𝐐𝐔𝐑’𝐎𝐍 𝐓𝐀𝐅𝐒𝐈𝐑𝐈
190 subscribers
4 photos
10 videos
2 files
5 links
«Қуръонни тиловат қилинглар. Чунки Қиёмат куни ўқиган эгасига у шафоатчи бўлиб келади», дедилар. (Имом Муслим ривояти)
Download Telegram
Бурж сураси

1. Буржлар эгаси бўлмиш осмонга қасам,

2. Ваъда қилинмиш (Қиёмат) Кунига қасам.

3. (Ўша Кунда) гувоҳ бўлгувчи (барча халойиққа) ва гувоҳ бўлингувчи (барча воқеа-ҳодисалар)га қасам-ки,

4-5. (Ўзига итқитилган одамларнинг таналаридан иборат бўлган) «ўтин»ли олов - (ўша олов ловуллаб ёнаётган) чоҳ эгалари лаънат қилингайлар!

6.Ўшанда улар ўша (чоҳ)нинг устида ўтириб олган,

7. Ва мўминларга қилаётган ишларига ўзлари гувоҳ бўлган эдилар

8-9. Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга — осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар! Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир!

10. Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!

11. Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу катта бахтдир.

12. (Эй Муҳаммад), шак-шубҳасиз Парвардигорингизнинг (кофирларни азоб билан) ушлаши қаттиқдир.

13. Албатта Унинг Ўзи бошлар (яъни бошлаб йўқдан бор қилур) ва қайтарур (яъни халойиқни ўлганларидан кейин қайта тирилтирур).

14. У (мўминларга) мағфиратли муҳаббатли зотдир.

15. (У) арш соҳиби бўлмиш буюк зотдир.

16. (У) истаган нарсасини амалга оширгувчидир.

17-18. (Эй Муҳаммад), сизга қўшинларнинг — Фиръавн (ва унинг одамларининг) ҳамда Самуд (қабиласининг) хабари келдими?

19. Йўқ, кофир бўлган кимсалар (ўзларидан аввал ўтган динсиз кимсалар йўлиққан азоб-ҳалокатлардан ибрат олмай, ҳали ҳам Қуръонни) ёлғон дейишда (оёқ тираб турибдилар!)

20. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортида (барча нарсани билиб) иҳота қилиб тургувчидир.

21-22. Йўқ, (улар ёлғон дейишаётган нарса) Лавҳул-Маҳфуздаги (яъни ҳар қандай бузилиш ва ўзгаришдан сақланган - ҳимояланган Лавҳдаги) Буюк Қуръондир

@tafsirimuyassar
Audio
Устоз Қуръони каримдан Буруж сурасини қилган тафсирлари

@tafsirimuyassar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инишқоқ сураси
بسم الله الرحمن الرحيم

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1-2. Осмон ёрилган ва у Парвардигори(нинг ёрилиш тўғрисидиги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда;
3-4-5. Ер ёйилган (теп-текис бўлган) ва ўз ичидаги (жасадларини устига) чиқариб ташлаб, бўшаниб олган ва у Парвардигори(нинг ёйилиб, теп-текис бўлиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда (ана ўша Қиёмат Кунида ҳар бир инсон ўзи қилиб ўтган амалларига рўбарў бўлур)!
6.Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Парвардигорингга (яъни, Унинг мукофот ёки жазосига) боргувчисан, бас, (бу ҳаёти дунёдан ўтганингдан сўнг) У Зотга йўлиққувчисан.
7. Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса;
8. Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак.
9. Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли-оиласига шоду хуррам ҳолда қайтажак.
10. Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса;
11. Бас, у ўлимини чақириб қолажак.
12. Ва дўзахга киражак!
13. Дарвоқеъ, у (ҳаёти дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди.
14. Албатта у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди.
15. Йўқ, Парвардигори уни шубҳасиз, Кўриб тургувчи эди.
16-17-18. Бас, Мен (қуёш ботаётган пайтда бутун уфқни қоплаб оладиган) шафаққа, кеча ва у қамраб олган (барча) нарсага ҳамда тўла бўлган вақтидаги ойга (яъни, тўлин ойга) қасам ичурманки;
19. Албатта сизлар (эй инсонлар), табақадан табақага минурсизлар (яъни, бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиб турурсизлар).
20. Бас, нега улар иймои келтирмайдилар?!
21. Уларга Қуръон қироат қилинган вақтида эса (унга иймон келтиришиб, Яратганга) сажда қилмайдилар?!
Изоҳ: Бу ояти карима навбатдаги сажда ояти бўлиб, у тиловат қилинганида ўкувчига ҳам, тингловчига ҳам бир марта Аллоҳга сажда қилиш вожиб бўлади.
22. Йўқ, у кофирлар (Куръонни ҳам, Қиёмат Куни қайта тирилишни ҳам) ёлғон дерлар!
23. Аллоҳ эса улар ичларига солиб яшираётган нарсаларини (яъни, куфрларини, иймонсизликларини) жуда яхши Билгувчидир!
24. Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз уларга аламли азоб «хушхабари»ни беринг!
25. Фақатгина иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.

@tafsirimuyassar
Audio
Устоз Қуръони каримдан Инишқоқ сурасини қилган тафсирлари

@tafsirimuyassar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу каналда қурон тафсирларини эшитиб, тадаббур қилишимиз учун очилган эди.
ИншаАллоҳ қурон тафсири дарслари xap
Жума
кунлари қўйиб борилади.
Аллоҳ Қуронни қалбимизни баҳори, ғамларимизни аритгувчи қилсин.
Aмийн

@tafsirimuyassar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم
Audio
Устоз Қуръони каримдан Мутоффифун сурасини қилган тафсирлари

@tafsirimuyassar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Устоз Қуръони каримдан Мутоффифун сурасини ярмини қилган тафсирлари

@tafsirimuyassar
بسم الله الرحمن الرحيم
Audio
Устоз Қуръони каримдан Инфитор сурасини қилган тафсирлари

@tafsirimuyassar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم