Ta’lim xabarlari
51.8K subscribers
1.47K photos
180 videos
49 files
2.36K links
O‘zbekistondagi uzluksiz ta’lim tizimiga oid muhim xabarlar

Savol va murojaatlar uchun: @talimxabarlariga_bot

Reklama: @talimxabarlari_hamkorlik_bot

Kril alifbosidagi kanal:
@talimxabarlariuz
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари

@eduuz
#OTM_янгиликлари

Тошкент кимё-технология институти ва "Шўртан газ кимё мажмуаси" ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли қарори билан 2020-2025 йилларда кимё ва биология йўналишида узлуксиз таълим сифатини ҳамда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш бўйича мақсадли дастур тасдиқланди.

Тошкент кимё-технология институти ва "Шўртан газ кимё мажмуаси" ташаббуси билан мазкур қарор ижросини таъминлаш, жумладан олий таълим муассасаси ва ишлаб чиқариш корхонаси ўртасидаги интеграцияни янги босқичга кўтариш мақсадида жорий йилнинг 21 декабр куни ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Келишувга кўра институт ва корхона бакалавр, магистрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг корхона стажировкасини ташкил этиш, ҳамкорликда семинарлар ташкил этиш ва корхонанинг илмий-техник муаммолари бўйича хўжалик шартномалари тузиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Шунингдек, Меморандум доирасида корхона билан қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларни олиб бориш, қўшма илмий ишланмалар ишлаб чиқиш, талабалар ва профессор-ўқитувчиларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш йўлида ҳамкорлик режалаштирилган.

Бугунги кунда институтда ишлаб чиқаришга тайёр бўлган 20 дан ортиқ ишланма мавжуд бўлиб, саноат корхоналари билан ҳамкорликда уларни молиялаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш зарур деб айтилмокда uzedu.uz сайтида.

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Bilasizmi?

📌 Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ:

🔹Барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔹Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида), академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган шахслар, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилган ва белгиланган муддатда қайтган талабалар истисно тариқасида ўқишга (муайян курсга) давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин.

🔹Ўқишдан четлаштирилган (курсдан қолдирилган) ўқув йилида курсига талабани ўқишга қайта тиклашга (кўчириб тиклашга) йўл қўйилмайди.

🔹Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) бўлган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш олий таълим муассасаси бўйсунувидаги вазирлик ва идоралар рухсати билан амалга оширилади.

Kаnalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Ibrat

Норвегиядаги ўзбек тадқиқотчиси: Мақсадга эришиш учун комфорт зонадан чиқиш ва тинмай меҳнат қилиш керак

Андижон давлат тиббиёт институти битирувчиси Бекзод Тошбоев дунёнинг “Топ 100” талигига кирувчи Осло университетида Офтальмология йўналишида “Қуруқ кўз касаллиги ва ксеростомиянинг диагностик биомаркерлари” мавзусида PhD диссертатсиясини ҳимоя қилди.

Эришган ютуғи ҳақида Бекзодбек Тошбоевнинг ўзи шундай ёзади:

- 2015 йили Норвегияга келганимда менда на илмий мавқе, на шифокор деган мақом бор эди. Пул топиш, оила боқиш учун турли ишлар қилишга мажбур бўлгандим.

Таниқли офталмолог-профессор олдига мен илмий иш қилмоқчиман деб борсам, мени ким эканлигим ҳақида сўраб-суриштирди ва офталмология соҳасида ҳеч қандай илмий тажрибам бўлмаганини эшитиб, мийиғида кулди. Агар PhD даражаси учун илмий иш қилмоқчи бўлсам, аввал PhD дастурига қабул қилинишим кераклигини айтди.

Кундузи университетда магистратурада ўқидим, тунда барда сотувчи бўлиб ишладим. Вазифалар қийин бўлди, лекин мен чекинмадим. Тунда барда сотувчи бўлиб ишладим. Бутун 2016 йил ана шундай ўтди.

2017 йил бошида дастур талабларига тўлиқ жавоб бериб, рақобатдан ўта олдим ва Осло университетида PhD дастурида расман ишлай бошладим. Ва ниҳоят уй йиллик меҳнатдан сўнг илмий ишим якунига етди ва Осло университетида PhD (тиббиёт фанлари доктори) илмий даражасига эришдим. Бунга бениҳоят шукрлар бўлсин.

Буни нега ёзяпман? Чунки бундай мақсадларга эришишни хоҳловчилар кўп, афсуски, мақсад қўйиб меҳнат қилувчилар кам. Комфорт зонадан чиқишни истамайдиганлар кўп. Мен ҳозиргача суҳбатлашган ёшлардаги муаммо шуки, бирданига PhD даражасига эришишни, бирданига Германияда нейрохирург бўлиш ёки Швецияда офталмохирург бўлиш ҳақида ўйлашади. Биринчи қадамни қўйишни эса кўпчилик хоҳламайди.

Энг биринчи қадам - бу тил ўрганиш.

Одатда ҳимоядан кейин илмий даражага эришганликни нишонлаш учун банкет қилинади. Мен банкет ўрнига ҳимоя тугаши билан ярим марафон масофада югуришга чиқиб кетдим. Замбиялик дўстим билан кечки Стокголмда 21,5 км масофада югуриб келдик.

Деярли ҳар қандай мақсадга эришиш мумкин. Бу учун талаб этиладиган нарса - комфорт зонадан чиқиш, мақсад сари биринчи қадамни қўйиш ва мақсадга эришишмагунча тинмай меҳнат қилиш.

Kаnalga ulanish
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
⚡️⚡️⚡️Ikki va undan ortiq farzandi to'lov-kontrakt asosida o'qiydigan oilalar uchun imtiyozli kreditlar beriladi — Prezident

Bugun, 25-dekabr kuni boʻlib oʻtgan yoshlar forumida Prezident Shavkat Mirziyoyev ikki va undan ortiq farzandi to'lov-kontrakt asosida o'qiydigan oilalar uchun imtiyozli kreditlar berilishini maʼlum qildi.

Ushbu imtiyozli kredit kam foizlarda beriladi. Talaba oʻqishni bitirib, ishga joylashgach, oyligidan kreditni toʻlashi mumkin boʻladi.

Shuningdek, prezident bosh vazir oʻrinbosari Jamshid Qoʻchqorovga ikki oy muddat ichida ushbu imtiyozli kredit boʻyicha tegishli takliflarni tayyorlashi haqida topshiriq berdi.

Kanalga ulanish👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
O‘z tajribamdan kelib chiqib, sizlarga aytadigan maslahatim shu: ilmni qadrlang, ilmga intiling! Bir soniya vaqtingiz ham bekor o‘tmasin! Yoshlik – umrning eng bebaho davri. Ilm o‘tda yonmaydigan, suvda cho‘kmaydigan, hech kim sizdan tortib ololmaydigan boylik ekanini aslo unutmang! Sizlar mustaqillik farzandlarisiz.

Ota-bobolaringiz ko‘rgan to‘siq va qiyinchiliklarni ko‘rmay, ozod Vatanda erkin nafas olib, voyaga yetyapsizlar. Yuksak maqsadlar yo‘lida siz – yoshlar hal qiluvchi kuch bo‘lishingiz kerak. Men sizlarning zimmangizga yuklangan ana shunday ulkan mas’uliyatni, tom ma’nodagi tarixiy vazifani sharaf bilan ado etishingizga qat’iy ishonaman.

Shavkat Mirziyoyev
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti

Kаnalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Мактабларда вақтинча ўтилмаётган фанлар III чоракдан давом этади

Пандемия даврида жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанлари вақтинчалик ўтилмаган.

Халқ таълими вазирлиги бугунги кунда деярли барча мактабларда 5,6 млн. нафар (90 фоиз) ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олаётгани ҳамда кўпчилик ота-оналар ва педагогларнинг таклифларини инобатга олиб, мактабларда ушбу фанлар III чоракдан яна давом этишини маълум қилди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Иқтибос

Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўқиб эшиттирмоқда.

Мурожаатномада Президент 2020 йилда таълим тизимида қилининган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

Кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 4 йил давомида 2 баробар ортиб, 60 фоизга етди. Боғчалар сони эса 3 баробарга кўпайиб, 14 мингдан ошди.

Бу йил олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди.

Эҳтиёжманд оилаларнинг мингга яқин қизлари илк бор олий ўқув юртларига алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинди.

Kаnalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Ўқитувчи узоқ ҳудудлардаги мактабларга бошқа тумандан бориб ишласа, унинг ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятдан бориб ишласа 100 фоиз устама ҳақи берилади. – Президент.

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Murojaatnoma2021

Келгуси йил 30 та мактаб қуриш 320 та мактабни таъмирлаш ва моддий техник базасини яхшилаш мақсадида бюджетдан 2 трлн сўм ажратилади. – Президент.

Kаnalga ulanish
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Murojaatnoma2021

Президент: Хусусий олийгоҳларга давлат буюртмаси бўйича қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Давлат грантлари 25 фоизга оширалди. Эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун ОТМларда грантлар сони 2 бараварга кўпайтирилади 2 мингтага етказилади.

Аъло баҳога ўқиётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қизлари учун стипендиялар ташкил этилади.

Kаnalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Murojaatnoma2021

- 30 та етакчи олий таълим муассасасига ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади. – Президент.

Kаnalga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Edu.uz | Lotin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov

“Uchinchi Renessans – yoshlar nigohida” tanlovi.

❗️Hujjatlar 2021 yil 20 yanvargacha barcha oliy ta’lim muassasalaridagi fakultetlarda qabul qilinadi.

👉 Tanlov uchta yo‘nalishda o‘tkaziladi va unda OTM talabalari va tadqiqotchilari ishtirok etishi mumkin.

Gʻoliblar 50 million so‘mgacha miqdoridagi pul mukofoti bilan taqdirlanadi.

Vazirlik telegram kanaliga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFczx0DBI6Hy5OPafg
Forwarded from Bahodir Firdavsiy | o‘ta shaxsiy
Xalqaro ommaviy axborot vositalarida faoliyat yurituvchi ayollar fondi (IWMF) ayol jurnalistlar tomonidan tayyorlangan loyihalar uchun 5000 AQSh dollari miqdorida grant ajratayotgan ekan.

Shuningdek, ushbu grant o‘z ichiga loyiha bilan bog'liq barcha xarajatlarni, shu jumladan sayohat, moddiy-texnika ta'minot, viza xarajatlari va tarjimonlar uchun to'lovlarni qoplaydi.

Deadline: 16-yanvargacha

Batafsil ma’lumot shu havola orqali tanishishingiz mumkin: https://iwmf.submittable.com/submit/178826/kim-wall-memorial-fund-2021

@bhfirdavsiy
Forwarded from Grantlar | Jurnalistika
​​Magistratura uchun Erasmus Mundus dasturi

Stipendiya miqdori:
49 000 AQSh dollari

Kim uchun? Jurnalistika sohasida bakalavr diplomiga ega barcha talabalar

Deadline: 10-yanvar

Rasmiy havola: https://mundusjournalism.com/

Hujjat topshirish uchun: https://mundusjournalism.com/admission-to-mundus/application-process/online-registration/

Kanalga ulanish: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/TwGUS0ERSSvTI9z6
Forwarded from Bahodir Firdavsiy | o‘ta shaxsiy
​​“Kelajakka qadam”: Davlat xususiy sherikchiligi deyilayotgan xorijiy “Kundalik” MCHJ haqida | Surishtiruv

“Ma’rifat”ning yozishicha, “Kundalik” raqamli ta’lim platformasi nafaqat maktablar, balki o‘rta maxsus ta’lim muassasalari, ya’ni Ichki ishlar vazirligining 14 ta litseyi ham joriy etilgan. Ushbu tizimda jami 1581 maktab ish boshlagan bo‘lib, ulardan 1482 tasi qog‘oz jurnallar va kundaliklardan butunlay voz kechgan.

Mavzu ochilgan ekan, men ham ushbu tizim bilan bog‘liq ba’zi ma’lumotlarni tekshirib ko‘ray dedim. Qiziqtirgan jihatlar:

1. Vazirlik davlat-xususiy sherikchiligi deyotgan loyiha “Дневник.ру”(Rossiya) ning O‘zbekistondagi sho‘ba korxonasi bo‘lib chiqdi.

2. Vazirlik tomonidan joriy etiladigan majburiy obuna orqali “KUNDALIK” MCHJning yillik daromadi qariyb 10 barobarga oshadi.

3. Serverlar O‘zbekistonda lekin loyiha “Kundalik.com” chet elniki…🙃

Qolgan tafsilotlar havolada: https://bhfirdavsiy.medium.com/kelajakka-qadam-davlat-xususiy-sherikchiligi-deyilayotgan-xorijiy-kundalik-mchj-haqida-841054dcb070

@bhfirdavsiy
#Педагоглар_аттестацияси

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликларининг 2020 йил 30 декабрдаги қарори билан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш низоми тасдиқланди.

Унга кўра, аттестация 2 босқичда ташкил этилади:

Биринчи босқичда аттестациядан ўтувчиларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш ва инклюзив таълимни амалга ошириш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, менежерлик қобилияти, малака тавсифларида белгиланган лавозим мажбуриятларига мослиги, касбий компетентлилиги, дунёқараши ва ақлий салоҳиятини (IQ) текшириш бўйича тест синовлари ташкил этилади.

Иккинчи босқичда эса аттестация комиссияси томонидан талабгорлар билан саволнома асосида суҳбат ўтказилади.

Шунингдек, низомга мувофиқ қуйидагилар аттестацияга жалб қилинмайди:

👉 ишга қабул қилинганига ёки бола парваришлаш таътилидан қайтганига бир йил тўлмаганлар;

👉 меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлар;

👉 ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги аёллар, боласи уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилидаги ходимлар;

👉 ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларининг лавозим мажбуриятлари зиммасига вақтинча юклатилган ходимлар.

❗️Комиссия қарорига кўра аттестациядан ўтолмаган талабгорлар билан тузилган меҳнат шартномаси 1 ой муддатда меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади ёки бўш (вакант) лавозимлар мавжуд бўлса, бошқа қуйи лавозимга ўтказилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Расман

Контракт нархи ўзгармайди

2021 йил 1 февралдан
бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

Kаnalga ulanish
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Ta'lim nazorati
Педагогларни рағбатлантириш тизимига киритилган ўзгаришлар

Ҳукуматнинг 831-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, янги тартибга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига қуйидаги янгиликлар киритилди:

📊 Халқаро тадқиқотларга тайёргарликда фаол педагогларга ҳар ойлик 100 фоиз устама тўланади – https://t.me/uztdi/1927;

👨‍💻 Мактабларнинг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин – https://t.me/uztdi/1929;

🎓 Ўқувчиларнинг ОТМга кириши ва ишга жойлашишига қараб мактаб раҳбарларини рағбатлантириш тартиби эълон қилинди – https://t.me/uztdi/1930;

👨‍🏫 Ўқитувчиларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди – https://t.me/uztdi/1932;

📚 Кутубхоначиларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди – https://t.me/uztdi/1933;

🧠 Психологларга ойлик устама белгилаш мезонларига ўзгартириш киритилди – https://t.me/uztdi/1934.

❗️Мазкур қарор билан ўқитувчиларга устама белгилаш оид бошқа янгиликлар ҳам киритилган бўлиб, улар билан танишиш учун Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi)ни кузатиб боринг.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
​​#grantlar

Абитуриентлар ва талабаларга Венгрияда таҳсил олиш учун грант дастури эълон қилинди

Венгрия
ҳукумати томонидан ҳар йили ўтказиладиган "Stipendium Hungaricum" грант дастурига ҳужжатлар қабули давом этмоқда.

❗️Ҳужжатларни топширишнинг сўнгги муддати - 2021 йил 16 январь

Мазкур дастур орқали бакалавриатура, магистратура ва докторантурага ҳужжат топшириш мумкин.

Ушбу грант дастурида иштирок этишни истаганлар учун ҳужжат топшириш жараёнида ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этиш талаб қилинмайди (қоғоз (“hard copy”) кўринишида топшириш шарт эмас). "Ҳужжатлар қабули тўғрисида эълон"нинг 3.4.2-банд 1-хат боши ўзбекистонликларга тааллуқли эмас.

Ҳужжатларни тўғридан-тўғри Темпус жамоат фонди (ушбу стипендия дастурининг Венгрия томонидан координатори)га онлайн тарзда топширишда барча белгиланган талабларга риоя қилиш кифоя.

Темпус жамоат фондига ҳужжатларни онлайн топшириш "DreamApply" онлайн тизими орқали амалга оширилади – https://apply.stipendiumhungaricum.hu/.

👉 Ҳужжатларни топшириш тартиби кўрсатилган брошюра "Call for Applications" билан танишиш.

Батафсил: stipendiumhungaricum.hu

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Ўқувчилари ғолиб чиққанда ўқитувчи ва мактаб директори рағбатлантириладиган халқаро олипмидалар рўйхати

Ҳукуматнинг 2020 йил 31 декабрдаги 831-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, қуйидаги олимпиадаларда олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган ўқитувчилар ва мактаб директорларига навбатдаги ўқув йили учун тегишлича 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади:

👉 Халқаро математика олимпиадаси — International Mathematical Olympiad;
👉 Халқаро физика олимпиадаси — International Physics Olympiad;
👉 Халқаро кимё олимпиадаси — International Chemistry Olympiad;
👉 Халқаро биология олимпиадаси — International Biology Olympiad;
👉 Халқаро информатика олимпиадаси — International Olympiad in Informatics.

Қайд этиш лозим, Президентнинг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ, юқорида номи келтирилган халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланиши белгиланган:

1️⃣-ўрин (олтин медаль) учун — 500, ўқитувчисига — 450 баравари;
2️⃣-ўрин (кумуш медаль) учун — 300, ўқитувчисига — 250 баравари;
3️⃣-ўрин (бронза медаль) учун — 200, ўқитувчисига — 150 баравари;

❗️ Шунингдек, 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон президент фармонига мувофиқ, юқорида номи келтирилган халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларини тайёрлаган мактаб ўқитувчиларига — олий, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг ўқитувчиларига — бош ўқитувчи малака тоифаси берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ