Bookworm
3 subscribers
149 photos
33 videos
2 files
38 links
Download Telegram
السلام عليكم ورحمة الله وبركاتو
Allohning tinchligi, rahmati va barakoti sizlarga hamroh bo'lsin🤗
Agar unutsam, eslat:
Hayot - umiddan iborat...!

🥀
«Агар сўзлар мушкамбар бўлганида эди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га айтилган саловатлар уларнинг энг ҳушбўйи бўлар эди».

🍃
Hayot-ajoyib o'qituvchi: insho yozdiradi,o'zinga tekshirtiradi,bahoni esa boshqalar qo'yadi.U hech kimga yo unvon,yo guvohnoma bermaydi.Faqat ba'zi o'quvchilargina "Chipta"ni o'zlari yasab olishadi,yonverdigilarni aldab-ishontirib yurishadi.Hayot esa bir kulib qo'yib,o'zining abadiy inshosini davom ettiradi.O'zingga tekshirtiradi.Bahoni boshqalar qo'yadi...
Ўзини замонавий кўча қизи эмас, Мадина маданиятининг
ўз давридаги вакили деб биладиган, ҳижобдан илмгача
бўлган барча соҳаларда ушбу умматнинг қизи бўлиш
заруратини  Бадрдаги мужоҳидларнинг ҳаяжони ила
амалга оширишга интилган муборак қизларга... Тилингиз
билан дуо қилганингизда ёдингиздан чиқмайлик деб...
Аллоҳ учун тер тўккан пайтингиздаги буюк амалларингиз
васила бўлиб, Аллоҳ бизга раҳматларини ёғдирсин дея...
Мана шундай қизларга ва суюкли қизимга...
Аллоҳим! Сенгагина ҳамду санолар бўлсин!
  

Nuriddin Yildiz

Bu ummatning qizi

T.me/tahrim8_nasux
Неча минг йилдан бери шайтон инсонни яратилиш
мақсадидан адаштиришга ҳаракат қилаяпти, онамиз
Ҳаввони жаннатда алдашга уринди. Ўшандан бери у
эрларимиз ёки аёлларимиз билан биздан қасос олмоқда.
Водийлар, кўчалар, уйлар – ҳаммасини фасод билан
тўлдирди. У маданиятларни бузди. Шаҳарларни вайрон
қилди. Инсониятни шамдек эритди. Шайтон оммавий ёки
яширин сажда қилинадиган бутга айланди. Ҳар куни
Қиёматга оз-оздан яқинлашиб бораётганимиз бу замонда
шариат билан яшашни шараф деб биладиган ва ёш
бўлишига қарамай, бу умматнинг қизи бўлиш азиматини
ҳис қилган қизлардан бизни мосуво этмадинг.
Солиҳа, обида, зоҳида, мужоҳид аёллар сифатида уларга
ҳаяжон бахшида қилдинг. Ҳижоб ва басиратлари ила
шаҳарларимизда гул каби очилишди. Кучли эътиқодлари
билан хонадонларининг қувват манбаи бўлишди. Чексиз
ҳаяжонлари билан умматимизга умид беришди.
Мадрасаларда фиқҳ ўрганаётганда, уйларида она ва ёр
бўлганда, ярим кечаси жойнамоз узра Сенга сажда
қилаётганда, Қуръонни ўқиётганда бизнинг раҳмат
сабабчимиз бўлишди.

Nuriddin Yildiz

Bu ummatning qizi

http://T.me/tahrim8_nasux
Дунёмиз бўлмаса ҳам Аллоҳнинг розилиги бўлсин. Бунинг
учун биз ғам чекмаймиз. Аллоҳнинг рози бўлиши жаннат
демакдир. Абадий оловдан омонликдир. Орзумақсадимиз ҳам шудир.

Nuriddin Yildiz

Bu ummatning qizi

https://t.me/tahrim8_nasux
Ammo ustoz tanlashda asosan kuyidagilarga ahamiyat qilish kerak:
-Olimroq bo’lgan;
-Parhezkor va taqvodorroq bo’lgan;
-Yoshi ulug’roq va ko’p tajribali ahli ilmni ustoz-likka ixtiyor qilmog’i kerak.

Imom Zarnujiy. Ilm olish sirlari

https://t.me/tahrim8_nasux
ТАВБА
Эркакми, хотинми, қатьий назар ҳар бир мусулмонга тавба қилиш вожибдир. Аллоҳ
буюради:
— Эй, мўминлар, холис тавба қилиб, Аллоҳга қайтинглар. Шоядки
Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар
оқиб турадиган жаннатларга киритур. У КУНда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга
иймон келтирган зотларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг
томонларида юрур. Улар: «Парвардигоро, ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб
бергин ва бизларни мағфират қилгин: Албатта, Сен барча нарсага қодирдирсан», -
дерлар (Нисо сураси, 145-оят. Марям сураси, 71-оят. Таҳрим сураси, 8-оят. Ҳашр сураси, 19-
оят.)

Эй Аллоҳга қарши йигит, осий санғи,
Гуноҳкорнинг жазоси не, биласанми?
Осийларнинг жойи - САИР, Ёнар ўзи,
Шиддатли ўт ичра пишар гўзал юзи.
Малли, ўтда ёнай, десанг ҳақни унут...
Ё ўзингни гуноҳлардан узокда тут.
Аллоҳингга қарши гуноҳ қилган бўлсанг,
Тавба қилки, гаровдаги оддий қулсан!
Саир — жаҳаннамдаги етти табақанинг олтинчиси.

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: Менинг олдимга бир мискина аёл икки
қизини етаклаб келди. Ҳалиги аёл икки қизининг ҳар бирига биттадан хурмо
бериб яна бир хурмони ейиш учун уни энди оғзига олиб борганда қизлари
онасига очқаганларини айтишди. Она қўлидаги хурмони қизларига бўлиб
берди. Бу ҳол мени ажаблантирди. Буни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва
салламга айтдим. Шунда у зот: “Оллоҳ таоло ўша иш билан бу аёлга жаннатни
вожиб қилди. Ёки уни дўзахдан озод этди”, дедилар

https://t.me/tahrim8_nasux
Умму Робийъа бинти Барродан ривоят қилинади. У Ҳориса ибн
Суроқанинг онаси бўлиб, ўғли Бадр жанггида ҳалок бўлгач, Расулуллоҳ
соллолоҳу алайҳи ва салламнинг олдига у зотдан шаҳид кетган фарзанди
ҳақида қалбига таскин оладиган сўз эшитиш ниятида келди ва: Эй Расулуллоҳ,
менга ўғлим Ҳориса ҳақида айтинг, агар у жаннатда бўлса сабр қиламан. Агар
аксинча бўлса йиғлашга тушаман, деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу
алайҳи ва саллам: “Эй умму Ҳориса, жаннатда боғлар бордир. Ўғлинг эса
Фирдавси аълога етди”, дедилар.
Зеро, фарзандни йўқотиш қалбни парчалайдиган, вужудни кемирадиган,
жигарни майдалайдиган оғир дарддир.
Мана бу аёл агар ўзи жаннатга муваффақ бўлса фарзандига йўлиқади
иншаоллоҳ. Чунки унинг бу жудоликка сабр қилиши ўзининг ҳам,
фарзандининг даражасини юксакка кўтаради. Агар аксинча бўлса..

https://t.me/tahrim8_nasux
 

Аёл. Сен насим шамолидан ҳам нозик, жавзо юлдузидан ҳам азиз
бўлгин.
Абу Толҳа Милҳон қизи умму Салимни қўлини сўраб бориб, унга катта
маҳр беришини айтди. Лекин бир фожеа уни эсанкиратиб, тилини боғлаб
қўйди. Умму Салим унинг сўзини қайтариб деди: Мен мушрикка эрга
тегмайман. Эй Абу Толҳа, ахир билмайсанми, фалончи сизларнинг
илоҳингларни ер билан яксон қилдику, агар сизлар унга олов ёқсанглар, ўша
фалончи оловингларни ҳам ўчирур.
Абу Толҳа қаттиқ сиқилганича ортига қайтди. У кўрган, эшитганларига
ишонмас эди. Лекин унинг ҳақиқий муҳаббати бунга йўл қўймади. Эртасига
яна унинг олдига борди ва зора эриб қабул қилар деган илинжда унга катта
маҳр, тўкин ҳаётни ваъда қилди. Буларни эшитган аёл одоб билан деди: Сенга
ўхшаши йўқ эй Абу Толҳа, аммо сен кофирсан, мен эса мусулмонман. Менинг
сенга турмушга чиқишим тўғри келмайди. Абу Толҳа деди: Қанча сариқ-оқ
(олтин кумуш) истайсан? У деди: Мен сариқни ҳам оқни ҳам эмас, сенинг
мусулмон бўлишингни истайман. Абу Толҳа сўради: Ким менга мусулмон
бўлишимда ёрдам бера олади. Аёл: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам,
деб жавоб берди. Шундан сўнг Абу Толҳа Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва
салламнинг олдига кетди. У зот асҳоблари билан ўтирган эди. Абу Толҳани
кўргач: “Сизларнинг олдингизга келган Абу Толҳанинг кўзларида Ислом
белгиси кўринмоқда”, деди.
Абу Толҳа Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга умму Салимнинг
гапларини айтди ва унга уйланди.
Бу аёл ҳар бир улуғликни куйлайдиган, фазилат учун ҳаракат қиладиган
инсон учун олий намунадир.

https://t.me/tahrim8_nasux
Дунё гўзалдир. Уни фақат кўзлари яхшиликни кўрадиганларгина кўра
оладилар.
Агар қиш фасли сенинг дарвозангни ёпса, ҳар тарафдан музликлар сени
қуршаб олса бас, сен баҳор келишини кутгин. Покиза насим ҳаволар кириши
учун деразанг туйнукларини очиб қўйгин

“Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг —
бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат Кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз”.
(Тоҳа сураси, 124-оят)

https://t.me/tahrim8_nasux
Эҳсон қайғуларни кетказар
Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Улар
бир қўйни сўйдилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам “Қўйдан бирор
нарса қолдими”, деб сўрадилар. Оиша розияллоҳу анҳо: Қўйнинг елкасидан
бошқа нарса қолмади, деб жавоб берди. Шунда у зот: “Елкасидан бошқа ҳамма
нарсаси қолибди”, дедилар.
Яъни, у зот ўз оилаларига садақанинг ажри Қиёмат қадар қолишини,
ўзида қолганининг эса Охиратда ажри кутилмаслигини айтар эдилар. Бу эса
Оллоҳ таолонинг ризоси умидида садақага ундовчи гўзал даъватдир

https://t.me/tahrim8_nasux
Hijob - bu hayo va ayol nomusining qalqonidir.
Rasululloh sollallohu alayhi va sallam shunday deganlar:
"Har bir din o'ziga hos hususiyatga ega. Islomning o'ziga hos hususiyati hayodir".
Shuningdek, u kishi aytganlarki:
"Hayo Iymondandir, Iymon esa Jannatdadir".
Yana Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytganlarki:
"Hayo va Iymon o'zaro chambarchas bog'liqdir. Agar ushbu ikki sifatdan biri yo'q qilinsa ikkinchisi
ham o'z-o'zidan yo'q bo'ladi
https://t.me/tahrim8_nasux
Qizlar kiringlar qizlar uchun kerakli buyumlar juda ko'p ☺️🍃
@mal1k_a2029 gruh adminkasi murojaat etish mumkin qizlar
HAYOTINGIZNI O’ZGARTIRISHI MUMKIN BO’LGAN 3 KITOB📚

ALFIDO  ONUR QOPLON📕

Alfido asari shaxsan mening hayotimni o’zgartirgan asardir.  Bu asar men haqimda.. siz haqingizda.. va biz haqimizda. Bu asarni o’qish davomida  har bir kitobxon o’z nafsi bilan kurashadi. Asarning bosh qahramoni Zaynab ―  hayotni faqat o’yin-kulgudan iborat deb o’ylagan qiz.. Yoshligim qaytib kelmaydi deya do’stlari bilan  o’zi bilmagan holda  oxiri pushaymonlik va azobdan iborat bo’lgan yo’lga kirib qolgan qiz...  Zaynab oldingi o’yin-kulguga boy hayotida qiyomat va oxirat haqida gapirilganda to’tiqushdek  ‘’Alhamdulillah musulmonman’’  deyishdan nariga o’tmas edi. Oramizda shunday insonlar  yo’q  emas afsuski..  Lekin birgina ‘’ALHAMDULILLAH MUSULMONMAN’’  deyish bilan alloh rizoligini hohlash bu ’’sovuq tandirda’’ non yopishdek gap emasmi?!

PESHONAMDAGI NUR MAHMUD OLAQOSH📓

Inson hayotda  qanday yashaydi o’zi― hech qachon o’lmaydigandek!  Tasavvur qiling sizga 6 oy umringiz qolishini aytishsa, siz qanday ahvolga tushgan bo’lardingiz?!  Ba’zilar toat-ibodatga qattiq kirishadi, ba’zilar o’yin-kulguga beriladi yana ba’zilar esa kayf-u safoga beriladi.Bu asar qahramoni, Saljuqbeyga ham shunday deyishdi. Uning peshonasidagi o’sha shishish  tufayli Allohning  taqdiridan norozi bo’ladi.  Xattoki, masjid qurganiga ham pushaymon bo’ladi.  Bu nimasi a? Said domla Uning qolgan hayotida katta burilish  qiladi. Said domla tufayli u o’ziga haq taolodan berilgan hidoyatga shukr etadi. 6 oydan so’ng uning tahlillari ijobiy chiqadi, vaholanki unga 6 oy umri  qolganini aytgan shifokor undan oldin vafot etgandi!

IMOMNING MANIKEN QIZI  OMINA SHENLIKO’G’LU📙

Shukronalik… Bu asar  noshukr qizning sabr-toqatli qizga aylanish hikoyasidir. Hozirgi kunda diniy ekstirimizm-terrorizm tobora kuchayib bormoqda. Ba’zi mustaqil davlatlar terroristlar tufayli dindorlarni qaysidir ma’noda “CHIQISHTIRISHMAYDI’’. Fotima- yoshligidan ezilgan, ko’plab sinov-surgunlarga uchragan qiz. Yoqub imom qanchalik harakat qilmasin qizi “ oltin idishda berilgan qora yolg’onlarga” ishonadi. U uyidan   qochib ketgandan so’ng juda ko’p sinovlarga duch keldi. U otasining qanchalar haqligini tushunib yetdi. Dinini, o’zligini, or-nomusini hamma joyda bu dunyoning fahsh ishlaridan  yetarlicha himoya qila oldi. U o’z dugonalarini fahsh ishlardan qaytishga dav’at etadi. Oilasinng qadriga yetmaganiga, noshukrligiga Fotima juda afsuslandi. Hayotidagi voqealar  unga  dars  bo’ldi.
https://t.me/tahrim8_nasux
Assalomu alaykum va rahmatullohu va barokatuhu!

Yangi kitob o'qishga nima deysiz? O'z bilimingizni sinashgachi😅

Kanalimizda like, prasmotr, randomlardan holi bo'lgan yangi tanlov e'lon qilamiz🥳

Shartlarimiz oddiy
1) @Mehmet_Yildiz_Hayalhanem kanalimizga va @MehmetYildizHayalhanem muhokama guruhimizga obuna bo'lasiz
2) Tanlov postini 10 ta yaqininggizga yoki obunachisi 100 tadan ko'p bo'lgan guruh yoki kanallarga tarqatasiz
3) Skreenshotlarni @hayalhaneem ga yuborasiz va tanlovga qabul qilinasiz

Ishtirokchilar soni 50 tadan oshishi shart

Tanlov savol-javob tariqasida bo'lib o'tadi. Sizga 5 ta savol va 30 daqiqa vaqt beriladi.

Savollarga birinchi bo'lib to'g'ri javob topgan g'olibimiz "Qalblardan so'rang"📚 kitobi bilan taqdirlanadi🥳

Tanlovda qatnashish uchun qabuldan o'tgan bo'lishingiz shart. Qabul 5.02.2022 dan 11.02.2022 gacha davom etadi. Savollar 12-fevral kuni e'lon qilinadi, hammaga omad)
🤍