Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз биродарлар. Дарсларимиз жойлашган каналларимизга марҳамат қилинг
https://t.me/maddatulaqida
https://t.me/ism_sifatlar_tafsiri
https://t.me/fiqhunnisaa_rayhan
https://t.me/ahovat_uzb
https://t.me/tafsirassaadiy
https://t.me/duolar_tafsiri
https://t.me/mahukmuuzb
https://goo.su/5afg
Бизнинг каналларимизга эркак кашиларни кириши ва аёлларни овозли аудиоларни тинглаши қатъиян ман қилинади — амонат !
Ҳурмат билан маъмурият.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹МУҚАДДАС ҚУРЪОН ТАФСИРИ🔹 pinned «📢 КАНАЛЛАРИМИЗГА ТАКЛИФНОМА ЛИНКЛАРИ: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз биродарлар. Дарсларимиз жойлашган каналларимизга марҳамат қилинг 💐 😀 Ўзбек тилидаги “Муқаррар маддатул-ақида” китобидан ўтилган дарслар линки: https://t.me/maddatulaqida…»
«ФОТИҲА» СУРАСИ (КИТОБНИ ОЧУВЧИ)
1:1
بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
Оят: Ўта Меҳрибон ва жуда Раҳмли бўлган Аллоҳ номи билан (бошлайман)!
Шайх Абдурраҳмон ас-Саъдийнинг ушбу оятга берган тафсири:
[Бу дегани: “Мен Аллоҳ номи билан бошлайман”. Бу сўз бирикмасининг луғавий таҳлилига кўра, унда Аллоҳ Таъалонинг барча гўзал исмлари назарда тутилган. Исмларнинг энг биринчиси — “Аллоҳ” лафзидирки, унинг маъноси: “Илоҳийлаштириладиган ва Унга сиғиниладиган Ягона Илоҳ ва У Ўзининг илоҳийлик сифатларидан бўлган — мукаммаллик ва мутлақ поклик хусусиятлари туфайли, сиғинилишга ва илоҳийлаштиришга лойиқ Зот”, демакдир.
Ар-Роҳман (ўта Меҳрибон) ва ар-Роҳийм (жуда раҳмли) исмларига келсак, улар Аллоҳнинг ҳар бир махлуқотини ва ҳар бир нарсани қамраб олувчи бепоён раҳмати ҳақида гувоҳлик беради. Аллоҳ Таъалонинг тўлақонли, комил раҳмати ва чексиз марҳаматига, пайғамбарлар йўлидан юрган тақводор бандаларигина мустаҳиқ бўладилар. Қолган мавжудотлар эса, Аллоҳнинг раҳматидан озгина қисмигагина насибадордир. Шуни билиб қўйиш керакки, барча солиҳ уламолар бир овоздан, Аллоҳга ва Унинг илоҳий сифатларига иймон келтиришни вожиблиги ҳақида таъкидлаб ўтганлар.
Меҳрибон ва Раҳмли Робб дегани — яъни: қулларида ва мавжудотларда намоён бўладиган раҳматнинг Соҳиби. (Махлуқотларга ато этилаётган) барча яхшилик ва инъомлар, Аллоҳ Таъалонинг раҳмати ва ҳамдардлигининг бир кўринишидир. Худди шу нарсани У Зотнинг бошқа исмларига нисбатан ҳам айтиш мумкин. У барча нарсалардан хабардор, яъни: бутун яратилган махлуқотлар ҳақида илмга Эга. У Қодир бўлган Зот, яъни: ҳар бир махлуқот устида куч-қудратга Эга]

1:2.
الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Оят: Барча ҳамду сано, олқиш ва мақтовлар, оламларнинг Тарбияткунандаси бўлган (Роббиси бўлган) — Аллоҳгадир.
Тафсир: [Бу Аллоҳ Таъалони олқишлаш иборалари, У Зотнинг камолот сифатлари ва гўзал амаллари учундирки, Аллоҳ бу амалларни ё Ўзининг раҳмати, ёки адолати юзасидан бажаради. Ҳамднинг ҳамма турларига фақат Унинг Ўзи Эгадор ва У уларга тамомий ва мутлақ маънода ҳақлидир. У ёлғиз Ўзи барча оламлар устидан тарбиятчилик (Робблик) қилади. Бу оламлар сирасига, Аллоҳдан бошқа барча тирик жонзотлар киради. У Зот бутун борлиқни яратиб, унинг аҳолисини тирикчилик воситалари билан таъминлади, қолаверса, уларни шундай буюк инъомлар билан неъматладики, агар улар бу нарсалардан маҳрум бўлганларида, асло яшай олмаган бўлардилар. Махлуқотлар неъматланган барча нарсалар, Аллоҳ Таъалонинг атоси ҳисобланади.
Робб Таъалонинг Робблиги (рубубияти) икки қисмга — умумий ва қисмийга бўлинади.
Унинг умумий рубубиятининг кўриниши шундаки, У махлуқотларни яратади, уларга озиқ-овқатларини нозил қилади ва уларга тўғри йўлни кўрсатиб қўядики, бунинг натижасида улар бу дунёдаги яшаш тарзларини яхшилаб оладилар.
Аммо, қисмий рубубиятига келсак, унинг намойишини: Аллоҳ Таъалонинг Ўзи суйган бандаларини тақво руҳида тарбия қилишида, иймонга эришишлари ва уни мукаммал қилиб олишларидаги ёрдамида, уларни йўлдан оздирадиган ва Роббиларидан узоқлаштирадиган нарсалардан сақлашида кўрамиз. Бу рубубиятнинг моҳияти шундаки, Аллоҳ Таъало Ўзининг (севимли) қулларига барча яхшилик йўлларини осонлаштириб, очиб қўяди ва ҳар қандай ёмонликлардан уларни асраб-авайлайди. Балки шу сабабдан пайғамбарлар ўзларининг (Аллоҳга қилган) дуо-илтижоларида У Зотни кўпроқ “Робб” исми билан атаган бўлсалар керак. Зотан уларнинг интилишлари ҳам Аллоҳ Таъалонинг қисмий рубубияти билан боғлиқ бўлган. Ушбу оятда Аллоҳ Таъало Ўзини оламлар Роббиси деб аташлиги билан, фақат Унинг Ўзигина яратувчи, бошқарувчи ва неъматларни ато қилувчи эканлигини таъкидлаб ўтди. У бой-бадавлатдирки, Ўзининг махлуқотларига муҳтож эмас, аксинча барча яратилган жонзотнинг Унга эҳтиёжи бор ва ҳар томонлама У Зотга қарамдир.]

1:3.
الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
Оят: У (бу дунёда истисносиз барча махлуқотга) Меҳрибон ва (қиёмат куни фақат мўминларга) Раҳмли.
Тафсир: [(Бу дунёда истисносиз барча махлуқотга) Меҳрибон ва (қиёмат куни фақат мўминларга) Раҳмли]