Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш Бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда хизмат ва шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишда қўйиладиган талаблар ҳусусида суҳбат бўлиб ўтди. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва шахсий автоуловларни бошқариш ҳуқуқини берувчи хужжатлари кўздан кечирилди.
Жойларда ЙПХ инспекторлари томонидан йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган, автомактабларда ўқитиш жараёнларининг назорати ҳамда аҳоли ўртасида йўл ҳаракати талабларига оид билим ва кўникмаларни шакллантиришга доир тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. 👮♀️🚨🙋🏼♂️🚔