🔹МУҚАДДАС ҚУРЪОН ТАФСИРИ🔹
265 subscribers
3 photos
345 links
📚 ШАЙХ АБДУРРАҲМОН АС-САЪДИЙНИНГ МУҚАДДАС ҚУРЪОНГА ҚИЛГАН ТАФСИРИ.

ТАРЖИМОН: РАЙҲОНА БИНТ МУҲАММАД
Download Telegram
2:70.
قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّن لَّنَا مَا هِيَ إِنَّ الْبَقَرَ تَشَابَهَ عَلَيْنَا وَإِنَّا إِن شَاءَ اللَّهُ لَمُهْتَدُونَ
Оят: [Ва учинчи бора] улар дедилар: “Роббингга биз учун дуо қилгинки, у [сигир]ни [бошқалардан ажралиб турадиган фарқли жиҳатларини яна бир бора] бизга баёнлаб берсин, ахир бизлар учун [барча] сигирлар [худди] бир ҳилдай ва албатта биз, Аллоҳ хоҳласагина, ҳидоят топгувчилардан бўламиз”.

https://t.me/tafsirassaadiy
2:71.
قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ لَّا ذَلُولٌ تُثِيرُ الْأَرْضَ وَلَا تَسْقِي الْحَرْثَ مُسَلَّمَةٌ لَّا شِيَةَ فِيهَا قَالُوا الْآنَ جِئْتَ بِالْحَقِّ فَذَبَحُوهَا وَمَا كَادُوا يَفْعَلُونَ
Оят: [Мусо деди:] “У [Аллоҳ] айтмоқда: “У шундай сигирки, ер ҳайдамайди ва экин суғоришга ўргатилмаган, [у] камчиликлардан саломат бўлиб, [тусига] бошқа ранглар аралашмаган [яъни, бир ҳил рангда]”. Улар эса [Мусога]: “Мана энди ҳақни [тўлиқ баёнини] келтирдинг”, дедилар. Бас, у [сигир]ни сўйдилар, ҳолбуки [бу ишни] қилмасликка яқинроқ эдилар.

https://t.me/tafsirassaadiy
2:72.
وَإِذْ قَتَلْتُمْ نَفْسًا فَادَّارَأْتُمْ فِيهَا وَاللَّهُ مُخْرِجٌ مَّا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ
Оят: [Ва сизлар, эй бани Исроил] қачонки бир жонни [инсонни] қатл қилганингизда, унинг борасида талашиб-тортиша бошладингиз. [Аммо] Аллоҳ сиз беркитган нарсани [ташқарига] чиқарувчидир.

Тафсир: [Бани Исроил ўзларининг пайғамбарларига юзланиб: “Роббингдан сўрагинки, бизга ўша сигирни ёшини айтиб берсин”, дедилар. Мусо у сигирни жуда ҳам қари, ёки жуда ёш бўлмаслигини ва Аллоҳ уларга ўрта ёшдаги сигирни сўйишни буюрганини айтди. Шундан сўнг, Мусо (алайҳиссалом) улардан бу савол-жавобларни тўҳтатиб, тезроқ илоҳий амрни бажо келтиришларини талаб қилди. Аммо, бунга қарамай, улар яна: “Энди Роббингдан сўраб кўрчи, у сигирнинг ранги қанақа бўлиши керак”, дея тортишишда давом этдилар. Мусо (алайҳиссалом), Аллоҳ уларга тиниқ сариқ рангдаги, туси кўзларни қувонтирадиган бир сигирни сўйишларини буюраётганини айтди. Бани Исроилликлар бу гал ҳам ҳеч бўш келмасдан энди: “[Эй Мусо] Роббингга яна бир марта илтижо қилгин, бизга қанақа сигирни сўйишимизни яхшироқ баёнлаб берсин, чунки барча сигирлар кўзимизга бир ҳил кўринмоқда ва қандай иш тутиш кераклигини ҳеч англай олмаяпмиз, агар Аллоҳ хоҳласа, тўғри йўлни топиб қолармиз”, дедилар. Шунда Аллоҳнинг пайғамбари: “Аллоҳ сизларга: ер ҳайдашга ва сув ташишга хорлик билан бўйсундирилмаган, [ташқи қиёфасида аниқ бир] айблари бўлмаган ва оғир меҳнатдан халос қилинган сигирни сўйишни амр қилмоқда”, дедилар. У сап-сариқ тусда, чунки унинг бадани бошқа рангдаги доғлардан ва тамғалардан ҳоли. [Ва ниҳоят] бани Исроил [ҳушларига келиб], ўз набийларига: “Ҳа мана энди ҳақни тўлақонли қилиб тушунтириб бердинг”, дедилар. Албатта, уларнинг бу сўзлари уларнинг ғирт жоҳилликларидан дарак берарди, ахир Аллоҳнинг элчиси энг аввалдан уларга ҳақни гапириб келмадими?! Қўлларига тушган ҳар қандай сигирни сўйиб, муродларига етсалар бўларди-ку, аммо улар кўплаган [кераксиз] саволларни бера бошлаганларида, Аллоҳ уларнинг ишини қийинлаштириб қўйди. Ва агар улар: “Агар Аллоҳ хоҳласа” деб айтмаганларида, ўзлари излаган сигирни асло топа олмаган бўлардилар. Хайриятки, юқорида сифатлари санаб ўтилган сигирни топдилар ва уни сўйдилар ҳам, бироқ, бу ишни бажаришларидан, бажармасликка яқинроқ эдилар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:73.
فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا كَذَلِكَ يُحْيِي اللَّهُ الْمَوْتَى وَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ
Оят: Бас, Биз [Аллоҳ, бани Исроилга Мусо орқали] дедик: “Уни [ўша ўлдирилган жасадни, сўйилган сигирнинг] бирон жойи [қайсидир аъзоси] билан уринг”. [Ва ҳақиқатдан ҳам, шундай қилишлари билан ўлдирилган одам тирилди ва қотил ким эканини айтиб берди]. Шундай қилиб Аллоҳ ўликларни тирилтиради ва Ўз оят-аломатларини сизга намойиш қилади, ажабмаски, ақл юритсангиз.

Тафсир: [Бани Исроил сигирни сўйганларида, уни баданининг қайсидир қисми билан ўлик жасадни уриш уларга буюрилди. Балки уларга ҳайвоннинг муайян бир аъзоси билан уришлик айтилгандир, ёки улар жасадни сигирни истаган аъзоси билан ургандирлар, зеро бу ҳолатда аниқ бир аъзога ишора қилишликдан маъно чиқмасди. Қачонки бани Исроил бу фармонни бажарганларида, Аллоҳ ўлик жасадни тирилтирди. У тирилгач эса, қотилни исмини айтди ва беркитишга уринган нарсаларини Аллоҳ ошкор қилиб қўйди. Бутун бир халқ олдида ўлган мурдани [Аллоҳнинг изни билан] тирилиб кетиши, шубҳасиз, ўлимдан сўнг қайта тирилиш ҳақ эканига гувоҳлик берар ва албатта, бу ҳодиса бани исроилни ақл юритишга ва уларга зарар етказадиган нарсалардан йироқлашишларига туртки бўлиши керак эди.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:74.
ثُمَّ قَسَتْ قُلُوبُكُم مِّن بَعْدِ ذَلِكَ فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً وَإِنَّ مِنَ الْحِجَارَةِ لَمَا يَتَفَجَّرُ مِنْهُ الْأَنْهَارُ وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا يَشَّقَّقُ فَيَخْرُجُ مِنْهُ الْمَاءُ وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا يَهْبِطُ مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ
Оят: Сўнгра [Аллоҳ сизларга Ўз оятларини такрор-такрор кўрсатганига қарамай] қалбларингиз қаттиқлашиб кетди [ва бу қалблар, ҳаттоки ҳайратомуз оятларни кўрса ҳам юмшамайди]: улар худди тошдек, ёки тошдан ҳам қаттиқроқдир, [зеро баъзи дағал қалблардан кўра, баъзи тошлардан хайр кўпроқ тегади, чунки:] батаҳқиқ, тошлардан [шундайлари борки] ичларидан анҳорлар отилиб чиқади [улардан инсонлар ўзлари сув ичиб, экинлари ва чорваларини суғорадилар], баъзи [тош]лар ёрилиб, ундан сув чиқади [масалан, қудуқларда бўлгани каби] ва баъзи [тош]лар эса, Аллоҳдан қўрққанидан [У Зотнинг жалолатини ҳис қилиб] қулаб кетади. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғафлатда эмасдир!

Тафсир: [Афсуски, насиҳат ва огоҳлантиришлар бани Исроилга таъсир қилмади. Уларнинг қалблари аввалгидан ҳам қаттиқлашиб кетди, ваҳоланки, Аллоҳ Таъало уларга буюк раҳматини кўрсатди ва кўплаган оятларини уларга намоийш қилди. Бундан уларнинг қалблари дағаллашмаслиги керак эди, чунки улар, инсон юрагини юмшатадиган ва инсонни Аллоҳга бўйсундирадиган оят-аломатларни ўз кўзлари билан аниқ кўрдилар. Аллоҳ Таъало хабар бериб, фосиқ кимсаларнинг қалбларини қаттиқлиги, ҳаттоки темирнинг қаттиқлигидан ўзиб тушганини айтади, чунки, темир, қўрғошин ва қалай, тошдан фарқи ўлароқ, ўтда эрийдилар. Бу оятдаги “ёки” бирлашмаси, уларнинг қалбларини қаттиқлиги, тошларнинг қаттиқлигидан мутлақо қолишмаслигини таёкидламоқда. Сўнгра Аллоҳ Таъало гуноҳкор бандаларнинг юракларидан кўра, баъзи бир тошларнинг афзаллик жиҳатларини зикр қилиб, тошлар орасида ўзидан чашма отиб чиқарадигани, ёрилиб кетганидан, ичидан сув сизиб чиқадигани ва Аллоҳдан қўрққанидан қулаб кетадиганлари ҳам бор эканини айтиб ўтди. Бу сифатлари билан ҳаттоки тошлар, гуноҳкор қалблардан анча яхшироқдир, шунинг учун [фосиқ кимсалар] ушбу қўрқитувли огоҳлантиришларга лойиқлар. Бани Исроилга, уларнинг катта-ю, кичик гуноҳларидан Аллоҳнинг хабари борлигини ва уларга тегишли жазони комил ҳолда улар албатта олишларини У Зот эслатди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, кўпчилик муфассирлар ўзларининг асарларида бани Исроилдан келган қисса ва ҳикояларни келтириб ўтганлар. Қуръон оятлари билан уларни жамлаб туриб, Аллоҳнинг китобини тафсирини “евреизм” — исроилиётга айлантириб юбордилар. Бу ишларида улар росулуллоҳ ﷺ нинг: “Бани Исроил номидан қисса келтирингларки, бунинг ёмон жойи йўқдир”, деган сўзларига асосланганлар. Аммо менинг [ас-Саъдийнинг] фикримча, бани Исроил қиссаларини, муқаддас матнларга аралаштирмасдан, Аллоҳнинг китобига қориштирмаган ҳолда, алоҳида айтиб берилса жоиз бўлади, чунки Аллоҳнинг китобини фақат набий ﷺдан келган саҳиҳ ҳадислар асосидагина тафсир қилиш мумкин. Ишончли йўллар билан келтирилган бир ҳадисда, набий ﷺ, дедилар: “Аҳли китобларга ишонманглар, бироқ, уларнинг қиссаларини инкор ҳам қилманглар”. Ва агар исроилиёт қиссалари қалбда бирон шак-шубҳа уйғотса (ахир қуръоннинг матни ва маъносига иймон келтириш ҳар бир инсонга вожиб ва унга нисбатан заррача шубҳа қилиб бўлмайди), у ҳолда, қуръон ваҳийларини исроилиёт асосида, номаълум кишилар томонидан келтирилган қиссаларга таяниб тафсир қилиш қатъиян таъқиқланади. Устига устак, бу қиссаларнинг аксари саҳиҳ эмасдир. Муқаддас қуръон тафсири, киши қалбида ҳеч қандай шубҳа, иккиланишларни келтириб чиқармаслиги керак, аммо аҳли илмларнинг кўплари бунга эътиборсизлик қилдилар ва бунинг оқибатида исроилиёт қиссалари қуръон тафсирига аралашиб қолди. Тўғри йўлни топишга эса, Аллоҳнинг Ўзи ёрдам бера олади.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:75.
أَفَتَطْمَعُونَ أَن يُؤْمِنُوا لَكُمْ وَقَدْ كَانَ فَرِيقٌ مِّنْهُمْ يَسْمَعُونَ كَلَامَ اللَّهِ ثُمَّ يُحَرِّفُونَهُ مِن بَعْدِ مَا عَقَلُوهُ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
Оят: Наҳотки сизлар [эй мўминлар] кучли хоҳиш билан [яҳудийларнинг] сизларга ишонишларини хоҳласангиз? Ахир улардан [бўлган] бир гуруҳ [олимлари, билим эгалари] Аллоҳнинг [тавротда келтирилган] каломини эшитар эдилар, сўнгра эса, уни [тавротни маъноларини] англаб етганларидан кейин, уни билиб турган ҳолларида [қасддан] бузар [асл маъносидан буриб ташлар] эдилар.

Тафсир: [Аҳли китобларнинг ҳақ динга келишларига мўминлар кўп умид боғламасликлари керак, чунки уларнинг ахлоқий хусусиятлари, умид қилишга ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Улар Аллоҳнинг китобини маъноларини англаб етиб, унинг борасида саҳиҳ илмларга эга бўлганларидан сўнг, унинг [маъноларини] бузиб ўзгартирадилар ва Аллоҳнинг тафсирига бутунлай зид келадиган тафсирни келтирадилар. Ўзлари тўқиб чиқарган ёлғон ва уйдирмаларини, оддий инсонлар илоҳий оят, деб қабул қилишларини хоҳлайдилар, аслида эса бу ундай эмас. Инсоннинг дини ва фахри деб ҳисобланган илоҳий муқаддас китобга шундай [номақбул] муомала қилган кишилардан, иймон келтиришларини кутиб бўладими? Албатта, уларнинг исломга келишлари умуман мумкин бўлмаган ишдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:76.
وَإِذَا لَقُوا الَّذِينَ آمَنُوا قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَا بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ قَالُوا أَتُحَدِّثُونَهُم بِمَا فَتَحَ اللَّهُ عَلَيْكُمْ لِيُحَاجُّوكُم بِهِ عِندَ رَبِّكُمْ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
Оят: Қачонки [яҳудийлар] иймон келтирган [мусулмон]ларни учратиб қолсалар [уларга]: “[Биз сизларга ўхшаб] иймон келтирдик”, дейдилар. [Аммо], қачонки бир-бирлари билан ҳоли қолсалар: “Наҳотки сизлар [эй яҳудийлар] уларга [яъни, мусулмон] Аллоҳ сизга [тавротда] ошкор [баён] қилган нарса ҳақида, [қиёмат куни] Роббингизнинг хузурида [сизлар билан] ҳужжатлашишлари учун, айтиб берасизларми? Ахир ақл юритмайсизларми?”, дейдилар.

Тафсир: [Бу оятда Аллоҳ Таъало, яҳудийлардан бўлган мунофиқлар ҳақида айтиб бермоқдаки, улар ҳақиқий мўминларни учратиб қолсалар, ўзларини иймон келтирганларга ўхшатиб олишади. Оғизлари билан қалбларида бўлмаган нарсани сўзлайдилар. Қачонки, ўз диндошлари билан ёлғиз қолсалар, бир-бирларига: “Наҳотки сизлар ўзингизни “мўминлар” деб атасангиз ва мўминларга тақлид қилаётганингизга иймон келтирганларни ишонтирмоқчи бўлсангиз? Ахир бу амалингиз билан уларга оқибатда сизларни айблашларига имкон бераяпсизлар-ку! Мўминлар ўзларининг йўли ҳақ эканлиги, бизнинг эътиқодларимиз эса ботил эканлигини тушуниб қолишса-чи, у ҳолда Роббиларини олдида бизлар билан бу борада ҳужжатлашишлари мумкин-ку. Оқибатда зарарингизга ҳужжат бўладиган қилмишлардан воз кечишга наҳотки ақлингиз етмаётган бўлса?”, дейдилар. Ўзаро мана шундай суҳбатларни қуриб ўтирадилар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:77.
أَوَلَا يَعْلَمُونَ أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ
Оят: [Ахир бу яҳудийлар] Аллоҳ уларнинг [дилларида] сир тутган ва ошкор этган нарсаларини билишлигини наҳотки англаб етмасалар?

Тафсир: [Улар ўзларининг ҳақиқий эътиқодларини [қалбларида] яширадилар ва шундай қилиш орқали мўминларни ўзларига қарши ҳужжатлашишдан маҳрум қила оладилар, деб йўлайдилар. Бироқ, улар қаттиқ адашадилар, чунки уларнинг очиқ-ошкор қилаётган ишларини ҳам, яширин қилиб юрган қилмишларини ҳам Аллоҳ яхши билади. Ва Робб Таъало Ўзининг иймон келтирган қулларига, мунофиқларнинг асл эътиқодларини билиб олиш йўлларини очиб берган.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:78.
وَمِنْهُمْ أُمِّيُّونَ لَا يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ إِلَّا أَمَانِيَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَظُنُّونَ
Оят: Ва улар [яҳудийлар] орасида китобни билмайдиган [яъни, ўқишни, ёзишни билмагани учун, китобларда нима ёзилганидан бехабар]лари бор. Улар [ҳар ҳил асоси бўлмаган қиссаларга ишошиб] факат орзуларга бериладилар [сўнгра уларни бошқаларга айтиб берадилар]. [Аллоҳнинг китобида келтирилган ҳақиқий илмларга эга бўлиш ўрнига, бу жоҳил кимсаларнинг] қиладиган ишлари фақат гумон қилишдир, холос.

Тафсир: [Бу ва бундан аввалги оятларда Аллоҳ Таъало, яҳудийлар орасида илм берилган ва жоҳил кишилар, ҳақиқий мўминлар ва мунофиқ кимсалар мавжудлиги ҳақида айтиб бермоқда. Уларнинг аҳли илмлари ўзларининг адашган эътиқодларида маҳкам туриб олган одамлардир. Билимсиз жоҳиллари эса, ўша аҳли илмларга кўр-кўрона эргашиб, уларга итоат қилиб юрадилар ва уларни ҳидоят йўлига туришларини гумон қилиш учун бирон бир асоснинг ўзи йўқдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:79.
فَوَيْلٌ لِّلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَذَا مِنْ عِندِ اللَّهِ لِيَشْتَرُوا بِهِ ثَمَنًا قَلِيلًا فَوَيْلٌ لَّهُم مِّمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ وَوَيْلٌ لَّهُم مِّمَّا يَكْسِبُونَ
Оят: [Аллоҳдан нозил қилинган таврот] китобни ўз қўллари билан [ўзгартириб] ёзган, сўнгра у [ўзгартирилган матнлари]нинг эвазига арзон баҳо олиш учун “Бу Аллоҳнинг хузуридан [нозил қилинган нарса]”, дейдиганларга вайл [қаттиқ жазо] бўлсин! Қўллари билан ёзган нарсаларидан уларга вайл [ҳалокат] бўлсин! Уларга касб қилиб топган нарсаларидан вайл бўлсин!

Тафсир: [Аллоҳнинг муқаддас китобларини ўзгартирган ва ўзлари тўқиб чиқарган матнларни “Бу Аллоҳдан нозил қилинган оятлар”, деб иддао қилувчи гуноҳкорларга Робб Таъало қаттиқ таҳдид солди. Шубҳасиз, улар билиб турган ҳолларида, дунёнинг, агар бошидан охиригача йиғиб олинса ҳам арзимас, ҳақир бўлган матоҳига эришиш илинжида ёлғонни тарқатадилар ва ҳақни беркитадилар. Бировнинг мулкини [ноҳақдан] қўлга киритишда, ўз ёлғонларини тузоқ сифатида ишлатишади. Шу билан бирга, улар одамларга икки бора адолатсизлик қиладилар.
Биринчидан: одамларни динлари борасида адашишлик, залолатга олиб кирадилар;
Иккинчидан: одамларнинг мол-мулкларини даҳшатли ёлғонни тўқиш орқали ейдилар ва ҳақиқий ҳақни ўзларига кўрсатма қилиб олмайдилар.
Уларнинг жиноятлари, ўғриларнинг, талон-тарож билан шуғулланувчиларнинг ва бошқа қилмишкорларнинг жиноятлариданда оғирроқдир, айнан шунинг учун ҳам, Аллоҳ Таъало уларни қаттиқ жазога мустаҳиқ этишини ваъда қилиб, огоҳлантирди, чунки улар илоҳий китобларни бузиб ўзгартирар, ёлғон тарқатар ва ҳаром йўллар билан молу давлат орттирар эдилар. Бу оятдаги “Уларга вайл бўлсин” ибораси, жуда кучли қўрқитув бўлиб, уларни қаттиқ азоб ва махзунлик кутаётганидан дарак беради. Шайхул-ислом ибн Таймия, охирги беш оятнинг тафсирида шундай дедилар: “Муқаддас китоблар [таврот ва инжил]даги калималарни ўз ўрнидан бошқа ўринга қўйганларни Аллоҳ маломатлади ва бу маломат, ўзининг ёлғонини, ботил ақидасини, қуръон ва суннатдан келган сўзлар билан асосламоқчи бўлганларга ҳам тегишлидир”.
Шунингдек, китобдан илми бўлмаган, аммо қуруқ орзу-ҳавасларга, хомҳаёлларга берилган кимсалар ҳам Аллоҳнинг танқиди остидадирлар. Бу танқид яна, қуръоннинг оятлари ҳақида фикр юритишни хоҳламаган ва унинг сўзларини [кўр-кўрона] оддийгина такрорлаш [ёдлаш] билан кифояланиб қолганларга ҳам тааллуқлидир. Ҳамда, Аллоҳнинг китобига зид келадиган асарларни ёзган, ҳақ динга раддия, эътироз бермоқчи бўлган ва ўзининг номақбул дунёқарашини Аллоҳга нисбатламоқчи бўлган кимсалар ҳам, бу маломатдан мустасно эмаслар. Бундайлар ўзларининг қабиҳ нуқтаи назарларини (уятсизларча): бу шариат ва дин, бу қуръон ва суннатнинг маъноси, бу солиҳ ўтмишдошлар ва буюк имомларнинг тутган йўли ва мусулмонлар маҳкам тутишлари керак бўлган ислом динининг асосий ақидаси — деб атайдилар. Яна одамлар билиб қўйсинларки, бу маломат ва қоралаш нафақат яҳудийларга, балки, ўзи эълон қилаётган қўштирноқ ичидаги "ҳаққа" биров раддия беролмаслиги учун, қуръон ва суннат илмларини беркитган кимсаларга ҳам тегишлидир. Бу иш кўпинча нафсу ҳавосига эргашган кимсалардан содир бўлади. Умумий ҳолда, улар қаторига рофидияларни [шияларнинг энг ашаддий, адашган оқимларидан бир оқим — тарж.] киритса бўлади, қисман эса, мусулмонлар ичида юрган ва ўзини фалончи шайхга, ёки фалончи олимга [муқоллидлик билан] эргашувчиман, деювчи кишиларни киритса бўлади.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:80.
وَقَالُوا لَن تَمَسَّنَا النَّارُ إِلَّا أَيَّامًا مَّعْدُودَةً قُلْ أَتَّخَذْتُمْ عِندَ اللَّهِ عَهْدًا فَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ عَهْدَهُ أَمْ تَقُولُونَ عَلَى اللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ
Оят: Ва улар [яҳудийлар] дедиларки: “Бизга [жаҳаннам] олови тегмайди, [бордию, тегса ҳам] саноқли кунларгина тегади [холос]”. Сиз [эй набий] айтинг уларга: “Аллоҳдан [бу ҳақда] аҳд олдингизми? [Агар ростдан ҳам шундай аҳдни У Зотдан олган бўлсанглар, билингларки,] Аллоҳ аҳдига хилоф қилмас [яъни, ваъдасини бузмас]. Ёки Аллоҳнинг шаънидан билимингиз бўлмаган нарсани сўзлаяпсизми?

Тафсир: [Аҳли китобларнинг қилиб ўтган фужурли ишларини келтиргандан сўнг, улар ҳали ўзларини солиҳ кишилар деб ўйлашларига, Аллоҳнинг азобидан албатта нажот топишларига ва улкан ажрларни қўлга киритишларига ишончлари комил эканлиги ҳақида Робб Таъало сўзлаб берди. Уларнинг таҳминларича, агар бордию улар жаҳаннамга кириб қолсалар ҳам, унинг олови уларга бармоқда санаб ўтарли бир неча кунгина тегар эмиш ва уларнинг қилган бу иддаолари, улар нафақат гуноҳларни қилишларига, балки ўзларини тамомий омонликда, хавфсизликдамиз деб ўйлашларига ҳам аниқ далилдир. Бироқ, бу иддаолари албатта асоссиздир, шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло уларни йўққа чиқарди ва Ўзининг пайғамбарига уларга қарата шундай дейишни буюрди: “Эй аҳли китоблар! Наҳотки Роббингизга иймон келтириш ва пайғамбарларига итоат қилиш ҳақида Аллоҳ билан аҳднома тузмаган бўлсангиз? Агар тузган бўлсангиз [билиб қўйингларки] бу аҳдномага вафо қилган солиҳлар батаҳқиқ нажот топарлар, ахир Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ ва ўзгармасдир. Аммо шундай бўлиши ҳам мумкинки, сизлар Аллоҳнинг номидан умуман билимингиз бўлмаган нарсани гапираётгандирсиз?”.
Аҳли китобларнинг бу иддаолари икки йўл билан баҳоланадики, унинг учинчиси йўқ: Агар улар ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ билан аҳднома тузган бўлсалар ва бу аҳдномага вафо қилсалар, у ҳолда уларнинг иддаолари тўғридир; Аммо агар улар Аллоҳнинг шаънига ёлғон тўқиётган бўлсалар, унда бу ёлғонлари билан ўзларини янада оғирроқ жазо ва фисққа маҳкум қиладилар. Бироқ, шуни таъкидлаб ўтиш керакки, аҳли китобларнинг қилиб ўтган ишлари Аллоҳнинг аҳдига умид боғлашларига ҳеч қандай йўл бермайди, ахир улар кўп пайғамбарларни инкор қилдилар ва ҳаттоки улардан баъзиларини ўлдирдилар ҳам; улар Аллоҳнинг итоатидан чекиндилар ва берган ваъдаларини буздилар. Демак, бу дегани, улар саҳиҳ илмларга эга бўлмаган ҳолларида, ботил нарсаларни тўқиб чиқармоқдалар ва Аллоҳнинг шаънига ёлғон айтмоқдалар, ваҳоланки, Аллоҳнинг шаънига туҳмат қилиш — энг буюк гуноҳ ва энг оғир жиноятлардандир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:81.
بَلَى مَن كَسَبَ سَيِّئَةً وَأَحَاطَتْ بِهِ خَطِيئَتُهُ فَأُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
Оят: [Аммо] йўқ! [Иш сизлар айтаётгандай осон эмас, зеро] кимки гуноҳни [ўзига] касб қилиб олса [куфрга кирса] ва унинг хатолари [уни ҳар томонлама] ўраб олган бўлса, ана ўшалар дўзаҳ эгаларидир, улар унда абадий қолурлар.

Тафсир: [Робб Таъало нафақат аҳли китоблар, балки умумий кўринишда барча гуноҳкорларга тааллуқли бўлган фармонни чиқарди. Бу фармон тамомий ва ўзгармасдирки, у ким нажот топади-ю, ким ҳалок бўлиши ҳақидаги фосиқларнинг асоссиз иддаолари ва хомҳаёлларини буткул йўққа чиқаради. Уларнинг айтаётган сўзлари ҳақдан йироқдир, зеро ёмонликни ўзига касб қилиб олган ва ўз гуноҳлари домида қолиб кетган кимсалар абадий жаҳаннамга маҳкумдирлар. Бу оятдаги “саййи'аат” сўзи шартли жумлада, номаълум шаклда зикр қилинган, бу эса: ширкнинг ҳар турли кўринишлари ва бошқа турдаги гуноҳларни ўз ичига олади, аммо бу оятда кўпроқ ширкка ишора қилинган, чунки унда гуноҳкорлар ўз гуноҳлари билан ўралиб қолишлари айтилмоқда. Зеро гуноҳлари билан ҳар томондан ўраб олинган кимса асло нажот топа олмайди, бу эса фақат мушрик бўлган кимсалар билан рўй беради. Агар инсоннинг иймони бўлса, унинг гуноҳлари уни ҳар томондан ўраб ололмайди. Бу оятга асосланиб хаворижлар: “ҳар қандай итоатсиз кимса кофирдир”, дейдилар, аммо ҳақиқатда бу оят уларга қарши ҳужжатдир, зеро аниқ бўлишича, унда айнан мушрик бўлган кимсанинг аҳволи келтирилган (гуноҳкор мусулмоннинг эмас). Ўзи ҳар сафар адашган фирқалар ўзларининг залолатни асослаш учун қуръон ва ҳадислардан далил келтиришни истаганларида [ўзлари сезмаган ҳолларида], бу далиллар уларга қарши, эътиқодларини йўққа чиқарувчи ҳужжат бўлиб чиқади.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:82.
وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أُولَئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
Оят: Ва [бироқ] иймон келтириб, солиҳ амалларни бажарганлар, ана ўшалар жаннат эгаларидирки, улар унда абадий қолурлар.

Тафсир: [Жаноби Ҳақ мўминлар васфини келтира туриб, улар Аллоҳга, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга, қиёмат кунига иймон келтирганларини, ҳамда солиҳ амалларни бажариб ўтганларини ҳикоя қилди. Модомики амал икки шартга жавоб бермас экан, уни “солиҳ амал” деб аталмайди:
Биринчидан: ҳар қандай амал ихлос билан ягона Аллоҳга аталиб бажарилиши шарт;
Иккинчидан: ҳар қандай амал, пайғамбар ﷺнинг кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши керак.
Бу ва аввалги оятдан шу нарса келиб чиқадики, нажотга фақат иймон келтириб, солиҳ амалларни бажарганларгина эришади; дўзахнинг ҳалокатли эгалари бўлиб эса, Аллоҳга ширк келтириб ўтган кофирлар қолади.
Албатта, исломнинг асосларига оид бўлган бу қоида, аввалги [пайғамбарлар олиб келган] шариатларда ҳам мавжуд бўлган, зотан бу қоида ҳеч бир давр, ҳеч бир вақт ва ҳеч бир мамлакатда ўз кучини йўқотмайди ва ҳеч қачон бекор қилинмайди. У Аллоҳнинг динини асосида ётадики, қуйидаги оятда ўз аксини топган: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва У Зотга бирон нарсани шерик [тенгқур] қилманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, камбағалларга, қариндошлардан бўлган қўшниларга ва қариндошлардан бўлмаган қўшниларга, ёнингизда бўлган хамроҳларга, сафарда юрганларга ва қўл остингиздагиларга эҳсон [яхшилик] кўрсатинглар. Дарҳақиқат, Аллоҳ манмансираган ва [катта кетишлик билан] фахр қилувчиларни севмас» (4:36).]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:83.
وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَ بَنِي إِسْرَائِيلَ لَا تَعْبُدُونَ إِلَّا اللَّهَ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَقُولُوا لِلنَّاسِ حُسْنًا وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ ثُمَّ تَوَلَّيْتُمْ إِلَّا قَلِيلًا مِّنكُمْ وَأَنتُم مُّعْرِضُونَ
Оят: Ва [ёдингизда борми] вақтики биз [пайғамбарлар орқали] Исроил ўғилларидан аҳд [ваъда] олдик [ва аҳд шундан иборат эдики]: “Аллоҳдан ўзгасига [қуллик] ибодат қилманг ва [сидқидилдан] ота-онага, қариндошларга, етимларга ва камбағалларга эҳсон кўрсатинг. Одамларга [қўполлик қилмасдан, маъқул келадиган] чиройли гапларни айтинг, намозни [тўкис, комил] адо этинг, закотни [эса ҳақдорларга] тўланг”. [Аммо] сизларнинг озчилигингиздан ташқари [бу аҳдга вафо қилишдан] кўпчилигингиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз.

Тафсир: [Бани Исроилликлар шунчалик қалблари қаттиқ одамлар бўлганларки, то Аллоҳ Таъало улардан шиддатли ваъдани олмагунича, улар У Зотнинг буйруқларини бажармас ва ҳақни қабул қилишмас эди. Аҳдномани олиш баробарида, Аллоҳ уларга фақат Роббиларигагина сиғинишни буюрди ва У Зотга бошқа нарсани шерик қилишни таъқиқлади. Бу — диннинг энг асосий шартидирки, бу шартга амал қилинмаса, Аллоҳ Таъало бирон солиҳ амални бандасидан қабул қилмайди. Ва албатта, бу — барча қулларнинг буюк Роббилари олдидаги мажбуриятидир. Шунингдек, Аллоҳ Таъало ота-онага яхшилик қилишни буюрди ва бу буйруқ ичига, ота-онани рози қиладиган ҳар қандай амаллар, ва сўзлар киради, ҳамда, бунинг остида, ота-онани норози қилиш ва уларга ёмон муомала кўрсатиш ҳам назарда тутилган, чунки уларга яхшилик қилиш, итоатларидан чиқишдан воз кечишсиз бўлмайди. Аслида, яхшилик қилишга буюриш, доимо, бу амални зиддини таъқиқлашни тақозо қилади. Қарангки, ота-онага яхшилик қилишни қаршисига бир вақтнинг ўзида икки амал зид қўйилмоқда: ҳам ота-онага ёмонлик қилиш, ҳам уларга нисбатан яхшилик қилишдан бош тортиш, агарчи шу пайт, киши уларга бирон ёмонлик қилмаса ҳам. Бу икки гуноҳнинг ҳар бири оғир бўлишига қарамай, уларнинг аввалгиси албатта оғирроқдир. Худди шу нарсани қариндошлар, етимлар ва камбағалларга қилинган яхшилик борасида ҳам айтса бўлади. Инсонларга қилинадиган яхшиликларни ҳаммасини санаб чиқишни имкони йўқ ва бу яхшиликларнинг барчаси ўз ҳад-ҳудудларга эга. Шундан кейин, Аллоҳ Таъало бани Исроилга, ҳамма одамларга яхшилик қилишни ва уларга маъруф (эзгу) сўзларни гапиришни амр қилди. Бу сўзлар қаторига: яхшиликка чақириш, ёмонликдан қайтариш, фойдали илмларга ўргатиш, салом билан қарши олиш, чиройли суҳбатлар қуриш ва бундан бошқа гўзал каломларни айтиш киради.
Табиийки, инсон одамларнинг ҳар бирларини моддий эҳтиёжларини қондира олмайди, шунинг учун Аллоҳ Таоло аҳкомларни нозил қилдики, уларга амал қилиб, инсон махлуқотларга эзгулик кўрсата олиши мумкин. Айнан шу сабабли, Аллоҳ Таъало инсонларга чиройли ва гўзал сўзларни гапиришликка буюрди. Бу дегани, киши ўз атрофидагиларга ёмон муомала қилмасин, агарчи улар кофир кимсалар бўлсалар ҳам. Бошқа бир оятда Аллоҳ деди: «Агар сизлар аҳли китоблар билан баҳс-мунозара юритсангиз, уни энг чиройли суратда бажаринг ва бу нарса, уларнинг ичидан зулмкор бўлганларига тегишли эмас» (29:46).
Роббимиз Ўз бандаларига фазилатли сўзларни сўзлашни ва фазилатли амалларни бажаришни буюрди. Ҳақиқий мўмин киши дағал ва фаҳш гапларни гапирмайди; сўкиниб, кераксиз бахс-мунозараларга берилмайди. Билъакс, у ҳамиша одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиб, ўзига хос сабр-тоқат билан ўзини тутиб туради. У Аллоҳнинг иродасига бўйсунган ва У Зотнинг ажрларидан умид қилгани ҳолида, одамларга софдиллик билан муомала қилади, улар томонидан келган азиятларга эса чиройли сабр кўрсатади. Шундан сўнг Аллоҳ Таъало намозни қойим қилишни ва закотни адо этишни амр қилди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, намоз ягона Аллоҳга қилинган ибодатни кўзда тутса, закот, бу — У Зотнинг бандаларига яхшилик қилишдир. Агар ақли расо, фаросатли киши бу ва бундан аввалги буйруқлар устида фикр юритса, ушбу буйруқларни нозил қилиш ва аҳднома тузишлар, Аллоҳнинг бани Исроилга нисбатан бўлган марҳамати эканини англаб етади.
Аммо улар бу марҳаматдан нафрат билан юз ўгирдилар. Ахир инсон бир ҳукмга, оқибатда унга яна қайтиб келиш нияти билан ундан юз ўгириши мумкин, аммо бани исроилликларнинг қалбларида Аллоҳнинг ҳукмларига қайтиш ва бўйсунишдан асар ҳам бўлмаган. Бундай адашишликдан бизларни Ўзинг асра Аллоҳим! Бани Исроилнинг фақат озчиликлари ҳақдан юз ўгирмадилар ва буни Аллоҳ хабарини берди, токи, инсонлар хатолик билан, барча Исроил ўғиллари Аллоҳнинг амридан чиқиб кетган деб ўйлаб олмасинлар. Бу озчиликни Аллоҳ гуноҳлардан асради ва Ўзининг ҳақ йўлида уларни собит қилди.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:84.
وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ لَا تَسْفِكُونَ دِمَاءَكُمْ وَلَا تُخْرِجُونَ أَنفُسَكُم مِّن دِيَارِكُمْ ثُمَّ أَقْرَرْتُمْ وَأَنتُمْ تَشْهَدُونَ
Оят: Вақтики [эй Исроил авлодлари] сизлардан [таврот ҳақида] аҳд олдик [яъни:] қонларингизни тўкмайсиз [бирларингиз, иккинчиларингизни ўлдирмайди] ва [яшаб турган, она ватан бўлган] диёрларингиздан ўзларингизни [бир-бирларингизни ҳайдаб] чиқармайсиз. Шундан кейин [эй Мадиналик яҳудийлар], бу [сизларнинг диний таълимотингиз экани ҳақида] гувоҳлик бериб туриб, иқрор бўлдингиз.

https://t.me/tafsirassaadiy
2:85.
ثُمَّ أَنتُمْ هَؤُلَاءِ تَقْتُلُونَ أَنفُسَكُمْ وَتُخْرِجُونَ فَرِيقًا مِّنكُم مِّن دِيَارِهِمْ تَظَاهَرُونَ عَلَيْهِم بِالْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَإِن يَأْتُوكُمْ أُسَارَى تُفَادُوهُمْ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْكُمْ إِخْرَاجُهُمْ أَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍ فَمَا جَزَاءُ مَن يَفْعَلُ ذَلِكَ مِنكُمْ إِلَّا خِزْيٌ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرَدُّونَ إِلَى أَشَدِّ الْعَذَابِ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ
Оят: [Аммо] сўнгра айнан сизларнинг ўзингиз [эй Мадиналик яҳудийлар], ўзингизни [яъни, бир-бирларингизни] ўлдирдингиз ва бир-бирларингизга гуноҳ ва душманликда ёрдам берган ҳолингизда, бир гуруҳингизни диёрларидан ҳайдаб чиқардингиз. Қачонки асир бўлиб келсалар, уларни халос қилиб [сотиб олдингиз], ва ҳолбуки уларни [диёрларидан] чиқариш сизлар учун [аввалдан] ҳаром қилинган эди. Наҳотки китобнинг баъзи қисмига иймон келтириб, баъзи қисмини инкор қилсангиз? Сизлардан кимки бундай амални қилса, унинг жазоси бу дунёда хорлик [шармандалик]дир, қиёмат куни эса у энг шиддатли азобга қайтарилур. Ва [албатта] Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир.

Тафсир: [Бу оятда, Мадинада ваҳий нозил бўлаётган вақтдаги бани Исроилнинг қилиб ўтган қилмишлари ҳақида ҳикоя қилинмоқда. Араб қабилаларидан — ал-Авс ва ал-Ҳазраж (улар Мадина аҳолиси бўлиб, оқибатда ансорларга — росулуллоҳ ﷺнинг ёрдамчиларига айландилар) нубувват келишидан аввал мушрик қавмлар бўлганлар ва жоҳилият даврида одат бўлганидек, бир-бирлари билан уруш олиб борар эдилар. Уларнинг шундоққина ёнларида уч яҳудий қабила: бану Қурайза, бану ан-Надр ва бану Қайнуқо яшаган. Бу [яҳуд] қабилаларнинг ҳар бирлари, Мадиналик араб қабилалар билан тинчлик сулҳини тузиб олганлар ва қачонки, араблар бир-бирлари билан урушсалар, яҳудийлар ўзларининг (араб) сулҳдошларига, бошқа араб қабилалари билан бўлган жангларида ёрдам берар эдилар, ваҳоланки, бу душман томонда ҳам бошқа яҳудий қабила қатнашар эди. Шу тариқа, бир тоифа яҳудийлар, бошқа тоифани ўлдирар ва иш талон-тарожга, ҳайдашга келганда, ҳаттоки [ўз яҳудий биродарларини] яшаган жойларидан қувиб чиқарар эдилар. Жанг тўҳтаганда эса, ҳар иккала душман томон ўзларининг асирликка тушган қабиладошларини қутқариб олар эдилар. Яҳудийларга уч нафар ҳукм нозил қилинган эди: бир-бирларини қонларини тўкмаслик; бир-бирларини уйларидан ҳайдаб чиқмаслик ва асирликка тушган яҳудийларни асирликдан қутқариб олишлик. Улар аввалги икки ҳукмни бузиб, учинчисини бажарар эдилар ва албатта бу ишлари билан Аллоҳнинг маломатига учрадилар. Китобнинг бир қисмига иймон келтириб, асирларни асирликдан халос қилар эдилар, аммо китобнинг иккинчи томонини инкор қилиб, бир-бирларини ўлдирар ва ўз биродарларини ватанларидан бадарға қилар эдилар. Оят бизга шуни маълум қиладики, кишининг иймони, Аллоҳнинг амрларини бажаришга ва У Зотнинг қайтариқларидан қайтишига уни ундаши керак ва албатта, солиҳ амалларни қилиш, иймонни ажралмас қисмларидандир. Аммо, яҳудийлар ҳақида гап кетса, уларнинг бу дунёдаги насибалари — хорлик, шармандалик ва расволик бўлди. Аллоҳ уларни хор қилди ва Ўзининг пайғамбарига (ﷺ) уларнинг устларидан ғолибликни қўлга киритишга изн бердики, бунинг натижасида, уларнинг бир тоифалари ўлдирилди, иккинчи тоифалари асирликка тушдилар, учинчилари эса, яшаб турган диёрларидан ҳайдалдилар. Қиёмат куни келганда эса, улар янада аянчлироқ азобга мустаҳиқ бўлурлар, зеро Аллоҳ, бандаларининг қилаётган амалларига эътиборсиз эмасдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:86
أُولَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوُا الْحَيَاةَ الدُّنْيَا بِالْآخِرَةِ فَلَا يُخَفَّفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ
Оят: Ана ўша [Аллоҳ билан аҳдларини бузган яҳудий]лар дунёдаги ҳаётни, охирги ҳаёт [эвази]га [ўз ихтиёрлари билан] сотиб олганлардир. Уларга бериладиган азоб [на давомийлигига, ва на оғирлигига кўра] асло енгиллатилмайди ва уларга [Аллоҳнинг азобини улардан тўсиб қолиш учун, бирон] ёрдам ҳам берилмас.

Тафсир: [Буюк ва марҳаматли Аллоҳ, бани Исроилнинг нима учун китобнинг бир қисмига иймон келтириб, иккинчи қисмига куфр келтирганларининг сабабини баён қилиб берди. Гап шундаки, улар дунёдаги ҳаётларини, абадий охират ҳаётига алмаштириб, сотиб юбордилар [яъни, охиратни қўйиб, ўткинчи дунёни танладилар]. Бани Исроилнинг таҳминича, агар улар ўз араб сулҳдошларига ёрдам бермасалар, хорлик ва шармандаликка учрашлари мумкин эди. Улар охиратдаги жаҳаннамнинг шиддатли азобидан кўра, бу дунёдаги хорлик ва шармандаликдан халос бўлишни устун қўйдилар, шу сабабдан уларнинг дўзаҳдаги тортган изтироблари асло енгиллатилмайди. Билъакс, уларнинг азоблари ҳамиша чидаб бўлмас ва оғир бўлади. Дўзахда уларга бир лаҳзага ҳам дам бермайдилар ва уларни бу даҳшатли ва ёқимсиз жазодан қутултирадиган бирон ёрдамчининг ўзи бўлмас.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:87.
وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَقَفَّيْنَا مِن بَعْدِهِ بِالرُّسُلِ وَآتَيْنَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَأَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ أَفَكُلَّمَا جَاءَكُمْ رَسُولٌ بِمَا لَا تَهْوَى أَنفُسُكُمُ اسْتَكْبَرْتُمْ فَفَرِيقًا كَذَّبْتُمْ وَفَرِيقًا تَقْتُلُونَ
Оят: Ва албатта, биз [пайғамбаримиз] Мусога китоб [таврот]ни бердик ва унинг ортидан [бани Исроилга] пайғамбарларни [бирин-кетин] юбордик. Ва Ийсо ибн Марямга [унинг рисолати ҳақлигини тасдиқлайдиган] аниқловчи [оят-мўъжиза]ларни ато этдик ва уни Руҳул Қудс [Муқаддас Руҳ, яъни Жаброил алайҳиссалом] билан қўллаб-қувватладик. Наҳотки, ҳар сафар, бирон пайғамбар [Аллоҳнинг ваҳийси орқали] сизнинг ҳавойи нафсингизга тўғри келмайдиган нарсани олиб келса, мутакаббирлик қилсангизлар? [Улардан] баъзиларини ёлғонда айблаб [худди Ийсо ва Муҳаммадни айблаганинглар каби], баъзиларини ўлдирсангизлар. [Бу оятдаги “ўлдирсангизлар” сўзи ҳозирги-келаси замон феълида келишининг боиси шундаки, яҳудийлар ҳар замон, ҳар даврларда, ҳар қандай Аллоҳдан келган пайғамбарни ўлдириш пайида бўлганлар. Аллоҳнинг сўнгги элчиси — Муҳаммад ﷺ ни ҳам кўп марта ўлдиришга ҳаракат қилганлар ва айнан яҳудийларнинг ҳийла-найранглари оқибатида росулуллоҳ ﷺ (заҳарланган гўштни еб) ўлим топдилар. Бундан ташқари, улар Закариё ва Яҳё (алайҳимассалом)ни ўлдиришда ҳам сабабчи бўлганлар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
2:88.
وَقَالُوا قُلُوبُنَا غُلْفٌ بَل لَّعَنَهُمُ اللَّهُ بِكُفْرِهِمْ فَقَلِيلًا مَّا يُؤْمِنُونَ
Оят: Ва [Исроил авлодлари пайғамбар олиб келган ҳақни қабул қилмасликларини оқламоқчи бўлиб]: “Қалбимиз ғилофланган” [шунинг учун ҳақ бизларга сингмайди], дейдилар. [Аммо] йўқ! [Бу баҳоналари асоссиз]! Аллоҳ уларнинг куфрлари [иймонни куфрга алмаштирганлари] сабабли [Ўз раҳматидан маҳрум қилиб] лаънатлади. Бас, қанчалар оз иймон келтирадилар!

https://t.me/tafsirassaadiy