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

📝 Бошқарувчилар бир йилда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлигини хатловдан ўтказади.

@taqi_uz
⚡️ TOSHKENT ARXITEKTURA-QURILISH INSTITUTI
“ARXITEKTURA” FAKULTETI
PROFESSOR-O‘QITUVCHILARI “YUNUSOBOD” MAHALLASIDA

🔹 Arxitektura fakulteti professor-o‘qituvchilar hamda fakultetning valantiyor talabalari hamkorligida Toshkent shahri, Yunusobod tumani, “Yunusobod” mahallasiga tashrif buyurildi.

🔹 Tashrif chog'ida “Xushnavo” ko‘chasi 10-uyda yashovchi 15 yoshli saraton kasalligi bilan kasalangan Manzura Turopova holidan xabar olindi. Uchrashuv jarayonida M.Turopovaning yashash sharoiti, kasallik varaqalari hamda uning oila a’zolari bilan yaqindan tanishildi hamda fakultetni ko'ngilli talabalardan tuzilgan guruh ishtirokida M.Turopova va uning oilasining ko‘nglini ko‘tarish maqsadida turli xil ko‘ngil ochar tomosha (quvnoq musiqali raqs, rasm chizish, psixologik o‘yin)lar uyushtirishdi. Bundan tashqari uning oilasiga moddiy yordam, oziq-ovqat hamda M.Turopovaga turli xildagi parfyumeriya vositalari taqdim etildi.

🔸 "O‘lkaobod” 2-tor 4-uyda yashovchi Maxamadalieva Botir Qahramon o‘g‘li buyrak yetishmovchiligi bilan kasallangan 23 yoshli bemor bilan uchrashib, unig oilasiga oziq-ovqat mahsulotlari berildi.

🔸 Bundan tashqari A.Temur 1 berk ko‘chasida yashovchi Abduqahhor Nazarov uyiga borildi. Uning oilasida ayoli va 2 ta farzandi 2 guruh nogiron ekanligi aniqladi. Hamda ularning yashash sharoiti bilan tanishildi. Uning oilasiga ham oziq-ovqat mahsulotlari topshirildi.

@taqi_uz
⚡️⚡️ MEMORANDUM IMZOLANDI

Toshkent arxitektura-qurilish instituti hamda Vengriyaning Budapesht texnologiya va iqtisodiyot universiteti bilan Akademik almashinuv to'g'risida o'zaro anglashuv memorandumi imzolandi.

🤝 Mazkur memorandum doirasida akademik almashinuv, talabalar almashinuvi, o'zaro hamkorlikda ilmiy izlanishlar olib borish hamda ilmiy yangiliklar almashinuvi doirasida hamkorlik qilish nazarda tutilgan.

#memorandum #hamkorlik
@taqi_uz
📚 BITIRUV MALAKAVIY ISHI

📕 Ayni daqiqalarda "Iqtisodiyot va ko'chmas mulkni boshqarish" kafedrasining "Ko'chmas mulk ekspertizasi va uni boshqarish" yo'nalishi bo'yicha 2020-2021 o'quv yilini bitiruvchi talabalar himoyasiga start berildi.

👨‍💻 Arslon Aliyev "Alohida uy-joy shaklidagi ko'chmas mulkni baholash amaliyoti" mavzusi bo'yicha bitiruv malakaviy ishi himoyasini boshladi.

🔸 Ma'lumot o'rnida ushbu talabaning bitiruv malakaviy ishi rahbari pedogogika fanlari nomzodi, professor Ravshan Hakimov Rashodovich.

🤵🤵‍♀ Bugun turli mavzularda 9 nafar talaba belgilangan 7 daqiqalik reglament bo'yicha himoyaga chiqishga shaylangan. Barcha talabalarga omad yor bo'lsin !

#bitiruv #himoya
@taqi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурилиш_cоҳасидаги_қонунчилик

⚡️Шаҳарсозлик кодексининг 41-моддаси

❗️
Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан аҳоли пунктининг тасдиқланган бош режасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлар киритилиши хусусида

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|