🔹МУҚАДДАС ҚУРЪОН ТАФСИРИ🔹
261 subscribers
3 photos
345 links
📚 ШАЙХ АБДУРРАҲМОН АС-САЪДИЙНИНГ МУҚАДДАС ҚУРЪОНГА ҚИЛГАН ТАФСИРИ.

ТАРЖИМОН: РАЙҲОНА БИНТ МУҲАММАД
Download Telegram
3:140.
إِن يَمْسَسْكُمْ قَرْحٌ فَقَدْ مَسَّ الْقَوْمَ قَرْحٌ مِّثْلُهُ وَتِلْكَ الْأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ وَلِيَعْلَمَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَتَّخِذَ مِنكُمْ شُهَدَاءَ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ
Оят: [Эй мўминлар], агар сизларга жароҳат етган бўлса, ўша қавмларга ҳам худди шуни мислидек жароҳат етган. Бу кунларни одамлар ўртасида айлантириб [навбатлаб] турамиз, токи Аллоҳ иймон келтирганларни билиб олиши ва улардан шаҳидларни танлаб олиши учун. Ва Аллоҳ золимларни севмас.


3:141:
وَلِيُمَحِّصَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَمْحَقَ الْكَافِرِينَ
Оят: Ҳамда Аллоҳ иймон келтирганларни [гуноҳ ва хилофотлардан] поклаши ва кофирларни йўқ қилиб ташлаши учун [Уҳуддаги мағлубият рўй берди].

Тафсир: [Буюк ва марҳаматли Аллоҳ, мағлубиятга учраган мусулмонларга далда бериб, бу каби мағлубиятлардан ҳосил бўладиган фойдаларни баёнлаб берди. Агар мўминларга жароҳат етган бўлса (ва улар урушда мағлуб бўлган бўлсалар), ахир худди шундай жароҳат авваллари кофирларга ҳам етган эди. Икки тараф бир-бирларини тор-мор қиладиган жангни уюштирдилар, аммо мусулмонларнинг кофирлардан афзал жойи шундаки — улар, кофирлар Аллоҳдан умид қилмаган нарсани Роббиларидан умид қиладилар. Аллоҳ Таъало уларга деди: «Душманга рўбарў келганда асло заифлашманглар. Агар сизлар аламланаётган бўлсангиз, билингки, улар ҳам, худди сизлардек аламзада бўлиб юрибдилар. Бироқ сизлар, улар Аллоҳдан умид қилмаган нарсани Аллоҳдан олишга умидворсизлар. Аллоҳ — Билгувчи ва Ҳаким Зотдир?» (4:104).
Мағлубиятнинг фойдаларидан яна бири шуки, Аллоҳ Таъало дунё лаззатларини нафақат мўмин ва солиҳ кишиларга, балки кофир ва фосиқларга ҳам ато этиб қўяди. Инсонлар ер юзида навбатма-навбат ҳукмронлик қиладилар: бугун бирлари султонликни қўлга киритса, эртага иккинчилари уни эгаллайди. Бу — дунёнинг нақадар фоний ва ўткинчилигидан далолатдир. Дунёнинг охиратдан фарқли жиҳати шундаки, охират фақат иймон келтириб, солиҳ амалларни бажарганларники (дунё эса, ҳам кофирники, ҳам мўминники бўлиб ўтаверади).
Мағлубият ва синовлардан олинадиган яна бир манфаат — бунда Аллоҳ Таъало ҳақиқий мўминлардан мунофиқларни фарқлаб олади, чунки агар мусулмонлар ҳамиша ҳамма жангларда ғалаба қозонаверсалар, у ҳолда, Исломга киришни хоҳламаганлар ҳам уни қабул қилган бўлардилар. Бироқ шиддатли, қийин кунларда динни яхшида ҳам, ёмонда ҳам маҳкам тутган мўминлардан, мунофиқлар ажралиб қоладилар.
Яна бир фойдали томони — мўминлар шаҳид бўлиб, шаҳодат топиб вафот этишларидир. Дарҳақиқат, шаҳидлар Аллоҳ Таъалонинг хузурида буюк мақомларга эгадирларки, унга ўзига хос амалларни бажариш билангина эришиш мумкин. Ўзининг мўмин бандаларига кўрсатган марҳамати туфайли, Аллоҳ Таъало уларга бу қандай амаллар эканини тушунтириб берди. Ушбу амаллар қанчалар инсон учун оғир бўлмасин, улар одамларни олий даражага кўтариб, абадий роҳатга эришишларига ёрдам беради. Агар мусулмонлар ўз нафсларига зулм қилиб, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан юз ўгирсалар, улар Аллоҳга нафратли бўлиб қолишлари аниқ. Аллоҳ Таъало деди: «Агар улар жангга чиқишни истаганларида эди, бунга хозирлик кўрган бўлардилар. Лекин Аллоҳ уларнинг жангга чиқишларини истамади ва уларни тутиб қолди. Уларга: “Ўтирганлар билан қолинглар!”, дейилди» (9:46).
Мағлубиятлардан олинадиган навбатдаги яна бир яхшилик — Аллоҳ Таъало мўминларни гуноҳ ва нуқсонлардан поклашидир.
Демак, бундан келиб чиқиб, Аллоҳ йўлидаги жиҳодда иштирок этиш ва шаҳодат топиш — гуноҳларга каффорат бўлиб, инсонни айбларидан поклайди. Шунингдек, мағлубиятлар сабаб бўлиб, мўминларнинг сафлари мунофиқлардан тозаланади. Мусулмонлар улардан халос бўладилар, ҳамда содиқ мўминни, ёлғончи мунофиқдан ажратиш қобилиятини қўлга киритадилар.
Яна мағлубиятларнинг афзаллиги шундаки, улар кофирларни ҳалок қилиш ва тамомий, изсиз уларни ер юзидан йўқотиб ташланишларига сабаб бўлади. Мусулмонлар устидан ғалаба қозонгач, кофирлар ўз фисқ-у, фужурларини янада зиёдалаштирадилар, янада кўпроқ бузғунчиликка ғарқ бўладилар, токи шиддатли азоб келиб уларни тамомий ҳалок қилмагунича. Дарҳақиқат, бу ҳам мўмин кишиларга нисбатан кўрсатилган марҳаматдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:142.
أَمْ حَسِبْتُمْ أَن تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَعْلَمِ اللَّهُ الَّذِينَ جَاهَدُوا مِنكُمْ وَيَعْلَمَ الصَّابِرِينَ
Оят: Ёки сизлардан [эй Муҳаммад ﷺнинг саҳобалари], жиҳод қилганларни билмай туриб, ҳамда [Аллоҳнинг йўлида] сабрлиларни билмай туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйлаганмидинглар?!

Тафсир: [Ҳақиқатда, Аллоҳ Таъалонинг ушбу саволи — “Йўқ”, деган жавобни назарда тутади ва одамлар: “Ҳеч қийинчилик тортмасдан, енгилгина жаннатга кирар эканмизда”, деб ўйламасликларига тарғиб қилади. Робб Таъалонинг ризолиги ва жаннатига эришиш учун, одамлар У Зотнинг йўлида турли ҳил синов ва имтиҳонлардан ўтишлари шартдир, зеро жаннат боғларида энг бетакрор, энг ажойиб лаззатлар йиғилганки, бунга етиш учун инсонлар бир-бирлари билан яхши ишларда мусобақалашсинлар. Мақсаднинг нархи қимматбаҳо бўлгани сари, унга эришиш йўллари ҳам шунчалар оғир кечади. Шу сабабли, жаннат боғларидаги ором, роҳатга эришиш — бу дунёда роҳатдан воз кечиш орқали амалга оширилади. Жаннат лаззатларига, дунё лаззатларидан юз ўгириш орқали етишилади. Қачонки, дунё қийинчиликлари, ақли расо, фаросатли кишилар бошига тушганида, улар ўзларини бу синовларга сабр қилишга ўргатадилар; бу мусибатлар ортидан қандай гўзал ва улкан ажрларга эришишлари мумкинлиги ҳақида ўйлайдилар ва бу имтиҳонларни Аллоҳдан келган раҳмат деб қабул қиладилар. Дарҳақиқат — бу, Аллоҳ Таъалонинг марҳаматларидандирки, уни Ўзи хоҳлаганига ато этади.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:143.
وَلَقَدْ كُنتُمْ تَمَنَّوْنَ الْمَوْتَ مِن قَبْلِ أَن تَلْقَوْهُ فَقَدْ رَأَيْتُمُوهُ وَأَنتُمْ تَنظُرُونَ
Оят: Ва сизлар [эй мўминлар] ҳали унга [жанг майдонида] рўбарў бўлмасингиздан олдин [Аллоҳнинг йўлидаги] ўлимни хоҳладингиз. [Бадр жанги ўтгач, мўминлар Аллоҳ йўлида ўлим топиш фурсати яна берилсайди, деб орзу қилганлар]. Мана энди уни кўриб, назар солмоқдасиз [орзу қилганингиз рўй берди].

Тафсир: [Мусулмонлар ўзлари орзу қилган, етишишни истаган нарсаларида пуҳталик билан сабр кўрсатмаганларини эслатиб, Аллоҳ Таъало уларни танқид қилди. Бадр жангида иштирок этмаган кўплаб саҳобалар, келаси жангларда албатта қатнашишни ва унда жон-жаҳдлари билан, Аллоҳ учун душманга қарши курашишни орзу қилган эдилар. Аммо қачонки, ўзлари орзу қилган нарсага рўбарў бўлганларида, керакли даражада сабр-бардош кўрсата олмай қолдилар. Ҳолбуки, бундай қилишлари уларга ярашмас эди, ахир бундан авваллари жанги орзу қилгандилар ва энди орзуларига етгандилар. Билъакс, улар жидду-жаҳд кўрсатиб, ғалаба қозониш учун, қўлларидан келган ишни бажаришлари керак эди. Ушбу ояти карима, мусулмонлар учун Аллоҳнинг йўлидаги шаҳодат [шаҳидлик сўраш] жоизлигига гувоҳлик беради. Бунинг тасдиғи эса, Аллоҳ Таъало саҳобаларнинг ўлим ҳақидаги орзуларини қўллаб-қувватлаши ва уларни маломаьламаганидадир. Бироқ, ўзлари орзу қилган нарсага эришганларида, ўшанга амал қилмаганлари учунгина Аллоҳ Таъало уларни маломатлади. Аллоҳ эса, билгувчироқдир.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:144.
وَمَا مُحَمَّدٌ إِلَّا رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ الرُّسُلُ أَفَإِن مَّاتَ أَوْ قُتِلَ انقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ وَمَن يَنقَلِبْ عَلَى عَقِبَيْهِ فَلَن يَضُرَّ اللَّهَ شَيْئًا وَسَيَجْزِي اللَّهُ الشَّاكِرِينَ
Оят: Муҳаммад — фақат пайғамбар [росул]дир холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтган. Энди агар у вафот этса, ёки ўлдирилса — ортингизга қайтиб кетасизми [динингиздан чиқасизми]? Кимки ортига қайтиб кетадиган бўлса, у Аллоҳга бирон зарар етказа олмас. Аллоҳ эса, шукрлиларни мукофотлайди.

Тафсир: [Дарҳақиқат, Муҳаммад ﷺ, Аллоҳнинг энг биринчи ва ягона пайғамбари эмасдир. У зот, худди ундан илгари келган росуллар каби — росулдир ва у зотнинг зиммасига ҳам Робб Таъалонинг рисолатини одамларга етказиш, ҳамда Роббисининг амрларини бажариш юкланган. Пайғамбарлар ер юзида абадий яшовчи бўлмаганлар, зеро Аллоҳнинг буйруқларини адо этиш учун, инсон ўлмайдиган бўлиши шарт эмас. Инсонлар ҳар қандай ҳолат ва вазиятларида, ҳар қандай вақтларида ягона Роббиларига ибодат қилишлари фарздир, шу боис, агар Аллоҳнинг элчиси ﷺ, вафот этсалар, ёки ўлдирилсалар, мусулмон уммати ўз динидан юз ўгириб, ортга қайтиб кетмайдилар; Аллоҳнинг пайғамбари даъват қилган жиҳод ва шунга ўхшаш бошқа фарзлардан воз кечмайдилар. Борди-ю, улар Аллоҳнинг динидан ортга ўгирилиб кетсалар, бу ишлари билан фақат ўзларигагина жабр қиладилар, чунки Аллоҳ Таъало Ўз бандаларидан ҳожатли эмасдир. У Зот Ўзининг динини ер юзида албатта ўрнатиб қўяди, ҳамда мўмин бандаларини куч-қудратли қилиб қўяди.
Диннинг кўрсатма ва буйруқларидан юз ўгирганларни маломатлаганидан сўнг, Робб Таъало, Унинг пайғамбари билан динларида собит турган ва Аллоҳнинг амрларига итоаткор бўлишда давом этаётган иймонли кишиларни мақтади; уларни албатта ажрлантиришни ваъда берди ва шукрли эканликларини айтиб олқишлади, зеро уларнинг шукрлари Аллоҳга қилган итоат ва ибодатларида, шунингдек, ҳар қандай вазиятда Аллоҳга бўйсунишларида намоён бўлар эди.
Ушбу муборак оятлар воситасида, Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ Ўзининг қулларини, гарчи уларнинг раҳбари энг буюк инсонлардан бири бўлса ҳам, агар уни йўқотиб қўйсалар, динларидан қайтмасликка тарғиб қилди.
Шунингдек ушбу оят: мусулмон уммати ер юзида Аллоҳнинг ҳақ динини ўрнатишга ҳаракат қилишлари ва бунинг учун, ҳокимлар ўртасида айримчилик қилмасдан, имконлари етгунча курашишлари шартлигини бизга уқтирмоқда, зотан фақат шу йўл билангина Ислом умматининг ишлари ўнгланади ва ривож топади.
Бундан ташқари, биз муҳокама қилаётган ояти карима, абу Бакр ас-Сиддиқ ва уни шижоатли ҳамроҳларининг гўзал фазилатларига ёрқин гувоҳликдир, зеро улар катта жасорат билан, росулуллоҳ ﷺнинг вафотларидан сўнг динидан қайтиб кетган муртадларга қарши жанг олиб бордилар. Дарҳақиқат, бундай мусулмон кишилар шукрли бандаларнинг энг яхшилари деб аталишга лойиқдирлар.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:145.
وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَن تَمُوتَ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ كِتَابًا مُّؤَجَّلًا وَمَن يُرِدْ ثَوَابَ الدُّنْيَا نُؤْتِهِ مِنْهَا وَمَن يُرِدْ ثَوَابَ الْآخِرَةِ نُؤْتِهِ مِنْهَا وَسَنَجْزِي الشَّاكِرِينَ
Оят: Тирик жон борки, [Аллоҳ томонидан] битиб қўйилган муддатда, Аллоҳнинг изни билан вафот топади. Кимки [ўз ишлари билан] дунё савобларини истаса, унга ўшандан [бир қисмини] берамиз. Ва кимки охират савобини истаса, унга ҳам, ўшандан берурмиз, ҳамда шукр қилувчиларни мукофотлармиз.

Тафсир: [Ҳар бир инсон ер юзида фақатгина Аллоҳнинг изни-иродаси билан, тақдири ва қазосига мувофиқ, муайян вақтгача яшаб ўтиши ҳақида Марҳаматли Аллоҳ Ўз бандаларига хабар берди. Агар инсонга ўлим битилган бўлса, у албатта ўлади, агарчи бунинг учун кўзга кўринарли, жиддий сабаблар бўлмаса ҳам. Инсонга ҳаёт тақдир қилинган бўлса, у дунёдан ўтмайди, агарчи ўлим унинг ҳар тарафидан келиб турса ҳам. Инсоннинг умри тугаб, ажали битмагунича, бирон ҳалокатли ўлим унга зарар келтирмайди, чунки Аллоҳ Таъало унга ўлим соатини белгилаб, тақдир қилинган вақтда ўлишини битиб қўйган.
Аллоҳ Таъало деди: «Ҳар бир умматга ажал битилган. Қачонки ажаллари келганида, уни бир соат ортга ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар» (7:34).
Сўнгра ҳар бир инсон дунёда ҳам, охират диёрида ҳам, ўзининг ният ва хоҳишларига мувофиқ жазо, ёки мукофотни олиши ҳақида айтилмоқда. Аллоҳ Таъало деди: «Булар ва анавиларнинг ҳар бирларига Роббингизни атоларидан қувватлантирурмиз. Роббингизни атолари ман қилинган эмасдир. Уларнинг баъзиларини, баъзиларидан афзал қилганимизни кўринг. Дарҳақиқат, охират — даража ва афзаллик жиҳатидан буюкроқдир» (17:20–21).
Сўнгра Аллоҳ Таъало шукрли бандаларини албатта мукофотлашга ваъда берди, аммо мукофотнинг тури, ҳажми ва миқдорини айтмади, бунда ажрнинг нақадар олий ва саҳий бўлишига гувоҳлик бордир. Инсоннинг шукри қанчалар мукаммал ва гўзал бўлишига қараб, унга бериладиган ажр ҳам шунга мувофиқ бўлади.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:146.
وَكَأَيِّن مِّن نَّبِيٍّ قَاتَلَ مَعَهُ رِبِّيُّونَ كَثِيرٌ فَمَا وَهَنُوا لِمَا أَصَابَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَمَا ضَعُفُوا وَمَا اسْتَكَانُوا وَاللَّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ
Оят: Қанчадан қанча набийлар бўлганки, улар билан биргаликда [кофирларга қарши] кўплаган раббоний [тақводор мўмин]лар жанг қилганлар. Аллоҳнинг йўлида кўрган мусибатларидан уларнинг руҳлари чўкмади, заифлашмадилар ва [душманларига] таслим бўлмадилар. Ахир Аллоҳ сабрлиларни севади.

Тафсир: [Аллоҳ Таъало мўмин бандаларига далда бериб, илгари ўтган пайғамбарлардан ибрат олишни, ҳамда улар йўл тутгандек, йўл тутишни амр қилди. Ҳар замонларда иймон келтирган кишилар қийинчилик ва мусибатларга дучор бўлганлар, зеро Аллоҳнинг бандалари учун ўрнатиб қўйган суннати [йўли] шундай. Қанчадан қанча пайғамбарлар ўтганки, улар билан биргаликда — пайғамбарлар таълимини олган, иймон руҳида тарбия топган ва солиҳ амалларга ўргатилган содиқ атболари (эргашувчилари) кофирларга қарши кураш олиб борганлар. Бу жангларда улар ўлим топдилар, жароҳатландилар, ҳамда турли ҳил қийинчиликларни бошдан кечирдилар, бироқ руҳлари тушмади, кучларидан айрилмадилар ва душманларига бўйсунмадилар. Аксинча, улар катта сабр-бардош билан, ақл бовар қилмас шижоат ва жасоратни кўрсатдилар, зотан Марҳаматли Аллоҳ сабрли қулларини севади.]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:147.
وَمَا كَانَ قَوْلَهُمْ إِلَّا أَن قَالُوا رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
Оят: Ва [қачонки, Аллоҳнинг йўлида уларни машаққат тутса], уларнинг айтган гаплари: “Эй Роббимиз! Биз учун гуноҳларимизни ва [диний] ишимиздаги исрофгарчилигимизни мағфират қил. Қадамларимизни собит [мустаҳкам] қил ва кофир қавмлар устидан бизларга нусрат [ғалаба] ато эт”дан ўзгаси бўлмаган.

Тафсир: [Энг оғир пайтларида, улар Роббиларига ёрдам сўраб, гуноҳларини мағфиратини сўраб илтижо қилганлар. Оятдаги “исрофгарчиликдан” мурод — Аллоҳнинг қонунларидан тажовуз қилиб, таъқиқланган амалларни содир қилишдир. Улар, гуноҳлар ва жиноятлар инсоннинг илоҳий мадад ва қувватдан жудо қилиб қўядиган хатарли омиллардан эканини яхши билганлар. Шунингдек, гуноҳлар ва маъсиятлардан тозаланиш, улар учун истиғфор айтиш — ғалабанинг кафолати эканини ҳам яхши англаганлар, шу боис, Роббиларидан мағфират қилишини чин дилдан сўраганлар. Ўзларининг жангдаги шижоат кўрсатганлари ва сабр қилганлари ҳақида бирон нарса демадилар, балки Аллоҳга суяндилар, ҳамда кофирларга рўбарў бўлган вақтларида қадамларини собит қилишини ва уларга мадад беришини дуо қилдилар. Бу мўмин кишилар ўзларида бирданига бир неча гўзал хислатларни мужассам қилдилар: сабр кўрсатдилар; ғазаб ва норозиликдан ўзларини тийдилар; тавба келтирдилар; гуноҳларига истиғфор айтдилар ва Аллоҳдан мадад тиладилар. Шу ишларидан сўнг, Роббилари уларни ғалабага мушарраф қилгани ва дунё-ю, охиратга зафарларга эриштиргани энди ажабланарли ҳолат эмасдир. Айнан шу сабабли, кейинги оятда шундай дейилган:]

https://t.me/tafsirassaadiy
3:148.
فَآتَاهُمُ اللَّهُ ثَوَابَ الدُّنْيَا وَحُسْنَ ثَوَابِ الْآخِرَةِ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ
Оят: Бас [шундан кейин] Аллоҳ у [сабрли мўмин]ларга дунё савоби [кофирлар устидан ғалаба]ни; ва охиратнинг гўзал савоби [жаннат]ни ато этди. Ва [зотан] Аллоҳ гўзал амалларни бажарувчи [Аллоҳ ва Унинг махлуқотлари билан самимий бўлган банда]ларни севади.

Тафсир: [Бу дунёда улар кофирлар билан бўлган жангдан ғалаба, ҳамда мўл-кўл ўлжа ва ғаниматларга эришиш билан роҳатландилар. Охиратда эса, нажотга, Роббиларини раҳмати ва абадий лаззатга эришадиларки, уларга на қўрқув ва на махзунлик етмас. Ўз Роббиларига чин қалбдан, самимийлик ва ихлос билан ибодат ва итоат қилганлари учун, Марҳаматли ва Буюк Холиқлари уларни энг гўзал ажр-мукофот билан тақдирлайди, ахир У Зот, Унга пуҳталик билан сиғинувчи, ҳамда махлуқотларга яхшилик кўрсатувчи бандаларини севади. Агар инсон Аллоҳнинг ер юзидаги душманлари билан худди илгари ўтган солиҳлар курашгандек курашадиган бўлса, бу ҳолда ҳам у яхшилик қилувчилардан саналади.]


3:149.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تُطِيعُوا الَّذِينَ كَفَرُوا يَرُدُّوكُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ فَتَنقَلِبُوا خَاسِرِينَ
Оят: Эй иймон келтирганлар! Агар сизлар, кофир бўлган кимсалар [яҳуд, насоро, мушрик ва мунофиқ]ларга итоат қилсанглар, улар сизни [иймон ва дин]дан ортингизга қайтариб юборарлар, бас, у ҳолда, зиён тортиб қолгувчилардан бўлиб қоласиз.


3:150.
بَلِ اللَّهُ مَوْلَاكُمْ وَهُوَ خَيْرُ النَّاصِرِينَ
Оят: Аммо, йўқ! [Улар сизга ҳеч қандай ёрдам бермаслар]. Аллоҳ сизнинг Мавлоингиз [Ҳожангиз]дир ва У Зот ёрдам кўрсатувчиларнинг энг яхшисидир.

https://t.me/tafsirassaadiy