Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз биродарлар. Дарсларимиз жойлашган каналларимизга марҳамат қилинг
https://t.me/maddatulaqida
https://t.me/ism_sifatlar_tafsiri
https://t.me/fiqhunnisaa_rayhan
https://t.me/ahovat_uzb
https://t.me/tafsirassaadiy
https://t.me/duolar_tafsiri
https://t.me/mahukmuuzb
https://goo.su/5afg
Бизнинг каналларимизга эркак кашиларни кириши ва аёлларни овозли аудиоларни тинглаши қатъиян ман қилинади — амонат !
Ҳурмат билан маъмурият.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹МУҚАДДАС ҚУРЪОН ТАФСИРИ🔹 pinned «📢 КАНАЛЛАРИМИЗГА ТАКЛИФНОМА ЛИНКЛАРИ: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз биродарлар. Дарсларимиз жойлашган каналларимизга марҳамат қилинг 💐 😀 Ўзбек тилидаги “Муқаррар маддатул-ақида” китобидан ўтилган дарслар линки: https://t.me/maddatulaqida…»
«ФОТИҲА» СУРАСИ (КИТОБНИ ОЧУВЧИ)
1:1
بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
Оят: Ўта Меҳрибон ва жуда Раҳмли бўлган Аллоҳ номи билан (бошлайман)!
Шайх Абдурраҳмон ас-Саъдийнинг ушбу оятга берган тафсири:
[Бу дегани: “Мен Аллоҳ номи билан бошлайман”. Бу сўз бирикмасининг луғавий таҳлилига кўра, унда Аллоҳ Таъалонинг барча гўзал исмлари назарда тутилган. Исмларнинг энг биринчиси — “Аллоҳ” лафзидирки, унинг маъноси: “Илоҳийлаштириладиган ва Унга сиғиниладиган Ягона Илоҳ ва У Ўзининг илоҳийлик сифатларидан бўлган — мукаммаллик ва мутлақ поклик хусусиятлари туфайли, сиғинилишга ва илоҳийлаштиришга лойиқ Зот”, демакдир.
Ар-Роҳман (ўта Меҳрибон) ва ар-Роҳийм (жуда раҳмли) исмларига келсак, улар Аллоҳнинг ҳар бир махлуқотини ва ҳар бир нарсани қамраб олувчи бепоён раҳмати ҳақида гувоҳлик беради. Аллоҳ Таъалонинг тўлақонли, комил раҳмати ва чексиз марҳаматига, пайғамбарлар йўлидан юрган тақводор бандаларигина мустаҳиқ бўладилар. Қолган мавжудотлар эса, Аллоҳнинг раҳматидан озгина қисмигагина насибадордир. Шуни билиб қўйиш керакки, барча солиҳ уламолар бир овоздан, Аллоҳга ва Унинг илоҳий сифатларига иймон келтиришни вожиблиги ҳақида таъкидлаб ўтганлар.
Меҳрибон ва Раҳмли Робб дегани — яъни: қулларида ва мавжудотларда намоён бўладиган раҳматнинг Соҳиби. (Махлуқотларга ато этилаётган) барча яхшилик ва инъомлар, Аллоҳ Таъалонинг раҳмати ва ҳамдардлигининг бир кўринишидир. Худди шу нарсани У Зотнинг бошқа исмларига нисбатан ҳам айтиш мумкин. У барча нарсалардан хабардор, яъни: бутун яратилган махлуқотлар ҳақида илмга Эга. У Қодир бўлган Зот, яъни: ҳар бир махлуқот устида куч-қудратга Эга]

1:2.
الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Оят: Барча ҳамду сано, олқиш ва мақтовлар, оламларнинг Тарбияткунандаси бўлган (Роббиси бўлган) — Аллоҳгадир.
Тафсир: [Бу Аллоҳ Таъалони олқишлаш иборалари, У Зотнинг камолот сифатлари ва гўзал амаллари учундирки, Аллоҳ бу амалларни ё Ўзининг раҳмати, ёки адолати юзасидан бажаради. Ҳамднинг ҳамма турларига фақат Унинг Ўзи Эгадор ва У уларга тамомий ва мутлақ маънода ҳақлидир. У ёлғиз Ўзи барча оламлар устидан тарбиятчилик (Робблик) қилади. Бу оламлар сирасига, Аллоҳдан бошқа барча тирик жонзотлар киради. У Зот бутун борлиқни яратиб, унинг аҳолисини тирикчилик воситалари билан таъминлади, қолаверса, уларни шундай буюк инъомлар билан неъматладики, агар улар бу нарсалардан маҳрум бўлганларида, асло яшай олмаган бўлардилар. Махлуқотлар неъматланган барча нарсалар, Аллоҳ Таъалонинг атоси ҳисобланади.
Робб Таъалонинг Робблиги (рубубияти) икки қисмга — умумий ва қисмийга бўлинади.
Унинг умумий рубубиятининг кўриниши шундаки, У махлуқотларни яратади, уларга озиқ-овқатларини нозил қилади ва уларга тўғри йўлни кўрсатиб қўядики, бунинг натижасида улар бу дунёдаги яшаш тарзларини яхшилаб оладилар.
Аммо, қисмий рубубиятига келсак, унинг намойишини: Аллоҳ Таъалонинг Ўзи суйган бандаларини тақво руҳида тарбия қилишида, иймонга эришишлари ва уни мукаммал қилиб олишларидаги ёрдамида, уларни йўлдан оздирадиган ва Роббиларидан узоқлаштирадиган нарсалардан сақлашида кўрамиз. Бу рубубиятнинг моҳияти шундаки, Аллоҳ Таъало Ўзининг (севимли) қулларига барча яхшилик йўлларини осонлаштириб, очиб қўяди ва ҳар қандай ёмонликлардан уларни асраб-авайлайди. Балки шу сабабдан пайғамбарлар ўзларининг (Аллоҳга қилган) дуо-илтижоларида У Зотни кўпроқ “Робб” исми билан атаган бўлсалар керак. Зотан уларнинг интилишлари ҳам Аллоҳ Таъалонинг қисмий рубубияти билан боғлиқ бўлган. Ушбу оятда Аллоҳ Таъало Ўзини оламлар Роббиси деб аташлиги билан, фақат Унинг Ўзигина яратувчи, бошқарувчи ва неъматларни ато қилувчи эканлигини таъкидлаб ўтди. У бой-бадавлатдирки, Ўзининг махлуқотларига муҳтож эмас, аксинча барча яратилган жонзотнинг Унга эҳтиёжи бор ва ҳар томонлама У Зотга қарамдир.]

1:3.
الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
Оят: У (бу дунёда истисносиз барча махлуқотга) Меҳрибон ва (қиёмат куни фақат мўминларга) Раҳмли.
Тафсир: [(Бу дунёда истисносиз барча махлуқотга) Меҳрибон ва (қиёмат куни фақат мўминларга) Раҳмли]

1:4.
مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ
Оят: У Қиёмат кунининг (ягона ва ҳақ) Подшоҳи.
Тафсир: [Подшоҳ (Молик) деб, мулкка ва султонликка Эгалик қилган Зотга айтилади ва шунга кўра, Унинг буйруқ бериш ва таъқиқлашга, мукофотлаш ва жазолашга, ҳамда Ўзининг итоатидаги мавжудотлар устидан тўлақонли ҳукм олиб боришга тамомий ҳаққи бордир. Бас, ҳақиқий ҳукмронлик ва чинакам подшоҳлик аслида кимга тегишли экани Жазо кунида (бутун башариятга) аён бўлади. “Жазо куни” (явмуд-дийн) — бу қиёмат кунининг номларидан биридирки, у кунда инсонлар қилиб ўтган яхши ёки ёмон амалларига яраша тақдирланадилар. Айнан шу кунда яратилган махлуқотларнинг барчалари, Аллоҳнинг мулкидаги, султонлигидаги камолотини, ҳамда адолатида ва ҳикматидаги етуклигини аниқ гувоҳи бўладилар. Улар аввалда эгалик қилган ҳамма нарсаларидан жудо бўладилар. У шоҳ бўладими, хоҳ унинг итоатидаги фуқаро бўладими, хоҳ қул бўладими, хоҳи озод кишими — ўша кунда улар Робб Таъалонинг хузурида тенглашадилар ва Унинг жалолатига бўйин эгиб, Унинг қудрати олдида тан бериб турадилар. Барчалари (юракларини чангаллаганча) У Зотнинг фармонини кутадилар, Унинг ажр-мукофотига ташна бўлиб, Унинг интиқомидан қўрқиб турадилар. Шунинг сабабидан Аллоҳ Таъало Ўзини (Молики явмид-дийн) “Жазо кунининг Подшоҳи”, деб атади, ваҳоланки Унинг подшоҳлиги (нафақат қиёмат кунида, балки) ҳар қандай вақтлар ва даврларда ҳам жорий бўлиб тураверади]

1:5.
إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ
Оят: (Фақат) Сенинг Ўзинггагина ибодат қиламиз ва (фақат) Сенинг Ўзингдангина (Сен қодир бўлган нарсаларда) мадад, ёрдам сўраймиз.
Тафсир: [Араб тилининг қоидаларига кўра, агар олмош, феълдан илгари келса, у ҳолда ҳаракат зикр қилинган муаййан бир шахсга нисбатангина бажарилади ва ундан бошқасига (бу ҳаракат) йўналмайди. Шунинг учун биз муҳокама қилаётган оятнинг маъноси қуйидагича: Биз фақат Сенинг Ўзингагина сиғинамиз ва Сендан бошқасига ибодат қилмаймиз; ва биз фақат Сенинг Ўзингдангина ёрдам сўраймиз ва Сендан бошқасидан (Сен қодир бўлган нарсаларда) ёрдам сўрамаймиз.
Агар ояти каримага синчиклаб қаралса, унда ибодатни, ёрдам сўрашдан илгарироқ зикр қилинганини кўриш мумкин ва бу қоида шариатда “қисмий нарсани умумийга киритиш”, деб аталади, чунки (умумий ва қисмий нарсалар) санаб ўтилаётганда, умумийни қисмийдан аввалроқ зикр қилинади. Шу билан бирга, сўзларни шу кетма-кетликда келиши, Аллоҳнинг ҳақлари, бандаларининг ҳақларидан устунлигига ва Унинг ҳақлари, уларнинг ҳақларидан аввалроқ зикр қилинишга лойиқ эканлигига ишорадир.
Ибодат — бу: Аллоҳ севган ва У Зот рози бўлган, қалб ва бадан аъзолари билан бажариладиган барча сўз ва амалларни жамлаган тушунчадир. Ёрдам сўрашлик (ал-истиъона) — бу Аллоҳ Таъалога мурожаат қилиб, Ундан яхшилик ато этишини ва ёмонликдан сақлашини самимий иймон билан ва рўй беришига ишонган ҳолда сўрашликдир. Айнан ибодат ва ёрдам сўрашлик — абадий ҳаётда бахту саодатга эришиш ва ҳар қандай ёмонликдан қутулишнинг энг тўғри йўлларидандир. Нажотга эришишнинг бундан ўзга йўли йўқдир. Шунинг учун ҳам, билиб қўйиш лозимки, ибодат фақат ёлғиз Аллоҳга бағишланса ва уни Аллоҳнинг росули ﷺ, кўрсатиб бергандай бажарилса, у ўзининг асл моҳиятини топади. Бу икки шартни бажармасдан ибодат қилишлик эса умуман ақлга сиғмайдиган нарсадир. Дуо (ёрдам сўрашлик) ибодат турларидан бўлишига қарамай, Аллоҳ Таъало унинг ҳақида алоҳида айтиб ўтди, чунки ҳар қандай ибодатни амалга оширишда, қул Роббисининг ёрдамига муҳтождир. Унинг мададисиз инсон ҳеч қачон илоҳий фармонларни тўлиқ тарзда бажара олмайди ва гуноҳлардан ижтиноб қилишга ҳам қодир эмас]

1:6
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ
Оят: Сенинг (Ўзинг) бизларни ҳидоят йўлига бошлагин.
Тафсир: [Сенинг (Ўзинг) бизларни ҳидоят йўлига бошлагин. Бунинг маъноси: бизларга тўғри (ҳақ) йўлни кўрсатиб бер, унга бизни бошла ва унга амал қилишда бизга ёрдам бер. Бу нурафшон йўл Аллоҳ Таъалога олиб борадиган йўл бўлиб, у жаннатга кириш билан якунланади, уни босиб ўтиш эса, фақат ҳақни таниб, амалда унга риоя қилган кишигагина насиб қилади.
Бунинг яна бир маъноси: Бизларни ҳақ йўлига келтир ва (қадамларимизни собит қилганинг ҳолда) бизни бу йўлдан ўтказ. Жумланинг боши (яъни, “бизларни ҳақ йўлига келтир”) — бу дегани: ислом динига киришлик (ёки, динга қайтишлик) ва бошқа динлардан тамомий юз ўгиришлик дегани бўлса, жумланинг охири (яъни “бизни бу йўлдан собитлик билан ўтказ”) — бу дегани: диний аҳкомларни ўрганиб, уларни амалда татбиқ қилиш деганидир. Бу дуо — ислом динидаги энг фойдали ва ҳар томонлама чуқур маъноли дуолар сирасига киради. Намозларининг ҳар ракаатида мўминларга бу дуони ўқиб, Аллоҳга илтижо қилишлик Роббилари томонидан буюрилган, зеро ҳар бир кишини Аллоҳнинг ёрдами ва мададига чуқур эҳтиёжи бор]

1:7.
صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ
Оят: Сен неъматлаган (киши)ларнинг йўлига бизни бошлагин. Сенинг ғазабингга дучор бўлганлар ва адашганларнинг йўлига эмас.
Тафсир: [Тўғри йўл (яъни Сиротал-мустақийм) — бу Аллоҳ неъматлаган пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар йўлидир. Бу асло ғазабга дучор бўлган (яҳудий)ларнинг йўли эмас, чунки уларга очиқ-ойдин ҳақ маълум бўлганида, улар ундан юз ўгирдилар. Бунга яҳудийлар ва уларнинг мисолидаги кишилар мубтало бўлдилар. Ва шунингдек, бу йўл адашган (насоро)ларнинг ҳам йўли эмас, зеро уларга ҳақ очиқ ошкор бўлган вақтида ўзларининг жоҳилликлари ва залолатлари туфайли ундан юз ўгирдилар. (Ушбу оятдаги "мағдуб алайҳим"дан мурод — яҳудийлар бўлса, “ад-доллийн”дан мурод — насоролардир — тарж.)
Ўзининг қисқа ва лўнда бўлишига қарамасдан, бу (Фотиҳа) сураси, қуръоннинг бошқа сураларида бўлмаган нарсани ўзида жамлаган. Унда тавҳид (яккаилоҳлик)нинг ҳар уччала қисми акс этган. Аллоҳнинг рубубияти (Робблиги)га иймон келтириш, Унинг: “Оламлар Роббиси” — деган сўзларида шаклланган. Фақат ягона Аллоҳ барча ибодат турларига сазовор эканига иймон келтириш, Унинг: “Аллоҳ” исмида ва: “(Фақат) Сенинг Ўзинггагина ибодат қиламиз ва (фақат) Сенинг Ўзингдангина (Сен қодир бўлган нарсаларда) мадад, ёрдам сўраймиз” — сўзларида акс этган. Аллоҳ Таъалонинг гўзал исмлар ва мукаммал сифатларга Эгалик қилишига иймон келтириш эса: “Барча ҳамдлар Аллоҳга” — деган сўзларда намоён бўлади, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек. Тавҳиднинг бу қисми, Аллоҳ Таъало Ўз-Ўзини таърифлаган ва Уни росули васфлаган барча гўзал исм ва сифатларига иймон келтиришни тақозо қилади. Шу билан бирга, илоҳий сифатларни уларнинг асл маъноларидан маҳрум қилиш ва уларни махлуқотлар сифатига ўҳшатиш, ёки қиёслаш мутлақо мумкин эмас.
Бундан ташқари, бу сурадаги: “Бизларни тўғри йўлга бошлагин” жумласида, пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ нинг рисолатлари ва нубувватларини ҳақлигига далил бордир. Дарҳақиқат, агар пайғамбарнинг рисолати (ва у зотнинг кўрсатмалари) бўлмаганида, сиротал мустақиймдан юриш ва унда собитқадам қолишнинг умуман иложи бўлмас эди. Шунингдек, “Малики явмид-дийн” — Жазо кунининг Подшоҳи — иборасида, инсонлар қилиб ўтган амаллари учун батаҳқиқ жазоланишлари ёки мукофотланишларига ишора бордир. Албатта бу (жазо ёки мукофот билан) тақдирлаш адолатли бўлади, зеро “дийн” калимаси, айнан адолатли жазони назарда тутади.
Яна шуни айтиб ўтиш керакки, ушбу сурада адашган икки оқим — қадария ва жабарияларнинг ботил эътиқодларини очиб ташлашлик бор, зеро сурадан англашилишича, инсонлар танлаш ихтиёрига эгаликларига қарамай, барча содир бўлаётган ишлар Аллоҳнинг тақдирига мувофиқ юз беради. Бундан ташқари, бу муборак сурада барча адашган фирқалар, оқимлар ва залолатга тушиб қолганларнинг тутган эътиқодларни йўққа чиқариш бор, зотан “Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил” оятида, мусулмонлар ҳақни таниб, ўз амалларида ҳаққа риоя қилишларига тарғиб қилинган. Аммо, ботилий оқимлар тарафдорлари, бидъат ва залолат аҳлига келсак, улардан ҳар бирлари албатта ҳақ кўрсатмадан юз ўгириб кетувчидирлар. Шу билан бир қаторда, бу сурада Аллоҳ Таъалога самимий, чин дилдан қуллиқ қилиш, сиғиниш ва фақат Ундангина ёрдам сўрашликка қатъий чақириқ бор. Буни биз: “(Фақат) Сенинг Ўзинггагина ибодат қиламиз ва (фақат) Сенинг Ўзингдангина (Сен қодир бўлган нарсаларда) мадад, ёрдам сўраймиз” — сўзларида яққол кўрамиз. Барча ҳамду сано эса, оламлар Роббиси бўлган ягона Аллоҳгадир]
━━━━༻❀༺━━━━

2. АЛ-БАҚАРО СУРАСИ «СИГИР»
بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
2:1
الم
Оят: Алиф лам мим.
Тафсир: [Аввалда биз: “Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан” (яъни, бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм) жумласини тафсирини келтирган эдик. Аммо қуръоннинг баъзи суралари бошланадиган алоҳида ҳарфларга келсак, уларни тафсир қилишдан киши ўзини тийгани маъқул, зеро бу ҳарфлар ҳақида уламоларнинг берган шарҳлари муқаддас матнларга (далилларга) асосланмаган. Аммо мўмин киши билиши зарурий бўлган нарса шуки, бу ҳарфлар шунчаки, ўйнаб туриб айтилмаган, балки уларни келтирилишида бизга номаълум бўлган буюк ҳикматлар бор]

2:2.
ذَلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ
Оят: Бу китоб (қуръон) — унда шак-шубҳа йўқдир, (батаҳқиқ) у тақводорларга (Аллоҳдан қўрқувчиларга) кўрсатма (ҳидоятдир)ки,
Тафсир: [Бу ҳақли равишда “муқаддас” деб васфланган буюк китоб (қуръон), ўзида аниқ ҳақиқатни ва улкан билимларни жамлаганки, аввалги илоҳий китоблар (Забур, Инжил ва Таврот)да бунинг мисоли бўлмаган. Унинг ҳақлиги (ва ҳақиқатлиги) инсон қалбида бирон шак-шубҳани уйғотмайди ва қатъий ишонч доимо шубҳага зид қўйилгани сабабли, ҳар бир инсон бу китобнинг ҳақлигига ишонч ҳосил қилиши ва шубҳаларни батамом йўққа чиқарувчи билимларни ундан олиши мумкин. Бу сўзимиз фойдали бир қоида билан тасдиқланадики, унга мувофиқ: агар нуқсонни инкор қилиш мақтов деб саналса, демак (шу билан бирга) бунга зид бўлган камолот сифатларнинг мавжудлиги тушунилади. Бу жуда адолатли қоида, чунки фақатгина нуқсонни инкор қилиш, ҳали мақтов дегани эмас, бироқ қандайдир хусусиятнинг йўқлигига ишора холос. Айтиб ўтилган сўзлардан хулоса шуки: муқаддас қуръон инсонлар қалбида қатъий бир ишончни уйғотадики, унингсиз ҳеч ким ҳидоят йўлидан юролмаган бўларди, шунинг учун ҳам оят сўнгида марҳаматли Аллоҳ уни “Тақводорлар учун энг тўғри кўрсатма” деб атади. Тўғри кўрсатма инсонларга ҳақни ботилдан ва шубҳали нарсалардан ажрата олишга ёрдам беради ва бандаларга фойда, манфаатлар келтирадиган йўллардан юришликка чақиради. Буюк Аллоҳ қуръонни энг кенг маънода “кўрсатма” деб атади ва бошқарувчи калимани тушиб қолдирди. У Зот қуръони кариймни “Қандайдир мақсадларга эришиш учун йўлланма, кўрсатма” деб атамади, ёки уни “муаййан бир нарса учун қўлланма” демади. Бунинг маъноси эса: қуръони карийм ҳаёти дунёда ва ўлимдан кейин (инсонга) фойда келтириши мумкин бўлган барча нарсаларга ишора қиладиган китобдир дегани. У барча асосий ва иккинчидаражали масалаларда энг тўғри қўлланмадир; у ҳақни ботилдан фарқлашга ва тўғри дунёқарашни нотўғридан ажрата билишга ёрдам беради. У ҳидоят йўлидан қай тариқа юриш кераклигини ва шу билан бирга, дунё ва охират саодати, осойишталигини қай равишда йўлга қўйиш мумкинлигини тушунтириб беради. Бошқа бир оятда Аллоҳ Таъало дедики:
شَهْرُ رَمَضَانَ ٱلَّذِىٓ أُنزِلَ فِيهِ ٱلْقُرْءَانُ هُدًى لِّلنَّاسِ
«Рамазон ойидирки, унда одамларга ҳидоят...бўлиб, Қуръон нозил қилинган...» (2:185)
Эътиборга лойиқ жойи шуки, бу (биз келтирган 2:185) оятда, қуръонни “барча одамларга кўрсатма” — деб аталди, аммо биз муҳокама қилаётган оятда ва бошқа кўплаган оятларда, уни фақат тақводорлар учун йўлланма дейилган. Бунга бир неча тушунтириш келтириб ўтамиз.
Биринчидан, муқаддас қуръон аслида бутун одамзод учун аниқ қўлланмадир, аммо бадбахт кофирлар унга эътибор қилмайдилар ва Аллоҳнинг қонунини қабул этмайдилар. Улар ҳақни танисалар ҳам, ундан бирон фойда олмайдилар, чунки шақий ва бахтсиз мавжудотлардир. Аммо тақводор мўминларга келсак, улар ҳақ йўлига қайтишга ёрдам берадиган ва унда уларни ушлаб қоладиган улкан бир рукнни (сабабни) маҳкам тутдилар. Бу рукн, ёки сабаб — уларнинг тақволари, Аллоҳдан қўрқишларидирки, бунинг замирида: Аллоҳнинг ғазабидан сақланишга сабаб бўлувчи солиҳ амалларни бажариш, У Зотнинг амру фармонларини адо этиш ва У Зотнинг қайтариқларидан қайтиш ётади. Ўзларининг тақволари туфайли, улар ҳидоят йўлига келдилар ва улкан яхшиликни қўлга киритдилар. Аллоҳ Таъало деди: «Эй иймон келтирганлар! Агар сизлар Аллоҳдан тақво қилсангиз (қўрқсангиз), У Зот сизларга ҳақ ва ботилни фарқлай олиш хусусиятини беради, хатоларингиздан ўтиб, сизларни кечиради» (8:29). Мана шунинг учун ҳам, айнан тақводор, муттақийн бандалар қуръон оятларидан ва оламдаги оят-аломатлардан ўзларига етарлича фойдаларни олаоладилар.
Иккинчидан: тўғри кўрсатма ва ҳидоятга бошлаш икки ҳил бўлади. Бир тоифа одамларга тўғри йўл кўрсатилса, бошқаларни мана шу тўғри йўлга мувофиқ амал қилишга илҳомлантирилади. Солиҳ тақводор кишилар ҳидоятнинг ҳар иккала туридан насибадор бўлганлари ҳолда, қолган одамлар ҳидоятнинг иккинчи туридан маҳрумлар.