Toshkent Arxitektura-Qurilish Universiteti
7.83K subscribers
10.5K photos
1.63K videos
461 files
3.56K links
TAQU rasmiy kanali
Yangiliklar, AutoCAD, Revit, Lumion, 3DMAX, ... videolari, tanlov va loyihalar, ...

Telegram: @taqi_guruhi
Instagram: https://www.instagram.com/tiace.uz/
Kutubxona: @books_taqi
Sayt: taqu.edu.uz
Download Telegram
Fanlar-majmuasi.pdf
4.9 MB
📣 Abituriyentlar diqqatiga!

Ushbu 👆 PDF faylda barcha OTM larda mavjud barcha yo'nalishlar bo'yicha test topshiriladigan 2 tadan mutaxassislik fanlari ro'yhati berilgan. Barcha yo'nalishlar bo'yicha o'sha yerda ko'rsatilgan 2 ta fanlardan test olinadi.

Ushbu PDF faylda
- 1-sahifada hamma uchun majburiy deya 3 ta fan keltirilgan
- mutaxassislik fanlardan har bir to'g'ri javobga 3,1 ball beriladi deyilgan
👆bunga e'tibor bermaysiz, bu o'z kuchini yo'qotgan, sizlar uchun muhimi test topshiriladigan 2 ta mutaxassislik fanni aniqlashtirib olish!

#abituriyent #qabul #PDF
Ma'lumot uchun: ☎️ | Videodarslar
@taqi_uz
Forwarded from Edu.uz
#Қабул2020

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари нечта фандан бўлади?

2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига киришда абитуриентлар:

👉 кириш имтиҳонлари тўлиқ тест синовлари асосида амалга ошириладиган таълим йўналишларига киришда 2 та фандан тест топширади;

👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари таркиби таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда минимал қисқартирилади. Бунда абитуриентларнинг имтиҳон топшириш учун бир марта келиши инобатга олинади;

👉 тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари битта фандан тест ва битта фандан касбий (ижодий) имтиҳон асосида ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Navruzov__z
Forwarded from SAFAR
2020/2021 ўқув йилида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тартиби. Барча маълумотни ушбу суратдан билиб олишингиз мумкин.
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Бешта йўналишни танлаш жараёнига оид айрим маълумотлар
#abituriyent

5️⃣ Жорий йилги тест синовларида бештагача таълим йўналишини танлаш имконияти мавжуд;

5та йўналиш дегани, 5та ОТМ дегани эмас. Яъни абитуриент албатта 5та университет ёки институтни танлаши шарт эмас. Битта ОТМнинг 5та йўналишини танлаш ҳам мумкин;

❗️5та йўналиш танлаётганда энг асосий 2та шарт бор:
1) фанлар кетма-кетлиги мос келиши керак;
2) таълим шакли (кундузги, сиртқи, кечки) бир хил бўлиши керак.

фанлар кетма-кетлиги мос бўлсин деганда, 3.1 ва 3.2 балл бериладиган 2та фан тўғри кетма-кетликда жойлашиши керак. Масалан, битта йўналишда фанлар қуйидагича:
- математика (3.2 балл;)
- чет тили (3.1 балл).

Иккинчи йўналишда эса бошқача:
- чет тили (3.2 балл);
- математика (3.1 балл).

Гарчи тест олинадиган 2та фан бир хил бўлса ҳам, лекин уларга бериладиган баллар бошқачалиги сабабли абитуриент ушбу йўналишларга бир пайтда ҳужжат топшира олмайди.

‼️ Таълим шакли ҳам албатта мос бўлиши шарт. Яъни бир пайтнинг ўзида ҳам сиртқи, ҳам кундузги таълимни танлаш мумкин эмас. Абитуриент 1-йўналишга кундузги таълимни танладими, демак қолган 4та йўналиш ҳам албатта кундузги бўлиши шарт. Ёки 1-йўналишга сиртқини танласа, қолган йўналишлар ҳам сиртқи бўлиши керак.

⛔️ Ижодий (касбий) имтиҳон топшириладиган йўналишларда фақат битта йўналиш танлаш мумкин, 5тагача йўналиш танлаб бўлмайди. Бу чеклов ҳам ижодий, ҳам тест топшириладиган йўналишларга ҳам тааллуқли;

🎓 Магистратурада ҳам фақат 1та мутахассислик танлаш мумкин;

5та йўналишларни танлаётганингизда аҳамиятлироқ бўлинг. Чунки танланган биринчи йўналиш устунликка эга. Яъни сизнинг биринчи йўналишдаги тўплаган балларингиз контракт балларига тўғри келсаю, қолган йўналишлардаги тўпланган баллар грант балларига тўғри келса, сиз контракт асосида ўқишга қабул қилинасиз.

🔎 https://abitur.dtm.uz/ - 20 июндан бошлаб, шу сайтга кирилса, қайси фанлар мажмуаси бўйича қайси йўналишларга ҳужжат топшириш мумкинлигини кўрса бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
​​⚠️Диққат, муҳим хабар❗️

Азиз дўстлар, докторантлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар!

Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази сизни "SCOPUSда журнални қандай тўғри танлаш мумкин?" мавзусида ўтказиладиган вебинарга таклиф қилади.

📝 Вебинар дастури:
Scopusда бепул нашр этиладиган журнални қандай топиш мумкин?
Агар сиз Scopusга фақат ОТМда кира олсангиз , лекин нашр қилиш учун журнал топишингиз керак бўлса, Scopusдан қандай фойдаланиш керак?
Қандай қилиб Scopusдан фойдаланган ҳолда адабиётлар рўйхатини тузиш ва тўлиқ матнли мақолаларни бепул юклаб олиш мумкин?

💼 Маърузачи:
Мухаммедов Темур - Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази эксперти

🗓Ўтказиладиган сана: 2020 йил 19 июнь
🕰 Вақт: 15:00 - 16:00
📋 Вебинар тили: ўзбек
🌐 Вебинар платформаси: ZOOM (ҳавола фақат рўйхатдан ўтгандан кейин берилади)

❗️Муҳим маълумот:
🎥 Вебинар видеоси фақат вебинар қатнашчиларига тақдим этилади
📜 Вебинар қатнашчиларига сертификат берилади

‼️ Вебинарда рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: http://www.e-science.uz/webinar_scopus

Мурожат учун: @RSC_Uz
Требуется инженер-проектировщик ОВиК в компанию Direct COOL - #vakansiya

Опыт работы в сфере проектирования ОВиК - от 2 лет
Полная занятость, полный день

Обязанности:
• проектирование систем отопления, вентиляции и кондиционирования
• выезд на объекты

Требования:
• владение AutoCAD (в совершенстве)
• владение русским языком
• опыт работы в сфере проектирования систем отопления, вентиляции и кондиционирования от 2 лет
• желательно наличие личного автомобиля

Условия:
• зарплата от 3 млн сумов, будет обговариваться
• обед за счет компании
• своевременная оплата труда
• пятидневка
• график 5/2
• территориально – недалеко от м. Гафура Гуляма, Ганга.

Резюме присылайте в лс - @direct_cool

#Toshkent
@taqi_uz
Forwarded from Edu.uz
#online_festival

Талабалар фестивали онлайн бўлиб ўтади

📌 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази томонидан анъанавий талабалар фестивали жорий йил 25-29 июнь кунлари онлайн тарзда ташкил этилади.

🔖 Фестиваль доирасида:

🧑💻 “Заковат” интеллектуал турнири;

📸 “Юртим жамоли” расмлар танлови;

🎬 “Биз севган адиб” видеороликлар намойиши;

💻 “Олий таълим муассасасининг энг яхши веб-сайти” тақдимоти;

💪 “Меҳнат-даромад” видеороликлар танлови;

🎙 “Нотиқлик, ўткир қалам сирлари” аудиоиншолар танлови бўлиб ўтади.

❗️Фестивалда барча талаба-ёшлар йўналишлар бўйича ўз ижодий ишлари билан иштирок этишлари мумкин.

Фестиваль ҳақидаги тўлиқ маълумотларни http://vuz24.uz сайти орқали олишингиз мумкин.

☎️ Мурожаат учун: (71) 246-64-09

Ёрқин лаҳзаларга бой ёшлик байрамида биз билан бирга бўлинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​Davlat test markazida qo‘ng‘iroqlar markazi ish boshladi

Hurmatli abituriyentlar va ota-onalar!

2020-2021-o‘quv yili uchun oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga qabul jarayoni boshlanishi munosabati bilan Davlat test markazida qo‘ng‘iroqlar (murojaatlar) markazi tashkil etildi.

Fuqarolar qabul jarayoni bilan bog‘liq qiziqtirgan barcha savollariga 1195 qisqa raqami orqali bog‘lanib, batafsil javob olishlari mumkin.

Markazning ish rejimi:

👉 dushanbadan jumagacha – soat 9:00 dan 18:00 gacha;
👉 shanba – soat 9:00 dan 17:00 gacha;
👉 yakshanba – soat 9:00dan 12:00 gacha;
👉 tushlik – soat 13:00 dan 14:00 gacha.

Davlat test markazining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Қабул жараёнларига бағишланган жонли эфир.

Бугун, соат 20:30да.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан қабул жараёнига оид жуда кўп саволлар берилаётганини инобатга олиб, YouTube орқали имкон қадар тез-тез жонли эфирда ҳуқуқий тушунтиришлар бериб боришга ҳаракат қиламан.

Зора айтган маълумотларимиз ёшларга фойдали бўлиб, уларнинг талаба бўлиш бахтига ёрдам берса, биз бундан хурсанд бўламиз.

Жонли эфирни бугун, соат 20:30 да, қуйидаги YouTube каналдан томоша қилишингиз мумкин:

👉 youtube.com/xushnudbekxudoyberdiyev 👈

Бугунги жонли эфирда қуйидаги мавзулар юзасидан суҳбат қурамиз:

онлайн ҳужжат топшириш ҳақида;
бешта йўналишни танлаш тартиби қандай?
мақсадли қабул нима?
имтиёзлар қандай амал қилади? (хусусан, кам таъминланган хотин-қизларга, ногиронларга ва ҳ.к.).


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Edu.uz
#Муҳим

Магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташабббуси билан, Давлат комиссияси 1-сонли баёни билан қуйидагилар тасдиқланди:

❇️ 2020 йил 25 июнга қадар магистратурага кириш синовлари учун тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларнинг илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни ҳамда хорижий тилни билиш даражасини аниқлайдиган тестлар базаси (тўплами) шакллантирилади.

❇️ Истисно тариқасида, коронавирус пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирларидан келиб чиқиб, 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, жорий йилда магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

❇️ Ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўқишни кўчириш (перевод) масаласида

Талабалардан ҳар куни ўқишни кўчиришга оид жуда кўп саволлар келиб тушади, шу сабабли мазкур мавзуга оид муҳим маълумотларни тўплашга ҳаракат қилдим.

Бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?

Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.

👉 Кундузги таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:
• кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).

Кундузги таълимдан махсус сиртқига кўчириб бўлмайди.

👉 Сиртқи таълимдан рухсат этилади:
• сиртқи (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кечки (сменали).

Сиртқи таълимдан кундузги ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

👉 Кечки таълимдан рухсат этилади:
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кундузги.

Кечки таълимдан сиртқи ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

👉 Махсус сиртқи таълимдан бошқа таълим шаклига кўчириб бўлмайди, ўз навбатида бошқа таълим шаклларидан махсус сиртқига кўчириш талаби ҳам рад этиш учун асос бўлади. Фақат махсус сиртқида бир таълим соҳаси доирасидагина кўчиришга рухсат этилади.

👉 Шунингдек, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.

Ўқишни кўчириш бўйича муддатлар

Ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш қуйидаги 9 та босқичда амалга оширилади. Булар қуйидагилар:

Кузги семестр бўйича

1️⃣-босқич: 15 июнгача
Ҳудудларда Ишчи гуруҳ ташкил этилади.

2️⃣: 15 июлдан 5 августгача
Талабалардан аризалар қабул қилиш. Жорий йилда аризалар edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.

3️⃣: 5 августдан 30 августгача
Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.

4️⃣: 2 сентябрдан 10 сентябргача
Кўчириш (қайта тиклаш) масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.

5️⃣: 1 октябргача
Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.

Баҳорги семестр бўйича

6️⃣: 15 январдан 25 январгача
Талабалардан аризалар қабул қилиш

7️⃣: 25 январдан 15 февралгача
Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.

8️⃣: 15 февралдан 25 февралгача
Узрли сабаблар билан баҳорги семестрда кўчириш масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.

9️⃣: 1 мартгача
Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Nogironligi bulganlarga kvota (@eduuz).pdf
285.7 KB
#abituriyent

Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти (умумий квотанинг 2%и).

Республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 2799та давлат гранти бўйича алоҳида квота ажратилган.

👉 кундузги таълимга – 2072 та;
👉 сиртқи таълимга – 627 та;
👉 кечки таълимга – 100 та.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Harbiy tavsiyanoma buyicha kvotalar.pdf
225.5 KB
#abituriyent

Ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонлик тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар учун ажратиладиган алоҳида қўшимча квоталарнинг ОТМлар кесими бўйича маълумоти.

❗️Эслатмалар:

- ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар ушбу квоталар доирасида дастлаб алоҳида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

- тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

- тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди;

- кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли учун алоҳида жадвал берилган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ichki ishlar xodimlari farzandlari uchun kvota.pdf
237 KB
Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун ажратиладиган алоҳида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ОТМлар кесимидаги тақсимоти.

❗️Эслатмалар:

- тавсияномага эга ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

- тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

- тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди.


👉 @xushnudbek 👈
📣 Hurmatli talabalar!

Sizlarga 2020-2021 yil uchun O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat stipendiyasi va Nomli Davlat stipendiyalari (A.R.Beruniy va I.A.Karimov) uchun nomzodlar tanlovi boshlanganini ma’lum qilamiz. ...

#tanlov #stipendiya #grant
Abituriyent | Videodarslar
@taqi_uz
TOSHKENT ARXITEKTURA-QURILISH INSTITUTI 2020-2021 o'quv yili uchun QABUL KVOTASI BAKALAVR (kunduzgi)
Tillar kesimida taqsimlangan holatda

Barcha OTM lar uchun qabul kvotasi
👉shu yerda👈

#abituriyent #qabul #kvota #bakalavr
Abituriyent | Videodarslar
@taqi_uz
TOSHKENT ARXITEKTURA-QURILISH INSTITUTI 2020-2021 o'quv yili uchun QABUL KVOTASI BAKALAVR (sirtqi)
Tillar kesimida taqsimlangan holatda

Barcha OTM lar uchun qabul kvotasi
👉shu yerda👈

#abituriyent #qabul #kvota #bakalavr
Abituriyent | Videodarslar
@taqi_uz
TOSHKENT ARXITEKTURA-QURILISH INSTITUTI 2020-2021 o'quv yili uchun QABUL KVOTASI - MAGISTRATURA
Tillar kesimida taqsimlangan holatda

Barcha OTM lar uchun qabul kvotasi
👉shu yerda👈

#abituriyent #qabul #kvota #magistratura
Abituriyent | Videodarslar
@taqi_uz
Forwarded from Biz 29 yoshdamiz
🌟 TALABALAR FESTIVALI - 2020 🌟
🎨 "Yurtim jamoli" rasmlar tanlovi g'oliblari:

🥇 1-o'rin
💠 Ismoilov Botirjon (3828 ta ovoz
)
⚜️Toshkent davlat pedagogika universiteti talabasi

🥈 2-o'rin
💠 Malikova Dinara Ruslan qizi (3235 ta ovoz)
⚜️ Toshkent arxitektura-qurilish instituti talabasi

🥉 3-o'rin
💠 Usmanova Moxichehra (2930 ta ovoz
)
⚜️ Toshkent davlat texnika universiteti talabasi

👉 @YurtimJamoli - Talabalar festivali 2020
Aziz o‘g‘il-qizlarim!
Barchangizni yurtimiz hayotidagi qutlug‘ bayram – Yoshlar kuni bilan samimiy tabriklab, o‘zimning chuqur mehrim va ezgu tilaklarimni bildirishdan g‘oyat mamnunman.
Bugungi kunda mamlakatimizda yangi O‘zbekistonni barpo etishga qaratilgan ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy islohotlarni amalga oshirishda azmu shijoatli yoshlarimizning o‘rni va ta’siri tobora ortib borayotgani hammamizni quvontiradi.
Hayotimizning barcha soha va tarmoqlarida, Vatan himoyasidek sharafli vazifani ado etishda millionlab yoshlarimiz sadoqat va fidoyilik bilan xizmat qilmoqda. Siyosiy saviyasi yetuk, mustahkam fuqarolik pozitsiyasiga ega yuzlab yigit-qizlar parlamentimiz va xalq deputatlari mahalliy kengashlarining a’zosi sifatida davlat va xo‘jalik boshqaruvi organlari hamda mahalliy hokimiyat idoralarida rahbarlik lavozimlarida faoliyat ko‘rsatmoqda. ...

Shavkat Mirziyoyev,
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti