Toshkent Arxitektura-Qurilish Universiteti
7.84K subscribers
10.5K photos
1.63K videos
461 files
3.56K links
TAQU rasmiy kanali
Yangiliklar, AutoCAD, Revit, Lumion, 3DMAX, ... videolari, tanlov va loyihalar, ...

Telegram: @taqi_guruhi
Instagram: https://www.instagram.com/tiace.uz/
Kutubxona: @books_taqi
Sayt: taqu.edu.uz
Download Telegram
⚡️ Toshkent arxitektura-qurilish instituti MQIF “Qurilish materiallari, buyumlari va konstruksiyalari texnologiyasi” kafedrasi professor-o‘qituvchilari tomonidan Toshkent shahri Yunusobod tumani “Otchopar-2” mahallasida joylashgan 272-A(58)-maktab o'quvchilari bilan uvhrashuv tashkil etildi.

🔹 Bugungi kunda ushbu maktabda 960 nafar o‘quvchi tahsil olib shundan 22 nafari 23-Mexribonlik uyi tarbiyalanuvchilari hisoblanadi. Shu sababli uchrashuv davomida ushbu mexribonlik uyida ham bo'lib o‘quvchilarning yashash sharoitlari bilan yaqindan tanishishdi.

🔹 Suhbat avvalida o‘quvchilarga Toshkent arxitektura-qurilish instituti tarixi, tuzilishi va ma’muriy boshqaruv strukturasi haqida ma’lumotlar berildi.

🔹 Ma’ruza so‘ngida 23- sonli Mehribonlik uyi , bitiruvchi yoshlariga katta hayotga qadam qo‘yishida kerakli tavsiyalar berildi.

@taqi_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_НИГОҲИДА

⚡️Қурилиш соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрланмоқда

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
🎞 Dubay burji maketini Revitda tayyorlash (tezlashtirilgan darslik)

👨‍💻 Muallif:
Jahongir

📹 To'liq video: https://www.youtube.com/watch?v=hC_hUbf897M

#video #rolik #timelapse #Revit
Facebook | Instagram | Youtube
@taqi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурилиш_cоҳасидаги_қонунчилик

⚡️Шаҳарсозлик кодексининг 21-моддаси

❗️
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари хусусида

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
⚡️ Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзсаноатқурилишбанкда Банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев бошчилигида Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси ҳамда Банк масъуллари иштирокида жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзсаноатқурилишбанкига берилган топшириқлар ижроси юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, давлат раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Банк томонидан Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бугунги кунга қадар Фарғона, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги лойиҳалар ўрганилиб чиқилди. Ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятидаги лойиҳалар ўрганилмоқда.

Банкнинг ҳудудлардаги минтақавий филиалларида Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида консалтинг марказлари ташкил қилинди.

#material #qurilish
@taqi_uz
Тадбирда иштирок этиш учун қуйидаги линк орқали рўйхатдан ўтинг 👉 events.strategy.uz

Каналимизга обуна бўлинг 👉🏻
https://t.me/dscuzbekistan

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
🏗 Ўзбекистонда 29,5 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 29,5 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 % ни ташкил этди.

Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1268,2 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,3 % га тенг.

Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28271,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 95,7 % га тенг.

Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 6938,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 17736,7 млрд. сўмни ташкил қилган.

#statistika #qurilish
@taqi_uz
🏗 Ўзбекистонда 42,8 мингта корхона ва ташкилотлар қурилиш соҳасида фаолият юритмоқда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 май ҳолатига кўра Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 42,8 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 мингтага ошди.

Республикада фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари:
🔷 Бино ва иншоотлар қуриш – 24 минг 345 та
🔷 Фуқаролик объектларини қуриш – 4 минг 216 та
🔷 Ихтисослаштирилган қурилиш – 14 минг 221 та

Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:

🔸кичик корхона ва микрофирмалар – 17,7 трлн. сўм

🔸 йирик ташкилотлар – 6,9 трлн. сўм

🔸 норасмий сектор – 4,8 трлн. сўм

#statistika #soha #korxona
@taqi_uz
⚡️ SPORTNI SEV, SPORT BILAN YASHA

🔸 Toshkenta arxitektura-qurilish institutida bugun talaba-qizlar hamda professor-o'qituvchilar o'rtasida sport musobaqa tashkil etildi.

🏃‍♀⛹‍♀ Ushbu sport musobaqasi institutning Xotin-qizlar masalalari bo'yicha maslahat kengashi tomonidan tashkil etilda va aynan sportning estofeta, arqon tortish, valeybol, shashka, stol tennis turlari bo'yicha ishtirokchilar kuch bellashishdi.

Mavzuga batafsil qaytamiz

#fotoreportaj #sport
@taqi_uz
#2021_йил_1_июндан

Ёшларга компьютер харидлари учун 6 млн 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади

Қонунчиликка кўра:

🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори компенсация қилинади;

🔸 профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади;

🔸 “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади;

🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ умумий ҳисобда БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдори ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари компенсация қилинади‘

🔸 “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади;

🔸 Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисми компенсация қилинади.

@taqi_uz
🏗 Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича 29,5 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 % га тенг.

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:
🔷Тошкент шаҳри – 24,3 %
🔷Тошкент вилояти – 8,4 %
🔷 Самарқанд вилояти - 6,4 %
🔷 Қашқадарё вилояти – 6,3 %
🔷Фарғона вилояти – 6,2 %
🔷 Бухоро вилояти – 6,0 %
🔷 Сурхондарё вилояти – 5,4 %
🔷 Андижон вилояти – 5,1 %
🔷 Наманган вилояти – 4,8 %
🔷 Навоий вилояти – 4,8 %
🔷 Қорақалпоғистон Р. – 4,4 %
🔷 Хоразм вилояти – 3,3 %
🔷 Жиззах вилояти – 3,1 %
🔷 Сирдарё вилояти – 2,7 %

#statistika #hudud #xajm
@taqi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида Олий таълим тизимида амалга оширилган ишларга оид махсус инфографик ролик тайёрланди.

Каналимизга обуна бўлинг 👉🏻
https://t.me/dscuzbekistan

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев туризм, шаҳар инфратузилмаси, саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жумладан, Чирчиқ дарёси бўйида замонавий уй-жойлар, дам олиш масканлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш иншоотларини барпо этиш кўзда тутилган.
Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгич кенгайтирилади.
Шунингдек, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией ряда проектов в области туризма, городской инфраструктуры и промышленности.
В частности, предусматривается строительство современного жилья, создание рекреационных, производственных и сервисных зон вдоль реки Чирчик. Будет расширен путепровод к международному аэропорту Ташкента.
Обсуждена проводимая работа по ремонту и реставрации мавзолея великого поэта и мыслителя Алишера Навои.

@taqi_uz