Talaba.uz | Ta'lim portali
5.45K subscribers
3.41K photos
1.27K videos
262 files
8.9K links
Talabalar va abituriyentlar uchun eng katta kanal

▪️Talabalar hayoti | Grantlar | Ta'lim yangiliklari

Maqsad aniq bo'lsa, biz bilan marra sizniki!

Reklama uchun👉 @Reklama_TalabaUz

Savol, taklif va muommolar uchun:👉 @Hikmatulloh_Karimberdiyev
Download Telegram
​​JAMOATCHILIK KENGASHI YIG‘ILISHI BO‘LIB O‘TDI

2019-yilning 27-sentabr “Ochiq tadbirlar kuni” doirasida O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi Jamoatchilik kengashining yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.

Tadbir kun tartibiga ko‘ra “Test sinovlari jarayonida shaffoflik ta'minlandimi?” mavzusiga oid jamoatchilik orasida o‘tkazilgan so‘rovnomalar tahlili, 2019/2020 o‘quv yili uchun bakalavriat ta'lim yo‘nalishlariga o‘tkazilgan test sinovlari yakuni, korrupsiyaga qarshi amaliy tadbirlar mohiyati, Markaz faoliyatini ommaviy axborot vositalarida yoritish, 2019/2020 o‘quv yili uchun bakalavriat ta'lim yo‘nalishlariga o‘tkazilgan test sinovi natijalarining raqamli tahlillari bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar, ularning sifatini va samaradorligini oshirish masalalari qo‘rildi. 

Kun tartibining 1-ochiq maqomdagi masalasi ommaviy axborot vositalari vakillari bilan birgalikda muhokama qilindi. Ko‘rilgan masalalar yuzasidan tegishli tavsiya va takliflar ishlab chiqildi, faoliyat rejalari belgilab olindi.

Yig‘ilish yakunida jamoatchilik, jumladan, tizimni muntazam takomillashtirib borish, korrupsiyaga qarshi kurashda huquqni muhofaza qilish organlari bilan hamkorlikni rivojlantirish, tegishli hujjatlar asosida omma orasida tushuntirish ishlarini olib borish, keyingi o‘quv yili uchun tegishli tavsiyalar, takliflar ishlab chiqish yuzasidan muhim qarorlar qabul qilindi.

Manba: DTM

Talabalarga yuboring👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
TALABA

Talaba (arab. — izlovchi, õrganuvchi), student (lot. studens — qunt bilan ishlovchi, shugʻullanuvchi) — Õzbekistonda oliy õquv yurti, AQSH, Buyuk Britaniya va boshqa ayrim mamlakatlarda oliy va õrta maxsus õquv yurti oʻquvchisi.

Turkistonda islom dini yoyilgach (7— 8-asr), boshlangʻich maktabdan soʻng bilim olish bilan mashgʻul boʻlgan har bir kishi talaba hisoblangan. Madrasalar paydo boʻlgan 10-asrlardan ularda tahsil olayotgan kishilargina talaba deyila boshlagan. Yevropada 11—13-asrlarda untlar tashkil topgandan soʻng , ularda faoliyat kõrsatadigan xar bir odam, yaʼni saboq beruvchi ham, saboq oluvchi ham student deb atalgan. Keyinchalik untlarda õqituvchilar uchun magistr, professor va boshqa ilmiy unvonlar joriy etilgach, faqat saboq oladigan kishilargina student deb yuritiladigan bõlgan.

Talaba jamiyat taraqqiyotiga jiddiy taʼsir koʻrsatadi va ayni vaqtda, har bir mamlakat ilmiy intellektual salohiyatining darajasini bildirib, rivojlanish istiqbollarini belgilab beradi. Shuning uchun ham rivojlangan mamlakatlarda aholi jon boshiga talabalar soni kõp bõladi. Õzbekiston mustaqillikka erishgach, mamlakatda talabalar miqdori sezilarli darajada ortdi. Mamlakatimizda umumiy oʻrta taʼlim maktabi hamda akademik litsey va kasb-hunar kollejini bitirgan har bir kishining talaba boʻlishiga haqqi bor. Talaba davlat hisobidan, shuningdek, shartnoma asosida õz yonidan tahsil olishi mumkin. Mamlakatimizda talabalar bakalavriat va magistratura singari 2 bosqichda taʼlim oladilar.

Biz bilan bo'ling👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
​​Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв юртимиз ўқитувчи ва мураббийларига байрам табригини йўллади.

....Биз таълим-тарбия масаласига комплекс ёндашган ҳолда, боғча таълими билан бирга олий таълим тизимини ҳам узвий ривожлантиришга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Шу мақсадда мамлакатимизда мактабгача таълим ҳамда олий таълимни ривожлантириш дастурлари қабул қилинди ва шу асосда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, кейинги икки йилда мамлакатимизда 35 та, жумладан, 13 та хорижий олий ўқув юрти ташкил этилди. Юздан ортиқ янги бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 94 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси уч йил бурунги 9 фоиздан 20 фоизга ошди. Биз яқин келажакда бу кўрсаткични 25 фоизга етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Каналга уланиш👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
#Эътироф

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи фахрий унвон ва давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим тизимида фидокорона хизмат кўрсатиб келаётган 20 нафар профессор-ўқитувчилар давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан мукофотланди.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Ирискулов Мухамадавас Турсунович - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази бўлим бошлиғи

Турсунов Эркин Атабаевич - Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг гистология, патологик анатомия кафедраси профессори

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Иркаев Абдурахим Панджиевич - Қарши давлат университетининг миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси доценти
Расулов Рустам Явкачович - Фарғона давлат университетининг физика кафедраси профессори

Темиргалиев Фарид Салихович - Самарқанд агро-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Илов Аслан Нурович - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессори

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаев Ғайрат Уролович - Муборак саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

Аллаков Исмаил - Термиз давлат университетининг алгебра ва геометрия кафедраси мудири

Бўриев Сулаймон - Бухоро давлат университетининг биология кафедраси профессори

Эргашов Ойбек Мухтарович - Шаҳрихон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

Эшбеков Тўлқин Усмонович - Ўзбекистон Миллий университетининг жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти кафедраси доценти

«Шуҳрат» медали билан

Ахмеджанова Гулсарахон Махмудовна - Олмазор енгил саноат касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси

Ахмедходжаев Хамит Турсунович - Наманган муҳандислик-технология институтининг табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси кафедраси профессори

Мирахмедова Сожида Мирзатиллаевна - Бўстонлиқ туманидаги Ғазалкент хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

Носирова Шохида Расуловна - Жиззах енгил саноат касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси

Рахмонов Умид Олимович - Ўзбекистон Миллий университети қошидаги С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги академик лицейнинг математика фани ўқитувчиси

Сапарниязова Муяссар - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти

Саттаров Ахмад Абдиназарович - Қумқўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

Тургунова Мамлакат Артикбаевна - Наманган транспорт ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

Шодманова Шахноза Курдашевна - Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицейнинг кимё фани ўқитувчиси

Каналга уланиш👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Vaaaaay degan rasm 😭😂😂
Bu studentlarga gap yoʻq Rekord 🏆🥇👌😝


Qaysi oliygoh ekanligi sir ekan 🙅‍♂

Kanalga ulanish👇
@TalabaUz
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Душанба куни метроларда😅😂👆

Дўстларга улашамиииз🤗👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
#эслатма

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга ўқув йилининг 1-ярми учун тўлов ҳақини ўтказишнинг сўнгги муддати:

✅ 15 октябрь – базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун;

✅ 1 ноябрь – табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун.

Мазкур муддат Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 17 сентябрдаги 7-сонли баёни билан тасдиқланган.

❗️Тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган 2- ва ундан юқори курс талабалари учун ўқитиш ҳақини тўлашнинг белгиланган муддатларини узайтириш олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) ваколатида.

©Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Батафсил маълумот👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
#RASMAN

Ertaga, 1-oktyabr O'qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan darslar BO'LMAYDI va DAM OLISH kuni etib belgilangan!

Zaruriy eslatma: bugun "barcha" o'qituvchilarni tabriklab qo'yish esdan chiqmasin. Sessiya yaqin😁(hazil)

Talabalarga tarqating👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Forwarded from Talaba.uz | Ta'lim portali
​​Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман?

Жуда кўпчиликнинг мурожаати деярли бир хил мазмунда: «1 балл етмай қолди, қанча тўлайман», «10 балл етмай қолди, қанча тўлайман», «60 балл тўплаганман, қанча тўлайман» ва ҳ.к.

Супер-контракт нархи минимум қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос.

Шундай бўлса-да, супер-контракт миқдорини қандай ҳисоблаш йўлини яна бир бор тушунтиришга ҳаракат қиламан.

❗️Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган ОТМ қабул комиссияси орқали билишингиз мумкин. Чунки жорий йилдан ОТМлар мустақил нарх белгилай олади ва давлат шунчаки минимум миқдорини тасдиқлайди холос. Интернетда «менга қанча бўлади, унга қанча бўлади» дегандан кўра, ОТМ билан боғланиб, аниғини билиб олинг.

Энди минимум миқдорлар ҳақида.

Жорий йилда супер-контракт нархи кундузги таълим шаклида стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланадиган бўлди (сиртқи ва кечкида шундоқ ҳам стипендия йўқ). Демак, қуйида илова қилинган жадвалда кўрсатилган контракт суммасини супер-контракт баробарига кўпайтиришингиз керак.

Шунингдек, 3 та тоифадан қайси бирига тааллуқли эканлигингизни ҳам аниқлаб олишингиз керак.

1-тоифа: кириш чизиғига 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар

Бунда қуйидаги шкала амал қилади:

1 баллгача етмаса - 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаса - 2 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаса - 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаса - 3 баробар.

Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи 5.992.960 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 11 млн 985 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 x 5.992.960).

2-тоифа: кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар

Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб пастдаги жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 10, 15, 20, 25 баробарини тўлайди.

Масалан, иқтисод йўналишига кириш бали 150 балл бўлди дейлик. Абитуриент 70 балл тўплади. Демак, унга 4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам 56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт 15 баробар этиб белгиланган. Оддий контракт эса 8.532.480 сўм.

Хулоса: иқтисод йўналиши учун супер-контракт минимум 127 млн 987 минг сўм (15 х 8.532.480).

3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар

Бундай абитуриентлар ҳам супер-контрактда ўқиши мумкин, фақат камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади. Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб, 40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида 255 млн 974 минг сўм тўлаши керак (2 х 127.987.200).

Хуллас, Сиз ўзингиз тўплаган балл асосида камида қанча супер-контракт тўлашингизни бемалол ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин.

Сўзим сўнггида яна қайтараман, аниқ суммани фақат ОТМ орқали била оласиз. Супер-контракт тўлашнинг қолган техник ва ташкилий томонларини ҳам ОТМлардан аниқлаштиринг.
@xushnudbek

Батафсил👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Faqat KONTRAKTni oshirish yo'li bilan sifatli oliy ta'limga erishib bo'ladimi?

Do'stlarga ulashing👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Асқад Мухторнинг вафот этган йилини аниқланг.

А)1997
В)1996
C)2004
D)Абитуриентда нима айб???


Kanalga ulanish👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
​​Qo‘qon universitetiga qabul test sinovlari bo‘lib o‘tdi

2019-yil 30-sentabr kuni Toshkent shahridagi “O‘zko‘rgazmasavdo” MCHJ pavilonida Qo‘qon universitetiga qabul test sinovlari o‘tkazildi.
Test sinovlarida vodiy viloyatlaridan tashqari hududlardan hujjat topshirgan abituriyentlar ishtirok etdilar.

Test sinovlari ikki smenada tashkil etildi.
Jarayonga ishtirok etishi rejalashtirilgan 2167 nafar abituriyentdan 1392 nafari qatnashdi, 775 nafari kelmadi, belgilangan tartibni buzganligi sababli, 1 nafar abituriyent chetlatildi.

❕Eslatma: Farg‘ona, Andijon va Namangan viloyatlaridan hujjat topshirgan abituriyentlar uchun test sinovlari 3-4 oktabr kunlari Farg‘ona shahar olimpiya zahiralari kolleji va Farg‘ona davlat universitetining sport majmui binolarida bo‘lib o‘tadi.

Barcha abituriyentlarga muvaffaqiyat tilaymiz.

Do'stlarga ulashing👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
​​Ustoz va murabbiylar kuni bilan qutlaymiz!

Zahmatkash yurtdoshlar, mehribon ustoz va murabbiylar, jamoamiz ahli!
@TalabaUz kanali ustoz va murabbiylar kuni bilan barchangizni qizg‘in muborakbod etadi.

Ta'lim-tarbiya sohasida jonajon yurtimiz ravnaqi uchun yuksak salohiyatli kadrlarni tayyorlashdek savobli, shu bilan birga, og‘ir mehnat yo‘lingizda muvaffaqiyatlar yor bo‘lsin. Kelajakda beminnat xizmatlaringizning totli mevalarini ko‘rish nasib etsin!

Bayramingiz muborak boʻlsin aziz ustozlar!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
#bayram_kayfiyati

Rahmatli qiziqchi Hojiboy Tojiboyev - O'qituvchilar haqida 😂😂

Do'stlarga ulashing👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
#BU_QIZIQ

O’qituvchilar eng ko’p maosh oladigan davlatlarni bilasizmi?

O’qituvchilik kasbi har bir davlatda eng muhim kasblardan hisoblanadi, chunki mamlakat farovonligi bevosita bog'liq bo'lgan xalqning savodli bo'lishi uchun poydevorni aynan o'qituvchilar qo'yishadi. Ayrim mamlakatlarda o'qituvchilarning davlat rivoji uchun qo'shayotgan hissalari yuksak qadrlanadi va ularga yaxshi maosh to'lanadi.

Quyida o'qituvchilar yiliga eng ko'p maosh oladigan mamlakatlar bilan tanishishingiz mumkin.

17. Fransiya —31,421.49 dollar
Fransiyada ycole maternelle deb ataluvchi maktabgacha ta'limdan keyin majburiy ta'lim tizimi uchta: ycole, collige va lycye bosqichlariga bo'lingan.

16. Portugaliya — 32,563.75 dollar
Portugaliyada maktabgacha ta'limdan oliy ta'limgacha bo'lgan davrda ta'lim olish uchun davlat yoki xususiy ta'lim muassasasidan birini tanlash mumkin.

15. Kosta-Rika — 33,519.29 dollar
Kosta-Rikada o'quvchilar oilalari orasidagi iqtisodiy tafovut ajralib turmasligi uchun barcha maktab o'quvchilari bir xil libosda yurishlari shart.

14. Shvetsiya — 36,766.81 dollar
Shvetsiyada majburiy maktab ta'limi to'rt: maktabgacha, kichik, o'rta va katta ta'lim bosqichlariga bo'linadi.

13. Avstriya —37,122.44 dollar
Avstriyada 9 yillik majburiy bepul ta'lim tizimi joriy etilgan.

12. Finlyandiya — 37,728.28 dollar
Finlyandiyada bolalar 7 yoshga to'lganidan keyin maktabga qabul qilinadi.

11. Kanada — 39,071.90 dollar
Bu yerda bolalar 16 yoshgacha maktabga kelishga majbur bo'lib, Manitoba, Ontario va Nyu-Bransuikda ta’lim olish 18 yoshgacha majburiy hisoblanadi.

10. Niderlandiya — 39,098.02 dollar
Niderlandiyada asosiy ta’lim tili golland tili bo’lsa-da, aksariyat maktab va universitetlar ingliz tilida ta’lim berishga o’tmoqda.

9. Avstraliya — 40,762.47 dollar
Avstraliyada uch turdagi maktablar mavjud: davlat maktablari, katolik maktablari va mustaqil yoki xususiy maktablar.

8. Ispaniya — 41,886.99 dollar
2008-yilgi moliyaviy inqiroz sababli hozirda Ispaniya Yevropada ishsizlik ko'rsatkichi bo'yicha eng yuqori o’rinda turadi.

7. Meksika — 42,816.51 dollar
Meksikada aksariyat bolalar boshlang'ich maktabga borishadi, ammo 2011-yilda atigi 62 foiz bola o’rta maktabga kirgan.

6. AQSh — 43,556.76 dollar
2011-yilda AQShda 3 yoshli bolalarning yarmi maktabgacha ta’lim muassasasiga qatnagan bo’lsa, Yevropada bu ko’rsatkich 90 foizni tashkil etgan.

5. Daniya — 46,784.11 dollar
Daniyada ta’lim olish bepul bo’lib, bu yerda 9 yillik majburiy ta’lim joriy etilgan.

4. Norvegiya — 47,313.23 dollar
Norvegiyada emigrantlarning farzandlari uchun ta’lim ikki tilda olib boriladigan maktablar faoliyat ko’rsatadi.

3. Germaniya — 61,418.47 dollar
Nemis oilalaridagi bolalarning aksariyati davlat maktablarida o’qishadi.

2. Shveysariya — 69,704.74 dollar
Shveysariyada 26 ta kanton majburiy ta’lim tizimi uchun mas’ul hisoblanadi.

1. Lyuksemburg — 79,129.67 dollar
Lyuksemburgda ta’lim uchta tilda: lyuksemburg, nemis va fransuz tillarida olib boriladi.

O'zbekistonda esa taxminan 4000-5000$ 🤦‍♂(yiliga)

Kanalga ulaning👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
@TalabaUz da so'rovnoma: Green Card o'ynaganmisiz?
anonymous poll

Yo'q, o'ynamaganman – 703
👍👍👍👍👍👍👍 34%

Ha, doim (4-5 yildan beri) o'ynayman – 631
👍👍👍👍👍👍 31%

Bu yil o'ynab ko'rmoqchiman – 539
👍👍👍👍👍 26%

Green Card nima u? – 170
👍👍 8%

👥 2043 people voted so far.
O'zbekistondagi OTMlari ro'yxati.docx
45.2 KB
O'zbekistondagi OTM lar ro'yxati
✅Manzili
✅Telefon raqami
✅Mail adressi
✅Internet sayti

Eslatma: Xalqaro filiallar to'liq berilmagan!

P/S: Kamchiliklar uchun uzr so'raymiz!

Kanalga ulanish👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tonggi_kayfiyat
Sessiyada 5 olmoqchi bo'lgan talabalar! Bitta shu yo'li qolgandi, baho olishning😂

Lekin gap yo'q, 5 emas 6!😄

KANALGA ULANISH👇👇
✅ @TalabaUz
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
​O‘zbekistonda ilk “Talabalar uyushmasi” tashkil etildi

Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universitetida ilk bor talabalarning o‘zini-o‘zi boshqarish jamiyati — “Talabalar uyushmasi” tashkil etildi. Bu haqda O‘zA xabar berdi.


Mazkur uyushma talabalarni ijtimoiy himoya qilish, ularning iqtidorlarini namoyish etishlari uchun keng imkon yaratish, yoshlarni har tomonlama qo‘llab-quvvatlashni maqsad qilgan. Rivojlangan davlatlarning nomdor oliy ta’lim muassasalarida bunday uyushmalar o‘z zimmasiga ijtimoiy muhitni nazorat qilish, talabalar ishtirokida turli loyihalarni amalga oshirish singari vazifalarni bajaradi.

Mazkur universitetda faoliyat yuritgan ko‘ngillilar endilikda uyushmaga birlashdi. Universitet rahbariyati talabalarning ushbu tashabbusini ijobiy baholadi va ushbu uyushma faoliyatiga yo‘l ochdi.

Do'stlarga ulashamiz👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hazil
Kontraktni to'lash uchun ham , kvartiraga to'lash uchun ham va yeb ichish uchun ham pul kerak,pul!

Shoirona gaplarga hech nima qilib bo'lmaydi.

P/S: Naqadar, haqiqat😭

Kanalga ulanish👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA