SURXONYPX
5.01K subscribers
6.31K photos
2.22K videos
8 files
875 links
Surxondaryo viloyati IIB JXX YHXB / Rasmiy kanal
Download Telegram
Forwarded from Boysun Tumani Hokimligi (ЮНУС ХОЛИЁРОВ ШАВКАТОВИЧ)
“Darband-Boysun-Elbayon” avtomobil yo‘lining rekonstruksiya ishlari davom etmoqda

Prezident Shavkat Mirziyoyev Surxondaryo viloyatiga tashrifi davomida Boysun-Denov yo‘nalishidagi yo‘llar sifatini tanqid qilgan edi. Mazkur yo‘llarni ta’mirlash ishlari davom etmoqda.

Loyiha doirasida rekonstruksiya qilinadigan avtomobil yo‘lining umumiy uzunligi 111 kilometr semento-beton qoplama bo‘lib, viloyatning Boysun, Bandixon, Qumqo‘rg‘on, Oltinsoy va Denov tumanlari hududidan o‘tadi.

Bugungi kunda qurilish obektida asosiy ishlari bajarilmoqda. Jumladan “Darband-Boysun- Elbayon” avtomobil yo‘lining “Dashtig‘oz” mahallasi hududida maxsus texnikalar yordamida semento-beton qoplamasi yotqizish ishlari olib borilmoqda.

Ma’lumot o‘rnida “Darband-Boysun- Elbayon” avtomobil yo‘lining rekonstruksiya ishlarini amalga oshiruvchi pudratchi tashkilot, “Lankaran” yo‘l Tikinti xorijiy korxonasi tomonidan olib borilmoqda.

👉 Kanalga ulanish 👉https://t.me/boysunaxborotxizmati

Telegram 💬 Facebook 📹 YouTube 🌍 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

🔰"Маҳаллабай-квадрат" ишлаш тизими ҳудудларда.


👮🏼‍♀️Сурхондарё вилоятининг ҳар бир маҳалласига квадрат асосида бириктирилган ЙПХ ходимлари томонидан велосипедлар билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда ҳаракат иштирокчиларининг велосипеддан фойдаланиш борасидаги тушунчаларини ошириш мақсадида кенг қамровли тарғибот ишлари давом этмоқда.

👉🏻@SURXONYPX
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан белгиланган айрим талабларга бир қанча қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:

- "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси — мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларни бошқариш ҳуқуқини беради;

- ҳайдовчиликка номзодлардан якуний имтиҳонларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беъморни тўғри транспортировка қилиш кўникмалари юзасидан ҳам амалий имтиҳонлар қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарор билан тасдиқланган низомнинг 28, 31 ва 32-бандларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 393-сон қарорига мувофиқ мопед ҳамда скутерларни бошқариш учун 2025 йил 1 мартдан бошлаб тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши талаб этилади.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#рейд

🚨 Қўпол қоидабузарликлар содир этган ва тўланмаган жарималари бор транспорт воситаларини аниқлаш борасида кучайтирилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.


🔹Сурхондарё вилоятининг "Дарбанд" мунтазам ЙПХ маскани орқали ҳаракатланган транспорт воситалари тўхтатилиб текширилганда,

⚙️ Тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган;

"Қидирув"да бўлган;

⚠️ Корхона томонидан назарда тутилмаган ёритиш чироқларини ўрнатган;

Ҳамда 60 кун муддатда тўланмаган жарималари бор транспорт воситалари аниқланиб, тегишли тартибда чоралар кўрилди.

👉🏻@SURXONYPX
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

🚸Мактаблар яқинида харакат хавфсизлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда.

🚧 Сурхондарё вилояти ҳудудида "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" концепсияси ижроси ҳамда "Ҳаракат хавфсизлиги долзарб бир ойлиги" тадбири доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар.

👉🏻@SURXONYPX
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инспекторлардан

👮🏼‍♀️Деновда олиб борилаётган рейдлар давомида транспорт воситасини ўзбошимчалик билан махсус товуш чиқарувчи (сирена) билан жиҳозлаган ҳайдовчи аниқланиб, тегишли тартибда чора кўрилди.

👉🏻@SURXONYPX
⭕️⭕️⭕️⭕️

Ижтимоий тармоқларнинг “Телеграм” мессенжерида эълон қилинган “Сурхондарё. Денов...ЙТҲлари бўйича ўлимлар статистикаси Республика миққиёсида биринчилардан турса керак..???...” мазмундаги ахборотни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ўрганиб қуйидагиларни маълум қилинади.

Вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликларга қарши таъсирли чоралар кўриш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ батальони инспекторлари “Маҳаллабай-квадрат” тизимида ҳудудларга бириктирилган бўлиб, мавжуд 724 та маҳаллаларда 115 та квадрат асосида ҳар бир ЙПХ инспектори хизматга жалб этилган. Ушбу квадратлар таркибида ҳалқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўллари ҳам мавжуд бўлиб, М41 автомобил йўлининг Термиз шаҳридан Узун туманигача (175 км) бўлган ҳудудида 18 та хизмат автомашинасида ва 51 нафар пиёда патрул ЙПХ ходимлари дислокация асосида хизмат олиб боради.

Ходимлар томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар М41 халқаро автомобил йўлида 143 та қарама-қарши бўлакка чиқиш, 41 маротаба авария ҳолатини юзага келтириб қоидаларни қўпол тарзда бузган ҳайдовчилар аниқланиб тегишли чоралар кўрилган. Бундан ташқари ушбу йўлда 26 та қўзғалмас, 4 та кўчма радар ва 8 та “G2 Ekin patrul” ҳамда “Мултирадар” автомашиналари хизмат олиб бормоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашда барчамиз масъул. Бу борада ташкил этилган чора-тадбирларга эътиборсиз бўлмаган ва жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол бўлган ОАВ, журналист ва ижтимоий тармоқ фаолларига Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ миннатдорчилик билдиради.

👉Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#хабар

Деновда қидирувда бўлган шахс ушланди.


☄️ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этиб, жавобгарликдан қочиб юрганлиги учун 2024 йилнинг апрел ойида Жиноят ишлари бўйича Денов туман Суди томонидан "ҚИДИРУВ" эълон қилинган қилинган шахс Н.И. жорий йилнинг 19 июл куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 4-сафарбар гуруҳ командири капитан Ш.Номозов томонидан Денов тумани ҳудудида ушланди.

✍🏻Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

🕌Термизда масжидлар атрофидаги йўлларда ҳайдовчиларнинг тартиб билан ҳаракатланиши ва пиёдаларнинг хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан таъминланди.

👉🏻@SURXONYPX
#тарғибот

🚦Жума — йўл ҳаракати қоидалари тарғиботи куни
.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан Қумқўрғон туманидаги 1-ДМТТ тарбияланувчилари билан "Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади" шиори остида машғулот ўтказилди.

👉🏻@SURXONYPX